Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат
АБИТУРИЕНТ
белгиланган тартибда олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун рўйхатдан ўтган ва Давлат тест марказининг рухсатномасига эга бўлган, тест синови қоидаларига қатъи амал қилган ҳолда белгиланган гуруҳда тест синовларида иштирок этувчи талабгор
...
АБИТУРИЕНТ РУХСАТНОМАСИ
паспорт (у бўлмаган ҳолда шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат) билан биргаликда абитуриентнинг белгиланган сана ва вақтда тест синовларида иштирок этишга рухсат берадиган ҳужжат
...
АБОНEНТ
ишлаб чиқариш оқова сувларини коммунал канализация тармоқларига оқизадиган юридик ва жисмоний шахслар
...
АБОНEНТЛАР ЁКИ АБОНEНТ ҚУРИЛМАЛАРИ ЎРТАСИДАГИ БОҒЛАНИШЛАР ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ ОЛИШ
абонентлар ёки абонент қурилмалари (фойдаланиладиган асбоб-ускуна) ўртасидаги боғланишлар санаси, вақти, давомийлиги тўғрисида ахборот ва бошқа маълумотларни ноошкора олишдан иборат бўлган тадбир
...
АБСЕНТЕИЗМ
сайловчиларнинг вакиллик органлари ёки мансабдор шахсларни сайлашда, йиғилишларда ва ҳ.к.да қатнашишдан бош тортиши; аҳолининг ўз фуқаролик ҳуқуқларини амалга оширишга бефарқ қараши. А. сайлов тизимининг нодемократик кўринишига қарши аҳоли норозилигининг бир шакли, у эркин сайловлар ў...