Ўзбекистон Республикаси
қонун ҳужжатлари тўплами

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами беш бўлимдан иборат:

биринчи бўлимда Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари эълон қилинади;

 

иккинчи бўлимда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари эълон қилинади;

 

учинчи бўлимда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари эълон қилинади;

 

тўртинчи бўлимда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг қарорлари эълон қилинади;

 

бешинчи бўлимдан вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари эълон қилинади.


 

Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами

Ўзбекистон Республикасининг «Халқаро шартномалар тўғрисида»ги Қонунининг 25-моддаси ва "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли қарорига мувофиқ  «Халқаро шартномалар тўплами»да Ўзбекистон Республикасининг кучга кирган халқаро шартномалари расман чоп этилади.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази