Ахборотни тақдим этиш шартлари

Ушбу ахборот ресурс мулк ҳуқуқи объекти бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги Қонуни ва интеллектуал мулк тўғрисидаги бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар билан ҳимояланади.

Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ушбу ахборот ресурснинг эгалик ҳуқуқи Марказга тегишли.

Ушбу ахборот ресурсидан олган ахборотни фақат шахсий мақсадларда фойдаланишингиз мумкин. Даромад олиш мақсадида маълумотлардан нусха олиш, тарқатиш, сотиш, бериш ресурс эгасининг ёзма розилигисиз тақиқланади. Бошқа ресурсларда ахборотдан фойдаланиш (норматив ҳуқуқий ҳужжатларни истисно қилган холда) мазкур ахборот ресурсига ҳавола қилган холда йўл қўйилади.

Сайтда берилган ахборотни ҳар қандай ноаниқлиги ёки тўлиқ эмаслигидан ёхуд олинган маълумотларга асосланиб, Сиз ёки учинчи шахс томонидан қабул қилинган ҳар қандай қарорлар, ёхуд, Сиз ёки учинчи шахс томонидан амалга оширилган хар қандай ҳаракатлар оқибатида келиб чиққан зиёнлар ёки зарарлар учун Марказ жавобгар бўлмайди.

Марказ ушбу ахборот ресурсида жойлаштирилган ахборотлар ҳажмини бир тарафлама ўзгартириш ҳуқуқига эга.

Янада аниқроқ расмий маълумотлар олиш учун бевосита Марказга мурожаат қилиш лозим.

Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази