Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги
Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази

 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 304-сонли «Қонун ҳужжатларини туркумлашни такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Адлия вазирининг 2000 йил 13 ноябрдаги 65-сонли буйруғи асосида ташкил топган.

 

Марказнинг асосий вазифаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотларининг туркумланган ягона электрон базаси)ни ишлашини таъминлаш йўли билан жамиятни ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш ҳисобланади.

 

Марказ, шунингдек қуйидаги фаолият турларини ҳам амалга оширади:

 

Ўзбекистон Республикасида ҳуқуқий ахборотлаштириш давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этади;

 

қонун ҳужжатларининг расмий нашрларини, бошқа ҳуқуқий адабиётларни нашр этишни ташкил этади ва уларни обуна ҳамда бошқа йўллар билан тарқатади;

 

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигини бошқа давлатларга тарқатади;

 

ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш соҳасида хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;

 

турли ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ва намуналарини тайёрлаб бериш, норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларнинг матнини бериш бўйича хизматларини кўрсатади.

 

Норматив ҳужжатлар

 

Марказ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 304-сонли 'Қонун ҳужжатларини туркумлашни такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига, 2009 йил 31 декабрдаги 340-сонли "Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасидан кенг фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2000 йил 13 ноябрдаги 65-сонли буйруғига асосан амалга оширади.

 

 

Раҳбарият

 

Марказ директори: Яминов Шухрат Махмудович

 

Алоқалар

 

Манзил:

100047, Тошкент ш.,

Сайилгоҳ кўчаси, 5-уй.

Телефонлар: (371)236-73-98; 236-17-33.

Е-mail: cpi mail

Веб-сайт: www.lex.uz

manzil
© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази