Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик маълумотлари миллий базаси

Kонституциявий ҳуқуқ. Энциклопедик луғат

ШАРТЛИ БОЖХОНА ҚИЙМАТИ

товарларнинг божхона қийматини тезкорлик билан аниқлашнинг имкони бўлмаганда, якуний божхона қиймати аниқлангунга қадар божхона органи томонидан ўзининг ихтиёрида мавжуд бўлган маълумотлар асосида вақтинча белгиланган божхона тўловларини шартли ҳисоблаш учун асос ҳисобланадиган нарх

 ...

ШАРТЛИ ҲУКМ ҚИЛИШ

Агар суд озодликдан маҳрум қилиш, интизомий қисмга жўнатиш, хизмат бўйича чеклаш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазоларини тайинлаш вақтида содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражаси, айбдорнинг шахси ва ишдаги бошқа ҳолатларни эътиборга олиб, айбдор тайинланган жазони ўтамасдан ...

ШАРТНОМА СОАТИ

табиий газ етказиб бериш бўйича тузилган шартнома шартларига асосан ҳисоб-китоб даврини ёпиш вақти ва санаси

 

...

ШАХС

1) Жисмоний шахс - барча инсонлар; 2) юридик шахс; 3) мансабдор шахс; 4) фуқаролиги бўлмаган шахс. Бундан ташқари мазкур тушунча «инсон» ва «фуқаро» тушунчалари билан ҳам ҳамоҳангдир.

...

ШАХС ЭРКИНЛИГИ

фалсафий ва конституциявий ҳуқуқий категория бўлиб, унга инсон туғилганидан эътиборан эга бўлади. Ҳар кимга ўз ихтиёрига кўра, ўзининг хатти-ҳаракатларини танлаш ва содир этиш имконияти берилган. Бироқ, шуни назарда тутиш лозимки, шахс эркинлиги жамиятда умум эътироф этилган ахлоқ нор...

Саҳифадаги қаторлар:
68 дан 1-5