Ҳужжат кучини йўқотган 22.04.2020 23.02.2019 йилдаги 162-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.02.2019 йилдаги 162-сон
Kuchga kirish sanasi
25.02.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 22.04.2020
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг функционал вазифалари ва Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 21 апрелдаги 245-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг функционал вазифалари ҳамда Саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўн кун муддатда Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибияти мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимланишини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 25 июлдаги 575-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ташқи савдо фаолиятини, экспорт салоҳиятини, машинасозлик, автомобиль, электротехника, мудофаа, пахтани қайта ишлаш саноатини ва енгил саноатни ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплекси раҳбарининг функционал вазифалари ва Комплекс таркибига кирувчи департаментлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 28 июлдаги 591-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 23 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
162-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 162-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг функционал вазифалари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг (кейинги ўринларда Маслаҳатчи деб аталади) функционал вазифаларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Маслаҳатчи Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Маслаҳатчи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Маслаҳатчининг фаолияти ёқилғи-энергетика соҳасини ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалаларини ҳал этишга йўналтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Маслаҳатчи Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг аъзоси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маслаҳатчи Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Маслаҳатчи Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Маслаҳатчи Ёқилғи-энергетика соҳасини ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятига (кейинги ўринларда Котибият деб аталади) бевосита раҳбарлик қилади, Котибият мутахассислари ишини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Маслаҳатчи ушбу Низомга мувофиқ унга юкланган вазифалар ва мажбуриятлар доирасида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар фаолиятини умумий мувофиқлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Маслаҳатчининг меҳнатига ҳақ тўлаш белгиланган тартибда тасдиқланадиган штат жадвалига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Маслаҳатчи фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функционал мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қуйидагилар Маслаҳатчи фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутатлик сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижроси мониторинги олиб борилишини ташкил этиш, шунингдек, жойларда ишларнинг реал ҳолатини доимий равишда ўрганиш, ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларидаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси вазифалари ва ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда ёқилғи-энергетика соҳасини ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ дастурлари ўз вақтида ва самарали амалда бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг уларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун шахсий масъулиятини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бириктирилган соҳада давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан, молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида идоравий мансуб ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш йўли билан Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг мустақиллигини кучайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқлари масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга давлат дастури амалга оширилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарида ҳисобот бериши учун ҳар чораклик таҳлилий материалларни тайёрланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг асосий халқаро рейтинглар ва индексларда позициясини яхшилаш бўйича Ҳукуматнинг, Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«халқ билан мулоқот» амалиётини ва жойларда шахсий учрашувларни такомиллаштириш, Котибиятга бириктирилган тармоқларда ижтимоий соҳани янада ривожлантиришни кафолатлайдиган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва улар амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини ташкил этиш, шу жумладан, аҳоли бандлигини ва реал даромадлари ошишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маслаҳатчининг ваколатларига тегишли бўлган йўналишлар ва масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифлар пухта ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилиши ва тайёрланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш концепциялари, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл хариталари», йирик лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, бириктирилган соҳалар ва тармоқларда энг муҳим устувор йўналишлар бўйича комплекс чора-тадбирлар Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда ишлаб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятга бириктирилган соҳалар ва тармоқларда иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилиши самарадорлиги ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилинишини доимий равишда ва тизимли асосда таъминлаш, аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва комплекс вазифаларни амалга ошириш бўйича асосланган таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга асосланган принципиал жиҳатдан янги тизимини жорий этилишини таъминлаш, яқин ва узоқ муддатли истиқболда тармоқларни стратегик ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши сифати ва самарадорлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг фаолиятини юзага келаётган муаммоларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этишга, ишни ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида давлатнинг айрим функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни пасайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика соҳасини ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари бўйича масалалар тайёрланишини ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятга бириктирилган тармоқларни янада ривожлантириш вазифалари, концепциялар, комплекс чора-тадбирлар, йирик инвестиция лойиҳалари, шунингдек, хорижий мамлакатлар ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл хариталари»ни амалга ошириш бўйича масалалар тайёрланиши ва кўриб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро интизоми даражаси оширилишини, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва барча даражалардаги ташкилотларда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилиши асосида ижро этилиши тизимли назорат қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятда, шунингдек, Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш ва кадрларнинг амалдаги захирасини тайёрлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қуйидагилар Маслаҳатчининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё, металлургия саноати ва геология соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё, металлургия саноати ва геология, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбалари соҳасида стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электроэнергетика, нефть-газ, нефть-кимё, кимё, металлургия ва геология тармоқларини, шунингдек, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбаларини янада ривожлантириш бўйича таклифлар пухта ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилишини ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тайёрланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг минерал хомашё базасини ривожлантириш ва кенгайтириш, ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноатини модернизациялаш ва диверсификациялаш давлат дастурлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонига мувофиқ ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё, металлургия саноати, шунингдек, геология, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбалари соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга инвестицияларни, жумладан, давлат-хусусий шериклик шартларида, шу жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электроэнергетика, нефть-газ, нефть-кимё, кимё, металлургия ва геология тармоқларини, шунингдек, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбалари соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электроэнергетика, нефть-газ, нефть-кимё, кимё, металлургия ва геология тармоқларини, шунингдек, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбалари соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳсулотлар, хомашё ва материаллар асосий турларининг йириклаштирилган моддий балансларини ишлаб чиқиш тўғрисида» 2019 йил 7 январдаги ПФ-5422-сон фармойишига мувофиқ ишлаб чиқилган нефть, газ, суюлтирилган газ, нефть маҳсулотлари, электр энергияси, қимматбаҳо ва рангли металлар, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг моддий баланслари бажарилишини ва истеъмолчиларни маҳсулотларнинг кўрсатиб ўтилган турлари билан таъминлашни таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минерал-хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида уларнинг ташқи бозорларда талаб юқори бўлган турлари экспортини кенгайтириш мақсадида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш вазифалари амалга оширилишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати соҳасида бошқарувнинг корпоратив усуллари жорий этилиши ҳолатини, шу жумладан, давлат улуши профессионал бошқарувчи компанияларга ишончли бошқаришга берилишини, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кон-металлургия тармоғи корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПҚ-4124-сон қарорига мувофиқ таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва таннархини пасайтиришни назарда тутиб ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё ва металлургия соҳасида замонавий энергия жиҳатидан самарали технологиялар ва ускуналар жорий этилишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё, металлургия саноати соҳасида, шунингдек, геология, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбалари соҳасида ислоҳотлар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5646-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси кимё саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 октябрдаги ПҚ-3983-сон қарорига мувофиқ амалга оширилишини комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати, шунингдек, геология, атом энергетикаси ва энергиянинг тикланадиган манбалари соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) машинасозлик, автомобиль, электротехника, пахтани қайта ишлаш, тўқимачилик ва заргарлик саноати, маҳсулотларни стандартлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
машинасозлик, автомобиль, электротехника, пахтани қайта ишлаш, тўқимачилик ва заргарлик саноати, маҳсулотларни стандартлаштириш соҳасида стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий энергия ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига корхоналарнинг ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилишни ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни назарда тутувчи қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, автомобиль, электротехника, пахтани қайта ишлаш, тўқимачилик ва заргарлик саноатини янада ривожлантириш бўйича таклифлар пухта ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилишини ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тайёрланишига таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, автомобиль, электротехника, пахтани қайта ишлаш, тўқимачилик ва заргарлик саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаш масалалари бўйича таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, автомобиль, электротехника, пахтани қайта ишлаш, тўқимачилик ва заргарлик саноати тизимини такомиллаштириш ва бошқариш самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштириш жараёнларига, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, автомобиль, электротехника, пахтани қайта ишлаш, тўқимачилик ва заргарлик саноати ташкилотларининг устав капиталларидаги давлат улуши ва активларни хорижий ва маҳаллий хусусий инвесторларга сотиш йўли билан потенциал инвесторларни жалб этиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш ва баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
машинасозлик, автомобиль, электротехника, пахтани қайта ишлаш, тўқимачилик ва заргарлик саноати ташкилотларида корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилиши ҳолатини таҳлил қилиш, ишлаб чиқариш, инвестицион, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида тармоқларда бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, автомобиль, электротехника, пахтани қайта ишлаш, тўқимачилик ва заргарлик саноатида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда автомобиль саноатини жадал ривожлантириш ва бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 июндаги ПҚ-3028-сон, «2018 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси заргарлик саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 ноябрдаги ПҚ-3388-сон, «Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сон, «Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3929-сон, «Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 4 январдаги ПҚ-4090-сон қарорларига мувофиқ ислоҳотлар амалга оширилишини комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш соҳасида ягона давлат сиёсати юритилишини ташкил этиш, шу жумладан, сифатни бошқариш тизими бўйича халқаро стандартларни қўллаш асосида маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноатнинг базавий тармоқлари корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ сифатни бошқариш тизимини жорий этиш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарорига мувофиқ техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш тизимлари ишлаши ва ривожланишини тизимли ўрганиш ва комплекс таҳлил қилишни ташкил этиш, ушбу соҳада давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш, халқаро стандартларни қўллаш асосида, шу жумладан, сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш асосида техник регламентларни ишлаб чиқиш, маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлилигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бириктирилган ташкилотларнинг раҳбарлари билан биргаликда хорижий мамлакатлар ва молиявий институтлар билан ҳамкорлик қилишни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларидаги муаммоли масалалар бўйича «йўл хариталари»га киритиш учун таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифлари ва республика ҳудудларида бўлиши натижалари бўйича Маслаҳатчининг ваколатига кирадиган масалалари бўйича тасдиқланган «йўл хариталари» ижро этилишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа масъул ташкилотлар раҳбарларининг Маслаҳатчининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича «йўл хариталари» амалга оширилиши тўғрисидаги батафсил ахбороти, материаллари ва ҳисоботлари тақдим этилишини ва улар муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига киритилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқ фактлар бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойнинг ўзига чиқиб жамоатчилик фикрини ўрганиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Маслаҳатчи юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқ соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотлар рўёбга чиқарилишини ўрганиш мақсадида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини тайёрлаш ва ўтказишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режали масалалар тайёрланиши ва киритилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари бўйича концепциялар, давлат дастурлари ва «йўл хариталари» лойиҳалари тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари фаолиятига аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга асосланган тизимли баҳо беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг уларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун шахсий роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маслаҳатчи ва Котибиятнинг иш юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг ижросини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятга бириктирилган тармоқларда маъмурий ва иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлигининг тизимли мониторинги олиб борилишини ва маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, уларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши ташкил этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқлари бўйича Котибиятга бириктирилган тармоқларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари ва дастурлари бажарилишини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг юритишига кирадиган масалалар бўйича ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқлари бириктирилган ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг айрим функциялари ва вазифаларини вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан бириктирилган соҳада давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилиши учун уларга бериш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маслаҳатчи юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат ва идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига тушган, улар бўйича республика Ҳукумати қарорлари талаб этилмайдиган ҳужжатларни кўриб чиқиш учун тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳукумат аъзолари бўлган ва Котибиятга бириктирилган вазирлар ва давлат қўмиталари раислари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан маъқуллаш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан келишган ҳолда белгиланган тартибда киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бириктирилган хўжалик бошқаруви органларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган раҳбарлари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан маъқулланиши учун белгиланган тартибда киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбар лавозимларига кадрлар захирасини ушбу лавозимларга номзодларни тасдиқлаш (тайинлаш)нинг белгиланган тартибига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишган ҳолда танлайди ва шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари экспертизадан ўтказилишини ва сифатли тайёрланишини ташкил этиш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан биргаликда Котибият мутахассислари лавозимларига кадрларни танлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибият мутахассисларини қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, рағбатлантириш ва интизомий жазолаш чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятда кадрлар захирасини шакллантириш бўйича ишларни тизимли асосда ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибият бош мутахассисларининг вазифалари тақсимланишини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага мувофиқ иш юритилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маслаҳатчининг юритишига кирадиган масалалар бўйича жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маслаҳатчи вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишган ҳолда Котибиятнинг бош мутахассисларидан бири ижро этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Маслаҳатчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Радиация ва ядро хавфсизлиги бўйича комиссияга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъридан фойдаланиш шарт-шароитларини ишлаб чиқиш ва маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича махсус Давлат комиссиясига раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Маслаҳатчининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Маслаҳатчи унга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бириктирилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқлари бўйича эса — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг Маслаҳатчи томонидан юритиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинча ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маслаҳатчининг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини, шунингдек, бошқа ҳужжатларни пухта ишлаш бўйича талаблари ва топшириқлари уларда белгиланган муддатларда ижро этилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маслаҳатчи томонидан юритиладиган масалалар бўйича унинг вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига топшириқлари белгиланган тартибда ижро этилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Маслаҳатчи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
унинг ваколатига киритилган тегишли йўналишлар ва масалалар бўйича таклифлар пухта ишлаб чиқилиши, экспертизадан ўтказилиши ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига тайёрланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ Маслаҳатчининг ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳужжатлари ва топшириқлари сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан бевосита Маслаҳатчининг олдига қўйилган вазифаларнинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маслаҳатчи раҳбарлик қиладиган ишларнинг ҳолати, давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Маслаҳатчи юритишига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шунингдек, Маслаҳатчи ваколатига кирадиган масалалар бўйича олий даражадаги хорижий ташрифлар, республика ҳудудларига сафарлар якунлари асосида тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бириктирилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутатлик сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижроси мониторингини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жойларда ишларнинг реал ҳолатини доимий равишда ўрганиш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича комплекс таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда экспорт прогнози бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламентига ва Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳалари республиканинг давлат манфаатлари, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан ва улардаги масалалар барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқликда пухта экспертизадан ўтказилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш учун шахсан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Маслаҳатчи фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Маслаҳатчининг ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари ҳамда Котибиятнинг иш режаси асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятнинг иш режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Маслаҳатчининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалга оширилиши тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш орқали, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитган ҳолда ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 февралдаги 162-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибияти (кейинги ўринларда Котибият деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Котибият фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади), унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий таъминлашга йўналтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси (кейинги ўринларда Маслаҳатчи деб аталади) раҳбарлигида амалга оширади, айни вақтда унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Котибият ўз фаолиятини ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари юзасидан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидагилар Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси вазифалари ва ўрта муддатли ва узоқ муддатли истиқболда ёқилғи-энергетика соҳасини ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ дастурлари ўз вақтида ва самарали амалда бажарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутатлик сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижроси мониторинги олиб борилишини ташкил этиш, олиб бориш, шунингдек, жойларда ишларнинг реал ҳолатини доимий равишда ўрганиш, ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларидаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг уларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун шахсий масъулиятини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бириктирилган соҳада давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан, идоравий мансуб ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш йўли билан молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг мустақиллигини кучайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқлари масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга давлат дастури амалга оширилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарида ҳисобот бериши учун ҳар чораклик таҳлилий материалларни кейинчалик Маслаҳатчига тақдим этиш учун тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг асосий халқаро рейтинглар ва индексларда позициясини яхшилаш бўйича Ҳукуматнинг, Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«халқ билан мулоқот» амалиётини ва жойларда шахсий учрашувларни такомиллаштириш, Котибиятга бириктирилган тармоқларда ижтимоий соҳани янада ривожлантиришни кафолатлайдиган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ва улар амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини ташкил этиш, шу жумладан, аҳоли бандлигини ва реал даромадлари ошишини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятнинг ваколатларига тегишли бўлган йўналишлар ва масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш концепциялари, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл хариталари», йирик лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, бириктирилган соҳалар ва тармоқларда энг муҳим устувор йўналишлар бўйича комплекс чора-тадбирларни Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда пухта ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериш учун тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятга бириктирилган соҳалар ва тармоқларда иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилиши самарадорлиги ҳар томонлама ва танқидий таҳлил қилинишини доимий равишда ва тизимли асосда олиб бориш, аниқланган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш ва комплекс вазифаларни амалга ошириш бўйича асосланган таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга асосланган принципиал жиҳатдан янги тизимини жорий этиш, яқин ва узоқ муддатли истиқболда тармоқларни стратегик ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши сифати ва самарадорлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика тармоқларига ва саноатнинг базавий тармоқларига маъмурий таъсир кўрсатишни янада қисқартириш ва давлатнинг иқтисодий фаолиятда иштирок этиши тартиби ва даражасини аниқ тартибга солиш орқали бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг фаолиятини мавжуд муаммоларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этишга, ишни ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида давлатнинг айрим функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни пасайтириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика соҳасини ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари бўйича масалаларни Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиш учун тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятга бириктирилган тармоқларни янада ривожлантириш вазифалари, концепциялар, комплекс чора-тадбирлар, йирик инвестиция лойиҳалари, шунингдек, хорижий мамлакатлар ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича «йўл хариталари»ни амалга ошириш бўйича масалаларни Маслаҳатчининг кўриб чиқиши учун тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан мустаҳкам ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро интизоми даражасини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва барча оддий даражалардаги ташкилотларда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилиши асосида ижро этилиши тизимли назорат қилинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятда, шунингдек, Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш ва кадрларнинг амалдаги захирасини тайёрлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ёқилғи-энергетика, кимё, нефть-кимё, металлургия саноати ва геология соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика саноатини, атом энергетикаси ва муқобил энергетикани ривожлантириш юзасидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика саноатини, атом энергетикаси ва муқобил энергетикани янада ривожлантириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика тармоғининг янги ишлаб чиқариш қувватларини яратишга ҳамда ишлаб турганларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга йўналтирилган барқарор ва мувозанатли ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари амалга оширилишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаъридан самарали ва оқилона фойдаланиш талабларини ҳисобга олган ҳолда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йиллар даврида «Ўзбекнефтгаз» АЖ бўйича минерал-хомашё базани ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3372-сон қарорига мувофиқ геология-қидирув ишларини ташкил этиш ва амалга ошириш тизимини такомиллаштириш стратегиясини, замонавий технологиялар, асбоб-ускуналарни ва нефть ва газнинг ресурслари ва захираларини прогнозлаштириш усулларини жорий этишни, углеводород конларини излаш ва қидириш самарадорлигини оширишни таҳлил қилиш ва баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геология-қидирув ишларини кенгайтириш ва углеводород хомашё қазиб олиш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда углеводородлар хомашё базасини ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш дастурлари, республиканинг истиқболли минтақаларида уларни қазиб олиш ишлари режалари амалга оширилишини таҳлил қилиш, конларни, шу жумладан, хорижий инвестицияларни, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш ҳисобига ўзлаштириш бўйича таклифлар амалга оширилишини таҳлил қилиш, шунингдек, улар амалга оширилиши мониторинги олиб борилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори қўшилган қийматли, жаҳон ва минтақавий бозорларда талаб барқарор бўлган рақобатбардошли маҳсулотлар турларини кенгайтириш мақсадида углеводород хомашёни чуқур қайта ишлаш асосида экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш бўйича вазифалар амалга оширилишини кўриб чиқиш ва таҳлил қилиш, ушбу мақсадларда хорижий инвестицияларни, биринчи навбатда тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб этиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 —2021 йилларда углеводород хомашё қазиб олишни кўпайтириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 9 мартдаги ПҚ-2822-сон қарори доирасида улар амалга оширилиши устидан мониторинг олиб борилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
углеводород хомашё ва ёқилғи-энергетика ресурслари ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг муҳим баланслари бажарилиши мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика тармоғини, атом энергетикаси ва муқобил энергетикани, генерацияловчи қувватлар ва энергия тармоғи объектларини, шу жумладан, маънавий ва физик эскирган асбоб-ускуналар, технологияларни алмаштириш, энергиянинг атом ва муқобил манбаларидан, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартларида фойдаланиш бўйича синовдан ўтган технологияларни жорий этиш йўли билан модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш юзасидан таклифларни пухта ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 июлдаги ПФ-5484-сон Фармонига мувофиқ атом энергетикасини ривожлантиришнинг, шу жумладан, атом энергиясидан ва тикланадиган энергиядан тинч мақсадларда фойдаланиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишнинг устувор йўналишлари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом фанини ва ядро технологияларини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар, фундаментал тадқиқотлар, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва инновацион ишлар лойиҳалари амалга оширилишини, илғор технологиялар ишлаб чиқаришга жорий этилишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон Фармони талабларидан келиб чиқиб дахлдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ядро авариялари ва радиация авария вазиятларининг олдини олиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиққан ҳолда республика объектларининг радиация ва ядро хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро атом энергияси агентлиги, Атом энергияси бўйича Европа ҳамжамияти, Қайта тикланадиган энергия манбалари бўйича халқаро агентлик ва бошқа халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорлик ҳамда ўзаро ҳамкорлик бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атом энергетикаси ва қайта тикланадиган энергетика соҳасига хорижий инвестициялар ҳамда илғор технологияларни жалб қилиш мақсадида манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, компаниялар ва банклар билан ҳамкорлик бўйича таклифлар тайёрлаш ҳамда уларни таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тикланмайдиган углеводород ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш бўйича ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасини жорий этиш, шу асосда иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий соҳа объектларини ва республика аҳолисини электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида паст вольтли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлигини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр ва газ тармоқларини, электр ва газ тақсимлаш ускуналарини, ҳисобга олиш приборларини модернизациялаш, янгилаш, капитал ва жорий таъмирлаш тадбирлари бажарилиши натижадорлигини, шунингдек, республика истеъмолчиларига етказиб берилаётган электр энергияси ва табиий газ ҳажмларини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда гидроэнергетикани янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2017 йил 2 майдаги ПҚ-2947-сон қарорига мувофиқ энергетика баланси таркибида гидроэнергетика улушини кўпайтириш мақсадида республика гидроэнергетика салоҳиятини комплекс ўзлаштириш асосида гидроэнергетикани ривожлантириш дастурлари, шунингдек, йирик, ўрта, кичик ва микро-гидроэлектрстанцияларни лойиҳалаштириш ва қуриш соҳасида илғор илмий-техник ечимлар асосида янги гидроэлектрстанцияларни қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш бўйича инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика комплексида, атом ва муқобил энергетикада жумладан, хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурлар ҳар томонлама таҳлил қилиниши ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек, тасдиқланган мақсадли параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
импортнинг ўрнини босишни ҳамда ички бозорни истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдиришни таъминлайдиган маҳаллий хомашё ресурслари базасида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни янада маҳаллийлаштириш вазифаларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика тармоғи, атом ва муқобил энергетика ташкилотларини вертикал бошқариш тезкорлигини ва уларнинг иш самарадорлигини оширишга, шунингдек, қоғоздаги ҳужжатлар айланишини қисқартиришга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш бўйича тадбирларни тизимли ва комплекс амалга оширишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш ва нефть-газ, электроэнергетика тармоқларида юқори технологик ишлаб чиқаришларни ташкил этган ҳолда, акциядорлик жамиятларининг устав капиталларига хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кимё ва нефть-кимё саноати юзасидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кимё ва нефть-кимё саноатини янада ривожлантириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва ахборот бериш учун тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кимё тармоғининг, биринчи навбатда, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларини ташкил қилиш ва фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга йўналтирилган ишлаб чиқариш қувватларини барқарор ва мувозанатли ривожлантиришнинг мақсадли дастурлари амалга оширилишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жаҳон бозорларида ва минтақавий бозорларда талаб барқарор бўлган юқори қўшилган қийматли рақобатбардош маҳсулотлар турларини кенгайтириш мақсадида минерал-хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида кимё тармоғининг тайёр экспортбоп маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтиришни таҳлил қилиш, ушбу мақсадлар учун хорижий инвестицияларни, биринчи навбатда тўғридан-тўғри инвестицияларни кенг жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда минерал ўғитлар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг энг муҳим балансларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ягона техник сиёсатни олиб бориш, кимё ва нефть-кимё ишлаб чиқаришларини, жумладан, маънавий ва жисмонан эскирган асбоб-ускуналар ва технологияларни алмаштириш орқали модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни таҳлил қилиш ва улар юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни назарда тутган ҳолда энергия жиҳатидан самарали замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналарни янада жорий этишни ва шу асосда ишлаб чиқариш харажатлари қисқартирилишини ва ишлаб чиқарилаётган кимё маҳсулотлари таннархи пасайтирилишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кимё ва нефть-кимё саноатида, шу жумладан, хорижий инвестициялар, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлил қилиниши ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси кимё саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 октябрдаги ПҚ-3983-сон қарори доирасида тасдиқланган мақсадли параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
импортнинг ўрнини босишни ҳамда ички бозорни истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдиришни таъминлайдиган маҳаллий хомашё ресурслари базасида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни янада маҳаллийлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кимё тармоғи ташкилотларини вертикал бошқариш тезкорлигини ва иш самарадорлигини оширишга, шунингдек, қоғоздаги ҳужжатлар айланишини қисқартиришга йўналтирилган ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш бўйича тадбирлар тизимли ва комплекс амалга оширилишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш ва юқори технологик кимё ишлаб чиқаришларини ташкил этган ҳолда акциядорлик жамиятларининг устав капиталларига хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт тармоқларининг кимё ва нефть-кимё маҳсулотларига бўлган жорий ва истиқболли эҳтиёжларини тадқиқ этиш ва аниқлашни таҳлил қилиш, жаҳон бозорининг чуқур маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш ва кимё маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва экспорт қилиш географиясини кенгайтиришни ҳисобга олган ҳолда ушбу маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорларга кириб боришини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
металлургия ва қимматбаҳо металлар юзасидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
металлургия тармоғини янада ривожлантириш ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва ахборот бериш учун тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқаришнинг янги қувватларини ташкил қилиш ва ишлаб турганларини модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга йўналтирилган кон-металлургия саноатини барқарор ва мувозанатли ривожлантиришнинг мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 — 2021 йилларда «Навоий» КМК» ДК ва «Олмалиқ КМК» АЖ бўйича қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш дастури доирасида тасдиқланган янги конларни саноат йўли билан ўзлаштиришга жалб қилиш ва қайта ишлаш қувватларини ташкил этиш орқали қимматбаҳо ҳамда рангли металлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш дастурларини сифатли амалга ошириш ҳолатини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жаҳон бозорларида барқарор талабга эга бўлган ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар турларини кенгайтириш мақсадида рангли ва нодир металларни чуқур қайта ишлаш асосида экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва ушбу мақсадларга хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда кон-металлургия саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишнинг энг муҳим балансларини ишлаб чиқиш ва таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ягона техник сиёсатни олиб бориш, кон-металлургия корхоналарини, шу жумладан, маънавий ва жисмонан эскирган асбоб-ускуналар ва технологияларни алмаштириш йўли билан модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни таҳлил қилиш ва улар бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни назарда тутган ҳолда энергия жиҳатидан замонавий самарали технологиялар ва асбоб-ускуналарни янада жорий этишни ва шу асосда ишлаб чиқариш харажатлари қисқартирилишини ва ишлаб чиқарилаётган кон-металлургия маҳсулотлари таннархи пасайтирилишини таҳлил қилиш ва баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кон-металлургия саноатида, шу жумладан, хорижий инвестициялар, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этган ҳолда стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлил қилиниши ва комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек, тасдиқланган мақсадли параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий хомашё ресурслари базасида импортнинг ўрнини босиш ҳамда ички бозорни истеъмол товарлари ва бутловчи буюмлар билан тўлдиришни таъминлайдиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни янада маҳаллийлаштириш вазифалари амалга оширилишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кон-металлургия ташкилотларини вертикал бошқариш тезкорлигини ва иш самарадорлигини оширишга, шунингдек, қоғоздаги ҳужжатлар айланишини қисқартиришга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш бўйича тадбирлар тизимли амалга оширилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кон-металлургия тармоғи корхоналари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПҚ-4124-сон қарори доирасида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини кенг жорий этиш ва юқори технологик кон-металлургия ишлаб чиқаришларини ташкил этган ҳолда акциядорлик жамиятларининг устав капиталларига хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геология ва минерал хомашё базаси юзасидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геология тармоғини янада ривожлантириш ва республиканинг минерал-хомашё базасини кенгайтириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш ва ахборот бериш учун тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сон қарори доирасида ер қаъридан самарали ва оқилона фойдаланиш талабларини ҳисобга олган ҳолда, энг аввало, рангли, нодир металлар ва уран, шунингдек, минерал хомашёнинг бошқа қаттиқ турларини, чучук ва минерал ер ости сувларини қидириш ва разведка қилиш самарадорлигини ошириш мақсадида геология тармоғини ва геология-қидирув ишларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда фойдали қазилмаларнинг геологик захираларини прогнозлаштиришнинг замонавий технологиялари, асбоб-ускуналари ва усулларини жорий этиш стратегияси амалга оширилишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қаттиқ фойдали қазилмаларнинг стратегик муҳим турлари конларини геологик ўрганиш ва ўзлаштиришга хорижий инвестицияларни жадал жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3000-сон қарорига мувофиқ минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш давлат дастурлари, шу жумладан, хорижий инвестициялар, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш ҳисобига фойдали қазилмалар конларини ўзлаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, уларнинг бажарилиши мониторинги олиб борилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида давлат дастурларини ва маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан қарорлар қабул қилиш учун экспертизадан ўтказиш ва тавсиялар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг минерал-хомашё базасини ривожлантириш ва такрор ишлаб чиқариш давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 25 майдаги 3006-сон қарорига мувофиқ фойдали қазилмаларнинг асосий турлари захираси ва ресурслари ўз вақтида кўпайиши бўйича чора-тадбирларнинг натижадорлигини тизимли таҳлил қилган ҳолда ер қаърини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, минерал-хомашё базасини тиклаш соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида ислоҳотлар амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ягона техник сиёсатни юритиш, геология корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни таҳлил қилиш ва таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаттиқ фойдали қазилмалар конларини қидириш, баҳолаш ва разведка қилиш соҳасида стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича, жумладан, хорижий инвестициялар, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этган ҳолда таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлил этилишини ҳамда комплекс экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, шунингдек, тасдиқланган мақсадли параметрларга сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геология тармоғи ташкилотларини вертикал бошқариш тезкорлигини ва иш самарадорлигини оширишга йўналтирилган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш бўйича тадбирларни тизимли ва комплекс амалга оширишни ташкил этиш, шунингдек, қоғоздаги ҳужжат айланишини қисқартириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сувдан махсус фойдаланиш ёки ер ости сувларидан фойдаланиш учун рухсатномалар беришнинг тегишли назоратини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг конларни геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш (жумладан, чучук, минерал, термал ва саноат ер ости сувлари), минерал хомашёни қайта ишлаш, шунингдек, кон ишларини геологик-маркшейдерлик таъминлашда ер қаъридан фойдаланиш ҳамда муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя этиши юзасидан тегишли назоратни ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) машинасозлик, автомобиль, электротехника, пахтани қайта ишлаш, тўқимачилик ва заргарлик саноати, маҳсулотларни сертификатлаш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль саноатини ривожлантириш юзасидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
технологик етакчилар билан биргаликда автомобилларнинг импортнинг ўрнини босувчи турларини, автомобиль маҳсулотларига узеллар ва бутловчи буюмларни ишлаб чиқариш, замонавий энергия ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига тармоқ корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлаш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга ва ишлаб турганларини кенгайтиришга йўналтирилган автомобиль саноатини янада ривожлантириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль саноатини янада ривожлантириш стратегияси амалга оширилишини таҳлил қилиш, шу асосда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда автомобиль саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш ва жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 июндаги ПҚ-3028-сон қарорига мувофиқ чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида ишлаб чиқаришлар ва тармоқларда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш ва модернизация қилиш бўйича таклифлар тайёрланишини ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш потенциалидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринлари ташкил этиш, тармоқларда ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс диверсификациялаш мақсадида автомобилсозлик, бошқа турдош тармоқлар корхоналари, жумладан, кичик тадбиркорлик субъектларининг тармоқлараро саноат кооперациясини янада кенгайтириш имкониятларини таҳлил қилиш ва таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туркумли ишлаб чиқарилаётган автотранспорт воситаларини маҳаллийлаштириш даражасини янада оширишни ва уларнинг янги турларини ўзлаштиришни таъминловчи автомобилсозлик корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль саноати ташкилотларида корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилиши ҳолатини таҳлил қилиш, ишлаб чиқариш, инвестицион, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида тармоқда бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль саноати корхоналари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини етакчи хорижий компанияларга сотиш йўли билан салоҳиятли инвесторларни хусусийлаштириш жараёнига жалб этишни чуқур ўрганиш ва эксперт баҳолаш, шу асосда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик янгилашни, корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилишини, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ташкил этилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашнинг тасдиқланган дастурларига мувофиқ автомобиль саноати корхоналарида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маркетинг тадқиқотлари олиб бориш ва ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларнинг жаҳон бозорларига кириб боришини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электротехника саноатини ривожлантириш юзасидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқ ишлаб чиқариш қувватларини фақат замонавий энергия жиҳатидан самарали ва энергияни тежовчи технологиялар негизида модернизациялашга ва техник қайта жиҳозлашга йўналтирилган электротехника саноати корхоналарини янада ривожлантириш, электротехника асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш бўйича юқори технологик ишлаб чиқаришларни ўзлаштириш, жаҳонга машҳур савдо маркаларига эга бўлган халқаро трансмиллий компанияларни жалб этган ҳолда ахборот-коммуникация технологиялари учун асбоб-ускуналар ва аксессуарлар ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ташкил этиш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электротехника саноатини янада ривожлантириш стратегиясини амалга оширишни таҳлил қилиш, шу асосда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 4 январдаги ПҚ-4090-сон қарорига мувофиқ тармоқда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш ва ишлаб чиқаришларни модернизациялаш бўйича таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш салоҳиятидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринлари ташкил этиш мақсадида электротехника саноати, бошқа турдош тармоқлар корхоналари, шунингдек, кичик тадбиркорлик субъектларининг тармоқлараро саноат кооперацияси самарадорлигини янада кенгайтириш, ушбу тармоқда ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс диверсификациялаш имкониятларини таҳлил қилиш ва таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электротехника саноати корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ички бозорни маҳаллий электротехника ва истеъмол товарларининг зарур турлари билан тўлдиришни таъминловчи замонавий юқори технологияли рақобатбардошли ишлаб чиқаришларни барпо этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электротехника тармоғи ташкилотларида корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий қилиниши ҳолатини таҳлил қилиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молия ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида тармоқда бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштириш жараёнларига потенциал инвесторлар, шу жумладан, республика электротехника саноати корхоналари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, биринчи навбатда, хорижий инвесторларга сотиш йўли билан жалб этилишини чуқур ўрганиш ва эксперт баҳолаш, шу асосда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик янгилашни, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий капитал иштирокида акциядорлик жамиятлари ташкил этишнинг устуворлигини ҳисобга олган ҳолда хорижий инвестициялар ва кредитларни электротехника саноатига жалб этиш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва эксперт баҳолаш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек, қабул қилинган лойиҳалар ва дастурларнинг тасдиқланган параметрларига сўзсиз эришиш бўйича таклифлар ва тадбирларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашнинг тасдиқланган дастурларига мувофиқ электротехника саноати корхоналарида ислоҳотларнинг амалга оширилишини тизимли ва комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларнинг жаҳон бозорларига кириб бориши ишларини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш юзасидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
технологик етакчилар билан биргаликда юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси, қишлоқ хўжалиги техникасига узеллар ва бутловчи буюмларнинг импортнинг ўрнини босадиган турларини ишлаб чиқариш, замонавий энергия ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига тармоқ корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга ва ишлаб турганларни кенгайтиришга йўналтирилган қишлоқ хўжалиги машинасозлигини янада ривожлантириш юзасидан таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги машинасозлигини ривожлантириш стратегияси амалга оширилишини таҳлил қилиш, шу асосда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3929-сон қарорига мувофиқ чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида тармоқда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш ва ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш бўйича таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш салоҳиятидан янада тўлиқ фойдаланиш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринлари ташкил этиш мақсадида қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва бошқа турдош тармоқлар корхоналари, шунингдек, кичик тадбиркорлик субъектларининг тармоқлараро саноат кооперациясини янада кенгайтириш имкониятларини таҳлил қилиш, тармоқда ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс диверсификациялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарида фойдаланиладиган бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ички бозорни маҳаллийлаштириш даражаси юқори бўлган маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникаси билан тўлдиришни таъминловчи замонавий, юқори технологияли, рақобатбардошли ишлаб чиқаришларни ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналарида корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий қилиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молия ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида тармоқда бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусийлаштириш жараёнларига потенциал инвесторлар, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари устав капиталларидаги давлат улуши ва активларини хусусий инвесторларга, биринчи навбатда, хорижий инвесторларга сотиш йўли билан жалб этилишини чуқур ўрганиш ва эксперт баҳолаш, шу асосда ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик янгилаш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва ускуналарга сервис ва лизинг хизматларини кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий капитал иштирокида акциядорлик жамиятлари ташкил этишнинг устуворлигини ҳисобга олган ҳолда хорижий инвестициялар ва кредитларни қишлоқ хўжалиги машинасозлигига жалб этиш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва комплекс экспертизадан ўтказиш, кўрсатиб ўтилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек, тасдиқланган параметрларга эришиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакат иқтисодиётини янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашнинг тасдиқланган дастурларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги машинасозлигида ислоҳотларнинг амалга оширилишини комплекс ўрганишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маркетинг тадқиқотлари ўтказиш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларнинг жаҳон бозорларига кириб бориш ишларини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
машина-трактор паркларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги техникасига сервис хизматлари кўрсатишнинг замонавий шакллари ва усулларини жорий этишнинг истиқболли режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига механизациялаштирилган хизматлар кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги техникаси ва эҳтиёт қисмлар етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фермер хўжаликларини, машина-трактор паркларини юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникаси билан, шу жумладан, лизинг асосида таъминлаш ҳолатини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахтани қайта ишлаш ва тўқимачилик саноатини ривожлантириш юзасидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий энергия ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига пахта хомашёсини қайта ишлаш ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқаришларни ташкил этишга ва ишлаб турганларини модернизация қилишга йўналтирилган пахтани қайта ишлаш ва тўқимачилик саноатини янада ривожлантириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахтани қайта ишлаш ва тўқимачилик саноатида иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишини таҳлил қилиш, шу асосда, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сон қарорига мувофиқ чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида ушбу тармоқларда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш ва ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш бўйича таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички истеъмол бозорини тўқимачилик саноати товарлари билан тўлдириш масалалари бўйича ички истеъмол бозорини таҳлил қилиш, тўқимачилик товарлари ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни ривожлантириш соҳасидаги сифат ўзгаришларини ва тенденцияларини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўқимачилик саноати товарларини ишлаб чиқарган ва реализация қилган ҳолда пахта хомашёсини чуқур ва комплекс қайта ишлаш бўйича пахта-тўқимачилик кластерларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти масалалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўзаро ҳамкорлигининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахтани қайта ишлаш ва тўқимачилик саноатида технологик жараёнларни мақбуллаштириш ва оқилона ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш, модернизациялаш ва диверсификациялашни таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилишини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахтани қайта ишлаш ва тўқимачилик саноати бошқарув тузилмасини такомиллаштириш, тармоққа хорижий инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахтани қайта ишлаш ва тўқимачилик саноатида корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилиши ҳолатини таҳлил қилиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга йўналтирилган тармоқларда бошқарувни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахтани қайта ишлаш ва тўқимачилик саноати корхоналарининг илмий-техник ривожланиши даражасини ошириш, энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш ҳисобига уларни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, кўрсатиб ўтилган вазифаларни ҳал этиш учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахтани қайта ишлаш ва тўқимачилик саноати корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини бошқариш тизимини жорий этиш ҳамда уларнинг жаҳон стандартларига мувофиқ бўлишини таъминлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахтани қайта ишлаш ва тўқимачилик саноати учун кадрлар тайёрлашни ташкил этиш тизимини ўрганиш ва таҳлил қилиш, ушбу соҳаларни малакали кадрлар билан таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан биргаликда пахта толаси ишлаб чиқариш ва етказиб бериш балансларининг ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши ва келишилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
заргарлик саноатини ривожлантириш юзасидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик маҳсулотлари ва бадиий буюмлар ишлаб чиқарувчи янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва ишлаб турганларини модернизация қилишга йўналтирилган, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2018 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг заргарлик саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 ноябрдаги ПҚ-3388-сон қарорига мувофиқ заргарлик саноатини янада ривожлантириш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмол бозорини заргарлик саноати маҳсулотлари билан тўлдириш масалалари бўйича ички истеъмол бозорини таҳлил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
заргарлик саноатини бошқариш тизимини такомиллаштириш, тармоққа хорижий инвестицияларни ва замонавий технологияларни жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
заргарлик саноатида корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилиши ҳолатини таҳлил қилиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган тармоқда бошқарувни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш юзасидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасини янада ривожлантириш бўйича таклифларни, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарорига мувофиқ чора-тадбирлар амалга оширилиши доирасида пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро стандартларни, шу жумладан, сифатни бошқариш тизими бўйича халқаро стандартларни қўллаш асосида техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш, маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш тизимларининг фаолият кўрсатишини ва ривожлантирилишини тизимли ўрганишни ва комплекс таҳлил қилишни ташкил этиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш ва шу асосда халқаро стандартларни, шу жумладан, сифатни бошқариш тизими бўйича халқаро стандартларни қўллаш асосида маҳсулотлар сифатини ва рақобатбардошлигини ошириш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича таклифларни тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш бўйича халқаро талабларни ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ҳисобга олган ҳолда миллий сифат инфратузилмасини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида», «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида», «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалда бажарилишини таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«йўл хариталари»га киритиш учун Котибиятга бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, Котибиятга бириктирилган муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифлари ва республика ҳудудларига сафарлари натижалари бўйича Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича тасдиқланган «йўл хариталари»нинг бажарилиши тизимли назоратини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«йўл хариталари» тадбирлари амалга оширилиши тўғрисида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг ҳисоботлари тўғрисида таҳлилий материаллар ва таклифларни Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида муҳокама қилиш учун киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Котибият унга юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқ соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганиш мақсадида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида Бош вазир томонидан минтақаларда Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материалларни тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Маслаҳатчининг ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режали масалаларни тайёрлайди ва киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган ёқилғи-энергетика соҳасини ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантиришнинг энг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича давлат дастурлари ва «йўл хариталари» тайёрланишини ва Бош вазир, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун уларнинг раҳбарлари шахсий роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқ ҳолатлар бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойнинг ўзига чиқиб жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли тармоқлар ва мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича туркумлаштирилган электрон маълумотлар базалари ташкил этилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда тўлдирилиши ва янгиланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ахборотни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ахборот бериш учун, шунингдек, уларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятга бириктирилган ташкилотларда ишларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолатини, Котибият юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари бажарилишини, шу жумладан, жойларга чиқиб ўрганади, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳужжатлари, парламент ва депутатлик сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Маслаҳатчининг, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси топшириқларининг ижросини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таҳлилий, маълумотнома ва бошқа материалларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Маслаҳатчининг топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар сифатли тайёрланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси мажлисларини тайёрлаш билан боғлиқ материалларни тайёрлашда ва қарорларини расмийлаштиришда иштирок этади ва кўрсатиб ўтилган материаллар ҳақида Маслаҳатчига ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли протокол қарорлари ижроси назорат қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг айрим функциялари ва вазифаларини бириктирилган соҳада вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга юкланган давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга ошириш учун уларга бериш бўйича Маслаҳатчига таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материалларни тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари комплекс ва сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятнинг юритишига кирадиган масалалар бўйича ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларининг Котибиятга бириктирилган ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятга бириктирилган хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Маслаҳатчиларининг номенклатурасига кирадиган раҳбарлар лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан маъқулланиши учун тайёрлашда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Маслаҳатчи бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини шахсан қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятга юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика соҳасида ва саноатнинг базавий тармоқларида амалга оширилаётган ислоҳотлар рўёбга чиқарилишини ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқарувининг ҳудудий органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида минтақаларда Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини тайёрлаш ва ўтказишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтларнинг ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот-таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун эксперт гуруҳлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг коллегиал органлари мажлисларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ва Маслаҳатчининг топшириғига биноан эса — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушаётган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, уларда белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Котибият:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган вазифалар ва функциялар зарур тарзда ва самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маслаҳатчига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг асосланганлиги, ушбу топшириқлар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилиши самарадорлиги, шунингдек, ишнинг тегишли участкасида эришилган натижалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Котибият ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибият ваколатига тегишли масалалар бўйича қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳужжатлари ва топшириқлари сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг мувофиқлаштирилиши, Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентига, Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳалари давлат манфаатлари таъминланиши, иқтисодий самарадорлиги ва улардаги масалалар барча манфаатдор тузилмалар билан ўзаро боғлиқликда келишилганлиги нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Котибиятнинг тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Котибият тузилмаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергетика, энергиянинг тикланадиган манбалари ва саноат хавфсизлиги масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нефть-газ тармоғи ва газ узатиш тизими масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кимё ва нефть-кимё саноати масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геология, минерал-хомашё базаси ва металлургия масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль ва электротехника саноати масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги машинасозлиги ва қишлоқ хўжалигида хизматлар соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта хомашёсини қайта ишлаш ва тўқимачилик саноатини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
заргарлик саноати, стандартлаштириш, метрология ва сифат менежменти тизимларини жорий этиш масалалари бўйича бош мутахассис.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибият тузилмасига бир нафар инспектор киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибият тузилмаси Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Котибият ишига Маслаҳатчи раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Котибиятнинг мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Котибият фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Котибият ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Маслаҳатчининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибиятнинг иш режалари, Котибият бош мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси асосида шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибият бош мутахассисларининг шахсий иш режалари Маслаҳатчи томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари амалга оширилиши тизимли мониторингини амалга ошириш бўйича фаолияти Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, бошқа органлар ва ташкилотларда Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишларни ўтказиш йўли билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш йўли билан ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Котибиятнинг бош мутахассиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқарувининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимиятнинг тегишли органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек, улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Маслаҳатчига, шунингдек, белгиланган тартибда — Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ўринбосарларига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тармоқни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари самарали ҳал этилиши бўйича Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мувофиқлаштирилган ишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий қилиш йўли билан бириктирилган соҳада давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилишида Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мустақиллигини кучайтиришга иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга, яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболга иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигини таъминлашга асосланган идоравий мансуб ташкилотлар ва улар раҳбарларининг фаолиятини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларининг коллегиал органлари мажлисларида иштирок этади, улар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
функционал вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Инспектор Котибиятда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.02.2019 й., 09/19/162/2662-сон)