01.02.2019 йилдаги ПФ-5646-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 01.02.2019 йилдаги ПФ-5646-сон
Kuchga kirish sanasi
04.02.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йилларда мамлакатда, авваламбор, иқтисодиётнинг барча тармоқларини жадал ривожлантириш, инвестициявий жозибадорлик ва ишбилармонлик фаоллигини ошириш, ишлаб чиқариш ҳамда хизматлар кўрсатиш соҳасини кенгайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, энергетика тармоғида давлат бошқарувини ташкил этишда қатор тизимли муаммолар мавжудлиги белгиланган ислоҳотларни самарали амалга ошириш ва мамлакатни инновацион жадал ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда, хусусан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи — ёқилғи-энергетика комплекси соҳаларини уйғун ривожлантириш ва энергия манбаларини диверсификация қилиш масалаларида мувофиқлаштиришнинг ва тизимли ёндашувнинг етарли эмаслиги иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакат аҳолисини уларнинг ўсиб бораётган талабини ҳисобга олган ҳолда энергия билан барқарор таъминлаш хавф-хатарларини оширмоқда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи — энергетика тармоғи ташкилотларини бошқаришнинг директив модели, компаниялар молия-хўжалик фаолиятининг ҳаддан ортиқ маъмурий тартибга солиниши, шунингдек меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланмаслик уларнинг иш фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини сусайтирмоқда, ноишлаб чиқариш харажатлари ва ишлаб чиқарилаётган энергия бирлиги сарфининг ўсишига олиб келмоқда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи — соғлом рақобат муҳитининг йўқлиги, йирик квазидавлат сектори ҳамда давлат ва тижорат манфаатлари тўқнашувининг мавжудлиги, тарифларни тартибга солиш чора-тадбирларининг инвестиция сиёсати билан уйғун эмаслиги ёқилғи-энергетика соҳасининг инвестициявий жозибадорлигига салбий таъсир кўрсатмоқда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи — тармоқнинг ривожига жойларда асбоб-ускуналар ўта эскиргани ва тегишли инфратузилмаларни янгилаш суръатларининг сустлиги, ускуналар, қурилмалар, газ қувурлари ва электр узатиш линияларидан хизмат муддатларини бузган ҳолда фойдаланиш, нобарқарор молиявий аҳвол, ресурс ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш даражасининг пастлиги каби бутун тизимга дахлдор муаммолар тўсқинлик қилмоқда ва бу технологик йўқотишларнинг кўпайишига ҳамда ёқилғи-энергетика ресурсларини етказиб беришда, айниқса жойларда сурункали узилишларга сабаб бўлмоқда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи — соҳа корхоналарида ресурсларни режалаштириш, етказиб берилаётган энергия ресурсларини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларини ҳамда бошқа замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ишлари суст олиб борилаётгани энергия ресурсларини истеъмолчиларга етказиб беришда катта йўқотишларга ҳамда ўзаро ҳисоб-китоб интизоми бузилишига олиб келмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Энергетика тармоғини самарали бошқариш тизимини жорий қилиш ва жадал ривожлантириш, унинг рақобатбардошлиги ва инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида, шунингдек 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясида белгиланган вазифаларга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчидан, мамлакатнинг энергетика хавфсизлигини таъминлаш, иқтисодиёт соҳалари ва аҳолининг энергия ресурсларига тобора ўсиб бораётган эҳтиёжини қондиришга қаратилган ягона энергетика сиёсатини юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчидан, энергетика соҳасида давлат томонидан тартибга солиш ҳамда хўжалик фаолияти функцияларини аниқ чегаралаш, ижтимоий ва давлат- хусусий шерикликнинг ҳуқуқий ва институционал базасини такомиллаштириш, тариф сиёсатини амалга оширишнинг аниқ бозор механизмларини ишлаб чиқиш ва шу асосда соғлом рақобат муҳити тамойилларини илгари суриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчидан, инфратузилма объектларини қуришга, шунингдек тармоқ корхоналарини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга инвестицияларни, аввало тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш учун шароитлар яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчидан, энергия тежамкорлик ва иқтисодиётнинг энергия сарфини камайтириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, иқтисодиёт тармоқлари ва маиший секторда ресурс ва энергия тежовчи илғор технологияларни жорий этишни рағбатлантириш, муқобил энергия манбаларини кенг ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчидан, энергетика тармоғи корхоналарида технологик жараёнларни автоматлаштиришнинг замонавий воситаларини, энергия ресурсларини қазиб олиш, етказиб бериш ва истеъмол қилиш ҳажмларини ҳисобга олиш тизимларини кенг татбиқ қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчидан, тармоқ корхоналарини бошқариш тизимини, уларнинг тузилмалари ва бўлинмаларини мақбуллаштириш, ишларни ташкил қилишнинг аниқ натижаларга эришишга қаратилган замонавий усуллари ва мақсадли индикаторларни (сифат менежменти, индикатив режалаштириш) жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ташкил этилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг энергетика хавфсизлигини таъминлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва мамлакат аҳолисини ёқилғи-энергетика ресурслари билан барқарор таъминлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг тарғиб қилиш ва ривожлантиришга қаратилган ёқилғи-энергетика тармоғида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электр ва иссиқлик энергияси, кўмирни ишлаб чиқариш, етказиб бериш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш, шунингдек нефть, газ ва уларни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларни қазиб олиш, қайта ишлаш, ташиш, тақсимлаш, сотиш ва улардан фойдаланишнинг давлат томонидан тартибга солинишини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг энергетика соҳасида ягона норматив-ҳуқуқий ва техник тартибга солишни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика комплексини стратегик режалаштириш ва ривожлантиришнинг мувозанатли тизимини яратиш ва ривожлантириш, энергия ресурслари ишлаб чиқаришни ошириш ва диверсификация қилиш, барча турдаги энергия ресурсларини ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва истеъмол қилишнинг қисқа, ўрта ва узоқ муддатли узвий боғлиқ прогнозларини, шунингдек энергетика тармоғини комплекс ривожлантириш мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, энергия ресурслари бозорида қулай рақобат ва ишбилармонлик муҳитини шакллантиришни рағбатлантирувчи тариф сиёсатини такомиллаштириш ҳисобига ёқилғи-энергетика тармоғининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёқилғи-энергетика тармоғида инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини мувофиқлаштириш, энергия ресурсларини қазиб олиш ва ишлаб чиқариш жараёнларига хусусий капитални фаол жалб қилиш, халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, компаниялар, банклар ва бошқа тузилмалар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергетика соҳасига корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини, илғор ахборот-коммуникация технологияларини ҳамда бошқарув, ҳисобга олиш ва назоратнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этишда кўмаклашиш, шу асосда энергетика соҳасида бошқарув самарадорлигини ошириш ва ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш, энергетика тармоғи ташкилотлари молия-хўжалик фаолиятининг шаффофлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нефт-газ ва электр энергетика тармоғи ташкилотларининг ишлаб чиқариш жараёнларига инновацион технологияларни жорий этишни рағбатлантириш, энергия ресурсларини тежаш ва энергия самарадорлиги даражасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энергетика соҳасида муҳандис-техник ва бошқарув кадрларини тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича тизимли ишларни ташкил қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлик:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолиятининг асосий йўналишлари билан боғлиқ масалалар бўйича маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотларида энергия самарадор ва энергия тежайдиган замонавий технологияларни жорий қилиш, шунингдек энергия ресурсларини истеъмол қилиш самарадорлигининг мониторингини олиб бориш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси келгусида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси этиб;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси келгусида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси этиб қайта ташкил этилсин ва Вазирлик тузилмасига ўтказилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Энергия тежаш миллий компанияси» акциядорлик жамияти акциядорлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг «Энергия тежаш миллий компанияси» акциядорлик жамиятини белгиланган тартибда тугатиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 1 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-5646-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.02.2019 й., 06/19/5646/2567-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон)