04.09.2018 йилдаги ПҚ-3929-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 04.09.2018 йилдаги ПҚ-3929-сон
Kuchga kirish sanasi
05.09.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи корхоналарни модернизация қилиш ва техник қайта қуроллантириш, уларнинг маҳсулотлари рентабеллиги ва рақобатбардошлигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, мазкур тармоқдаги ишларнинг амалдаги ҳолати ишлаб чиқариш жараёнларини жадал янгилаш ва модернизация қилишга, илғор технологияларни жорий этиш ва бутун тармоқни изчил ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи тизимли муаммо ва камчиликлар мавжуд эканлигидан далолат бермоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғи корхоналарини бошқариш тизимини, шу жумладан мавжуд ташкилотлар тузилмасини оптималлаштириш, қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарувчиларнинг самарали фаолияти учун қулай ҳуқуқий, ташкилий шарт-шароитларни яратиш орқали такомиллаштириш талаб этилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 майдаги «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга механизация ва сервис хизматларини кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3751-сон қарорига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ, «Ўзагротехмаш» АЖ, «Ўзагролизинг» АЖ бошқарув органларининг қуйидагилар ҳақидаги таклифлари маъқуллансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзагротехмаш» АЖни «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖга ўрнатилган тартибда бирлаштириш орқали «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ва «Ўзагротехмаш» АЖнинг такрорланувчи вазифа ва тузилмаларини оптималлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзагролизинг» АЖни «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ташкилий тузилмасидан чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзагролизинг» АЖ устав фондидаги «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖга тегишли улушни кейинчалик берилаётган улушнинг баланс қийматига «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ устав фондини камайтириш орқали давлат тасарруфига ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ таркибига кирмайдиган қишлоқ хўжалиги ва бошқа турдаги техникалар (ускуналар) ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини «Ўзагролизинг» АЖ Кузатув кенгаши томонидан белгиланадиган ҳажмда реализация қилишни ташкил этишни ҳам назарда тутувчи «Ўзагролизинг» АЖ фаолиятини кенгайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ, «Ўзагротехмаш» АЖ, «Ўзагролизинг» АЖ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарни қўллаб-қувватлаш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда «Ўзагротехмаш» АЖни «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖга бирлаштириш ва «Ўзагролизинг» АЖни «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ташкилий тузилмасидан чиқариш билан боғлиқ барча ташкилий тадбирларнинг ўтказилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ қайта ташкил этилаётган «Ўзагротехмаш» АЖнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзагротехмаш» АЖни «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖга бирлаштириш «Ўзагротехмаш» АЖ акцияларининг давлат пакетини «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ устав капиталига номинал қийматда ўтказилгандан кейин амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ривожланишининг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ва ташқи бозорларда тизимли маркетинг тадқиқотларини ўтказиш, қишлоқ хўжалиги учун талаб этиладиган, тежамкор агротехнологияларни жорий этишни таъминловчи, шу жумладан боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик, полизчилик ва чорвачиликда қўлланиладиган турли хил замонавий техника ва механизация воситаларини ишлаб чиқариш ва етказиб беришни мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарилаётган қишлоқ хўжалиги техникалари рақобатбардошлигини ошириш, экспорт маҳсулотлари турларини ва етказиш ҳажмини кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги учун зарур моддий-техника ресурслари ҳамда эҳтиёт қисмлари билан таъминлашни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида замонавий энергия ва металларни тежовчи технологияларни жорий этиш ҳисобига замонавий юқори унумдор қишлоқ хўжалиги техникалари ва механизация воситаларини чиқариш бўйича янги ишлаб чиқаришни яратиш ва амалдагиларни модернизация қилишга қаратилган илмий-техникавий ва инвестициявий фаолиятни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ таркибига кирувчи ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар ўртасида илмий-техникавий ва ишлаб чиқариш кооперациясини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқариш соҳасидаги кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) «Ўзагролизинг» АЖ ривожланишининг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лизинг олувчиларнинг лизинг асосида реализация қилинадиган замонавий қишлоқ хўжалиги ва бошқа техникаларга, ускуналар ҳамда мини технологияларга бўлган талабларини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аграр йўналишдаги фаолиятнинг устуворлигини таъминлаган ҳолда лизинг фаолияти йўналишларини диверсификациялаш ва кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий, халқаро стандартларга жавоб берадиган лизинг хизматлари турларини ва инновацион молиявий маҳсулотларни жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агросаноат комплекси, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарининг лизинг лойиҳалари ва тадбиркорликни молиялаштириш учун хорижий кредит линиялари ва халқаро молия институтларининг маблағларини жалб этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лизинг хизматларини кўрсатиш соҳасига замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш ва кадрлар малакасини ошириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5 ва 6-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзагролизинг» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотлар маблағларини қуйидагилар учун жалб этиш масаласини ишлаб чиқсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лизинг лойиҳаларини қайта молиялаш ва улар бўйича кафиллик бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лизинг операцияларини молиялаштириш бўйича кредит линияларини очиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда қайта ташкил этилаётган «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ ва «Ўзагротехмаш» АЖ ходимларини иш билан таъминлашда ёрдам кўрсатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 ноябрдаги «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2658-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ, «Ўзагролизинг» АЖ манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 4 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3929-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3929-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 ноябрдаги «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2658-сон қарорига киритилаётган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗГАРТИШЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3. Белгилансинки, «Ўзагротехмаш» АЖ қайта ташкил этилаётган «Ўзагросаноатмашхолдинг» ХКнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис, «Ўзагросервис» АЖ — қайта ташкил этилаётган «Ўзагромашсервис» уюшмасининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис, «Ўзагролизинг» АЖ — қайта ташкил этилаётган «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» АЛКнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 4-банддан «Ўзагротехмаш» АЖ» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 14-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ўзагротехмаш» АЖ» сўзлари «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 17-банднинг иккинчи хатбошисидан «ва «Ўзагротехмаш» АЖ» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. 1, 1а, 2 ва 3-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2018 й., 07/18/3929/1825-сон; 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)