Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
27.12.2024
25.05.2024 01
View
Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.04.00.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.04.04.00 Ер ости бойликларидан фойдаланиш. Фойдаланиш турлари / 11.04.04.05 Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер ости бойликлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини назорат қилишда қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлашга қаратилган қатор чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Бунда саноат тармоқларини модернизация қилиш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини фойдаланишга топшириш билан бир қаторда ушбу соҳаларда давлат бошқаруви ва назорати тизимини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш, шунингдек, ушбу соҳаларни тартибга солишнинг илғор механизмларини жорий этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамаси, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Энергетика вазирлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси негизида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясини (кейинги ўринларда — Инспекция);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги негизида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигини (кейинги ўринларда — Агентлик) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.03.00 Саноат хавфсизлиги (шунингдек, 16.04.06.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.12.00 Геология]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси функциялари ва штат бирликларини тақсимлаш тартиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.07.00 Атом энергетикаси;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.02.00 Радиациявий хавфсизлик (шунингдек, 16.04.07.00га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва мувофиқлаштириш бўйича ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга оширувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамаси бир кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қўмита, Агентлик ва Инспекция фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарорлари лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Қўмита ва Агентлик Адлия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда қонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб тоғ-кон саноати ва геология вазири Б.Ф. Исламов ҳамда энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармон ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 24 май,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси функциялари ва штат бирликларини тақсимлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
Функциялар
Штат бирлиги
(та)
Функциялар ва штат бирликлари ўтказилаётган ваколатли органлар
1.
Темир йўл транспортида хавфли юкларни ташиш ва сақлаш хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш
1
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси
Нефть ва газни бирламчи қайта ишлаш соҳасидаги хавфсизлик, нефть-газ тармоғида магистрал қувурлар ва газ хўжалиги хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш
19
АЁҚШ, АГҚШ ва АГТКШ хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш
Кимё, нефть-кимё ва технология хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш
10
Радиация ва ядро хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш
17
Истироҳат боғлари аттракционлари хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш
9
Донни сақлашда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш
6
Кўтариш қурилмалари хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш
18
Лифтлар хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш
15
Босим остида ишлайдиган ускуналар хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш
15
Металлургия тармоғи хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш
4
Марказий аппарат
10
Жами бошқарув ходимлари сони
134
2.
Тоғ-кон саноати ва геология соҳасидаги назорат
35
Нефть ва газ геология-қидирув ишлари ва уларни қазиб олиш устидан назорат
7
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси
Кончилик ва кон портлатиш ишлари хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш
20
Ер ости сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат
1
Марказий аппарат
9
Жами бошқарув ходимлари сони
72
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-224-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2024 й., 06/24/224/1068-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5484-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 3-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3. «Ўзатом» агентлиги ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари, шунингдек, атом энергетикасини ривожлантириш соҳасидаги халқаро экспертлар таркибига киритилган Илмий-техник ва эксперт кенгаши ташкил этилсин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5490-сон Фармонига 2-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-позициянинг «Назорат қилувчи орган» устунидаги «Саноатгеоконтехназорат» ДИ» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-позициянинг «Назорат қилувчи орган» устунидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27, 28 ва 29-позицияларидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5646-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги «Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6240-сон Фармони 14-бандининг бешинчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси Б. Гулямов» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-6252-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-илованинг 12-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-илованинг 51-позицияси «Маълумотларни тақдим этадиган ташкилотлар» устунидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жами — 70 та, шундан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар — 21 та;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўмиталар — 13 та, шу жумладан алоҳида мақомга эга мустақил қўмиталар — 3 та;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агентликлар — 25 та, шу жумладан алоҳида мақомга эга мустақил агентликлар — 5 та;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инспекциялар — 11 та.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Республика ижро этувчи ҳокимият органлари — вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар тўғрисидаги низом Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида тоғ-кон саноати ва геология соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-116-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3. Белгилаб қўйилсинки, геология-қидирув ишлари бўйича давлат буюртмасини шакллантиришда фойдали қазилмалар хом ашё базасини кенгайтириш ихтисослашувидан келиб чиқиб, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар, шунингдек, «Янги кон» масъулияти чекланган жамияти билан ишларни бажаришга (хизматлар кўрсатишга) оид ўзаро шартномалар, қийматидан қатъи назар, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбек геология қидирув» АЖ — фойдали қазилмаларнинг комплекс геология-қидирув ишлари (хизматлари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекгеофизика» АЖ — углеводород хом ашёсининг комплекс геология-қидирув ва сейсмоқидирув ишлари (хизматлари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Китоб геология табиат миллий боғи» ДМ — комплекс геологик тадқиқотлар ва стратиграфия ишлари (хизматлари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ер қаъридан фойдаланиш маркази» ДМ — геологик маълумотлар фонди, фойдали қазилмалар баланси, кон ва истиқболли майдонлар кадастри тематик ишлари (хизматлари), геологик лойиҳалар экспертизаси ишлари (хизматлари) бўйича ягона етказиб берувчи ҳисобланади ҳамда ушбу тизим ташкилотлари томонидан геология-қидирув ишларининг (хизматларининг) айрим турлари бўйича аутсорсинг асосида пудрат ташкилотлари жалб қилинади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги ПФ-116-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги
«Ўзбекгидрогеология» ДМ
«Ер қаъридан фойдаланиш маркази» ДМ
Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси
«Навоийуран» ДК
«Ўзбек геология қидирув» АЖ
«Геология фанлари университети» ДМ
«Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети» ДМ
«Геология, кон-металлургия ва мисни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш лойиҳа офиси» ДМ
«Ўзбекгеофизика» АЖ
«Минерал ресурслар институти» ДМ
«Геология ва геофизика институти» ДМ
«Гидрогеология ва муҳандислик геологияси институти» ДМ
«Нефть ва газ конлари геологияси ва қидируви институти» ДМ
«Тоғ-кон ва геология соҳаси ходимлари малакасини ошириш институти» ДМ
«Геология музейи» ДМ
«Китоб геология табиат миллий боғи» ДМ
Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий тадқиқот технологик университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали*
«Навоий КМК» АЖ*
«Олмалиқ КМК» АЖ*
«Ўзбеккўмир» АЖ*
«Ўзметкомбинат» АЖ*
«Шарғункўмир» АЖ*
«Тошкент металлургия заводи» МЧЖ ҚК*
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Ушбу ташкилотлар фаолияти Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштирилиб борилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги «2018 — 2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2912-сон қарорининг 13-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«13. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси билан биргаликда маҳаллий қозонхоналар, хонадонларга якка тартибда ички иссиқлик таъминоти тизимлари ўрнатилиши ва фойдаланишга қабул қилиниши устидан доимий назоратни таъминласин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-2924-сон қарори рус тилидаги матнининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Определить Комитет промышленной, радиационной и ядерной безопасности при Кабинете Министров Республики Узбекистан уполномоченным органом, ответственным за реализацию указанного международного договора».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 июндаги «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-3078-сон қарори рус тилидаги матнининг 2-бандидаги «Государственную инспекцию по надзору за геологическим изучением недр, безопасным ведением работ в промышленности, горном деле и коммунально-бытовом секторе» сўзлари «Комитет промышленной, радиационной и ядерной безопасности» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 сентябрдаги «Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3286-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишларининг ушбу қарор талабларига мувофиқ амалга оширилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 8-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси» сўзлари «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«8. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси ҳудудий бошқармасининг масъул ходими»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 ноябрдаги «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-3368-сон қарорининг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҳамда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги уларга тааллуқли қисмида юқорида кўрсатилган халқаро шартноманинг амалга оширилиши юзасидан масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгилансин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3870-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) номи, 1-банд ва 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 6-банднинг биринчи хатбошиси ва 8-банддаги «Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигининг» сўзларига алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 1-илованинг номидаги «Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июлдаги «Тошкент шаҳрида «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-3875-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 9-банднинг «б» кичик бандидаги «Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 9-банд «г» кичик бандининг иккинчи хатбошиси, 11-банднинг биринчи хатбошисидаги тегишли келишикдаги «Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги» сўзлари тегишли келишикдаги «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 сентябрдаги «Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида»ги ПҚ-3951-сон қарорининг 2-бандидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги «Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4078-сон қарори 10-бандининг учинчи хатбошисидаги «80 фоизи» сўзлари «50 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4142-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг ташкилий тузилмасидан «Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги» блоки чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги «2019 — 2029 йилларда Ўзбекистон Республикада атом энергетикасини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4165-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-банддаги «Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-бобнинг 9-бандидаги «Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-бобнинг биринчи параграфи 13-банди «д» кичик бандининг саккизинчи хатбошисидаги «Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасининг Ядро-энергетика дастури учун кадрлар салоҳиятини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4492-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-банднинг бешинчи хатбошисидаги «Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 3-банднинг тўртинчи хатбошиси ва 5-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» ва «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги» сўзлари тегишлича «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» ҳамда «Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 6-банддаги «Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзатом» агентлигининг» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 1-илованинг 3-боби иккинчи параграфининг «а» кичик бандидаги «Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзатом» атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПҚ-4756-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларни бажаришга масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатининг 24-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«
24.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси
Атом энергияси бўйича халқаро агентлик
Кимёвий қуролларни тақиқлаш ташкилоти
Бактериологик (биологик) ва токсик қурол-яроғларни ишлаб чиқиш, тайёрлаш ва тўплашни ман этиш ҳамда уларни тугатиш тўғрисидаги конвенция
».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5083-сон қарори билан тасдиқланган Давлат геология қўмитаси тизимида фаолият юритаётган корхоналарни ислоҳ қилиш, соҳанинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва рақамлаштиришни кенг жорий қилиш бўйича «йўл харитаси»нинг 2-позицияси «Масъул ижрочилар» устунидаги «Молия вазирлиги (О. Насритдинходжаев), Давлат геология қўмитаси (Б. Исламов)» сўзлари «Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиков), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (О. Насритдинходжаев)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 майдаги «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-260-сон қарорининг 2-бандидаги «Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси» ва «Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги» сўзлари тегишлича «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» ва «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14 июлдаги ПҚ-319-сон қарори билан тасдиқланган «Навоийуран» давлат корхонасини ривожлантириш ва трансформация қилиш бўйича «йўл харитаси»нинг 20-позицияси «Масъул ижрочилар» устунидаги «Молия вазирлиги (О. Насритдинходжаев), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Ш. Алимов)» сўзлари «Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиков), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (О. Насритдинходжаев)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 ноябрдаги «Ёниш ва портлаш хавфи юқори бўлган кимёвий моддалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги ПҚ-357-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 5-банд, 9-банднинг «а» кичик банди ва «е» кичик бандининг биринчи хатбошиси ҳамда 12-банддаги тегишли келишикдаги «Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси» сўзлари тегишли келишикдаги «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ТГСХНҚИ» ва «ТГСХНҚИ ҲБ» қисқартмалари тегишлича «СРЯХҚ» ва «СРЯХҚ ҲБ» қисқартмалари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси» ва «Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг ҳудудий бошқармаси» сўзлари тегишлича «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси» ва «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 январдаги «Тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат органларига ҳисобот ва статистик маълумотларни тақдим этиш жараёнларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-8-сон қарорига 2-илова қуйидаги мазмундаги 981-позиция билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«
981.
Фойдали қазилмаларни қазиб олишда фойдали қазилмалар захираси ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот
Ер қаъридан фойдаланувчилар
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» ДМ
Чораклик
».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5594-сон Фармони.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6075-сон Фармонига 2-илова 25-бандининг иккинчи хатбошиси, 56-бандининг учинчи хатбошиси, 71-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари, 72 ва 100-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-6146-сон Фармонига илованинг 62-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-3-сон Фармонига илованинг 42-банди «а» кичик банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 29 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-14-сон Фармонига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ПФ-53-сон Фармони.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4058-сон қарори.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон; 27.12.2024 й., 06/24/224/1068-сон)