Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2024 12.12.2018 йилдаги ПФ-5594-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 12.12.2018 йилдаги ПФ-5594-сон
Date of entry into force
12.12.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 25.05.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сонли «Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатдаги минерал-хом ашё ва қишлоқ хўжалиги ресурсларини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш учун замонавий технологияларни жалб этган ҳолда иқтисодиётни диверсификация қилиш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш борасида кенг кўламли дастурларни изчил амалга ошириш етакчи тармоқлар, шу жумладан энергетика, нефть ва газ, кон-металлургия ва кимё саноатини ривожлантиришнинг жадал суръатларини сақлаш имконини бермоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёқилғи-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш орқали, шу жумладан атом энергетикасини ташкил этиш ҳисобидан республиканинг электр энергиясига нисбатан ортиб бораётган эҳтиёжини таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, таҳлил ва ўрганиш натижалари хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган давлат сиёсати самарасизлиги ҳамда бу йўналишда методологик ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун етарли эътибор мавжуд эмаслигидан далолат бермоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикасидаги Маъмурий ислоҳотлар концепцияси вазифаларига мувофиқ, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳаларида бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда самарали давлат назоратини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси ва унинг минтақавий инспекциялари негизида Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси) ва унинг ҳудудий бошқармалари ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва назорат қилиш учун жавобгар бўлган ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси таркибига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг асосий вазифа ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергетикаси ва ядро технологиялари объектларида радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги соҳаларида ягона давлат сиёсатини юритиш бўйича ишни мувофиқлаштириш ва назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги ҳамда истироҳат боғлари аттракционларини эксплуатация қилиш борасидаги қонун ҳужжатлари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига юридик ва жисмоний шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назорати ва текширувини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш борасида республикада ёқилғи-энергетика комплекси ва иқтисодиётнинг асосий тармоқларини янада ривожлантириш бўйича стратегик режа ва дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида лицензиялаш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат назорати органлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат хавфсизлигини экспертизадан ва аккредитациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш билан боғлиқ объектлар хавфсизлигини экспертиза қилишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги ҳамда истироҳат боғлари аттракционларини эксплуатация қилиш борасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ва хорижий ташкилотлар билан мустаҳкам ҳамкорликни амалга ошириш, шунингдек, соҳа фаолиятига тааллуқли бўлган халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техника ва технологияларнинг жадал ривожланишини ҳисобга олган ҳолда саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги, ер қаъридан фойдаланишда ишларни олиб бориш хавфсизлиги соҳаларида фаолиятни амалга оширувчи мутахассисларнинг малакасини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, шунингдек, бошқа ташкилотлар ва жисмоний шахслар томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланади ва лавозимдан озод этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раисининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг бюджетдан ташқари маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолият йўналиши бўйича, шу жумладан Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси бўйсунувидаги ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган ишларни бажаришдан ва хизматлар кўрсатишдан тушумлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия ҳомийлик маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотлар грантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 12 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5594-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган айрим ҳужжатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш агентлигини Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясига айлантириш тўғрисида» 2004 йил 9 июлдаги ПФ-3454-сон Фармони.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Геология-разведка ишларини ташкил этиш ва олиб бориш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 27 августдаги ПҚ-1396-сон қарорининг 7-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.12.2018 й., 06/18/5594/2269-сон)