07.02.2019 йилдаги ПҚ-4165-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 07.02.2019 йилдаги ПҚ-4165-сон
Date of entry into force
08.02.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 — 2029 йилларда Ўзбекистон Республикада атом энергетикасини ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5484-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, республикада атом энергетикасини мамлакатнинг янги юқори технологияли энергетика тармоғи сифатида ривожлантиришнинг узоқ муддатли ва мустаҳкам тизимини яратиш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги (кейинги ўринларда — «Ўзатом» агентлиги) томонидан мутасадди вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атом электр станцияси қуришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4048-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атом электр станциясини қуришда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битимни 2018 — 2021 йилларда амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» тадбирлари амалга оширилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидаги устувор вазифаларни амалга оширишни назарда тутувчи 2019 — 2029 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий ядро инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш, Ўзбекистон Республикасининг ядро хавфсизлигининг глобал режимида иштирок этиши, атом электр станциясини (кейинги ўринларда — АЭС) эксплуатация қилувчи ташкилот фаолиятини таъминлаш, атом энергетикасини тартибга солишнинг асосини яратиш, ядро-энергетика дастурининг шаффофлиги ва жамоатчилик учун очиқлигини таъминлаш, малакали кадрлар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи АЭСни қуриш, шу жумладан майдончани танлаш ва АЭСни жойлаштиришни лицензиялаш, лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга топшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергиясидан фойдаланишда атроф-муҳит муҳофазасини ва одамларни радиациядан ҳимоя қилишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфсиз ва иқтисодий самарадор ядро ёқилғи циклини ташкил этиш, шу жумладан атом энергетикасини ядро ёқилғиси билан узоқ муддатли таъминлаш, ишлатиб бўлинган ёқилғи билан боғлиқ ишларни хавфсиз амалга ошириш учун шароитлар яратиш, уни қайта ишлаш ва чиқиндиларни утилизация қилишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергетикасини узоқ муддатли ривожлантиришни таъминлаш, шу жумладан, атом илм-фани ва технологияларини ривожлантириш, АЭС қурилиши ва унинг эксплуатация қилишни қўллаб-қувватлаш учун мамлакатимиз ташкилотлари томонидан лойиҳа, конструкторлик, экологик ва бошқа билим ва тажрибани эгаллашни, келажакдаги АЭСлар референт технологияларини танлаш учун ядро технологиялари тенденцияларини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидаги тадбирларни бажаришни ўз ичига олган 2019 — 2029 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ядро хавфсизлиги соҳасидаги халқаро конвенцияларга қўшилиш ёки уларнинг қоидаларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига имплементация қилиш, шунингдек атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
майдончани танлаш ва АЭСни жойлаштиришни лицензиялаш, АЭС ва унинг ташқи инфратузилма объектларини лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга топшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва радиация ҳимояси, шу жумладан ишлатиб бўлинган ядро ёқилғисини олиб чиқиш ва сақлаш, шунингдек янги ва ишлатиб бўлинган ядро ёқилғиси билан ишлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом илм-фани ва технологияларини, шу жумладан иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқлари, учун ноэнергетик ядро технологияларини, ядро тиббиёти ва радиокимёни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концепцияда назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагиларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари зиммасига — «Йўл харитаси»да назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича вазирлик ва идоралар фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириш, шунингдек унинг бажарилишини ҳар чоракда танқидий муҳокама қилишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига — мустақил экспертларни (маслаҳатчиларни), шу жумладан хорижий экспертларни кенг жалб этган ҳолда «Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари раҳбарлари зиммасига — «Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирлар доирасида фундаментал ва амалий фанни ривожлантиришни, шунингдек атом энергетикаси учун малакали кадрлар тайёрлашни таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Энергетика вазирлиги, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Фанлар академияси, Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда, аниқ муддатлар ва масъул ижрочиларни кўрсатган ҳолда, 2019 — 2021 йилларда қабул қилиниши керак бўлган ва Концепцияни амалга оширишга йўналтирилган биринчи навбатдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш режасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги оммавий ахборот воситаларида тасдиқланган Концепциянинг мақсад ва вазифаларини ёритиш бўйича мақолалар ҳамда мавзуга оид кўрсатувларни мунтазам ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 7 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4165-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги ПҚ-4165-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 — 2029 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концепцияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жаҳон ҳамжамияти глобал энергетика эҳтиёжларини қаноатлантириш муаммосини ҳал этишни қайта тикланадиган энергия манбаларини (қуёш, шамол ва сув) ривожлантириш баробарида айни пайтда энергетика ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 11 фоизидан ошган атом энергетикасини ривожлантириш билан боғламоқда. Дунёнинг 5 давлати: Франция, Словакия, Украина, Венгрия ва Бельгияда атом энергияси электр энергияга бўлган эҳтиёжнинг 40 фоиздан ортиғини таъминламоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атом энергияси экологик тоза энергия ҳисобланади. Атом электр станцияларида (кейинги ўринларда — АЭС) электр ва иссиқлик энергияси олишда кўмир, мазут, газда ишловчи анъанавий кўринишдаги иссиқлик электр станцияларидан фарқли ўлароқ азот оксиди, олтингугурт, углерод, кул каби атроф-муҳитни ифлослантирувчи моддалар ҳосил бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атом энергетикасини ривожлантиришнинг фойдасига хизмат қилувчи асосий иқтисодий омиллардан бири АЭСнинг, узайтириш имкони билан, 60 йилдан кам бўлмаган муддатни ташкил қилувчи бутун ишлаш даврида ишлаб чиқариладиган электр энергияси нархининг барқарорлигини кафолатлаш имконияти ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дунёнинг 31 давлатида атом энергиясидан фойдаланилмоқда ва уларда умумий қуввати қарийб 400 ГВт бўлган 450 дан ортиқ энергия блоклари фаолият кўрсатмоқда. Ҳозирги вақтда 60 та янги энергия блоклари бунёд этилмоқда ва улардан 39 таси Осиё минтақасига тўғри келади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика иқтисодиётининг электр энергиясига ортиб бораётган эҳтиёжини қаноатлантириш мақсадида (2030 йилга бориб 117 миллиард кВт/соат) 2018 йил 7 сентябрь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон ҳудудида атом электр станциясини қуришда ҳамкорлик тўғрисида битим тузилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Битимда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳар бирининг белгиланган қуввати 1,2 ГВт бўлган иккита энергия блокидан иборат, замонавий ва хавфсиз III+ авлод референт АЭС қуриш, шунингдек миллий ядро инфратузилмаси, хавфсизликни давлат томонидан тартибга солиш, атом энергетикаси учун кадрлар тайёрлаш тизимини яратиш, ядро ёқилғисини етказиб бериш, ишлатиб бўлинган ядро ёқилғисидан фойдаланиш масаласи юзасидан ҳамкорлик қилиш назарда тутилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Асосий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу 2019 — 2029 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш Концепцияси атом энергетикаси соҳасида миллий сиёсатнинг асосий принциплари, атом энергетикасини ривожлантиришнинг мақсадлари ва устувор йўналишлари ҳамда уларни амалга ошириш бўйича тадбирлар, атом энергетикасини ривожлантиришнинг асосий хавф-хатарларини, молиялаштиришнинг прогноз манбалари, асосий тадбирларни амалга ошириш мониторинги ва назорат қилиш механизмини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2019 — 2029 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш Концепциясининг тузилмавий схемаси ушбу Концепцияга иловада келтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Атом энергетикаси соҳасидаги миллий сиёсатнинг асосий принциплари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар атом энергетикаси соҳасидаги миллий сиёсатнинг асосий принциплари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
одамлар ва атроф-муҳитни ионлаштирувчи нурланишнинг потенциал зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг (кейинги ўринларда — МАГАТЭ) хавфсизлик талабларига риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ядро қуролини тарқатмаслик режимини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Атом энергетикасини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари ва устувор йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар 2019 — 2029 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантиришнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инфратузилмаси ривожланган миллий ядро энергетикасини ташкил қилиш, умумий қуввати 2,4 ГВт бўлган АЭСни қуриш ва ундан хавфсиз фойдаланишни бошлаш орқали 2030 йилда мамлакатни ишончли, хавфсиз, иқтисодий жиҳатдан самарали ва экологик тоза электр энергияси манбаи билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом илм-фани, технологиялари, ноэнергетик ядро технологиялар, малакали миллий кадрларни тайёрлаш орқали атом энергиясидан хавфсиз фойдаланиш инфратузилмасини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Асосий мақсадларга эришиш учун қуйидаги асосий устувор йўналишларни амалга оширишни таъминлаш зарур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий ядро инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш, Ўзбекистон Республикасининг глобал ядро хавфсизлиги тартиботида иштирок этиши, АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилот фаолиятини таъминлаш, атом энергетикасини тартибга солувчи асосларни яратиш, ядро энергетика дастурининг жамоатчилик учун шаффоф ва очиқлигини таъминлаш, малакали кадрлар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи АЭСни қуриш, шу жумладан майдонни танлаш ва АЭСни лицензиялаш, АЭСни лойиҳалаштириш, қуриш ва фойдаланишга топшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергиясидан фойдаланишда атроф-муҳит муҳофазасини ва аҳолини радиациявий ҳимоя қилишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфсиз ва иқтисодий самарали ядро ёқилғи циклини ташкил этиш, шу жумладан атом энергетикасини ядро ёқилғиси билан узоқ муддатга таъминлаш, ишлатиб бўлинган ёқилғидан хавфсиз фойдаланиш учун шароитлар яратиш, уни қайта ишлаш ва чиқиндиларни утилизация қилишни ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергетикасини узоқ муддатли ривожлантиришни таъминлаш, шу жумладан АЭСни қуриш ва ундан фойдаланишни қўллаб-қувватлаш учун атом илм-фани ва технологияларини ривожлантириш, маҳаллий ташкилотлар томонидан лойиҳавий, конструкторлик, экологик ва бошқа билимлар ҳамда тажрибани ўрганиш, бўлажак АЭСларнинг референт технологияларини танлаш учун ядро технологияларининг ривожланиш йўналишларини ўрганиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Атом энергетикасини ривожлантириш хавфларини баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Атом энергетикасини ривожлантириш соҳасидаги мақсадларга эришиш қуйидаги асосий хавфларни бартараф этиш ёки камайтиришга боғлиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) макроиқтисодий хавфлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаҳонда, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг ядро-энергетика дастурини молиялаштиришда иштирок этаётган мамлакатларда иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси экспорт қиладиган асосий товарларга жаҳондаги нархларининг кескин ва узоқ муддатли пасайиши эҳтимоли билан боғлиқ ҳолда миллий иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергетикасини ривожлантириш лойиҳаларини, шу жумладан, миллий ядро инфратузилмасини ривожлантиришни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштиришнинг зарур ҳажмлари етарлича баҳоланмаганлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ижтимоий хавфлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергетикасининг ижтимоий мақбуллиги борасида аҳоли билан ишлаш етарлича ташкил қилинмаганлиги сабабли ижтимоий таранглик юзага келиши оқибатида ядро-энергетика дастурини тугатиш ёки тўхтатиб туриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АЭС учун танланган майдонни алмаштириш зарурати юзага келган ҳолатда кўзда тутилмаган харажатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) операция хавфлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қидирув ишлари давомида янги, аввал кутилмаган ман этувчи ёки хавфли, шу жумладан, экологик ва сувни муҳофаза қилиш билан боғлиқ омилларнинг аниқланиши сабабли танланган майдонни ўзгартириш зарурати туфайли кўзда тутилмаган харажатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликнинг бартараф этиб бўлмайдиган чекловлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АЭСнинг референт объект сифатидаги оптимал қийматини таъминлайдиган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрлашнинг кечиктирилиши сабабли АЭСни қуриш қийматининг ошиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилот ва тартибга солувчи орган етарли даражада ривожланмаганлиги ва кадрлар салоҳиятининг пастлиги сабабли лицензиялаш, лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларининг кечикиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилотнинг талаб этилган малакага эга эксплуатация ходимлари билан етарлича таъминланмаслиги сабабли АЭСни ишга туширишнинг кечикиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АЭС учун ускуналар етказиб бериш борасидаги жиддий қийинчиликлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) сиёсий хавфлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пудратчилар, етказиб берувчилар, молия институтларига нисбатан халқаро санкциялар қўлланилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ядро-энергетика дастурини ривожлантириш хавфларини аниқлаш ва баҳолаш, шунингдек хавфларни бартараф этиш ва улар таъсирининг олдини олиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш лойиҳа иштирокчиларининг муваффақиятли ишлаши учун муҳим омилдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Молиялаштиришнинг прогноз манбалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуввати 2,4 ГВт бўлган биринчи АЭС қурилишини Ўзбекистон Республикасининг ўз маблағлари ва Россия Федерациясининг давлат кредити ҳисобидан молиялаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. АЭС ташқи инфратузилмаси объектларини қуришни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигининг Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси) маблағлари, инвесторлар маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқламаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириш.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Миллий ядро инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, қисман Россия Федерациясининг давлат кредити маблағларидан ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан молиялаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Инсон ресурсларини ривожлантириш лойиҳаларини, шу жумладан, кадрлар тайёрлаш, малакали ходимларни танлаш ва сақлаб қолиш стратегиясини амалга оширишни Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, хорижий ташкилотлар грантлари ва Россия Федерацияси томонидан бепул ёки ядро инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳалари доирасида тақдим этиладиган ўқитиш хизматлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Илмий ва технологик салоҳиятни ривожлантириш лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, хорижий ташкилотлар грантлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Атом энергетикасини ривожлантиришнинг асосий устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Миллий ядро инфратузилмасини ривожлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Миллий ядро-энергетика дастурини муваффақиятли амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасида ядро инфратузилмасини қуйидаги асосий йўналишларда ривожлантириш назарда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) атом энергетикасини ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий асосларини шакллантириш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунини қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ядро хавфсизлиги соҳасидаги халқаро конвенцияларга қўшилиши ёки уларнинг қоидаларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига имплементация қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
референт АЭСдан четга чиқишлар билан боғлиқ чиқимларни камайтириш мақсадида ядро технологияларини етказиб берувчи мамлакатларнинг қонунчилиги айрим қоидаларини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига имплементация қилиш имкониятларини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро шартномаларга мувофиқ атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида нормалар ва қоидалар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АЭСни лойиҳалаштириш, қуриш ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган стандартлар, идоравий нормалар, регламентлар, йўриқномалар, низомлар ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш (имплементация қилиш, мослаштириш, ишлаб чиқиш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикасининг ядро хавфсизлиги глобал режимида иштирокини таъминлаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АЭСдан фойдаланишда Ўзбекистон Республикасининг ядро-энергетика дастури манфаатларига дахл қилиши мумкин бўлган қўшни давлатлар билан мулоқотни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор мамлакатлар, нуфузли хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш йўли билан хавфсизлик манфаатларида маслаҳатлашувларни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфсизлик масалаларида маслаҳатлар олиш, эксплуатация қилишнинг халқаро тажрибасидан фойдаланиш мақсадида, шунингдек олинган сабоқларни ҳисобга олиш учун МАГАТЭ билан ҳамкорликни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАГАТЭ нормаларига риоя қилинишини таъминлаш ва МАГАТЭ хавфсизлиги нормалари негизида хавфсизлик масалалари, хавфсизлик масаласи бўйича олинадиган хизматлар сифатини халқаро кўриб чиқилишида иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилотнинг Бутунжаҳон атом электростанциялари операторлари ассоциациясига (WANO) кириши юзасидан чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АЭС қурилиши ва уни эксплуатация қилиш тажрибасини Ўзбекистон Республикасида қўллаш учун тўлиқ даражада ўрганиш зарур бўлган халқаро тармоқ ҳамжамиятларида иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилот фаолиятини таъминлаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилотни ташкил этиш ва ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилотнинг ядро хавфсизлиги, майдонларни ва барча пудратчиларни танлаш, лойиҳа ечимлари, қурилиш сифати, кейинчалик фойдаланиш, жавобгарликни молиявий таъминлаш ҳамда АЭСни қуриш ва эксплуатация қилишнинг бошқа муҳим жиҳатлари, шу жумладан, зарар учун жавобгарлигини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
майдонга талаблар белгиланганидан бошлаб, АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилотнинг АЭС қурилиши жараёнидаги иштироки;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Атом энергетикасини тартибга солиш асосларини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфсизликни давлат томонидан тартибга солиш миллий органини узоқ муддатли ривожлантириш ва унга атом энергетикаси хавфсизлигини тартибга солиш соҳасида махсус ваколатлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергиясидан фойдаланишни тартибга солиш бўйича ядро технологияларини етказиб берувчи давлатнинг тартибга солувчи талаблари, МАГАТЭ нормалари, халқаро ва хорижий тартибга солувчи ташкилотлар тажрибасига асосланган норматив-ҳуқуқий базани ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергетикаси хавфсизлигини тартибга солиш соҳасида қонунчилик талаблари ва МАГАТЭ нормаларига риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларнинг ўз мажбуриятларини лозим даражада бажариши учун етарли молиявий ресурслардан узоқ муддат фойдаланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергиясидан фойдаланиш ва хавфсизлик экспертизаси соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш жараёнини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат назорати тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар учун кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини яратиш ҳамда ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи миллий органларнинг атом энергетикаси хавфсизлигини тартибга солишга масъул бўлган халқаро ва хорижий ташкилотлар билан кенг ҳамкорлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шу жумладан, хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларни эксперт қўллаб-қувватлаш бўйича миллий секторни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ядро-энергетика дастурининг жамоатчилик учун очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Россия Федерациясининг кўмагида Тошкент шаҳрида ва АЭС қуриладиган майдон жойлашадиган ҳудудда атом соҳасида ахборот марказларини очиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситалари вакилларининг ваколатларини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини оммавийлаштириш соҳасида тизимли ишларни ташкил этиш ва мамлакат аҳолисини замонавий ядро-энергетика технологиялари, шунингдек уларнинг хавфсизлиги ва экологик софлиги тўғрисида хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергетикасини ривожлантириш борасидаги қарорлар лойиҳаларини кўриб чиқиш бўйича жамоатчилик эшитувларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ядро-энергетика технологиялари соҳасида халқаро конференциялар ва кўргазмалар ташкил қилиш ҳамда ўтказиш, шунингдек, халқаро экспертларни жалб этган ҳолда конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергетикаси ва ядро технологиялари соҳасида хорижий шериклар томонидан ўтказиладиган халқаро конференциялар, кўргазмалар, семинарларда иштирок этиш, ушбу майдонлардан аҳолига технологиялар хавфсизлиги тўғрисида маълумот етказиш учун ахборот манбаи сифатида фойдаланиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги қошидаги АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилот (кейинги ўринларда — «Ўзатом») ва хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органда уларнинг ўз оммавий ахборот воситаларини ташкил қилиш;
(13-банд «д» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом соҳасидаги халқаро ва хорижий ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган ҳамда атом энергетикаси соҳасида ошкораликка кўмаклашадиган халқаро маданий ва маърифий лойиҳаларда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) малакали кадрлар билан таъминлаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ядро ва радиациявий хавфсизлик билан боғлиқ соҳаларда талаб этиладиган билимлар ва тажриба ҳамда зарур ходимлар сонини умумий аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ядро-энергетика дастурида иштирок этадиган барча ташкилотлар эҳтиёжларини қаноатлантириш учун етарли бўлган мутахассисларни жалб қилиш, ўқитиш ва сақлаш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилот ходимларини контракт туридан қатъи назар, хавфсизликни таъминлаш мажбуриятларига мувофиқ конструкциялар, тизимлар ва элементлар сифатини текшириш қобилиятига, ўз даражасида лицензиялаш жараёнини бошқаришга тайёрлашни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилотда АЭСни радиация хавфсизлиги бўйича фойдаланишга тайёрлаш билан боғлиқ эҳтиёжлар, шу жумладан ўқитиш ва билимларни текшириш учун эксперт ресурслар мавжуд бўлишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АЭС ва ядро инфратузилмаси учун ходимларни тайёрлаш, шу жумладан мутахассисларнинг хорижий давлатларда стажировкадан ўтиш дастурларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбек талабаларини хорижий олий таълим муассасаларида ўқитиш, шунингдек ўзбекистонлик мутахассисларни атом энергетикаси ва турдош соҳаларда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш учун хорижий давлатларга юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ММФИ» миллий тадқиқот ядро университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети, Самарқанд давлат университети ва бошқа таълим муассасаларида атом энергетикаси соҳасида кадрлар тайёрлаш учун тегишли ўқув йўналишларини очиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика атом соҳасини давлат томонидан тартибга солувчи орган ходимларини тайёрлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Биринчи АЭСни қуришнинг асосий босқичлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қуйидагилар биринчи АЭСни қуришнинг асосий босқичлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АЭСни жойлаштириш учун майдон танлаш ва лицензиялаш (2019-2020 йиллар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АЭС ва унинг ташқи инфратузилма объектларини лойиҳалаштириш (2020 — 2022 йиллар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АЭСни қуриш ҳамда ишга тушириш (2022 — 2030 йиллар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Атроф-муҳит муҳофазаси ва радиация ҳимоясини таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Миллий ядро-энергетика дастурининг ривожлантирилиши муносабати билан атроф-муҳит муҳофазаси ва радиация ҳимояси соҳасидаги тадбирлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Хавфсиз ва иқтисодий жиҳатдан самарали бўлган ядро ёқилғиси циклини ташкил қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Хавфсиз ва иқтисодий жиҳатдан самарали бўлган ядро ёқилғиси циклини ташкил қилиш қуйидаги босқичлардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уран рудасини қазиб олиш ва қайта ишлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ядро ёқилғиси ишлаб чиқариш учун мамлакатнинг уран қазиб олиш салоҳиятидан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги ядро ёқилғисини харид қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлатиб бўлинган ядро ёқилғиси билан ишлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлатиб бўлинган ядро ёқилғисини қайта ишлаш учун олиб чиқиш ёки қимматбаҳо энергетик материал сифатида узоқ вақт сақлашни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлатиб бўлинган ядро ёқилғиси чиқиндиларини узоқ вақт сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ядро ёқилғиси цикли чиқиндиларини бутунлай кўмиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Атом энергетикасини узоқ муддатли ривожлантиришни таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Атом энергетикасини узоқ муддатли ривожлантиришни таъминлаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом илм-фани ва ядро технологияларини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АЭСдан фойдаланиш миллий секторини ривожлантириш, шу жумладан, хорижий ва миллий инвестицияларни жалб қилиш, илмий-техник ҳамкорлик ва эксперт хизматлари кўрсатиш соҳасида қўшма корхоналар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келажакдаги АЭСлар референт технологиясини танлаш учун ядро технологияларининг дунё миқёсидаги ривожланиш жараёнларини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа учун ноэнергетик ядро технологияларини ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Чора-тадбирлар амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Концепцияда назарда тутилган тадбирлар амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилиш уч даражали назорат тизимини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш орқали таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-даража — «Ўзатом» агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар ҳафтада тезкор ҳисобот бериши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-даража — Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ҳар ойда ҳисобот бериши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-даража — Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Президентига ядро-энергетика дастурини ривожлантиришнинг стратегик ва долзарб йўналишлари бўйича ҳар чоракда ҳисобот бериши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 — 2029 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш концепциясига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 — 2029 йилларда ўзбекистон атом энергетикасини ривожлантириш концепциясининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАВИЙ СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 февралдаги ПҚ-4165-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 — 2029 йилларда Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Миллий ядро инфратузилмасини ривожлантириш

1.

Ўзбекистон Республикасининг ядро хавфсизлиги соҳасидаги қуйидаги халқаро конвенцияларга қўшилиши ёки уларнинг қоидаларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига имплементация қилиш:

Ядровий зарар учун фуқаролик жавобгарлиги тўғрисидаги Вена конвенцияси;

Ядро аварияси тўғрисида тезкор хабар бериш тўғрисидаги конвенцияси;

Ядро хавфсизлиги тўғрисидаги конвенция;

Ядро авариялари ёки радиация авария ҳолатларида ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги конвенция.

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш
ва белгиланган тартибда киритиш

2019 йил ноябрь

2019 йил ноябрь

2020 йил
март

2020 йил
июль

Энергетика вазирлиги (Султанов),
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),

Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов),
Адлия вазирлиги (Давлетов),
ФВВ (Худайбергенов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

2.

Атом энергиясидан халқаро шартномаларга мувофиқ тинчлик мақсадида фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларни қабул қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш

2020 йил

март

Энергетика вазирлиги (Султанов),
Адлия вазирлиги (Давлетов),
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),
ФВВ (Худайбергенов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов),
«Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров),
Давлат геология қўмитаси (Исламов),
Давлат экология қўмитаси (Кучкаров)

3.

АЭСни лойиҳалаштириш, қуриш ва ундан фойдаланиш учун зарур бўлган стандартлар, идоравий нормалар, регламентлар, йўриқномалар, низомларни қабул қилиш (имплементация қилиш, мослаштириш, ишлаб чиқиш).

Ваколатли давлат органлари томонидан норматив ҳужжатларни қабул қилиш

лойиҳани амалга ошириш даврида

Энергетика вазирлиги (Султанов),
«Ўзстандарт» агентлиги (Саттаров), ФВВ (Худайбергенов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов),
Адлия вазирлиги (Давлетов),
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),

Давлат геология қўмитаси (Исламов),
Давлат экология қўмитаси (Кучкаров)

4.

АЭСдан фойдаланишда Ўзбекистон Республикасининг ядро-энергетика дастури манфаатларига дахл қилиш мумкин бўлган қўшни давлатлар билан мулоқотни йўлга қўйиш.

Музокаралар ўтказиш

2019 — 2021 йиллар

Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов),
Адлия вазирлиги (Давлетов),

Энергетика вазирлиги (Султанов), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),

Фанлар академияси (Юлдашев)

5.

Манфаатдор давлатлар, нуфузли хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш орқали ядро объектларини эксплуатация қилиш хавфсизлиги манфаатлари йўлида маслаҳатлашувлар ўтказилишини таъминлаш.

Ядро объектлари хавфсизлигини кучайтириш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва амалий
чора-тадбирларни амалга ошириш

2019 — 2030 йиллар

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов),

Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилотни ташкил қилиш ва ривожлантириш, шу жумладан унинг ташкилий тузилиши жиҳатидан тайёрлиги, малакали кадрлар билан тўлдирилиши, зарур нормативлар ва тартиб-таомилларнинг мавжудлиги, узоқ муддат молиявий барқарорлигини таъминлаш.

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни киритиш

2. Эксплуатация қилувчи ташкилот фаолиятини ташкил этиш

3. АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилотни ривожлантириш

2019 йил февраль

2019 йил ноябрь

2021 — 2028 йиллар

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов),
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),
Адлия вазирлиги (Истамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

АЭСни эксплуатация қилувчи ташкилотнинг ядро хавфсизлиги, майдонлар ва пудратчиларни танлаш, лойиҳа ечимлари, қурилиш сифати, кейинчалик фойдаланиш, молиявий таъминлаш, АЭСни қуриш ҳамда ундан фойдаланишнинг бошқа муҳим жиҳатлари, шу жумладан зарар учун масъулиятини белгилаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни киритиш

2019 йил июль

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов),
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),
Адлия вазирлиги (Истамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солиш миллий органини узоқ муддатли ривожлантириш ва унга атом энергетикаси хавфсизлигини тартибга солиш соҳасида махсус ваколатлар, шу жумладан хавфсизликни тартибга солувчи барча давлат органларнинг атом энергетикаси хавфсизлиги масалаларини мувофиқлаштириш функцияларини бериш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни киритиш

2019 йил июнь

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),
Адлия вазирлиги (Истамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солиш органлари ўз вазифаларини зарур тарзда бажариши учун етарлича молиявий ресурслардан узоқ муддат фойдаланилишини таъминлаш.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасини сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур молиявий маблағлар ажратилишини таъминлаш

ҳар йили ноябрда

Молия вазирлиги (Хайдаров),
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов)

10.

Атом энергиясидан фойдаланиш ва хавфсизлик экспертизаси соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш жараёнини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни киритиш

2019 йил июль

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),
Адлия вазирлиги (Истамов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар учун кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш.

Кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2019 йил август

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларни, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда эксперт жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бўйича миллий секторни ривожлантириш.

Эксперт жиҳатдан қўллаб-қувватлаш миллий секторини ривожлантириш бўйича таклифлар киритиш

2019 йил декабрь

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Бекенов), Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

13.

Тошкент шаҳрида ва дастлабки АЭС қуриладиган майдон жойлашган ҳудудда Россия Федерацияси ёрдамида атом соҳасидаги ахборот марказларини очиш.

1. Тошкент шаҳрида ахборот марказини ташкил этиш

2. АЭС қуриладиган майдон ҳудудида ахборот марказини ташкил этиш

2019 йил август

2025 йил декабрь

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов),
Фанлар академияси (Юлдашев), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

14.

Ўқув семинарлари, хориждаги атом энергетикаси объектларига матбуот-турларини ташкил этиш орқали оммавий ахборот воситалари вакиллари, шу жумладан журналистлар ва жамоатчилик фикрини ўрганувчиларнинг билимини ошириш.

Ўқув семинарлар, хориждаги атом энергетикаси объектларига матбуот-турларини ташкил этиш

режага мувофиқ

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов),
манфаатдор вазирлик ва идоралар

15.

Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини оммалаштириш ва мамлакат аҳолисини замонавий ядро-энергетика технологиялари, уларнинг хавфсизлиги ва экологик тозалиги тўғрисида хабардор қилиш соҳасида тизимли ишларни ташкил этиш.

Телекўрсатувлар, матбуотда материаллар эълон қилишни ташкил этиш, илмий-оммабоп фильмлар яратиш ва уларни намойиш қилиш

режага мувофиқ

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов),
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Алламжонов), МТРК (Хаджаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар,
туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари

16.

Ядро ва радиациявий хавфсизлик билан боғлиқ соҳаларда талаб этиладиган билимлар ва тажриба ҳамда зарур ходимлар сони мажмуини аниқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни киритиш

2019 йил ноябрь

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов),
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов)

17.

Ядро-энергетика дастурида иштирок этадиган барча ташкилотлар эҳтиёжларини қаноатлантириш учун етарли бўлган мутахассисларни жалб қилиш, ўқитиш ва сақлаш стратегиясини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни киритиш

2019 йил август

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов),
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов)

18.

АЭС ва ядро инфратузилмаси учун ходимларни тайёрлаш дастурларини, шу жумладан мутахассисларни хорижий давлатларда стажировкадан ўтказиш дастурларини ишлаб чиқиш.

1. Мутахассисларни қабул қилишнинг мақсадли жадвалини тасдиқлаш.

2. Жадвал асосида ходимларни тайёрлаш дастурларини ва уларни стажировкадан ўтказиш режаларини ишлаб чиқиш
ва қабул қилиш.

2019 йил сентябрь

ҳар йили
20 январга
қадар

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов)

II. Биринчи АЭСни қуришнинг асосий босқичлари

19.

АЭСни жойлаштириш учун майдонни танлаш ва лицензиялаш (2019-2020 йиллар).

1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатни киритиш

2. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш, майдонни танлаш сифатини таъминлаш дастурлари ва хавфсизликни асослаш ҳисоботини

белгиланган тартибда тақдим этиш асосида
АЭСни жойлаштиришга хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органнинг лицензиясини олиш

2019 йил октябрь

2020 йил ноябрь

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов),
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),

Давлат экология қўмитаси (Кучкаров),
Қурилиш вазирлиги (Тўхтаев)

20.

АЭС ва унинг ташқи инфратузилма объектларини лойиҳалаштириш (2020 — 2022 йиллар).

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш

2021 йил
февраль

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов),
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),

Қурилиш вазирлиги (Тўхтаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

21.

АЭСни қуриш ва ишга тушириш (2022 — 2030 йиллар).

1. АЭС қурилишига Россия Федерациясининг кредитини жалб этиш тўғрисида Ҳукуматлараро битимни тайёрлаш.

2. АЭС қурилишига ЕРС шартномаси доирасида Буюртмачининг мажбуриятларини молиялаштиришнинг узоқ муддатли (10 йилга) режасини тасдиқлаш.

3. АЭС қурилишига хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органининг лицензиясини олиш.

4. АЭС қурилиши

5. Давлат қабул комиссияси далолатномасини тасдиқлаш

2019 йил декабрь

2019 йил ноябрь

2021 йил декабрь

2022 йилдан бошлаб

энергия блоклари лойиҳа қувватига чиққандан кейин

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов),
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Гулямов), Молия вазирлиги (Хайдаров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Бекенов), Ташқи ишлар вазирлиги (Асадов),

Қурилиш вазирлиги (Тўхтаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. Атроф табиий муҳит муҳофазасини ва радиация ҳимоясини таъминлаш

22.

Миллий ядро-энергетика дастурининг ривожлантирилиши муносабати билан атроф-муҳит муҳофазаси ва радиация ҳимояси соҳасидаги тадбирларни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Миллий ядро-энергетика дастурини амалга ошириш давомида атроф-муҳит муҳофазаси ва радиация ҳимояси соҳасида
давлат назоратини амалга ошириш

белгиланган тартибда

Давлат экология қўмитаси (Кучкаров),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), ФВВ (Худайбергенов), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов)

IV. Хавфсиз ва иқтисодий самарали ядро иссиқлиги циклини ташкил этиш

23.

Ишлатиб бўлинган ядро ёқилғисини қайта ишлаш учун чиқариш ёки ишлатиб бўлинган ядро ёқилғисини қимматбаҳо энергетик материал сифатида узоқ вақт сақлашни ташкил қилиш.

Радиоактив чиқиндилар, ишлатиб бўлинган ёқилғи билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегияси ва АЭСни эксплуатациядан чиқариш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлаш ва киритиш

2019 йил ноябрь

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов),
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), Ташқи ишлар вазирлиги (Асадов), Адлия вазирлиги (Истамов), ФВВ (Худайбергенов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов)

24.

Ишлатиб бўлинган ядро ёқилғиси билан ишлаш.

Ишлатиб бўлинган ядро ёқилғиси билан ишлашни тартибга солувчи нормалар ва қоидаларни, шунингдек хавфсизлик бўйича қўлланмаларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш

2020 — 2028 йиллар

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов), Давлат экология қўмитаси (Кучкаров), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), ФВВ (Худайбергенов), ИИВ (Бобожонов)

V. Атом энергетикасини узоқ муддатли ривожлантиришни таъминлаш

25.

Атом илм-фани ва ядро технологияларини ривожлантириш.

Атом илм-фани ва ядро технологияларини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш

ҳар йили

Фанлар академияси (Юлдашев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Маджидов),
Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов)

26.

Иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқлари учун ноэнергетик ядро технологияларини, шу жумладан материалшуносликни (ядро ва термоядро реакторлар, микроэлектроника, авиация ва космик техника учун янги материаллар олиш), ядро тиббиётини (ташхис қўйиш ва даволаш учун радиофарм препаратлар ишлаб чиқариш, нейтрон-тутувчи ва протон терапия, позитрон-эмиссион томографияни ривожлантириш), ядро таҳлили ва радиокимё ҳамда Республика учун аҳамиятли бўлиши мумкин бошқа йўналишларни ривожлантириш.

Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа учун ноэнергетик ядро технологияларини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш

2019 йил ноябрь

Фанлар академияси (Юлдашев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ходжаев),

Энергетика вазирлиги (Мирзамахмудов),

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Гулямов),
Молия вазирлиги (Хайдаров)

VI. Чора-тадбирларнинг амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилиш

27.

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва «Ўзатом» агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Бош вазир ва Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида ҳисобот беришини таъминлаш.

1. Концепция амалга оширилиши тўғрисида «Ўзатом» агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасига тезкор
ахборот киритиш.

2. Концепциянинг амалга оширилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ҳисобот бериш.

3. Ядро-энергетика дастурини ривожлантиришнинг стратегик ва долзарб йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот бериш.

ҳар ҳафтада

кейинги ойнинг
5 санасигача

ҳар чоракда, кейинги ойнинг
10 санасигача

Энергетика вазирлиги (Султанов), «Ўзатом» агентлиги (Мирзамахмудов),
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (Гулямов), манфаатдор вазирлик ва идоралар,

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.02.2019 й., 07/19/4165/2592-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/79/0363-сон)