1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.06.00.00 Давлат хизмати (шунингдек, 05.10.05.00га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш, ортиқча бюджет харажатларининг олдини олиш ҳамда давлат мулкидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки, 2021 йил 1 августдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) хизмат автотранспорт воситалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика давлат бошқаруви органларида, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида раҳбарлар ҳамда уларнинг ўринбосарларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика давлат бошқаруви органлари тизимидаги ташкилотларда ҳамда уларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаларида биринчи раҳбарларга шахсан бириктирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) республика давлат бошқаруви органларида хизмат мақсадларида давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ аутсорсинг шартлари асосида автобус, такси ва бошқа автотранспорт воситалари хизматларидан фойдаланиш тизими жорий этилади. Бунда:
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аутсорсинг шартлари асосида автотранспорт воситаларини жалб этиш ташкилотнинг ҳар 100 нафар бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимига 1 та автотранспорт воситаси ҳисобида навбатчи хизмат автотранспорт воситаси учун белгиланган йўл босиш йиллик лимитидан ошмаслиги лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аутсорсинг шартлари асосида жалб қилинган автотранспорт воситалари хизматларидан республика давлат бошқаруви органларида фойдаланиш ушбу орган раҳбари томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрлари 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва улардан фойдаланиш меъёрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2021 йил 1 июлдан бошлаб давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг (кейинги ўринларда — давлат рақами белгилари) янги типи жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ички ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги типдаги давлат рақами белгиларининг 2021 йил 1 июлга қадар тайёрланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, зарур тушунтириш ишларини олиб борган ҳолда, ушбу қарор талабларини етказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 августга қадар автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилишини назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари 2021 йил 1 августга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат автотранспорт воситаларининг давлат рақами белгиларини янги типдаги давлат рақами белгиларига алмаштириш учун уларнинг тегишли ички ишлар органларида қайта рўйхатдан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат автотранспорт воситаларини ички ишлар органларида қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўловлардан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 августдан бошлаб янги типдаги давлат рақами белгилари билан қайта рўйхатдан ўтказилмаган давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли хизмат автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат автотранспорт воситаларини янгисига алмаштириш ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларга ўтказиб бериш мавжуд автотранспорт воситаларидан камида 5 йил фойдаланилгандан сўнг амалга оширилиши мумкин (фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган автотранспорт воситалари бундан мустасно). Бунда автотранспорт воситасининг техник ҳолати ҳамда ундан фойдаланиш хавфсизлиги инобатга олиниши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат автотранспорт воситаларининг ҳисоби бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган дастурий мажмуада юритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат автотранспорт воситаларини сотиб олишда тегишли ғазначилик бўлинмалари томонидан уларнинг белгиланган меъёрларга мослиги текширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари билан берилган хизмат автотранспорт воситалари улар учун белгиланган лимитлар доирасида фойдаланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат автотранспорт воситаларини сотиш фақат электрон аукцион савдолари орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2021 йил 1 октябрга қадар давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари учун белгиланган автотранспорт воситалари лимити ва ҳақиқатда мавжуд сонининг электрон ҳисобини юритишга мўлжалланган дастурий мажмуани амалиётга жорий этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг фойдаланишида мавжуд бўлган хизмат автотранспорт воситаларини хатловдан ўтказсин ҳамда хатлов натижалари бўйича белгиланган меъёрлар бўйича лимитдан ортиқча бўлган хизмат автотранспорт воситалари рўйхатини шакллантирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари шакллантирилган рўйхат асосида ортиқча хизмат автотранспорт воситаларининг 2021 йил 1 августга қадар электрон аукцион савдоларига қўйилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус автотранспорт воситасидан фойдаланадиган давлат органларининг рўйхати ва лимитини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган бошқа ташкилотлар учун хизмат автотранспорт воситаларининг чекланган сони, нархи, йўл босиш йиллик лимити ҳамда улардан фойдаланиш меъёрларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ходимларининг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартибини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари тегишли бошқарув органлари умумий йиғилишида, шунингдек, давлат корхоналари бошқарув органларида мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, уларда хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланишнинг янгиланган тартибини жорий қилиш ташаббуси билан чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг амал қилиши мудофаа, ички ишлар, божхона, фавқулодда вазиятлар органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланишга нисбатан татбиқ этилмайди. Ушбу органлар ўз тизимида хизмат олиб боришнинг алоҳида хусусиятидан келиб чиқиб, икки ой муддатда марказий аппарат, тизим ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмалари учун хизмат автотранспорт воситалари сони меъёрларини, шунингдек, улар учун ёқилғи маҳсулотларини сарфлаш ва йиллик йўл босиш лимитларини Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида автотранспорт воситаларини бириктиришда мазкур қарорга 1-иловада назарда тутилган лавозимлар ва меъёрларга қатъий риоя қилиниши тегишли давлат органи раҳбари зиммасига юкланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонуности ҳужжатларининг давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш бўйича мазкур қарорга зид қоидалари ўз кучини йўқотган деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарорига3-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2021 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 29 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
258-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларини бириктириш меъёрлари*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги, шунингдек, мустақил қўмиталар, агентликлар, марказлар, инспекциялар
4.
Раҳбар
1
2
1 500
2 500
5.
Раҳбар ўринбосарлари
1
1,5
1 200
2 000
6.
Навбатчи
1
1,5
700
1 800
Вазирлик, давлат қўмиталари, қўмиталар ва агентликлар ҳузуридаги давлат органлари
7.
Раҳбар
1
1,5
1 500
2 500
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари***
8.
Раҳбар
1
2
2 000
4 000
9.
Раҳбар ўринбосарлари
1
1,5
1 500
2 500
10.
Навбатчи
1
1,5
700
1 800
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ депутатлари Кенгаши котибиятлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари
11.
Раҳбар
1
1,5
1 000
2 000
Давлат бошқаруви органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўлинмалари****
12.
Раҳбар
1
1,5
700
1 800
13.
Бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимлари сони
30 нафар ва ундан ортиқ бўлганда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг туманлар ва шаҳарлардаги Халқ қабулхоналари
17.
Раҳбар
1
1,5
500
1 600
Давлат бошқаруви органларининг туман ва шаҳар бўлинмалари******
18.
Навбатчи
1
1,5
500
1 600
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Давлат органларида бир лавозимни (ташкилотни) бошқа тегишли лавозимга (ташкилотга) тенглаштириш орқали ушбу меъёрларга зид равишда транспорт хизматини ташкил этиш тақиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида ҳокимликлар, вазирликлар ва давлат қўмиталари раҳбарларининг амалдаги хизмат автотранспорт воситалари сақлаб қолинади ва келгусида уларни харид қилиш мазкур қарор талаблари асосида амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Ташқи ишлар вазирлигининг ташқи сиёсат, иқтисодий дипломатия, делимитация ва демаркация, давлат протоколи тадбирларини амалга ошириш учун ҳудудларда туманлараро юришлари, хорижий делегациялар ва меҳмонларни кутиб олиш ҳамда ташриф даврида дипломатик этикет талаблари бўйича кузатиб бориш ва дипломатик юкларни ташиш хусусиятларидан келиб чиқиб навбатчи, шу жумладан хорижий делегациялар ва меҳмонлар учун хизмат автотранспорт воситалари сони 15 та этиб белгиланади;
(изоҳ қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 августдаги ПФ-133-сонли Фармони таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг хорижий делегациялар ва меҳмонларни кутиб олиш ҳамда ташриф даврида дипломатик этикет талаблари бўйича кузатиб бориш ва хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларни ташиш хусусиятларидан келиб чиқиб навбатчи, шу жумладан, хорижий делегациялар ва меҳмонлар учун хизмат автотранспорт воситалари сони 6 та этиб белгиланади;
(изоҳ қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 апрелдаги 252-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 09/25/252/0371-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликларига делегация ва меҳмонларга хизмат кўрсатиш мақсадида 5 тагача, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Хоразм ва Самарқанд вилояти ҳокимлигига 8 тагача навбатчи автотранспорт воситаси сақлаш учун лимит белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
**** Сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инспекцияси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (шу жумладан, Республика агрокимёвий таҳлил маркази) Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг ҳудудий бўлинмаларига бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимлар сонидан қатъи назар 1 тадан навбатчи хизмат автотранспорт воситалари белгиланади;
(олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 апрелдаги ПҚ-136-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 07/25/136/0321-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
***** Бориш қийин бўлган ва тоғли туманлар ҳокимлари учун хизмат автотранспорт воситасини харид қилишда двигателнинг энг юқори қуввати 3 000 см3 гача оширилишига рухсат этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуди 500 км2 дан ортиқ бўлган туман ва шаҳар ҳокимликлари учун 1 тадан навбатчи автотранспорт воситалари белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
****** Мактабгача ва мактаб таълими, Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Иқтисодиёт ва молия, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси, Кадастр, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Аграр соҳада тўловлар агентлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ва Адлия бўлимларига, шунингдек, Солиқ инспекцияларига 1 тадан навбатчи хизмат автотранспорт воситалари белгиланади.
(изоҳ қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2026 й., 09/26/206/0425-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу иловада белгиланган энг юқори нарх (базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан) меъёрлари давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан харид қилинадиган электродвигателли ва гибрид қувватли автотранспорт воситаларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат автотранспорт воситаларининг йўл босиш йиллик лимити ва улардан фойдаланиш меъёрлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Йўл босиш йиллик лимити маҳаллий давлат ҳокимияти органларида қуйидагича белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига шахсан бириктирилган автотранспорт воситалари учун 54 020 км;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг автотранспорт воситалари учун тегишлича туман ва шаҳарнинг ҳудудидан келиб чиққан холда, ҳудуди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100 км2 гача бўлганда — 43 200 км;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100 км2 дан — 500 км2 гача бўлганда — 54 020 км;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
500 км2 дан — 1000 км2 гача бўлганда — 90 000 км;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1000 км2 дан ортиқ бўлганда — 108 000 км;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг ўринбосарларига шахсан бириктирилган автотранспорт воситалари учун 36 036 км.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Вазирлик ва идоралар раҳбарлари ва раҳбар ўринбосарлари шахсан бириктирилган хизмат автотранспорт воситалари билан ҳудудларга хизмат сафарига борганда, истисно тариқасида белгиланган йиллик йўл босиш лимитини оширилишига рухсат этилади. Бунда, белгиланган йўл босиш йиллик лимити ошиши билан боғлиқ харажатлар ушбу ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ёки молия йилида тасдиқланган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аутсорсинг шартлари асосида автотранспорт воситаларини жалб этиш ташкилотнинг ҳар 100 нафар бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимига 1 та автотранспорт воситаси ҳисобида навбатчи хизмат автотранспорт воситасининг йўл босиш йиллик лимити доирасида белгиланади. Бунда, балансида навбатчи хизмат автотранспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотлар учун ушбу автотранспорт воситасининг йўл босиш йиллик лимити чегириб ташланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аутсорсинг шартлари асосида автотранспорт воситаларини жалб этиш учун маблағлар ажратиш навбатчи хизмат автотранспорт воситаси учун белгиланган меъёрларда назарда тутилган автотранспорт воситаси русумидаги автотранспортни жалб этишга кетадиган харажатлар ҳисобида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Хизмат автотранспорт воситаларида суюлтирилган ва сиқилган газ ёқилғисидан фойдаланувчи вазирликлар ва идоралар учун белгиланган йўл босиш лимитини 10 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорда оширишга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Электродвигателга эга бўлган автотранспорт воситалари (гибрид қувватли автотранспорт воситалари бундан мустасно) учун йўл босиш йиллик лимити чекланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 27 июндаги 131-сон қарорига киритилаётган қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) I типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақамининг график тасвиридан кейин қуйидаги мазмундаги хатбошилар ва график тасвир билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«I1 тип — «DAV» серияли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг шахсан бириктирилган ва навбатчи хизмат автомобилларига берилади (мудофаа, ички ишлар, божхона, фавқулодда вазиятлар органларининг автомобиллари ҳамда II типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами бериладиган автомобиллар бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Чап томонда ҳудуднинг коди, ўнг томонда Ўзбекистон Республикаси байроғи ва «UZ» ҳарфлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) IА рўйхатдан ўтказиш давлат рақамининг график тасвиридан кейин қуйидаги мазмундаги хатбошилар ва график тасвир билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«IА1 тип — «DAV» серияли икки қаторли рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари орқа томонга маҳкамлаш учун давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг маҳкамлаш жойи I1 типдаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақами габаритларига мувофиқ бўлмаган шахсан бириктирилган ва навбатчи хизмат автомобилларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларининг фони оқ рангда, четки қисми, рақами ва ҳарфлари қора рангда. Ўнг томонда қуйида ҳудуднинг коди, Ўзбекистон Республикаси байроғи ва «UZ» ҳарфлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2021 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспортидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2005 й., 32-33-сон, 251-модда) 2-илованинг 9-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 йил 2 май, 17-сон, 176-модда) 1-илованинг 25-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 1 июлдаги 223-сон қарорининг 6-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ходимларининг лавозим маошларига узоқ муддат ишлаганлиги учун ҳар ойлик устама тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 7 мартдаги 123-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил 13 март, 10-сон, 147-модда) 3-банди ва 2-иловаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатларини кенгайтириш ва мустақиллигини оширишга йўналтирилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2018 йил 6 октябрдаги 805-сон қарорига илованинг 1-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспортидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида» 2019 йил 15 февралдаги 135-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 20-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2013 йил 16 сентябрь, 37-сон, 485-модда) 1-илованинг 85-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2015 йил 25 декабрдаги 372-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 йил 31 декабрь, 52-сон, 647-модда) 1-илованинг 15-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2016 йил 29 июндаги 219-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 йил 11 июль, 27-сон, 326-модда) 1-илованинг 6-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 11 майдаги 270-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил 15 май, 19-сон, 345-модда) 1-илованинг 41-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақидаги» 2017 йил 11 августдаги 613-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил 21 август, 33-сон, 849-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил 21 август, 33-сон, 863-модда) 1-илованинг 54-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 28 августдаги 678-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил 4 сентябрь, 35-сон, 930-модда) 4-илованинг 3-банди.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 йил 20 ноябрь, 46-сон, 1134-модда) 1-илованинг 40-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2018 йил 14 февралдаги 109-сон қарорига илованинг 5-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2018 йил 15 февралдаги 121-сон қарорига 1-илованинг 9-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2018 йил 14 февралдаги 109-сон қарорига илованинг 5-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорининг 2-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида» 2018 йил 16 апрелдаги 292-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорининг 1-иловасига қўшимча киритиш ҳақида» 2018 йил 14 майдаги 360-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 29 майдаги 398-сон қарорига илованинг 7-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортини бошқариш тизимини такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 9 июндаги 434-сон қарорига 6-илованинг 11-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2018 йил 5 июлдаги 508-сон қарорига 1-илованинг 18-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 16 июлдаги 539-сон қарорига илованинг 17-банди.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 706-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида» 2019 йил 1 февралдаги 76-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар» 2019 йил 6 мартдаги 195-сон қарорига илованинг 20-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарорига 8-илованинг 6-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон қарорига 5-илованинг 5-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 29 апрелдаги 367-сон қарорига 2-илованинг 1-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 3 июндаги 457-сон қарорига 2-илованинг 3-банди.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 12 июндаги 362-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарорига 5-илованинг 11-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сон қарорига илованинг 15-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида» 2019 йил 5 октябрдаги 847-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 16 октябрдаги 874-сон қарорига илованинг 3-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сон қарорига илованинг 33-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида» 2020 йил 10 январдаги 15-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 январдаги 46-сон қарорига илованинг 3-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида» 2020 йил 23 мартдаги 177-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 14 апрелдаги 217-сон қарорига 1-илованинг 32-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2020 йил 26 апрелдаги 259-сон қарорига 2-илованинг 1-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 8 майдаги 271-сон қарорига 1-илованинг 17-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида» 2020 йил 20 майдаги 305-сон қарорига илованинг 1-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 3 июндаги 348-сон қарорига 1-илованинг 4-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ маъмуриятчилигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 5 июндаги 359-сон қарорига 3-илованинг 3-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Вазирлар Маҳкамасининг «Олимпия захиралари коллежлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 12 августдаги 480-сон қарорига 8-илованинг 5-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги 509-сон қарорига илованинг 1-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида» 2020 йил 24 августдаги 510-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 10 ноябрдаги 705-сон қарорининг 4-банди ва 4-иловаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Вазирлар Маҳкамасининг «Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида» 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига 3-илованинг 3-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритиш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2021 йил 15 февралдаги 68-сон қарорига 1-илованинг 4-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 11 мартдаги 132-сон қарорига 3-илованинг 2-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Вазирлар Маҳкамасининг «Камбағал ва ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш ҳамда меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 5 апрелдаги 183-сон қарорига 6-илованинг 11-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 5 апрелдаги 186-сон қарорига 2-илованинг 1-банди.