Ҳужжат кучини йўқотган 01.07.2021 15.02.2019 йилдаги 135-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.07.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспортидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сонли «Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат тартибини таъминлаш учун кечки ва тунги вақтда жалб этилган органларнинг хизмат автотранспорт воситаларидан самарали фойдаланиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспортидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон қарорига қуйидаги мазмундаги 101-банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«101. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ихтиёрида бўлган автомототранспорт воситалари, шунингдек, бошқа техника, агрегат ва ускуналар учун ёқилғи маҳсулотларини сарфлаш ва йиллик йўл босиш лимитлари ҳамда хизмат автомобиллари сони меъёрлари тегишлича ушбу давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик жамияти билан келишилган ҳолда белгиланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 15 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
135-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2019 й., 09/19/135/2622-сон)