Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда хизмат енгил автомобилларидан фойдаланишни янада тартибга солиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 26 майдаги 153-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сонли «Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3231-сон ҳамда «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон қарорларига мувофик Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошкаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда енгил хизмат автомашиналаридан фойдаланишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2011 йил 26 майдаги 153-сон карорининг рус тилидаги матнида 1-илованинг 111-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
111. |
Министерство дошкольного образования |
- |
282 |
19 |
3 |
260 |
- |
- |
|
|
Центральный аппарат |
- |
7 |
5 |
2 |
- |
- |
- |
|||
|
Областные звенья |
- |
14 |
14 |
- |
- |
- |
- |
|||
|
Районные звенья |
- |
259 |
- |
- |
259 |
- |
- |
|||
|
Подведомственные организации |
- |
2 |
- |
1 |
1 |
- |
- |
». |
2. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат килиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 10 январь,
15-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2020 й., 09/20/15/0040-сон)