29.12.2012 йилдаги КҚ-45-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йилдаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда маъқуллансин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси муҳокамасига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 29 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-45-II-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2012 йил 29 декабрдаги КҚ-45-II–сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йилдаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБОТ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати (бундан буён матнда Сенат деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг Сенатнинг 2010 йил 26 январдаги биринчи мажлисидаги, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 27 январь ва 12 ноябрдаги қўшма мажлисларидаги «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш – устувор мақсадимиздир» ҳамда «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» номли маърузаларидан келиб чиқадиган вазифаларни бажаришни 2012 йилдаги ўз фаолиятининг устувор йўналиши сифатида белгилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат раҳбари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларига бағишланган мажлисида оила институтини жамиятнинг асосий бўғини сифатида янада мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш, ёш оилани моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида бугунги кунда олиб борилаётган ишни янги босқичга кўтариш, бунда маҳалланинг роли ва аҳамиятини кучайтириш, хотин-қизлар учун янада кенг имкониятлар яратиш, жисмонан соғлом, маънан етук ва баркамол авлодни тарбиялашда оиланинг ролини ошириш бўйича энг муҳим вазифаларни алоҳида кўрсатиб ўтди. Ушбу вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш йўллари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 27 февралдаги «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастури тўғрисида»ги қарорида белгиланган. Шу муносабат билан Сенат фаолиятида асосий эътибор жамиятнинг негизи бўлмиш бу институтни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича масалаларни кўриб чиқишга қаратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Сенатнинг саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи ялпи мажлислари ўтказилиб, уларда 74 та масала кўриб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Қонунчилик фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида қонунчилик фаолиятини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) томонидан қабул қилинган ва маъқуллаш учун Сенатга келиб тушган 27 та қонун кўриб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўриб чиқиш натижалари бўйича 26 та қонун маъқулланди, 1 та қонун эса келишув комиссияси ташкил этилмаган ҳолда рад қилинди. Кўриб чиқилган барча қонунларнинг 11 таси молия-иқтисодиёт соҳасига, 3 таси давлат қурилиши ва бошқаруви соҳасига, 6 таси суд-ҳуқуқ ислоҳотига, 2 та қонун мудофаа ва хавфсизлик соҳасига ҳамда 5 таси ташқи сиёсий фаолиятга тааллуқлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, сенаторлар томонидан «Давлат ҳокимияти вакиллик органларига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги сайлови тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни кўриб чиқилди ва маъқулланди. Ушбу Конституциявий Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига, Ўзбекистон Республикаси Президенти, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига навбатдаги сайловларни тайёрлаш ҳамда ўтказишда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг, сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг принциплари ва талабларига, шунингдек халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига сўзсиз риоя этилишига йўналтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенаторлар Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида баён этилган вазифаларни рўёбга чиқариш доирасида тайёрланган қонунларни маъқулладилар. Булар жумласига «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни киради. Янги таҳрирдаги «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш учун мумкин қадар қулай шарт-шароитлар яратишни, тадбиркорлик субъектларига зарур имтиёз ва кафолатлар беришни, шу жумладан уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастури тадбирлари билан уйғунлашиб кетади. Ушбу Қонуннинг қоидалари оилавий тадбиркорликни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг энг муҳим шакли сифатида ривожлантириш учун норматив-ҳуқуқий база яратади, оилавий корхоналар учун ҳуқуқий кафолатларни мустаҳкамлайди, иқтисодиётнинг турли соҳаларида оилавий бизнесни кенг ривожлантириш учун зарур ҳуқуқий шарт-шароитларни ҳамда мамлакатнинг барча минтақаларида иш ўринлари ташкил этилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат Раҳбари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи тартибида киритилган «Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни давлат ташқи сиёсатининг фундаментал принциплари ва стратегик устувор йўналишларини, халқаро майдондаги мақсад ҳамда вазифаларни, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини илгари суриш механизмларини белгилаб берадиган қарашларнинг яхлит тизимини ўрнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни хусусий мулк ҳимояси кучайтирилишига, дахлсизлигининг ишончли кафолатлари тизими яратилишига, мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари янада мустаҳкамланишига қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни айбланувчини лавозимидан четлаштириш ва шахсни тиббий муассасага жойлаштириш тарзидаги процессуал мажбурлов чораларини суд тартибида қўллашни, жиноят ишини қўзғатиш ҳуқуқини суднинг ваколатларидан чиқариб ташлашни, ишни судда кўриш вақтида жиноят иши юзасидан айблов хулосасини ўқиб эшиттириш мажбуриятини прокурорга юклашни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун жавобгарлик жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига давлат органларининг асоссиз аралашувига йўл қўймасликка, тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг қўшимча ҳуқуқий механизмларини яратишга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, сенаторлар томонидан «Мардлик» орденини таъсис этиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маъқулланди, унга мувофиқ ушбу орден билан ўзларини Ватанни ҳимоя қилишга ва Она юрт хизматига бағишлаган, мардлик ҳамда жасорат кўрсатган Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий хизматчилари ва бошқа фуқаролари мукофотланади. Алоҳида ҳолларда «Мардлик» ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни авиация тармоғининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга, Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлган халқаро шартномалар нормаларини миллий қонунчиликка киритишга, шунингдек Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти комиссиясининг тавсияларини бажаришга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни рухсат бериш тизимининг ягона норматив-ҳуқуқий базасини яратиш, ваколатли давлат органларида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш шартлари ва тартибини бир хиллаштириш, тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга оширишдаги ортиқча бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бошқарув ҳаракатларининг батамом очиқ-ойдинлигини таъминлашни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги таҳрирдаги «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қонун ижодкорлиги жараёнини янада такомиллаштириш, халқаро ва миллий қонун ижодкорлиги амалиётини ҳисобга олган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишнинг янада самарали механизмларини яратиш ҳамда сифатини оширишга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Хусусий банк ва молия институтлари ҳамда улар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни хусусий мулкчиликка асосланган хусусий банк ва молия институтларини ташкил қилишнинг ҳуқуқий асосларини шакллантиришга, банк ва бошқа молиявий хизматлар бозорида рақобатни кенгайтиришга ҳамда мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишга, замонавий бозор инфратузилмаси ривожланиши учун шароитлар яратишга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг асосий мақсади ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тезкор-қидирув фаолиятининг қонунчилик ва ҳуқуқий асосларини, шунингдек тезкор-қидирув хусусиятига эга тадбирларни ўтказиш вақтида қонунийликка риоя этилиши, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари таъминланишининг реал ҳуқуқий кафолатларини яратишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Сайлов эркинлиги янада таъминланиши ва сайлов қонунчилиги янада ривожлантирилиши муносабати билан «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги ҳамда «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни сайловолди ташвиқотини ўтказиш вақтида депутатликка номзодлар ва сиёсий партияларга тенг шароитларни таъминлаш механизмларининг самарадорлигини оширишга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умуман, маъқулланган Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ҳаммаси суд-ҳуқуқ тизимини изчил ислоҳ қилишга, давлат ташқи сиёсатининг принциплари ва стратегик устувор йўналишларини қатъий белгилашга, сиёсий ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг ҳамма соҳаларини либераллаштиришга, демократик янгилашга ва мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Сенатнинг Қонунчилик палатаси билан биргаликдаги ваколатларини амалга ошириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 8-моддасига ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 32-моддасига мувофиқ Сенатнинг ялпи мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2011 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2011 йил юзасидан ҳисоботи тингланди, «Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳри ва Фарғона тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида»ги ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) ўринбосарини лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди, Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги Давлат бюджети ҳамда 2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тасдиқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги Давлат бюджети хўжалик юритувчи субъектлар ва жисмоний шахслар зиммасидаги солиқ юкини янада пасайтиришга, ишлаб чиқаришни янада модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш учун қулай шарт-шароитлар яратишга, солиқ солиш тизимини соддалаштиришга, ишлаб чиқаришнинг янада ўсишини ҳамда аҳолининг реал даромадлари кўпайишини рағбатлантириш учун зарур бўлган бошқа чораларни рўёбга чиқаришга қаратилган. Мамлакатнинг асосий молиявий ҳужжати аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг манзиллилигини кучайтиришни, шунингдек жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози давом этаётган бир шароитда мамлакатни барқарор иқтисодий ўстиришнинг энг муҳим омили сифатида ички талабни рағбатлантиришни назарда тутади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг салоҳиятини ишга солиш, демографик омилларни ҳамда иқтисодиётдаги тузилмавий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, бандликнинг самарали шакллари ривожланишига ҳар томонлама кўмаклашиш, фуқароларнинг тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш йўли билан аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича комплекс ва ўзаро бир-бири билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқилган. Дастурда янги йирик саноат объектларини ишга тушириш, ишлаб турган корхоналарни реконструкция қилиш ва кенгайтириш, кичик бизнес, хусусий ва оилавий тадбиркорликни, хизмат кўрсатиш ҳамда сервис соҳаларини ривожлантиришни янада рағбатлантириш, касаначилик меҳнатини кучайтириш ҳисобига 2013 йилда 972,7 мингта иш ўрнини ташкил этиш назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2011 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини муҳокама қилиш жараёнида Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил томонидан парламент палаталарининг қўмиталари ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар билан ҳамкорликда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти, фуқаролар ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан парламент назоратини таъминлаш механизмини такомиллаштириш борасида анча иш олиб борилган, 30 дан ортиқ қонун лойиҳаси уларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги миллий қонунчиликка, халқаро стандартларга мослиги жиҳатидан ҳуқуқий экспертиза қилинганлиги таъкидланди. Инсон ҳуқуқларига риоя этилиши масалалари бўйича давлат органларига 850 дан ортиқ сўров юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2011 йил юзасидан ҳисоботини муҳокама қилишда Ҳисоб палатаси томонидан 2011 йилда 116 та объектда 42 йўналиш бўйича назорат тадбирлари ўтказилганлиги, уларнинг якунлари текшириб чиқилган вазирлик ва идораларнинг вакиллари билан қўшма мажлисларда ҳар томонлама муҳокама қилинганлиги қайд этилди. Муҳокама қилинган масала бўйича сенаторлар Ҳисоб палатасининг назорат тадбирларини кучайтириш ва самарадорлигини оширишга, молиявий ҳуқуқбузарликларни қисқартириш ҳамда келгусида уларнинг олдини олиш юзасидан зарур чоралар кўришга қаратилган ўз таклиф ҳамда тавсияларини билдирдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат томонидан «Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳри ва Фарғона тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида» қабул қилинган Қарор Фарғона вилоятининг маъмурий-ҳудудий бўлинишини такомиллаштиришга, ҳудудларнинг яхлитлигини ва ушбу ҳудудий бирликларни бошқариш самарадорлигини оширишга, маҳаллий аҳоли учун шароитларни янада яхшилашга ёрдам беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Сенат мутлақ ваколатларининг амалга оширилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенатнинг мутлақ ваколатларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг 2011 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2011 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2011 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тингланди, «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги масала кўриб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг 2011 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини муҳокама қилиш асносида қайд этилганидек, ҳисобот даврида прокуратура органлари томонидан қонун устунлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек ҳуқуқбузарликларнинг олди олиниши ҳамда профилактикаси бўйича анча иш қилинган. Хусусан, прокуратура органлари олдига қўйилган вазифаларни бажариш мақсадида қонунларнинг ижро этилиши бўйича 26773 та текшириш ўтказилган бўлиб, уларнинг натижалари юзасидан деярли 320 мингта прокурор назорати ҳужжати қўлланилган, 55 минг нафардан кўпроқ фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари қайта тикланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун бузилишларини бартараф этиш бўйича прокуратура органлари томонидан 5 мингдан ортиқ прокурор назорати ҳужжати қўлланилган. Прокурор назорати ҳужжатлари билан 1639 та тадбиркорлик субъектининг бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари қайта тикланган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан тасдиқланган 2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг тармоқларда ҳамда минтақалар бўйича ижро этилиши юзасидан прокурор назорати тадбирлари мунтазам ўтказиб борилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳисобот давридаги иши якунларини кўриб чиқиб, мамлакатда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик вазиятни соғломлаштириш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини таъминлашга қаратилган тадбирларнинг муҳимлигини кўрсатиб ўтдилар. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан 2008 — 2012 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитини муҳофаза қилиш борасидаги Ҳаракат дастури тадбирлари бажарилишининг бориши устидан назоратни амалга оширишга алоҳида эътибор берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айни вақтда 2012 йилда ва келгусида экологик хавфсизликни таъминлаш учун комплекс тадбирларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқаришни талаб қиладиган айрим камчилик ва муаммолар кўрсатиб ўтилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2011 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқиш жараёнида банк тизимининг молиявий барқарорлигини янада мустаҳкамлаш, иқтисодиётнинг юқори суръатлар билан ўсишини молиявий қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқаришни инвестициялаш ва модернизация қилиш жараёнида банкларнинг иштирокини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига банк фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш, банкларнинг капиталлашув даражасини янада ошириш ҳамда аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш турган пул маблағларини узоқ муддатли депозитларга жалб қилишни кучайтириш ҳисобига банк тизимининг молиявий барқарорлигини ва ресурс базасини мустаҳкамлашни таъминлаш топширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги масалани кўриб чиқиш жараёнида сенаторлар қайд этганларидек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма йиллиги арафасида амнистия тўғрисидаги актнинг қабул қилиниши давлатимиз инсонпарварлигининг яна бир ёрқин кўриниши бўлди. Сенат Қарори билан амнистия тўғрисидаги ҳужжатни қўлланиш тартиби белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Олий хўжалик суди таркибларига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикасининг бир қатор чет давлатлардаги дипломатия ваколатхоналари раҳбарларини тайинлаш ва озод қилиш ҳақидаги, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларини тасдиқлаш ҳақидаги масалалар кўриб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Сенатнинг бошқа ваколатларини амалга ошириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда Сенатнинг ялпи мажлисларида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2011 йилда давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат тузилмалари томонидан қонунларнинг ижро этилиши ҳолати тўғрисидаги ахбороти тингланди, шунингдек «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан 2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг мамлакат минтақаларидаги ижроси» ҳамда «Мамлакат минтақаларига хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги масалалар юзасидан парламент эшитувлари ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирининг ахборотини муҳокама қилиш асносида ўтган йили Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат тузилмалари фаолиятида қонун ҳужжатларининг талабларига риоя этилишини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар рўёбга чиқарилганлиги кўрсатиб ўтилди. Шу билан бирга, сенаторлар давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат тузилмаларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётида қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан тизимли назоратни таъминлашга қаратилган ишнинг самарадорлигини янада ошириш, шунингдек давлат органларининг норма ижодкорлиги соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда унга услубий раҳбарлик қилиш зарурлигини кўрсатиб ўтдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конституция нормаларига мувофиқ ҳамда Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгилаб берилган қоидаларни амалга ошириш доирасида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари устидан парламент назоратини кучайтириш юзасидан парламент эшитувлари ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида ўтказилган парламент эшитувларида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан бошқа манфаатдор идоралар, тармоқларнинг хўжалик бошқаруви органлари, барча бўғиндаги ҳокимликлар билан биргаликда 2011 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ҳамма йўналишлари бўйича тизимли ишлар амалга оширилганлиги қайд этилди. Шу билан бирга, муҳокама асносида сенаторлар 2012 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг минтақаларда сўзсиз бажарилиши, шунингдек ушбу масъулиятли вазифани ҳал қилишда давлат органлари ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш бўйича бир қатор таклифларни билдирдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги вақтларда собиқ совет ҳудудида илгари сурилаётган интеграцион ташаббусларнинг моҳиятини, уларни амалга ошириш келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатларни ҳар томонлама кўриб чиқиш, парламент аъзоларининг шу масала юзасидан тавсияларини ишлаб чиқиш мақсадида Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси томонидан Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси, Минтақавий сиёсат жамғармаси ва Иқтисодий тадқиқотлар маркази билан биргаликда 6 апрелда «Мамлакатнинг миллий манфаатларини халқаро майдонда илгари суришда парламентлараро ҳамкорликнинг роли ва аҳамияти» мавзуида конференция, 12 апрелда «Собиқ совет ҳудудидаги интеграцион ташаббуслар: иқтисодий самарадорлик ва давлатларнинг миллий манфаатларини таъминлаш масалалари» мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Шунингдек, 2012 йил 27 июнда ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг КҚ–22–II-сонли қарори қабул қилиниб, унда тегишли чора-тадбирларни рўёбга чиқариш назарда тутилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенатнинг тўққизинчи ялпи мажлисида ўтказилган парламент эшитувларида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан мамлакат минтақаларига хорижий инвестицияларни жалб этиш борасида муайян ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди. Парламент эшитувлари давомида савол-жавоб шаклида кенг фикр алмашув бўлиб ўтди, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳамда минтақаларнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, жойларда инвестиция инфратузилмасини яратиш ва такомиллаштириш масалаларида, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг барқарор ишлаши масалаларини ҳал қилишда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлигини таъминлаш борасида фаолиятини янада жонлантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29 сентябрда Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлигида «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижро этиш масаласи юзасидан парламент эшитувлари ўтказилди. Парламент эшитувларида янги таҳрирдаги «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларда Давлат раҳбари томонидан қўйилган вазифаларнинг бажарилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тадбирларда Давлат раҳбари томонидан пойтахтни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, халқимизнинг маданий меросини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, ёшларда юксак маънавиятни, мустақиллик туфайли эришган ютуқларимиздан фахрланиш ҳамда уларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, ўтказилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини шакллантириш юзасидан олиб борилган ишларда сенаторлар иштирокининг кўламини кенгайтириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу тадбирларда Давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларни бажариш мақсадида муайян ишлар амалга оширилди. Хусусан, Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманига Сенат қўмиталарининг раислари, Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар, Тошкент шаҳридан сайланган сенаторлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тайинланган сенаторлар орасидан икки нафардан сенатор бириктириб қўйилди. Сенаторлар туманларнинг, маҳалла фуқаролар йиғинларининг фаоллари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг, ҳокимликларнинг, коммунал хизматлар, таълим муассасаларининг, халқ таълими органлари, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт муассасаларининг вакиллари билан мунтазам равишда учрашувлар ва мажлислар ўтказдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учрашувлар чоғида сенаторлар ҳозир бўлганларга шаҳарсозлик, санитария назорати, таълим, маданият ва спорт соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмунини тушунтирдилар, уларни рўёбга чиқариш муаммоларини ҳал қилиш йўлларини ҳамда ижтимоий соҳа муассасалари фаолиятини яхшилашнинг бошқа долзарб масалаларини муҳокама қилдилар. Учрашувлар якунлари бўйича Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, халқимизнинг маданий меросини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, ёшларда юксак маънавиятни ва ўтказилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини шакллантириш, шунингдек маҳалла фуқаролар йиғинлари, таълим ва бошқа ижтимоий соҳа муассасалари ишини яхшилаш борасидаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш юзасидан амалий тавсиялар берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8 июнда Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари, Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмиталари, Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган қўшма мажлисида «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ҳамда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг Тошкент шаҳрида ижро этилишини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат санитария назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Тошкент шаҳрида ижро этилишини ўрганиш натижаларини муҳокама қилиш вақтида сенаторлар шаҳар ва туман ҳокимликларининг санитария назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари талабларига мувофиқ ҳудудларнинг санитария ҳолатини яхшилаш, уларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш масалаларида давлат ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, коммунал хўжалик органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва бошқаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш борасидаги ишининг самарадорлигини ошириш зарурлигини кўрсатиб ўтдилар. Қўшма мажлис якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 1992 йилда қабул қилинган «Давлат санитария назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тавсия этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат раҳбари томонидан белгилаб берилган вазифаларни рўёбга чиқариш борасидаги фаолияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди. Хусусан, «Тошкент оқшоми» ва «Вечерний Ташкент» газеталарида Сенат қўмиталари, комиссияси ва халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг қўшма қарорлари чоп этилди, сенаторларнинг ўқувчи ёшлар, таълим муассасалари, фуқаролар йиғинлари вакиллари билан учрашувлари тўғрисида газеталарда тўртта мақола эълон қилинди, саккизта телекўрсатув ва радио эшиттириш берилди ва ҳ.к.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан ташкил этилиб, 4 август куни Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ҳокимлигида «Тошкент шаҳридаги очиқ сув ҳавзаларидан фойдаланиш: ҳозирги ҳолати ва истиқболдаги ривожи» мавзуида бўлиб ўтган давра суҳбатида Тошкент шаҳридаги очиқ сув ҳавзаларида юзага келаётган экологик муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор топган анъаналаримизни изчил давом эттирган ҳолда, мустақиллик йилларида барча соҳа ва тармоқларда қўлга киритган улкан натижалар, ютуқ ва марраларимизнинг моҳияти ва аҳамиятини чуқур англаш, уларни кенг тарғиб этиш мақсадида сенаторлар мамлакат мустақиллигининг 21 йиллигига бағишлаб Тошкент шаҳрида ўтказилган байрам тадбирларида фаол иштирок этдилар. Тадбирларда сенаторлар алоҳида қайд этганларидек, тарихан ўтган қисқа давр давлатимиз учун сиёсий соҳада, давлат ва жамият қурилиши, иқтисодиёт ва маънавият, ижтимоий ҳаёт, суд-ҳуқуқ тизими, ташқи сиёсат ва хавфсизликни таъминлашда ҳар томонлама ривожланиш ва юксалиш, жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаш даври бўлди. Бундан ташқари, тадбирларда мустақиллик йилларида эришган энг катта бойлигимиз – халқнинг тинч ва осуда ҳаёти, жамиятимиздаги ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби олийжаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларнинг уйғунлашиш тамойили тобора мустаҳкамланиб бораётгани алоҳида қайд қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Сенат Кенгашининг фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Сенат Кенгаши томонидан 9 та мажлис ўтказилиб, уларда 51 та масала кўриб чиқилди, 18 та қарор сўров йўли билан қабул қилинди. Хусусан, Сенат Кенгаши томонидан Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси парламентлараро гуруҳининг таркиби тўғрисидаги, «Ўзбекистон–Латвия» парламентлараро ҳамкорлик гуруҳини тузиш тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини қайта нашр қилиш бўйича комиссия тўғрисидаги ва Сенат қўмиталарининг 2012 йилга мўлжалланган тадбирлар режасига ўзгартиш киритиш ҳақидаги масалалар кўриб чиқилди. Кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди. Шунингдек, Сенатнинг саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи ялпи мажлисларини чақириш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарори асосида айрим сенаторларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, уларни Сенат қўмиталарининг таркибидан чиқариш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди. Белгиланган тартибда янги сенаторлар сайланди, шу муносабат билан Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмиталари таркибига тегишли ўзгартишлар киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29 августда ва 4 декабрда Сенат Кенгаши мажлисларида Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг ҳамда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг 2010-2011 йиллар ва 2012 йилнинг ўтган даври мобайнидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари тингланди ва муҳокама қилинди. Сенат Кенгаши томонидан ушбу қўмиталарнинг фаолияти танқидий таҳлил қилинди ва тегишли фаолият соҳаларидаги қонунлар ижроси устидан парламент назорати таъсирчанлигини ошириш, жойларда ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда фаолият юритаётган Қўмита аъзоларининг қабул қилинаётган қонунлар моҳиятини аҳоли ўртасида тушунтиришдаги фаоллигини ошириш бўйича чора-тадбирлар кўриш, Қўмита аъзоларининг минтақалар аҳолиси билан учрашувларида кўтарилаётган муаммо ва масалаларнинг тегишли даражада ҳисобга олиб борилишини ташкил этиш, ўтказилган назорат тадбирлари якунларига кўра Қўмита қабул қилган қарор ва тавсияларни кўриб чиқиш якунлари тўғрисидаги давлат органлари раҳбарларининг ахборотини Қўмита мажлисларида муҳокама қилиш бўйича олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш зарурлиги тўғрисида бир қатор тавсиялар берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29 августда Сенат Кенгаши мажлисида Сенатнинг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг Сенат ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳамкорлигини янада ривожлантириш бўйича 2010-2011 йиллар ҳамда 2012 йилнинг ўтган даври мобайнидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти ҳам тингланди. Муҳокама натижалари бўйича таъкидланганидек, Сенат комиссиясининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари раҳбарларининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари фаолияти тўғрисидаги ахборотини тинглаш борасидаги ваколатлари амалга оширилмай қолмоқда. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари фаолиятини мониторинг қилишга, шу жумладан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳамда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳамкорлигини яхшилаш тўғрисидаги масалани ўрганишга етарли эътибор қаратилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Сенат Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қарорлар қабул қилинди, шунингдек мамлакатимизнинг чет давлатлардаги дипломатик вакилларини тайинлаш ва озод қилиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Сенат қўмиталарининг назорат-таҳлил фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат қўмиталари томонидан жорий йилнинг кўрсатилган даврида 29 та назорат тадбири, 7 та конференция, 25 та давра суҳбати ва 40 та семинар ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан, Хоразм вилоятида Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси, Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси ҳамда халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши билан биргаликда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ижтимоий дастурларини амалга ошириш, энг муҳим ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилиш борасидаги фаолиятини тартибга солувчи қонунлар, шунингдек «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги ва «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижро этилиши ўрганиб чиқилди. Якунлар 14 февралда қўшма мажлисларда муҳокама қилиниб, уларда тегишли қонунларни самарали ижро этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси ҳамда халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши билан биргаликда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг давлат ижтимоий дастурларини амалга ошириш, энг муҳим ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал қилиш борасидаги фаолиятини тартибга солувчи қонунлар, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Қашқадарё вилоятида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижро этилиши ўрганиб чиқилди. Ушбу тадбирнинг якунлари 25 февралда қўшма мажлисда муҳокама қилиниб, тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижро этилишини ўрганиш амалга оширилиб, унинг натижалари 27 февралда Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўшма мажлисида муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энг муҳим ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишда фуқаролик жамияти институтларининг ролини янада ошириш мақсадида 17 апрелда Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси мажлисида «Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Наманган ва Жиззах вилоятларида маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан ижро этилишини ўрганиш натижалари кўриб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11 майда Фарғона вилояти ҳокимлигида Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ҳамда халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши томонидан қўшма мажлис ўтказилиб, унда «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Фарғона вилоятида ижро этилишини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига микромолиявий хизматлар кўрсатишни анча яхшилаш мақсадида 12 майда Жиззах вилояти ҳокимлигида Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси ҳамда халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг қўшма мажлисида Қўмита ва халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг 2010 йил 14 майдаги «Микромолиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Жиззах вилоятида ижро этилишини ўрганиш натижалари ҳақида»ги қўшма қарорининг ижро этилишини ўрганиш якунлари муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22 майда Тошкент шаҳар ҳокимлигида Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси ҳамда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Тошкент шаҳридаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижро этилишини ўрганиш натижалари муҳокамасига бағишланган қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22 ноябрда Сенатда бўлиб ўтган Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси ва Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси қўшма мажлисида инсон тараққиётига доир халқаро шартномаларни Ўзбекистон Республикасининг миллий қонун ҳужжатларига имплементация қилишнинг бориши тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида кўрсатилганлардан ташқари, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётининг турли соҳаларидаги долзарб масалаларни чуқур ўрганиш ва ҳал қилиш мақсадида Сенат қўмиталари томонидан конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгилаб берилган вазифаларни амалга ошириш учун 2012 йил 15 февралда Андижон вилояти ҳокимлигида Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилиш кафолатлари тизимини яратиш – иқтисодиётни бошқаришни янада либераллаштиришнинг устувор йўналиши» мавзуида семинар ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари фаолиятини ташкил этиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида 2012 йил 25 февралда Қашқадарё вилоятида Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан «Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари фаолиятини самарали ташкил этиш» мавзуида семинар ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4 май куни Ўзбекистон Фермер хўжаликлари уюшмасида бўлиб ўтган, Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан ташкил этилган «Фермер хўжаликларини янада ривожлантириш – қишлоқ аҳолиси бандлиги муаммосини ҳал қилишнинг энг муҳим омили» мавзуидаги давра суҳбати қишлоқ аҳолиси бандлигини таъминлашда фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг ташаббуси билан Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси билан биргаликда 11 майдан 19 майгача Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ қабул қилинган «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (янги таҳрирда) ва «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун ҳамда моҳиятини, аҳамиятини ва амалга ошириш механизмини тушунтиришга бағишланган семинарлар ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16 май куни Бухоро вилояти ҳокимлигида Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган «Ватан сарҳадларини қўриқлаш — муқаддас бурч» мавзуида семинар бўлиб, унда «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини амалга ошириш, чақирилувчиларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги ҳарбий хизматга тайёрлаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ватанга садоқат туйғусини шакллантириш масалалари ҳар томонлама муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик жамияти институтлари тизимида нодавлат нотижорат ташкилотларни ривожлантириш, уларнинг реал мустақиллигини таъминлаш, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий, моддий-техник жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кучайтириш мақсадида 17 май куни Самарқанд вилояти ҳокимлигида Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси билан биргаликда ташкил этилган «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ижро этилиши самарадорлигини таъминлашнинг долзарб масалалари» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси томонидан «Ўзбектуризм» Миллий компанияси билан биргаликда ташкил этилиб, 7 июнь куни Навоий шаҳрида бўлиб ўтган «Навоий вилоятининг туристик салоҳиятини ривожлантириш истиқболлари» мавзуидаги конференция маданий ва тарихий ёдгорликларга бой бўлган Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини янада такомиллаштириш ҳамда кенгайтириш масалаларига бағишланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида суд-ҳуқуқ тизимини янада демократлаштириш зарурлиги таъкидланган эди. Бу муҳим вазифани самарали ҳал этиш мақсадида 10 августда Ўзбекистон Республикаси Олий судида Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш тадқиқот маркази билан биргаликда ташкил этилган «Суриштирув ва дастлабки терговни юритишда суд назоратини кучайтириш» мавзуидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17 август куни Наманган вилояти ҳокимлигида Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси билан биргаликда «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида инновацион иқтисодиётнинг ролини ошириш йўллари ва чоралари» мавзуида давра суҳбати ўтказилиб, унда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш самаралари ва мамлакатда инновацион фаолиятнинг қонунчилик базасини такомиллаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16 октябрда Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси томонидан БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт Дастурининг «Парламентни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси билан биргаликда «Халқаро нормаларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш» мавзуида ташкил этилган семинар халқаро шартномалар нормалари ва қоидаларининг миллий қонунчиликка мослаштирилишини таъминловчи ташкилий-ҳуқуқий ҳаракатлар тизимини яратиш масаласига бағишланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашида бўлиб ўтган, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган «Қонунийликни таъминлаш ва инсон ҳуқуқлари устуворлигига риоя қилиш – ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятининг муҳим йўналиши» мавзуидаги семинарда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятининг энг муҳим йўналишларидан бири сифатида қонунийликни таъминлаш ва инсон ҳуқуқларига риоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказилган конференциялар ва давра суҳбатлари якунлари бўйича тегишли таклифлар ҳамда тавсиялар тайёрланиб, улар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликларига, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар томонидан минтақаларга сафарлар амалга оширилиб, уларда Сенатнинг ялпи мажлисларида маъқулланган Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Сенат қарорларининг, мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва демократик ўзгартиришларнинг мазмун ва моҳиятини тушунтириш борасида муайян иш олиб борилди. Сенат қўмиталари томонидан ўтказилаётган тадбирларга халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг депутатларини жалб этиш бўйича ишлар йўлга қўйилди. Парламентнинг фаолияти ҳамда мамлакатда кенг кўламдаги ислоҳотларни амалга оширишнинг бориши тўғрисида ахборот бериш мақсадида сенаторлар томонидан сайловчилар билан мунтазам равишда учрашувлар ўтказилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида баён этилган вазифаларни ижро этиш юзасидан қўмиталар ва Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси томонидан 9 та назорат тадбири, 2 та конференция, 5 та давра суҳбати ва 16 та семинар ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат аъзолари томонидан жойлардаги сенаторлик фаолияти тўғрисидаги ойлик ёзма ахборотни тизимли равишда тақдим этиш бўйича ишлар йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Сенат қўмиталарининг «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурини рўёбга чиқариш борасидаги фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 27 февралдаги Қарори билан «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастури тасдиқланди. Унда белгиланган чора-тадбирларнинг рўёбга чиқарилиши жамиятнинг маънавий асосларини янада ривожлантиришда оиланинг роли ва аҳамиятини оширишга, шунингдек ҳар бир оиланинг турмуш шароити ва даражасини яхшилаш масалаларига эътиборни кучайтиришга ёрдам берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурини рўёбга чиқариш доирасида муайян иш қилинди. Хусусан, сенаторлар томонидан жойларда жамиятнинг асоси бўлмиш оила институтини янада мустаҳкамлаш ва такомиллаштириш, биринчи навбатда оиланинг, айниқса ёш оилаларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича мамлакатда амалга оширилаётган ишнинг мазмун ва моҳиятини тушунтиришга қаратилган учрашувлар ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, 10 февралда Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашида Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан «Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда оиланинг роли» мавзуида семинар ўтказилди. Семинар Республика «Маҳалла» хайрия жамғармаси, Ўзбекистон «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ва Республика «Оила» илмий-амалий маркази билан биргаликда ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30 апрель куни Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ташкил этилган «Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишнинг миллий модели: «Соғлом она – соғлом бола» (Тошкент шаҳри, 2011 йил 25-26 ноябрь) халқаро симпозиуми тавсиялари ҳамда «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг моҳияти» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Давра суҳбатида оила саломатлигини, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада ривожлантириш ҳамда миллат генофондини мустаҳкамлаш ва яхшилаш бўйича вазифаларни муваффақиятли ҳал этиш масалалари кўриб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, Давлат раҳбари ташаббуси билан 16-17 февраль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган, Ўзбекистон давлати сиёсатининг устувор йўналиши – юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялашга бағишланган халқаро конференция тавсияларини амалга ошириш мақсадида 4 майда Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари билан биргаликда «Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти» мавзуидаги халқаро конференция тавсиялари ҳамда «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини самарали таъминлаш йўллари» мавзуида Тошкент молия институтида илмий-амалий семинар ташкил этилиб, унда ўқувчи ва талаба ёшларга таълим ҳамда тарбия бериш сифатини ошириш, иш берувчилар, таълим муассасалари ва оиланинг касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ташаббуси билан 15 апрелдан 15 майгача мамлакатнинг барча минтақаларида «Ўзбекистонда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишнинг миллий модели: «Соғлом она – соғлом бола» халқаро симпозиуми (Тошкент шаҳри, 2011 йил 25-26 ноябрь) тавсиялари ҳамда «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг моҳияти», «Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти» мавзуидаги халқаро конференция (Тошкент шаҳри, 2012 йил 16-17 февраль) тавсиялари ҳамда «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини самарали таъминлаш йўллари» мавзуларидаги семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти ҳокимлигида Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳамда халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашининг 17 августда бўлиб ўтган қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг никоҳ муносабатларини тартибга солишга доир қисми Андижон вилоятида ижро этилишини ўрганиш натижалари кўриб чиқилиб, унда ушбу соҳадаги мавжуд айрим хато ва камчиликлар муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17 августда Андижон тумани саноат касб-ҳунар коллежида Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда «Оилада тиббий маданиятни юксалтириш – миллат саломатлигининг гарови» мавзуида ташкил этилган семинарда жамиятда тиббий маданиятни юксалтириш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом болаларнинг туғилиши, жисмоний соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш бўйича ишларни янада кучайтиришда, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда оиланинг роли, шунингдек ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида бўлиб ўтган, Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан Ўзбекистон Экологик ҳаракати билан биргаликда «Атроф-муҳитни муҳофаза қилишда оиланинг ролини ошириш» мавзуида ташкил этилган конференцияда фуқароларнинг экологик маданиятини шакллантиришда оила, маҳалла, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва таълим тизими муассасаларининг роли ва аҳамиятини ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IХ. Халқаро парламентлараро фаолият
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат парламентлараро алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантиришга, чет эл делегацияларини Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига мувофиқ амалга оширилаётган ўзгартиришлар билан таништиришга, шунингдек парламент ишини ташкил этиш бўйича тажриба алмашишга, минтақада тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, трансмиллий таҳдидларга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорлик қилишга алоҳида эътибор берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Сенатда чет эл делегациялари билан 37 та учрашув, Ўзбекистонда аккредитация қилинган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан 21 та учрашув ташкил этилди. Айни вақтда Сенат вакиллари 8 марта хорижга сафар қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бутунхитой халқ вакиллари йиғилиши Доимий қўмитаси Раисининг ўринбосари Чэнь Чжили бошчилигида мамлакатимизга ташриф буюрган Хитой Халқ Республикасининг делегацияси 2012 йил 6 январда Сенат Раиси И. Собиров билан учрашди. Учрашув чоғида Ўзбекистон билан Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва ишонч принципларига асосланган анъанавий дўстона алоқалар тобора ривожланиб борганлиги ва кўп соҳаларни қамраб олганлиги алоҳида кўрсатиб ўтилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 январда Сенат Раиси И. Собировнинг Корея Республикаси Миллий Ассамблеясининг Спикер Пак Хи Тэ бошчилигидаги делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди. Томонлар парламент дипломатиясининг, парламент дўстлик гуруҳларининг ва айрим парламент аъзоларининг алоҳида ролини, улар ўз саъй-ҳаракатлари ва жўшқин фаолиятлари билан парламентлараро ҳамкорликни кенгайтиришга ёрдам бераётганлигини кўрсатиб ўтдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14 — 17 март кунлари давомида Буюк Британия Парламенти Лордлар палатасининг аъзоси, «Британия — Ўзбекистон» Умумпартиявий парламент гуруҳи раисининг ўринбосари баронесса В. Стерн Сенатнинг меҳмони сифатида Ўзбекистонда бўлди. У Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва суд-ҳуқуқ ислоҳотларига, шунингдек инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш учун яратилаётган шарт-шароитларга, хусусан, ўлим жазосининг бекор қилинганлигига, «Хабеас корпус» тартиб-таомили, ярашув институти жорий этилганлигига, қийноқларга қарши кураш соҳасидаги саъй-ҳаракатларга юксак баҳо берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21 — 30 апрелда Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси С.Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси делегациясининг АҚШ Конгресси ҳузуридаги «Очиқ дунё» дастурида иштирок этиш учун АҚШга танишув ташрифи бўлиб ўтди. Ташриф асносида АҚШ Конгресси ва Сенатининг иш тажрибаси, шу жумладан уларнинг парламент назоратини амалга ошириш ҳамда ижро этувчи ҳокимият билан ҳамкорликни ташкил этиш борасидаги иш тажрибаси ўрганилди. Конгресс биносида «Ижро этувчи ҳокимият фаолияти устидан парламент назорати: Ўзбекистон ва АҚШ тажрибаси» мавзуида давра суҳбати ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22 — 28 майда Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси С. Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси делегацияси ташриф билан Хитой Халқ Республикасига борди. Сафар вақтида Парламентда, ТИВда, Ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институтида учрашувлар, Цзянсу вилоятидаги, марказга бўйсинувчи Тяньцзинь шаҳридаги ва Ляньюньган шаҳридаги маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари билан учрашувлар бўлиб ўтди. Бундан ташқари, делегация томонидан бу ерда ташкил этилган эркин иқтисодий зоналар, логистика марказлари ва технопарклар фаолиятини қонунчилик жиҳатидан таъминлаш тажрибаси ўрганилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6 июлда Сенатда Сенат Раиси И. Собировнинг АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Европа ва Евросиё бўйича кичик Қўмитаси раиси Д. Бертон бошчилигидаги делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди, Д. Бертон Ўзбекистон – Америка муносабатлари ижобий ривож топаётганлигини юқори баҳолади. Бўлиб ўтган музокаралар чоғида томонлар Афғонистон муаммосини изга тушириш мавзуини ҳамда ўзаро манфаатли бошқа масалаларни муҳокама қилиш имкониятига эга бўлдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17 августда Сенатда Сенат Ташқи сиёсат масалалари қўмитасининг раиси С. Сафоев АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Р. Блейк бошчилигидаги делегация билан учрашди. Суҳбат чоғида Давлат котибининг ёрдамчиси Р. Блейк Америка томони Ўзбекистон – Америка парламентлараро мулоқотини чуқурлаштиришга жиддий эътибор бераётганлигини ҳамда мулоқотни келгусида нафақат АҚШ Конгрессининг етакчи сенатор ва аъзолари билан, балки жиддий қарорлар тайёрланишида ва қабул қилинишида муҳим ўрин тутадиган парламент палаталари котибиятларининг ходимлари билан ҳам давом эттириш муҳим деб ҳисоблашини қайд этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25 сентябрда Сенатда Сенат Раиси И. Собировнинг Латвия Сейми Раисининг ўринбосари В. Клементьевс бошчилигидаги Латвия делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди. Суҳбат давомида делегация раҳбари Ўзбекистон Латвиянинг Марказий Осиёдаги муҳим иқтисодий шериги эканини қайд этиб ўтди ҳамда бу соҳада ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини билдирди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23 октябрда Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон – Британия Кенгаши (ССЎБК) ҳамраиси, Ўзбекистон – Британия жамияти раиси, Буюк Британия парламенти аъзоси П. Лиллининг Тошкентда бўлиши дастурига мувофиқ унинг Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси С. Сафоев билан суҳбати бўлиб ўтди. Учрашув давомида суҳбатдош Ўзбекистонда Президент И. Каримов ташаббуси ва раҳбарлигида амалга оширилаётган иқтисодий эркинлаштириш дастурини Буюк Британияда яхши билишади ва юқори баҳолашади, дея таъкидлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Х. Сенатнинг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ҳамкорлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 27 январда бўлиб ўтган қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш – устувор мақсадимиздир» номли маърузасида парламентимиз ва маҳаллий вакиллик органлари – Кенгашлар олдида турган ғоят муҳим вазифа – парламент томонидан қабул қилинган қонунларнинг ижро этувчи ҳокимият, ҳукумат томонидан марказда, ҳокимликлар томонидан эса жойларда қандай бажарилаётганлиги устидан қатъий парламент назоратини, депутатлик назоратини ўрнатишдан иборат эканлиги таъкидланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шундан келиб чиқиб, Сенат қўмиталарининг халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари билан ҳамкорлик қилиш механизмини кучайтириш Сенат фаолиятининг устувор йўналишларидан бири қилиб белгиланди, бу йўналишни амалга ошириш жараёнида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмиталари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари билан ишлашда асосий эътибор назорат фаолиятини амалга ошириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш ҳамда минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим масалалари бўйича қабул қилинаётган қарорлар учун уларнинг масъулиятини ошириш масалаларига қаратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жойларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларининг депутатлик ваколатларини самарали рўёбга чиқариш учун зарур бўлган ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган тадбирлар ташкил этилди ва ўтказилди. Хусусан, Тошкент вилояти ҳокимлигида 8 февралда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессияларига ва улар доимий комиссияларининг мажлисларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш масалаларига бағишланган ўқув семинари ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8 февралда Сенатнинг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси томонидан «Мамлакат минтақаларига чет эл инвестицияларини жалб этишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг роли» мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш билан боғлиқ ҳуқуқий ва институциявий муаммоларни ҳал қилишга, мамлакат иқтисодиёти ва унинг минтақаларига чет эл инвестициялари кириб келишининг ўсишини таъминлашга қаратилган масалалар муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Сирдарё вилоятидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижро этилишини ўрганиш натижалари 17 апрелда Сирдарё вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ва халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашининг биргаликдаги қўшма мажлисида муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиётни бошқариш тизимини янада чуқурлаштириш, такомиллаштириш ва либераллаштириш борасида кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш учун 1 июнда Тошкент вилояти ҳокимлигида Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси ва халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашининг қўшма мажлиси ўтказилиб, унда «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Тошкент вилояти бозорлари ва савдо мажмуаларида ижро этилишини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, қонунлар, давлат ва ҳудудий дастурларни амалга ошириш, тегишли ҳудудларни бошқаришга фуқароларни жалб этишнинг долзарб масалаларини ҳал қилишда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг роли ошиб бориши масалалари 28 июнда Сирдарё вилояти ҳокимлигида Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси ҳамда халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашининг «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Сирдарё вилоятидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижро этилишини ўрганиш натижаларини муҳокама қилишга бағишланган қўшма мажлисида кўриб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29 июнда Сурхондарё вилояти ҳокимлигида Сенатнинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси ҳамда халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашининг қўшма мажлисида «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Сурхондарё вилоятидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижро этилишини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ва халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг 23 октябрда Навоий вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган қўшма мажлисида «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Навоий вилоятида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ижро этилишини ўрганиш натижалари кўриб чиқилди, вилоятда мазкур Қонун ижросини таъминлаш масалаларида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ишида мавжуд бўлган айрим камчилик ва хатолар муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23 ноябрда Наманган вилояти ҳокимлигида ҳамда 27 ноябрда Самарқанд вилояти ҳокимлигида Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳамда халқ депутатлари тегишли вилоят Кенгашларининг қўшма сайёр мажлислари ўтказилиб, уларда 2012 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг Наманган ҳамда Самарқанд вилоятларида ижро этилишини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилоятида қишлоқ жойларда ёш оилалар учун уй-жой қуриш жараёнини ўрганиш натижалари 2 ноябрда Бухоро вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси ҳамда халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашининг қўшма мажлисида муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XI. Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси (бундан буён матнда Сенат Комиссияси деб юритилади) томонидан 2012 йилнинг тўққиз ойида бир қатор назорат-таҳлил тадбирлари ва бошқа тадбирлар ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, 18 февралда Сенатнинг 2010 йил 3 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрда ўтказилган қўшма мажлисидаги «Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси» мавзуидаги маърузаси ҳамда мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилишда Олий Мажлис Сенати, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ролини кучайтириш борасидаги 2010 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган вазифалар тўғрисида»ги 116–II-сонли Қарори ижро этилишини ўрганиш натижалари кўриб чиқилганида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб масалаларига кўпроқ эътибор бера бошлаганликлари ва бу, ўз навбатида, мамлакатда изчил амалга оширилаётган ислоҳотларнинг жойлардаги самарадорлигини таъминлаш масалаларини ҳал қилишга депутатлар корпусининг салоҳиятини жалб этишга, мамлакат Президентининг юқоридаги маърузасида белгиланган устувор вазифаларни рўёбга чиқаришга ёрдам берганлиги кўрсатиб ўтилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат Комиссияси томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолиятини янада такомиллаштириш билан боғлиқ бир қатор масалалар кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг 2011 йилдаги фаолиятини мониторинг қилиш натижалари кўриб чиқилди. Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг депутатлари Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида белгилаб берилган вазифаларни амалга оширишда фаол иштирок этишини таъминлаш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари фаолиятини «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг регламентлари ҳамда уларнинг доимий комиссиялари тўғрисидаги низомлар талаблари асосида ташкил этиш мақсадида Сенат Комиссияси ҳар бир минтақадаги халқ депутатлари намунавий туман Кенгашларининг рўйхатини тузди ва тасдиқлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16 мартда Қашқадарё вилояти ҳокимлигида Сенат Комиссиясининг халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши ва унинг доимий комиссияларининг 2011 йилдаги фаолиятини ўрганиш якунларига бағишланган сайёр мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда жойлардаги долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари ролини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат Комиссиясининг 1 май куни Сенатда бўлиб ўтган мажлисида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг минтақаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш борасидаги фаолиятининг самарадорлигини оширишга қаратилган бир қатор масалалар, шунингдек уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сурхондарё вилояти халқ депутатлари вилоят, туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари доимий комиссияларининг фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида 19 майда Сурхондарё вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган Сенат Комиссиясининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 5 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2009 йил 27 мартдаги «Инқирозга қарши чораларнинг 2009 — 2012 йилларга мўлжалланган дастурини сўзсиз бажариш борасида маҳаллий ҳокимият органларининг роли ва масъуллиги тўғрисида»ги Қарорини бажаришнинг бориши ҳақида»ги Қарорининг ижро этилишини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат Комиссияси томонидан БМТнинг Ўзбекистондаги Тараққиёт Дастурининг «Парламент ривожланишини қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси билан биргаликда 19 октябрдан 10 ноябргача Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида «Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва уларнинг доимий комиссиялари фаолиятини янада кучайтиришнинг долзарб масалалари» мавзуида семинар-тренинг ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22 ноябрда Тошкент вилояти ҳокимлигида Сенат Комиссияси томонидан Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси билан биргаликда «Иқтисодиётни инновацион янгилаш ва ривожлантириш чора-тадбирларининг минтақавий жиҳатлари» мавзуида давра суҳбати ўтказилиб, унда Тошкент вилоятида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикасида инновацион фаолиятнинг қонунчилик базасини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25 декабрда бўлиб ўтган Сенат Комиссияси мажлисида «Мустаҳкам оила йили» Давлат дастури халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида ижро этилишини муҳокама қилишнинг Сенат комиссиясига ёрдам берувчи ишчи гуруҳлар томонидан доимий мониторинги ўтказилишини ўрганиш натижалари, шунингдек халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ва улар доимий комиссияларининг қарорлари маҳаллий босма оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишининг Сенат комиссиясига ёрдам берувчи ишчи гуруҳлар томонидан доимий мониторинги ўтказилишини ўрганиш натижалари кўриб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XII. Сенат фаолиятининг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилинаётган қонунларнинг моҳиятини аҳолига батафсил тушунтириш, мамлакатни модернизация қилиш, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш, давлатнинг ички ва ташқи сиёсати, шунингдек қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг бажарилиши ҳолатини ўрганиш масалаларига бағишлаб Сенат қўмиталари томонидан ўтказилаётган мажлислар, конференциялар, давра суҳбатлари ва семинарлар ҳақида фуқароларни хабардор қилиш мақсадида Сенат фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш бўйича анча иш амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенатнинг саккизинчи, тўққизинчи ва ўнинчи ялпи мажлисларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди. Ялпи мажлисларни тайёрлаш ва ўтказиш жараёнида ялпи мажлислар кун тартибига киритилган қонунлар ва масалаларнинг мазмун ва моҳиятини тушунтиришга бағишланган 160 та материал тасдиқланган медиа-режаларга мувофиқ телевидение ва радио каналлари орқали узатилди ҳамда вақтли матбуот саҳифаларида чоп этилди. Янги қонунлар кучга кирганидан кейин уларни тарғиб қилиш мақсадида сенаторларнинг республика оммавий ахборот воситаларида 140 дан ортиқ ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида 445 та чиқиши ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даври мобайнида Сенатнинг фаолияти тўғрисида, жумладан Сенатнинг ялпи мажлисларида ва Сенат Кенгашида кўриб чиқилган масалалар, шунингдек қўмиталарда олиб борилган ишлар ҳақида оммавий ахборот воситаларида 8560 та чиқиш қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ва маҳаллий газеталарда, журналларда 3252 та материал, шулардан «Халқ сўзи»да 250 та, «Народное слово»да 215 та, «Нурлы жол»да 87 та, «Овози тожик»да 79 та, «Правда Востока»да 46 та, «Uzbekistan Today»да 41 та, бошқа газета ва журналларда 149 та материал эълон қилинди. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий газеталари саҳифаларида Сенат ва сенаторлар фаолиятига бағишланган 2385 та материал эълон қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу даврда телевидение орқали ҳаммаси бўлиб 2108 та кўрсатув, шулардан республика телеканаллари орқали 1301 та материал, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрининг маҳаллий телевидение каналлари орқали 807 та материал, шу жумладан сенаторларнинг интервью, суҳбатлари ҳамда матбуот хизматининг Сенат фаолияти тўғрисидаги ахбороти эфирга узатилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, «Ўзбекистон» телеканалининг 30 – 40 дақиқалик «Долзарб мавзу», «Юзма-юз», «Парламент вақти» дастурларида ва «Пойтахт», НТТ телеканаллари, «Ўзбекистон» ва «Машъал» радиоканаллари дастурларида сенаторлар С. Артикова, Е. Борисова, И. Каратаев, Ф. Абдурахимова, К. Эргашев, Х. Алимова, Р. Қўрғонова, Ф. Тошев, Ш. Арипова, Э. Рузметов, Б. Мамажонов, А. Бурханов, Ҳ. Раззаков, Д. Эсонбоева, А. Алтиев, П. Маткаримов, М. Раджапов, С. Сафоев ва бошқалар чиқдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенат фаолиятини ёритишга бағишланган радиоэшиттиришлар сони ортиб бормоқда. Чунончи, ҳисобот даврида мамлакат радиоканаллари орқали Сенат фаолияти тўғрисида жами 3200 та ахборот материали эшиттирилган бўлиб, шулардан 985 таси «Ўзбекистон» ва «Машъал» радиодастурларининг республика каналлари орқали узатилди. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар радиоканаллари орқали Сенат ҳамда сенаторларнинг фаолияти тўғрисида 1420 та материал эшиттирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенатнинг веб-сайти саҳифаларида ўзбек, рус ва инглиз тилларида сенаторлар, Сенатнинг тузилиши ва унинг фаолиятининг ҳуқуқий асослари тўғрисида ахборот жойлаштирилган, Сенат ялпи мажлисларининг, унинг Кенгаши, қўмиталари ва Сенат Комиссияси мажлисларининг материаллари, Сенатнинг 2012 йилги иш режалари, янги қонунлар, сенаторлар мақолалари ва суҳбатларининг матнлари, шунингдек Сенат қўмиталари томонидан ўтказилган тадбирлар тўғрисидаги ахборот материаллари эълон қилинмоқда. Ҳисобот даврида Сенат веб-сайти материаллари билан 450 мингга яқин киши танишди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XIII. Сенатга фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар билан ишлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахснинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, Ўзбекистон Республикаси қонунларининг ижро этилиши тизимли мониторинг қилинишини таъминлаш мақсадида Сенат фаолиятида фуқаролар мурожаатлари билан ишлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чунончи, ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан келиб тушган 6392 та мурожаат кўриб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўриб чиқилган мурожаатларни таҳлил қилиш энг кўп хат Тошкент шаҳри (1274 та хат ёки мурожаатлар умумий сонининг 19,9 фоизи), Сурхондарё (1056 та хат ёки 16,5 фоиз), Қашқадарё (955 та хат ёки 14,9 фоиз), Самарқанд (623 та хат ёки 9,7 фоиз) ва Тошкент (456 та хат ёки 7,1 фоиз) вилоятлари аҳолисидан келиб тушганлигини кўрсатди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг мурожаатларида мамлакат раҳбариятининг ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда шахснинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган йўли қўллаб-қувватланаётганлиги билдирилган. Умуман эса, фуқароларнинг мурожаатлари мавжуд барча ижтимоий-иқтисодий муаммоларни акс эттиради. Фуқароларнинг мурожаатларини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, барча мурожаатлар орасида қонунийлик, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш ва фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан, ижтимоий соҳадаги (таълим, ижтимоий таъминот, уй-жой шароитларини яхшилаш, ишга жойлаштириш, соғлиқни сақлаш ва бошқалар) муаммолар билан боғлиқ масалалар алоҳида ўрин эгаллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти кўриб чиқиш ва аниқ чоралар кўриш учун тегишли ҳокимликлар, вазирликлар, идоралар, судлар, прокуратура органларига ва бошқа ваколатли органларга юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сенаторлар томонидан Сенатда ва жойларда фуқаролар қабули ўтказилди, шу жумладан Сенатда доимий асосда ишловчи сенаторлар томонидан 467 нафар фуқаро қабул қилинди.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 й., 12-сон, 378-модда)