06.12.2012 йилдаги ПС-343-II-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги Давлат бюджети тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2012 йил 30 октябрда тақдим этилган ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2012 йил 16 ноябрдаги 576–II-сонли қарори билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги Давлат бюджетини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги макроиқтисодий кўрсаткичлари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда Давлат бюджети параметрлари қабул қилинсин, шунингдек Давлат бюджети тақчиллигининг энг юқори даражаси ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётни янада либераллаштириш юзасидан макроиқтисодий ва молиявий барқарорликни таъминлашга, аҳолининг даромадлари даражасини ва турмуш фаровонлигини оширишга ҳамда инфляция даражасини мақсадли прогноз кўрсаткичлар доирасида сақлашга йўналтирилган чораларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт ва аҳоли даромадларига тушаётган солиқ юкини янада камайтириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш, солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш, янги корхоналар барпо этиш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳисобига солиқ базасини кўпайтириш бўйича чоралар амалга оширилишини таъминласин. Ушбу чораларнинг рўёбга чиқарилиши мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилашга ва иш ўринлари ташкил этилишини рағбатлантиришга ёрдам беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий соҳага қилинадиган давлат харажатларини, шу жумладан таълимни ривожлантириш, тиббий хизматлар сифатини яхшилаш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш харажатларини янада кўпайтириш йўли билан аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш бўйича чораларни рўёбга чиқаришни давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатда ишлаб чиқарилаётган товарлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг ички ҳамда ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида иқтисодиётда янги юқори технологик корхоналар ва ишлаб чиқаришлар илдам ривожлантирилишини таъминлашга, ишлаб турган қувватларни модернизациялаш ва техник янгилаш жараёнларини тезлаштиришга қаратилган таркибий ўзгартиришлар дастурларини амалга оширишни, ишбилармонлик муҳитини ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий барқарорлигини тубдан яхшилашни давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш, транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқлари иқтисодиёт тармоқларини ҳамда мамлакат ҳудудларини истиқболли ривожлантиришнинг рўёбга чиқарилаётган дастурлари билан чамбарчас боғлиқ ҳолда илдам ривожланишини таъминлашни назарда тутадиган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 21 декабрдаги ПҚ–1446-сонли қарори билан тасдиқланган «2011—2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида»ги Дастур рўёбга чиқарилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ аҳолисининг уй-жой шароитларини тубдан яхшилаш мақсадида қишлоқ жойларда тасдиқланган намунавий лойиҳалар асосида хусусий уй-жой қурилиши кўламини кенгайтириш ва сифатини ошириш бўйича чоралар кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш ва биринчи навбатдаги харажатлар бўйича кафолатланган тўловлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ўз вақтида ва тўла молияланишини таъминлаш бўйича ишларни давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет маблағларидан ва бюджетдан ташқари маблағлардан мақсадли, манзилли ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назоратни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада такомиллаштириш бўйича, давлат харидлари жараёнини тартибга соладиган, давлат харидларини жойлаштиришда ошкораликни, очиқ-ойдинликни таъминлашга ҳамда рақобат муҳитини қўллаб-қувватлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича чораларни рўёбга чиқаришни давом эттирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тақчиллигини 2013 йил 1 январь ҳолатига кўра республика бюджетининг зарурий айланма касса нақд маблағлари ҳажмидан ортиқча эркин қолдиқлари ва бошқа ноинфляциявий манбалар ҳисобидан молиялаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ-бюджет қонунчилигининг моҳиятини, аҳамиятини ҳамда механизмларини барча солиқ тўловчилар ва бюджетдан маблағ олувчилар эътиборига етказиш юзасидан семинарлар ҳамда бошқа турдаги тушунтириш ишларини мунтазам равишда олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган параметрлари бажарилишини таъминласин, минтақаларнинг солиқ базасини кенгайтириш ва иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чораларни кўрсин, бюджет маблағларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилиши устидан қатъи ва таъсирчан назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И.СОБИРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 6 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-343-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 й., 12-сон, 345-модда)