Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Қарори
Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳри ва Фарғона тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 13-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатасининг «Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳри ва Фарғона тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида»ги 2012 йил 17 майдаги 482-II-сонли қарори маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифи маъқуллансин, Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳри ва Фарғона тумани чегаралари ўзгартирилсин.
3. Фарғона вилояти Фарғона тумани ҳудудининг майдони 576 гектардан иборат бир қисми («Чекшўра» қишлоқ фуқаролар йиғини «Усмонобод» ва «Ўрташўра» маҳаллалари ҳудудининг бир қисми, «Аввал» қишлоқ фуқаролар йиғини «Оқтепа» маҳалласи ҳудудининг бир қисми, «Дамкўл» қишлоқ фуқаролар йиғини «Дамкўл» маҳалласи ҳудудининг бир қисми) Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳри таркибига;
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри ҳудудининг майдони 43,8 гектардан иборат бир қисми («Ўрмончилар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудининг бир қисми) Фарғона вилоятининг Фарғона тумани таркибига ўтказилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳри ва Фарғона тумани чегаралари илова қилинаётган тавсифлар ва чизма шаклларга мувофиқ тасдиқлансин (1 — 5-сонли иловалар*).
* 4-5-иловалар берилмайди
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу қарорни бажаришга доир комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминласин.
6. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси И. СОБИРОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 30 август,
СҚ-323-II-сон
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йил 30 августдаги СҚ-323-II-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Фарғона вилояти Фарғона шаҳри чегарасининг тавсифи
тавсифи
Бошланғич 1-сонли нуқта сифатида Жанубий Фарғона канали билан Исфайрамсой дарёси кесишган жой қабул қилинган.
Чегара 1-сонли нуқтадан жануби-шарқий йўналишда Исфайрамсой дарёсининг ўнг қирғоғи бўйича 13 400 метр масофада дала шийпонининг жануби-шарқий бурчагида жойлашган 2-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 2-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда тўғри чизиқ бўйича 550 метр масофада, Исфайрамсой дарёси ўзанини ва Фарғона – Қизилқия темир йўлини кесиб ўтиб, бетон қопланган Бўрдоқи канали билан кесишган жойдаги 3-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 3-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда бетон қопланган Бўрдоқи каналининг чап қирғоғи бўйича 600 метр масофада бетон қопланган Бўрдоқи каналидан Бўрдоқи-2 суғориш ариғи ажралиб чиққан жойдаги 4-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 4-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда Бўрдоқи-2 суғориш ариғининг ўнг қирғоғи бўйича 360 метр масофада ушбу ариқ ғарбга бурилган жойдаги 5-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 5-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда Бўрдоқи-2 суғориш ариғининг ўнг қирғоғи бўйича 400 метр масофада ушбу ариқ жануби-ғарбга бурилган жойдаги 6-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 6-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда Бўрдоқи-2 суғориш ариғининг ўнг қирғоғи бўйича 350 метр масофада 7-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 7-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда сабзавот базасининг девори бўйлаб 200 метр масофада Фарғона шаҳрининг айланма автомобиль йўлига туташган жойдаги 8-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 8-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда айланма автомобиль йўлининг чап томони бўйича 1 850 метр масофада 9-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 9-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда айланма автомобиль йўлининг чап томони бўйича, Марғилонсой дарёсини кесиб ўтиб, 560 метр масофада айланма автомобиль йўли Оқмозор ариғи билан кесишган жойдаги 10-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 10-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда айланма автомобиль йўлининг чап томони бўйича 1 650 метр масофада, Фарғона – Аввал автомобиль йўлини ва Марғилонсой дарёсини кесиб ўтиб, «Оқариқ» маҳалласига олиб борадиган автомобиль йўли айланма автомобиль йўлига туташган жойдаги 11-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 11-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда Х. Ҳайдаров кўчасининг чап томони бўйича 320 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда чорвачилик фермасининг девори бўйлаб 70 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда чорвачилик фермасининг девори бўйлаб 100 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда Х. Ҳайдаров кўчасининг чап томони бўйича 200 метр масофада ушбу кўча Тешик-2 ариғининг ўнг қирғоғига туташган жойдаги 12-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 12-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда Тешик-2 ариғининг ўнг қирғоғи бўйича 790 метр масофада Тешик-2 ариғи ғарбга бурилган жойдаги 13-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 13-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда Тешик-2 ариғининг ўнг қирғоғи бўйича 550 метр масофада Т. Шодиева номидаги агрофирманинг боғдорчилик фермер хўжалиги минерал ўғитлар омбори ҳудудининг жануби-ғарбий бурчагида жойлашган 14-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 14-сонли нуқтадан шимолий йўналишда Тешик-2 ариғининг ўнг қирғоғи бўйича 850 метр масофада ушбу ариқ шимоли-ғарбга бурилган жойдаги 15-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 15-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда Тешик-2 ариғининг ўнг қирғоғи бўйича 315 метр масофада дала йўли мазкур ариққа туташган жойдаги 16-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 16-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда дала йўлининг чап томони бўйича 920 метр масофада дала йўли «Соҳибкорлар обиҳаёти» сув истеъмолчилари уюшмасининг сув тақсимлагичига туташган жойдаги 17-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 17-сонли нуқтадан жанубий йўналишда суғориш нови бўйича 910 метр масофада Т. Шодиева номидаги агрофирманинг фермер хўжаликлари дала йўллари кесишган жойдаги 18-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 18-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда Т. Шодиева номидаги агрофирманинг фермер хўжаликлари дала йўлининг чап томони бўйича 520 метр масофада узумзорнинг бетон девори шимоли-шарқий бурчагида жойлашган 19-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 19-сонли нуқтадан жанубий йўналишда Т. Шодиева номидаги агрофирма фермер хўжалигининг суғориш ариғи чап қирғоғи бўйича 640 метр масофада ушбу ариқ Фарғона шаҳрининг айланма автомобиль йўлига туташган жойдаги 20-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 20-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда Фарғона шаҳри айланма автомобиль йўлининг чап томони бўйича 780 метр масофада ушбу айланма автомобиль йўли Фарғона – Водил автомобиль йўли билан кесишган жойдаги 21-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 21-сонли нуқтадан жанубий йўналишда Фарғона – Водил автомобиль йўлининг чап томони бўйича 270 метр масофада ушбу автомобиль йўли юқори босимли «Бухоро – Андижон» газ қувури трассаси билан кесишган жойдаги 22-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 22-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда юқори босимли «Бухоро – Андижон» газ қувури трассасининг ўнг томони бўйича 720 метр масофада ушбу газ қувури ғарбга бурилган жойдаги 23-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 23-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда юқори босимли «Бухоро – Андижон» газ қувури трассасининг ўнг томони бўйича 1 050 метр масофада ушбу газ қувури Танги ариғи билан кесишган жойдаги 24-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 24-сонли нуқтадан шимоли-шарқий йўналишда тўғри чизиқ бўйича 90 метр масофада 25-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 25-сонли нуқтадан шимоли-шарқий йўналишда 69769-сонли ҳарбий қисм 49-сонли коммунал-фойдаланиш қисми ҳудудининг жанубий томони бўйича 550 метр масофада ушбу қисм ҳудуди «Янги Рус» қабристони деворига туташган жойдаги 26-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 26-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда «Янги Рус» қабристони девори бўйича 220 метр масофада ушбу қабристоннинг энг четки ғарбий нуқтасида жойлашган 27-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 27-сонли нуқтадан шимоли-шарқий йўналишда «Янги Рус» қабристони девори бўйича 500 метр масофада ушбу қабристоннинг энг четки шимолий нуқтасида жойлашган 28-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 28-сонли нуқтадан жануби-шарқий йўналишда «Янги Рус» қабристони девори бўйича 200 метр масофада шохобча йўл ушбу қабристон ҳудудига туташган жойдаги 29-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 29-сонли нуқтадан «Янги Рус» қабристонига олиб борадиган шохобча йўлнинг чап томони бўйича 1 200 метр масофада шохобча йўл Ўрмончилар кўчаси билан кесишган жойдаги 30-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 30-сонли нуқтадан шимолий йўналишда Ўрмончилар кўчасининг ўнг томони бўйича 770 метр масофада 69769-сонли ҳарбий қисм 49-сонли коммунал-фойдаланиш қисмининг бетон девори Ўрмончилар кўчаси билан туташган жойдаги 31-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 31-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда 69769-сонли ҳарбий қисм 49-сонли коммунал-фойдаланиш қисмининг бетон девори бўйлаб 250 метр масофада ушбу бетон девор шимолга бурилган жойдаги 32-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 32-сонли нуқтадан шимолий йўналишда 69769-сонли ҳарбий қисм 49-сонли коммунал-фойдаланиш қисмининг бетон девори бўйлаб 1 420 метр масофада Аэропорт кўчаси ушбу бетон деворга туташган жойдаги 33-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 33-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда Аэропорт кўчасининг чап томони бўйича 650 метр масофада Аэропорт кўчаси шимоли-ғарб томонга бурилган жойдаги 34-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 34-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда Аэропорт кўчасининг чап томони бўйича 900 метр масофада Аэропорт кўчаси Форобий кўчаси билан кесишган жойдаги 35-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 35-сонли нуқтадан шимолий йўналишда Фарғона шаҳри кичик ҳалқа автомобиль йўлининг чап томони бўйича 650 метр масофада Соҳибқирон Темур кўчаси кичик ҳалқа автомобиль йўлига туташган жойдаги 36-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 36-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда Соҳибқирон Темур кўчасининг давоми бўлган лойиҳалаштирилаётган 5-5-кўчанинг чап томони бўйича 950 метр масофада «Фарғона-1» станциясига олиб борадиган темир йўл тармоғи шохобчаси лойиҳалаштирилаётган 5-5-кўча билан кесишган жойдаги 37-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 37-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда «Фарғона-1» станциясига олиб борадиган темир йўл тармоғи шохобчасининг чап томони бўйича 3 250 метр масофада ушбу темир йўл тармоғи шохобчаси «Шўро» коллектори билан кесишган жойдаги 38-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 38-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда «Шўро» коллекторининг ўнг қирғоғи бўйича 660 метр масофада «Шўро» коллектори ички хўжалик коллектори билан кесишган жойдаги 39-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 39-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда «Шўро» коллекторининг ўнг қирғоғи бўйича Фарғона – Қўқон автомобиль йўлини кесиб ўтиб, 1 150 метр масофада «Шўро» коллектори Қиртаги кўчасининг тор кўчаси билан кесишган жойдаги 40-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 40-сонли нуқтадан шарқий йўналишда Қиртаги кўчасининг тор кўчаси ўнг томони бўйича 90 метр масофада ушбу тор кўча Қиртаги кўчасига туташган жойдаги 41-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 41-сонли нуқтадан жануби-шарқий йўналишда Қиртаги кўчасининг ўнг томони бўйича 340 метр масофада юқори кучланишли электр узатиш линияси Қиртаги кўчаси билан кесишган жойдаги 42-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 42-сонли нуқтадан шимоли-шарқий йўналишда юқори кучланишли электр узатиш линиясининг ўнг томони бўйича 860 метр масофада ушбу электр узатиш линияси «Фарғона-1» станциясига олиб борадиган темир йўл тармоғи шохобчаси билан кесишган жойдаги 43-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 43-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда «Фарғона-1» станциясига олиб борадиган темир йўл тармоғи шохобчасининг чап томони бўйича 260 метр масофада «Мустақиллик» маҳалласининг Зийнат кўчаси ушбу темир йўл тармоғи шохобчасига туташган жойдаги 44-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 44-сонли нуқтадан шимоли-шарқий йўналишда Зийнат кўчасининг ўнг томони бўйича 410 метр масофада ушбу кўча юқори кучланишли электр узатиш линиясига туташган жойдаги 45-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 45-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда юқори кучланишли электр узатиш линияси бўйича 100 метр масофада ушбу юқори кучланишли электр узатиш линияси «Болтакўл» электр подстанциясининг бетон девори билан кесишган жойдаги 46-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 46-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда «Болтакўл» электр подстанциясининг бетон девори бўйича 170 метр масофада ушбу электр подстанциянинг девори шимолга бурилган жойдаги 47-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 47-сонли нуқтадан шимолий йўналишда «Болтакўл» электр подстанциясининг бетон девори бўйича 200 метр масофада ушбу бетон девор шарққа бурилган жойдаги 48-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 48-сонли нуқтадан шарқий йўналишда «Болтакўл» электр подстанциясининг бетон девори бўйича 330 метр масофада ушбу электр подстанциянинг ҳудуди Эски Фарғона кўчасига туташган жойдаги 49-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 49-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда Эски Фарғона кўчасининг чап томони бўйича 360 метр масофада ушбу кўча Сокин кўчасига туташган жойдаги 50-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 50-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда Сокин кўчасининг чап томони бўйича 430 метр масофада ушбу кўча «Фарғона-1» станциясига олиб борадиган темир йўл тармоғи шохобчасига туташган жойдаги 51-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 51-сонли нуқтадан шимоли-шарқий йўналишда «Фарғона-1» станциясига олиб борадиган темир йўл тармоғи шохобчасининг ўнг томони бўйича, сўнгра Марғилон – Андижон темир йўлининг ўнг томони бўйича 2 250 метр масофада ушбу темир йўлга «Сурхтепа» маҳалласига олиб борадиган Узун кўчаси туташган жойдаги 52-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 52-сонли нуқтадан шарқий йўналишда тўғри чизиқ бўйича 30 метр масофада қабристон деворининг энг четки ғарбий нуқтасида жойлашган 53-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 53-сонли нуқтадан жанубий йўналишда қабристон девори бўйича 570 метр масофада қабристон девори шарққа бурилган жойдаги 54-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 54-сонли нуқтадан шарқий йўналишда қабристон девори бўйича 100 метр масофада қабристон девори шимолга бурилган жойдаги 55-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 55-сонли нуқтадан «Сурхтепа» маҳалласидаги Хўжамағиз кўчасининг чап томони бўйича 750 метр масофада Хўжамағиз кўчасининг тор кўчаси ушбу кўчага туташган жойдаги 56-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 56-сонли нуқтадан жануби-шарқий йўналишда Хўжамағиз кўчасининг тор кўчаси чап томони бўйича 250 метр масофада ушбу тор кўча Жанубий Фарғона каналининг чап қирғоғига туташган жойдаги 57-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 57-сонли нуқтадан шимоли-шарқий йўналишда Жанубий Фарғона каналининг чап қирғоғи бўйича 4 500 метр масофада, ушбу канални кесиб ўтиб, ўнг қирғоқ бўйича 1 460 метр масофада давом этади ва Жанубий Фарғона канали билан Исфайрамсой дарёси кесишган жойдаги бошланғич 1-сонли нуқтага туташади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йил 30 августдаги СҚ-323-II-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳридан Фарғона тумани таркибига ўтказилаётган ер чегарасининг
ТАВСИФИ
Фарғона шаҳрининг «Ўрмончилар» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди
Бошланғич 1-сонли нуқта сифатида Фарғона – Водил автомобиль йўли юқори босимли «Бухоро – Андижон» газ қувури билан кесишган жой қабул қилинган.
Чегара 1-сонли нуқтадан жанубий йўналишда Фарғона – Водил автомобиль йўлининг чап томони бўйича 860 метр масофада ўрмон хўжалиги ариғининг чап қирғоғи ушбу автомобиль йўлига туташган жойдаги 2-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 2-сонли нуқтадан шарқий йўналишда ўрмон хўжалиги ариғининг чап қирғоғи бўйича 190 метр масофада ушбу ариқ жанубга бурилган жойдаги 3-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 3-сонли нуқтадан жанубий йўналишда ўрмон хўжалиги ариғининг чап қирғоғи бўйича 600 метр масофада ушбу ариқ жануби-ғарбга бурилган жойдаги 4-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 4-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда ўрмон хўжалиги ариғининг чап қирғоғи бўйича 440 метр масофада ушбу ариқ Фарғона – Водил автомобиль йўли билан туташган жойдаги 5-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 5-сонли нуқтадан Фарғона–Водил автомобиль йўлини кесиб ўтиб, ғарбий йўналишда 40 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда ўрмон хўжалиги ариғининг чап қирғоғи бўйича 940 метр масофада ушбу ариқ шимоли-шарққа бурилган жойдаги 6-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 6-сонли нуқтадан шимоли-шарқий йўналишда ўрмон хўжалиги ариғининг чап қирғоғи бўйича 280 метр масофада ушбу ариқ шимолга бурилган жойдаги 7-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 7-сонли нуқтадан шимолий йўналишда ўрмон хўжалиги ариғининг чап қирғоғи бўйича 870 метр масофада юқори босимли «Бухоро – Андижон» газ қувури билан кесишган жойдаги 8-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 8-сонли нуқтадан шарқий йўналишда юқори босимли «Бухоро–Андижон» газ қувури бўйича 60 метр масофада давом этади ва Фарғона – Водил автомобиль йўли юқори босимли «Бухоро – Андижон» газ қувури билан кесишган жойдаги бошланғич 1-сонли нуқтага туташади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йил 30 августдаги СҚ-323-II-сонли қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Фарғона вилоятининг Фарғона туманидан Фарғона шаҳри таркибига ўтказилаётган ер чегарасининг
ТАВСИФИ
«Аввал» қишлоқ фуқаролар йиғинининг «Оқтепа» маҳалласи ҳудуди
Бошланғич 1-сонли нуқта сифатида айланма автомобиль йўли Оқмозор ариғи билан кесишган жой қабул қилинган.
Чегара 1-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда айланма автомобиль йўлининг чап томони бўйича 1 650 метр масофада, Фарғона – Аввал автомобиль йўлини ва Марғилонсой дарёсини кесиб ўтиб, «Оқариқ» маҳалласига олиб борадиган автомобиль йўли айланма автомобиль йўлига туташган жойдаги 2-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 2-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда Х. Ҳайдаров кўчасининг чап томони бўйича 320 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда чорвачилик фермасининг девори бўйлаб 70 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда чорвачилик фермасининг девори бўйлаб 100 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда Х. Ҳайдаров кўчасининг чап томони бўйича 200 метр масофада ушбу кўча Тешик-2 ариғининг ўнг қирғоғига туташган жойдаги 3-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 3-сонли нуқтадан шимоли-шарқий йўналишда Тешик-2 ариғининг ўнг қирғоғи бўйича 540 метр масофада Тешик-2 ариғи Марғилонсой дарёсига қуйиладиган жойдаги 4-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 4-сонли нуқтадан Марғилонсой дарёсини кесиб ўтиб, шимолий йўналишда Марғилонсой дарёсининг ўнг қирғоғи бўйича 590 метр масофада ушбу дарёга Оқсув кўчаси туташган жойдаги 5-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 5-сонли нуқтадан жануби-шарқий йўналишда Оқсув кўчасининг ўртаси бўйича 380 метр масофада ушбу кўча шимоли-шарқ томонга буриладиган жойдаги 6-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 6-сонли нуқтадан Оқсув кўчасининг ўртаси бўйича шимоли-шарқий йўналишда 130 метр масофада, шимоли-ғарбий йўналишда 420 метр масофада, шимоли-шарқий йўналишда 410 метр масофада ушбу кўча шимоли-ғарбга бурилган жойдаги 7-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 7-сонли нуқтадан Оқсув кўчасининг ўртаси бўйича шимоли-ғарбий йўналишда 130 метр масофада, шимоли-шарқий йўналишда 230 метр масофада, жануби-шарқий йўналишда 320 метр масофада, шарқий йўналишда 250 метр масофада ушбу кўча Оқмозор ариғи билан кесишган жойдаги 8-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 8-сонли нуқтадан жануби-шарқий йўналишда Оқсув кўчасининг ўртаси бўйича 270 метр масофада давом этади ва айланма автомобиль йўли Оқмозор ариғи билан кесишган жойдаги бошланғич 1-сонли нуқтага туташади.
«Дамкўл» қишлоқ фуқаролар йиғинининг «Дамкўл» маҳалласи ҳудуди
Бошланғич 1-сонли нуқта сифатида айланма автомобиль йўли Оқмозор ариғи билан кесишган жой қабул қилинган.
Чегара 1-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда Оқсув кўчасининг ўртаси бўйича 270 метр масофада ушбу кўча Оқмозор ариғи билан кесишган жойдаги 2-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 2-сонли нуқтадан Оқмозор ариғининг ўнг қирғоғи бўйича жануби-шарқий йўналишда 220 метр масофада ушбу ариқ жануби-ғарб томонга бурилган жойдаги 3-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 3-сонли нуқтадан Оқмозор ариғининг ўнг қирғоғи бўйича жануби-ғарбий йўналишда 120 метр масофада давом этади ва айланма автомобиль йўли Оқмозор ариғи билан кесишган жойдаги бошланғич 1-сонли нуқтага туташади.
«Чекшўра» қишлоқ фуқаролар йиғинининг «Усмонобод» маҳалласи ҳудуди
Бошланғич 1-сонли нуқта сифатида дала йўли Тешик-2 ариғига туташган жой қабул қилинган.
Чегара 1-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда дала йўлининг чап томони бўйича 920 метр масофада ушбу дала йўли «Соҳибкорлар обиҳаёти» сув истеъмолчилари уюшмасининг сув тақсимлагичига туташган жойдаги 2-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 2-сонли нуқтадан жанубий йўналишда суғориш нови бўйича 910 метр масофада Т. Шодиева номидаги агрофирма фермер хўжаликларининг дала йўллари кесишган жойдаги 3-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 3-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда Т. Шодиева номидаги агрофирма «Зарҳамроҳ» фермер хўжалиги дала йўлининг чап томони бўйича 520 метр масофада узумзор бетон деворининг шимоли-шарқий бурчагида жойлашган 4-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 4-сонли нуқтадан жанубий йўналишда Т. Шодиева номидаги агрофирманинг фермер хўжалиги суғориш ариғининг чап қирғоғи бўйича 640 метр масофада ушбу ариқ Фарғона шаҳрининг айланма автомобиль йўлига туташган жойдаги 5-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 5-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда айланма автомобиль йўлининг чап томони бўйича 780 метр масофада ушбу айланма автомобиль йўли Фарғона – Водил автомобиль йўли билан кесишган жойдаги 6-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 6-сонли нуқтадан шимолий йўналишда Мустақиллик кўчасининг ўнг томони бўйича 1 880 метр масофада ушбу кўча Истиқлол кўчасига туташган жойдаги 7-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 7-сонли нуқтадан шарқий йўналишда Истиқлол кўчасининг ўртаси бўйича 170 метр масофада Истиқлол кўчаси шимолга бурилган жойгача, шимолий йўналишда Истиқлол кўчасининг ўртаси бўйича 760 метр масофада Истиқлол кўчаси Т. Шодиева кўчаси билан кесишган жойгача, ғарбий йўналишда Т. Шодиева кўчасининг ўртаси бўйича 190 метр масофада Т. Шодиева кўчаси Мустақиллик кўчасига туташган жойдаги 8-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 8-сонли нуқтадан шимолий йўналишда Мустақиллик кўчасининг ўнг томони бўйича 100 метр масофада Мустақиллик кўчаси Механизаторлар кўчасига туташган жойдаги 9-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 9-сонли нуқтадан шарқий йўналишда Механизаторлар кўчасининг ўртаси бўйича 800 метр масофада ушбу кўча номсиз ариққа туташган жойдаги 10-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 10-сонли нуқтадан жануби-шарқий йўналишда номсиз ариқнинг ўнг қирғоғи бўйича 1 430 метр масофада ушбу ариқ Тешик-2 ариғи билан кесишган жойдаги 11-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 11-сонли нуқтадан Тешик-2 ариғининг ўнг қирғоғи бўйича жануби-ғарбий йўналишда 360 метр масофада, жануби-шарқий йўналишда 550 метр масофада давом этади ва дала йўли Тешик-2 ариғига туташган жойдаги бошланғич 1-сонли нуқтага туташади.
«Чекшўра» қишлоқ фуқаролар йиғинининг «Ўрташўра» маҳалласи ҳудуди
Бошланғич 1-сонли нуқта сифатида Аэропорт кўчаси Форобий кўчаси билан кесишган жой қабул қилинган.
Чегара 1-сонли нуқтадан шимолий йўналишда Фарғона шаҳри кичик ҳалқа автомобиль йўлининг чап томони бўйича 650 метр масофада Соҳибқирон Темур кўчаси кичик ҳалқа автомобиль йўлига туташган жойдаги 2-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 2-сонли нуқтадан шимоли-ғарбий йўналишда Соҳибқирон Темур кўчасининг давоми бўлган лойиҳалаштирилаётган 5-5-кўчанинг чап томони бўйича 950 метр масофада «Фарғона-1» станциясига олиб борадиган темир йўл тармоғи шохобчаси лойиҳалаштирилаётган 5-5-кўча билан кесишган жойдаги 3-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 3-сонли нуқтадан шарқий йўналишда Ўрташўра кўчасининг ўртаси бўйича 880 метр масофада ушбу кўча жануби-ғарб томонга бурилган жойдаги 4-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 4-сонли нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда Ўрташўра кўчасининг ўртаси бўйича 1 350 метр масофада ушбу кўча Фарғона кўчаси билан кесишган жойдаги 5-сонли нуқтагача давом этади.
Чегара 5-сонли нуқтадан ғарбий йўналишда Фарғона кўчасининг ўнг томони бўйича 50 метр масофада, жануби-ғарбий йўналишда дори-дармонлар омборининг девори бўйича 70 метр масофада, жануби-шарқий йўналишда Форобий кўчасининг чап томони бўйича 80 метр масофада давом этади ва Аэропорт кўчаси Форобий кўчаси билан кесишган жойдаги бошланғич 1-сонли нуқтага туташади.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2012 й., 8-сон, 209-модда)