Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 17.09.2003 йилдаги 405-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.09.2003 йилдаги 405-сон
Kuchga kirish sanasi
17.09.2003
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚИШЛОҚ АҲОЛИ ЯШАШ ЖОЙЛАРИНИ ИЧИМЛИК СУВ ВА ТАБИИЙ ГАЗ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлашни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 1 июндаги 278-сон қарорига мувофиқ 1999—2002 йилларда республикада 14698 км газ ва 7579 км сув қувурлари шохобчалари қурилди. Натижада қишлоқ аҳоли яшаш жойларини табиий газ билан қамраб олиш даражаси 86,3 фоизгача ва ичимлик сув билан қамраб олиш 78,2 фоизгача ўсди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув билан таъминлаш топшириғи Бухоро, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятларида, табиий газ билан таъминлаш эса Бухоро, Жиззах, Сирдарё вилоятларида бажарилмади. Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини тежамли бўлмаган техник ечимлар бўйича табиий газ билан таъминлаш ҳоллари мавжуд.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қишлоқ аҳолисини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг ҳудудий комиссиялари томонидан олиб борилаётган ишлар қониқарсиз деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Кўмир» акциядорлик бирлашмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган 2005 йил охирига бориб қишлоқ аҳоли яшаш жойларини табиий ва суюлтирилган газ, ёқилғининг бошқа турлари билан, 2009 йил охиригача — ичимлик сув билан тўлиқ қамраб олишни назарда тутувчи 2003 — 2009 йилларда қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш дастури 2 — 5-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1—5-иловалар берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ва вилоятлар ҳокимлари кўрсатиб ўтилган Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш дастури амалга оширилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимлари республика дастури асосида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда мазкур қарорнинг 2-бандига мувофиқ қишлоқ аҳоли яшаш жойлари рўйхатини ва уларни ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлашнинг ҳисоблаб чиқилган муддатларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сув ва газ келтириш шохобчалари қурилиши жадвалларининг ўзаро мувофиқлаштирилишини ҳамда уларга қишлоқ аҳоли яшаш жойларининг уланишини таъминласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз маблағлари ҳисобига сув ва газ таъминоти шохобчаларини қураётган ташкилотлар, корхоналар ва аҳолига кўмаклашсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили, молиялаштиришнинг аниқ манбаларини ҳисобга олган ҳолда, қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув, табиий газ билан таъминлашнинг минтақавий дастурларини аниқлаштирсинлар ҳамда республика Инвестиция дастурига киритиш учун таклифлар берсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда олис, бориш қийин бўлган ва аҳоли сийрак жойлашган қишлоқ аҳоли яшаш жойларини энг тежамли техник ечимлар бўйича сув ва энергия билан таъминласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Кўмир» акциядорлик бирлашмаси билан биргаликда бориш қийин бўлган ва аҳолиси сийрак жойлашган қишлоқ аҳоли яшаш жойларига аҳолига сотиш учун зарур миқдорда кўмир етказиб берилишини таъминласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги ҳар йилги инвестиция дастурларини ишлаб чиқишда белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ҳокимликларига, «Ўзкоммунхизмат» агентлигига Қишлоқ аҳолисини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш дастурини амалга ошириш учун капитал қўйилмаларнинг марказлаштирилган лимитларини назарда тутсинлар, уларнинг етишмаётган қисмига улар томонидан маблағ билан таъминлашнинг бюджетдан ташқари манбалари, шу жумладан корхоналар ва ташкилотлар, аҳолининг ўз маблағлари ҳамда чет эл инвестициялари жалб этилишини ҳисобга олсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Осиё тараққиёт банки «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ичимлик сув таъминоти тизимини такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш учун 38,0 млн. АҚШ доллари миқдорида қарз берганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Умумиқтисодиёт комплекси (Р.С.Азимов) Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, манфаатдор идоралар билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2003—2006 йилларда «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ичимлик сув таъминоти тизимини такомиллаштириш» лойиҳаси» Осиё тараққиёт банки иштирокида ўз вақтида ва тўла кўламда амалга оширилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Навоий ва Қашқадарё вилоятлари қишлоқ аҳоли яшаш жойларининг сув таъминотини яхшилаш лойиҳасини амалга оширишга 2004—2005 йилларда Осиё тараққиёт банкининг 25 млн. АҚШ доллари миқдоридаги қарзи жалб этилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур қарор билан тасдиқланган Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш дастурини амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг қўшимча узоқ муддатли имтиёзли кредитлари ва грантларини жалб этиш масалалари ишлаб чиқилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий газнинг барча газ тақсимлаш станцияларига белгиланган лойиҳа параметрларида узлуксиз етказиб берилишини таъминласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бориш қийин бўлган қишлоқ жойларда яшаётган аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришни яхшилаш учун биринчи навбатда «Ўзтрансгаз» акциядорлик компаниясининг ҳудудлараро унитар корхоналарига суюлтирилган газнинг зарур миқдорда етказиб берилишини таъминласин.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бориш қийин бўлган ва олис жойларда ҳамда табиий газ билан таъминлаш мумкин бўлмаган жойларда яшаётган аҳолини газ баллонлари билан таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шохобчаларни ва газни тартибга солувчи асбоб-ускуналарни уларнинг узлуксиз ва авариясиз ишлаши учун зарур бўлган ҳажмда доимий равишда мукаммал таъмирласин.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 41-сон, 414-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 июлдаги 429-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ҳукуматнинг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2003 йил 17 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
405-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил
17 сентябрдаги 405-сон қарорига
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «1998—2000 йиллар даврида қишлоқ аҳолисини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш дастури тўғрисида» 1998 йил 17 мартдаги 117-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлашни янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 1 июндаги 278-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзкоммунхизмат» агентлиги тўғрисидаги низомни, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмаси тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 13 февралдаги 74-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 2-сон, 10-модда) 3-илованинг 9-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим республика комиссиялари таркибларини тасдиқлаш тўғрисида» 2003 йил 3 февралдаги 55-сон қарорига 2-илова.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 19-модда) илованинг 21-банди.