Ҳужжат кучини йўқотган 17.09.2003 01.06.1999 йилдаги 278-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 01.06.1999 йилдаги 278-сон
Kuchga kirish sanasi
01.06.1999
Ҳужжат кучини йўқотган 17.09.2003
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚИШЛОҚ АҲОЛИ ЯШАШ ЖОЙЛАРИНИ ИЧИМЛИК СУВ ВА ТАБИИЙ ГАЗ БИЛАН ТАЪМИНЛАШНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 17 сентябрдаги 405-сонли «Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлашни янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ аҳолисини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган топшириқлар 1 ва 2-иловалар*га мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ аҳоли яшаш жойлари рўйхати ва уларни ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлашнинг белгиланган муддатлари 3 ва 4-иловалар*га мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1 — 4-иловалар берилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, лойиҳалаштириш ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2005 йилда республика қишлоқ аҳолисини ичимлик сув билан таъминлаш даражасини 85 фоизгача ва табиий газ билан қамраб олиш даражасини 82 фоизгача етказишни ҳисобга олган ҳолда жорий йилнинг 1 октябригача — 2010 йилгача бўлган даврда сув билан таъминлаш ва шу йил 1 декабргача — газлаштириш, шунингдек мазкур қарорга иловаларда назарда тутилган кўрсаткичларни бажариш минтақавий ва республика схемаларини ишлаб чиқсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 74-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 13-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари республика ва минтақавий схемалари асосида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999 йил 1 декабргача бўлган муддатда — қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув ва 2000 йил 1 мартгача бўлган муддатда — табиий газ билан таъминлаш минтақавий дастурларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш минтақавий дастурларини ҳар йили аниқласинлар ва республика инвестиция дастурига киритиш учун таклифлар тақдим этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йилги инвестиция дастурларини шакллантиришда маҳаллий бюджетлар, ташкилотлар ва корхоналар, аҳоли маблағларини, хорижий инвестицияларни ва бошқа манбаларни жалб қилишни ҳисобга олиб, маблағ билан таъминлаш манбаларини белгиланган ҳолда, мазкур қарор ва минтақавий дастурлар кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлайдиган миқдорларда капитал қўйилмаларнинг тегишли лимитларини белгиланган тартибда назарда тутсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестициялар ва грантларни, шунингдек қишлоқда сув ва газ таъминотини ривожлантириш учун имтиёзли шартларда кредитларни жалб қилиш бўйича халқаро молия ташкилотлари ва бошқа хорижий инвесторлар билан доимий асосда иш олиб борсинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 февралдаги 112-сон қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 42-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қишлоқ аҳолисини ичимлик сув билан таъминлаш самарадорлигини ошириш ва сифатини яхшилаш мақсадида қишлоқ сув таъминоти идоравий тизимларини коммунал хизмат кўрсатиш ҳудудий органлари балансига бериш йўли билан ичимлик сув таъминоти соҳасида таркибий ўзгартиришларни амалга ошириш ва минтақавий ва минтақалараро магистрал сув қувурларидан фойдаланишнинг ягона тизимини яратиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қишлоқ аҳолисини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш Дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссиясининг янгиланган таркиби 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 5-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ аҳолисини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш Дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ҳафта муддатда Комиссия таркибида қишлоқ аҳоли яшаш жойларини газлаштириш ва ичимлик сув билан таъминлаш бўйича иккита ихтисослаштирилган ишчи гуруҳ тузсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ сув таъминоти идоравий тизимларини коммунал хизмат кўрсатиш ҳудудий органлари балансига бериш ва магистрал сув қувурларини бошқаришни такомиллаштириш бўйича ишларни ташкил этсин, ушбу ишларнинг 1999 йил 1 октябргача тугалланиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш минтақавий дастурлари бажарилиши устидан мониторингни амалга оширсин ва уларнинг натижаларини ҳар чоракда ўз йиғилишларида кўриб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Аҳолини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш дастурларини амалга оширишда фаол қатнашаётган қишлоқ туманларини рағбатлантириш мақсадида ҳисобот йилида аҳолини ичимлик сув билан таъминлаш ва уй-жой фондини табиий газ билан қамраб олиш даражаси ўсишининг энг юқори фоизи учун учтадан ҳар йили бериладиган Республика мукофотлари белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мансабдор шахслар — туман ҳокими, туман ҳокимининг коммунал хизмат кўрсатиш масалаларига мутасаддилик қилувчи ўринбосари, туман коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари, газ таъминоти туман корхоналари, «Сувоқова» туман бўлинмалари, газ қувурлари ва сув қувурлари тармоқлари қурилишини амалга ошираётган пудрат ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташкилотлар — газ таъминоти туман корхонаси, «Сувоқова» туман бўлинмаси (участкаси), пудрат қурилиш ташкилоти мукофотланади, маблағлар алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантиришга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳар йили тўланадиган Республика мукофотлари миқдори 6-иловага* мувофиқ белгилансин. Республика бюджети маблағлари Республика мукофотларини тўлаш манбаи этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 6-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ аҳолисини ичимлик сув ва табиий газ билан таъминлаш Дастурини амалга ошириш бўйича республика комиссияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда аҳоли яшаш жойларини газ ва сув билан таъминлаш дастурлари муваффақиятли амалга оширилганлиги учун қишлоқ туманларини мукофотлаш шартлари ва тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси ва Фанлар академияси билан биргаликда олис, бориш қийин бўлган ва аҳолиси сийрак жойлашган қишлоқ аҳоли яшаш жойлари сув ва энергия таъминоти муаммоларининг тежамли техник ечимлари бўйича 3 ой муддатда тавсияномалар тайёрласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари кўрсатиб ўтилган тавсияномаларга мувофиқ бориш қийин бўлган, олис ва аҳолиси сийрак жойлашган қишлоқ аҳоли яшаш жойларини ичимлик сув ва энергия таъминотининг муқобил манбалари билан таъминлаш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 17 мартдаги 117-сон қарорига 7-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1999 йил 1 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
278-сон