31.07.2024 йилдаги 466-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.07.2024 йилдаги 466-сон
Kuchga kirish sanasi
02.08.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 1 майдаги ПФ-71-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 1 майдаги ПФ-71-сон Фармони билан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳузуридаги Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо ва ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 14 мартдаги ПҚ-126-сон қарорига 3-иловада назарда тутилган уюшмаларнинг Давлат бюджети маблағлари, божхона божи, йиғимлари ва бошқа мажбурий тўловлардан шаклланадиган маблағларини уларнинг манбалари ва фойдаланиш йўналишларини сақлаб қолган ҳолда, қолдиқ маблағлари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида ҳисобварағи юритиладиган Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма) ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма фаолиятини бошқариш ва маблағларини шакллантириш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалга ошириладиган тўловлар учун талаб этиладиган ҳужжатлар, уларни кўриб чиқиш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисобот юритиш, маблағлардан мақсадли фойдаланишни назорат қилиш ва жавобгарлик.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ҳунарманд» уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «Ҳунарманд» уюшмаси маблағларининг, шу жумладан, аъзолик бадаллари ҳамда хайрия маблағлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали келиб тушиши ва сарфланиши тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2024 йил 31 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
466-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 466-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қуллаб-қувватлаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Савдо-саноат палатаси (кейинги ўринларда — Палата) ҳузуридаги Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган ягона шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади ҳамда қонунчиликда белгиланган мақсад ва йўналишларга сарфланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо ва ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 14 мартдаги ПҚ-126-сон қарорига 3-иловада назарда тутилган уюшмаларнинг Давлат бюджети маблағлари, божхона божи, йиғимлари ва бошқа мажбурий тўловлардан шаклланадиган маблағлари, жумладан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 ноябрдаги 729-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/729/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 ноябрдаги 729-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/729/1059-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 ноябрдаги 729-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.11.2025 й., 09/25/729/1059-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан ажратиладиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тармоқ уюшмаларининг аъзолик бадаллари ва бошқа манбалардан шаклланадиган маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган бир йўла ажратмалар. Бунда ажратмалар Жамғармада тақчилликни қоплаш учун зарур бўлган миқдорда Палата раиси томонидан белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур Низомнинг 3-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган йиғимнинг Вазирлар Маҳкамасининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 сентябрдаги 556-сон қарорида назарда тутилган субсидияларни тўлаш учун йўналтириладиган қисмининг алоҳида ҳисоби юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ушбу маблағлар ҳисобидан субсидиялар «Савдони ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамиятининг (кейинги ўринларда — Компания) буюртманомалари асосида ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Жамғарма маблағларидан Савдо-саноат палатаси томонидан ҳар чорак якуни билан келгуси чорак учун тасдиқланадиган Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тармоқ уюшмалари тақдим этадиган талабномага асосан маблағлар Жамғарманинг ижро этувчи органи томонидан талабнома келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига тўлов топшириқномаси тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тармоқ уюшмалари Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметасида кўзда тутилмаган маблағларни ажратиш учун талабнома тақдим этилган тақдирда, Жамғарма ижро этувчи органи томонидан талабнома рад этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Талабнома рад этилган тақдирда, бу ҳақда шу куннинг ўзида тегишли тармоқ уюшмасига асосланган хабарнома юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси томонидан ижрочи органнинг тақдим қилган тўлов топшириқномасига асосан Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварағидан тегишли тармоқ уюшмаси ҳисобварағига белгиланган муддатда маблағ ўтказиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тармоқ уюшмаларига келиб тушган маблағлар белгиланган мақсад ва йўналишларга сарфлангандан сўнг ортиқча маблағлар Жамғармага қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Қуйидагилар Жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган асосий йўналишлар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорларга ишлаб чиқариш, экспорт ва брендлар, тажрибали маҳаллий ҳамда хорижий мутахассисларни жалб қилиш, бизнес миссиялар ва кўргазмаларда иштирокини ташкил этиш, ички ва ташқи бозорларда маҳаллий брендлар савдосини ривожлантириш, халқаро тадбирларни ўтказиш ҳамда уларда қатнашиш учун грант ва субсидия ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро стандартларни жорий этиш, тайёр маҳсулотларни ташқи бозорлар талабларини ҳисобга олган ҳолда сертификатлаш тадбирларини молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро кўргазма-ярмаркаларда иштирок этиш, миллий брендларни яратиш ва илгари суриш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, бироқ битта ҳолат бўйича 10 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, жумладан, хорижий таълим муассаса ва ташкилотларида стажировка ва малака оширишларини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий ваколатхоналарни сақлаш ва хорижий маслаҳатчиларни жалб этиш харажатларини компенсация қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачиларнинг ижро аппаратига халқаро ташкилотлар, хорижий мутахассислар ва экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электротехника ва электр маиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий ташкилотларда халқаро стандартларни жорий этиш, маҳсулотларни чет эл бозорлари талабларига мувофиқ сертификатлаш тадбирлари билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, бироқ битта ҳолат бўйича 20 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стартап-лойиҳаларни молиялаштириш, электротехника саноати тармоғида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларининг устав фондларини (капиталларини) шакллантиришда иштирок этиш, махсус инжиниринг марказлари ва тажриба-конструкторлик бюроларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларда ихтисослаштирилган индустриал технопарклар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электротехника ва электр маиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий ташкилотларга тендер савдоларида иштирок этиш учун қисқа муддатга молиявий кафилликлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ташқи бозорларда маҳсулотлар оммабоплигини ошириш бўйича маркетинг ишларини амалга ошириш, лойиҳаолди ҳужжатларни (бизнес-режа, техник-иқтисодий асослар ва бошқалар) ишлаб чиқиш, шунингдек, жаҳон бозорини ўрганиш ва маркетинг ишларини амалга ошириш учун халқаро маълумотлар базаларига (ахборот ресурсларига) уланиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоиз миқдорида қоплаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электротехника ва электро маиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарда ҳамда Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги тавсия этган тўқимачилик корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнини рақамлаштириш (ERP, MES, PLM тизимларини ҳамда сунъий интеллект асосидаги тизимларни, шу жумладан IT-парк резидентларининг сунъий интеллект ечимларини жорий қилиш) билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин битта тадбиркорлик субъектига кўпи билан 20 минг АҚШ доллари эквиваленти миқдорини қоплаш;
(12-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ-174-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ярим тайёр чармдан — тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш циклига ихтисослашадиган ташкилотларни кейинчалик қайтариш шарти билан маблағ ажратиш орқали молиявий қўллаб-қувватлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банкларининг чарм-пойабзал, чарм-атторлик, мўйна, қоракўл маҳсулотлари ва жундан ишланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, фаолият юритаётган корхоналарни модернизация ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган кредитлари бўйича кафилликлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 25 фоизи, трикотаж мато экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 100 фоизи ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ажратадиган маблағлар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширган ташкилотларга мазкур лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг 10 фоизи, бироқ 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда субсидия ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 70 фоизи ҳисобидан тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини (ТИФ ТН коди 61-63) экспорт қилувчи ташкилотларга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда ҳисобот ойида тушган маблағлар ҳисобидан субсидия ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буюртмачиларнинг жорий харажатларни молиялаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ижро этувчи аппарат ходимларини сақлаш ва моддий рағбатлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мақсадлар учун сарфланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Жамғарма фаолиятини бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Палата Жамғарманинг ижро этувчи органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Палата:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнозини кўриб чиққан ҳолда, сметани тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметасига заруратдан келиб чиқиб, тегишли ўзгартиришлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма даромадларининг шаклланишини ва маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисобот, назорат ва жавобгарлик
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари ҳисоби Палата томонидан алоҳида юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Компания ва уюшмалар томонидан харажатлар тўғрисидаги ҳисоботлар ҳар ойда кейинги ойнинг 10-санасига қадар Ижро этувчи органга киритиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Тармоқ уюшмаларининг Жамғарма маблағларидан ташқари манбаларидан шаклланадиган даромад ва харажатларининг ҳисоби электрон тизим асосида юритилади ва Палатанинг ахборот тизимига интеграция қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Жамғарма маблағларининг мақсадли фойдаланилиши юзасидан назорат белгиланган тартибда давлат молиявий назорат органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Жамғарма қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилади ёки қайта тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Жамғарма маблағларидан фойдаланишда келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси даромадларини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Масъул ижрочилар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Буюртмачилар

Жамғарма маблағларидан фойдаланиш учун Ижро этувчи органга буюртма беради.

Заруратга асосан

2-босқич

Ижро этувчи орган

Тақдим этилган буюртмани кўриб чиқади ҳамда буюртма Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқлигини ўрганади.

Буюртма олинган кундан бошлаб

2 иш куни ичида

3-босқич

Ижро этувчи орган

Ўрганиш натижасидан келиб чиқиб, буюртмани қабул қилиш ёки рад этиш бўйича хулоса беради.

Хулосага кўра буюртма рад этилган тақдирда, рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда буюртмачига хабарнома юборади.

Буюртмачилар буюртмани кўриб чиқишнинг рад этилишига асос бўлган сабабларни бартараф этган ҳолда қайтадан мурожаат қилиши мумкин.

Буюртмани кўриб чиқиш рад этилган тақдирда, такроран киритилган буюртма ушбу Низомга мувофиқ умумий асосларда ва белгиланган муддатларда кўриб чиқилади.

Буюртма олинган кундан бошлаб

1 иш куни ичида

4-босқич

Ижро этувчи орган

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига (кейинги ўринларда — Ғазначилик қўмитаси) Жамғарманинг Ғазначилик қўмитасида очилган ягона шахсий ғазна ҳисобварағидан буюртмачи ҳисобварағига белгиланган муддатларда маблағ ўтказиш юзасидан тўлов топшириқномасини юборади.

Буюртма бўйича ижобий хулоса берилган кундан бошлаб

3 иш куни муддатда

5-босқич

Ғазначилик қўмитаси

Ижро этувчи орган тақдим қилган тўлов топшириқномасига асосан Жамғарманинг шахсий ғазна ҳисобварағидан маблағни тегишли тармоқ уюшмаси ҳисобварағига ўтказиб беради.

Белгиланган муддатларда

6-босқич

Буюртмачилар

Маблағларидан фойдаланиш тўғрисида Ижро этувчи органга ҳисобот тақдим этади.

Ҳар ойда кейинги ойнинг

10-санасига кадар

7-босқич

Ижро этувчи орган

Жамғарма маблағларининг шаклланиши ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларни ўрганиб чиққан ҳолда:

а) Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогнозини кўриб чиққан ҳолда, келгуси чорак сметасини тасдиқлайди;

б) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ахборот учун тақдим этади.

а) Ҳар чорак сўнгги ойининг

20-санасига қадар

б) Ҳар чоракда кейинги ойнинг

15-санасига қадар

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 466-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 93-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 26-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошидаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошидаги «Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 сентябрдаги 556-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1 ва 2-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 1 майдаги ПФ-71-сон Фармони билан Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо ва ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 14 мартдаги ПҚ-126-сон қарорига 3-иловада назарда тутилган уюшмаларнинг Давлат бюджети маблағлари, божхона божи, йиғимлари ва бошқа мажбурий тўловлардан шаклланадиган маблағларини уларнинг манбалари ва фойдаланиш йўналишларини сақлаб қолган ҳолда, қолдиқ маблағлари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Ғазначилик хизмати қўмитасида ҳисобварағи юритиладиган Тармоқларни кўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма) ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 5 майдаги ПФ-5989-сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали пахта ип-калаваси ва трикотаж матони олиб чиқишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йил 1 январдан бошлаб олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм ип-калава учун 0,01 АҚШ доллари, 2022 йил 1 январдан — 0,05 АҚШ доллари, 2023 йил 1 ноябрдан — 0,01 АҚШ доллари, 2025 йил 1 январдан — 0,2 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 январдан бошлаб олиб чиқиладиган ҳар бир килограмм трикотаж мато (бўялган трикотаж мато бундан мустасно) учун 0,05 АҚШ доллари, 2024 йил 1 январдан — 0,1 АҚШ доллари, 2025 йил 1 январдан — 0,2 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-банддаги «Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«3. Субсидия лойиҳаларни амалга оширган ташкилотларга лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар импорт қийматининг (Божхона юк декларациясининг 42-графаси) 10 фоизи, бироқ 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур лойиҳалар доирасида янги ускуналар харид қилинган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни фойдаланишга топшириш далолатномаси мавжуд бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳалар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларида амалга оширилган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускуна лойиҳани амалга оширган корхона томонидан импорт субсидия олувчи корхона «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси аъзо бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳалар 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача бўлган муддатда амалга оширилган бўлиши лозим (Бунда ускуналар 2022 йил 1 февралдан олдин «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилган бўлиши мумкин, бироқ ускуналар 2022 йил 1 февралдан кейин фойдаланишга топширилган бўлиши лозим)»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«5. Субсидия олиш учун субсидия олувчилар «Савдони ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамиятига (кейинги ўринларда — Компания) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ тўлдирилган ариза ва анкета;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харид шартномалари ва (ёки) воситачилик шартномалари ҳамда улар бўйича амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юк хатлари ва (ёки) божхона юк декларацияси нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускуналар янгилигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ускуна паспорти, мувофиқлик/келиб чиқиш сертификатлари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни фойдаланишга топшириш далолатномаси нусхаси»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7 — 9-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«7. Субсидия олувчи томонидан субсидия олиш учун ариза ва тегишли ҳужжатлар Компаниянинг электрон платформаси орқали электрон шаклда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза бўйича қабул қилинган қарор ҳақида субсидия олувчи электрон шаклда хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Аризада субсидия олувчининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида электрон платформа орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тегишли ҳужжатлар Компанияга субсидия олувчи томонидан электрон платформа орқали электрон шаклда тақдим этилгандан кейин ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, Компания уч иш куни ичида экспорт қилувчи ташкилотга етишмаган ҳужжатлар билан бирга қайта мурожаат қилиши ҳақида электрон шаклда хабар юборади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-банддаги «Агентлик томонидан 5 иш куни мобайнида кўриб чиқилиб, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига» сўзлари «Компания томонидан 5 иш куни мобайнида кўриб чиқилиб, Савдо-саноат палатасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-банддаги «Агентлик томонидан 1 иш куни мобайнида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари «Компания томонидан 1 иш куни мобайнида Савдо-саноат палатаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«12. Компания томонидан 1 иш куни мобайнида субсидия олувчиларга қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда субсидия олувчининг аризасини кўриб чиқиб ижобий қарор қабул қилинган аризалар бўйича Компания томонидан базавий ҳисоблашнинг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Субсидия олувчи томонидан 30 иш куни мобайнида Компаниянинг банк ҳисобварағига тўлов тўланмаган тақдирда, субсидия ажратиш бўйича қабул қилинган ижобий қарор ижросиз қолдирилади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-банддаги «Агентликка» сўзи «Компанияга» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17 ва 18-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«17. Компания субсидия ажратиш бўйича ижобий қарор қабул қилинган кундан кейин 1 иш куни ичида субсидия ажратиш бўйича Савдо-саноат палатасига буюртманома юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Савдо-саноат палатаси Компаниянинг буюртманомасига асосан Жамғармага шу мақсад учун ажратилган маблағлар доирасида буюртманома келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида субсидия олувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19, 20 ва 23-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Масъул ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Субсидия олувчи

«Савдони ривожлантириш компанияси» АЖга (кейинги ўринларда — Компания) субсидия олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда мурожаат қилади:

ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ тўлдирилган ариза ва анкета;

харид шартномалари ва (ёки) воситачилик шартномалари ҳамда улар бўйича амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

юк хатлари ва (ёки) божхона юк декларацияси нусхаси;

ускуналар янгилигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ускуна паспорти, мувофиқлик/келиб чиқиш сертификатлари);

лойиҳаларни фойдаланишга топшириш далолатномаси нусхаси.

Лойиҳа ишга тушгандан кейин субсидия олувчининг ихтиёрига кўра

2-босқич

Компания

Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.

5 иш куни мобайнида

3-босқич

Компания

Кўриб чиқилган ҳужжатларни Савдо-саноат палатаси ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига юборади ҳамда уларнинг субсидия ажратиш юзасидан тегишли хулосасини олади.

7 иш куни мобайнида

4-босқич

Компания

Савдо-саноат палатаси ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг хулосаси асосида субсидия ажратиш бўйича қарор қабул қилади.

1 иш куни мобайнида

5-босқич

Компания

Субсидия олувчиларга қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юборади.

Субсидия ажратиш бўйича Савдо-саноат палатасига буюртманома киритади.

1 иш куни мобайнида

6-босқич

Савдо-саноат палатаси

Субсидия олувчиларнинг банкдаги ҳисобварағига тегишли субсидияни ўтказиб беради.

Буюртманома келиб тушган кундан бошлаб

3 иш куни мобайнида

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-иловадаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлигига» сўзлари «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 январдаги 18-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2025 й., 09/25/18/0055-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/466/0567-сон; 21.01.2025 й., 09/25/18/0055-сон; 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон; 19.11.2025 й., 09/25/729/1059-сон)