30.09.2022 йилдаги 556-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.09.2022 йилдаги 556-сон
Kuchga kirish sanasi
30.09.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 1 майдаги ПФ-71-сон Фармони билан Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо ва ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 14 мартдаги ПҚ-126-сон қарорига 3-иловада назарда тутилган уюшмаларнинг Давлат бюджети маблағлари, божхона божи, йиғимлари ва бошқа мажбурий тўловлардан шаклланадиган маблағларини уларнинг манбалари ва фойдаланиш йўналишларини сақлаб қолган ҳолда, қолдиқ маблағлари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Ғазначилик хизмати қўмитасида ҳисобварағи юритиладиган Тармоқларни кўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма) ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/466/0567-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 466-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/466/0567-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори қўшилган қийматли тайёр тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришга қаратилган инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини янада рағбатлантиришни назарда тутувчи Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 январдаги 18-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2025 й., 09/25/18/0055-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 466-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/466/0567-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 30 сентябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
556-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 466-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/466/0567-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 556-сон қарорига
2-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг 10 фоизи, бироқ 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда Жамғарма ҳисобидан субсидиялаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/466/0567-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳалар — бўялган мато ва/ёки аралаш газлама ва/ёки бўялган газлама ишлаб чиқариш йўналишида амалга оширилган лойиҳалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
субсидия — бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини қайтармаслик шарти билан Жамғарма ҳисобидан ажратиладиган маблағ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
субсидия олувчилар — бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширадиган ташкилотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускуналар — бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқаришда ишлатиладиган, аввал ишлатилмаган, ишлаб чиқариш муддати «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилган кунгача уч йилдан ошмаган ускуналар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Субсидия ажратиш шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Субсидия лойиҳаларни амалга оширган ташкилотларга лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар импорт қийматининг (Божхона юк декларациясининг 42-графаси) 10 фоизи, бироқ 500 минг АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда:

мазкур лойиҳалар доирасида янги ускуналар харид қилинган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳаларни фойдаланишга топшириш далолатномаси мавжуд бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳалар Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларида амалга оширилган бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ускуна лойиҳани амалга оширган корхона томонидан импорт субсидия олувчи корхона «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси аъзо бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳалар 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача бўлган муддатда амалга оширилган бўлиши лозим (Бунда ускуналар 2022 йил 1 февралдан олдин «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилган бўлиши мумкин, бироқ ускуналар 2022 йил 1 февралдан кейин фойдаланишга топширилган бўлиши лозим).
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/466/0567-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Субсидия ажратиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш бўйича субсидия олувчиларнинг аризалари ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўриб чиқилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Субсидия олиш учун субсидия олувчилар «Савдони ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамиятига (кейинги ўринларда — Компания) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ тўлдирилган ариза ва анкета;

харид шартномалари ва (ёки) воситачилик шартномалари ҳамда улар бўйича амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

юк хатлари ва (ёки) божхона юк декларацияси нусхаси;

ускуналар янгилигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ускуна паспорти, мувофиқлик/келиб чиқиш сертификатлари);

лойиҳаларни фойдаланишга топшириш далолатномаси нусхаси.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/466/0567-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Субсидия олувчидан ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Субсидия олувчи томонидан субсидия олиш учун ариза ва тегишли ҳужжатлар Компаниянинг электрон платформаси орқали электрон шаклда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ариза бўйича қабул қилинган қарор ҳақида субсидия олувчи электрон шаклда хабардор қилинади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/466/0567-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Аризада субсидия олувчининг электрон манзили кўрсатилганлиги унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақида электрон платформа орқали электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/466/0567-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тегишли ҳужжатлар Компанияга субсидия олувчи томонидан электрон платформа орқали электрон шаклда тақдим этилгандан кейин ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ эмаслиги аниқланган тақдирда, Компания уч иш куни ичида экспорт қилувчи ташкилотга етишмаган ҳужжатлар билан бирга қайта мурожаат қилиши ҳақида электрон шаклда хабар юборади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/466/0567-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ушбу Низомнинг 5-бандида қайд этилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган аризалар Компания томонидан 5 иш куни мобайнида кўриб чиқилиб, Савдо-саноат палатасига ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига 1 иш куни мобайнида юборилади ва улар томонидан 7 иш куни давомида субсидия ажратиш юзасидан ушбу Низом талабларига мос келиши бўйича тегишли хулоса тақдим қилинади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/466/0567-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Компания томонидан 1 иш куни мобайнида Савдо-саноат палатаси ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг хулосалари асосида субсидия ажратиш бўйича қарор қабул қилинади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/466/0567-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Компания томонидан 1 иш куни мобайнида субсидия олувчиларга қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда субсидия олувчининг аризасини кўриб чиқиб ижобий қарор қабул қилинган аризалар бўйича Компания томонидан базавий ҳисоблашнинг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Субсидия олувчи томонидан 30 иш куни мобайнида Компаниянинг банк ҳисобварағига тўлов тўланмаган тақдирда, субсидия ажратиш бўйича қабул қилинган ижобий қарор ижросиз қолдирилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/466/0567-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Субсидия ажратишни рад этиш асослари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қуйидагилар субсидия олувчиларга субсидия ажратишни рад этиш учун асос бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
субсидия олувчилар ва улар томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг ушбу Низом 3-бандида белгиланган шартларга ёки уларнинг бирига номувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилмаган асосларга кўра субсидия олувчиларга субсидия ажратиш рад этилишига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Субсидия олувчилар субсидия ажратилишини рад этиш тўғрисидаги қарорни (хулосани) олгандан сўнг рад этиш асосларини бартараф этган ҳолда, субсидия олиш учун Компанияга ариза билан қайта мурожаат қилишга ҳақли.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/466/0567-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Субсидия олувчилар субсидия ажратилишини рад этиш тўғрисидаги қарордан (хулосадан) норози бўлган тақдирда, судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Субсидия тўловларини амалга ошириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Компания субсидия ажратиш бўйича ижобий қарор қабул қилинган кундан кейин 1 иш куни ичида субсидия ажратиш бўйича Савдо-саноат палатасига буюртманома юборади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/466/0567-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Савдо-саноат палатаси Компаниянинг буюртманомасига асосан Жамғармага шу мақсад учун ажратилган маблағлар доирасида буюртманома келиб тушган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида субсидия олувчининг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб беради.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/466/0567-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 466-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/466/0567-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 466-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/466/0567-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Чет эл валютасида харид қилинган ускуналар харажатлари учун субсидия миллий валютада ажратилади. Чет эл валютасида харид қилинган ускуналарнинг миллий валютадаги қиймати ускуналарнинг божхонада «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тегишли валюта курси бўйича ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Субсидия ажратиш бўйича юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, суд тартибида ҳал қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Субсидия олувчи тақдим қилинган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 466-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/466/0567-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъул ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Субсидия олувчи

«Савдони ривожлантириш компанияси» АЖга (кейинги ўринларда — Компания) субсидия олиш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилган ҳолда мурожаат қилади:

ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ тўлдирилган ариза ва анкета;

харид шартномалари ва (ёки) воситачилик шартномалари ҳамда улар бўйича амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

юк хатлари ва (ёки) божхона юк декларацияси нусхаси;

ускуналар янгилигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ускуна паспорти, мувофиқлик/келиб чиқиш сертификатлари);

лойиҳаларни фойдаланишга топшириш далолатномаси нусхаси.

Лойиҳа ишга тушгандан кейин субсидия олувчининг ихтиёрига кўра

2-босқич

Компания

Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади.

5 иш куни мобайнида

3-босқич

Компания

Кўриб чиқилган ҳужжатларни Савдо-саноат палатаси ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига юборади ҳамда уларнинг субсидия ажратиш юзасидан тегишли хулосасини олади.

7 иш куни мобайнида

4-босқич

Компания

Савдо-саноат палатаси ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг хулосаси асосида субсидия ажратиш бўйича қарор қабул қилади.

1 иш куни мобайнида

5-босқич

Компания

Субсидия олувчиларга қабул қилинган қарор тўғрисида билдиришнома юборади.

Субсидия ажратиш бўйича Савдо-саноат палатасига буюртманома киритади.

1 иш куни мобайнида

6-босқич

Савдо-саноат палатаси

Субсидия олувчиларнинг банкдаги ҳисобварағига тегишли субсидияни ўтказиб беради.

Буюртманома келиб тушган кундан бошлаб

3 иш куни мобайнида

(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/466/0567-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Савдони ривожлантириш компанияси» АЖга ___________________________ дан

Ариза

__________________________________ (субсидия олувчи номи) (лойиҳа йўналиши: бўялган мато, аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш) лойиҳа(си)лари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини компенсация қилиб бериш масаласини кўриб чиқишингизни ва тегишли субсидияни ________________________ банкидаги ___________________________ ҳисобварағига ўтказиб беришингизни сўрайман.

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинмоқда:

1. Анкета;

2. (Низомга мувофиқ илова қилинадиган бошқа ҳужжатлар номи кўрсатилади).

______________ раҳбари

_________________________

(Ф.И.О.)

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2024 й., 09/24/466/0567-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини субсидиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Анкета

1.

Юридик шахснинг тўлиқ номи:

2.

Жойлашган жойи:

(почта манзили)

3.

СТИР рақами:

4.

Банк реквизитлари:

(банк бўлими номи, МФО ва ҳисобварағи)

5.

Ташкилот раҳбари (Ф.И.О.)

6.

Телефон рақами:

7.

Электрон почта манзили:

8.

Ташкилот ташкил топган йил:

9.

Ташкилотда ишловчилар сони:

10.

Ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати — маҳсулот турлари бўйича: (миқдори):

1.

2.

...

11.

Амалга оширилган лойиҳа йўналиши (бўялган мато, аралаш ёки бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш)

12.

Лойиҳа амалга оширилган сана

13.

Асбоб-ускуналар қиймати

14.

Асбоб-ускуналар хариди бўйича шартнома ва тўлов ҳужжатлари (санаси ва рақами)

15.

Асбоб-ускуналар номи, уни ишлаб чиқарган давлат

16.

Асбоб-ускуналар ишлаб чиқарилган сана

17.

Асбоб-ускуналар импорт қилинган сана

18.

Лойиҳани фойдаланишга топшириш далолатномаси (санаси ва рақами)

____________ раҳбари

__________________

(Ф.И.О.)

Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 январдаги 18-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2025 й., 09/25/18/0055-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 556-сон қарорига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти корхоналарида ишлаб чиқарилган пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоблар механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 12 февралдаги 106-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 31-модда) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Пахта толасини биржа савдоларида сотиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом пахта толасини биржа савдоларида маҳаллий истеъмолчиларга сотиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотувчи — пахта толасини ишлаб чиқарувчи, шунингдек, чет элдан импорт ҳисобидан сотиш учун олиб келувчи ва биржа савдолари орқали сотувчи ташкилотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харидор — қайта ишлаш қувватларига эга бўлган республика тўқимачилик корхоналари, шунингдек, ишлаб чиқариш қувватлари ҳисобга олинган ҳолда, ўз маҳсулотини қайта ишлашда пахта толасидан фойдаланиш зарурлиги муносабати билан юридик шахс ташкил этган бошқа ташкилотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биржа битими — биржа савдоларининг натижаси бўйича тузилган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган биржа товари олди-сотди шартномаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биржа аъзолари — биржа томонидан белгиланган тартибда биржа савдоларида иштирок этиш ҳамда дилерлар ва брокерлар сифатида биржа битимларини тузиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дилер — биржа битимларини ўз номидан ва ҳисобидан тузувчи юридик шахс, биржа аъзоси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
брокер — мижознинг (сотувчи ёки харидорнинг) топшириғига асосан ва унинг ҳисобидан биржа битимларини тузувчи юридик шахс, биржа аъзоси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
трейдер — биржа аъзоси номидан биржа савдоларида иштирок этувчи ва биржа битимларини тузиш ҳуқуқига эга биржа аъзоси ходими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биржа савдоларининг электрон тизими (кейинги ўринларда — БСЭТ) — биржа аъзоларига аниқ вақт режимида биржа савдоларида иштирок этиш имкониятини берадиган, дастурий-аппарат воситалари мажмуини ўз ичига олган ахборот тизими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда — ҲККП) — клиринг электрон тизими орқали биржа битимлари (кейинги ўринларда — битим) бўйича клиринг, ҳисоб-китоб ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишни таъминловчи биржанинг таркибий бўлинмаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аванс — сотувчи ва харидор томонидан киритиладиган, биржа воситачилик йиғимини ва томонларнинг закалатини ўз ичига оладиган сумма.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Биржа савдоларида пахта толаси уни ишлаб чиқарувчи ташкилотлар, шунингдек, пахта толасини ички бозорда сотиш учун чет элдан импорт ҳисобига олиб келадиган ташкилотлар (Ўзбекистон Республикаси резидентлари ёки норезидентлари) томонидан сотилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қайта ишлаш қувватларига эга бўлган республика корхоналари биржа савдоларида пахта толаси харидорлари ҳисобланади. Ишлаб чиқариш қувватлари ҳисобга олинган ҳолда, ўз маҳсулотини қайта ишлашда пахта толасидан фойдаланиш зарурлиги муносабати билан юридик шахс ташкил этган бошқа ташкилотлар ҳам харидор сифатида иштирок этишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта толасини қайта ишлаш қуввати мавжудлиги тўғрисида биржага туман (шаҳар) ҳокимликларининг тавсияларини тақдим этган харидорлар савдоларга қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тавсиялар мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини ўрганиш йўли билан мурожаат қилинган пайтдан бошлаб мажбурий тартибда ўн кун мобайнида берилади ва бир йил мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тавсияларни олгандан сўнг корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати ўзгарган тақдирда, туман (шаҳар) ҳокимликларига беш иш куни ичида хабар берилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тавсияларни бериш муддати тамом бўлгандан кейин улар олингунга қадар харидорнинг туман (шаҳар) ҳокимлигига мурожаат қабул қилинган сана ҳақида белги қўйилган мурожаати ва ҳокимликка юборилган ёзма билдиришнома аризада қайд этилган ишлаб чиқариш қувватлари доирасида савдоларда иштирок этиш учун асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда тавсиялар ўз вақтида берилмаганлиги ёки нохолисона берилганлиги оқибатлари учун тегишли ҳокимлик жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Пахта толаси биржа савдоларида ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича сотилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Харидорлар томонидан биржа савдоларида сотиб олинган пахта толасидан фақат ишлаб чиқариш мақсадлари учун фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Пахта толаси ҳажмларини шакллантириш, биржа савдоларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Пахта толасини сотувчи ташкилотлар ўз эҳтиёжидан ортган пахта толасини биржа савдоларига ўзлари мустақил равишда қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Пахта толасининг биржа савдолари намунавий биржа контрактлари асосида амалга оширилади, унда пахта толасининг жойлашуви, лот миқдори, нави, типи, класси мажбурий тарзда акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Биржа савдолари амалдаги қонунчилик ҳужжатларига, биржа савдолари ва ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Биржа савдолари ва ҳисоб-китоб-клиринг операциялари қоидалари биржа, биржа аъзолари, сотувчи ва харидорлар учун мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Сотувчи ва харидорлар биржа савдоларида мустақил равишда биржа билан тузилган шартномага мувофиқ дилер сифатида ёки брокер номидан трейдерлар орқали мустақил иштирок этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тўланган аванс суммасига мувофиқ ҳар бир савдо бўйича сотувчи ва харидорларни савдоларга қўйиш ва улардан четлатиш, биржа савдолари ғолибларини аниқлаш ва биржа битимларини рўйхатдан ўтказиш БСЭТ томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта толасини сотувга қўйиш, шу жумладан, ушбу маҳсулотга кичик ҳажмларда эҳтиёжи бўлган корхоналарга ҳам сотиб олиш имкониятини яратиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда лотлар 1 тоннадан бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Маҳсулотнинг бошланғич нархларини ҳамда биржа савдолари қатнашчилари ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар ва маҳсулотни юклаб жўнатиш механизмини белгилаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Базавий сифатли («Биринчи» нав, «Ўрта» классли, 4 тип) пахта толаси учун бошланғич нарх ҳар куни сотувчи томонидан Нью-Йорк товар биржасининг биржада навбатдаги савдолардан олдинги кундаги энг яқин етказиб бериш ойи учун фьючерс котировкаси қийматидан ошмайдиган нархда белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа навлар, класслар, типлар ва кодлар учун бошланғич нарх Пахта толасини сотиш ва ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ коэффициентлар қўлланган ҳолда аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ҳар биржа савдолари ўтказиладиган кунда соат 9-15 га қадар биржа савдоларидан олдинги кундаги Нью-Йорк товар биржасининг энг яқин етказиб бериш ойи учун фьючерс котировкаси миқдоридан келиб чиққан ҳолда, пахта толасининг 1 тоннаси учун миллий валютада ҳисобланган нархлари тўғрисидаги маълумотни ўз расмий веб-сайтига жойлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Сотувчи ва харидор ҲККПдаги ўзларининг шахсий ҳисобварақларига аванс сифатида қуйидаги закалат пулларини киритадилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотувчи — савдоларга қўйиладиган маҳсулот қийматининг 1 фоизи миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харидор — биржа битимининг мўлжалланаётган суммасининг 1 фоизи миқдорида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Харидорлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биржада аванс билан таъминланган ҳажмлардаги маҳсулотни сотиб олишга битимлар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пахта толасини текшириш ва маҳсулотни харид қилиш бўйича битим шартларига мувофиқ миқдорда ва сифатда танлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарни қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангунига қадар (биржа битимида келишилган уни етказиб бериш шартларини бажариш) пахта толаси сақланадиган жойларда уни текшириш (танлаш) далолатномасини тузишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Биржа савдолари қоидаларига мувофиқ олди-сотди шартномаси биржа томонидан биржа битимини электрон рўйхатга олиш кунида уни бажариш учун биржа аъзоларига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Харидор беш иш куни мобайнида биржанинг иккиламчи талаб қилиб олгунча депозит ҳисобрақамига тузилган биржа битимига мувофиқ молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун маблағлар ўтказиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. ҲККП олди-сотди шартномасига мувофиқ зарур маблағлар тушгандан кейин бир иш кунида ушбу Низом талабларига мувофиқ сотувчининг шахсий кабинетига тўланган битимлар тўғрисидаги реестрни юбориши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Сотувчи ҲККПдан сотиб олувчи томонидан олдиндан тўлов тўлангани тўғрисидаги маълумотни олгандан кейин маҳсулотни харидорга етказиб беришнинг биржа битимида келишилган шартларида етказиб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сотувчи товарни етказиб бериш бўйича биржа битимида келишилган шартларни бажаргандан сўнг сотувчи ва харидор рўйхатдан ўтказилган биржа битими бўйича маҳсулотни топшириш-қабул қилиш тўғрисида далолатнома тузадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Харидорга маҳсулотни топшириш-қабул қилиш (юклаб жўнатиш) биржа битимларида назарда тутилган ҳажм ва муддатларга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомда назарда тутилган маблағларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сотувчи банкида — сотувчи томонидан, харидор банкида — харидор томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Биржа савдосини ташкил этиш, шартнома мажбуриятларини бажариш ва ҲККП хизмат кўрсатиш жараёнида пайдо бўладиган низолар ва келишмовчиликлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ушбу Низомдан келиб чиқиб, сотувчилар ёки харидорлар томонидан уларга юклатилган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, айбдор томондан иккинчи тараф фойдасига жарима сифатида закалат пуллари ушлаб қолинади. Бунда сотувчи томонидан харидор фойдасига ундириладиган жарима миқдори шартноманинг умумий қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Мазкур Низом талаблари бузилишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта толасини биржа савдоларида сотиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пахта толасини биржа савдоларида сотиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Босқичлар

Масъул ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимликлари

Харидор мурожаатига асосан пахта толасини қайта ишлаш қуввати мавжудлиги тўғрисида тавсия беради.

Ўн кун мобайнида

2-босқич

Харидор

Пахта толасини қайта ишлаш қуввати мавжудлиги тўғрисидаги тавсияни биржага тақдим этади.

Заруриятга кўра

3-босқич

Сотувчи, харидор, биржа

Сотувчи (харидор) билан биржа ўртасида мустақил шартнома тузади.

Биржа савдоларида иштирок этишдан аввал

4-босқич

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси

Пахта толасининг 1 тоннаси учун миллий валютада ҳисобланган нархлар тўғрисидаги маълумотни расмий веб-сайтга жойлаштиради.

Ҳар биржа савдолари ўтказиладиган кунда соат 9-15 га қадар

5-босқич

Сотувчи

Ўз эҳтиёжидан ортган пахта толасини биржа савдоларига мустақил равишда қўйади.

Биржа савдоларида иштирок этишдан аввал

6-босқич

Сотувчи, харидор

Ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги шахсий ҳисобварақларига аванс сифатида закалат пулларини киритади.

Биржа савдоларида иштирок этишдан аввал

7-босқич

Сотувчи, харидор

Биржада аванс билан таъминланган ҳажмлардаги маҳсулотни сотиб олишга битимлар тузади.

Биржа савдолари вақтида

8-босқич

Харидор

Биржанинг депозит ҳисоб-рақамига тузилган биржа битимига мувофиқ молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун маблағлар ўтказади.

Беш иш куни мобайнида

9-босқич

Биржа

Ҳисоб-китоб-клиринг палатаси олди-сотди шартномасига мувофиқ зарур маблағлар тушгандан кейин сотувчининг шахсий кабинетига тўланган битимлар тўғрисидаги реестрни юборади.

Бир иш куни

10-босқич

Сотувчи

Ҳисоб-китоб-клиринг палатасидан сотиб олувчи томонидан олдиндан тўлов тўлангани тўғрисидаги маълумотни олгандан кейин маҳсулотни харидорга етказиб беради.

Биржа битими шартлари асосида

11-босқич

Сотувчи, харидор

Сотувчи ва харидор рўйхатдан ўтказилган биржа битими бўйича маҳсулотни топшириш-қабул қилиш тўғрисида далолатнома тузади.

Биржа битими шартлари бажарилгандан сўнг

».

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 6 майдаги 373-сон қарорида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини қоплаш учун ҳамда экспорт қилувчи ташкилотларга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш»;

6-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

7-бандга қуйидаги мазмундаги «м)» кичик банди қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«м) бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмини қоплаш учун ҳамда экспорт қилувчи ташкилотларга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг бир қисмига субсидия ажратади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи ташкилотларга уларнинг тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт ҳажмининг қийматига нисбатан тенг улушда субсидия ажратади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2021 йил 23 февралдаги 93-сон қарорида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 сентябрдаги 559-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) илованинг 3-банди иккинчи хатбошидаги «75 фоизи» сўзлари «5 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) илованинг 5-бобига қуйидаги мазмундаги 26-банд қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«26. Пахта ип-калаваси ва трикотаж матони олиб чиқишда ундириладиган йиғимлар бўйича мониторинг Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда — ТСОЯЭАТ) маълумотлари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мониторинг натижаларига кўра, пахта ип-калаваси ва трикотаж матони олиб чиқишда белгиланган миқдордаги йиғимларни тўламаган экспорт қилувчи ташкилотлар (шартнома тузувчилар) аниқланган тақдирда, ушбу ташкилотлар Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан ТСОЯЭАТда реал вақт режимида янгиланиб борувчи «Йиғим тўламаган ташкилотлар» реестрига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реестрга киритилган ташкилотларга мавжуд қарздорлигини тўлиқ бартараф этмагунига қадар пахта ип-калаваси ва трикотаж матони экспорт қилишига рухсат берилмайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) илованинг «26.» банди — «27.» банди деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2022 й., 09/22/556/0879-сон; 02.08.2024 й., 09/24/466/0567-сон; 21.01.2025 й., 09/25/18/0055-сон; 04.09.2025 й., 09/25/559/0802-сон)