Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2025 14.12.2022 йилдаги 706-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.12.2022 йилдаги 706-сон
Kuchga kirish sanasi
15.12.2022
Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2025
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли «Бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш ва бюджетдан ташқари жамғармаларни шакллантириш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда сўнгги йилларда ер участкаларидан оқилона ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш, уларни муҳофаза қилиш, янги ерларни ўзлаштириш ҳамда қайта фойдаланишга киритиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя қилмаслик, хусусан, ер участкаларини ноқонуний ажратиш, ердан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, уларда ноқонуний қурилмалар қуриш, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари кўплаб учраётганлиги ушбу соҳадаги давлат назорати самарадорлигини, шу жумладан, бунга ваколатли идораларнинг масъулиятини оширишни тақозо этмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер тўғрисидаги қонун бузилишларига қарши кескин курашиш, давлат манфаатларига етказилган зарарларни тўлиқ ва ўз вақтида ундиришни таъминлаш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 21 февралдаги ПҚ-138-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бюджетдан ташқари жамғармасига прокуратура органлари ташаббуси билан аниқланган ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатлари бўйича давлат манфаатларига етказилган зарарларни ундиришдан тушган маблағларнинг 10 фоизини йўналтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ички ишлар органлари ташаббуси билан аниқланган ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатлари бўйича давлат манфаатларига етказилган зарарларни ундиришдан тушган маблағларнинг 10 фоизини йўналтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 14 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
706-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 декабрдаги 706-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига киритилаётган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗГАРТИРИШЛАР

а) 6-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

6.

Бош прокуратура

Қонунчиликда белгиланган ҳолатларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар

8**

Прокуратура органларининг ташаббуси билан аниқланган ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатлари бўйича давлат манфаатларига етказилган зарарларни ундиришдан тушган маблағлар

10

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 9-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

9.

Ички ишлар вазирлиги

Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммаси махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммасидан ташқари.

45

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарима суммаси (тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ҳамда тегишли оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун ҳамда божхона органлари томонидан ундирилган жарима суммаси бундан мустасно).

50

Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган хорижий давлатларнинг автотранспорт воситалари томонидан йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун Давлат божхона қўмитаси томонидан ундирилган жарима суммаси.

25

Автомототранспорт воситалари қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун тўлов суммаси.

8

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан олинган маблағлар.

8

Ички ишлар органларининг ташаббуси билан аниқланган ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатлари бўйича давлат манфаатларига етказилган зарарларни ундиришдан тушган маблағлар.

10

Чиқиш ва кириш визалари берилганлиги, улар муддатининг узайтирилганлиги, вақтинча турган жой бўйича рўйхатга олинганлиги, доимий яшаш учун ҳужжатлар расмийлаштирилганлиги учун давлат божлари.

8

Тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари қайд этган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун ундирилган жарима суммаси:

тизим жорий этилиб, ишга туширилган кундан бошлаб бир йил давомида;

10

тизим жорий этилиб, ишга туширилганидан бир йил ўтган кундан бошлаб.

15

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.12.2022 й., 09/22/706/1090-сон)