21.02.2022 йилдаги ПҚ-138-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 21.02.2022 йилдаги ПҚ-138-сон
Kuchga kirish sanasi
22.02.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йилларда республикада ер участкаларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш, уларни муҳофаза қилиш, янги ерларни ўзлаштириш ҳамда қайта муомалага киритиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бироқ, ҳудудларда ер қонунчилигига риоя қилмаслик, ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, жумладан ноқонуний қурилмалар қуриш, шунингдек, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари учраётганлиги бу борада рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш орқали ягона назорат тизимини жорий этиш ҳамда ваколатли идоралар ўртасида ҳамкорликни янада кучайтиришни тақозо этмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ер участкаларидан самарали фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш, ерлар, айниқса, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар талон-торож қилинишининг олдини олиш, мазкур жараёнларга ахборот технологияларини кенг жорий қилиш орқали соҳада рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6243-сон Фармонида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ер участкаларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш соҳасида назоратни янада кучайтириш мақсадида прокуратура органлари зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаларини ажратиш, янги ерларни ўзлаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги муомаласига киритиш билан боғлиқ республика ва маҳаллий дастурларда белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилиши юзасидан мунтазам назорат ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва мўлжалланмаган ер участкаларини ажратишда Ер кодексида белгиланган талабларга риоя қилинишини таъминлаш юзасидан доимий назоратни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» тизимини (кейинги ўринларда — «E-qaror» электрон тизими) доимий равишда мониторинг қилиш ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган қарорларга нисбатан таъсир чораларини кўриб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини барвақт аниқлаш ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланиши устидан қатъий прокурор назоратини ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши аҳволини мунтазам ўрганиб бориш, соҳада ҳуқуқни қўллашнинг ягона амалиётини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор хорижий тажриба асосида ердан оқилона фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари, шунингдек, соҳага йўналтирилаётган тегишли бюджетдан ташқари маблағлар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари мақсадли сарфланишини ўрганиб бориш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Прокуратура органлари зиммасига юкланган қўшимча вазифалар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида Бош прокуратура таркибида 8 та штат бирлигидан иборат бўлган Ер ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бошқармаси (кейинги ўринларда — Бошқарма), Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларида эса умумий сони 56 та штат бирлигидан иборат бўлган Ер ресурслари талон-торож қилинишининг олдини олиш бўлимлари (кейинги ўринларда — бўлимлар) ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги ташкил этилаётган Бошқарма ва бўлимлар прокуратура органларининг 32 та, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимининг 15 та, Сув хўжалиги вазирлиги тизимининг 7 та, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг 10 та штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобидан шакллантирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарма ва бўлимлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармони билан ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишга қаратилган фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Бош прокуратура ва ҳудудий прокуратураларга юклатилган вазифаларнинг ижро этиб борилишини ташкиллаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ер участкаларидан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида 2022 йил 1 мартдан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) аҳоли ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича Бош прокуратура (1007 қисқа рақами) ва Кадастр агентлигига (1097 қисқа рақами) юборилган фотосурат ва видеоёзувлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиларига (кейинги ўринларда — ҳоким ёрдамчилари) ўз ҳудудида қурилиши бошланган ҳар қандай бино ёки иншоотларнинг қонунийлигини аниқлаш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, қурилиш ва кадастр органларига сўров юбориш ҳуқуқи берилади, бунда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур сўровлар 5 иш кунида мажбурий тартибда кўриб чиқилиб, қурилиши бошланган бино ва иншоотларга рухсат берувчи ҳужжатлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот тақдим этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари сўровлар асосида олинган маълумотларни ўз биносида барча фуқаролар учун кўринарли бўлган жойда жойлаштиради ҳамда аниқланган ноқонуний ҳолатлар бўйича маълумотларни бир кунлик муддатда ер соҳасида назоратни амалга оширувчи органларга тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кадастр агентлиги икки ой муддатда Ер кодексининг 84-моддасида назарда тутилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва ноқонуний фойдаланиш бўйича хабар берган шахсларни пул мукофоти билан рағбатлантириш тартибини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки, ерга оид ҳуқуқбузарликларнинг мониторингини юритиш бўйича яратилган «Е-YER NAZORAT» автоматлаштирилган ахборот тизимини (кейинги ўринларда — «Е-YER NAZORAT» тизими) такомиллаштириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Е-YER NAZORAT» тизимига ерга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида киритиш ва ҳуқуқбузарлик ишларини кўриб чиқиш натижалари тўғрисида маълумотларни жойлаштириш учун Кадастр агентлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Мажбурий ижро бюроси ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари масъул ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Е-YER NAZORAT» тизимида ер участкалари билан боғлиқ содир этилган жиноятлар бўйича маълумотлар харитаси алоҳида юритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кадастр агентлиги Бош прокуратура ва бошқа ваколатли органлар билан биргаликда бир ой муддатда «Е-YER NAZORAT» тизимига қўзғатилган жиноят ишлари ҳақидаги маълумотларни киритиш тартибини белгиласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ер муносабатларига доир ҳужжатлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини таъминлаш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра ташкил этилаётган Бошқарма Адлия вазирлиги билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«E-qaror» электрон тизими орқали маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ер муносабатларига доир ҳужжатларини доимий равишда мониторинг қилиб боради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мониторинг натижаларига кўра қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган қарорлар юзасидан дарҳол прокурор таъсир чоралари қўлланилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уч ой муддатда ўз тизимидаги корхона ва ташкилотларга тегишли бўлган ер участкаларини хатловдан ўтказсин ҳамда кейинчалик доимий равишда ер участкаларидан самарали фойдаланилишини ўрганиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар чоракда ўзига тегишли бўлган ер участкаларини муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда аниқланган ноқонуний ҳолатлар бўйича маълумотларни Бош прокуратурага тақдим этиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур бандда назарда тутилган вазирлик ва идоралар раҳбарларига бириктирилган ер участкаларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши ҳамда улар талон-торож қилинишининг олдини олиш бўйича шахсий масъулият юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзбеккосмос» агентлиги Кадастр агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил якунига қадар синов тариқасида Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманлари ҳамда Тошкент вилоятининг Қибрай ва Тошкент туманларида ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини ҳамда ноқонуний бино ва иншоотларни космик суратларни қайта ишлаш орқали аниқлаш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва идоралар «Ўзбеккосмос» агентлиги сўровига асосан унга юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун зарур бўлган барча маълумотларнинг белгиланган тартибда тақдим этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда космик суратларни олиш ва уларни қайта ишлаш билан боғлиқ харажатлар «Ўзбеккосмос» агентлиги ва Кадастр агентлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбеккосмос» агентлиги Кадастр агентлиги ва Бош прокуратура билан биргаликда ўтказилган синов натижаларидан келиб чиқиб, ушбу амалиётни республиканинг бутун ҳудудида жорий этиш юзасидан таклифларни 2023 йил 1 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари ўзларининг юридик хизматлари, ҳудудий адлия ва прокуратура органлари билан биргаликда маҳаллий вакиллик ва ижроия ҳокимияти органларининг ер участкалари бериш ҳақидаги қарорларини қуйидаги график асосида хатловдан ўтказиб, уларнинг электрон нусхаларини ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш учун туман (шаҳар) сектор раҳбарлари ҳамда ҳоким ёрдамчиларига тақдим этилишини таъминласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 майга қадар — 2016 — 2021 йилларда қабул қилинган қарорлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 августга қадар — 2006 — 2015 йилларда қабул қилинган қарорлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2023 йил 1 январга қадар — 2006 йилгача қабул қилинган қарорлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзархив» агентлиги ҳудудий адлия ва прокуратура органлари билан биргаликда 2022 йил якунига қадар давлат архивлари сақловига берилган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ер участкалари бериш тўғрисидаги қарорлари, колхозлар аъзоларининг умумий мажлислари баённомалари, совхозлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг буйруқларини хатловдан ўтказиб, уларнинг электрон нусхаларини мунтазам равишда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш учун туман (шаҳар) сектор раҳбарлари ҳамда ҳоким ёрдамчиларига тақдим этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳоким ёрдамчилари хатлов натижасида аниқланган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишида фуқароларга фаол амалий ёрдам кўрсатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ер кодексининг 831-моддасида ер участкаларидан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текшириш ҳисобланмаслиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолини сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, ер участкаларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилиши устидан тизимли назорат ўрнатиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги экин ерларидан оқилона ва самарали фойдаланилиши, режадаги экинларнинг экилиши ва парваришланиши аҳволи бўйича ҳар чоракда камида бир маротаба мониторинг ўтказсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кадастр агентлиги ер тоифасидан қатъи назар барча турдаги ер участкалари ҳамда бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатларини аниқлаш, ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига ва чегараларини ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик чораларини кўрсин, ердан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат назоратини кучайтирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Кадастр агентлиги амалга оширилган ишлар натижаси ҳақида ҳар чорак якунидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ва Бош прокуратурага ахборот бериб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатларини аниқлаш юзасидан тезкор-қидирув фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти таркибида Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлими, ҳудудий тезкор-қидирув хизматларида эса Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмалари ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Янги ташкил этилаётган тузилмалар 73 та штат бирлигидан иборат бўлиб, улар ички ишлар органларининг 30 та, адлия органлари ва муассасаларининг 43 та штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобидан шакллантирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
прокуратура ва ички ишлар органлари тизимида янги ташкил этилаётган тузилмаларга ўзларига юклатилган вазифаларни амалга ошириш доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Кадастр агентлигининг учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар)дан, заруратга кўра, тўловсиз фойдаланиш ҳуқуқи берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти таркибидаги Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлими ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ер муносабатларига оид жиноятларга қарши курашиш фаолияти устидан назоратни амалга ошириш прокуратура органларининг мазкур қарор билан ташкил этилаётган бошқарма ва бўлимлари зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кадастр агентлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда прокуратура ва ички ишлар органлари тизимида янги ташкил этилаётган тузилмаларга кўчмас мулк объектлари, уларнинг мулкдорлари ва эгалик тарихи ҳақида маълумотларни Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг Давлат реестридан онлайн олиш имкониятини яратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ташаббуси билан аниқланган ер тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатлари бўйича давлат манфаатларига етказилган зарарларни белгиланган тартибда ундиришдан тушган маблағларнинг 10 фоизи тегишинча мазкур органларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига ўтказиб борилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Прокуратура ва ички ишлар органларининг янги ташкил этилаётган таркибий тузилмалари ходимларини уларга юклатилган вазифалардан ташқари бошқа ишларга жалб қилиш қатъий тақиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Олий суд:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 апрелга қадар ер участкаларида ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни бузиш билан боғлиқ ишларни кўриш амалиётини умумлаштириб, бу тоифадаги ишларни кўришда ягона амалиётни шакллантириш бўйича судларга зарурий тавсияларни берсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 1 июлга қадар мулк ҳуқуқи эътироф этилмаган кўчмас мулк объектлари билан боғлиқ ҳолатларни батафсил ўрганиш ишларини ташкил этсин ҳамда натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифларни киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Бош прокуратура манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Бош прокуратура мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларининг ташкилий-штат тузилмаларини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда тегишинча Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратуралари ҳамда ички ишлар органларининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ўзгартиришлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош прокурор Н.Т. Йўлдошев, ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов, қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев ва Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Кудбиев белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 21 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-138-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 07/22/138/0153-сон)