15.06.2022 йилдаги ПҚ-279-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 15.06.2022 йилдаги ПҚ-279-сон
Kuchga kirish sanasi
16.06.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат олий таълим муассасаларида уларнинг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда бакалавриат таълим йўналишлари бўйича масофавий таълим шакли жорий этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тасарруфида ушбу таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифи асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади;
(1-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат бали асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади ҳамда қўшимча имтиҳон ўтказилмайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) республикада фаолият юритувчи давлат, нодавлат ва хорижий олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиаллари бакалавриати ва магистратурасига қабул бир ўқув йилида бир марта (июнь — сентябрь ойлари оралиғида) амалга оширилади. Бунда, зарур ҳолларда, олий таълим ташкилотлари магистратурасига бир ўқув йилида иккинчи марта қабул қилишга Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг таклифига асосан Давлат комиссияси томонидан рухсат этилганда йўл қўйилади;
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинган абитуриентларнинг тўлов-контракт суммаси бир талабага тўғри келадиган реал харажатлардан келиб чиқиб, олий таълим муассасаси томонидан мустақил белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) табақалаштирилган тўлов-контракт миқдори Давлат комиссияси томонидан белгиланган суммадан кам бўлмаган миқдорда олий таълим муассасалари томонидан мустақил белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз давлат гранти асосида ўқишга кириш бўйича имтиёзга эга бўлган шахслар умумий қабул параметрларидан ташқари қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) давлат олий таълим муассасаларига бўйсунуви бўйича вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда чет эл фуқаросини тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини тегишли таълим йўналиши ва мутахассислик учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нисбатан белгиланган базавий тўлов-контракт миқдоридан кам бўлмаган миқдорда белгилаш ҳуқуқи берилади. Бунда, чет эл фуқароси олий таълим муассасаси томонидан ўтказиладиган суҳбат натижасига кўра ўқишга қабул қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари фақат давлат гранти бўйича тасдиқланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат олий таълим муассасаларига (молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасалари бундан мустасно) тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари бўйсунуви бўйича тегишли вазирлик (идора) томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади ҳамда ҳар йили 20 июнга қадар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади;
(1-банд «ж» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига мос келувчи имтиҳон фанлари мажмуаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади ҳамда имтиҳон синовлари бошланишидан камида 6 ой олдин эълон қилинади.
(1-банд «ж» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2026/2027 ўқув йилида республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига (кейинги ўринларда — республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари) давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича 1 452 та ўрин ажратилсин. Бунда 2030/2031 ўқув йилига қадар мазкур давлат гранти ҳар йили 10 фоиздан ошириб борилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Хотин-қизларнинг олий таълим билан қамровини ошириш орқали давлат ва жамиятдаги фаоллигини кучайтириш, гендер тенгликни таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни янада жадаллаштириш мақсадида шундай тизим жорий этилсинки, унга кўра:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномасини олган, олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар учун 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул параметрларига қўшимча 2 000 та давлат гранти ажратилади. Бунда:
(3-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун давлат гранти асосида ажратиладиган қабул параметрларининг камида 50 фоизи аниқ ва табиий фанлар, техника ва тиббиёт йўналишлари орасида тақсимланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 20 июлга қадар тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун давлат гранти ўринларининг олий таълим муассасалари ва бакалавриат таълим йўналишлари бўйича тақсимоти Давлат комиссияси томонидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг таклифлари асосида тасдиқланади ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади;
(3-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қуйидагилар қопланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021/2022 ўқув йилида давлат олий таълим муассасалари магистратурасига талабаликка қабул қилиниб, тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган хотин-қизларнинг 2022/2023 ўқув йили учун тўлов-контракт миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасалари магистратурасига ажратилган қабул параметрлари доирасида базавий тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилинган хотин-қизларнинг тўлов-контракт миқдори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг тавсияномаси асосида хотин-қизларни бакалавриатга қабул қилиш ҳамда давлат олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига тўлов-контракт асосида қабул қилинган хотин-қизларнинг тўлов-контракт суммасини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш тартибларини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (матн бўйича — Давлат комиссияси) ташкил этилсин ва унинг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат комиссиясига қуйидаги ваколатлар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда, олий таълим муассасаларининг моддий-техника базаси, профессор-ўқитувчилари таркиби ва ўқув-методик таъминотидан келиб чиқиб, янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини киритиш ҳамда ташкил этиладиган янги давлат олий таълим муассасалари қабул параметрларини белгилаш учун давлат буюртмаси параметрларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасига тегишли тармоқлар ва ҳудудлар бўйича мақсадли қабул параметрларини белгилаш, шунингдек, давлат буюртмаси параметрларининг таълим тиллари бўйича тақсимотини тасдиқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида олий таълим муассасаларининг (молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасалари бундан мустасно) бакалавриат таълим йўналишлари бўйича базавий тўлов-контракт қийматидан келиб чиқиб, табақалаштирилган тўлов-контракт минимал миқдорининг ягона кўрсаткичларини белгилаш;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабалар ўқишини давлат олий таълим муассасаларига кўчириш ва кўчириб тиклаш юзасидан қарорлар қабул қилиш.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармонига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Олий маълумотли кадрларни тайёрлашга оид давлат буюртмасини шакллантириш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги доимий асосда республика ҳудудлари доирасида давлат органлари, иқтисодиётнинг реал тармоқлари ва соҳаларида таълим йўналишлари, мутахассисликлар ва аниқ касблар бўйича олий маълумотли кадрларга бўлган талабни ўрганади ҳамда кейинги тўрт йилга мўлжалланган прогнозни шакллантириб боради;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 1 апрелга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар бир давлат олий таълим муассасаси бўйича таълим йўналишлари ва мутахассисликлар кесимида давлат гранти асосидаги давлат буюртмаси параметрлари лойиҳасини шакллантиради ҳамда кўриб чиқиш учун Давлат комиссиясига тақдим этади;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 1 майга қадар Давлат комиссияси давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратурасига қабул қилиш бўйича давлат гранти асосидаги давлат буюртмаси параметрларини шакллантиради ҳамда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президентига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Давлат олий таълим муассасаларига қабул жараёнида абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайти орқали ҳар йили 20 июндан 20 июлга қадар (20 июль куни ҳам), чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари бўйича эса 10 июлга қадар (10 июль куни ҳам) амалга оширилади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, абитуриентларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини ҳамда бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаш ҳуқуқи берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишлари устуворлигига қараб дастлаб давлат гранти, кейинчалик тўлов-контракт асосида танловда иштирок этиш имконияти берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Талабалар ўқишини давлат олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича қуйидаги тартиб жорий этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган (жумладан, халқаро тан олинган рейтингларда биринчи 1 000 та ўриндан бирини эгаллаган) олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчиришда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари ўтказилади. Бунда, касбий (ижодий) имтиҳонлар тегишли олий таълим муассасаси томонидан, тест синовлари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилади;
(7-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар бўйича ўтиш баллари ҳар йили 15 июлга қадар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан белгиланади ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинади;
(7-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ҳамда тегишли олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади;
(7-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчиришга рухсат этилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) давлат олий таълим муассасасининг биридан бошқасига талабалар ўқишини кўчиришга фақатгина қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) талабалар ўқишини республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига кўчириш мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган тартибда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчириш ўрнатилган тартибда, тегишли бакалавриат таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) спорт мусобақалари ғолиби сифатида имтиёз билан олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинган ҳамда кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларнинг ўқишини уларнинг аризаларига мувофиқ, сиртқи таълим шаклидаги мос ва турдош таълим йўналишига (сиртқи таълим шакли мавжуд бўлган тақдирда) давлат гранти асосида кўчиришга рухсат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари давлат олий таълим муассасаларига кириш тест синовларини хавфсизлик талабларига тўлиқ амал қилган ҳолда юқори савияда ташкил этишга шахсан масъул этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат олий таълим муассасаларига давлат буюртмаси параметрлари доирасида грант асосида бакалавриат ва магистратурага ўқишга қабул қилинган шахсларни ўқитиш харажатлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотларида кадрлар тайёрлаш учун ажратиладиган давлат гранти Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буюртмасига кўра 2022 йилда Молия вазирлиги томонидан қўшимча равишда молиялаштирилади, 2023 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи қарорлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Х. Тошкулов ҳамда Давлат тест маркази директори М.М. Каримов белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2022 йил 15 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-279-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги ПҚ-279-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Давлат комиссияси раиси

2.

О.К. Абдурахманов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Давлат комиссияси раиси ўринбосари

3.

И.Ю. Абдураҳмонов

олий таълим, фан ва инновациялар вазири

4.

Х.У. Умарова

мактабгача ва мактаб таълими вазири

5.

Б.А. Мусаев

камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири

6.

А.Ш. Иноятов

соғлиқни сақлаш вазири

7.

О.А. Назарбеков

маданият ва туризм вазири

8.

А.Д. Ташкулов

адлия вазири

9.

Б.О. Саидов

ташқи ишлар вазири

10.

Ш.Х. Шерматов

рақамли технологиялар вазири

11.

А.Б. Воитов

қишлоқ хўжалиги вазири

12.

И.Р. Махкамов

транспорт вазири

13.

Б.Ф. Исламов

тоғ-кон саноати ва геология вазири

14.

Ж.Т. Мирзамахмудов

энергетика вазири

15.

А.И. Икрамов

ёшлар сиёсати ва спорт вазири

16.

А.Р. Каримов

иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари

17.

Лавозими бўйича

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси

18.

М.М. Каримов

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги директори

19.

А.В. Нуридинов

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси

20.

О.М. Махкамов

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

21.

Ш.Х. Далиев

Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими, Давлат комиссияси масъул котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Давлат комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги ПҚ-279-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 24 февралдаги «М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-290-сон қарори 3-бандининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Филиалнинг қабул параметрлари М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Филиал Васийлик кенгаши қарори билан тасдиқланади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 27 апрелдаги «Тошкент шаҳрида Турин политехника университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-1106-сон қарори 3-бандининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Университетнинг қабул параметрлари Турин политехника университети (Италия Республикаси), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Университет Васийлик кенгаши қарори билан тасдиқланади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 майдаги «Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси «Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3714-сон қарорининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«7. Филиалнинг қабул параметрлари «МИСиС» МТТУ, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Филиал Васийлик кенгаши қарори билан тасдиқланади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июлдаги «Тошкент шаҳрида «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети» федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг филиалини ташкил этиш ва унинг фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-3875-сон қарори 9-бандининг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«а) «ММФИ» МТЯУ филиалининг қабул параметрлари бош муассаса, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда филиал Васийлик кенгаши қарори билан тасдиқланади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 сентябрдаги «Латвиянинг Ахборот тизимлари менежменти Олий мактабининг Фарғона шаҳридаги филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3952-сон қарори 9-бандининг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«а) Филиалнинг қабул параметрлари Олий мактаб, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Филиал Васийлик кенгаши қарори билан тасдиқланади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 июлдаги «Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4391-сон қарори қуйидаги мазмундаги 91-банд билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«91. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, шунингдек, давлат олий таълим муассасаларига уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан халқаро эътироф этилган рейтинг ташкилотлари (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World Universities) билан олий таълим муассасасини халқаро рейтингга киритиш бўйича хизматлар кўрсатиш учун шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро ва республика танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, профессионал таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2. Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатлар қабул қилиш бошлангунига қадар катталар ва ёшлар ўртасида Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурларига киритилган спортнинг олимпия ва паралимпия турлари бўйича Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинларида охирги тўрт йилда, жаҳон ва Осиё чемпионатларида охирги бир йилда ғолиб ва совриндор (1 — 3 ўрин) бўлган умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус профессионал таълим муассасаларининг битирувчилари олий таълим муассасаларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналишларига қўшимча давлат гранти асосида кундузги, сиртқи, кечки таълим шаклларига имтиҳон синовларисиз қабул қилинади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 21 ва 3-бандлар чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 417-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«2. Олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонига нисбатан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча икки фоизли давлат гранти квоталарининг (кейинги ўринларда қўшимча квота деб аталади) олий таълим муассасалари кесимидаги тақсимоти тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан шакллантирилиб, ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги тегишли қарори қабул қилинганидан сўнг икки ҳафта муддатда Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясига (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонига нисбатан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча квоталарнинг олий таълим муассасалари кесимидаги тақсимоти икки ҳафта муддатда Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги ПҚ-279-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 2 июндаги «2005/2006 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида»ги ПҚ-92-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 23 июндаги «Республика олий ўқув юртларига қабул қилиш параметрларини шакллантириш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2360-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 майдаги «2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги ПҚ-2955-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июндаги «2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида»ги ПҚ-3769-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги «2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-4359-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги «2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-4749-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июндаги «2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-5157-сон қарори.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.06.2022 й., 07/22/279/0530-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)