Ҳужжат кучини йўқотган 16.06.2022 02.06.2005 йилдаги ПҚ-92-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 02.06.2005 йилдаги ПҚ-92-сон
Kuchga kirish sanasi
02.06.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 16.06.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

2005/2006 ЎҚУВ ЙИЛИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги ПҚ-279-сонли «Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифаларни бажариш, олий таълим муассасаларига иқтидорли ва қобилиятли ёшларни танлаб олиш, республикамиз иқтисодиёти ва ижтимоий соҳалари учун замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали мутахассислар тайёрлаш, шунингдек, замонавий компьютер ва ахборот технологиялари соҳасида мутахассислар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари учун олий маълумотли педагог кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш ва уларнинг сифатини ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2005/2006 ўқув йилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бакалаврлар тайёрлаш бўйича умумий қабул квотаси 51175, шу жумладан 19975 давлат грантлари ва 31200 тўлов-контракт асосида белгиланиб, улар олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари бўйича 1-иловага* мувофиқ тақсимлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
магистрлар тайёрлаш бўйича умумий қабул квотаси 6200, шу жумладан 1500 давлат грантлари ва 4700 тўлов-контракт асосида белгиланиб, улар олий таълим муассасалари ва мутахассисликлар бўйича 2-иловага* мувофиқ тақсимлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 2-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий таълим муассасалари таркибида ташкил этилган махсус сиртқи бўлимларга ўрта махсус маълумот ва тегишли таълим тури бўйича камида уч йил амалий иш стажига эга бўлган педагог кадрлардан, жумладан болалар спорти мураббийларидан бакалаврлар тайёрлаш учун умумий қабул квотаси 5065, шу жумладан 1265 давлат грантлари ва 3800 тўлов-контракт асосида белгиланиб, улар олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари бўйича 3-иловага* мувофиқ тақсимлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 3-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Олий таълим муассасаларига эга бўлган вазирликлар ва идоралар Давлат тест маркази билан биргаликда бир ҳафта муддатда ўзларига қарашли олий таълим муассасаларида давлат грантлари ва тўлов-контракт асосидаги бакалавриат ва магистратура бўйича қабул квотасини таълим тиллари бўйича тақсимлаш тўғрисидаги таклифларини Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига тасдиқлаш учун киритсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2005/2006 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида умумий қабул квотаси 60 кишидан иборат икки йиллик махсус Олий журналистика курсларини очсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий журналистика курсларига бошқа йўналишлар бўйича бакалавр даражасига эга бўлган ва журналистика соҳасида ўз ижодий қобилиятини кўрсатган мутахассислар танлов асосида қабул қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий журналистика курсларида ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий журналистика курслари битирувчиларига ўқиш якунида «журналистика» мутахассислиги бўйича магистр даражаси ва белгиланган намунадаги диплом берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 2005/2006 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг янгиланган таркиби 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 4-илова берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат комиссиясига (Р.С. Қосимов), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда, олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига қабул қилиш тест синовлари натижаларидан келиб чиққан ҳолда, белгиланган умумий қабул квоталари доирасида, қабул кўрсаткичларига зарур ўзгартиришлар киритишга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005/2006 ўқув йилидан бошлаб барча таълим йўналишлари бўйича давлат грантлари асосида таҳсил олган олий таълим муассасалари битирувчиларини мажбурий тартибда камида уч йил ишлаб бериш шарти билан таълим муассасаларига, корхона ва ташкилотларга ишга тақсимлаш амалиётини жорий этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2005/2006 ўқув йилида давлат грантлари асосида бакалавриат ва магистратурага ҳамда махсус сиртқи бўлимларга белгиланган қабул квотасини ҳисобга олган ҳолда бюджетдан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 4 ноябрдаги 519-сон қарорига 9-илова;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг «Журналист кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 1999 йил 26 февралдаги 88-сон қарори 2-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 2 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-92-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 22-сон, 158-модда)