Ҳужжат кучини йўқотган 27.05.1997 16.06.1992 йилдаги 291-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.06.1992 йилдаги 291-сон
Kuchga kirish sanasi
16.06.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 27.05.1997
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚАРО МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ АЛОҚАЛАР МИЛЛИЙ УЮШМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎFРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 27 майдаги 265-сонли Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмасини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 25 мартдаги 142-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмасини ташкил этиш масалалари»га оид 1992 йил 16 июндаги 291-сон қарорлари ҳақида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро инсонпарварлик, маданий алоқаларни, хорижий мамлакатлар халқлари билан ўзаро бир-бирини тушуниш, дўстлик ва ҳамкорликни шакллантириш, ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, хорижда яшовчи ватандошлар билан алоқаларни кенгайтириш мақсадида Хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий алоқа Ўзбекистон жамияти ҳамда хориждаги ватандошлар билан алоқа «Ватан» жамияти негизида Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқа миллий уюшмасини тузиш тўғрисида» 1992 йил 25 мартдаги 142-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқа миллий уюшмаси хорижий мамлакатлар халқлари ҳамда чет элда яшовчи ватандошлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ва дўстликни мустаҳкамлаш ишида жамиятлар, марказлар, клублар, ҳаракатларнинг ва фуқаролар уюшмалари бошқа шаклларининг халқаро алоқаларини мувофиқлаштирувчи республикада ташкилоти ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқа миллий уюшмаси марказий аппарати тузилмаси ва унинг тўғрисидаги Низом тасдиқлансин (илова қилинмоқда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларининг чегараланган сони 60 нафардан иборат этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқа миллий уюшмасига раиснинг икки нафар ўринбосарига, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарига, 11 кишидан иборат раёсатга эга бўлишга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси вазирлари, уларнинг ўринбосарлари ва ҳайъат аъзолари учун назарда тутилган маиший, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари тегишли равишда Халқаро маданий-маърифий алоқа миллий уюшмаси раиси, унинг ўринбосарлари ва раёсати аъзоларига нисбатан татбиқ этилсин. Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқа миллий уюшмасининг ходимлари махсус кийим-бош ва пойафзал билан таъминлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Халқаро маданий-маърифий алоқа миллий уюшмаси аппаратини сақлаш, шунингдек, маданий тадбирлар учун зарур маблағлар ажратишни белгиласин, 2 та енгил автомашинага лимит ажратсин, шу жумладан, улардан бирининг икки сменали иш режимида ишлашини назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқа миллий уюшмасига белгиланган лимит доирасида хизмат енгил автомобиллари ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Бюджетдан ажратиладиган маблағлар, ўзига қарашли корхоналарнинг ажратмалари, ихтиёрий бадаллар ва ҳомийларнинг ажратмалари сўмлар ва валютада Халқаро маданий-маърифий алоқа миллий уюшмаси устав фаолиятини бажариш харажатларини маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқа миллий уюшмасини зарур шаҳар ва ҳукумат телефон алоқаси билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Халқаро маданий-маърифий алоқа миллий уюшмасига республика ҳудудида хорижий шерик ташкилотлар вакиллари ва чет элдаги ватандошларга кўрсатилган хизматлар учун сўмларда ҳақ тўлашга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва Ўрта Осиё темир йўллар бошқармаси республика жамоатчилиги билан хорижий мамлакатлар ўртасидаги турли касб кишиларини алмашиш ва инсонпарварлик алоқаларини ривожлантиришга кўмаклашиш учун Халқаро маданий-маърифий алоқа миллий уюшмаси талабномаси бўйича чартер рейслар ва маршрутларни ташкил этиш масаласини ҳал этсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. ЎзССР Министрлар Советининг «Хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий алоқа Ўзбекистон жамияти тўғрисида» 1959 йил 15 майдаги 337-сон қарори ва ЎзССР Министрлар Советининг 1976 йил 11 мартдаги 214-рс фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ Э.С.Самандаров зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 16 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
291-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 16 июндаги 291-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқа миллий уюшмасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раҳбарият
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Режалаштириш ва мувофиқлаштириш бўлими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жанубий Осиё, Яқин ва Ўрта Шарқ, Африка мамлакатлари бўлими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳинди-Хитой ва Тинч океани минтақаси, Шарқий Европа мамлакатлари бўлими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Европа, Америка қитъаси мамлакатлари ва Япония бўлими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маданият ва профессионал алоқалар бўлими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи иқтисодий алоқалар бўлими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хориждаги юртдошлар билан ишлаш бўлими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бухгалтерия учёти ва ҳисобот бўлими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хўжалик таъминоти бўлими
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уюшма ҳузуридаги ташкилотлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бадиий суратхона
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ойдин» рўзномаси таҳририяти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон-контракт» журнали таҳририяти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 16 июндаги 291-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқа миллий уюшмаси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқа миллий уюшмаси* Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 25 мартдаги 142-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган, халқаро инсонпарварлик, маданий ва иқтисодий алоқаларни, хорижий мамлакатлар билан ўзаро бир-бирини тушуниш, дўстлик ва ҳамкорликни шакллантириш, ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, хорижда яшовчи ватандошлар билан алоқаларни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг жамиятлари, уюшмалари, клублари, ҳаракатлари ҳамда бошқа шакллардаги бирлашмаларини ихтиёрийлик асосида бирлаштирувчи ва улар фаолиятини мувофиқлаштириб турувчи республика ташкилоти ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Кейинги ўринларда «уюшма» деб аталади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро маданий-маърифий алоқа уюшмаси уюшмалар, клублар, харажатларни ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари уюшмаларининг бошқа шаклларини улар ўртасидаги ўзаро алоқаларни ва уларнинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларини мустаҳкамлаш йўли билан уларнинг устав вазифаларини амалга оширишлари учун энг қулай шароитлар яратиш учун ихтиёрий асосларда бирлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Уюшма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси иштирокида тузилган халқаро шартномаларга, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Уюшма юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансига ва алоҳида мулкига эга бўлади, республиканинг бутун ҳудудида ва унинг ташқарисида зарур хўжалик-молиявий операцияларни амалга оширади, банк муассасаларида ҳам миллий, ҳам чет эл валютасида ўз счётларига эга бўлади, қонунчиликда белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолиятини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Уюшма Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ҳамда ўз номи ўзбек тилида ёзилган муҳрга, шунингдек, эмблемага ва ташкилот белгисига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Уюшманинг манзилгоҳи: 700000, Тошкент шаҳри, Жавоҳарлаъл Неру кўчаси, 1-уй.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Уюшманинг асосий мақсадлари ва вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уюшманинг асосий мақсадлари ва вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқлар ўртасида тинчлик, дўстлик ва дўстона қўшничиликни мустаҳкамлаш, фаол тинчлик ўрнатиш фаолияти юритиш, умуминсоний ғоялар ва қадриятларни тарғиб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ҳамкорлик соҳасида фаолият кўрсатаётган республика жамоат ташкилотлари ва бирлашмаларининг, миллий маданият марказлари ва халқ дипломатиясини ривожлантиришда иштирок этаётган бошқа ташкилотларнинг куч-ғайратларини бирлаштириш ва фаолиятларини мувофиқлаштириш, биродарлашган шаҳарлар ўртасидаги алоқаларнинг ривожланишига кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турли ташкилотлар ва Ўзбекистоннинг айрим фуқаролари билан хорижда яшовчи ватандошлар ўртасидаги алоқаларнинг, маданий ва савдо-иқтисодий соҳалардаги ҳамкорликнинг ривожланишига кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл жамоатчилиги ва хорижда истиқомат қилаётган ўзбекларни, ўзбек халқининг қадимий тарихи, маданияти, анъаналари, урф-одатлари ҳамда ҳозирги турмуши мустақил Ўзбекистон давлати олиб бораётган ички ва ташқи сиёсат принциплари билан таништиришда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хориждаги ўзбеклар ёш авлодининг ўзбек тили ва адабиётини ўрганиши учун шарт-шароит яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, илмий, маданий, маънавий ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон жамоатчилиги билан хорижий мамлакатлар ўртасида доимий равишда кенг ахборот алмашинувига, Ўзбекистон Республикасида хорижий мамлакатлар ишбилармонлари доираларининг тажриба ва имкониятларидан фойдаланишга, хорижда истиқомат қилаётган ватандош тадбиркорлик ва ишбилармон доиралар билан Ўзбекистон корхоналари, ташкилотлари ва кооперативлари ўртасида амалий ҳамкорликни ташкил этишга ҳар томонлама ёрдам бериш, айни бир вақтда қўшма корхоналар ва ишлаб чиқаришлар ташкил этилишига кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг мустақил ташқи сиёсат йўлини шакллантириш ва рўёбга чиқаришда Ўзбекистон жамоатчилигининг кенг демократик иштирокини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тинчликни сақлаб қолиш, турли мамлакатлар халқлари ўртасида инсонпарварлик ва дўстона алоқаларни кенгайтириш масалалари бўйича БМТ муассасалари, халқаро, минтақавий ва бошқа ҳукуматга тегишли бўлмаган ташкилотлар билан алоқаларни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада жамланган имконият ва тажрибалардан фойдаланиш асосида хорижий мамлакатлар билан дўстона ва маданий алоқалар ўрнатиш борасида миллатлараро мулоқот маданияти маданий, ижтимоий ва жамоатчилик алоқаларини шакллантиришда қатнашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси жамоатчилик делегациялари ва ихтисослаштирилган сайёҳлар гуруҳларини ташкил этиш ҳамда уларни ва алоҳида фуқароларни чет элларга юбориш, чет Эл делегациялари ва алоҳида шахсларни қабул қилишни ташкил қилиш, хориждаги ватандошларнинг жамоалари билан алоқаларни кенгайтириш ва улар билан делегациялар айирбошлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет мамлакатларда Ўзбекистон Республикасига бағишланган кунлар, ҳафталиклар, ўн кунликлар, кўргазмалар, кинофестиваллар, конференциялар ва бошқа тадбирлар мажмуасини тайёрлаш ва ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уюшма аъзолари, шунингдек, уюшма билан ҳамкорлик қилувчи бошқа ташкилотлар, муассасалар ва шахслар, шу жумладан, хорижий шахсларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларга методик ёрдам кўрсатиш, ахборот ва маслаҳат бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий тилларда, шу жумладан, ватандошлар учун ўзбек тилида араб ва лотин ҳарфларида рўзномалар, журналлар, бюллетенлар, проспектлар ва бошқа босма материаллар нашр этиш, чет тилларда, шунингдек, хорижий ватандошлар учун ўзбек тилида эшиттиришлар олиб бориш учун республика радиосининг чет элларга мўлжалланган эшиттиришлари имкониятларидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия, оператив, статистик ҳисоб-китобни юритиш, ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятининг барча турлари бўйича белгиланган тартибда ҳисобот тузиш ва тақдим этиш, ҳисоботлар ва балансларнинг ишончлилигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига бўйсунувчи бўлимлар, вакилликлар, чет эллардаги маданий-маърифий марказлар ҳамда улар томонидан ташкил этилган жамғармалар, биржалар, корхоналар ва ташкилотлар молиявий-хўжалик фаолиятининг қонунчиликка биноан текширилиши ва тафтиш этилишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Уюшманинг қонуний ҳуқуқлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомдан келиб чиқадиган асосий вазифаларни бажариш ҳамда муайян қонунчилик билан белгиланган тартибда ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолиятини амалга ошириш мақсадида уюшма қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва чет элда ўз номидан бирлашмалар, ташкилотлар, муассасалар ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан ўз ваколати доирасида битимлар ва бошқа юридик ҳужжатларни тузиш, шунингдек, уюшма таркибига кирувчи бирлашмалар билан тузилган шартномаларга мувофиқ уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг номидан битимлар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолиятнинг саёҳат, маслаҳат, ахборот ва бошқа турларини амалга ошириш, маданий-маърифий соҳада алоқалар ўрнатилишида воситачи бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида масъулияти чекланган корхоналар, фирмалар, жамиятлар ва юридик шахс мақомига эга бўлган бошқа ташкилотларни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида ва чет элларда корхоналар, бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ҳамда ҳар хил кўчириб бўладиган ва кўчмас мулкларни қуриш, сотиб олиш, алмаштириш, ижарага бериш ёки ижарага олиш, қарзга ёки кирага олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда чет эллик шериклар иштирокида қўшма корхоналар ташкил этиш, улар билан сўм ва чет эл валютасида ҳисоб-китоб қилиш, шунингдек, белгиланган тартибда чет элда хўжалик фаолиятини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро, ички ва хорижий кўргазмалар, ярмаркалар, танловлар, савдо-сотиқлар, лотереялар ва кимошди савдолари ташкил этишда қатнашиш, акциялар, мақсадли заёмлар ва бошқа қимматдор қоғозлар чиқариш ҳамда уларни сотиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ватан ва хорижий ҳомийларнинг улушлари, Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари ва алоҳида фуқароларнинг ихтиёрий бадаллари, хайриялари, дўстлик жамиятларининг хўжалик фаолиятини ривожлантириш натижасида олган фойдасидан ажратиладиган тушумлар, шунингдек, бошқа ажратмалар ҳисобига сўмлар ва чет эл валютасида ҳисобланадиган жамғармалар ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд қонунчилик доирасида Ўзбекистон муаллифларининг адабиёт ва санъат асарларини чет элларда, хорижий муаллифларнинг асарларини эса Ўзбекистонда нашр этиш имкониятларидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда таҳририят-ноширлик ва реклама фаолиятини амалга ошириш, республикада ва унинг ташқарисида ташкил этиладиган турли жамғармалар, биржалар, акционерлик жамиятлари ва ҳоказоларнинг муассиси ва ҳаммуассиси бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уюшма раҳбар органларининг штат жадвалини, ходимларнинг меҳнат ҳақи ва моддий рағбатлантирилиши миқдорларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ўз бўлимларини, шунингдек, хорижий мамлакатларда Ўзбекистон Республикасининг маданий-маърифий марказларини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги элчихоналарида ўз вакилларига эга бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мамлакатлар билан халқаро телефон, телекс, телефакс ва бошқа алоқаларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига зид бўлмаган бошқа ҳар қандай қонуний ҳуқуқларини амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Уюшманинг тузилмаси ва бошқарув органлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Уюшмага раис бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уюшма раисининг икки нафар ўринбосари бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Уюшма раиси уюшма фаолиятига раҳбарлик қилади, уюшма зиммасига юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, раис ўринбосарлари, тузилмавий бўлинмалар ва тузилмавий бирликлар раҳбарларининг, шунингдек, таркибига кирувчи босма нашрлар, қўшма корхоналар, кооперативлар ва бошқа корхоналар раҳбарларининг масъулияти даражасини ва хизмат вазифаларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Уюшмада раис, унинг ўринбосарлари ва уюшма айрим бўлинмаларининг раҳбарларидан иборат раёсат тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раёсат қарорлари уюшма раисининг буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Уюшма фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Кенгаш тузилади. Кенгаш жамоатчилик ташкилотлари йўли бўйича алоқаларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқади, уюшма йиллик режаларини тасдиқлайди ҳамда уюшма ва унинг бўлинмалари томонидан бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиши мумкин, уюшма фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Уюшманинг мол-мулки ва маблағлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тугатилган Хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий алоқа Ўзбекистон жамияти ҳамда хориждаги ватандошлар билан маданий алоқа «Ватан» жамияти тасарруфида бўлган асосий фондлар ва бошқа давлат мол-мулки уюшманинг мол-мулкини ташкил этади. Уюшма кўрсатиб ўтилган давлат мулкини бошқаришга вакил этилган республика давлат органи вазифасини амалга оширади. Уюшма мол-мулкининг қиймати унинг мустақил балансида акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уюшманинг пул маблағлари давлат буюртмасини бажариш, шунингдек, мавжуд нормативлар ва ҳисоб-китобларга мувофиқ уюшма мақсад ва вазифаларини бажариш учун, ноширлик фаолиятига, бино ва иншоотлардан, техник воситалардан фойдаланиш, техника базасини янгилаш учун, уюшманинг хорижий ваколатхоналарини сақлаш ва бошқа ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун давлат бюджетидан ажратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мол-мулк ҳосил бўлишининг қўшимча манбалари қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уюшма билан манфаатдор ташкилотларнинг биргаликдаги фаолияти жараёнида ҳосил бўлган мулк, Ўзбекистон Республикаси ҳамда хорижий мамлакатлар фуқаролари ва ташкилотларининг пул маблағлари, моддий ва маданий қимматбаҳо нарсалари, кўчмас мулк кўринишидаги ихтиёрий бадаллари, қийматидан қатъи назар, хайриялари ва совғалари, шунингдек, ҳомийлик ва меценатлик бадаллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саёҳат-экскурсия, маслаҳат бериш, лекция ўқиш, воситачилик қилиш, таҳририят-ноширлик, реклама фаолиятидан, шунингдек, савдо-сотиқлик кўргазмалар, кимошди савдолари лотереялар ташкил этиш, пули ва бошқа хизматлар кўрсатиш йўли билан олинадиган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уюшма томонидан ташкил этилган корхоналар, фирмалар, хўжалик ҳисобидаги бирлашмалар ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш ва ташқи иқтисодий фаолиятидан олинган фойда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкларнинг кредитлари, тижорат қарзлари ва кредитлари ҳамда бошқа тушумлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уюшма маданий-маърифий ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш жамғармасини, шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлаш, ижодий-ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланиш жамғармаларини, уюшманинг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш учун зарур бўлган валюта жамғармасини ҳамда бошқа жамғармаларни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Уюшмани қайта ташкил этиш ёки тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Халқаро маданий-маърифий алоқа уюшмаси йиғилишида кўриб чиқилган ва маъқулланган.