ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚАРО МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ АЛОҚАЛАР МИЛЛИЙ УЮШМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎFРИСИДА
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 27 майдаги 265-сонли «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмасини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 25 мартдаги 142-сон ва «Ўзбекистон Республикаси халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмасини ташкил этиш масалалари»га оид 1992 йил 16 июндаги 291-сон қарорлари ҳақида» қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги тўғрисидаги Декларация принципларига асосланиб, халқаро алоқаларнинг кенгаётганлигини ҳисобга олиб, хорижий мамлакатлар билан жамоатчилик алоқалари фаолиятини бир жойга жамлаш ва тартибга солиш, ягона сиёсатни шакллантириш ва халқ дипломатиясини рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий алоқалар Ўзбекистон жамияти ҳамда Хориждаги ватандошлар билан алоқа «Ватан» жамиятининг улар негизида Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмаси ташкил этиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Маданият, оммавий ахборот воситалари ва туризм Комплекси (ўртоқ Самандаров) икки ҳафта муддат ичида манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Халқаро маданий-маърифий алоқалар миллий уюшмаси тузилмасини ҳамда Низомини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 25 март,
142-сон