25.04.2019 йилдаги 355-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.04.2019 йилдаги 355-сон
Kuchga kirish sanasi
26.04.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 августдаги ПҚ-3894-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни тубдан яхшилаш, республика соғлиқни сақлаш соҳасини бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш, соҳага хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, умумэътироф этилган халқаро стандартлар ва инновацион технологияларни жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (кейинги ўринларда Миллий палата деб аталади) тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палатанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги таркибий бўлинмалари ходимларининг (техник ходимлар бундан мустасно) чекланган умумий сони 265 нафарни ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палата ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги таркибий бўлинмалари ходимларига тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ва унинг ҳудудий идоралари ходимлари учун назарда тутилган моддий рағбатлантириш ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Миллий палата Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Султонали Машҳадий кўчаси, 197-уй манзили бўйича бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида «Соғлиқни сақлаш» тармоғи бўйича Миллий палата ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги таркибий бўлинмаларини сақлаш учун зарур маблағларни, шунингдек, етакчи хорижий ташкилотлар вакилларини эксперт жиҳатидан қўллаб-қувватлаш учун жалб этиш бўйича Миллий палата харажатлари молиялаштирилишини назарда тутсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда ўтказилган экспертизаси ва Миллий палатанинг асосланган ҳисоб-китоблари асосида бинони капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш ва Миллий палатани компьютер ва бошқа техника, мебель, инвентар билан бирламчи жиҳозлашга зарур бюджет маблағлари ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Миллий палата раиси бир ой муддатда ушбу қарор қоидаларидан келиб чиқиб Миллий палата таркибий бўлинмалари тузилмасини ва улар тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойишига 2-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси Р.Ш. Изамов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 25 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
355-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 апрелдаги 355-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасининг (кейинги ўринларда Миллий палата деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Миллий палата республика соғлиқни сақлашини бошқаришга инновацион моделлар жорий этилиши учун масъул бўлган республика тиббиёт ва фармацевтика ходимларини бирлаштирувчи давлат ташкилоти ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Миллий палата ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Миллий палата ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, хорижий, халқаро ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш масалаларига тааллуқли бўлган ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Миллий палатада мажбурий экспертизадан ўтказилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Миллий палатанинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг бўлинмаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари котибияти томонидан мувофиқлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Миллий палатанинг расмий номи:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) давлат тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси, қисқартирилган номи — Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) инглиз тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ номи — National Chamber of Innovative Нealthcare of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — UzНealth;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) рус тилида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлиқ номи — Национальная палата инновационного здравоохранения Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Национальная палата инновационного здравоохранения.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Миллий палата юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида миллий валютада шахсий ғазна ҳисобварақларига, тижорат банкларида валюта ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Миллий палатанинг вазифалари ва функциялари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидагилар Миллий палатанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика соғлиқни сақлашини ривожлантириш стратегиясини, илғор халқаро стандартлар ва энг яхши жаҳон амалиётини ҳисобга олган ҳолда соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделларини жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий клиник қўлланмалар ва баённомалар, ташхис қўйиш ва даволаш сифат стандартлари, шунингдек, моддий-техник жиҳозлаш стандартлари ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларнинг ўз вақтида жорий этилиши устидан мониторинг олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт статистикасини тўплаш ва таҳлил қилиш тизимини такомиллаштириш ва рақамлаштириш, шунингдек, зарур статистик маълумотлар билан таъминлаш мақсадида нотўғри статистик кўрсатгичлардан фойдаланиш имкониятига йўл қўймайдиган халқаро стандартлар ва усулларни жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика врачлари ва провизорларини рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий этиш, шунингдек, маълумотларнинг ягона электрон базасини шакллантириш ва юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро стандартларга жавоб берадиган соғлиқни сақлаш инфратузилмасини ташкил этишга, шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларини замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ва илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш учун молиявий маблағларни жалб этишга ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида янги ташкилотларни ташкил этишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт ходимларининг нуфузини ва мамлакат соғлиқни сақлаш тизимига бўлган ишончни ошириш, тиббиёт ходимларига одоб-ахлоқ қоидаларини сингдириш, коррупция намоён бўлишига барҳам бериш ва унинг олдини олиш, шунингдек, тиббиёт ходимларининг касбий фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт ходимларининг касбий малакаси даражаси, шунингдек, улар фаолияти якка тартибда лицензияланишини жорий этиш орқали кўникмаларининг замонавий талабларга ва энг яхши жаҳон амалиётларига мувофиқлиги мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, ушбу соҳага замонавий стандартларни жорий этиш, шунингдек, мамлакатга соғлиқни сақлаш соҳасидаги юқори малакали хорижий экспертлар ва мутахассисларни фаол жалб қилиш, мамлакат мутахассислари ва экспертларининг чет элда стажировкадан ўтишини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
врач (тиббиёт)нинг хатолари, нотўғри ташхис қўйиш ҳолатларини камайтириш ва мамлакатимиздаги тиббиёт ташкилотлари фаолиятини ва ушбу соҳада энг яхши жаҳон амалиётларини чуқур ўрганиш асосида касалликларни даволаш бўйича амалий механизмларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шу жумладан, тиббиёт ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилиш масалаларида энг яхши хорижий амалиётни мамлакат соғлиқни сақлашини бошқариш тизимига мослаштириб жорий этиш, шунингдек, фуқароларнинг тиббий суғурталанишини жорий этиш борасидаги ташкилий-ҳуқуқий асосларни яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий хорижий инвестицияларни, энг аввало, тўғридан-тўғри инвестицияларни фаол жалб этиш мақсадида давлат-хусусий шерикликнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва мамлакат соғлиқни сақлашига жорий этиш, шунингдек, хусусий соғлиқни сақлаш тизимини жадал ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш масалалари бўйича хорижий (халқаро) тиббиёт ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, шу жумладан, республика соғлиқни сақлаш тизимига грант, кредит, донорлик ва бошқа маблағларни жалб қилиш мақсадида учрашувлар, музокаралар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш, шунингдек, улардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шу жумладан, бизнес режаларни ишлаб чиқиш йўли билан республика соғлиқни сақлашининг хусусий тизимини ривожлантиришга инвестиция қўйиш масалалари бўйича потенциал инвесторларга, айниқса хорижий инвесторларга ахборот, маслаҳат, ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатиш, ташаббус кўрсатиладиган лойиҳаларни амалга ошириш учун молиялаштириш манбаларини жалб қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Миллий палата ўзига юкланган вазифаларни қуйидаги функцияларни амалга ошириш йўли билан бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) республика соғлиқни сақлашини ривожлантириш стратегиясини, илғор халқаро стандартлар ва энг яхши жаҳон амалиётини ҳисобга олган ҳолда соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделларини жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор халқаро тажрибани ва энг яхши жаҳон амалиётларини ўрганади ва республика соғлиқни сақлашини ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари бўйича таклифлар, ривожлантириш дастурлари, лойиҳаларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлашни ривожлантириш стратегиялари ва дастурларини амалга ошириш бўйича индикаторлар, кўрсаткичлар, усулларни, методологияларни ўрганади ва жорий этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш соҳасида илмий инновацион ишлар ва лойиҳаларни ўрганади ва самарадорлигини таҳлил қилади, соғлиқни сақлаш соҳасида илмий ва инновацион фаолиятнинг долзарб, истиқболли ва стратегик йўналишлари бўйича таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор тажрибани ўрганиш ва республика соғлиқни сақлаш соҳасига жорий этиш бўйича илмий, илмий-амалий, ўқув, ишчи ва бошқа тадбирларни (симпозиумлар, конференциялар, кўргазмалар, ишчи йиғилишлар, давра суҳбатлари ва шу кабиларни) ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илмий-методик, ўқув адабиётлари, статистик материаллар ва шакллар, ахборот брошюралари, кўргазмали қўлланмалар, тарқатма материаллар ва бошқа ахборот-босма материаллар, шунингдек, даврий маҳсулотларни нашр қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) замонавий клиник қўлланмалар ва баённомалар, ташхис қўйиш ва даволаш сифат стандартлари, шунингдек, моддий-техник жиҳозлаш стандартлари ишлаб чиқилишини ташкил этиш, уларнинг ўз вақтида жорий этилиши устидан мониторинг олиб бориш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда тиббий стандартлаштиришнинг норматив-методик ва ташкилий асосларини, шу жумладан, клиник қўлланмалар ва баённомалар, клиник-ташкилий, клиник-иқтисодий стандартлар, сифат менежменти стандартлари, сифатни бошқариш, хавфсизликни, моддий-техник жиҳозлаш тизимини, тиббиёт ҳужжатларини ва шу кабиларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт стандартлари ва нормативларини жорий этишда иштирок этади, ташкилий-методик ёрдам беради, консалтинг хизматлари кўрсатади, тиббиёт стандартлари ва нормативларини такомиллаштиришга йўналтирилган бошқа зарур тадбирларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
айрим стандартлар ва нормативлар самарадорлигини таҳлил қилади, уларни бекор қилиш, алмаштириш ёки ишлаб чиқишнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақида хулосалар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро стандартлар ва талабларга мувофиқ соғлиқни сақлаш муассасаларида сифатни бошқариш тизимлари экспертизасини жорий этади ва ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув дастурлари ва материалларни ишлаб чиқишда ва жорий этишда, шунингдек, тиббиёт валеологияси ва клиник стандартлаштириш масалалари бўйича малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлашнинг турли жиҳатлари бўйича ихтисослаштирилган тадқиқотлар ўтказади, таҳлилий шарҳлар ва маърузалар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт стандартлари ва нормативлари, клиник қўлланмалар ва баённомаларнинг электрон базасини яратишни, жорий этишни ва унинг доимий янгиланишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) тиббиёт статистикасини тўплаш ва таҳлил қилиш тизимини такомиллаштириш ва рақамлаштириш, шунингдек, зарур статистик маълумотлар билан таъминлаш мақсадида нотўғри статистик кўрсатгичлардан фойдаланиш имкониятига йўл қўймайдиган халқаро стандартлар ва усулларни жорий этиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро стандартлар ва методикаларни ҳисобга олган ҳолда ишончли тиббий-статистик маълумотлар тўплаш имкониятини таъминлайдиган тиббиёт статистикаси ва ҳужжатларининг илмий-методик, ташкилий ва амалий асосларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор органлар билан биргаликда тиббий-иқтисодий маълумотларни тўплаш, таҳлил ва назорат қилишни ташкил қилиш учун ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Миллий палатага соғлиқни сақлаш соҳасидаги зарур статистик маълумотлар тақдим қилиниши тартибини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлашни бошқариш органлари билан биргаликда соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббиёт ҳужжатларининг замонавий интерфаол шакллари жорий этилишини, шунингдек, мулкчилик шаклларидан қатъи назар барча субъектлар томонидан уларнинг юритилиши сифати устидан назорат қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электрон ҳужжатлар айланиши ва соғлиқни сақлашнинг миллий маълумотлар базасини ишлаб чиқиш ва жорий этишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт ҳужжатлари, тиббиёт статистикаси, тиббий-иқтисодий ҳужжатлар айланиши ва статистика, рақамлаштириш масалалари бўйича ўқув дастурлари, ўқув ва методик адабиётлар, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасида бошқа ўқитиш методикаларининг бошқа турлари ва дастурларни ишлаб чиқади ва жорий этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш соҳасида зарур статистик маълумотларни давлат органлари ва бошқа ташкилотларга уларнинг сўровларига кўра тақдим қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) республика врачлари ва провизорларини рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий этиш, шунингдек, маълумотларнинг ягона электрон базасини шакллантириш ва юритиш соҳасида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор органлар ва ташкилотлар билан биргаликда врачлар ва провизорларни давлат рўйхатидан ўтказишнинг норматив-ҳуқуқий ва ташкилий асосларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика врачлари ва провизорларини давлат рўйхатидан ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш соҳасида мутахассисларнинг миллий реестрини (маълумотлар базасини) ишлаб чиқади ва уларнинг юритилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
турли тоифалардаги фойдаланувчилар учун соғлиқни сақлаш соҳасида миллий реестрдан (маълумотлар базасидан) фойдаланиш регламентларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) халқаро стандартларга жавоб берадиган соғлиқни сақлаш инфратузилмасини ташкил этишга, шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларини замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ва илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш учун молиявий маблағларни жалб этишга ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида янги ташкилотларни ташкил этишга кўмаклашиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт инфратузилмасини ташкил этиш ва соғлиқни сақлаш муассасалари фаолиятини ташкил этиш юзасидан соғлиқни сақлашни ривожлантиришнинг жаҳон тенденцияларини таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш муассасалари тизимлари (тармоқлари)ни, мулкчиликнинг барча шаклларидаги тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларини, уларнинг жиҳозланганлик ҳолатини, турли тиббиёт хизматларига, тиббиёт ва фармацевтика маҳсулотларига бўлган эҳтиёжни таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларини ташкил этиш, давлат ва хусусий муассасалар ўртасида тиббий хизматларни алоҳида ҳудудларда оқилона тақсимлаш, жаҳон тенденциялари ва маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда рақобат муҳитини ривожлантириш бўйича таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳам тиббиёт мақсадларида, ҳам соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш учун қўлланиладиган тўқимачилик, озиқ-овқат, кимё ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича технологиялар жорий этилишига кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш соҳасига самарали инвестиция қўйилиши бўйича тавсияларни тақдим қилади, шунингдек, турли долзарб ва талаб қилинадиган ихтисосликлар бўйича соғлиқни сақлаш соҳасида мустақил ташкилотларни, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосидаги ўрта ва олий тиббиёт таълим муассасаларини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт, фармацевтика ташкилотларини ва бошқа ташкилотларни таъсис этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда болалар, ўсмирлар ва имконияти чекланган шахсларнинг таълим олишини яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва дастурларда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) тиббиёт ходимларининг нуфузини ва мамлакат соғлиқни сақлаш тизимига бўлган ишончни ошириш, тиббиёт ходимларига одоб-ахлоқ қоидаларини сингдириш, коррупция намоён бўлишига барҳам бериш ва унинг олдини олиш, шунингдек, тиббиёт ходимларининг касбий фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш чораларини кўриш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мулкчилик шаклларидан қатъи назар тиббиёт ташкилотлари ва тиббиёт ходимларининг фаолиятини ўрганади (молия-хўжалик фаолиятидан ташқари);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлар билан биргаликда соғлиқни сақлаш ходимларининг кадрлар салоҳиятини ривожлантириш ва касб даражасини оширишга йўналтирилган тадбирларда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палата ваколатларига кирадиган масалалар бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика давлат тиббиёт ташкилотлари рейтинги натижаларини Миллий палатанинг расмий веб-сайтида мунтазам равишда эълон қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) тиббиёт ходимларининг касбий малакаси даражаси, шунингдек, улар фаолияти якка тартибда лицензияланишини жорий этиш орқали кўникмаларининг замонавий талабларга ва энг яхши жаҳон амалиётларига мувофиқлиги мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини йўлга қўйиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш соҳасида мутахассисларга қўйиладиган амалдаги талабларни таҳлил қилади ва замонавий малакавий, лицензион талабларини ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш соҳасида мутахассисларни лицензиялашнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий талаблар ва энг яхши дунё амалиётларига биноан соғлиқни сақлаш соҳасида мутахассисларнинг янги касб фаолияти стандартлари ва клиник стандартларни ишлаб чиқади, амалдагиларини таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, ушбу соҳага замонавий стандартларни жорий этиш, шунингдек, мамлакатга соғлиқни сақлаш соҳасидаги юқори малакали хорижий экспертлар ва мутахассисларни фаол жалб қилиш, мамлакат мутахассислари ва экспертларининг чет элда стажировкадан ўтишини ташкил қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича муассасалар ва бўлинмалар тизимини (тармоғини) таҳлил қилади ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича методикалар ва тавсияларни ишлаб чиқади ва уларнинг жорий этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш соҳасида мутахассисларни чет элда малакасини ошириш ва қайта тайёрлашга бўлган эҳтиёжни таҳлил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш соҳасида манфаатдор ташкилотлар ва экспертлар билан биргаликда, шу жумладан, хорижий экспертлар билан биргаликда қайта тайёрлаш ва малака ошириш мақсадларида чет элга чиқадиган мутахассисларга қўйиладиган талабларни ишлаб чиқади, иштирокчилар таркибини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда соғлиқни сақлаш соҳасида юқори малакали хорижий экспертлар ва мутахассислар реестрини шакллантиради, республиканинг тиббиёт ташкилотлари ва таълим муассасаларида фаолиятни амалга ошириш учун хорижий мутахассисларни танлайди ва таклиф қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрлар салоҳиятини ривожлантириш тадбирларини ташкил этишда иштирок этади, тўлов-контракт асосида соғлиқни сақлаш соҳасида турли ихтисосликдаги мутахассисларни, шунингдек, бошқа соҳалар ва тармоқларнинг ихтисосли мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича хизматлар кўрсатилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) врач (тиббиёт)нинг хатолари, нотўғри ташхис қўйиш ҳолатларини камайтириш ва мамлакатимиздаги тиббиёт ташкилотлари фаолиятини ва ушбу соҳада энг яхши жаҳон амалиётларини чуқур ўрганиш асосида касалликларни даволаш бўйича амалий механизмларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
врач (тиббиёт) хатоларини аниқлайди ва уларни камайтириш механизмларини такомиллаштириш ишларини таҳлил қилади, тавсиялар, профессионал стандартлар, ўқув ва методик материалларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт ходимларининг профессионал жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тизимини жорий этиш йўли билан врач (тиббиёт) хатолари натижасида мижозларнинг соғлиғига етказилган зарарни қоплаш механизмини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) шу жумладан, тиббиёт ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилиш масалаларида энг яхши хорижий амалиётни мамлакат соғлиқни сақлашини бошқариш тизимига мослаштириб жорий этиш, шунингдек, фуқароларнинг тиббий суғурталанишини жорий этиш борасидаги ташкилий-ҳуқуқий асосларни яратиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлашни бошқариш ва ташкил этиш тизимидаги илғор тажриба ва энг яхши хорижий амалиётларнинг тиббиёт ташкилотлари менежментини ўрганади, таҳлил қилади ва мослаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқишда ва такомиллаштиришда иштирок этади, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва тиббиёт ташкилотлари менежменти, шу жумладан, халқаро стандартлар асосида тиббиёт ташкилотларининг сифатни бошқариш тизимларини яратиш ва жорий этиш масалалари бўйича консалтинг фаолиятини амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт стандартлари ва нормативларини жорий этиш юзасидан тиббиёт ташкилотлари фаолиятини, сифатни бошқариш тизимларини, соғлиқни сақлашни молиялаштириш бўйича янги моделларни, шу жумладан, мажбурий ва ихтиёрий тиббий суғурта қилиш тизимлари жорий этилишини назорат қилиш ва аудитдан ўтказишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мажбурий ва ихтиёрий тиббий суғуртани жорий этишда соғлиқни сақлашни бошқариш органларига кўмаклашади, мажбурий тиббий суғуртани босқичма-босқич жорий этиш дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илғор хорижий тажриба асосида бепул тиббий ёрдам кўрсатишнинг кафолатланган ҳажми доирасида тиббий ёрдам кўрсатувчи барча даражалардаги тиббиёт ташкилотларини рейтинг баҳолаш методикасини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади, шунингдек, ушбу баҳолаш доимий асосда ўтказилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) хусусий хорижий инвестицияларни, энг аввало, тўғридан-тўғри инвестицияларни фаол жалб этиш мақсадида давлат-хусусий шерикликнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш ва мамлакат соғлиқни сақлашига жорий этиш, шунингдек, хусусий соғлиқни сақлаш тизимини жадал ривожлантириш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат-хусусий шериклик соҳасида илғор хорижий ва маҳаллий тажрибани ўрганади, унинг ҳуқуқий ва методик базасини такомиллаштиришда иштирок этади, хусусий тиббиётни ривожлантиришга кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий ва давлат-хусусий тузилмалар тармоғини режалаштиришда ва шакллантиришда, шу жумладан, тиббий, сервис ва қўшимча ишларни бошқаришда (хизматларни кўрсатишда) иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
м) соғлиқни сақлаш масалалари бўйича хорижий (халқаро) тиббиёт ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, шу жумладан, республика соғлиқни сақлаш тизимига грант, кредит, донорлик ва бошқа маблағларни жалб қилиш мақсадида учрашувлар, музокаралар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш, шунингдек, улардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий соғлиқни сақлаш соҳасида аҳолининг соғлиғини муҳофаза қилиш ва республика аҳолисининг фаровонлигини ошириш соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш бўйича тадбирларни ташкил қилади ва ўтказади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етакчи жаҳон рейтинг ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади ва республика тиббиёт ташкилотлари ушбу рейтингларга кириши юзасидан уларга ҳар томонлама ёрдам беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика соғлиқни сақлаш тизимига грант, кредит, донорлик маблағларини ва бошқа маблағларни жалб қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш соҳасида, шу жумладан, лойиҳаларни амалга ошириш учун ажратилган молиявий маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича қўшма ва халқаро лойиҳалар амалга оширилишини назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш тадбирларида иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
н) шу жумладан, бизнес режаларни ишлаб чиқиш йўли билан республика соғлиқни сақлашининг хусусий тизимини ривожлантиришга инвестиция қўйиш масалалари бўйича потенциал инвесторларга, айниқса хорижий инвесторларга ахборот, маслаҳат, ҳуқуқий ва бошқа ёрдам кўрсатиш, ташаббус кўрсатиладиган лойиҳаларни амалга ошириш учун молиялаштириш манбаларини жалб қилиш соҳасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат асосида маркетинг таҳлиллари ва тадқиқотлар олиб боради, консалтинг фаолиятини амалга оширади, ташкилотларга, шу жумладан, хорижий ташкилотларга маҳаллий тиббиёт ва фармацевтика бозорини таҳлил қилиш ва ўрганиш бўйича ахборот, ҳуқуқий ва бошқа турда ёрдам кўрсатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш соҳасида инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
алоҳида ҳудудлардаги мавжуд соғлиқни сақлаш муассасалари тармоғини, жаҳон ва мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш тенденцияларини, мавжуд кадрлар салоҳиятини, мижозларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда тижорат асосида давлат ва нодавлат тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари учун бизнес-режаларни ишлаб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Миллий палатанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Миллий палата ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Миллий палатага юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палата ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ва нодавлат ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палата ваколатига тааллуқли масалаларни таҳлил қилиш ва ҳал этиш учун зарур бўлган таҳлилий, статистик ва бошқа маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, таълим, илмий ва ахборот-таҳлил муассасаларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тиббиёт ташкилотлари ва тиббий таълим муассасаларида кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини, тиббий таълим турлари бўйича ўқув режалари ва дастурлар давлат таълим стандартларига, давлат талабларига ва малака талабларига мувофиқлигини белгиланган тартибда текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳайъати мажлисларида ва бошқа йиғилишларида иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палата ваколатига тааллуқли бўлган масалалар бўйича идоравий мансублигидан қатъи назар соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари раҳбарларини, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари ва экспертларини жалб қилиш ва ҳисоботларини эшитиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш тизимини инновацион ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палата фаолияти соҳасига тааллуқли бўлган масалалар бўйича тадбирлар ўтказиш, таҳлилий материалларни тайёрлаш учун олимлар ва мутахассисларни, илмий ва бошқа ташкилотларни белгиланган тартибда, шу жумладан, шартнома асосида жалб қилиш, ушбу мақсадлар учун эксперт гуруҳлари ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палатанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги таркибий бўлинмалари (кейинги ўринларда таркибий бўлинмалар деб аталади) раҳбарлари ва мутахассислари иштирокида амалий йиғилишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ташкилотларнинг муассиси бўлиш; соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларининг малакасини ошириш бўйича тўлов-контракт асосида хизматларни ва соғлиқни сақлаш соҳасида бошқа ўқув турларини ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палата ваколатига тааллуқли масалалар бўйича тиббиёт ходимларини, бошқа соҳа ва тармоқларнинг ихтисосли мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таълим муассасаларига таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси манфаатларини халқаро даражада белгиланган тартибда ифодалаш, шу жумладан, Миллий палата ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоралараро шартномалар ва битимлар тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва халқаро илмий-техник дастурлар доирасида илмий тадқиқотлар олиб бориш учун грантлар, донорлик дастурлари олишга танловларда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтларининг имтиёзли молиялаштиришини ва қарз маблағларини жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг илмий ва инновацион фаолиятини амалга ошириш жараёнида ташкил қилинган интеллектуал мулк объектларига муаллифлик ҳуқуқларини олиш ва улардан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг декретирланган гуруҳлари, шу жумладан, фаолияти озиқ-овқат хом ашёси, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимлик сувни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва сотиш, болаларни ўқитиш ва тарбиялаш, аҳолига коммунал ва маиший хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган шахслар учун ишлаб чиқариш санитарияси ва гигиеник ўқитиш бўйича пулли курслар ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва нусхасини кўпайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида миллий валютада шахсий ғазна ҳисобварақларига, шунингдек, тижорат банкларида валюта ҳисоб рақамларига, тижорат банкларида Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлашни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг миллий ва хорижий валюталардаги ҳисоб рақамларига эга бўлиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик фаолияти ёки бошқа фаолият натижасида олинган, Миллий палатага тегишли бўлган мулкка, интеллектуал маҳсулотларга, даромадларга, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларда сотиб олинган бошқа мулкка эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палата ва унга идоравий мансуб тузилмаларнинг давлат мулкини ўз ташкилий тузилмаси доирасида бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан бир бўлинмадан бошқа бўлинмага белгиланган тартибда бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга пулли хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, даврий нашрлар чиқариш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палата ушбу Низомга ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Миллий палата:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион модели жорий этилишининг стратегик мақсадларига сўзсиз эришилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палата ваколатларига кирадиган масалалар бўйича ишлаб чиқилган таклифларнинг комплекслилиги, асосланганлиги ва амалий аҳамияти учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палата ва унинг мансабдор шахслари уларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали амалга оширилиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Миллий палата фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Миллий палатага Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган раис бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палата раиси меҳнат, тиббий ва транспорт хизматлари кўрсатиш шартлари бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Миллий палата раиси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палата ва унинг таркибий бўлинмалари фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар чоракда ўз фаолияти натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва ташкилотлари, илмий ва тадқиқот муассасалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, шунингдек, халқаро ташкилотлар билан ўзаро муносабатларда Миллий палатани ифодалайди ёхуд Миллий палата номидан ишончномалар ва ваколатлар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларнинг белгиланган сони доирасида штат жадвалини, шунингдек, белгиланган тартибда Миллий палата харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палатанинг таркибий бўлинмалари ҳамда уларнинг тузилмалари тўғрисидаги низомларни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палата ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларнинг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни ва уларнинг жавобгарлиги даражасини тақсимлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палатанинг иш режалари ва бошқа ҳужжатларини тасдиқлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилади ва мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаб Миллий палата раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини амалга оширади ва ташкил қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палата номидан шартномалар, шу жумладан, меҳнат шартномалари тузади, Миллий палата ходимларини ишга қабул қилади, бошқа лавозимларга ўтказади ва ишдан бўшатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палата номидан халқаро молия институтлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар маблағлари жалб қилинишини назарда тутувчи шартномалар ва бошқа ҳужжатларни, шунингдек, белгиланган тартибда соғлиқни сақлаш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича инвестиция битимларини тузади ва имзолайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палата ходимларини фахрий ёрлиқлар билан мукофотлаш масалаларини белгиланган тартибда ҳал қилади, Миллий палатанинг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонларини бериш ва давлат мукофотлари билан тақдирлаш учун тақдим қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палата ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилади, шу жумладан, уларнинг кейинчалик эгаллаб турган лавозимларда қолишининг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги масалаларни ҳал қилади, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чоралар амалга оширилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палата тизими ходимлари томонидан Миллий палата тизими ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ Миллий палата фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни ҳал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Миллий палата раисининг ўринбосари Миллий палата раиси томонидан лавозимга тайнинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раис ўринбосари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палатанинг мутасаддилик қилинадиган бўлинмаларига бевосита раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палата ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашнинг инновацион моделини жорий этиш бўйича маслаҳат кенгаши қарорлари, раиснинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палатага юкланган вазифалар ва функцияларнинг унга бириктирилган масалалар бўйича бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раис вақтинча бўлмаган вақтда унинг вазифаларини бажариш раиснинг биринчи ўринбосарига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Миллий палата ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашнинг инновацион моделини жорий этиш бўйича маслаҳат кенгаши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Соғлиқни сақлашни инновацион ривожлантириш муаммоларини ҳар томонлама илмий таҳлил қилиш мақсадида Миллий палата ҳузурида Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашнинг инновацион моделини жорий этиш бўйича маслаҳат кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгашга Миллий палата раиси бошчилик қилади ва у соғлиқни сақлаш соҳасидаги ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассислари орасидан шакллантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш Миллий палатанинг соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича маслаҳат органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгашнинг таркиби, ваколатлари ва фаолиятини ташкил этиш тартиби Миллий палата раиси томонидан тасдиқланадиган Кенгаш ҳақидаги низом билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Миллий палата ҳузуридаги Жамғарма фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Миллий палата ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда маблағлари тижорат банкларида миллий ва хорижий валюталарда махсус ҳисоб рақамларида жамланадиган Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлашни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Жамғарма фаолиятини бошқаришни Миллий палата раиси амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Раис Жамғарма фаолиятини бошқаришда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгашга Жамғарма маблағларидан фойдаланиш йўналишлари бўйича таклифлар тақдим этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кейинги молия йилига жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметасини тасдиқлаш учун, шунингдек, уларга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги таклифларни Кенгашга киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма фаолиятини Жамғармага юкланган асосий вазифалар ва функцияларга мувофиқ ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини белгиланган тартибда текширишни ташкил этади, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ярим йилда камида бир марта Кенгашга Жамғарма маблағларидан фойдаланилганлиги ҳақида ҳисобот тақдим қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларидан самарали фойдаланиш ва тушумларни ошириш, шу жумладан, хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Миллий палата белгиланган тартибда Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари юзасидан алоҳида ҳисоб ва ҳисобот юритади ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Жамғарма маблағларидан фойдаланганлиги ҳақида ҳар чоракда ҳисобот тақдим қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметасини тузиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан мақсадли фойдаланиш тартибига риоя қилиш учун жавобгарлик Миллий палата раисига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан назорат қилиш давлат молиявий назорати органларига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Қуйидагилар Жамғармани шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Врачлар ва провизорлар рўйхатдан ўтказилганлиги, шунингдек, уларнинг фаолияти лицензияланганлиги учун тушадиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома асосида пулли хизматлар кўрсатишдан ва бошқа хўжалик фаолияти амалга оширилганлиги учун тушадиган тушумлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг хайрия маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Жамғарма маблағлари қуйидагиларга йўналтирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палата фаолиятини моддий-техник таъминлаш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро стандартларга мувофиқ илғор тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларини ташкил этиш, шунингдек, уларни замонавий ускуналар ва ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий клиник қўлланмалар ва баённомалар, ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартлари, тиббиёт ташкилотларини моддий-техник жиҳозлаш стандартлари ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг тиббиёт ва фармацевтика ташкилотлари бинолари, иншоотлари ва бошқа инфратузилмаларини қуриш учун қайтариб бериш ва имтиёзли асосларда маблағлар бериш, уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш, шу жумладан, лизинг шартларида жиҳозлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт ва фармацевтика ходимларини, шу жумладан, чет элда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, республикада ўқитиш, малака ошириш ва тажриба алмашишни ташкил этиш учун хорижий мутахассисларни жалб қилиш билан боғлиқ бўлган харажатларни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика врачлари ва провизорларининг ягона умум фойдаланувдаги электрон маълумотлар базасини ташкил этиш ва юритиш, шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологияларни жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш соҳасида хайр-эҳсон фаолиятини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палатага юкланган вазифаларни амалга оширишга йўналтирилган бошқа тадбирларни молиялаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Миллий палата ходимларини моддий таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Миллий палата ходимларини моддий таъминлаш Жамғарма маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартибига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Кенгаш томонидан тасдиқланадиган Миллий палата ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади ҳамда Миллий палата ва унинг таркибий бўлинмалари ходимларининг лавозим маошларига рағбатлантирувчи тусдаги ҳар ойлик устама ва қўшимча ҳақларни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Миллий палата ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофот пуллари, қўшимча ҳақ, устамалар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантирувчи тўловлардан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палата ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлари учун, тегишли равишда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига Миллий палата ва унинг таркибий бўлинмалари ходимларига қуйидаги тўловлар тўланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лавозим маошига мувофиқ иш ҳақи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари давлат хизматчилари учун назарда тутилган лавозим маошига ҳар ойлик 20 фоизли устама (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир йилда бир марта меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг икки баравари миқдорида мукофот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир йилда бир марта меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг бир ойлиги миқдорида моддий ёрдам;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи миқдорида шакллантириладиган ходимларни моддий рағбатлантириш махсус фонди ҳисобига шахсий устамалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палата ва унинг таркибий бўлинмалари ходимларини моддий мукофотлаш ва рағбатлантириш бўйича бошқа харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Миллий палата раиси фаолият самарадорлигининг энг юқори кўрсаткичларини таъминловчи ходимларга Миллий палатани таъминлаш учун ажратилган маблағлар ҳисобига бўшайдиган (фойданилмайдиган) маблағлар ҳисобига улар лавозим маошининг икки баравари миқдорда шахсий устамалар белгилашга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Миллий палатанинг ҳисобот бериши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Миллий палата раиси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаси ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари котибияти Миллий палатага юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича унинг фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради, Миллий палата фаолияти самарадорлигини холисона баҳолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Мониторинг ва фаолиятни баҳолаш якунларига кўра Миллий палатанинг мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан юкланган вазифалар виждонан ва ўз вақтида бажарилганлиги учун рағбатлантириш ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимдан озод қилишгача жавобгарликка тортиш чоралари кўрилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Миллий палатани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 апрелдаги 355-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойишига киритилаётган қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ислом Каримов номида «Тошкент» халқаро аэропортида алоҳида муҳим йўловчиларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга 1-рўйхатнинг 8-бандига қуйидаги мазмундаги 8.4-кичик банд қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«8.4. Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга 1-рўйхатнинг 5-бандига қуйидаги мазмундаги 5.17-кичик банд қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«5.17. Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 апрелдаги 355-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланиши соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада такомиллаштириш тўғрисида» 2015 йил 25 апрелдаги 102-сон қарори 8-бандининг тўртинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 17-сон, 206-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти фаолияти тўғрисида» 2017 йил 10 майдаги 266-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 342-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти фаолияти тўғрисида» 2017 йил 10 майдаги 266-сон қарорига қўшимча киритиш ҳақида» 2017 йил 18 сентябрдаги 735-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 29 ноябрдаги ПФ-5264-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3416-сон қарори)» 2018 йил 14 февралдаги 109-сон қарорига илованинг 12-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштиришнинг янги тартибини жорий этиш тўғрисида» 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3437-сон қарори)» 2018 йил 13 мартдаги 197-сон қарорига 1-илованинг 9-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2019 й., 09/19/355/3024-сон)