02.08.2018 йилдаги ПҚ-3894-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 02.08.2018 йилдаги ПҚ-3894-сон
Kuchga kirish sanasi
03.08.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтган йилларда мамлакатда соғлиқни сақлашни бошқаришнинг ягона тизимини яратиш, тиббиётнинг хусусий секторини ривожлантириш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва соғлом авлодни шакллантириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, ушбу соҳада соғлиқни сақлашни самарали ислоҳ қилишга тўсқинлик қилаётган қатор тизимли муаммолар сақланиб қолмоқда. Хусусан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчидан, мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича узоқ муддатли стратегиянинг мавжуд эмаслиги оқибатида ушбу соҳадаги ислоҳотлар тўлиқ бўлмаган шаклда ва тизимсиз тарзда амалга оширилмоқда, бу эса аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги ва сифатини ошириш имконини бермаяпти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчидан, республика соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишда соғлиқни сақлашни бошқаришнинг хорижий мамлакатларда қўлланилаётган муваффақиятли тажрибаси ва аниқ инновацион моделлари лозим даражада ҳисобга олинмаётганлиги соҳага инвестицияларни жалб этиш ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини бермаяпти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчидан, тиббиёт ва фармацевтика ходимлари, энг аввало, республиканинг хусусий соғлиқни сақлаш тизими ташкилотларида фаолият юритаётган ходимларнинг касбий малакасини ошириш ва лозим даражада сақлаш, уларнинг кўникмалари замонавий талабларга мувофиқлиги устидан таъсирчан мониторинг тизими жорий этилмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчидан, хусусий секторни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яхшилаш орқали давлатнинг соғлиқни сақлашга харажатларини мақбуллаштиришга, шунингдек, хусусий тиббиёт ташкилотларини бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилаётган бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш тизимига интеграция қилишга етарлича эътибор қаратилмаяпти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчидан, клиник протоколлар ва тиббий стандартларнинг мукаммал эмаслиги, шунингдек, инновацион ишланмалар ва технологиялардан фойдаланиш даражасининг пастлиги аҳолига тиббий ёрдамни ташкил этишга замонавий услуб ва ёндашувларни жорий этиш имконини бермаяпти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчидан, тиббиёт ва фармацевтика ходимлари тўғрисида ҳаққоний маълумотлар, шунингдек, ишончли тиббиёт статистикасининг ягона базаси шакллантирилмаганлиги соғлиқни сақлаш тизими аҳволини муносиб баҳолаш ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконини бермаяпти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
еттинчидан, ҳал этилмаган муаммо ва камчиликларнинг сақланиб қолаётганлиги жамиятда тиббиёт ходимларининг имиджи ва обрўсига салбий таъсир кўрсатмоқда, ушбу касб нуфузини ва мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимига бўлган ишончни пасайтирмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни тубдан яхшилаш, республика соғлиқни сақлаш соҳасини бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш, шунингдек, соҳага чет эл инвестицияларини фаол жалб қилиш, умумэътироф этилган халқаро стандартлар ва инновацион технологияларни жорий этиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этишнинг стратегик мақсадлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
умумэътироф этилган халқаро методикаларга мувофиқ аниқланадиган мамлакат аҳолиси саломатлиги кўрсаткичларининг барқарор яхшиланишини ва соғлиқни сақлаш тизимидан қаноатланганлик даражасини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастлабки босқичда минтақада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлиги бўйича етакчи ўринларни ҳамда кейинчалик соғлиқни сақлаш тизими самарадорлигининг жаҳон рейтингларида муносиб ўринни эгаллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам ҳажмида хусусий сектор улушини салмоқли даражада кўпайтириш, ушбу хизматнинг сифатини ва ундан фойдаланиш имкониятларини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий иқтисодиётнинг бюджетни шакллантирадиган тармоғи сифатида тиббий туризмни шакллантириш, кейинчалик унинг мамлакат ялпи ички маҳсулотига ҳиссасини изчил ошириб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика тиббиёт ва фармацевтика ходимлари, шу жумладан, бошқарув кадрларига халқаро стандартларга мувофиқ узлуксиз таълим бериш ва улар малакасини оширишнинг замонавий тизимини яратиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси (кейинги ўринларда — Миллий палата) ташкил этилсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро стандартлар асосида замонавий клиник қўлланмалар ва протоколлар, диагностика ва даволаш сифатига оид стандартларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт статистикасини таҳлил қилиш, шунингдек, статистик кўрсаткичларни шакллантиришда халқаро стандартлар ва методикаларни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика шифокорлари ва провизорларини рўйхатга олиш, шунингдек, умумий фойдаланиш учун очиқ бўлган ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт ходимларининг обрўсини, ушбу касб нуфузи ва мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимига бўлган ишончни ошириш, тиббиёт ходимларига одоб-ахлоқ қоидаларини сингдириш, коррупция кўринишларига барҳам бериш ва уларнинг олдини олиш, шунингдек, уларнинг касбий фаолияти устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт ходимлари касбий малака даражаси, шунингдек, уларнинг кўникмалари замонавий талаблар ва жаҳоннинг энг яхши амалиётига мувофиқлиги устидан, шу жумладан, улар фаолиятини якка тартибда лицензиялашни жорий этиш орқали таъсирчан мониторинг тизимини йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатимиз тиббиёт ташкилотларининг бу борадаги фаолиятини ва жаҳоннинг энг яхши амалиётини чуқур ўрганиш асосида шифокор (тиббий) хатолари, касалликларни нотўғри диагностика қилиш ва даволаш ҳолатларини камайтиришнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакат соғлиқни сақлашни бошқариш тизимига, шу жумладан, тиббиёт ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва назорат қилиш масалаларида хорижнинг энг яхши амалиётини мослаштирилган тарзда жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифаларини бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ўз малакаси ва касбий даражасини мунтазам равишда ошириб боришини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аттестациядан ўтказиш ва малака тоифалари бериш жараёнига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали унинг шаффофлигини таъминлаш.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 февралдаги ПФ-78-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.02.2022 й., 06/22/78/0163-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки, Миллий палата:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида уларни молиялаштиришнинг амалдаги тартиби сақлаб қолинган ҳолда ташкил этилади ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўз таркибий бўлинмаларига эга бўлади, уларнинг тузилмалари ва низоми Миллий палата раиси томонидан тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика тиббиёт ва фармацевтика ходимларини бирлаштирувчи, республика соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш, шу жумладан, ушбу қарорнинг 1-бандида белгиланган стратегик мақсадларга эришишни таъминлаш учун масъул ташкилот ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш соҳасида ҳамда ваколатига киритилган бошқа масалалар бўйича тиббиёт ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 февралдаги ПФ-78-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.02.2022 й., 06/22/78/0163-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 февралдаги ПФ-78-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.02.2022 й., 06/22/78/0163-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ташкилотларнинг муассиси сифатида қатнашиш, соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларининг малакасини ошириш бўйича тўлов-контракт асосида хизмат кўрсатишни ташкил этиш ҳуқуқига эга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада касбий фаолиятни амалга ошираётган шифокорлар ва провизорларни рўйхатга олиш, шунингдек, улар тўғрисида умумий фойдаланиш учун очиқ бўлган ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш ва юритишни таъминлайди;
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 февралдаги ПФ-78-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.02.2022 й., 06/22/78/0163-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палатанинг тузилмаси ва низоми Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 февралдаги ПФ-78-сонли Фармонига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.02.2022 й., 06/22/78/0163-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, 2024 йил 1 январдан шифокорлар ва провизорларнинг Миллий палатада рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритиши тақиқланади.
(3-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 февралдаги ПФ-78-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.02.2022 й., 06/22/78/0163-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Миллий палата ҳузурида қуйидагилар ташкил этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикасида Соғлиқни сақлашнинг инновацион моделини жорий этиш бўйича маслаҳат кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгашга Миллий палата раиси раҳбарлик қилади ҳамда унинг таркиби соғлиқни сақлаш соҳасидаги ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассислари орасидан шакллантирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш соҳасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш бўйича Миллий палатанинг коллегиал маслаҳат органи ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш таркиби Миллий палата раиси томонидан тасдиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, маблағлари тижорат банкидаги махсус, шу жумладан, валюта ҳисобварағида жамланадиган Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлашни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шифокорлар ва провизорларни рўйхатга олишни амалга оширишдан, шунингдек, улар фаолиятини лицензиялашдан тушадиган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома асосида хизматлар кўрсатиш ва бошқа хўжалик фаолиятини амалга оширишдан тушумлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини банкларга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хайрия қилувчилар — жисмоний ва юридик шахслар, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма маблағлари, шу жумладан, қуйидагиларга йўналтирилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палатани сақлаш, унинг фаолиятини моддий-техник таъминлаш ва ходимларини моддий рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро стандартларга мувофиқ илғор тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларини ташкил этиш, шунингдек, уларни замонавий ускуналар ва ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий клиник қўлланмалар ва протоколлар, диагностика ва даволаш сифатига оид стандартлар, тиббиёт ташкилотларини моддий-техник жиҳозлаш стандартларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларининг бинолари, иншоотлари ва бошқа инфратузилмасини қуриш, уларни замонавий ускуналар билан, шу жумладан, лизинг шартларида жиҳозлашга қайтариш шарти билан ва имтиёзли асосда маблағ ажратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббиёт ва фармацевтика ходимларини хорижда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, ўқитиш, малака ошириш ва тажриба алмашишни республикада ташкил этиш учун хорижий мутахассисларни жалб этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика шифокорлари ва провизорлари тўғрисида умумий фойдаланиш учун очиқ бўлган ягона электрон маълумотлар базасини яратиш ва юритиш, шунингдек, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
соғлиқни сақлаш соҳасида хайрия фаолиятини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палата зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришга қаратилган бошқа тадбирларни молиялаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Миллий палата 2018 йил охирига қадар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларини аттестациядан ўтказсин ҳамда Миллий палатани юқори малакали мутахассислар билан тўлдиришни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палатага 2018 йилда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот институти ва унинг ҳудудий бўлинмаларини сақлаш учун назарда тутилган маблағларнинг ажратилишини ҳамда кейинги йилларда маблағлар ҳажмларининг сақлаб қолинишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш соҳасини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш доирасида Миллий палатанинг асослантирилган ҳисоб-китоблари бўйича етакчи хорижий ташкилотлар вакилларининг эксперт кўмагини жалб этишга доир харажатларнинг молиялаштирилишини таъминласин.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 февралдаги ПФ-78-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.02.2022 й., 06/22/78/0163-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палатага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган раис раҳбарлик қилади;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 февралдаги ПФ-78-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.02.2022 й., 06/22/78/0163-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палата раиси меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитларига кўра вазир ўринбосарига тенглаштирилади;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 февралдаги ПФ-78-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.02.2022 й., 06/22/78/0163-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Миллий палата раиси соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга эга;
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 февралдаги ПФ-78-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.02.2022 й., 06/22/78/0163-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 февралдаги ПФ-78-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.02.2022 й., 06/22/78/0163-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 февралдаги ПФ-78-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.02.2022 й., 06/22/78/0163-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 февралдаги ПФ-78-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.02.2022 й., 06/22/78/0163-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва сарфлаш, шунингдек, Миллий палата ва унинг бўлинмалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари Кенгаш томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 февралдаги ПФ-78-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.02.2022 й., 06/22/78/0163-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Миллий палата раисига юклатилган вазифаларни бажариш доирасида зарур ҳолларда, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан давлат органлари, илмий-таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан, хорижий ташкилотлар мутахассисларини, шунингдек, бошқа экспертларни маслаҳатчи сифатида шартнома асосида жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 февралдаги ПФ-78-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.02.2022 й., 06/22/78/0163-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қуйидагиларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига — Миллий палатанинг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, бошқа давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлар билан самарали ўзаро ҳамкорлиги таъминланиши, шунингдек, соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш бўйича чора-тадбирларнинг сифатли амалга оширилиши устидан таъсирчан назорат ўрнатилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига — Миллий палата ва бошқа манфаатдор органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда соғлиқни сақлашни бошқаришнинг инновацион моделини жорий этиш бўйича чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан жавобгарлик юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Миллий палата манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Миллий палата тўғрисидаги низомни тасдиқлашни назарда тутадиган ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Миллий палата 2022 йил 1 январга қадар муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ягона ижтимоий тўловдан ташқари, барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича республикада ишлаб чиқарилмайдиган ускуналар, компьютер техникаси, ўқитишнинг техник воситалари, адабиётлар, мультимедиа маҳсулотлари, қурилиш материаллари, инвентарь ва бошқа моддий-техника ресурслари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати 2018 йил якунларига кўра Миллий палата фаолиятининг самарадорлигини ўргансин ҳамда 2019 йил 1 февралга қадар муддатда унинг фаолиятини янада такомиллаштириш, шунингдек, шифокорлар ва провизорлар фаолиятини якка тартибда лицензиялаш тизимини жорий этиш бўйича таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Миллий палатанинг буюртманомаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб этилаётган чет эл мутахассислари, шу жумладан, халқаро экспертларга белгиланган тартибда кириш визаларининг консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Миллий палатанинг буюртманомаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб этилаётган чет эл мутахассислари, шу жумладан, халқаро экспертларга белгиланган тартибда давлат божи ундирилмасдан кўп марталик кириш визалари берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, уларнинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Миллий палата буюртманомаларига биноан белгиланган тартибда республикага чет эл мутахассислари, шу жумладан, халқаро экспертларни жалб этишга рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, ушбу чет эл фуқароларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Миллий палатани белгиланган тартибда ҳукумат ва шаҳар алоқаси билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (А.Н. Арипов) Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда Миллий палатанинг жойлаштирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Миллий палатага 6 та, шу жумладан, 4 та шахсий, 1 та юқори ўтиш қобилиятига эга бўлган ва 1 та навбатчи автотранспорт воситасини сотиб олиш ва сақлашга лимит ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Миллий палата Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 2 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3894-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 февралдаги ПФ-78-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.02.2022 й., 06/22/78/0163-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 февралдаги ПФ-78-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.02.2022 й., 06/22/78/0163-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.08.2018 й., 07/18/3894/1615-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.02.2022 й., 06/22/78/0163-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)