1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
[ТСЗ:
1.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Халқаро шартномалар (битмлар)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонунчилик палатаси томонидан 2018 йил 22 ноябрда қабул қилинган Сенат томонидан 2018 йил 13 декабрда маъқулланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш, бажариш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва уларни тугатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги қонунчилик
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
(2-модданинг номи ва биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.01.00.00 Суверенитет. Конституция / 01.01.02.00 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларига, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, шунингдек ушбу Қонунга ҳамда халқаро шартномаларнинг ўз қоидаларига мувофиқ тузилади, бажарилади, тугатилади ва уларнинг амал қилиши тўхтатиб турилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси қоидалари қўлланилади.
(2-модданингучинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг IV боби («Ташқи сиёсат»).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий тизимида
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормалари билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқий тизимининг таркибий қисмидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Асосий тушунчалар
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.02.00.00 Ташқи алоқаларни ташкил этиш / 19.02.04.00 Музокаралар олиб бориш. Баённома масалалари;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳдлашувчи томон — халқаро шартноманинг мустақил томони сифатида иштирок этаётган ҳамда у кучга кирганлигидан ёки кирмаганлигидан қатъи назар, ушбу халқаро шартнома ўзи учун мажбурий эканлигига розилик билдирган давлат (давлатлар), халқаро ташкилот (халқаро ташкилотлар) ва (ёки) халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа субъект (бошқа субъектлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатлар — битта шахснинг ёки бир нечта шахснинг Ўзбекистон Республикаси вакили бўлиш ҳуқуқи бўлиб, бу ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг (мансабдор шахсининг) қарори асосида амалга оширилади ва музокараларда иштирок этаётган томонга ёки депозитарийга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
музокаралар олиб бориш ва халқаро шартноманинг матнини қабул қилиш ёки унинг аутентиклигини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро шартномани имзолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ўзи учун мажбурий эканлигига розилигини билдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро шартномага тааллуқли бошқа ҳаракатни амалга ошириш мақсадида бериладиган ваколатлар тўғрисидаги гувоҳнома билан тегишли тарзда расмийлаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органи — Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқи берилган Ўзбекистон Республикаси вазирлиги, шунингдек бошқа органи;
(4-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
денонсация — Ўзбекистон Республикасининг ўзи тузган халқаро шартномани тегишли тарзда расмийлаштирилган ҳолда рад этиши ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини тугатиш усулларидан бири;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.11 (Кучини йукотган) Депозитарий]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
депозитарий — халқаро шартнома қоидаларига мувофиқ ушбу халқаро шартноманинг асл нусхаси ўзига сақлаш учун топшириладиган ва мазкур халқаро шартномага нисбатан ушбу халқаро шартномада ва халқаро ҳуқуқда назарда тутилган вазифаларни бажарадиган давлат, халқаро ташкилот ёки унинг бош ижрочи мансабдор шахси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
музокараларда иштирок этаётган томон — халқаро шартноманинг матнини тузиш ва қабул қилишда иштирок этаётган давлат, халқаро ташкилот ва (ёки) халқаро шартномаларни тузиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа субъект;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ратификация ёрлиғи — халқаро шартнома Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан кўриб чиқилганлиги тўғрисида гувоҳлик берувчи ва халқаро шартноманинг Ўзбекистон Республикаси учун мажбурий эканлигига бўлган розиликни ифодаловчи махсус ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ташкилот — ўзининг таъсис ҳужжатига мувофиқ халқаро хусусиятга эга муайян вазифаларни бажариш учун ташкил этилган ва халқаро ҳуқуқнинг субъекти бўлиш ҳуқуқига эга бўлган давлатлараро (ҳукуматлараро) ташкилот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро шартнома иштирокчиси — халқаро шартноманинг мустақил томони сифатида иштирок этаётган, халқаро шартноманинг ўзи учун мажбурий эканлигига розилик билдирган ва ўзи учун халқаро шартнома кучга кирган давлат, халқаро ташкилот ва (ёки) халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа субъект;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси — битта ҳужжатдан, иккита ёки бир-бири билан боғлиқ бўлган бир нечта ҳужжатдан иборат бўлишидан, шунингдек ўзининг муайян номидан ва тузилиш усулидан (шартнома, битим, конвенция, акт, пакт, баённома, хатлар ёки ноталар алмашинуви ҳамда халқаро шартноманинг бошқача номлари ва тузилиш усулларидан) қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси томонидан чет давлат, халқаро ташкилот ёхуд халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа субъект билан ёзма шаклда тузилган, халқаро ҳуқуқ билан тартибга солинадиган халқаро келишув;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини имзолаш — халқаро шартномани тузиш босқичи ёхуд Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ўзи учун мажбурий эканлигига бўлган розилигини, агар халқаро шартномада имзолаш шундай кучга эга эканлиги назарда тутилган бўлса ёки Ўзбекистон Республикасининг ва музокараларда иштирок этаётган бошқа томонларнинг имзолаш шундай кучга эга бўлиши кераклиги ҳақидаги келишуви бошқача тарзда белгиланган бўлса ёки имзолашга шундай куч бериш мақсади музокараларда иштирок этаётган томон вакилининг ваколатларидан келиб чиқса ёхуд музокаралар вақтида билдирилган бўлса, билдириш шакли;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини тузиш — халқаро шартноманинг мазмунини шакллантириш, унинг матнини қабул қилиш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ўзи учун мажбурий эканлигига розилигини билдиришга доир тартиб-таомиллар кетма-кетлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшимча шарт — Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномани имзолаш, ратификация қилиш, тасдиқлаш, қабул қилиш ёки унга қўшилиш чоғида қилинган ҳар қандай таърифдаги ва ҳар қандай номдаги бир томонлама расмий ёзма баёноти бўлиб, у орқали халқаро шартнома муайян қоидаларининг Ўзбекистон Республикасига нисбатан қўлланилиши борасида бу қоидаларни истисно қилиш ёки уларнинг юридик кучини ўзгартириш истаги ифодаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг тили
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.03.00.00 Давлат тили;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ва бошқа аҳдлашувчи томоннинг тили Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг тилидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа аҳдлашувчи томон билан келишувга кўра ўзга тил Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг тили деб танланиши мумкин. Халқаро шартноманинг матни қайси тилда тузилган бўлса, ўша тил мазкур шартноманинг матнида кўрсатилиб, матнда унинг аутентиклиги ва расмийлиги белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат тили ҳақида»ги Қонунининг 1-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Чет давлатлар, халқаро ташкилотлар ва халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа субъектлар билан ўзаро муносабатлар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.04.00 Шартномалар ҳаракатини ҳақиқий эмас деб топиш, тўхтатиш ва тугатиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет давлатлар, халқаро ташкилотлар ва халқаро шартномалар тузиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа субъектлар билан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва уларни тугатиш масалалари бўйича ўзаро муносабатлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш ҳуқуқи
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш ҳуқуқи давлатга тегишлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари қуйидагича тузилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси номидан — давлатлараро шартномалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан — ҳукуматлараро шартномалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари номидан ўз ваколатлари доирасида — идоралараро шартномалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани экспертлар даражасида ишлаб чиқишни бошлаш ҳақидаги ташаббус таклифи
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани экспертлар даражасида ишлаб чиқишни бошлаш ҳақидаги ташаббус таклифи билан чиқиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг таклифига кўра давлат органлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президентига экспертлар даражасида ишлаб чиқишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилиш учун ташаббус таклифи киритиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташаббус таклифига қуйидаги материаллар давлат тилида ёки зарур ҳолларда, бошқа тилларга таржима қилинган ҳолда илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро шартноманинг дастлабки лойиҳаси ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартноманинг матни ёхуд уларнинг асосий қоидалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро шартноманинг лойиҳасига ёки кўп томонлама халқаро шартномага қўшимча ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонуннинг 9-моддаси талабларига мос бўлган тушунтириш хати.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш ҳақидагиуслубий кўрсатмаларнинг 64-банди(рўйхат рақами 3273, 2020 йил 30июнь).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Халқаро шартнома лойиҳасига ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалага доир тушунтириш хати
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро шартнома лойиҳасига ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалага доир тушунтириш хатида қуйидагилар бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси учун халқаро шартномани тузиш мақсадга мувофиқлигининг ва амалий аҳамиятининг асосланиши, шу жумладан унинг тузилишидан кутилаётган натижалар тўғрисидаги батафсил ахборот ҳамда халқаро шартнома тузиш орқали тартибга солиш талаб этиладиган масалалар ҳақидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро шартнома тузилиши муносабати билан қабул қилиниши, ўзгартирилиши, қўшимча киритилиши ва (ёки) ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур ҳолларда, халқаро шартнома тузиш натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган молиявий-иқтисодий оқибатларнинг ёки бошқа оқибатларнинг баҳоланиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тушунтириш хати халқаро шартнома билан тартибга солинадиган масалалар ўз ваколатига кирадиган давлат органи томонидан тайёрланади ва ушбу орган раҳбари томонидан (унинг йўқлигида — биринчи ўринбосари томонидан) имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани экспертлар даражасида ишлаб чиқиш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертлар даражасида ишлаб чиқиш халқаро шартнома билан тартибга солинадиган масалалар ўз ваколатига кирадиган давлат органи томонидан манфаатдор давлат органлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш ҳақидаги услубий кўрсатмаларнинг 67-банди (рўйхат рақами 3273, 2020 йил 30 июнь).
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги халқаро шартнома лойиҳасини ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартнома матнини Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлиги борасида ҳуқуқий экспертизадан ўтказади.
(10-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда, экспертлар даражасида ишлаб чиқиш давомида халқаро шартнома лойиҳасини тузиш ва кўриб чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани муҳокама қилиш учун манфаатдор давлат органларининг вакиллари, мутахассислар ҳамда мустақил экспертлардан иборат бўлган идоралараро ишчи гуруҳ тузилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.03.00.00 Давлат тили;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
3.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
4.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар халқаро шартнома билан тартибга солинадиган масалалар икки ёки ундан ортиқ давлат органларининг ваколатига кирса, барча таклифларни умумлаштириш, халқаро шартнома лойиҳасини маромига етказиш ва унинг давлат тилидаги ёки зарур бўлган ҳолларда, бошқа тилдаги матнини тайёрлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани экспертлар даражасида ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган давлат органининг зиммасига юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертлар даражасида ишлаб чиқиш якунларига кўра халқаро шартнома лойиҳаси ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартнома матни ушбу Қонуннинг 11-моддасида назарда тутилган тартибда ҳуқуқий экспертиза ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертиза ўтказилганидан сўнг халқаро шартнома лойиҳаси ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масала ушбу Қонуннинг 13-моддасида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чет эл томони билан халқаро шартнома лойиҳасининг ёки кўп томонлама халқаро шартномада Ўзбекистон Республикасининг иштирок этиши тўғрисидаги масаланинг кейинги ишлаб чиқилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижобий қарори олинганидан сўнг амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро шартнома билан тартибга солинадиган масалалар ўз ваколатига кирадиган давлат органининг раҳбари халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши масаласини экспертлар даражасида ишлаб чиқишнинг бутун жараёни учун жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Халқаро шартнома лойиҳасининг ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартнома матнининг ҳуқуқий экспертизаси
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.11.00 Илмий ва фан-техника дастурлари ва лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро шартноманинг лойиҳаси ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартноманинг матни экспертлар даражасида ишлаб чиқилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида мажбурий ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳуқуқий экспертиза чоғида халқаро шартнома лойиҳасининг ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартнома матнининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг бошқа халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган халқаро мажбуриятларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолият соҳасидаги қонунчилигига;
(11-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик техника талабларига ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини расмийлаштириш амалиётига мувофиқлиги текширилади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.03.00.00 Давлат тили]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳуқуқий экспертиза ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига қуйидагилар киритилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат тилидаги ёки зарур ҳолларда, бошқа тилдаги халқаро шартнома лойиҳаси ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартнома матни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонуннинг 9-моддаси талабларига мос бўлган тушунтириш хати;

манфаатдор давлат органлари билан экспертлар даражасида ишлаб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳуқуқий экспертизаси натижалари қиёсий жадвал тарзида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўриб чиқилаётган масала мавзусига оид бошқа зарур материалларни талаб қилиб олишга ҳақли.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш ҳақидагиуслубий кўрсатмаларнинг 70, 78-бандлари(рўйхат рақами 3273, 2020 йил 30июнь).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Халқаро шартнома лойиҳасининг ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартнома матнининг бошқа турдаги экспертизаси
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро шартнома лойиҳаси ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартнома матни иқтисодий, молиявий, илмий, экологик, лингвистик, шунингдек бошқа турдаги экспертизадан ўтказилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.11.00 Илмий ва фан-техника дастурлари ва лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертлар даражасида ишлаб чиқишда бевосита иштирок этмаган ташкилотлар ва (ёки) шахслар экспертлар сифатида жалб қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертларнинг хулосалари тавсия хусусиятига эга бўлади ва халқаро шартнома билан тартибга солинадиган масалалар ўз ваколатига кирадиган давлат органи томонидан кўриб чиқилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа турдаги экспертиза ўтказиш тўғрисидаги қарор халқаро шартнома билан тартибга солинадиган масалалар ўз ваколатига кирадиган давлат органи томонидан ўз ташаббусига кўра ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг таклифига биноан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини тузиш тўғрисидаги таклиф
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси номидан халқаро шартнома тузиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан киритилади. Бошқа давлат органлари ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси номидан халқаро шартнома тузиш ҳақидаги таклифни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан бирга ёки у билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдим этади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини тузиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан киритилади. Бошқа давлат органлари ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини тузиш тўғрисидаги таклифни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан бирга ёки у билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг идоралараро шартномасини тузиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ушбу шартнома билан тартибга солинадиган масалалар ўз ваколатига кирадиган давлат органи томонидан киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро шартномани тузиш тўғрисидаги таклифга қуйидагилар илова қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро шартнома лойиҳаси ёки Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлишни мақсад қилган кўп томонлама халқаро шартнома матни ёки уларнинг асосий қоидалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Қонуннинг 9-моддаси талабларига мос бўлган тушунтириш хати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли давлат органларининг хулосалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ва Ташқи ишлар вазирлигининг ўзлари ўтказган ҳуқуқий экспертиза натижаларига доир хулосалари.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш ҳақидагиуслубий кўрсатмаларнинг 73-банди(рўйхат рақами 3273, 2020 йил 30июнь).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Музокаралар олиб бориш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини имзолаш тўғрисидаги қарорлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.04.00 Монополияга қарши қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Музокаралар олиб бориш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини имзолаш тўғрисидаги қарорлар, агар Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик ҳужжатларида ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса:
(14-модданинг биринчи хатбошисиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси номидан тузиладиган шартномаларга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан тузиладиган шартномаларга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг идоралараро шартномаларига нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, ушбу шартномалар билан тартибга солинадиган масалалар ўз ваколатига кирадиган давлат органлари раҳбарлари томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Музокаралар олиб бориш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини имзолаш ваколатлари тўғрисидаги гувоҳнома
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.02.00.00 Ташқи алоқаларни ташкил этиш / 19.02.04.00 Музокаралар олиб бориш. Баённома масалалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Музокаралар олиб бориш ва халқаро шартномаларни имзолаш ваколатлари ушбу Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ қабул қилинган қарорлар асосида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири томонидан ваколатлар тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштириш орқали тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ваколатлар тўғрисидаги гувоҳноманинг шакли Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама халқаро шартномада иштирок этиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқиш ҳақидагиуслубий кўрсатмаларнинг 10-боби(рўйхат рақами 3273, 2020 йил 30июнь).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Ваколатларни кўрсатиш заруратисиз музокаралар олиб бориш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини имзолаш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.01.00.00 Суверенитет. Конституция / 01.01.02.00 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат раҳбари сифатида халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради ҳамда халқаро ҳуқуққа ва Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ ваколатларини кўрсатиш заруратисиз музокаралар олиб боради ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини имзолайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради, ваколатларини кўрсатиш заруратисиз музокаралар олиб боради ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан халқаро шартномаларни имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўз вазифаларига кўра ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ ваколатларини кўрсатиш заруратисиз музокаралар олиб боришга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини имзолашга ҳақли.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатдаги дипломатик ваколатхонаси бошлиғи ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилот ёки конференция қошидаги ваколатхонаси бошлиғи халқаро шартнома матнини қабул қилиш мақсадида дипломатик ваколатхона жойлашган давлат билан ёки мазкур халқаро ташкилот, конференция доирасида ваколатларини кўрсатиш заруратисиз музокаралар олиб боришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органининг раҳбари ўз ваколати доирасида ваколатларини кўрсатиш заруратисиз музокаралар олиб боришга ва идоралараро шартномаларни имзолашга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ўзи учун мажбурий эканлигига розилигини билдириш
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ўзи учун мажбурий эканлигига розилиги халқаро шартномани имзолаш, ноталар, хатлар ёки халқаро шартномани ташкил этувчи бошқа ҳужжатлар алмашиш, халқаро шартномани ратификация қилиш, тасдиқлаш, қабул қилиш, унга қўшилиш орқали ёки аҳдлашувчи томонлар келишиб олган бошқа ҳар қандай усулда билдирилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ушбу Қонун талабларини ҳисобга олган ва халқаро шартнома қоидаларидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ўзи учун мажбурий эканлигига розилигини билдириш усулини аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Ратификация қилинадиган халқаро шартномалар
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.01.00 Умумий қоидалар. Олий Мажлисга сайловлар / 01.08.01.01 Умумий қоидалар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.04.00.00 Ҳудуд / 19.04.03.00 Чегара масалалари;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ халқаро шартномани ратификация қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан халқаро шартномани ратификация қилиш тўғрисида қонун қабул қилиш орқали амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидаги халқаро шартномалар ратификация қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлатлараро муносабатларнинг асослари ҳақидаги ва ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилиятига дахлдор масалалар бўйича, тинчлик шартномалари ва коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартномалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан ҳудудий чегараланиши тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро иттифоқлардаги, халқаро ташкилотлардаги ва бошқа бирлашмалардаги иштироки тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бажарилиши Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари ўзгартирилишини ёки янги қонунлар қабул қилинишини талаб этадиган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилганидан бошқача қоидаларни белгилайдиган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайси халқаро шартномаларни тузиш чоғида музокараларда иштирок этувчи томонлар келгусида уларни ратификация қилиш тўғрисида келишиб олган бўлса, ўша халқаро шартномалар худди шундай тарзда ратификация қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари бошқа халқаро шартномаларни ҳам ратификация қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлатнинг хориждан маблағ жалб қилиши тўғрисидаги халқаро шартномалар, шунингдек халқаро кафолат шартномалари ратификация қилинмайди ва Ўзбекистон Республикаси учун аҳдлашувчи томонлар белгилайдиган тартибда кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Ўзбекистон Республикаси томонидан халқаро шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги таклифлар
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.03.00 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (қуйи палата) / 01.08.03.02 Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Регламенти;
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
3.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ имзоланган халқаро шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ имзоланган халқаро шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан мустақил равишда ёки, агар шартнома бошқа давлат органларининг ваколатига кирадиган масалаларга дахлдор бўлса, улар билан келишилган ҳолда тегишинча Ўзбекистон Республикаси Президентига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Ратификация ёрлиғи
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қонунга асосан ратификация ёрлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланади, унинг муҳри ва Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг имзоси билан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ратификация ёрлиғининг шакли Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Ратификация ёрлиқларини алмашиш ва уларни сақлаш учун топшириш
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ратификация ёрлиқларини алмашиш ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш тўғрисидаги ёрлиқларни сақлаш учун депозитарийга топшириш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ёхуд унинг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатдаги дипломатик ваколатхонаси, консуллик муассасаси ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилот ҳузуридаги ваколатхонаси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Ратификация қилинмайдиган халқаро шартномаларни тасдиқлаш ва қабул қилиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ратификация қилинмайдиган, лекин кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари ўтказилиши назарда тутиладиган халқаро шартномаларни тасдиқлаш ва қабул қилиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси номидан ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан тузиладиган халқаро шартномаларга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоралараро шартномаларга нисбатан — ўз номидан бундай шартномалар имзоланган давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларга қўшилиши
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларга қўшилиши тўғрисидаги қарор:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ратификация қилинадиган шартномаларга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қайси шартномалар ратификация қилинмаса ва уларга қўшилиш Ўзбекистон Республикаси номидан ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан амалга оширилса, ўша шартномаларга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоралараро шартномаларга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Ўзбекистон Республикаси томонидан халқаро шартноманинг ёки унинг қисмининг вақтинча қўлланилиши
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.04.00 Шартномалар ҳаракатини ҳақиқий эмас деб топиш, тўхтатиш ва тугатиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар халқаро шартномада халқаро шартнома ёки халқаро шартноманинг бир қисми у кучга киргунига қадар Ўзбекистон Республикаси томонидан вақтинча қўлланилиши мумкинлиги назарда тутилган бўлса ёки аҳдлашувчи томонлар ўртасида бу ҳақда келишувга эришилган бўлса, ушбу халқаро шартнома ёки унинг бир қисми Ўзбекистон Республикаси томонидан вақтинча қўлланилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси томонидан халқаро шартномани ёки унинг бир қисмини вақтинча қўллаш тўғрисидаги ёхуд вақтинча қўллашни тугатиш ҳақидаги қарор халқаро шартномани имзолаш ҳақида қарор қабул қилган орган (мансабдор шахс) томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Халқаро шартномаларнинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро шартномалар Ўзбекистон Республикаси учун ушбу Қонунга мувофиқ ҳамда халқаро шартномада назарда тутилган ёки аҳдлашувчи томонлар ўртасида келишилган тартибда ва муддатларда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ўзи учун мажбурий эканлигига розилиги билдирилганидан сўнг кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига доир қўшимча шартлар
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро шартномаларни имзолаш, ратификация қилиш, тасдиқлаш, қабул қилиш ёки уларга қўшилиш чоғида шартнома шартларига ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя этилган ҳолда қўшимча шартлар қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига доир қўшимча шартлар қандай тартибда қўйилган бўлса, худди шундай тартибда исталган вақтда олиб ташланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасига бошқа аҳдлашувчи томон қўйган қўшимча шартни қабул қилиш ёки унга қарши эътироз билдириш халқаро шартноманинг ўзидаги шартларга ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома ўзи учун мажбурий эканлигига розилиги тўғрисида қарор қабул қиладиган орган (мансабдор шахс) томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг шартларига ҳамда халқаро ҳуқуққа мувофиқ уларнинг иштирокчилари ўртасидаги келишувга биноан ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонуннинг халқаро шартномалар тузишга оид қисмидаги қоидалар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга нисбатан ҳам қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси учун халқаро шартномаларнинг ўзида назарда тутилган тартибда ва муддатларда ёки уларнинг иштирокчилари ўртасида келишиб олинган бошқа тарзда кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар кучга кириши учун ушбу шартномалар шартларига ёки халқаро ҳуқуққа мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар ўзи учун мажбурий эканлигига розилиги билдирилиши зарур бўлса, Ўзбекистон Республикасининг бундай розилиги ушбу Қонуннинг 17-моддасида кўрсатилган усулларда ифодаланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини пролонгация қилиш (муддатини узайтириш)
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг ўзида белгиланган шартларга мувофиқ ёки уларнинг иштирокчилари ўртасидаги келишувга кўра пролонгация қилиниши (муддати узайтирилиши) мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини пролонгация қилиш (муддатини узайтириш) тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикасининг ушбу халқаро шартномасини имзолаш тўғрисида қарор қабул қилган орган (мансабдор шахс) томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини эълон қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва сақлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини эълон қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг кучга кирган халқаро шартномалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги маълумотлари миллий базасида ҳамда бошқа манбаларда, шу жумладан тегишли давлат органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги маълумотлари миллий базаси Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари эълон қилинадиган расмий манбадир. Қонунчиликда Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини эълон қилишнинг бошқа расмий манбалари ҳам белгиланиши мумкин.
(29-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлариЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунининг 39-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аутентик матнлари чет тилларда тузилган Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари давлат тилида эълон қилинади. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бошқа тилларда ҳам эълон қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини халқаро ташкилотларда рўйхатдан ўтказиш
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.01.00 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ). БМТ тизимига кирувчи ташкилотлар: (Жаҳон метеорология ташкилоти (ВМО), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ), Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (ВОИС), Жаҳон почта иттифоқи (ВПС), Халқаро ривожланиш ассоциацияси (МАР), Халқаро молия корпорацияси (МФК), Халқаро тараққиёт ва ривожланиш банки (МБРР), Инвестиция кафолатлари бўйича кўп томонлама агентлик (МАИГ), Халқаро валюта жамғармаси (МВФ), Халқаро денгиз ташкилоти (ИМО), Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО), Халқаро меҳнат ташкилоти (МОТ), Халқаро электр алоқа иттифоқи (МСЭ), Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (МФСР), ЮНЕСКО, Халқаро ривожланиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ЮНИДО), БМТ нинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО))]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Котибиятида ва бошқа халқаро ташкилотларнинг тегишли органларида рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ёки у билан келишилган ҳолда бошқа давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг рўйхатдан ўтказиладиган идоралараро шартномаларини тегишли халқаро ташкилотларда ушбу ташкилотларнинг амалдаги қоидаларига мувофиқ рўйхатдан ўтказиш бундай шартномалар қайси давлат органларининг номидан тузилган бўлса, ўша давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-модда. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг давлат реестри ва уларнинг сақланиши
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг давлат реестри Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш ва уларнинг электрон нусхаларини сақлашнинг ягона давлат тизимидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг давлат реестри Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳақидаги, шу жумладан уларнинг реквизитларини ва ахборот-маълумотнома тусидаги бошқа маълумотларни ўз ичига олади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг давлат реестри Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тасарруфида бўлади ва у Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш ҳамда уларнинг асл нусхаларини ва депозитарий томонидан расман тасдиқланган нусхаларини сақлаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси номидан ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан тузилаётган халқаро шартномаларнинг асл нусхалари (тасдиқланган кўчирма нусхалари, расмий таржималари) улар имзоланган (депозитарийдан тасдиқланган кўчирма нусхалари, расмий таржималари олинган) кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига сақлаш учун топширилади, ушбу ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари эса, улар кучга кирган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг тегишли давлат органларига ва бошқа ташкилотларига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси идоралараро шартномаларининг асл нусхалари мазкур шартномалар қайси давлат органлари номидан тузилган бўлса, ўша давлат органларида сақланади, ушбу шартномаларнинг тасдиқланган кўчирма нусхалари эса, улар имзоланган (депозитарийдан тасдиқланган кўчирма нусхалари, расмий таржималари олинган) кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ва бошқа манфаатдор давлат органларига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-модда. Депозитарий вазифаларини амалга ошириш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.11 (Кучини йукотган) Депозитарий]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги кўп томонлама халқаро шартномаларнинг депозитарийси вазифаларини, агар ушбу шартномалар шартларига мувофиқ бундай вазифалар Ўзбекистон Республикасининг зиммасига юклатилган бўлса, амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг кўп томонлама идоралараро шартномалари депозитарийсининг вазифалари, агар ушбу шартномалар шартларига мувофиқ бундай вазифалар Ўзбекистон Республикасининг зиммасига юклатилган бўлса, ушбу шартномалар қайси давлат органларининг номидан тузилган бўлса, ўша давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини бажаришга доир чора-тадбирлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини бажариш
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари Ўзбекистон Республикаси томонидан халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ оғишмай ва мажбурий тарзда бажарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатини қабул қилиш зарур бўлган ҳолларда, манфаатдор давлат органлари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси нормаларини имплементация қилиш масалалари бўйича тегишли ҳужжат қабул қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда таклифлар тақдим этади.
(33-модданинг иккинчи қисмиЎзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-модда. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг бажарилишини таъминлаш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.01.00.00 Суверенитет. Конституция / 01.01.02.00 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига ва Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилинган мажбуриятларга риоя этилишини таъминлайди.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бажарилишини таъминлаш юзасидан амалий чоралар кўради ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бажарилиши учун жавобгарлик ўз зиммасига юклатилган давлат органлари ва мансабдор шахсларни ўз ваколатлари доирасида белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан тартибга солинадиган масалалар ўз ваколатига кирадиган давлат органлари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бажарилишини, бундай шартномалардан келиб чиқадиган, Ўзбекистон Республикасига тегишли бўлган ҳуқуқларга риоя этилишини таъминлайди ва Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг бошқа иштирокчилари томонидан ўз мажбуриятлари бажарилишини кузатиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан тартибга солинадиган масалалар икки ёки ундан ортиқ давлат органларининг ваколатларига кирса, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг таклифига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шартнома бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш ўз зиммасига юклатиладиган давлат органини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бажарилиши устидан ўз ваколатлари доирасида назоратни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари қоидаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги тушунтириш
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари қоидаларини қўллаш тартиби тўғрисидаги тушунтириш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан тартибга солинадиган масалалар ўз ваколатига кирадиган давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда ёзма шаклда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бажарилиши юзасидан мониторинг
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.02.00 Ахборотни ҳужжатлаштириш. Электрон ҳужжат айланиши / 12.03.02.01 Электрон ҳужжат айланиши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бажарилиши юзасидан мониторинг Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ягона тарзда ҳисобга олишнинг, инвентаризация қилишнинг ва уларнинг амалга оширилиши юзасидан мониторинг қилишнинг электрон маълумотлар базаси асосида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.01.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасининг умумий қоидалари;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан тартибга солинадиган масалалар ўз ваколатига кирадиган давлат органлари ҳар йили 31 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг йил давомидаги бажарилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклга мувофиқ ахборот юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги давлат органларининг ахборотини ўрганиш асосида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг бажарилиши ҳолати самарадорлигига баҳо беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг бажарилишини тегишли тарзда таъминлаш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар йили 1 мартга қадар бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, алоҳида ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси Президентига умумлаштирилган ахборотни тегишли таклифлар билан киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан тартибга солинадиган масалалар ўз ваколатига кирадиган давлат органлари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бажарилиши юзасидан ўз ваколатлари доирасида мониторингни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини инвентаризация қилиш
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини инвентаризация қилиш Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини ягона тарзда ҳисобга олишнинг, инвентаризация қилишнинг ва уларнинг амалга оширилиши юзасидан мониторинг қилишнинг электрон маълумотлар базаси асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан тартибга солинадиган масалалар ўз ваколатига кирадиган давлат органлари ҳамда бошқа аҳдлашувчи томонлар билан биргаликда шартномаларнинг ягона тарзда ҳисобга олинишини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқий мақомини белгилаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини режали асосда инвентаризациядан ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан тартибга солинадиган масалалар ўз ваколатига кирадиган давлат органлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклга мувофиқ ахборотни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг сўровномаси асосида икки ҳафталик муддат ичида тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини инвентаризация қилиш якунлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини амал қилувчи ёки ўз кучини йўқотган деб топиш, уларни пролонгация қилиш (муддатини узайтириш) ва қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, алоҳида ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси Президентига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги манфаатдор давлат органларини Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини инвентаризация қилиш якунлари бўйича қабул қилинган қарорлар тўғрисида хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси унинг бошқа иштирокчилари томонидан бузилган тақдирда кўриладиган чоралар
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича мажбуриятлар унинг бошқа иштирокчилари томонидан бузилиши ҳолати аниқланган пайтдан эътиборан бу ҳақда дарҳол Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини хабардор қилади. Зарур бўлган ҳолларда, бундай бузилишга олиб келган ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг бошқа иштирокчилари билан маслаҳатлашувлар ўтказилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича мажбуриятлар унинг бошқа иштирокчилари томонидан бузилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ёки бошқа манфаатдор давлат органлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, алоҳида ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси Президентига халқаро ҳуқуқ нормаларига ҳамда халқаро шартноманинг ўз шартларига мувофиқ зарур чоралар кўриш тўғрисида таклифлар тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси унинг бошқа иштирокчилари томонидан жиддий тарзда бузилган тақдирда, шунингдек халқаро ҳуқуқ нормаларида назарда тутилган бошқа ҳолларда, бундай шартнома ушбу Қонуннинг 40 ― 48-моддаларида белгиланган тартибда тугатилиши ёки унинг амал қилиши тўхтатиб турилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг ҳақиқий эмаслиги, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки уни тугатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39-модда. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг ҳақиқий эмаслиги
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.04.00 Шартномалар ҳаракатини ҳақиқий эмас деб топиш, тўхтатиш ва тугатиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси халқаро ҳуқуқ нормаларида назарда тутилган ҳолларда ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40-модда. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.04.00 Шартномалар ҳаракатини ҳақиқий эмас деб топиш, тўхтатиш ва тугатиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш бундай шартноманинг барча иштирокчиларига нисбатан ёки унинг айрим иштирокчисига нисбатан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро шартнома қоидаларига мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа аҳдлашувчи томонлар билан маслаҳатлашувларга кўра барча иштирокчиларнинг розилиги билан исталган вақтда амалга оширилиши мумкин.

41-модда. Шартномани тугатиш, денонсация қилиш ёхуд ундан чиқиш тўғрисидаги қоидалар мавжуд бўлмаган Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасини денонсация қилиш ёки ундан чиқиш
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини тугатиш тўғрисидаги қоидалар мавжуд бўлмаган ва уни денонсация қилишни ёки ундан чиқишни назарда тутмайдиган Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаси, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро шартнома иштирокчилари денонсация қилиш ёки чиқиш имкониятини қолдириш ниятида бўлганлиги белгиланмаган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро шартнома ўз хусусиятига кўра уни денонсация қилиш ёки ундан чиқиш ҳуқуқини назарда тутмаса, денонсация қилинмайди ва ундан чиқишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ўзининг Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасини денонсация қилиш ёки ундан чиқиш нияти ҳақида камида ўн икки ой аввал хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини тугатиш ёки ундан чиқиш
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини тугатиш ёки ундан чиқиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро шартноманинг қоидаларига мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа аҳдлашувчи томонлар билан маслаҳатлашувларга кўра барча иштирокчиларнинг розилиги билан исталган вақтда амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43-модда. Ўзбекистон Республикасининг кейинги халқаро шартномаси тузилишидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки уни тугатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси, агар унинг барча иштирокчилари худди шу масала бўйича кейинги шартномани тузган бўлса ва:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур масала Ўзбекистон Республикасининг кейинги шартномаси билан тартибга солиниши ушбу кейинги шартнома мазмунидан келиб чиқса ёки шундайлиги бошқача тарзда белгиланган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг кейинги халқаро шартномаси қоидалари Ўзбекистон Республикасининг илгариги халқаро шартномаси қоидаларига зид бўлса ва ҳар иккала шартномани бир вақтда қўллаш мумкин бўлмаса, тугатилган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар Ўзбекистон Республикасининг илгариги халқаро шартномаси иштирокчилари унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ниятида эканлиги Ўзбекистон Республикасининг кейинги халқаро шартномаси мазмунидан келиб чиқса ёки шундайлиги бошқача тарзда белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг илгариги халқаро шартномасининг амал қилиши фақат тўхтатиб турилган деб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси жиддий тарзда бузилганлиги оқибатида унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки уни тугатиш
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.04.00 Шартномалар ҳаракатини ҳақиқий эмас деб топиш, тўхтатиш ва тугатиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг шартнома иштирокчиларидан бири томонидан жиддий тарзда бузилганлиги Ўзбекистон Республикасига шартноманинг амал қилишини бутунлай ёки қисман тўхтатиб туриш ёки уни тугатиш учун бундай бузилишни асос қилиб кўрсатиш ҳуқуқини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг жиддий бузилиши қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро ҳуқуқ нормаларида йўл қўйилмайдиган тарзда халқаро шартномадан воз кечиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартнома объекти ва мақсадининг амалга оширилиши учун муҳим аҳамиятга эга бўлган қоиданинг бузилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45-модда. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг амал қилишини тўхтатиб туриш, уларни тугатиш ёки денонсация қилиш тўғрисидаги таклифлар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси номидан, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан тузилган Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг амал қилишини тўхтатиб туриш, уларни тугатиш ёки денонсация қилиш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан мустақил равишда ёки бошқа давлат органлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа давлат органлари Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг амал қилишини тўхтатиб туриш, уларни тугатиш ёки денонсация қилиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси идоралараро шартномаларининг амал қилишини тўхтатиб туриш, уларни тугатиш ёки денонсация қилиш тўғрисидаги таклифлар шартнома ўз номидан тузилган давлат органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46-модда. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.04.00 Шартномалар ҳаракатини ҳақиқий эмас деб топиш, тўхтатиш ва тугатиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор шартноманинг ўз шартларига ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини имзолаш ҳақидаги қарорни қабул қилган орган (мансабдор шахс) томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан денонсация қилиш тўғрисидаги қарор
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.08.00.00 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси / 01.08.01.00 Умумий қоидалар. Олий Мажлисга сайловлар / 01.08.01.01 Умумий қоидалар;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси номидан тузилган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини денонсация қилиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан киритилган қонун лойиҳаси асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан тузилган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини денонсация қилиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган қонун лойиҳаси асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан қабул қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тугатиш ёхуд денонсация қилиш тўғрисидаги қарор
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси номидан тузилган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини (бундан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан ратификация қилинганлари мустасно) тугатиш ёки денонсация қилиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан тузилган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини (бундан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан ратификация қилинганлари мустасно) тугатиш ёки денонсация қилиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан, алоҳида ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг идоралараро шартномаларини тугатиш ёхуд денонсация қилиш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49-модда. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, уни тугатиш ёки денонсация қилиш оқибатлари
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса ёки унинг ўзга иштирокчилари билан бошқача келишув мавжуд бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаси амал қилишининг тўхтатиб турилиши Ўзбекистон Республикасини ушбу шартноманинг амал қилиши тўхтатиб турилган муддат давомида уни бажариш мажбуриятидан озод қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса ёки унинг ўзга иштирокчилари билан бошқача келишув мавжуд бўлмаса, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг тугатилиши ёки денонсация қилиниши Ўзбекистон Республикасини ушбу халқаро шартномани бажариш мажбуриятидан озод қилади ҳамда шартнома тугатилгунига қадар уни бажариш натижасида юзага келган Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ёки юридик ҳолатига таъсир қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50-модда. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, уни тугатиш ёки денонсация қилиш тўғрисидаги расмий хабарлар
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, уни тугатиш ёки денонсация қилиш тўғрисидаги расмий хабарлар ушбу Қонуннинг 29-моддасида назарда тутилган тартибда эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51-модда. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома бўлмаган халқаро ҳужжатларига нисбати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.02.00 Шартномаларни тузиш ва уларнинг кучга кириши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома бўлмаган халқаро ҳужжатлари юридик мажбурият юкловчи қоидаларни ўз ичига олмаслиги ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига, Конституциясига ва бошқа қонунчилигига зид бўлмаслиги керак. Бунда шундай халқаро ҳужжатларда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятларга ҳавола қилишга йўл қўйилади.
(51-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома бўлмаган халқаро ҳужжатлари, қоида тариқасида, декларациялар, баёнотлар, коммюнике, англашув меморандумлари, аҳдлашув баённомалари, ҳамкорлик режалари ва дастурлари шаклида қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун қоидаларининг халқаро шартномалар тузиш ташаббуси билан чиқишга ва уларни имзолашга оид қисми Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартнома бўлмаган халқаро ҳужжатларига нисбатан ҳам қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.01.00 Умумий масалалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(52-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси билан халқаро молия институтлари ўртасидаги халқаро заём ва кафолатли шартномалар ҳамда битимларни тузиш ва денонсация қилиш тартиби тўғрисида»ги 850-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 5, 234-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 22 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги 172-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 262-модда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 482-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 5, 67-модда) ХIV бўлими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 568-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 1-2, 18-модда) VIII бўлими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 14 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги этиб қайта ташкил қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-11-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 410-модда) 2-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ЎРҚ-446-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2017 йил, № 9, 510-модда) 27-моддаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-476-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 4, 224-модда) 18-моддаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(55-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 6 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎРҚ-518-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2019 й., 03/19/518/2589-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)