Ҳужжат кучини йўқотган 07.02.2019 22.12.1995 йилдаги 172-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 22.12.1995 йилдаги 172-I-сон
Kuchga kirish sanasi
29.12.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 07.02.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 6 февралдаги ЎРҚ-518-сонли «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонунига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-модда. Қонуннинг вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш, бажариш, тўхтатиш, тўхтатиб туриш ва денонсация қилиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-модда. Халқаро шартномалар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва нормаларига, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, шунингдек ушбу Қонунга ҳамда шартноманинг ўз қоидаларига мувофиқ тузилади, бажарилади, тўхтатилади, тўхтатиб турилади ва денонсация қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш, бажариш, тўхтатиш, тўхтатиб туриш ва денонсация қилишнинг ушбу Қонун билан белгиланган тартиби уларнинг тури, шакли ва номланишидан қатъи назар, Ўзбекистоннинг барча халқаро шартномаларига нисбатан қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси қонунини, Олий Мажлис қарорини қабул қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонини ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорини, фармойишини чиқариш лозим бўлган ҳолларда, манфаатдор вазирликлар ва идоралар Адлия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда шундай актни қабул қилиш тўғрисида белгиланган тартибда таклиф киритадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-модда. Халқаро шартнома тушунчаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси — республиканинг бир ёки бир неча давлат, халқаро ташкилот ёхуд халқаро ҳуқуқнинг бошқа субъектлари билан халқаро муносабатлар соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир тенг ҳуқуқли ва ихтиёрий келишувидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-модда. Халқаро шартномаларнинг номланиши ва турлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро шартномалар: шартнома, битим, конвенция, протокол, меморандум, декларация, хатлар ва ноталар алмашуви деб номланиши ва шундай кўринишда тузилиши, шунингдек бошқача номланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро шартномалар унда иштирок этувчи субъектларнинг сонига қараб икки томонлама ва кўп томонлама шартномалар бўлади. Халқаро шартномалар мазмунига қараб иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий шартномалар бўлиши, шунингдек бошқа масалалар бўйича тузилиши мумкин. Муддатига қараб шартномалар муддатли ва муддатсиз бўлади. Халқаро шартномалар бошқа турларда ҳам тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-модда. Халқаро шартноманинг тили ва шакли
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг тили Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ва аҳдлашаётган бошқа томоннинг (томонларнинг) тили ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро шартнома субъектларининг келишувига мувофиқ бошқа тил шартнома тили деб танланиши мумкин. Халқаро шартнома матни қайси тилда тузилган бўлса, у ушбу шартнома матнида кўрсатилади, унинг аутентиклиги ва расмийлиги белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро шартномалар қоида тариқасида ёзма шаклда тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-модда. Халқаро шартнома объекти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлатнинг сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий, маданий, ҳуқуқий ва бошқа соҳалардаги фаолияти Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг объекти бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-модда. Халқаро шартномаларни тузиш ҳуқуқи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш ҳуқуқи давлатга тегишлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари қуйидагича тузилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси номидан — давлатлараро шартномалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан — ҳукуматлараро шартномалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари номидан — идоралараро шартномалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРИНИ ТУЗИШ ВА УЛАРНИ КУЧГА КИРИТИШ ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-модда. Халқаро шартномаларни тузиш тўғрисидаги таклифлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси номидан халқаро шартномаларни тузиш тўғрисидаги таклифлар — Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тасарруфидаги масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси номидан халқаро шартномаларни тузиш тўғрисидаги таклифлар эса — Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси номидан халқаро шартномаларни тузиш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентига Ташқи ишлар вазирлиги томонидан киритилади. Бошқа вазирликлар ва идоралар ўзларининг ваколатларига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси номидан халқаро шартномалар тузиш тўғрисидаги таклифларини Ташқи ишлар вазирлиги билан бирга ёки у билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентига киритадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига Ташқи ишлар вазирлиги томонидан киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш тўғрисидаги таклифларини Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига Ташқи ишлар вазирлиги билан бирга ёки у билан келишилган ҳолда, мустақил равишда эса ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллардагина киритадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликлар ва идоралар томонидан идоралараро шартномалар тузиш тўғрисида таклифлар киритиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президентига ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига киритилгунга қадар Адлия вазирлиги, шунингдек бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро шартномани тузиш тўғрисидаги таклиф шартнома лойиҳасини ёки унинг асосий қоидаларини, уни тузиш мақсадга мувофиқ эканлигининг асосларини, шунингдек зарурат бўлганда, шартнома тузишдан келиб чиқиши мумкин бўлган молиявий-иқтисодий оқибатларга берилган баҳони ўз ичига олиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда халқаро шартнома лойиҳасини тузиш ёки кўриб чиқиш учун манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг вакиллари, мутахассислар ва мустақил экспертлардан иборат комиссия тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-модда. Ташқи иқтисодий фаолият масалалари бўйича халқаро шартномаларни тузиш тўғрисидаги таклифлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи иқтисодий фаолият масалалари бўйича, шу жумладан савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва техникавий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига Ташқи савдо вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси томонидан мустақил равишда айни бир пайтнинг ўзида Ташқи ишлар вазирлигини огоҳлантирган ҳолда, киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқа вазирликлар ва идоралар ташқи иқтисодий фаолият масалалари бўйича халқаро шартномалар тузиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига Ташқи савдо вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан бирга ёки улар билан келишилган ҳолда киритадилар.
(9-модда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини тузиш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини тузиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тегишли вазирликлар ва идораларнинг хулосалари мавжуд бўлган тақдирда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-модда. Музокаралар олиб бориш тўғрисидаги ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини имзолаш тўғрисидаги қарорлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Музокаралар олиб бориш тўғрисидаги ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини имзолаш тўғрисидаги қарорлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикаси номидан тузиладиган шартномаларга нисбатан, — Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тасарруфидаги масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси номидан тузиладиган шартномаларга нисбатан эса, — Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан тузиладиган шартномаларга нисбатан, — Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) идоралараро шартномаларга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати белгилайдиган тартибда қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-модда. Музокаралар олиб бориш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини имзолаш ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Музокаралар олиб бориш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини имзолаш ваколатлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикаси номидан тузиладиган шартномаларга нисбатан, — Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тасарруфига тегишли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси номидан тузиладиган шартномаларга нисбатан, — Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан тузиладиган шартномаларга нисбатан, — Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) идоралараро шартномаларга нисбатан, — Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати белгилайдиган тартибда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Музокаралар олиб бориш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини имзолаш ваколатлари белгиланган ёзма шаклда берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13-модда. Махсус ваколатларсиз музокаралар олиб бориш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини имзолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти давлат бошлиғи сифатида халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси номидан иш кўради ва халқаро ҳуқуқий нормалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ махсус ваколатларсиз музокаралар олиб боради ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини имзолайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташқи ишлар вазири ҳам махсус ваколатларсиз музокаралар олиб боришга ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини имзолашга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонасининг бошлиғи ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилот ёки конференция қошидаги ваколатхонасининг бошлиғи дипломатик ваколатхона жойлашган давлат билан ёки шу халқаро ташкилот, конференция доирасида махсус ваколатларсиз халқаро шартнома тузиш тўғрисида музокаралар олиб боришга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир ёки идора раҳбари ўз ваколати доирасида махсус ваколатларсиз музокаралар олиб бориш ва идоралараро шартномаларни имзолашга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-модда. Ўзбекистон Республикасининг ратификация қилинадиган халқаро шартномалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари Олий Мажлис томонидан ратификация қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар: Ўзбекистон Республикасининг ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги шартномалари; давлатлараро муносабатларнинг асослари тўғрисидаги шартномалар; Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилиятига дахлдор масалалар бўйича шартномалар; куч ишлатишдан ёки куч ишлатиш билан таҳдид қилишдан ўзаро воз кечиш тўғрисидаги шартномалар; тинчлик шартномалари ва коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартномалар; Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлатлар билан ҳудудий чегараланиши тўғрисидаги шартномалар; Ўзбекистон Республикасининг давлатлараро иттифоқларда, халқаро ташкилотларда ва бошқа бирлашмаларда иштироки тўғрисидаги шартномалар; ижроси амалдаги қонунларнинг ўзгартирилишини ёки янги қонунлар қабул қилинишини тақозо этадиган, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонунларида назарда тутилганидан бошқача қоидаларни белгилайдиган халқаро шартномалар ратификация қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тузиш вақтида томонлар келгусида уни ратификация қилиш тўғрисида келишиб олган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳам худди шундай ратификация қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий Мажлис Ўзбекистон Республикасининг бошқа халқаро шартномаларини ҳам ратификация қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ёки у ваколат берган органлар томонидан халқаро молия институтлари билан тузилган Ўзбекистон Республикасининг халқаро заём ва кафолатли шартномалари ратификация қилинмайди ва Ўзбекистон Республикаси учун имзоланган пайтдан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги таклифлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ имзоланган халқаро шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги таклифлар Олий Мажлисга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорига мувофиқ имзоланган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисидаги таклифлар Олий Мажлисга Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан киритилади, бу ҳақда тегишли қарор қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ратификация қилишга киритиш тўғрисидаги таклифлар Ташқи ишлар вазирлиги томонидан мустақил равишда ёки агар шартнома бошқа вазирликлар ва идораларнинг ваколатларига кирадиган масалаларга дахлдор бўлса, улар билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ратификация қилиш тўғрисида Олий Мажлиснинг қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини ратификация қилиш тўғрисидаги Олий Мажлиснинг тўхтами — қарор шаклида қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17-модда. Ратификация ёрлиғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ратификация ёрлиғи — Олий Мажлис халқаро шартномани кўриб чиққанлигидан гувоҳлик берувчи ва халқаро шартнома Ўзбекистон Республикаси учун мажбурийлигига рози эканлигини ифодаловчи махсус ҳужжат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ратификация ёрлиғининг шакли Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18-модда. Ратификация ёрлиғини имзолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ратификация ёрлиғи Олий Мажлиснинг халқаро шартномани ратификация қилиш тўғрисидаги қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланади, унинг муҳри ва Ташқи ишлар вазирининг имзоси билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19-модда. Ратификация ёрлиқларини алмашиш ва уларни сақлашга топшириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ратификация ёрлиқларини алмашиш, Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларни ратификация қилганлиги тўғрисидаги ёрлиқларни сақлаш учун депозитарийларга топшириш Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ёҳуд унинг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхонаси ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилот ҳузуридаги ваколатхонаси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20-модда. Ўзбекистон Республикасининг ратификация қилинмайдиган халқаро шартномаларини тасдиқлаш (қабул қилиш)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг ратификация қилинмайдиган, лекин уларнинг тасдиқланишини (қабул қилинишини) назарда тутувчи халқаро шартномаларни тасдиқлаш (қабул қилиш):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) Ўзбекистон Республикаси номидан тузиладиган шартномаларга нисбатан, — Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тасарруфидаги масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси номидан тузиладиган шартномаларга нисбатан, — Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан тузиладиган шартномаларга нисбатан, — Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) идоралараро шартномаларга нисбатан, — Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати белгилайдиган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21-модда. Халқаро шартномаларга қўшилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларга қўшилиши тўғрисидаги қарор:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ратификация қилинадиган шартномаларга нисбатан — Олий Мажлис томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) ратификация қилинмайдиган, уларга қўшилиш Ўзбекистон Республикаси номидан амалга ошириладиган шартномаларга нисбатан, — Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, ратификация қилинмайдиган, уларга қўшилиш Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тасарруфидаги масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси номидан амалга ошириладиган шартномаларга нисбатан, — Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) ратификация қилинмайдиган, уларга қўшилиш Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан амалга ошириладиган шартномаларга нисбатан, — Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) идоралараро шартномаларга нисбатан, — Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати белгилайдиган тартибда қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22-модда. Ўзбекистон Республикаси томонидан халқаро шартноманинг вақтинча қўлланилиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномани ёки унинг бир қисмини у кучга киргунга қадар вақтинча қўллаши мумкин, агар шартномада бу ҳол назарда тутилган бўлса ёки шартномани имзолаган томонлар билан шундай шартлашувга эришилган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси томонидан халқаро шартномани ёки унинг бир қисмини вақтинча қўллаш тўғрисидаги қарор халқаро шартномани имзолаш ҳақида қарор чиқарган орган томонидан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23-модда. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг кучга кириши ва амал қилиш муддати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро шартномалар Ўзбекистон Республикаси учун ушбу Қонунга мувофиқ шартномада назарда тутилган ёки аҳдлашувчи томонлар ўртасида келишилган тартибда ва муддатларда кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига доир қўшимча шартлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини имзолаш, ратификация қилиш, тасдиқлаш, қабул қилиш ёки шартномаларга қўшилиш вақтида шартнома шартлари ва халқаро ҳуқуқнинг тегишли нормаларига риоя қилинган ҳолда шартномаларга доир қўшимча шартлар қўйилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўшимча шартлар қандай қўйилган бўлса, шундай тартибда исталган вақтда олиб ташланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛИШ ВА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини эълон қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини эълон қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, уларнинг аутентик матнлари чет тилларда тузилган бўлса, давлат тилида эълон қилинади. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бошқа тилларда ҳам эълон қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўплами Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари эълон қилинадиган расмий манбадир.
(25-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568–II-сон Қонунига мувофиқ киритилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини рўйхатдан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Котибиятида ва бошқа халқаро ташкилотларнинг тегишли органларида рўйхатдан ўтказиш Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРИНИ БАЖАРИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига риоя этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ қатъий ва мажбурий равишда риоя этмоғи лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича мажбуриятларни бажариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ республика томонидан тузилган шартномаларга, битимларга ва у қабул қилган мажбуриятларга риоя этилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини бажариш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши учун масъулият юклатиладиган вазирликлар, идоралар ва мансабдор шахсларни белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, вазирликлар ва идоралар, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан тартибга солинадиган масалалар ваколат доирасига кирадиган бошқа давлат органлари шартнома бўйича Ўзбекистон томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайдилар, бундай шартномалардан келиб чиқувчи Ўзбекистон Республикасига тегишли ҳуқуқларнинг амалга оширилишини ва шартномалар бошқа иштирокчиларининг ўз мажбуриятларини бажаришини кузатиб борадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29-модда. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг бажарилишини кузатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг бажарилишини Ташқи ишлар вазирлиги кузатиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-модда. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг матнларини сақлаш ва депозитарий вазифаларини амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси номидан ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан тузилган Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг асл нусхалари (тасдиқланган нусхалари, расмий таржималари) сақлаш учун улар имзоланган (тасдиқланган нусхалари, расмий таржималари депозитарийдан олинган) кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида Ташқи ишлар вазирлигига топширилади, бу ҳужжатларнинг нусхаларини эса улар кучга кирган кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида Ташқи ишлар вазирлиги тегишли вазирликлар ва идораларга юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг асл нусхаларини сақлаш тартибини ташқи ишлар вазири тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоралараро шартномаларнинг асл нусхалари тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг идоравий архивларида сақланади, бу шартномаларнинг тасдиқланган нусхалари улар имзоланган (тасдиқланган нусхалари, расмий таржималари депозитарийдан олинган) кундан эътиборан икки ҳафталик муддат ичида Ташқи ишлар вазирлигига юборилади.
(30-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп томонлама халқаро шартномалар депозитарийси вазифаларини, агар мазкур шартномаларнинг шартларига мувофиқ бундай вазифа Ўзбекистон Республикасига юклатилган бўлса, Ташқи ишлар вазирлиги бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп томонлама халқаро шартномаларнинг депозитарийси вазифасини бажарувчи хорижий давлат органлари, халқаро ташкилотлар ёки уларнинг бош ижрочи мансабдор шахслари билан ёзишмалар Ташқи ишлар вазирлиги томонидан олиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини унинг бошқа иштирокчилари бузган тақдирда қўлланиладиган чоралар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг мажбуриятларини унинг бошқа иштирокчилари бузган тақдирда Ташқи ишлар вазирлиги ёки бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар Ташқи ишлар вазирлиги билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентига ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ зарур чораларни кўриш тўғрисида таклифлар тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини унинг бошқа иштирокчилари жиддий бузган тақдирда, шунингдек халқаро ҳуқуқ нормаларида назарда тутилган бошқа ҳолларда, бундай шартнома ушбу Қонуннинг 3843-моддаларида белгиланган тартибда тўхтатилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРИНИНГ ҲАҚИҚИЙ ЭМАСЛИГИ, УЛАРНИ ТЎХТАТИШ, ДЕНОНСАЦИЯ ҚИЛИШ ВА АМАЛ ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32-модда. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг ҳақиқий эмаслиги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари халқаро ҳуқуқ нормаларида назарда тутилган ҳолларда ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33-модда. Халқаро шартномани тўхтатиш ёки ундан чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро шартномани тўхтатиш ёки Ўзбекистон Республикасининг ундан чиқиши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) шартнома қоидаларига мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) шартноманинг бошқа иштирокчилари билан маслаҳатлашувлар асосида исталган вақтда амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасини денонсация қилиш ёки тўхтатиш тўғрисидаги қоидалари бўлмаган шартномадан чиқиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида уни тўхтатиш тўғрисида қоида бўлмаса ва уни денонсация қилиш ёки ундан чиқиш назарда тутилмаган бўлса, бу шартнома денонсация қилинмайди ва ундан чиқишга йўл қўйилмайди, агар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) халқаро шартнома иштирокчилари шартномани денонсация қилиш ёки ундан чиқиш имкониятини яратиш ниятида бўлганлари белгилаб қўйилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) шартнома хусусияти уни денонсация қилиш ёки ундан чиқиш ҳуқуқини назарда тутмайдиган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси шартномани денонсация қилиш ёки ундан чиқиш ниятини камида ўн икки ой олдин хабар қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35-модда. Халқаро шартноманинг амал қилишини Ўзбекистон Республикаси томонидан тўхтатиб туриш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро шартноманинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси томонидан шартноманинг ҳамма иштирокчиларига ёки шартноманинг алоҳида иштирокчисига нисбатан тўхтатиб туриш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) шартнома қоидаларига мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) шартноманинг бошқа иштирокчилари билан маслаҳатлашувлар асосида исталган вақтда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36-модда. Кейинги шартноманинг тузилишидан келиб чиқиб халқаро шартноманинг амал қилишини Ўзбекистон Республикаси томонидан тўхтатиш ёки тўхтатиб туриш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси, агар унинг барча иштирокчилари худди шу масала бўйича кейинги шартномани тузган бўлсалар ва:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) ушбу масаланинг кейинги шартнома билан тартибга солиниши шу шартнома мазмунидан келиб чиқса ёки шундайлиги бошқача тарзда белгиланган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) Ўзбекистон Республикасининг кейинги шартномаси қоидалари олдинги шартнома қоидаларига зид бўлса ва иккала шартномани бир вақтда қўллаш мумкин бўлмаса, бекор қилинган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси олдинги шартномасининг амал қилиши фақат тўхтатиб турилган ҳисобланади, агар унинг иштирокчилари шундай ниятда эканликлари кейинги шартнома мазмунидан келиб чиқса ёки шундайлиги бошқача тарзда белгиланган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37-модда. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг бузилиши оқибатида уни тўхтатиш ёки тўхтатиб туриш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг ушбу шартнома иштирокчиларидан биронтаси томонидан жиддий бузилиши шартномани бутунлай ёки қисман амал қилишини тўхтатиш ёки тўхтатиб туриш учун Ўзбекистон Республикасига бу бузишни асос қилиб кўрсатиш ҳуқуқини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро шартноманинг жиддий бузилиши қуйидагилардан иборат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) халқаро ҳуқуқ нормаларида зид тарзда шартномадан воз кечиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) шартнома объекти ва мақсадининг амалга ошиши учун муҳим аҳамиятга эга бўлган қоиданинг бузилиши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тўхтатиш, денонсация қилиш ёки тўхтатиб туриш тўғрисидаги таклифлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси номидан, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан тузилган Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг амал қилишини тўхтатиш, денонсация қилиш ёки тўхтатиб туриш тўғрисидаги таклифлар тегишли тарзда Ташқи ишлар вазирлиги томонидан мустақил равишда ёки бошқа вазирликлар ва идоралар билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентига ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига киритилади. Ташқи иқтисодий фаолият масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг амал қилинишини тўхтатиш, денонсация қилиш ёки тўхтатиб туриш тўғрисидаги таклифларни Ташқи савдо вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига киритиб, айни бир пайтнинг ўзида Ташқи ишлар вазирлигини хабардор қилишга ҳақлидир. Бошқа вазирликлар ва идоралар халқаро шартномаларнинг амал қилишини тўхтатиш, денонсация қилиш ёки тўхтатиб туриш тўғрисидаги таклифларни Ташқи ишлар вазирлигига киритадилар.
(38-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 978-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини Олий Мажлис томонидан тўхтатиш, денонсация қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси номидан тузилган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тўхтатиш, денонсация қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимномасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тасарруфидаги масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси номидан тузилган шартномалар эса, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тақдимномасига мувофиқ Олий Мажлис томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан тузилиб, ратификация қилинган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тўхтатиш, денонсация қилиш Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тақдимномасига мувофиқ Олий Мажлис томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг тўхтатилиши, денонсация қилиниши, агар шартномада бошқача ҳол назарда тутилмаган бўлса ёки унинг ўзга иштирокчилари билан бошқача келишилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасини шартномани бажариш мажбуриятидан озод қилади ва шартноманинг амал қилиши давомида пайдо бўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40-модда. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тўхтатиш, денонсация қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан тузилган ва ратификация қилинмайдиган халқаро шартномаларни, шунингдек Ҳукуматнинг қарорига асосан қўшилинган шартномаларни тўхтатиш, денонсация қилиш Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41-модда. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг амал қилишини тўхтатиб туриш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг амал қилишини тўхтатиб туриш шартноманинг ўзидан келиб чиқадиган шартлар ва халқаро ҳуқуқ нормаларига биноан Ўзбекистон Республикаси учун халқаро шартноманинг мажбурий эканлигига розилик тўғрисидаги қарорни қабул қилган орган томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаси амал қилишининг тўхтатиб турилиши, агар шартномада бошқача ҳол назарда тутилмаган ёки унинг ўзга иштирокчилари билан бошқача келишилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасини шартнома тўхтатиб турилган муддат давомида уни бажаришдан озод қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42-модда. Ўзбекистон Республикаси идоралараро шартномаларининг амал қилишини тўхтатиш ва тўхтатиб туриш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Идоралараро шартномаларнинг амал қилишини тўхтатиш ва тўхтатиб туриш Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати белгилайдиган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43-модда. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг амал қилишини тўхтатиш, денонсация қилиш ёки тўхтатиб туриш тўғрисидаги хабар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси номидан, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан тузилган халқаро шартномаларнинг амал қилишини тўхтатиш, денонсация қилиш ёки тўхтатиб туриш тўғрисидаги расмий ахборот ушбу Қонуннинг 25-моддасида назарда тутилган тартибда эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1995 йил 22 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
172-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 262-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 49-50-сон, 365-модда; 2017 й., 37-сон, 978-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)