04.09.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2925
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг қарори, 04.09.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2925
Kuchga kirish sanasi
12.12.2017
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 4 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2925]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 9 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
344-В-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи З. ДУСАНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2017 йил 9 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2017 йил 9 августдаги 344-В ва 26-сон қарорига
ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚОИДАЛАРИ
(номи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги, «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида ички назоратни ташкил қилиш ва амалга ошириш ҳамда террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 июндаги 344-B-7-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2022 йил 27 майдаги 15-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-7, 24.06.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2022 й., 10/22/2925-7/0568-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нобанк кредит ташкилотлари — банклар томонидан амалга ошириладиган айрим молиявий операцияларнинг Ўзбекистон Республикасининг «Нобанк кредит ташкилотлари ва микромолиялаштириш фаолияти тўғрисида»ги Қонунида рухсат этилган мажмуини амалга оширувчи кредит ташкилотлари (микромолия ташкилоти, ломбард, кафолатлар бериш ташкилоти, факторинг ташкилоти ва ипотекани қайта молиялаштириш ташкилоти);
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 16 апрелдаги 344-Б-10-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 15 апрелдаги 17-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-10, 08.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/2925-10/0474-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 9 август)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назорат — нобанк кредит ташкилотининг мижозларни лозим даражада текшириш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ хатарларни бошқариш, гумонли ва шубҳали операцияларни аниқлаш ҳамда террорчилик ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатиш фаолияти иштирокчиси ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар билан боғлиқ операцияларни аниқлашга доир фаолияти;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички назорат хизмати — нобанк кредит ташкилотининг ички назоратни амалга ошириш учун жавобгар бўлган махсус бўлинмаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъул ходим — ички назоратнинг амалга оширилиши учун масъул бўлган шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назорат тизими — мазкур Қоидалар ва ички қоидалар билан белгиланган мақсадларга эришиш ва вазифаларни бажаришга қаратилган масъул ходим ёки Ички назорат хизмати ва нобанк кредит ташкилотининг бошқа бўлинмаларининг ҳаракатлари йиғиндиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички қоидалар — нобанк кредит ташкилотларида ва унинг филиалларида ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилаб берувчи ички ҳужжатдир;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти;
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз — пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни (бундан буён матнда операция деб юритилади) амалга ошириш тўғрисида нобанк кредит ташкилотига ариза билан мурожаат қилган жисмоний ёки юридик шахс;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бенефициар мулкдор — мижозга нисбатан пировард назоратни амалга оширувчи ёки унга бевосита ёхуд билвосита эгалик қилувчи жисмоний шахс(лар), шунингдек номидан операция амалга оширилаётган жисмоний шахс;
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 16 апрелдаги 344-Б-10-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 15 апрелдаги 17-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-10, 08.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/2925-10/0474-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 9 август)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операция иштирокчилари — мижозлар, уларнинг вакиллари ҳамда мижознинг операцияда иштирок этувчи ҳамкорлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гумонли операция — ички назоратни ўтказиш жараёнида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлиги тўғрисида нобанк кредит ташкилотида гумон уйғотувчи, уни шубҳали операциялар туркумига киритиш (киритмаслик) ҳақида қарор қабул қилгунга қадар бўлган операция;
(2-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шубҳали операция — тайёрлаш, содир этиш жараёнида бўлган ёки содир этиб бўлинган, ички назоратни ўтказиш жараёнида нобанк кредит ташкилотида унинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида амалга оширилганлигига шубҳа пайдо бўлган операция;
(2-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозларни лозим даражада текшириш — мижознинг ва қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текшириш, мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш, шунингдек мижоз томонидан амалга ошириладиган амалий иш муносабатлари ва операцияларни, уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганишларни ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозни идентификациялаш — нобанк кредит ташкилоти томонидан мижозни лозим даражада текшириш мақсадида мижозлар ҳақидаги маълумотларни улар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар, очиқ манбалар ва маълумотлар базаларида мавжуд бўлган қўшимча тасдиқланган маълумотлар асосида аниқлаш;
(2-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 26 февралдаги 344-В-3 ва 10-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-3, 28.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 10/20/2925-3/0369-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш — нобанк кредит ташкилоти томонидан қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган таъсис ҳужжатлари (устав ва (ёки) таъсис шартномаси, низом) асосида мулк ва бошқарув тузилмасини тушуниш орқали мижознинг мулкдори ёки уни назорат қилувчи шахсни аниқлаш;
(2-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 16 апрелдаги 344-Б-10-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 15 апрелдаги 17-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-10, 08.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/2925-10/0474-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 9 август)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар — Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ёки ҳудудлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оффшор ҳудуд — имтиёзли солиқ режимини тақдим қилувчи ва (ёки) молиявий операцияларни амалга оширишда улар ҳақидаги маълумотларни ошкор этмасликни ва тақдим қилмасликни кўзда тутувчи давлатлар ва ҳудудлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таваккалчилик — мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш таваккалчилиги;
(2-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори мансабдор шахслар — чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ёки суд органида, шу жумладан ҳарбий тузилмаларида, ёхуд халқаро ташкилотда доимий, вақтинча ёки махсус ваколат бўйича тайинланадиган ёки сайланадиган, ташкилий-бошқарув вазифаларини бажарувчи ва юридик аҳамиятга эга бўлган ҳаракатларни содир этишга ваколатли шахслар, шунингдек чет давлат корхоналарининг юқори мартабали раҳбарлари, чет давлатнинг таниқли сиёсатчилари ва сиёсий партияларининг таниқли аъзолари (шу жумладан собиқ);
(2-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 6 ноябрдаги 344-В-4-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 3 ноябрдаги 23-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-4, 09.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.12.2020 й., 10/20/2925-4/1667-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш — пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ўтказишни, конверсиялашни, тасарруф этишни ёхуд кўчиришни тақиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операцияларни тўхтатиб туриш — мижознинг пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни кўчириш, конверсиялаш, ўзга шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун бериш, шунингдек юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги топшириқномалари ижросини тўхтатиб туриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс — террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёки жисмоний шахс, террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс, шунингдек террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс — Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинган, оммавий қирғин қуролини тарқатишини олдини олишга қаратилган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциялари ҳамда бошқа халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган жисмоний ёки юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхат — махсус ваколатли давлат органи томонидан терроризмга, оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларидан тақдим этилаётган маълумотлар, шунингдек чет давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотларидан расмий каналлар орқали тақдим этилаётган маълумотлар асосида тузилган террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи томон — Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олинган ва пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддасида кўрсатилган ташкилотлар;
(2-банднинг йигирма олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 6 ноябрдаги 344-В-4-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 3 ноябрдаги 23-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-4, 09.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.12.2020 й., 10/20/2925-4/1667-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси — чет давлатнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ташкил этилган ва ўз иштирокчиларининг (пайчиларнинг, ишонч билдирувчиларнинг ёки бошқа шахсларнинг) ёхуд бошқа бенефициарларнинг манфаатларини кўзлаб даромад (фойда) олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ташкилий тузилмадир (фондлар, шерикликлар, ширкатлар, трастлар, жамоавий инвестициялар ва (ёки) ишончли бошқарувнинг бошқа шакллари);
(2-банднинг йигирма еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номинант — жисмоний (жисмоний шахслар гуруҳи) ёки юридик шахс томонидан унинг номидан ташкилотга нисбатан муайян мақомда иш юритиш учун тайинланган жисмоний ёки юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
номинатор — номинантга бевосита ёки билвосита ўз номидан директор ёки акциядор сифатида ҳаракат қилиш тўғрисида кўрсатма берадиган жисмоний (жисмоний шахслар гуруҳи) ёки юридик шахс;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқлик даражаси — нобанк кредит ташкилотларининг автоматлаштирилган ахборот тизимларида операция иштирокчиларидан бирининг идентификация маълумотлари Рўйхатдаги шахсларнинг идентификация маълумотлари билан солиштириш жараёнида мос келиш даражасини ифодаловчи кўрсаткич;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўхшаш ҳолатлар — операция иштирокчиларининг идентификация маълумотлари Рўйхатдаги шахсларнинг идентификация маълумотлари билан қисман мос келиши.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 28 январдаги 344-B-9-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2025 йил 20 январдаги 3-сонли қарорига (рўйхат рақами 2925-9, 28.02.2025 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2025 й., 10/25/2925-9/0210-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 5 июнь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ички назорат тизими мақсади қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризм ва оммавий қирғин қуролларни тарқатишни молиялаштиришга йўналтирилган операцияларни самарали аниқлаш ва олдини олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нобанк кредит ташкилотининг қасддан ёки қасддан бўлмаган ҳолда жиноий фаолиятга жалб қилинишига, унинг устав фонди (капитали)га жиноий фаолият натижасида олинган капиталнинг, шунингдек нобанк кредит ташкилотини бошқаришга жиноятчи шахсларнинг кириб келишига йўл қўймаслик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таваккалчиликларни аниқлаш, уларни баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва пасайтириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ички назорат тизимининг асосий вазифалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозларни лозим даражада текшириш бўйича ва идентификациялаш чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек мижозлар ва уларнинг бенефициар мулкдорлари ҳақидаги маълумотларни мунтазам янгилаш ва верификациялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бенефициар мулкдорларни идентификациялаш, уларни шахсини ўрганиш бўйича тегишли чораларни кўриш ва операцияни амалга оширишда фойдаланиладиган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкларнинг манбасини аниқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахсларнинг амалга ошираётган операцияларини чуқур мониторинг қилиш;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 26 февралдаги 344-В-3 ва 10-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-3, 28.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 10/20/2925-3/0369-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Қоидалар ва ички қоидалар билан белгиланган тартибда гумонли ва шубҳали операцияларни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган шубҳали операциялар тўғрисидаги ахборотлар (ҳужжатлар)ни махсус ваколатли давлат органига ўз вақтида тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхат билан солиштириш орқали операция иштирокчилари орасида террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларни аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатга киритилган шахсларнинг операциясини кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туриш ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларнинг махфийлигини таъминлаш;
(4-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар давомида сақланишини таъминлаш;
(4-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нобанк кредит ташкилоти раҳбариятини тегишли қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган аниқ ахборотлар ва материаллар билан оператив ва мунтазам равишда таъминлаб бориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шубҳали операциялар амалга оширилган ёки амалга оширишга бўлган уринишлар, шубҳали операцияларни амалга оширган мижозлар билан алоқадор шахслар (раҳбарлар, таъсисчилар) тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек бундай маълумотларни бошқа кредит ташкилотлари ҳамда давлат органлари билан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўзаро алмашиб бориш;
(4-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операцияларнинг анонимлигини оширувчи янги технологиялар ёрдамида қонунга хилоф иш қилиш, хусусан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш учун нобанк кредит ташкилотлари хизматларидан фойдаланиш таҳдидининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилиши мақсадида зарур бўлган тадбирлар қўллаш;
(4-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз таваккалчиликларини аниқлаш, баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва уларни камайтириш бўйича тегишли чораларни кўриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўровлар бўйича мижозлар базасидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, террорчилик фаолиятини молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқадор шахсларни аниқлашдан иборат.
(4-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 26 февралдаги 344-В-3 ва 10-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-3, 28.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 10/20/2925-3/0369-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ички назорат тизими мақсад ва вазифаларига эришиш учун масъул ходим ёки Ички назорат хизмати қуйидагилар бўйича функцияларни бажаради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш учун нобанк кредит ташкилоти хизматларидан фойдаланиш хавфининг олдини олиш учун қонунчилик ҳужжатларида, мазкур Қоидаларда ва ички қоидаларда кўзда тутилган чораларни кўриш;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нобанк кредит ташкилоти томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва ички қоидалар талабларига риоя этилишини мониторинг қилиш;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нобанк кредит ташкилоти фаолиятидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва ички қоидалар талабларига риоя қилинмаганлиги бўйича аниқланган камчилик ва қоидабузарликларни бартараф этиш юзасидан раҳбарият кўриб чиқиши учун таклифлар тайёрлаш ва киритиш;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) ва махсус ваколатли давлат органининг ваколатли ходимлари, нобанк кредит ташкилотининг ички аудит хизмати ходимлари ва ташқи аудиторлар томонидан ўтказилган текширувлар жараёнида аниқланган ички назорат тизимини ташкил этилишини ва унинг фаолиятидаги хато ва камчиликларнинг бартараф этилишини мониторинг қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назоратни ташкил этиш, ходимлар томонидан қонунчилик ҳужжатлари, мазкур Қоидалар ва ички қоидалар талабларини бузиш ҳолатларининг олдини олиш ва бартараф этиш масалалари бўйича Марказий банк ва махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда ҳаракат қилиш.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Нобанк кредит ташкилотлари қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Қоидалар талабларидан келиб чиққан ҳолда қуйидагилар акс эттирилган ички қоидаларни ишлаб чиқиши лозим:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назорат тизимини ташкил этиш тартиби ва унинг тузилмаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозларни лозим даражада текшириш, шу жумладан мижозларни ва уларнинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш, шунингдек мижозларнинг операциялари устидан доимий мониторингни амалга ошириш қоидалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур бўлган ахборотни расмийлаштириш ва унинг махфийлигини таъминлаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гумонли ва шубҳали операцияларни аниқлаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шубҳали операциялар тўғрисидаги хабарларни тайёрлаш ва уларни махсус ваколатли давлат органига юбориш тартиби;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатга киритилган шахсларнинг операциясини аниқлаш ҳамда ушбу операцияларни кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туриш (юридик ёки жисмоний шахснинг ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операциялар бундан мустасно) ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш ҳамда тўхтатиб турилган операцияларни ёхуд ишга солмай тўхтатиб қўйилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкларни доимий назорат ва мониторинг қилиш тартиби;
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 28 январдаги 344-B-9-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2025 йил 20 январдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-9, 28.02.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2025 й., 10/25/2925-9/0210-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 5 июнь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатга киритилган шахсларнинг тўхтатиб қўйилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкдан фойдаланишига рухсат олиш учун берган мурожаатларини махсус ваколатли давлат органига юбориш тартиби;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори мансабдор шахслар, уларнинг оила аъзолари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар билан амалий иш муносабатларига киришиш ва улар томонидан амалга оширилаётган операцияларни чуқур мониторинг қилиш тартиби;
(6-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 26 февралдаги 344-В-3 ва 10-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-3, 28.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 10/20/2925-3/0369-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларни танлаш бўйича малака талаблари ва тартиблари;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 26 февралдаги 344-В-3 ва 10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2925-3, 28.03.2020 й.) асосан ўнинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 10/20/2925-3/0369-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кадрларни тайёрлаш ва ўқитишга доир малака талаблари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларни ишга қабул қилишда номзодларнинг лавозимга муносиблигини баҳолашга қаратилган жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича рискка асосланган текширув тартиб-таомиллари;
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 16 апрелдаги 344-Б-10-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 15 апрелдаги 17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2925-10, 08.05.2026 й.) асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/2925-10/0474-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 9 август)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга оид таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш, уларни камайтириш ва расмийлаштириш бўйича тегишли чораларни кўриш тартиби ҳамда қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар.
(6-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нобанк кредит ташкилотининг ички қоидалари, мазкур Қоидаларга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлиши ҳамда аниқланган таваккалчиликлар ва уларнинг баҳосидан келиб чиқиб тузилиши керак. Ички қоидалар, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар нобанк кредит ташкилотининг олий бошқарув органи ёки кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.
(6-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Нобанк кредит ташкилотининг назорати остида ёки аҳамиятли таъсири доирасида битта ёки бир нечта пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар бўлган тақдирда ички қоидалар гуруҳий ёндашув асосида ишлаб чиқилиши ва қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш ва мижозларни лозим даражада текшириш учун зарур бўлган маълумотларни алмашиш қоидалари ва тартиб-таомиллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
комплаенс назоратни, аудитни ва (ёки) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш функцияларини гуруҳ даражасида таъминлаш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадлари учун зарур бўлган ҳолларда филиаллардан ва шуъба корхоналардан уларнинг мижозлари, ҳисобварақлари ва операциялари тўғрисидаги маълумотларни олинишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махфийликни ва маълумотлардан фойдаланишни етарли даражада ҳимоя қилиш.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 24 ноябрдаги 344-В-8-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2022 йил 21 ноябрдаги 31-сонли қарорига (рўйхат рақами 2925-8, 23.12.2022 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 10/22/2925-8/1114-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ички назорат тизимини ташкиллаштириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ички назорат тизими нобанк кредит ташкилоти фаолиятининг жиҳатлари, асосий йўналиши, мижозлар базаси ва мижозлар ҳамда уларнинг операциялари билан боғлиқ таваккалчиликлар даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ички назорат тизими тузилмаси, шу жумладан нобанк кредит ташкилотининг филиалларидаги тузилмаси ташкилотнинг юқори ёки кузатув бошқарув органининг қарори билан белгиланади ва Марказий банкнинг талабларига мувофиқ қайта кўриб чиқилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ички назорат нобанк кредит ташкилотининг юқори ёки кузатув органи томонидан тайинланадиган масъул ходим ёки нобанк кредит ташкилотининг Ички назорат хизмати раҳбари ва ходимлари, шунингдек ташкилотнинг ҳар бир филиалидаги масъул ходим томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ички назорат хизмати ички назорат мақсадларига самарали эришиш ва вазифаларни унумли бажариш учун етарли миқдорда ходимлар билан шакллантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларининг ўртача йиллик сони 25 кишидан ортиқ бўлмаган ва филиалларга эга бўлмаган нобанк кредит ташкилотида масъул ходим функциялари ташкилот раҳбарига юклатилиши мумкин.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 24 ноябрдаги 344-В-8-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2022 йил 21 ноябрдаги 31-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-8, 23.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 10/22/2925-8/1114-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Масъул ходим ёки Ички назорат хизматининг раҳбари лавозимига тайинланувчи шахсдан қуйидагилар талаб қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нобанк кредит ташкилотлари фаолияти соҳасидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини билиш;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия ҳисоби қоидалари ҳақидаги билимга эга бўлиш, шунингдек мунтазам равишда малакани ошириш бўйича махсус ўқув курсларида иштирок этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Масъул ходим ёки Ички назорат хизмати раҳбари лавозимига қуйидаги шахслар тайинланиши мумкин эмас:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз фаолияти ва шахсий хулқ атворида ишониб топширилган бўлинмани нотўғри бошқаргани ёки ишни виждонан юритмаганини намоён этган шахслар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт соҳасидаги, бошқарув тартибига қарши, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ жиноятлари учун аввал суд томонидан жиноий жавобгарликка тортилган шахслар.
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 26 февралдаги 344-В-3 ва 10-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-3, 28.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 10/20/2925-3/0369-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Нобанк кредит ташкилоти ички назорат тизими тузилмасини шакллантириш, нобанк кредит ташкилотининг масъул ходимини ёки Ички назорат хизмати раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилгандан сўнг 10 (ўн) кун муддат мобайнида тайинланган шахслар тўғрисидаги сўровнома маълумотларини илова қилган ҳолда бу ҳақда Марказий банкка хабар бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Масъул ходим ёки Ички назорат хизмати раҳбари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назоратни амалга ошириш мақсадида нобанк кредит ташкилоти бўлинмалари раҳбарлари ва ходимларидан керакли бошқарувчилик ва бухгалтерия ҳужжатларини талаб қилиб олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички назоратни амалга ошириш мақсадида олинган ҳужжатлардан нусха кўчириш, нобанк кредит ташкилотининг электрон маълумотлар базаларида, локал ҳисоблаш тармоқлари ва автоном компьютер тизимларида сақланадиган файллар ва бошқа ёзувлардан нусхалар олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нобанк кредит ташкилотининг бошқа бўлинмалари мутахассисларидан ёрдам сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нобанк кредит ташкилоти бўлинмаларининг хоналарига кириш, шунингдек нобанк кредит ташкилоти ижро этувчи органи раҳбарининг ёзма рухсатномаси билан ҳужжатлар сақланиши учун фойдаланиладиган (архивлар), нақд пул ва қимматликлар сақланадиган (пул омбори), маълумотларни компьютерда қайта ишлаш ва маълумотларни электрон шаклда сақлаш хоналарига кириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро этувчи орган раҳбарининг ёки тегишли ваколатга эга бўлган унинг ўринбосарига Рўйхатга киритилган шахсларнинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларини тўхтатиб туриш тўғрисида фармойиш лойиҳасини киритиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозларнинг операцияларига нисбатан келгуси ҳаракатлари, жумладан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мижоз ёки операция тўғрисида қўшимча маълумот олиш ёки мавжуд маълумотларни текшириш юзасидан нобанк кредит ташкилотининг ижро этувчи органига таклифлар тақдим этиш;
(14-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Қоидалар ва ички қоидаларга мувофиқ бошқа тадбирларни амалга ошириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Масъул ходим ёки Ички назорат хизмати раҳбари ва ходимлари нобанк кредит ташкилоти номидан тўлов (ҳисоб-китоб) ва бухгалтерия, шунингдек нобанк кредит ташкилоти зиммасига хатарлар келтирадиган бошқа ҳужжатларни имзолаш ёки ушбу ҳужжатларга имзо қўйиш орқали розилик билдириш (визалаш) ҳуқуқига эга эмас, мазкур Қоидаларнинг 10-бандининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолат бундан мустасно.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 24 ноябрдаги 344-В-8-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2022 йил 21 ноябрдаги 31-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-8, 23.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 10/22/2925-8/1114-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Масъул ходим ёки Ички назорат хизматининг раҳбари ва ходимлари ўз вазифаларини бажаришда қуйидагиларга мажбурдирлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз ваколати доирасида мазкур Қоидалар ва ички қоидалар билан юклатилган мақсадларга эришиш ва вазифаларни бажариш учун зарур чораларни кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нобанк кредит ташкилотининг тегишли бўлинмаларидан олинган ҳужжатларнинг сақланишини ва қайтарилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз вазифаларини амалга оширишда олинган маълумотларнинг махфийлигига риоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таваккалчиликларни аниқлаш ва баҳолаш, уларни ҳужжатлаштириш ва камайтириш бўйича тегишли чораларни кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Қоидалар ва ички қоидаларга мувофиқ бошқа мажбуриятларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Масъул ходим ёки Ички назорат хизмати раҳбари бевосита нобанк кредит ташкилотининг ижро этувчи органи раҳбарига ҳисобдор ва нобанк кредит ташкилотининг бошқа бўлинмаларидан мустақилдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички назорат хизмати раҳбари нобанк кредит ташкилотининг ижро этувчи (ижроия) органи аъзоси ёки раҳбарининг ўринбосари бўлиб ҳисобланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 24 ноябрдаги 344-В-8-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2022 йил 21 ноябрдаги 31-сонли қарорига (рўйхат рақами 2925-8, 23.12.2022 й.) асосан иккинчи хатбоши билан тўлдрилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 10/22/2925-8/1114-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нобанк кредит ташкилотининг филиали масъул ходими бевосита нобанк кредит ташкилотининг Ички назорат хизмати раҳбарига ҳисобдордир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Нобанк кредит ташкилоти бўлинмаларининг ходимлари масъул ходимга ёки Ички назорат хизматига унинг вазифаларининг амалга оширилишида мазкур Қоидалар ва ички қоидаларга мувофиқ кўмаклашадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Нобанк кредит ташкилотининг бўлинмалари ходимларининг масъул ходим ёки Ички назорат хизмати раҳбари ва ходимлари ўртасидаги ўзаро муносабат тартиби ички қоидалар билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ходимларнинг сўнгги янгиликларга, жумладан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришнинг, терроризмни молиялаштиришнинг ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришнинг замонавий усуллари, услублари ва йўналишлари ҳақидаги ахборотга эга бўлишларини таъминлаш ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги қонунчилик ҳужжатлари ва мажбуриятларнинг барча жиҳатларини аниқ тушунтириб бериш мақсадида нобанк кредит ташкилотлари мунтазам равишда ходимларни қайта тайёргарликдан ўтказишлари шарт.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Мижозларни лозим даражада текшириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Нобанк кредит ташкилотлари қуйидаги ҳолларда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича мустақил равишда чора-тадбирларни кўришлари керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) фуқаровий-ҳуқуқий муносабатларга киришишда, жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
грант ва текин тақдим қилинувчи бошқа маблағларни олганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз ва кредитларни олганда (жалб қилганда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъсисчилар (иштирокчилар, акциядорлар) таркибига янги шахслар кирганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз операцияларни амалга ошириш бўйича ариза билан мурожаат қилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз қонун ҳужжатларига мувофиқ кредитлар, микрокредитлар, микроқарзлар, исломий молиялаштиришга оид хизматларни олиш учун мурожаат қилганда;
(21-банд «а» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 июндаги 344-B-7-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2022 йил 27 майдаги 15-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-7, 24.06.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2022 й., 10/22/2925-7/0568-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз мажбуриятларини сотиб олиш ва сотиш (факторинг) бўйича операцияларни амалга оширганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз микромолия ташкилоти лизинг берувчи сифатида иштирок этадиган лизинг олиш учун мурожаат қилганида;
(21-банд «а» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 июндаги 344-B-7-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2022 йил 27 майдаги 15-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-7, 24.06.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2022 й., 10/22/2925-7/0568-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи шахслар мижознинг нобанк кредит ташкилоти олдидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлган суммадаги мажбуриятларини нақд пул маблағлари билан бажариш учун мурожаат қилганида, шу жумладан бундай операция ўзаро боғлиқ бўлиб кўринадиган бир ёки бир нечта операцияни бажариш орқали амалга оширилаётган ҳолларда;
(21-банд «а» кичик бандининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 17 ноябрдаги 344-B-6-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 11 ноябрдаги 42-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-6, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2925-6/1157-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқаролардан шахсий истеъмолга мўлжалланган кўчар мол-мулкни (ашёни) вақтинчалик сақлаш учун қабул қилишда;
(21-банд «а» кичик бандининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 июндаги 344-B-7-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2022 йил 27 майдаги 15-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-7, 24.06.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2022 й., 10/22/2925-7/0568-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кафолатлар беришда;
(21-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 июндаги 344-B-7-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2022 йил 27 майдаги 15-сонли қарорига (рўйхат рақами 2925-7, 24.06.2022 й.) асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2022 й., 10/22/2925-7/0568-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) мижоз базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлган суммада бир марталик маслаҳат ёки ахборот хизматларидан фойдаланишни сўраб ариза билан мурожаат қилганда, шу жумладан бундай операция ўзаро боғлиқ бўлиб кўринадиган бир ёки бир нечта операцияни бажариш орқали амалга оширилаётган ҳолларда;
(21-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 26 февралдаги 344-В-3 ва 10-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-3, 28.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 10/20/2925-3/0369-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) мазкур Қоидаларда белгиланган ҳар қандай истисноларга қарамасдан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича шубҳалар мавжуд бўлганда;
(21-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 26 февралдаги 344-В-3 ва 10-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-3, 28.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 10/20/2925-3/0369-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) мижознинг шахси тўғрисида аввал олинган маълумотларнинг тўғрилигига гумонлар мавжуд бўлганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Мижозни лозим даражада текшириш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг шахсини текшириш ва идентификация қилиш;
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 26 февралдаги 344-В-3 ва 10-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-3, 28.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 10/20/2925-3/0369-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз номидан иш кўраётган шахсни идентификация қилиш, шахсини ва ваколатларини тегишли ҳужжатлар асосида текшириш;
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 26 февралдаги 344-В-3 ва 10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2925-3, 28.03.2020 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 10/20/2925-3/0369-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялашни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш муносабатлари ёки ўтказилиши режалаштирилаётган операцияларни мақсади ва характерини ўрганиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз томонидан амалга ошириладиган иш муносабатлари ва операцияларни, уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти, таваккалчилик хусусияти, шу жумладан зарур бўлганда маблағлар манбаси тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нобанк кредит ташкилотлари мижоз ёки бенефициар мулкдорнинг юқори мансабдор шахс эканлигини аниқлаш мақсадида таваккалчиликларни бошқариш тизимларидан фойдаланишлари шарт ва мижозни лозим даражада текшириш бўйича юқорида кўрсатиб ўтилган чораларни кўриш билан бирга, мижоз ёки бенефициар мулкдор сифатида қатнашаётган юқори мансабдор шахсларга нисбатан:
(22-банднинг олтинчи ва еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 26 февралдаги 344-В-3 ва 10-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-3, 28.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 10/20/2925-3/0369-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори мансабдор шахснинг мавқеи тўғрисидаги маълумотларни текшириш ва ўтказилаётган операциядаги пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни манбаларини аниқлаш бўйича тегишли чораларни кўриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юқори мансабдор шахс билан амалий иш муносабатларига фақатгина нобанк кредит ташкилотларининг раҳбарияти рухсати билан киришиш (ёки мавжуд мижозлар учун давом эттириш);
(22-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 26 февралдаги 344-В-3 ва 10-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-3, 28.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 10/20/2925-3/0369-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалий иш муносабатларини мунтазам равишда чуқур мониторинг қилиб боришлари лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нобанк кредит ташкилотлари юқоридаги чораларни юқори мансабдор шахсларнинг оила аъзоларига ёки юқори мансабдор шахсларга яқин шахсларга нисбатан ҳам кўришлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мижозни лозим даражада текшириш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда нобанк кредит ташкилоти бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига хабар бериши ва бундай мижоз билан ҳамкорлик муносабатларига киришиш ёки бундай мижознинг операцияларини амалга оширишдан воз кечиши ёхуд у билан ҳар қандай амалий иш муносабатларини тўхтатиши лозим.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 26 февралдаги 344-В-3 ва 10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2925-3, 28.03.2020 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 10/20/2925-3/0369-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
221. Нобанк кредит ташкилотлари мазкур Қоидаларнинг 22-банди иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширган учинчи томонларнинг лозим даражада текшириш натижаларига ишонишлари мумкин. Мазкур ҳолларда мижозларни лозим даражада текшириш натижалари бўйича сўнги жавобгарлик нобанк кредит ташкилотларининг зиммасида қолади. Бунда нобанк кредит ташкилотлари:
(221-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 29 июндаги 344-В-5 ва 31-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-5, 08.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2021 й., 10/21/2925-5/0663-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар юзасидан зарур бўлган маълумотларни (электрон тизимлар орқали) кечиктирмасдан олиш имкониятига эга бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотлари ва бошқа тегишли ҳужжатлар нусхасини сўров асосида кечиктирмасдан олиш имкониятига эга бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи томон жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари асосида ишлашига ишонч ҳосил қилишлари керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нобанк кредит ташкилотлари мазкур банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган талаблардан бирига риоя қилинмаган тақдирда, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни мустақил равишда амалга ошириши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нобанк кредит ташкилотлари мижоз билан иш муносабатларига киришиш тўғрисидаги қарорни ўз таваккалчиликларидан келиб чиқиб, мустақил равишда қабул қилади ҳамда мижозни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нобанк кредит ташкилотлари шартномада ва (ёки) шартнома офертасида, мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар нобанк кредит ташкилотлари томонидан амалга оширилиши мумкинлигини кўрсатиши лозим.
(221-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 24 августдаги 344-В-2, 24-сонли қарорига (рўйхат рақами 2925-2, 30.09.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 10/19/2925-2/3845-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Мижоз ёки мижоз томонидан амалга оширилаётган операция юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритилган тақдирда нобанк кредит ташкилотлари ушбу мижозга нисбатан қуйидаги лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларини кўришлари шарт:
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 26 февралдаги 344-В-3 ва 10-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-3, 28.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 10/20/2925-3/0369-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз ҳақида очиқ манбалар ва маълумотлар базаларидан қўшимча тасдиқланган маълумотларни тўплаш ва қайд этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоздан у томонидан амалга оширилаётган операциялар бўйича пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкнинг манбалари ҳақидаги маълумотларни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур мижоз томонидан ўтказилиши режалаштирилган ёки ўтказилган операцияларнинг мақсадларини ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу мижоз томонидан амалга оширилаётган операциялар устидан доимий мониторинг юритиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
231. Нобанк кредит ташкилотлари ахборот тизимларидаги аниқлилик даражасини ҳар бир хизмат ёки операция тоифасининг таваккалчилик даражасидан келиб чиққан ҳолда белгилаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аниқлик даражаси операция иштирокчилари идентификация маълумотларининг ҳар бир элементи бўйича алоҳида белгиланиши лозим.
(231-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 28 январдаги 344-B-9-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2025 йил 20 январдаги 3-сонли қарорига (рўйхат рақами 2925-9, 28.02.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2025 й., 10/25/2925-9/0210-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 5 июнь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Нобанк кредит ташкилоти томонидан мижоз ва мижознинг бенефициар мулкдори идентификацияси мазкур Қоидаларнинг 1 ва 2-иловаларида кўзда тутилган маълумотлар, шунингдек операциялар ва бошқа битимларнинг бажарилиши учун асос ҳисобланувчи ҳужжатлар ва бошқа зарур маълумотлар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олинган ахборотларнинг (ҳужжатларнинг) ишончлилигига шубҳалар мавжуд бўлса, нобанк кредит ташкилотлари ушбу ахборотларни (ҳужжатларни) текшириш (верификациялаш) бўйича чораларни кўришлари лозим. Бундай ҳолатларда, нобанк кредит ташкилотлари мижозлар ҳақидаги ахборотларнинг (ҳужжатларнинг) ишончлилигини (ҳақиқийлигини) аниқлаштириш учун тегишли ташкилотларга мурожаат қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Мижозни ва операциянинг бошқа иштирокчиларини идентификациялаш имконини берувчи барча ҳужжатлар улар тақдим этилган санада кучини йўқотмаган бўлиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Нобанк кредит ташкилоти томонидан жисмоний шахс — мижозни идентификациялаш шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки рақамли идентификация асосида амалга оширилади. Бунда нобанк кредит ташкилоти жисмоний шахс — мижоз идентификацияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсни тасдиқловчи ҳужжат (биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ИД-карта ёхуд уларнинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжат) асосида амалга оширилганда ушбу ҳужжатнинг асли ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли билан танишиб чиқиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақамли идентификация асосида амалга оширилганда Мижозларни рақамли идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3322, 2021 йил 30 сентябрь) белгиланган чораларни кўриши лозим.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 16 апрелдаги 344-Б-10-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 15 апрелдаги 17-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-10, 08.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/2925-10/0474-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 9 август)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Юридик шахсларга нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар бажарилаётганда нобанк кредит ташкилотлари давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни, раҳбарияти ҳақидаги, шунингдек таъсис ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларни олишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур маълумотлар тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишни автоматлаштирилган тизими орқали олинади, ушбу тизимдан маълумотларни олиш имконияти бўлмаган тақдирда, улар бевосита мижозни ўзидан олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар мижоз ёки мижознинг бенефициар мулкдори мулкчилик таркиби тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари татбиқ қилинувчи юридик шахс ҳисобланса, бундай юридик шахснинг таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари)ни аниқлаш ва тасдиқлаш талаб этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахсларни лозим даражада текшириш жараёнида нобанк кредит ташкилоти пировард натижада мижознинг мулкдори бўлган ёки мижозни назорат қилувчи мижознинг бенефициар мулкдори — жисмоний шахсни идентификация қилиши, ишончли манбадан олинган маълумотлардан фойдаланган ҳолда, шу жумладан қуйида келтирилган маълумотларни ўрганиш орқали, бенефициар мулкдорнинг шахсини текшириш юзасидан ўринли чораларни кўриши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг мулк ва бошқарув тузилмаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг таъсисчилари (жамият акцияларининг/улушларининг камида ўн фоизига эга бўлган акциядорлари/иштирокчилари) тўғрисидаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пировардида юридик шахснинг улушига (камида ўн фоиз) эгалик қилувчи жисмоний шахс(лар)нинг (агар мавжуд бўлса) шахсий маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар кўрилган чоралар бўйича назорат қилувчи улушга эга бўлган шахс бенефициар мулкдор эканлигига шубҳа туғилса ёки улушга бўлган мулк ҳуқуқи бошқарувини амалга оширувчи шахслар бўлмаса, юридик шахс устидан назоратни бошқа усуллар билан амалга ошираётган шахс(лар)нинг (агар мавжуд бўлса) шахсий маълумотлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нобанк кредит ташкилоти томонидан кўрилган тегишли чоралар бенефициар мулкдорни аниқлаш имконини бермаса, нобанк кредит ташкилотлари юқори раҳбарлик лавозимини эгаллаб турган шахсни идентификация қилиши ва унинг шахсини текшириш юзасидан ўринли чораларни кўриши керак.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 26 февралдаги 344-В-3 ва 10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2925-3, 28.03.2020 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 10/20/2925-3/0369-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
271. Нобанк кредит ташкилотлари юридик шахсларни лозим даражада текшириш жараёнида мижознинг директори ёки таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари) номинант эканлиги аниқлаган тақдирда, бу ҳақида ва номинатор тўғрисида махсус ваколатли давлат органига хабар бериши лозим.
(271-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 28 январдаги 344-B-9-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2025 йил 20 январдаги 3-сонли қарорига (рўйхат рақами 2925-9, 28.02.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2025 й., 10/25/2925-9/0210-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 5 июнь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Нобанк кредит ташкилоти юридик шахс — мижозни батафсил ўрганиш мақсадида қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари) таркибига, мижознинг устав фонди (капитали)нинг 10 фоиздан ортиқ улушига эгалик қилаётган шахсларни аниқлашга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз бошқаруви органлари тузилмасига ва уларнинг ваколатларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз устав фонди (капитали)нинг рўйхатга олинган миқдорига.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
281. Юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаларига нисбатан ушбу Қоидалар билан юридик шахслар учун ўрнатилган талаблар қўлланилади.
(281-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 6 ноябрдаги 344-В-4-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 3 ноябрдаги 23-сонли қарорига (рўйхат рақами 2925-4, 09.12.2020 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.12.2020 й., 10/20/2925-4/1667-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 26 февралдаги 344-В-3 ва 10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2925-3, 28.03.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 10/20/2925-3/0369-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Нобанк кредит ташкилотлари мавжуд мижозларга нисбатан уларнинг аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни кўриши ва тегишли вақтда бундай мавжуд муносабатларни лозим даражада текширишни, бундай текширишлар қачон ўтказилганлиги ва умуман ўтказилган ёки ўтказилмаганлигини ҳамда олинган маълумотларни етарлилигини ҳисобга олган ҳолда ўтказишлари керак.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 26 февралдаги 344-В-3 ва 10-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-3, 28.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 10/20/2925-3/0369-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Мижоз ва мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялашда нобанк кредит ташкилоти олинган маълумотларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда махсус ваколатли давлат органи томонидан шакллантириладиган ва нобанк кредит ташкилотларига тақдим қилинадиган Рўйхат ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар рўйхати билан солиштириб чиқиши шарт.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мижоз ва мижознинг бенефициар мулкдорини идентификациялаш жараёнида Рўйхатга киритилган шахслар аниқланган тақдирда нобанк кредит ташкилоти мазкур Қоидаларнинг 8-бобида ўрнатилган чора-тадбирларни амалга ошириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Нобанк кредит ташкилотлари қуйидаги ҳолларда мижозга операцияларни амалга оширишни рад этишга ҳақлидирлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс бошқарув органи ёки юридик шахс номидан ишончномасиз фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзининг жойлашган ери (почта манзили) бўйича мавжуд бўлмаганида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
атайин нотўғри бўлган ҳужжатлар тақдим этилганда ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ сўралаётган ҳужжатлар тақдим этилмаганда;
(32-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.
(32-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Нобанк кредит ташкилотларига қуйидагилар тақиқланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг шахсан ўзи ёки унинг вакили бўлмаган ҳолларда хизмат кўрсатиш, нобанк кредит ташкилоти аввал тақдим этилган, текширув даврига ҳақиқий ва верификация қилинган ҳужжатлар асосида идентификация қилиш имконияти мавжуд бўлган ёки мижозларнинг биометрик маълумотлари асосида идентификация қилинган, шунингдек учинчи томонлар амалга оширган мижозларни лозим даражада текшириш натижаларига нобанк кредит ташкилотлари ишонган ҳолатлар бундан мустасно;
(33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 24 августдаги 344-В-2, 24-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-2, 30.09.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 10/19/2925-2/3845-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳужжат билан тасдиқланмаган сохта номдаги шахсларга хизматлар кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз кредит ва қарз бериш ҳамда факторинг хизматларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ломбардларда мижознинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларисиз мулкларни сақлаш учун қабул қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмайдиган давлатлар ҳудудида шуъба корхоналар, филиаллар ёки ваколатхоналар ташкил этиш.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 26 февралдаги 344-В-3 ва 10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2925-3, 28.03.2020 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 10/20/2925-3/0369-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(34-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 26 февралдаги 344-В-3 ва 10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2925-3, 28.03.2020 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 10/20/2925-3/0369-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Нобанк кредит ташкилотлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахсларни лозим даражада текшириш жараёнида охир натижада мижознинг бенефициар мулкдори — жисмоний шахсни идентификациялаш бўйича, шу жумладан мижознинг ҳамда унинг таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари)нинг мулк ва бошқарув тузилмасини ўрганиш орқали асосли ва имкони мавжуд бўлган чораларни кўришлари лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда жойлашган ўзларининг шуъба ташкилотлари, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан тегишли халқаро стандартларга риоя қилиниши устидан назоратни кучайтиришлари керак;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет элдаги шуъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналаридан улар жойлашган мамлакатлар қонунчилигида тегишли чоралар тақиқланганлиги сабабли жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тегишли чораларни татбиқ қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, нобанк кредит ташкилотининг бош офисига ахборот берилишини талаб қилишга мажбурдирлар. Ўз навбатида нобанк кредит ташкилотлари бу ҳақда Марказий банкка ва махсус ваколатли давлат органига хабар бериши шарт.
(34-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нобанк кредит ташкилотларининг чет элдаги шуъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда халқаро стандартлар ва улар жойлашган мамлакат талабларига риоя қилишлари лозим.
(34-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нобанк кредит ташкилотларининг чет элдаги шуъбалари, филиаллари ва ваколатхоналари агарда улар жойлашган мамлакатнинг қонунчилик ҳужжатларида нобанк кредит ташкилотининг ички қоидаларига нисбатан енгилроқ ички назорат чоралари белгиланган бўлса, улар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда нобанк кредит ташкилотининг ички қоидаларига риоя қилишлари керак.
(34-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Гумонли ва шубҳали операциялар мезонлари ва аломатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Операция қуйидаги мезон ва аломатларнинг бири мавжуд бўлганда гумонли деб тан олинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) учинчи шахслар томонидан мижознинг нобанк кредит ташкилоти олдидаги операция амалга оширилиш кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараварига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги мажбуриятларининг нақд пул маблағлари билан бажарилиши (мажбуриятларда шахсларнинг ўзгариши);
(35-банднинг 1-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 17 ноябрдаги 344-B-6-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 11 ноябрдаги 42-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-6, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2925-6/1157-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) нобанк кредит ташкилоти томонидан таваккалчилик даражаси юқори деб берилган операция ёки уни амалга ошираётган мижоз;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) операция амалга оширилиш кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 400 бараварига тенг ёки ундан ошадиган суммада нақд пул кўринишида кредит ёки қарз олиниши;
(35-банднинг 3-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 24 августдаги 344-В-2, 24-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-2, 30.09.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 10/19/2925-2/3845-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) операцияда норезидент мижозлар иштирок этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) операцияни амалга ошириш учун тақдим қилинган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига (ишончлилигига) гумон туғилиши ва (ёки) операция тўғрисидаги, шу жумладан операция бажарувчи томонларнинг бири ҳақидаги маълумотлар нобанк кредит ташкилотида мавжуд бўлган маълумотларга мувофиқ келмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) операцияни амалга ошириш учун ариза билан мурожаат қилинганда мижознинг хатти-ҳаракатларининг ғайриоддийлиги, масалан: асабийлашиши, иккиланиш, мижознинг хатти-ҳаракатларини бошқариб турувчи шахсларнинг мавжудлигида унинг агрессивлиги ёки унинг бошқа шахсларга арзимас сабаб юзасидан телефон орқали маслаҳат учун мурожаат қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) мижознинг махфийлик масалалари юзасидан ғайриоддий ташвишланиши ёки нобанк кредит ташкилоти томонидан операция ҳақида сўралган маълумотларнинг мижоз томонидан асоссиз рад этилиши ёхуд тақдим этилишида асоссиз кечиктирилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) амалга оширилаётган операция бўйича мижоз ҳамкорларини аниқлаш имкони йўқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9) операция аниқ иқтисодий моҳиятга эга эмаслиги ва мижоз фаолиятининг тавсифи ва турига мувофиқ келмаслиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10) мижоз томонидан операция амалга оширилишини асосланмаган ҳолда тезлаштиришни талаб қилиниши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11) нобанк кредит ташкилоти иштирокида мижоз томонидан бажарилаётган операцияларнинг операцияларни амалга оширишнинг умум қабул қилинган амалиётига яққол номувофиқлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(35-банднинг 12-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 17 ноябрдаги 344-B-6-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 11 ноябрдаги 42-сонли қарорига (рўйхат рақами 2925-6, 13.12.2021 й.) асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2925-6/1157-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Операция қуйидаги мезон ва аломатларнинг бири мавжуд бўлганда шубҳали деб тан олинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) операция бажарувчи томонлардан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкдан фойдаланиш рухсати берилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция, шу жумладан уни ўтказишнинг уриниб кўриши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) мижознинг паспортида фаол жанговар ҳаракатлар олиб борилаётган ёки террористик ташкилотлар томонидан назорат қилинаётган ёхуд улар билан чегарадош бўлган давлатларнинг чегарасини кесиб ўтиш ҳақида белгилар мавжуд;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) мазкур Қоидалар ва нобанк кредит ташкилотининг ички қоидалари билан белгиланган мезон ва аломатларга эга бўлмаган, бироқ жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқадорлигига нобанк кредит ташкилотида шубҳа мавжуд бўлган операциялар.
(36-банднинг 4-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Ички қоидалар билан гумонли ва шубҳали операцияларнинг қўшимча мезонлари ва аломатлари белгиланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нобанк кредит ташкилотлари махсус ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда Марказий банк томонидан ишлаб чиқиладиган тавсиявий характерига эга бўлган услубий қўлланмалар асосида гумонли ва шубҳали операцияларни дастлабки аниқлаш индикаторлари тизимини йўлга қўйишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Террорчилик фаолияти ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатишда қатнашаётган ёки қатнашишда гумон қилинаётган шахслар иштирокида амалга оширилаётган операциялар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Нобанк кредит ташкилотлари операцияларни амалга оширишда уларнинг иштирокчилари идентификация маълумотларини Рўйхат билан солиштиришлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мижоз ёки операция қатнашчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг маълумотлари билан тўлиқ мос келган тақдирда нобанк кредит ташкилоти бу операцияни кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туради ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўяди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўлиқ мос келиши тушунчаси остида мижоз ёки операция иштирокчисининг идентификация маълумотлари Рўйхатда келтирилган барча тегишли маълумотлар билан аниқ ва бир хилда бўлишини англатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидаги ҳолатларда ҳам операцияни тўхтатиб туриш ва пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агарда операция қатнашчиларидан бири Рўйхатга киритилган шахс номидан ёки унинг топшириғига биноан фаолият кўрсатаётган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операцияни амалга оширишда фойдаланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк тўлиқ ёки қисман Рўйхатга киритилган шахсга тегишли бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операция қатнашчиси — юридик шахс Рўйхатга киритилган шахснинг мулкида ёки назорат остида бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рўйхатга киритилган шахснинг операцияси тўхтатиб турилганда ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйилганда нобанк кредит ташкилоти ишга солмай тўхтатиб қўйилган мулкнинг миқдори кўрсатилган ҳолда бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига шубҳали операция тўғрисида хабар юбориш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Нобанк кредит ташкилоти таваккалчилик даражасини аниқлаш, баҳолаш, ҳужжатлаштириш ва уни камайтириш бўйича тегишли чоралар кўриши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таваккалчилик даражаси мижознинг амалга оширадиган фаолият ва операциялари турларини, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлар, мижозни лозим даражада текшириш натижаларини, таваккалчилик омилларини инобатга олган ҳолда маълумотларни, шу жумладан, мижоз томонидан тақдим қилинган маълумотларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида, масъул ходим томонидан аниқланади ва баҳоланади.
(39-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нобанк кредит ташкилоти жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш юзасидан эҳтимол тутилган таваккалчиликларни ўрганишни, таҳлил қилишни ва аниқлашни ўз фаолиятида тизимли равишда, йилига камида бир марта амалга ошириши, ўрганиш натижаларини ҳужжатлар билан қайд этиши ҳамда аниқланган таваккалчиликларни минималлаштириш юзасидан режаларни ишлаб чиқиши ва амалга оширишга доир тегишли чоралар кўриши шарт.
(39-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 24 ноябрдаги 344-В-8-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2022 йил 21 ноябрдаги 31-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-8, 23.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 10/22/2925-8/1114-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нобанк кредит ташкилоти таваккалчиликлар тури ва даражасидан келиб чиққан ҳолда таваккалчиликнинг умумий даражасини аниқлаши ва тегишли чораларни амалга ошириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таваккалчиликни баҳолаш натижалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тақдим этилиши керак.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарорига (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
391. Марказий банк нобанк кредит ташкилотлари билан ҳамкорликда ушбу нобанк кредит ташкилотларнинг фаолиятидаги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш юзасидан эҳтимол тутилган таваккалчиликларни ўрганишни, таҳлил қилишни ва аниқлашни йилига камида бир марта амалга оширади ва ўрганиш натижаларини таваккалчиликларни секторал баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот кўринишида ҳужжатлар билан қайд этади ҳамда аниқланган таваккалчиликларни камайтиришга доир тегишли чоралар кўради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таваккалчиликларни секторал баҳолаш тўғрисидаги ҳисобот ва аниқланган таваккалчиликларни камайтиришга доир тегишли чоралар Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан тасдиқланади.
(391-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 17 ноябрдаги 344-B-6-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 11 ноябрдаги 42-сонли қарорига (рўйхат рақами 2925-6, 13.12.2021 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2925-6/1157-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Нобанк кредит ташкилоти аввалдан қуйидаги мезонларга жавоб берадиган мижозларни юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритиб, уларга нисбатан кучайтирилган эътибор қаратиши лозим:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Рўйхатга киритилган шахслар ёхуд Рўйхатга киритилган шахснинг эгалиги ёки назоратидаги ташкилотлар, Рўйхатга киритилган ташкилотнинг бевосита ёхуд билвосита мулкдори ёки назорат қилувчи шахслар;
(40-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 6 ноябрдаги 344-В-4-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 3 ноябрдаги 23-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-4, 09.12.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.12.2020 й., 10/20/2925-4/1667-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда ёхуд оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ҳақиқатда жойлашган жойи таъсис ёки рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларга мувофиқ бўлмаган ташкилотлар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(40-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 6 ноябрдаги 344-В-4-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 3 ноябрдаги 23-сонли қарорига (рўйхат рақами 2925-4, 09.12.2020 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.12.2020 й., 10/20/2925-4/1667-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) бенефициар мулкдори мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган шахслар ҳисобланган ташкилотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) мунтазам равишда (масалан, 3 ой давомида кетма-кет) шубҳали ёки гумонли операцияларни амалга оширувчи мижозлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) мижозларнинг нобанк кредит ташкилоти олдидаги операция амалга оширилиш кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараварига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги мажбуриятларини нақд пул маблағлари билан бажармоқчи бўлган шахслар;
(40-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 17 ноябрдаги 344-B-6-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 11 ноябрдаги 42-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-6, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2925-6/1157-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) юқори мансабдор шахслар, уларнинг яқин қариндошлари ва юқори мансабдор шахсларга яқин шахслар;
(40-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 26 февралдаги 344-В-3 ва 10-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-3, 28.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 10/20/2925-3/0369-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з1) Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари — жисмоний шахслар;
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 24 ноябрдаги 344-В-8-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2022 йил 21 ноябрдаги 31-сонли қарорига (рўйхат рақами 2925-8, 23.12.2022 й.) асосан «з1» кичик банд билан тўлдрилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 10/22/2925-8/1114-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) ички қоидаларда белгиланадиган бошқа шахслар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Нобанк кредит ташкилоти қуйидаги мезонларга жавоб берадиган операцияларни юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритиши ва уларга нисбатан кучайтирилган эътибор қаратиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) иштирокчилари мазкур Қоидаларнинг 40-банди «а», «б», «д» ва «з» кичик бандларида кўрсатилган шахслар ҳисобланган операциялар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ички қоидаларда белгиланадиган бошқа операциялар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(42-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 26 февралдаги 344-В-3 ва 10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2925-3, 28.03.2020 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 10/20/2925-3/0369-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Мижоз томонидан амалга оширилаётган операцияларнинг тавсифи ўзгаришига қараб нобанк кредит ташкилоти, зарур ҳолларда, у билан ишлаш бўйича таваккалчилик даражасини қайта кўриб бориши лозим. Нобанк кредит ташкилотлари барча мураккаб, ғайриоддий йирик миқдордаги операцияларга, шунингдек иқтисодий ёки қонуний мақсадсизлиги аниқ бўлган операцияни ғайриоддий амалга ошириш схемаларига кучайтирилган эътибор қаратишлари керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
421. Нобанк кредит ташкилоти жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва (ёки) оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишининг олдини олишга қаратилган чораларни кўриши керак. Ушбу мақсадларда нобанк кредит ташкилоти:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги хизмат турлари ва янги иш амалиёти ишлаб чиқилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
янги ва мавжуд хизмат турлари учун янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланилиши сабабли юзага келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражаларини аниқлаши ва баҳолаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таваккалчиликни бундай баҳолаш янги хизмат турлари, иш амалиётининг татбиқ қилинишидан ёки янги ёхуд ривожланаётган технологиялардан фойдаланилишидан аввал ўтказилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нобанк кредит ташкилоти ушбу таваккалчиликларни мониторинг қилиш ва камайтириш учун тегишли чораларни кўриши лозим.
(421-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 26 февралдаги 344-В-3 ва 10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2925-3, 28.03.2020 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 10/20/2925-3/0369-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Гумонли ва шубҳали операцияларни аниқлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Мижоз томонидан амалга ошириладиган (оширилган) операцияларнинг мижоз фаолиятининг асосий йўналишларига мувофиқлигини текшириш ва зарур ҳолларда, маблағлар манбаларини ўрганиш мақсадида нобанк кредит ташкилоти томонидан мазкур операцияларнинг мониторинги ўтказилади. Идентификациялаш жараёнида олинган маълумотлар, шунингдек мижоз билан ишлашда унга белгиланган таваккалчилик даражаси, операциялар бўйича мониторинг олиб боришга асос бўлиб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Мижозлар операцияларининг жорий текшируви нобанк кредит ташкилотининг мижозларга бевосита хизмат кўрсатувчи (масъул ижрочилар, кассирлар ва шу каби) тегишли ходимлари томонидан, лавозим мажбуриятларига мувофиқ амалга оширилади. Мазкур ходимлар, гумонли операциялар аниқланган тақдирда бундай операциялар ҳақида бевосита ўз раҳбарига, масъул ходимга ёки Ички назорат хизматига зудлик билан хабар беришлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мижозлар операцияларининг кейинги текшируви масъул ходим ёки Ички назорат хизмати томонидан жорий текширув жараёнида аниқланмайдиган шубҳали операцияларни аниқлаш мақсадида мижознинг ўтган давр мобайнида бажарган операцияларини таҳлил қилиш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Гумонли операция аниқланганда нобанк кредит ташкилотининг мижозларга бевосита хизмат кўрсатувчи ходимлари Ички назорат хизматининг топшириғига биноан, зарур ҳолларда, ўтказилаётган операция ҳақидаги қўшимча маълумотлар юзасидан мижозга мурожаат қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Мижоз ва гумонли операция тўғрисидаги маълумотлар янада ўрганиб чиқилиши учун масъул ходимга ёки Ички назорат хизмати раҳбарига ёхуд нобанк кредит ташкилотининг филиали масъул ходимига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нобанк кредит ташкилотининг филиали масъул ходими мижоз ва операция тўғрисидаги маълумотларни ўрганади ҳамда уларни Ички назорат хизмати раҳбарига юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Асосли шубҳалар мавжуд бўлган тақдирда, масъул ходим ёки Ички назорат хизмати раҳбари мижоз операциясини шубҳали деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Операцияларни шубҳали деб тан олиш ҳар бир алоҳида ҳолда мазкур Қоидаларда белгиланган шубҳали операцияларнинг мезонлари ва аломатларидан фойдаланган ҳолда комплекс таҳлил асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Мижоз операцияси шубҳали деб тан олингандан сўнг масъул ходим ёки Ички назорат хизмати раҳбари қуйидаги чораларни кўриши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шубҳали операция тўғрисида махсус ваколатли давлат органига хабар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз тўғрисида қўшимча маълумот олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижознинг операциялари устидан мониторингни кучайтириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(49-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 26 февралдаги 344-В-3 ва 10-сонли қарорига (рўйхат рақами 2925-3, 28.03.2020 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 10/20/2925-3/0369-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шубҳали операция ҳақидаги хабар нобанк кредит ташкилоти томонидан у аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ махсус ваколатли давлат органига берилади.
(49-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 17 ноябрдаги 344-B-6-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 11 ноябрдаги 42-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-6, 13.12.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2021 й., 10/21/2925-6/1157-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Ҳар бир хабар тўғрисидаги маълумот масъул ходим ёки Ички назорат хизматининг махсус журналига киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда махсус журнал нобанк кредит ташкилотининг автоматлаштирилган ахборот тизимларида электрон шаклда юритилади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 16 апрелдаги 344-Б-10-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 15 апрелдаги 17-сонли қарорига (рўйхат рақами 2925-10, 08.05.2026 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/2925-10/0474-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 9 август)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Нобанк кредит ташкилотлари тегишли операциянинг шубҳали эканлигини тасдиқловчи ёки шубҳалилигини олиб ташловчи ҳар қандай маълумот юзасидан ҳам дарҳол махсус ваколатли давлат органига хабар беришлари зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Рўйхатга киритилган шахслар иштирокидаги операциялар аниқланганда амалга ошириладиган чора-тадбирлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Агар мижоз билан муносабатларни ўрнатиш даврида ёки ушбу муносабатларни амалга оширишда мижоз ёки операция қатнашчиларидан бирининг барча идентификация маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг маълумотлари билан тўлиқ мос келганлиги аниқланган тақдирда, масъул ходим ёки Ички назорат хизмати раҳбари зудлик билан ва мижозни хабардор қилмасдан қуйидаги чораларни кўриши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижоз ва мижознинг бенефициар мулкдорини ёки операциянинг бошқа иштирокчисини имкон қадар батафсил идентификациялаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатилиши лозим бўлган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ бўлган операцияларни аниқлаш;
(52-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операцияни тўхтатиб туриш ва у билан боғлиқ пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай қўйиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишга солмасдан тўхтатиб қўйилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ бўлган шубҳали операция тўғрисидаги хабарни махсус ваколатли давлат органига юбориш учун тайёрлаш;
(52-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 24 ноябрдаги 344-В-8-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2022 йил 21 ноябрдаги 31-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-8, 23.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 10/22/2925-8/1114-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операция ҳақидаги маълумотни масъул ходим ёки Ички назорат хизматининг махсус журналига киритиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нобанк кредит ташкилоти фақат мазкур бандда кўрсатилган чоралар қўлланилганидан сўнг, Рўйхатга киритилган шахсни унинг операцияси тўхтатиб турилганлиги ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйилганлиги ҳақида хабардор қилишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
521. Мижоз Рўйхатга киритилган шахслиги аниқланганда, нобанк кредит ташкилоти томонидан амалга оширилиши лозим бўлган тартиб қуйидаги талабларни ўз ичига олиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўхшаш ҳолатларни саралаш ва якуний қарор қабул қилиш бўйича тартиб-таомилларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
операция иштирокчиларининг барча мавжуд маълумотлари Рўйхатдаги шахсларнинг маълумотлари билан автоматик солиштириш жараёнини.
(521-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 28 январдаги 344-B-9-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2025 йил 20 январдаги 3-сонли қарорига (рўйхат рақами 2925-9, 28.02.2025 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2025 й., 10/25/2925-9/0210-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 5 июнь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Операция тўхтатилган тақдирда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк мижоз аризасига кўра тақдим этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мижоз аризаси операциялари тўхтатилган мижозларнинг аризалари рўйхатга олинадиган алоҳида журналда рўйхатга олиниши, шунингдек операция тикланишига қадар махсус жилдга жойлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Операциялари тўхтатилган мижозларнинг аризаларини рўйхатга олиш учун алоҳида журналда тўхтатилган операцияни, шунингдек ушбу операция иштирокчиларини идентификациялаш имконини берувчи маълумотлар қайд этиб борилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
(54-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 6 ноябрдаги 344-В-4-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 3 ноябрдаги 23-сонли қарорига (рўйхат рақами 2925-4, 09.12.2020 й.) асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.12.2020 й., 10/20/2925-4/1667-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Нобанк кредит ташкилоти тўхтатилган операцияни ўтказишни тиклашни ва ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкдан фойдаланишга рухсат беришни Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3327, 2021 йил 19 октябрь) белгиланган тартибда амалга оширади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 июндаги 344-B-7-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2022 йил 27 майдаги 15-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-7, 24.06.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2022 й., 10/22/2925-7/0568-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Нобанк кредит ташкилотлари томонидан махсус ваколатли давлат органи сўровларининг бажарилиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Махсус ваколатли давлат органи жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун зарур бўлган ахборотни, шу жумладан нобанк кредит ташкилотининг автоматлаштирилган ахборот, маълумотнома тизимларидан ҳамда маълумотлар базаларидан ёзма ва бепул сўраб олиш ҳуқуқига эга.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Нобанк кредит ташкилотлари махсус ваколатли давлат органининг сўровлари бўйича қўшимча маълумотларни тақдим қиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Хорижий давлатнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишда иштирок этувчи ваколатли органининг сўрови мавжуд бўлганда, махсус ваколатли давлат органи Марказий банк орқали тегишли сўровни нобанк кредит ташкилотларига тақдим этади. Нобанк кредит ташкилотлари бундай сўров асосида сўралаётган барча маълумотни махсус ваколатли давлат органига тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Ички назоратни амалга ошириш натижасида олинган маълумотлар ва ҳужжатларни расмийлаштириш, сақлаш ва махфийлигини таъминлаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Мижозларни лозим даражада текшириш билан боғлиқ тўлиқ ёки қисман хорижий тилда тузилган ҳужжатлар, зарур ҳолларда, нобанк кредит ташкилоти томонидан давлат тили ёки рус тилидаги таржимаси билан талаб этилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Тақдим қилинган ҳужжатлар нусхаларининг тўғрилигига гумон пайдо бўлган ёки бошқа зарурат бўлганда, нобанк кредит ташкилоти танишиш учун ҳужжатларнинг асл нусхалари тақдим қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Мижозни лозим даражада текшириш жараёнида олинган мижоз тўғрисидаги маълумотлар мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ шакл бўйича тузиладиган мижоз сўровномасида қайд этилади. Нобанк кредит ташкилоти ички қоидаларга мувофиқ мижоз сўровномасига бошқа маълумотларни киритиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Сўровномалар махсус дастурлар ёрдамида барча мижозлар бўйича электрон шаклда тўлдирилади. Шубҳали операцияларни амалга оширувчи ва юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига киритилган мижозлар бўйича сўровномалар реестри электрон шаклда юритилади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 16 апрелдаги 344-Б-10-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 15 апрелдаги 17-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-10, 08.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/2925-10/0474-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 9 август)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Электрон шаклда тўлдирилган сўровномалар нобанк кредит ташкилотининг мижозларнинг идентификациясини амалга оширувчи ходимларига мижоз тўғрисидаги маълумотларни текшириш учун доимий режимда тезкор фойдаланиш имкониятини берувчи электрон базада сақланади.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2026 йил 16 апрелдаги 344-Б-10-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2026 йил 15 апрелдаги 17-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-10, 08.05.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2026 й., 10/26/2925-10/0474-сон. Кучга кириш санаси — 2026 йил 9 август)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Мижоз сўровномаси нобанк кредит ташкилотида мижоз билан муносабатлар тўхтатилган кундан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Мижоз сўровномасида кўрсатиладиган маълумотларнинг ўзгаришига, шунингдек у томонидан амалга оширилаётган молиявий операцияларнинг тавсифи ўзгаришига қараб нобанк кредит ташкилотлари, зарур ҳолларда, мижоз билан ишлаш бўйича таваккалчилик даражасини қайта кўриб бориши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборот, зарурат туғилган тақдирда, операция тафсилотларини қайта тиклаш мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Нобанк кредит ташкилотлари пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек идентификациялаш маълумотларини ва мижозларни лозим даражада текширишга доир материалларни, ҳисобрақамлар бўйича файлларни ва хизмат ёзишмаларини, ўтказилган ҳар қандай таҳлил натижаларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатлар давомида, лекин операциялар амалга оширилганидан ёки мижозлар билан амалий иш муносабатлари тўхтатилганидан кейин камида беш йил мобайнида сақлашлари шарт.
(66-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масъул ходим ёки Ички назорат хизмати фаолиятида фойдаланилган барча ҳужжатларга (Марказий банк ва махсус ваколатли давлат органи билан ёзишмалар, жумладан тақдим этилган хабарларнинг қоғоз ва электрон шаклдаги нусхалари, мижозларнинг қоғоз ва электрон сўровномалари, журналлар ва бошқа) кириш имкониятини чеклаш мақсадида бундай ҳужжатлар ва уларнинг рўйхати бевосита масъул ходим томонидан махсус жиҳозланган хонада ёки ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электрон шаклдаги ҳужжатлар дастурлаш йўли асосида архивлаштирилиши, электрон ахборот ташувчи воситаларга ёзилиши ва масъул ходим томонидан уларнинг рўйхати билан бирга ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Масъул ходим ёки Ички назорат хизмати фаолиятида фойдаланилган ҳужжатлар қуйидаги муддатлар мобайнида сақланиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
махсус ваколатли давлат органига тақдим этилган хабарларнинг қоғоз ва электрон шаклдаги нусхалари — 5 йил;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гумонли ва шубҳали операцияларни рўйхатга олиш китоблари — улар янгиси билан алмаштирилгандан кейин 5 йил;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк, махсус ваколатли давлат органи ва нобанк кредит ташкилотининг бошқа бўлинмалари билан ёзишмалар — 5 йил.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Нобанк кредит ташкилотлари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотга кириш имкониятини чеклайдилар, унинг тарқалиб кетмаслигини таъминлайдилар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга уларнинг операциялари ҳақида махсус ваколатли давлат органига хабар берилганлиги тўғрисида маълум қилиш ҳуқуқига эга эмаслар.
(68-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нобанк кредит ташкилоти ички назорат вазифаларини бажариш жараёнида олинган маълумотларни нобанк кредит ташкилоти ходимлари томонидан ошкор қилинмаслигини (ёки улардан шахсий мақсадда ёхуд учинчи шахслар манфаатларида фойдаланмаслигини) таъминлайди, мазкур Қоидаларнинг 52-бандида кўрсатиб ўтилган ҳоллар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Учинчи шахсларга маълумотлар, шу жумладан, мижознинг идентификация маълумотлари таркибидан иборат бўлган сўровномадан маълумотлар тақдим қилиниши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Мижозларни лозим даражада текшириш натижасида олинган маълумотлар аҳамияти ва таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда мижоз маълумотларида ўзгаришлар бўлганда, бироқ мижоз томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришни амалга ошириш таваккалчилиги нобанк кредит ташкилоти томонидан юқори баҳоланганда йилига камида бир маротаба, бошқа ҳолларда икки йилда камида бир маротаба янгиланиши лозим.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 26 февралдаги 344-В-3 ва 10-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-3, 28.03.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2020 й., 10/20/2925-3/0369-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-боб. Нобанк кредит ташкилотининг, масъул ходимнинг, ички назорат хизмати ва бошқа бўлинмалар раҳбар ва ходимларининг жавобгарлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Нобанк кредит ташкилотлари, шу жумладан, ташкилотнинг ижро этувчи (ижроия) органи, масъул ходим, Ички назорат хизмати ва ташкилотнинг бошқа бўлинмаларининг раҳбар ва ходимлари мазкур Қоидаларни бузганлиги учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 24 ноябрдаги 344-В-8-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2022 йил 21 ноябрдаги 31-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-8, 23.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 10/22/2925-8/1114-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини нобанк кредит ташкилоти ходимлари томонидан операцияларни амалга ошириш жараёнида бузиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги тўғрисида далиллар маълум бўлиб қолган нобанк кредит ташкилоти ходимлари ушбу далилларни дарҳол масъул ходимга ёки Ички назорат хизматига ёзма равишда етказадилар.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Нобанк кредит ташкилотлари томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат Марказий банк томонидан ва зарур ҳолларда махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк нобанк кредит ташкилотлари томонидан белгиланган тартибда тақдим этилаётган ҳисоботлар асосида ички назоратни ташкил этилиши ва унинг самарадорлиги бўйича мазкур Қоидаларга риоя қилиниши устидан дистанцион мониторинг олиб боради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Нобанк кредит ташкилотининг ижро этувчи органи ички ва ташқи вазиятларнинг ўзгаришини инобатга олган ҳолда, нобанк кредит ташкилотининг ички назорат тизимини доимий равишда мониторинг қилиб боради ва самарадорлигини баҳолаб боради, шунингдек зарур ҳолда самарали ишлашини таъминлаш учун унинг фаолиятини кучайтиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Масъул ходим ёки Ички назорат хизматининг фаолияти самарадорлигини мониторинги ички аудит хизмати ёки ташқи аудит томонидан амалга оширилади.
(74-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 24 ноябрдаги 344-В-8-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2022 йил 21 ноябрдаги 31-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-8, 23.12.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2022 й., 10/22/2925-8/1114-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Нобанк кредит ташкилотининг ижро этувчи органи раҳбари ички назорат тизими камчиликлари аниқланган тақдирда ушбу камчиликларнинг ўз вақтида бартараф қилинишини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний шахсларни идентификациялашда зарур бўладиган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЪЛУМОТЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Фамилияси, исми, отасининг исми.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Туғилган санаси ва жойи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Фуқаролиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Доимий ва (ёки) вақтинчалик яшаш жойи.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд уларнинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжат реквизитлари: ҳужжат серияси ва рақами, ҳужжат берилган сана, ҳужжатни берган орган номи.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 1 июндаги 344-B-7-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2022 йил 27 майдаги 15-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-7, 24.06.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.06.2022 й., 10/22/2925-7/0568-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2021 йил 29 июндаги 344-В-5 ва 31-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-5, 08.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2021 й., 10/21/2925-5/0663-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Телефон рақами (агар мавжуд бўлса).
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 28 январдаги 344-B-9-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2025 йил 20 январдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-9, 28.02.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2025 й., 10/25/2925-9/0210-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 5 июнь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни идентификациялашда зарур бўлган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЪЛУМОТЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Юридик шахсларни идентификациялашда зарур бўлган маълумотлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тўлиқ, шунингдек, давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномасида кўрсатилган бўлса, қисқартирилган номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот: сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) солиқ тўловчининг идентификация рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) жойлашган ери (почта манзили);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бошқа маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) лицензияланиши лозим бўлган фаолият турларини амалга ошириш учун мавжуд бўлган лицензиялар тўғрисида маълумотлар: фаолият тури, лицензиянинг рақами ва берилган санаси, ким томонидан берилганлиги, амал қилиш муддати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) юридик шахс номидан иш кўрувчи жисмоний шахсни идентификацияси тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) юридик шахс таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари) ҳақидаги ҳамда уларнинг устав фонди (капитали)даги улушлари тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) рўйхатга олинган ва тўланган устав фонди (капитали) миқдори тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) юридик шахс бошқарув органлари (юридик шахснинг бошқарув органларининг тузилмаси ва шахсий таркиби) тўғрисидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) телефон рақамлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Якка тартибдаги тадбиркорларни идентификациялашда зарур бўлган маълумотлар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг 1-иловасида назарда тутилган маълумотлар;
(2-бандининг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумот: сана, рақам, рўйхатга олувчи орган номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) фаолият амалга ошириладиган жой;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномада кўрсатилган бошқа маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) фаолият турларини амалга ошириш учун мавжуд гувоҳномалар ва лицензиялар тўғрисидаги маълумотлар: фаолият тури, лицензия рақами, берилган санаси, ким томонидан берилганлиги, амал қилиш муддати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) телефон рақамлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мижоз сўровномасида кўрсатиладиган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МАЪЛУМОТЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мижозни идентификациялаш жараёнида олинган, Нобанк кредит ташкилотларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг 1, 2-иловаларида назарда тутилган маълумотлар.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2019 йил 20 мартдаги 344-В-1, 13-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-1, 16.04.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мижознинг бенефициар мулкдори тўғрисидаги маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Мижознинг юқори мансабдор шахс (унинг оила аъзоси ёки унга яқин шахс) эканлиги тўғрисида белги.
(11 ва 12-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 6 ноябрдаги 344-В-4-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2020 йил 3 ноябрдаги 23-сонли қарорига (рўйхат рақами 2925-4, 09.12.2020 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.12.2020 й., 10/20/2925-4/1667-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Таваккалчилик даражаси ҳақида маълумот, шу жумладан таваккалчиликни баҳолаш асослари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Нобанк кредит ташкилоти томонидан мижозни идентификациялашда амалга оширилган қўшимча чора-тадбирлар натижалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мижоз билан муносабатлар ўрнатилган сана.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мижоз сўровномаси тўлдирилган ва ўзгартириш киритилган сана.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мижоз билан ишлашга масъул ходим фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Электрон кўринишдаги мижоз сўровномасини тўлдирган ходимнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2025 йил 28 январдаги 344-B-9-сон ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2025 йил 20 январдаги 3-сонли қарори (рўйхат рақами 2925-9, 28.02.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2025 й., 10/25/2925-9/0210-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 5 июнь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ички қоидаларда белгиланадиган бошқа маълумотлар.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 968-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2019 й., 10/19/2925-1/2941-сон, 30.09.2019 й., 10/19/2925-2/3845-сон; 28.03.2020 й., 10/20/2925-3/0369-сон; 09.12.2020 й., 10/20/2925-4/1667-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2021 й., 10/21/2925-5/0663-сон, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон, 13.12.2021 й., 10/21/2925-6/1157-сон; 24.06.2022 й., 10/22/2925-7/0568-сон, 23.12.2022 й., 10/22/2925-8/1114-сон; 04.03.2025 й., 10/25/2925-9/0210-сон; 08.05.2026 й., 10/26/2925-10/0474-сон