Ҳужжат кучини йўқотган 07.11.2016 20.12.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2262-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг қарори , 20.12.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2262-2
Kuchga kirish sanasi
23.12.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 07.11.2016
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори

Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 20 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2262-2]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2016 йил 5 октябрдаги 78, 2016-34 ва 341-В-сонли «Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2836, 03.11.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда), «Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларидан мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 й., 9-сон, 480-модда) ва «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 1-сон, 1-модда) қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 12-сонга 1-илова), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 559-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 560-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 9 августдаги 47, 2011-25 ва 23/2-сон қарори (рўйхат рақами 2262, 2011 йил 9 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 383-модда) билан тасдиқланган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга, иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,

2013 йил 20 ноябрь,

106-сон

Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 20 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013-45-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 20 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
320-В-2-сон

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк Бошқарувининг 2013 йил 20 ноябрдаги 106, 2013-45, 320-В-2-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 6-банднинг «в» кичик бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбошидаги «20» рақами «30» рақами билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбошидаги «80» рақами «70» рақами билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бунда талабнома ўрнатилган тартибда раҳбарлик вазифаларини амалга оширувчи шахс, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс, шунингдек юридик шахснинг ижтимоий суғурта бўйича Комиссия раиси (вакили) томонидан имзоланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар талабномани қабул қилиш муддатининг сўнгги куни дам олиш ёки байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган ҳолларда, кейинги иш куни талабномани қабул қилиш муддатининг сўнгги куни ҳисобланади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидаги мазмундаги 191 — 1915-бандлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«191. Биринчи маротаба талабнома билан мурожаат қиладиган юридик шахслар Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида мазкур Низомнинг 4б-иловасидаги шакл бўйича Юридик шахсларни рўйхатга олиш китобига қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан юридик шахсларнинг ҳар бири бўйича талабномалар ва бошқа тегишли ҳужжатлар (ҳисобот, солиштирма далолатнома ва бошқалар) учун алоҳида йиғмажилд очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
192. Талабнома мазкур Низомнинг 196-бандида белгиланган ҳолатлардан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан қабул қилинади. Қабул қилинган талабнома маблағларга эҳтиёжни аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи сектори ходими (кейинги ўринларда масъул ходим деб юритилади) томонидан мазкур Низомнинг 4в-иловасидаги шакл бўйича Юридик шахсларнинг талабномаларини рўйхатга олиш китобига (кейинги ўринларда Рўйхатга олиш китоби деб юритилади) қайд этилади ва рўйхатга олиш штамп изи босилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
193. Юридик шахслар томонидан тақдим этилган талабномаларнинг тўғрилигини, ҳисоботлар ва солиштирма далолатномаларнинг асослилигини ўрганиш мақсадида Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида Талабномалар, ҳисоботлар ва солиштирма далолатномаларни асослилигини текшириш бўйича комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия қуйидаги таркибда ташкил этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи — комиссия раиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи ўринбосари — маблағларга эҳтиёжни аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи сектори раҳбари — комиссия раиси ўринбосари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маблағларга эҳтиёжни аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи сектори бош инспектори ҳамда пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳи раҳбари — комиссия аъзолари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
194. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи топшириғига асосан Комиссия томонидан қуйидаги талабларга асосий эътибор қаратилган ҳолда, талабнома, ҳисобот ва солиштирма далолатномаларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлиги юзасидан кўриб чиқилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабнома, ҳисобот ва солиштирма далолатномаларнинг тузилиши ва расмийлаштирилиши белгиланган шаклга мувофиқлиги, шунингдек масъул шахсларнинг имзолари ва юридик шахс муҳрларининг мавжудлигига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабнома маълумотларининг Рўйхатга олиш китобига қайд этилган маълумотларга мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабнома ва реестрнинг мувофиқлиги, тўловлар амалга ошириш учун асос бўлган бирламчи ҳужжатларнинг (зарур ҳолларда) мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўлов амалга оширилиши талаб қилинган сумма ва саналарнинг белгиланган меъёрларга мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисоботда кўрсатилган суммаларнинг тақдим этилган талабномаларда кўрсатилган суммалар билан, шунингдек солиштирма далолатномаларнинг молиялаштирилган маблағлар билан мувофиқлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабнома, ҳисобот ва солиштирма далолатномалар, шунингдек бошқа параметрлар бўйича бошқа ҳужжатлардаги маълумотларнинг Пенсия жамғармаси компьютер маълумотлар базасига тўғри киритилганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қабул қилинган талабномалар Комиссия томонидан ҳар ойнинг 12-санасидан кечиктирмай кўриб чиқилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўриб чиқиш натижаси бўйича Комиссия ҳар бир талабнома бўйича хулоса қабул қилади ва мазкур Низомнинг 4г-иловасига мувофиқ шакл бўйича Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими талабнома, ҳисобот ва солиштирма далолатномалари ҳаққонийлигини ўрганиш бўйича комиссия далолатномаси расмийлаштиради (кейинги ўринларда далолатнома деб юритилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
195. Комиссия томонидан тузилган далолатнома Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлими бошлиғида алоҳида йиғмажилдда сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
196. Юридик шахслар томонидан тақдим этилган талабнома, ҳисобот ва солиштирма далолатномалар қуйидаги ҳолларда қайтарилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабнома, ҳисобот ва солиштирма далолатномалар белгиланган шаклда тузилмаган ва расмийлаштирилмаганда, шунингдек уларда масъул шахсларнинг имзолари ёки юридик шахснинг муҳри бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабномага реестр илова қилинмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабнома ва илова қилинган реестр суммалари ўртасида фарқлар мавжуд бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккиламчи 888 ШҲР ҳисобварағи мавжуд бўлмаган тақдирда (бюджет ташкилотлари бундан мустасно);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талабнома расмийлаштирилгандан сўнг унга ўзгартиришлар ва тузатишлар киритилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахслар томонидан тақдим этилган маълумотлар ва Пенсия жамғармаси компьютер маълумотлар базасида мавжуд маълумотлар ўртасида тафовут мавжуд бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахс бирламчи ҳужжатлар топширилишидан бош тортган тақдирда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот ва солиштирма далолатномалар маълумотлари билан талабномалар маълумотлари ўртасида тафовут мавжуд бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
керакли ҳужжатлар белгиланган муддатдан кеч тақдим этилганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
197. Комиссия томонидан ижобий хулоса қабул қилинган талабнома Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг маблағларга эҳтиёжни аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи секторига ижро ва тўловни молиялаштириш учун юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
198. Ҳар ойда талабномани қабул қилишнинг сўнгги кунига қадар қабул қилинган ва Комиссия томонидан далолатнома билан расмийлаштирилган талабномалар бўйича юридик шахсларнинг жамланма талабномаси тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
199. Жамланма талабномалар Комиссия томонидан расмийлаштирилган ҳисоботлар, солиштирма далолатномалар ва Рўйхатга олиш китобидаги ёзувларни солиштириш орқали кўриб чиқилади. Расмийлаштирилган ҳужжатлар тўғрилиги тасдиқлангандан сўнг Комиссия аъзолари томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1910. Жамланма талабнома Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими муҳри билан тасдиқланади ва талабномалардаги маълумотларнинг асослилиги тўғрисида Комиссия аъзолари томонидан имзоланган кафолат хатига илова қилиниб, Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармасига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жамланма талабнома билан бирга Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармасига Рўйхатга олиш китоби ҳам тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1911. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тақдим этилган жамланма талабномалар Пенсия жамғармасининг тегишли ҳудудий бошқармасида тузилган Жамланма талабномаларнинг асослилигини текшириш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда Махсус комиссия деб юритилади) томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Махсус комиссия қуйидаги таркибда ташкил этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи — Махсус комиссия раиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари — Махсус комиссия раиси ўринбосари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими ва маблағларни бошқариш, пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги бўлими бошлиқлари — Махсус комиссия аъзолари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1912. Жамланма талабномалар Махсус комиссия томонидан Пенсия жамғармаси компьютер маълумотлар базасига киритилган маълумотларни расмийлаштирилган ҳисоботлар, далолатномалар ва Рўйхатга олиш китобига киритилган ёзувлар билан солиштирилган ҳолда текшириб чиқилади, зарур ҳолларда эса юридик шахслар томонидан тақдим этилган талабнома ёки бирламчи ҳужжатлар талаб қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1913. Жамланма талабнома Рўйхатга олиш китоби билан солиштирилгандан сўнг, Рўйхатга олиш китобининг ҳисобот ойидаги сўнгги ёзуви талабномалар тақдим этган юридик шахсларнинг сони, талабноманинг умумий суммаси ҳақидаги ёзувлар киритилиб Махсус комиссия аъзоларининг имзолари билан ёпилади ва Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармасининг муҳр изи билан тасдиқланади. Ёзув ёпилгандан сўнг Рўйхатга олиш китоби ёзувларига ўзгартириш ёки қўшимчалар киритиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1914. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тақдим этилган ва Махсус комиссия томонидан кўриб чиқилган жамланма талабномалар умумлаштирилади ҳамда Махсус комиссия аъзолари томонидан имзоланиб, Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқарма муҳри билан тасдиқланган ҳолда мазкур Низомнинг 4г-иловасига мувофиқ шакл бўйича Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаси талабнома, ҳисобот ва солиштирма далолатномалари ҳаққонийлигини текшириш бўйича махсус комиссия далолатномаси билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари кесимидаги умумлаштирилган талабномалар ҳар ойнинг 15-санасига қадар талабномалардаги маълумотларнинг асослилиги тўғрисида Махсус комиссия аъзолари томонидан имзоланган кафолат хатига илова қилиниб, Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратига тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1915. Юридик шахсларга молиялаштирилган маблағлар тўғрисидаги маълумотлар масъул ходим томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг тегишли бўлинмасининг белгиси қўйилган тўлов ҳужжатларига асосан Пенсия жамғармаси компьютер маълумотлар базасига киритилади, шунингдек маблағлар қолдиғи, кирим ва чиқимининг ҳисоби юритилади.»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидаги мазмундаги 211 — 215-бандлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«211. Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари томонидан тақдим этилган умумлаштирилган талабномаларга асосан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жорий тўлов ойининг 15-кунигача — ўтган ойнинг эҳтиёжи ҳисоб-китобидан келиб чиқиб 50 % миқдоридаги суммани;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жорий тўлов ойининг 27-кунигача — амалдаги эҳтиёжнинг тақдим этилган миқдоридан қолган суммани молиялаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
212. Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари маблағларни икки банк иш куни давомида Пенсия жамғармасининг тегишли туман (шаҳар) бўлимларига молиялаштирилишини амалга ошириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
213. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари маблағларни тақдим этилган талабномаларга асосан икки банк иш куни давомида тегишли юридик шахсларга молиялаштирилишини амалга ошириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
214. Юридик шахсларни молиялаштириш учун тўлов ҳужжатлари фақат Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи (вазифасини бажарувчи шахс) томонидан имзоланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахсларни молиялаштириш учун тўлов ҳужжатлари мазкур Низомнинг 4д-иловасига мувофиқ шакл бўйича Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими томонидан тўлов ҳужжатларини рўйхатга олиш китобига қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
215. Банк иш куни якуни бўйича масъул ходим томонидан тўлов ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги тегишли бўлинмасининг штамп изи босилган ҳисобварақларнинг кўчирмаси алоҳида йиғмажилдга тикилади. Тўлов ҳужжатининг нусхалари тегишли юридик шахснинг йиғмажилдига тикилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 26-банддан «, кредит уюшмалари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қуйидаги мазмундаги 281-282-бандлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«281. Юридик шахслар томонидан тақдим этилган ҳисобот ва солиштирма далолатномалар ҳисобот даврида Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилган талабномалар ва молиялаштирилган маблағлар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек Пенсия жамғармаси компьютер маълумотлар базасига киритилган ахборотлар билан солиштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Солиштириш ўтказилгандан сўнг, ҳисоботлар ва солиштирма далолатномалар Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими масъул ходими томонидан имзоланган ва штамп босилган ҳолда қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
282. Юридик шахслар томонидан тақдим этилган талабнома, ҳисобот ва солиштирма далолатномалар Комиссия томонидан кўриб чиқилгандан сўнг ҳар бир юридик шахснинг алоҳида йиғмажилдига тикилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидаги мазмундаги 291-292-бандлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«291. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан ўтган ойда юридик шахсларни молиялаштириш амалга оширилганлиги ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 1-санасига маблағлар қолдиғи тўғрисида ҳисобот тузилади. Белгиланган шаклда расмийлаштирилган ҳисобот Пенсия жамғармасининг тегишли ҳудудий бошқармасига ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
292. Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тақдим этилган ойлик ҳисоботлар Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари томонидан Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари кесимида умумлаштирилади. Жамланма ҳисобот Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари томонидан ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасига қадар Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппаратига тақдим этилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1 — 4-иловаларига мувофиқ таҳрирда 4б — 4д-иловалар билан тўлдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 20 ноябрь

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Т. НАРБАЕВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2013 йил 20 ноябрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
1-ИЛОВА

«Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
4б-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахсларни рўйхатга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
китоби

1-варақ‎

№‎

Юридик шахснинг
‎ СТИР рақами‎

Юридик шахснинг
‎ тўлиқ номи‎

Манзили‎

Хизмат кўрсатувчи
‎банк МФОси‎

Банк ‎номи

Банкдаги
‎ҳисоб рақами‎

Шахсий ғазна
‎ҳисобварақаси‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

2-варақ ‎

ХХТУТ‎

КТУТ‎

Телефон
‎рақами‎

Юридик шахс ‎раҳбарининг
‎Ф.И.О.‎

Юридик шахс бош ‎ҳисобчиси
‎Ф.И.О ‎

Рўйхатга ‎ олинган ‎
‎сана‎

Изоҳ‎

9‎

10‎

11‎

12‎

13‎

14‎

15‎

».‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
4в-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юридик шахсларнинг талабномаларини рўйхатга олиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
китоби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

№‎

Қабул
‎қилинган
‎сана

Юридик
‎шахснинг ‎
‎СТИРи‎

Юридик шахснинг
‎тўлиқ номи‎

Юридик шахснинг
‎рўйхат рақами‎

Талабнома
‎миқдори
‎‎(суммаси)‎

Изоҳ‎

‎1

2‎

3‎

4‎

‎5

6‎

7‎

».‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланиши ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
4г-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг _____________ туман (шаҳар) бўлими (ҳудудий бошқармаси) талабнома, ҳисобот ва солиштирма
далолатномалари ҳаққонийлигини текшириш бўйича комиссия (Махсус комиссия)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАЛОЛАТНОМАСИ

‎‎‎‎«____»_______________ 20___ йил

‎‎‎‎Қуйида имзо чекувчилар томонидан ташкилотлар тақдим этган талабнома (ҳисобот, солиштирма далолатнома)ларнинг ҳаққонийлиги ўрганиб чиқилди ва текширувлар натижасига кўра қуйидагича хулоса қилинди:‎‎
Т/р‎ ‎‎Талабнома қабул қилинган сана Юридик шахснинг СТИРи

‎‎Талабнома тақдим этган юридик шахс номи

Юридик шахснинг рўйхат рақами Талабнома миқдори (суммаси) Хулоса
‎(Молиялаштириш учун ижрога берилсин, қайта расмийлаштирилиш ва аниқлик киритиш учун юридик шахсга қайтарилсин ва бошқалар)
1‎ 2‎‎ 3

4

5 6 7
‎‎Шундан
‎‎100% пенсия тўловига ‎‎— _________ (сони) _______________ (суммаси)‎
‎‎50% пенсия тўловига ‎ ‎— _________ (сони) _______________ (суммаси)
‎‎ЭКИҲ 45% компенсация тўловига ‎ ‎‎— _________ (сони) _______________ (суммаси)
‎‎ЭКИҲ 18% компенсация тўловига ‎‎— _________ (сони) _______________ (суммаси)
‎‎бола туғилиши муносабати билан нафақа тўловига‎ ‎‎— _________ (сони) _______________ (суммаси)
‎‎дафн маросими учун нафақа тўловига ‎
‎16 ёшгача ногирон болаларнинг ота-оналарига‎
‎‎— _________ (сони) _______________ (суммаси)
‎‎қўшимча дам олиш куни учун тўловларга ‎‎— _________ (сони) _______________ (суммаси)
‎‎Комиссия (Махсус комиссия) раиси‎

‎‎________________

М.Ў.‎ ‎‎Комиссия (Махсус комиссия) раиси ўринбосари‎

‎‎________________

‎‎Комиссия (Махсус комиссия) аъзолари:
‎‎________________
‎‎________________
‎‎________________ ».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларни тўланишини ва юридик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
4д-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг _____________ туман (шаҳар) бўлими томонидан
‎тўлов ҳужжатларини рўйхатга олиш
‎КИТОБИ
‎‎

№‎

Сана
‎(кун/ой/йил)

Тўлов
‎ҳужжати
‎рақами

Молиялаштирилган
‎маблағ (суммаси)

Юридик шахс
‎СТИРи‎

Молиялаштирилган
‎юридик ‎‎шахс номи

Юридик шахснинг
‎рўйхат рақами‎

Тўлов
‎мақсади‎

Изоҳ‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

7‎

8‎

9‎

».‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 51-сон, 681-модда)