«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда пенсия таъминоти тизимининг ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш, пенсиялар ва ижтимоий нафақаларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан ўз вақтида молиялаштириш ҳамда уларни тўлиқ ҳажмда тўлаш, шунингдек, республика фуқароларининг пенсия таъминотига йўналтириладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни кучайтириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг вилоятлар, шаҳарлар ва туманларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлинмаларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Белгилаб қўйилсинки, 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб пенсиялар, шунингдек, ижтимоий нафақалар, компенсация ва бошқа тўловларни тайинлаш, молиялаштириш, уларнинг тўланишини ҳисобга олиш ва мониторингини юритиш Пенсия жамғармасининг тегишли ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмалари фуқароларнинг пенсия таъминоти масалаларининг бутун комплекси учун масъул бўлган Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимига кирувчи функциялар ҳамда тегишли тузилмаларни топшириш ҳисобига ташкил этилади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги ПФ-5216-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2017 й., 06/17/5216/0187-сон)
Пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмаларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг топшириладиган тузилмалари штат сони ўрта ҳисобда 20 фоиз қисқаради.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси зиммасига қўшимча равишда қуйидаги асосий вазифалар ва функциялар юклансин:
фуқароларнинг давлат пенсия таъминотини ташкил қилиш, фуқароларга пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсация ва бошқа тўловларни тайинлаш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пенсиялар ҳамда бошқа тўловларнинг миқдорлари қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминлаш;
пенсиялар ҳамда бошқа тўловларни тўлиқ ҳажмда молиялаштириш ва тўланишини ташкил қилиш, улар бўйича ҳисоб ва ҳисоботни юритиш;
пенсиялар тайинланиши ва қайта ҳисоблаб чиқилишини тизимли асосда доимий таҳлил қилиш ва мониторингини олиб бориш, фуқароларнинг пенсия таъминотига йўналтириладиган маблағлардан қатъиян мақсадли фойдаланилишини таъминлаш;
меҳнат майиблиги ёки касб касаллиги оқибатидаги ногиронлик бўйича тайинланган пенсияларни тўлашга маблағларни даъволар бўйича айбдор юридик ва жисмоний шахслардан белгиланган тартибда ундириб олишни ташкил қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 октябрдаги ПФ-5216-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2017 й., 06/17/5216/0187-сон)
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ўз зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни, хусусан, пенсиялар ҳамда бошқа тегишли тўловларни тайинлаш ва тўлашда ўрнатилган қоидаларни қўлланиш қисмида уларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш ва назоратни амалга ошириш юзасидан қўшимча вазифалар юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5298-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда ушбу Фармонни амалга ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини белгиланган тартибда тақдим этсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. М. Мирзиёев зиммасига юклансин.