30.05.2019 йилдаги ПФ-5733-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-5545-сон ва 2019 йил 14 январдаги «Давлат активларини бошқариш, монополияга қарши курашишни тартибга солиш тизимини ва капитал бозорини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5630-сон фармонларига мувофиқ, шунингдек, давлат органлари томонидан социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга ошириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларига ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига бевосита давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги «Тадбиркорлик ва инновациялар соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5583-сон Фармони 7-бандининг биринчи хатбошисидаги «Инновацион ривожланиш вазирлиги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси,» сўзлари «Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3151-сон қарори 5-бандининг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг чет элда стипендиатларнинг малакасини ошириш, стажировка ўташ ва таълим олишини ташкиллаштириш «Истеъдод» жамғармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
10-банддаги «Президентининг «Истеъдод» жамғармаси» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг 15-позицияси «Молиялаштириш манбалари» ва «Бажариш учун масъуллар» устунларидаги «Истеъдод» жамғармаси» сўзлари «Эл-юрт умиди» жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги «Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини ва «Астрономия ва аэронавтика» боғини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3275-сон қарори 1-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Халқ таълими вазирлигининг Фанлар академиясининг Астрономия институти (кейинги ўринларда — Астрономия институти)» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси ва Халқ таълими вазирлигининг Инновацион ривожланиш вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
а) 1-илованинг рус тилидаги матнидан «Центр по подготовке специалистов за рубежом и диалога с соотечественниками» блоки чиқариб ташлансин;
б) 2-илованинг рус тилидаги матнидан «Центр по подготовке специалистов за рубежом и диалогу с соотечественниками» блоки чиқариб ташлансин;
5-банддан «Центра по подготовке специалистов за рубежом и диалогу с соотечественниками» сўзлари чиқариб ташлансин;
саккизинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишинча саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги «Самарқанд ветеринария медицинаси институтини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3703-сон қарорига 2-илованинг 9-позицияси «Молиялаштириш манбалари» ва «Бажариш учун масъуллар» устунларидаги «Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот маркази» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
11-банддаги «Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот маркази» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг 8-позицияси «Молиялаштириш манбаи» ва «Масъуллар» устунларидаги «Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот маркази» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги ПФ-214-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон)
20-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Ташқи ишлар вазирлиги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот марказининг» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг рус тилидаги матни 3-позицияси «Источники финансирования» устунидаги «Центра по подготовке специалистов за рубежом и диалогу с соотечественниками Министерства иностранных дел» сўзлари «Фонда «Эл-юрт умиди» по подготовке специалистов за рубежом и диалогу с соотечественниками при Кабинете Министров» сўзлари билан алмаштирилсин.
тўртинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишинча бешинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
олтинчи — ўнинчи хатбошилар тегишинча еттинчи — ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишинча бешинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
олтинчи — ўн учинчи хатбошилар тегишинча еттинчи — ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Ташқи ишлар вазирлигининг Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот маркази» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-илованинг рус тилидаги матни 14-позицияси «Наименование мероприятия» устунидаги «Центра по подготовке специалистов за рубежом и диалогу с соотечественниками Министерства иностранных дел» сўзлари «Фонда «Эл-юрт умиди» по подготовке специалистов за рубежом и диалогу с соотечественниками при Кабинете Министров» сўзлари билан алмаштирилсин.