25.09.2018 йилдаги ПФ-5545-сон
ONLINE TRANSLATE
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фармони
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Хорижда яшаётган ва профессионал фаолиятини юритаётган ватандошларимиз, айниқса, катта илмий салоҳиятга эга олимлар, мутахассислар ва истеъдодли ёшлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, Ўзбекистоннинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун зарур, жаҳон меҳнат бозорида рақобатбардош ва юқори малакали мутахассисларни етакчи хорижий таълим муассасаларида ҳамда Ўзбекистонда тайёрлаш ва малакасини ошириш орқали кадрлар билан таъминлаш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш маркази Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунадиган Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади) этиб қайта ташкил этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма Хорижда стипендиатларнинг малака ошириши, стажировкаси ва ўқишини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармасининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари, шу жумладан халқаро шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хориждаги нуфузли илмий-тадқиқот, таълим ва тиббиёт муассасаларида, иқтисодиётнинг истиқболли тармоқларида, айниқса, энг янги материаллар ва инновацион технологияларни ишлаб чиқариш ва қўллаш соҳаларида ишлаётган, қимматли илмий ва амалий тажрибага эга ватандошларимиз билан алоқалар ўрнатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органларининг кадрлар бўйича хизматлари томонидан фойдаланилиши ва онлайн тарзда излаш амалга оширилиши мумкин бўлган жаҳон мамлакатлари ва мутахассисликлар бўйича каталоглаштирилган қимматли илмий ва амалий тажрибага эга ватандошларнинг электрон реестри (маълумотлар базаси)ни яратиш ва юритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий олимлар, ўқитувчилар, муҳандислар ва бошқа мутахассислар, шу жумладан ватандошларни таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви соҳаларига, айниқса, янги, истиқболли тармоқларга жалб этиш, улар учун қулай шароитлар яратиш, долзарб муаммоларини ҳал этиш, уларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва тадбирларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таълим, соғлиқни сақлаш ва иқтисодиёт соҳаларида ишлаётган ватандошлар орасида Ўзбекистоннинг ижобий қиёфасини шакллантириш, Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари бўйича уларнинг ғоя ва фикрларини тўплаш, умумлаштириш ва тегишли ташкилотларга етказиш, шунингдек, тўпланган материалларни тайёрлаш ва тарқатишнинг самарали тизимини яратиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижда Ўзбекистоннинг ижобий имиджини шакллантириш ва қўллаб-қувватлашда, шунингдек, ривожланган мамлакатларнинг нуфузли таълим ва илмий марказлари билан алоқаларни йўлга қўйиш ва ҳамкорликни ривожлантиришда ватандошлар салоҳиятидан фаол фойдаланиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидаги етакчи таълим ва илмий муассасаларида бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви соҳаларидаги истиқболли мутахассисларни, шу жумладан педагоглар ва илмий кадрларни танлаб олиш ҳамда тайёрлашни ташкил этиш;
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.02.2021 й., 06/21/6168/0111-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
нуфузли хорижий таълим ва илмий муассасаларда истиқболли мутахассисларни ўқишини мониторинг қилиш, уларнинг Ўзбекистонда муносиб ишга жойлашишига кўмаклашиш, ушбу мутахассисларнинг меҳнат фаолиятини мониторинг қилиш, уларнинг касбий жиҳатдан ўсишига ва мансаб пиллапояларида кўтарилишига кўмаклашиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мамлакатимиздаги ҳамда хорижий экспертларнинг, шу жумладан ватанадошларимизнинг Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ислоҳотларнинг боришига оид таҳлилий материаллари чоп этиладиган журналлар, илмий тўпламларни тайёрлаш ва кенг тарқатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда кадрларни хорижда тайёрлаш ва хорижий мутахассисларни жалб этиш борасидаги ишлар ҳолатини мониторинг қилиш ҳамда ушбу тизимни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
таълим, соғлиқни сақлаш, иқтисодиёт ва давлат бошқаруви соҳаларида халқаро ташкилотлар, хорижий мамлакатларнинг давлат тузилмалари ва нодавлат ташкилотлари билан алоқаларни йўлга қўйиш, уларни ҳамкорлик ва ривожланиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.02.2021 й., 06/21/6168/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.02.2021 й., 06/21/6168/0111-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Жамғарма директорига:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғарма тузилмасига, зарур ҳолларда, ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартириш киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғармага юклатилган вазифаларни бажаришга давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, шунингдек, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг малакали ишчи ва мутахассисларини шартнома асосида жалб этиш ҳуқуқи берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.02.2021 й., 06/21/6168/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази хорижда таълим олиш учун номзодларни танлов асосида танлаб олишни ташкил этишда Жамғармага ҳар томонлама услубий ёрдам кўрсатсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.02.2021 й., 06/21/6168/0111-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Жамғарма орқали хорижий мамлакатларда таълим олган стипендиатларнинг таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини, шу жумладан фан доктори илмий даражасини, махсус синовларсиз нострификациядан ўтказишни (эквивалентлигини белгилашни) таъминласин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Жамғарма харажатларини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) Жамғарма стипендиатларини хорижда бакалавриат, магистратура ва докторантурада ўқитишни ташкил этиш, хорижий олим ва мутахассисларни, шу жумладан ватандошларимизни республикада меҳнат фаолиятини амалга оширишга жалб этиш, шунингдек, Жамғарма таълим дастурларининг самарадорлигини таъминлаш ҳамда давлат хизматчилари салоҳиятини оширишга кўмаклашиш мақсадида бошқа тадбирларни амалга ошириш бўйича:
(10-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.02.2021 й., 06/21/6168/0111-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йилда — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармасидан олий таълим муассасалари объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун кўзда тутилган ҳажмнинг 10 фоизигача миқдорида Жамғарманинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ажратиладиган маблағлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йилдан бошлаб — кейинчалик Жамғарманинг хорижий олим ва экспертларни, шу жумладан ватандошларимизни жалб қилиш билан боғлиқ таълим дастурлари, тадбирлари, шунингдек, Жамғарма таълим дастурлари самарадорлигини таъминлаш ҳамда давлат хизматчилари салоҳиятини оширишга кўмаклашиш мақсадида бошқа тадбирларни амалга ошириш учун молиявий ресурсларга бўлган реал эҳтиёжи прогнозини ҳисобга олган ҳолда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган 45 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар;
(10-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.02.2021 й., 06/21/6168/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.02.2021 й., 06/21/6168/0111-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) Жамғарманинг жорий таъминоти, шу жумладан ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва Жамғармага юклатилган вазифаларни бажариш бўйича:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йилда — Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда Жамғарманинг Васийлик кенгаши томонидан белгиланадиган миқдорда республика олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари (тўлов-шартнома асосида ўқитишдан тушадиган) маблағларидан ажратмалар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2019 йилдан бошлаб — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушумлар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
жисмоний ва юридик шахсларнинг хайрия маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд «б» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.02.2021 й., 06/21/6168/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Жамғарма 2022 йил 1 январга қадар солиқ тўловларидан озод қилинсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Жамғармага тўртта енгил автотранспорт воситаси, шу жумладан учта шахсий ва битта навбатчи автомобиль сақлаш учун лимит ажратилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. «Ўзавтосаноат» АЖ ва Жамғарманинг Жамғармани «Ўзавтосаноат» АЖнинг Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 13-уй (3-қават) манзилида жойлашган биносида беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент шаҳри, Фурқат кўчаси, 171-уй манзилида жойлашган Хорижда стипендиантларнинг малака ошириши, стажировкаси ва ўқишини ташкил этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истеъдод» жамғармасининг бўшаётган бино ва иншоотларини туташ ҳудудлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига лойиҳа-тадқиқот ишларини амалга ошириш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шунингдек, берилаётган бино ва иншоотларни капитал таъмирлаш ва реконструкция қилишни амалга ошириш учун Туризми ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш бюджетдан ташқари жамғармасининг маблағларидан фойдаланишга рухсат берилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги Жамғармага:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ватандошлар ва хорижий мутахассислар билан алоқаларни йўлга қўйишда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
стипендиатлар хорижий мамлакатларга виза олишида, консуллик ҳисобига қўйилишида, нотариал ва бошқа хизматлар кўрсатилишида, борган давлатида стипендиатларнинг ўқишини мониторинг қилишда;
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.02.2021 й., 06/21/6168/0111-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чет элдан ишга таклиф этилаётган хорижий мутахассисларнинг виза олишида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хориждаги ватандошларнинг ташкилотлари, хорижий давлатларда фаолият юритаётган ўзбек маданий марказлари ва жамиятлари тўғрисидаги ахборотларни тўплашда, шунингдек, халқаро ташкилотлар, хорижий илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантиришда амалий ёрдам кўрсатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги белгиланган тартибда:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Жамғармани керакли алоқа, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан, унинг интернет жаҳон ахборот тармоғига кенг полосали кириш билан таъминласин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ватандошларнинг электрон реестри (маълумотлар базаси)ни яратиш ва юритиш, шунингдек, хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда видеоконференциялар, интернет-форумлар ва телекўприклар ўтказишда зарур техник ёрдам кўрсатсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги ва «Дунё» ахборот агентлиги Жамғарма фаолияти доирасида амалга оширилаётган ишларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Жамғарма икки ҳафта муддатда хориждаги ватандошлар билан ишлашни ташкил этиш ҳамда хорижий мутахассислар, шу жумладан ватандошларимизни Ўзбекистон Республикасига жалб этиш тартибини ишлаб чиқсин ва Жамғарманинг Васийлик кенгашига кўриб чиқиш учун киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.02.2021 й., 06/21/6168/0111-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувохитов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2018 йил 25 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПФ-5545-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.02.2021 й., 06/21/6168/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.02.2021 й., 06/21/6168/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.02.2021 й., 06/21/6168/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6168-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.02.2021 й., 06/21/6168/0111-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2018 й., 06/18/5545/1968-сон; 12.02.2021 й., 06/21/6168/0111-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)