Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ВА БАЪЗИ ҚАРОРЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 121-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 17 октябрдаги ПФ-5206-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сон қарори)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ишлаб чиқарилган ва сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 3 июндаги 240-сон қарорининг 11-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика пахта тозалаш саноатини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2001 йил 12 июндаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 29-модда) билан тасдиқланган «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг Пахта ва пахта маҳсулотлари контрактацияси ва ҳисоб-китоби маркази тўғрисидаги Намунавий низомга 1-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 29 сентябрь,
414-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 12 июндаги 252-сон қарори билан тасдиқланган «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмасининг Пахта ва пахта маҳсулотлари контрактацияси ва ҳисоб-китоби маркази тўғрисидаги Намунавий низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 4-банднинг бешинчи хатбошидаги «экспортга ва республикадаги истеъмолчиларга» сўзлари чиқариб ташлансин;
2. 5-бандда:
саккизинчи хатбошидаги «экспортга ва маҳаллий истеъмолчиларга» сўзлари чиқариб ташлансин;
ўн тўртинчи ва ўн тўққизинчи хатбошидаги «экспортга ва» сўзлари «ташқи савдо компанияларига ва» сўзлари билан алмаштирилсин;
йигирма биринчи хатбошидаги «экспортга» сўзи «ташқи савдо компанияларига» сўзлари билан алмаштирилсин, «экспорт» сўзи чиқариб ташлансин;
йигирма иккинчи хатбошидаги «белгиланган квоталар ва жўнатиш ҳужжатлари (разнарядкалар)га мувофиқ ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин, «экспортга» сўзи «ташқи савдо компанияларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
охирги хатбошидаги «Ўзпахтасаноат» уюшмаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари
рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта маҳсулотини сотиш нархлари ва бюджет билан ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисида» 1995 йил 25 сентябрдаги 373-сон қарори.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «1999 йилда товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти прогнози тўғрисида» 1999 йил 15 январдаги 23-4-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбоши ва ушбу қарорга 4-илова.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2000 йилда товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти прогнози тўғрисида» 2000 йил 4 апрелдаги 124-24-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбоши.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Пахта толасини марказлаштирилган экспорт қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 18 сентябрдаги 377-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 9-сон, 54-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2003 йил 14 январдаги 17-сон қарорига 1-илованинг 32-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 7-модда).
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 17-18-сон, 159-модда)