Ҳужжат кучини йўқотган 29.09.2003 25.09.1995 йилдаги 373-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 25.09.1995 йилдаги 373-сон
Дата вступления в силу
25.09.1995
Ҳужжат кучини йўқотган 29.09.2003
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

ПАХТА МАҲСУЛОТИНИ СОТИШ НАРХЛАРИ ВА БЮДЖЕТ БИЛАН ЎЗАРО ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 29 сентябрдаги 414-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Пахта маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар ва уни истеъмол қилувчилар (Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси, республикадаги истеъмолчилар) ўртасидаги, шунингдек улар ва бюджет ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Белгилаб қўйилсинки, 1995 йил ҳосили пахта маҳсулоти «Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмасидан Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи савдо ташкилотлари, «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси ва толани қайта ишловчи республика истеъмолчилари томонидан прейскурант улгуржи-сотиш нархлари бўйича сотиб олинади. Транспорт, бож, воситачилик ва экспедиторлик харажатлари харидорлар томонидан прейскурант нархга қўшимча равишда тўланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ташқи савдо ташкилотлари ва «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси томонидан пахта маҳсулотини республикадан ташқарига сотиш Ливерпуль биржасининг жаҳон нархлари бўйича амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2 ҳафта муддатда кўрсатиб ўтилган идораларнинг бюджет билан ўзаро ҳисоб-китоб қилиши тартибини мазкур қарорга мувофиқ қайта кўриб чиқсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 13 сентябрдаги 461-сон ва 1994 йил 20 октябрдаги 515-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1995 йил 25 сентябрь,

373-сон