Ҳужжат кучини йўқотган 07.03.2020 01.10.2009 йилдаги 265-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 01.10.2009 йилдаги 265-сон
Дата вступления в силу
01.10.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 07.03.2020
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

ФУҚАРОЛАРНИ МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ВА МУҚОБИЛ ХИЗМАТЛАРГА ЧАҚИРИШ, САФАРБАРЛИК ЧАҚИРУВИ РЕЗЕРВИДАГИ ХИЗМАТГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ЧАҚИРУВ КОМИССИЯЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4630-сонли «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилиш бўйича чақирув комиссиялари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Мудофаа вазирлиги (Қ. Бердиев), Ички ишлар вазирлиги (Б. Матлюбов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Икромов), Давлат тест маркази (Б. Исмаилов) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли жамоатчилик ташкилотлари билан биргаликда юқоридаги Низом талабларидан келиб чиққан ҳолда фуқароларнинг муддатли ҳарбий, муқобил хизматга чақирилишини ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилинишини ташкил этишга ва ўтказишга шахсан масъул эканликлари белгилаб қўйилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Мудофаа вазирлиги (Қ. Бердиев), Қуролли Кучлар Бирлашган штаби (А. Косьяненко) мазкур қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда идоравий ҳужжатларга тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2009 йил 1 октябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
265-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 1 октябрдаги 265-сон қарорига
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилиш бўйича чақирув комиссиялари тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Мазкур Низом «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилиш бўйича чақирув комиссиялари (кейинги ўринларда чақирув комиссиялари деб юритилади) таркибини, фаолият тартибини, вазифаларини ҳамда унинг раиси ва аъзоларининг мажбуриятларини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар ва туманларда чақирув комиссиялари тузилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Чақирув комиссиялари фаолиятининг бошланиши ва тугатилиши «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги чақирувни ўтказиш ва муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги қарори билан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Чақирув комиссиялари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
II. Чақирув комиссиялари таркиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари тегишли равишда ҳудудий чақирув комиссияларининг раислари этиб тайинланадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) чақирув комиссиялари раисларининг ўринбосарлари этиб мудофаа ишлари бошқармаси (бўлими) бошлиқлари тайинланадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чақирув комиссиялари таркибига қуйидаги мансабдор шахслар ва ташкилотлар вакиллари киритилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармалари ва туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари бошлиқларининг ўринбосарлари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Республика «Маҳалла» хайрия жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) бўлимлари (бўлинмалари) вакиллари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) бўлимлари (бўлинмалари) вакиллари;
(6-бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 февралдаги 90-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 8-сон, 120-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталари вакиллари;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар ва туман бўлими вакиллари;
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича вакили (Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори буйруғи билан масъул ходим белгиланади);
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чақирув комиссияси катта шифокори.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Чақирув комиссияларининг шахсий таркиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
III. Чақирув комиссияларининг асосий вазифалари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Қуйидагилар туман (шаҳар) чақирув комиссияларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муддатли ҳарбий хизматга чақирилган фуқароларни йиғиш тадбирларини уюштириб, ҳарбий қисмларга тантанали вазиятда кузатиш, Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларнинг яшаш жойларида тантанали равишда кутиб олинишини таъминлаш борасида тегишли вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чақирув комиссияларининг чақирув пунктларида ишлаши учун зарур шарт-шароитлар, жумладан алоқа воситалари, дори-дармонлар, тиббиёт ва хўжалик мол-мулки, автомобиль транспорти билан таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш чора-тадбирларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш тадбирларининг кенг тарғиб қилинишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чақирувнинг ошкоралигини таъминлаш, чақирув комиссиялари фаолияти юзасидан самарали жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларнинг чақирув масалаларига оид мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар чақирув комиссиялари зиммасига қуйидаги вазифалар юкланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чақирилиш муддатини кечиктириш ёки чақирилишдан озод қилишнинг тўғрилигини текшириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чақирилувчиларни ҳарбий касбларга тайинлашда уларнинг жисмоний ва умумий тайёргарлиги, тажрибаси, қобилияти, қизиқиши ва бошқа фазилатларини ҳисобга олишнинг асосланганлигини назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
шаҳар ва туман чақирув комиссиялари аъзоларининг услубий тайёргарлигини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чақирув комиссияларининг йиғин пунктларида ишлаши учун зарур шарт-шароитлар, жумладан алоқа воситалари, дори-дармонлар, тиббиёт ва хўжалик мол-мулки, автомобиль транспорти билан таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш чора-тадбирларни амалга ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муддатли ҳарбий хизматга чақирилган фуқароларни йиғиш тадбирларини уюштириб, ҳарбий қисмларга тантанали вазиятда кузатиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларнинг яшаш жойларида тантанали вазиятда кутиб олинишини таъминлаш борасида тегишли вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларнинг туман (шаҳар) чақирув комиссиялари қарорлари юзасидан берган шикоятларини кўриб чиқиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
IV. Чақирув комиссияси фаолиятини ташкил этиш тартиби
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Чақирув комиссиясининг йиғилишлари комиссия раиси томонидан тасдиқланган жадвал асосида ўтказилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Чақирув комиссияси ўз ишини даставвал чақирилувчиларнинг шахсий йиғма жилдларини ўрганишдан бошлайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Чақирилувчини тиббий кўрикдан ўтказиш, унинг маънавий ва касбий фазилатларини, шунингдек, оила аъзоларининг моддий ва ижтимоий аҳволини ўрганиш натижаларига мувофиқ туман (шаҳар) чақирув комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий хизматга яроқлилиги ва қўшин турини белгилаган ҳолда ҳарбий хизматга чақириш тўғрисида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий хизматга яроқлилиги ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга тайинлаш тўғрисида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий хизматга яроқлилиги ва муқобил хизматга чақириш тўғрисида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
саломатлигига кўра ҳарбий хизматга вақтинча яроқсизлиги тўғрисида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий хизматга чақирилиш муддатини белгиланган тартибда кечиктириш ёки чақирилишдан озод қилиш тўғрисида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
саломатлигига кўра тинчлик давридаги ҳарбий хизматга яроқсизлиги, уруш даврида ҳарбий хизматга чекланган равишда яроқлилиги ва захирага ўтказиш тўғрисида;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий хизматга яроқсиз деб топиб, ҳарбий ҳисобдан чиқариш тўғрисида.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Чақирув комиссияси ўз қарорларини баённомалар китобида расмийлаштириб боради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Баённомалар ҳамда чақирилувчиларнинг йиғма жилдларидаги ҳисобга олиш картаси чақирув комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар чақирув комиссияси чақирув тадбирлари тугагандан сўнг 5 кун муддатда фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилиш, муқобил хизматга чақириш, чақирув муддатини кечиктириш, чақирувдан озод этиш, муддатли ҳарбий хизматга янги чақирилган ҳарбий хизматчиларни ҳарбий қисмларга тантанали вазиятда кузатиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни тантанали вазиятда кутиб олиш бўйича амалга оширилган ишлар якунлари тўғрисида ахборот тайёрлаб, тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, улар эса ўз навбатида ушбу ахборотни 10 кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
V. Чақирув комиссияларининг раислари ва комиссия аъзоларининг мажбуриятлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) чақирув комиссиялари раисларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг навбатдаги чақирувни ўтказиш ва муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатиш тўғрисидаги қарори эълон қилингандан сўнг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) ҳокимликларининг тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлашга киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли равишда йиғин ва чақирув пунктларини чақирув тадбирларини ўтказишга тайёрлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чақирув комиссиялари аъзоларининг услубий тайёргарлигини ташкил этиш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш ва тасдиқлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чақирув комиссияси фаолиятини бошқариш ва комиссия томонидан тегишли қарорлар қабул қилинишида шахсан иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чақирув комиссиясининг муддатли ҳарбий хизматга чақирилган фуқароларни ҳарбий қисмларга тантанали вазиятда кузатиш ва Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларида тантанали вазиятда кутиб олиш бўйича фаолиятини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларнинг мурожаатлари, ариза ва шикоятларини ўз вақтида кўриб чиқиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар чақирув комиссияси раислари туман (шаҳар) чақирув комиссиялари раисларининг фаолиятини мувофиқлаштирадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) чақирув комиссиялари раисларининг ўринбосарлари — мудофаа ишлари бошқармаси (бўлими) бошлиқларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича вакиллари билан ҳамкорликда мудофаа ишлари бошқармасида чақирилувчилар танловини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чақирув комиссияси ишида ва комиссия томонидан тегишли қарорлар қабул қилинишида шахсан иштирок этиш;

тегишли равишда йиғин ва чақирув пунктлари ишини ташкил этиш, чақирув комиссияси аъзоларига амалий ёрдам кўрсатиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муддатли ҳарбий хизматга янги чақирилган ҳарбий хизматчиларни ҳарбий қисмларга кузатиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни жойларда кутиб олиш тадбирлари ижросини назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чақирилувчиларнинг йиғин ва чақирув пунктларига ўз вақтида етиб келишларини назорат қилиш, шунингдек, ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳарбий хизматдан бўйин товлаётган шахсларни қидириб топиш, ушлаш ва мудофаа ишлари органларига олиб бориш чора-тадбирларини кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий хизматчиларнинг саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидан қайтарилган ҳар бир ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий органлари билан ҳамкорликда хизмат текшируви ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муддатли ҳарбий хизматга чақирилган, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилинган, муддатли ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўтаб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчилар ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ҳақида тушунтириш ишларини ташкил этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чақирув ёшига етган ҳар бир шахснинг, у ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқароси эканлигини, оиласидаги моддий аҳволини, саломатлигини, судланган-судланмаганлигини, шу жумладан ички ишлар органлари томонидан юритиладиган профилактик ҳисобга киритилган-киритилмаганлигини аниқлаш ишларини ташкил этиш;
(16-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
амалга оширилган ишлар тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) ҳокимликлари раҳбариятига белгиланган тартибда ахборот бериб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муддатли ҳарбий хизматга янгидан чақирилган ҳарбий хизматчиларни ҳарбий қисмларга тантанали вазиятда кузатиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни жойларда тантанали вазиятда кутиб олиш, уларни ишга жойлаштириш бўйича олиб борилган ишлар тўғрисида маълумотнома тайёрлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар чақирув комиссиялари раисларининг ўринбосарлари туман (шаҳар) чақирув комиссиялари раислари ўринбосарларининг иш фаолиятини мувофиқлаштирадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармалари ва туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари бошлиқларининг ўринбосарлари — чақирув комиссияси аъзоларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳар бир чақирилувчи ва чақирув ёшига етган ҳар бир шахсни, у ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон Республикаси фуқароси эканлигини, судланган-судланмаганлигини, ички ишлар органлари томонидан юритиладиган профилактик ҳисобга киритилган-киритилмаганлигини аниқлаш;
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муқаддам судланган, ички ишлар органлари томонидан юритиладиган профилактик ҳисобга киритилган, терговга қадар текширув суриштирув ва дастлабки тергов олиб борилаётган ишга дахлдор чақирилувчилар рўйхатини мудофаа ишлари органларига тақдим этиш;
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 321-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чақирув комиссияси ишида ва комиссия томонидан тегишли қарорлар қабул қилинишида шахсан иштирок этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
умумий ҳарбий мажбуриятдан бўйин товлаётган чақирилувчиларни қидириб топиш, ушлаш ва мудофаа ишлари органларига олиб боришни таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тегишли равишда йиғин ва чақирув пунктларида, шу жумладан муддатли ҳарбий хизматга янгидан чақирилган ҳарбий хизматчиларни ҳарбий қисмларга жўнатиш жойларида (темир йўл станциялари, вокзаллар ва аэропортларда) жамоат тартиби сақланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида муддатли ҳарбий хизматга янгидан чақирилган ҳарбий хизматчиларни ҳарбий қисмларга жўнатиш жойларига (темир йўл станциялари, вокзаллар ва аэропортларга) олиб борадиган йўналишларни олдиндан аниқлашни, ажратилган автотранспорт воситаларини ўз вақтида техник кўрикдан ўтказишни, ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш борасида йўл-йўриқ беришни, техник жиҳатдан носоз автотранспорт воситаларидан фойдаланилишига йўл қўймаслик чораларини кўришни ва чақирилувчилар ташилаётган автомобилларнинг патруль хизмати автомобиллари кузатувида ҳаракатланишини таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муддатли ҳарбий хизматга янгидан чақирилган ҳарбий хизматчиларни ҳарбий қисмларга тантанали вазиятда кузатишни, Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни жойларда тантанали вазиятда кутиб олишни ташкил этишга кўмаклашиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг, вилоятлар, Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари ўринбосарлари туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари бошлиқлари ўринбосарларининг иш фаолиятини мувофиқлаштирадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Республика «Маҳалла» хайрия, Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар ва туман бўлимлари (бўлинмалари), хотин-қизлар қўмиталари вакиллари — чақирув комиссияси аъзолари:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилиш, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақиришдан озод этиш ишларининг ошкоралик ва холислик асосида ўтказилиши юзасидан самарали жамоат назоратини таъминлайдилар;

чақирув комиссияси ишида ва комиссия томонидан тегишли қарорлар қабул қилинишида шахсан иштирок этадилар;

чақирилувчиларнинг чақирув комиссияларига ўз вақтида етиб келишларини таъминлаш ишларига кўмаклашадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чақирилувчиларнинг уруш ва меҳнат фахрийлари билан учрашувларини ташкил этадилар ва ўтказадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан муддатли ҳарбий хизматга чақирилаётган ва сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилинаётган чақирилувчиларнинг оилавий ва моддий аҳволини ўрганиш, ушбу ишлар натижаларини мудофаа ишлари бўлимига тақдим этиш ва чақирилувчиларга маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан холисона тавсифнома бериш ишларини ташкил этадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муддатли ҳарбий хизматга янгидан чақирилган ҳарбий хизматчиларни ҳарбий қисмларга тантанали вазиятда кузатиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган муддатли ҳарбий хизматчиларни жойларда тантанали вазиятда кутиб олиш тадбирларида иштирок этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) бўлими вакиллари — чақирув комиссияси аъзолари:
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 712-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 996-модда)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
фуқароларни муддатли ҳарбий ва муқобил хизматларга чақириш, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматга қабул қилиш, чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақиришдан озод этиш ишларининг ошкоралик ва холислик асосида ўтказилиши юзасидан самарали жамоат назоратини таъминлайдилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чақирув комиссияси ишида ва комиссия томонидан тегишли қарорлар қабул қилинишида шахсан иштирок этадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муддатли ҳарбий хизматни намунали ўтаган ҳарбий хизматчиларга олий таълим муассасаларига ўқишга киришлари учун ҳарбий қисм қўмондонлиги томонидан бериладиган тавсияномалар ва бошқа имтиёзлар тўғрисида чақирилувчилар ўртасида тушунтириш ишларини олиб борадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
мудофаа ишлари бўлими ҳамда чақирув пунктини чақирилувчиларда юксак маънавий ва ахлоқий фазилатларни тарбиялаш, фаол ҳаётий позицияни шакллантириш ҳамда ватанпарварлик, мамлакат тақдири учун масъуллик ҳиссини оширишга йўналтирилган кўргазмали тарғибот воситалари билан таъминлашга ёрдам берадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий-спорт мусобақаларининг вилоят ва республика босқичларида ғолибликни қўлга киритган чақирилувчиларга ўзлари истаган қўшин турида хизматни ўташи учун (уларнинг ижтимоий-сиёсий ва жисмоний тайёргарликлари ушбу қўшин тури учун белгиланган талабларга жавоб бериши шарти билан) юборилишига тавсиянома берадилар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
муддатли ҳарбий хизматга янги чақирилган ҳарбий хизматчиларни тантанали вазиятда кузатиш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган муддатли ҳарбий хизматчиларни жойларда тантанали вазиятда кутиб олиш тадбирларида иштирок этадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри бўйича вакиллари — чақирув комиссияси аъзоларининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чақирув комиссиясини чақирилувчиларнинг билим савиясини аниқлаш бўйича тест материаллари билан таъминлаш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чақирилувчиларнинг билим савиясини аниқлаш бўйича тест синовларини белгиланган тартиб ва қоидаларга қатъий риоя этган ҳолда ўтказиш, натижаларини чақирув комиссияларига ўз вақтида етказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чақирув комиссияси ишида ва комиссия томонидан тегишли қарорлар қабул қилинишида шахсан иштирок этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) чақирув комиссияларининг катта шифокорлари — чақирув комиссияси аъзоларининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чақирув комиссияси фаолияти бошлангунга қадар шифокорлар хоналарини санитария-гигиена талабларига жавоб беришини, уларда зарур тиббий асбоб-ускуна, анжом ва дори-дармонлар мавжудлигини ва уларнинг яроқлилигини текшириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чақирув комиссиясига чақирилувчиларнинг тиббий ҳужжатларини, жумладан, руҳий-асаб, сил касалликлари, наркологик ва тери-таносил касалликлар диспансерлари, ОИТС марказлари, санитария-эпидемиология станциялари ва шу каби бошқа даволаш муассасалари ҳисобида турган чақирув ёшидаги шахсларнинг рўйхати, касаллик тарихидан кўчирмаларини ўз вақтида тақдим этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ–4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ чақирилувчиларни тиббий кўрикдан сифатли ўтказиш;
(23-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 мартдаги 210-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 09/19/210/2757-сон)
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чақирилувчиларнинг ҳисоб карточкаларида шифокор-мутахассислар томонидан қайд этилган ёзув ва хулосаларнинг тўғрилигини текшириш, чақирилувчининг ҳарбий хизматга, хусусан, муайян қўшин туридаги ҳарбий хизматга яроқлилиги, даволаниш учун чақирув муддатини кечиктириш ёки қўшимча тиббий кўрикдан ўтказиш зарурлиги юзасидан қарор қабул қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чақирув комиссияси раисининг ўринбосари билан биргаликда чақирилувчиларни ўз вақтида қўшимча тиббий кўрик ва даволанишга жўнатиш, уларнинг қўшимча тиббий кўрик ва даволанишдан сўнг кечикмасдан қайтиб келишини назорат қилиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чақирув комиссияси раисига чақирилувчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишларида аниқланган барча камчиликлар ҳақида ахборот бериш, уларни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўриш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий кўрикнинг талаб даражасида ўтказилишини таъминлаш мақсадида илгари ўтказилган чақирув тадбирлари жараёнида йўл қўйилган хато-камчиликлар таҳлили асосида тиббий комиссиянинг шифокор-мутахассислари билан ўқув-услубий машғулотлар ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий хизматчиларнинг саломатлигига кўра ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафидан қайтарилган ҳар бир ҳолат юзасидан мудофаа ишлари бошқармаси вакиллари билан ҳамкорликда холисона хизмат текшируви ўтказиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чақирилувчиларнинг тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича ҳисоботларни тайёрлаш ва чақирув комиссиясига тақдим этиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чақирув комиссияси фаолияти якуни бўйича ҳисоботларни тайёрлаш, тегишли равишда киритиш, умумлаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш, Мудофаа вазирликларига тақдим этиш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар чақирув комиссияларининг катта шифокорлари туман (шаҳар) чақирув комиссияларининг катта шифокорлари фаолиятини мувофиқлаштирадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Чақирув комиссиялари котибларининг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
тиббий текширув ва касалликлар ташхиси ҳамда чақирилувчиларнинг соғлиғи бўйича шикоятлари асосида шифокор-мутахассисларнинг хулосаларини чақирув комиссиясининг баённомалари китобига киритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чақирув комиссияси томонидан қабул қилинган қарорларни чақирув комиссиясининг баённомалари китобида ўз вақтида, тўғри расмийлаштириб бориш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
касалликлар ташхиси тасдиқланмаган, шунингдек бошқа сабабларга кўра Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар, вилоятлар йиғин пунктидан туман мудофаа ишлари бўлимига қайтарилган чақирилувчиларнинг ҳисобини юритиш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
чақирув комиссиясининг баённомалари китобида комиссиянинг кундалик иш фаолиятига якун ясаб, олиб борилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тайёрлаш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар чақирув комиссияларининг котиблари туман (шаҳар) чақирув комиссиялари котиблари фаолиятини мувофиқлаштирадилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
VI. Якуний қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Чақирув тадбирларига жалб этилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) чақирув комиссиялари аъзоларининг доимий иш жойи лавозими ва ўртача иш ҳақи улар мазкур Низомда белгиланган вазифаларни бажараётган бутун давр мобайнида сақланиб қолади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Мазкур Низом талабларини бузган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) чақирув комиссиялари аъзолари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) чақирув комиссияларининг қарорлари юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 40-сон, 435-модда; 2017 й., 8-сон, 120-модда, 37-сон, 996-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/960/0355-сон, 04.05.2018 г., № 09/18/321/1154; 12.03.2019 й., 09/19/210/2757-сон)