Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларпи бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сафарбарлик чақирувидаги резервидаги хизматни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 22 февралдаги 99-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 17-модда):
а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги «муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли» сўзлари «ҳарбий хизматга, шу жумладан чекланишлар билан яроқли» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-банднинг биринчи хатбошидаги «муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли бўлган» сўзлари «ҳарбий хизматга, шу жумладан чекланишлар билан яроқли бўлган» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4630-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.03.2020 й., 07/20/4630/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 январдаги 36-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2021 й., 09/21/36/0063-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 09/21/775/1206-сон)
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 21 февралдаги 95-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 4-сон, 35-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2004 йил 26 июлдаги 359-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 74-модда) илованинг 10-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги Низомга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2009 йил 9 апрелдаги 103-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 15-сон, 187-модда).
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда) 1-илованинг 27-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2013 йил 23 августдаги 233-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 61-модда) илованинг 14-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2015 йил 27 июндаги 171-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 6-сон, 51-модда) илованинг 16-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг мудофаа доктринаси тўғрисида» 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-458-сон ва «Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида» 2018 йил 5 апрелдаги ЎРҚ-471-сон қонунлари)» 2018 йил 20 сентябрдаги 748-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 9-сон, 230-модда) илованинг 11-банди.