ИЛОВА
БСИ | = | ББТ + ББД + ЎрОД + БТ |
4 |
ИЛОВА
Т/р | Индикатор номи | Индикаторни ҳисоблаш формуласи | ||||||||||||||
1. | Битирувчиларнинг банд бўлиш тезлиги |
Бунда: ББТ — банд бўлиш тезлиги; Б1 — ҳисобот йилининг биринчи ойида бандлиги таъминланган битирувчилар сони (талабалик давридан банд бўлиб келган битирувчилар ҳам мазкур тоифага киритилади); БИҲреестр — Ижтимоий реестрга киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож бандлиги таъминланган битирувчилар сони; Б2 — ҳисобот йилининг иккинчи ва учинчи ойларида бўлган муддат оралиғида бандлиги таъминланган битирувчилар сони; Б3 — ҳисобот йилининг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи ойларида бандлиги таъминланган битирувчилар сони; Б4 — ҳисобот йилининг еттинчи ойидан ўн иккинчи ойигача (мазкур ойда ҳам) бўлган муддат оралиғида бандлиги таъминланган битирувчилар ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинган битирувчилар сони; БС — битирувчиларнинг умумий сони; ҲБ — ҳисобга олинмайдиган битирувчилар сони. | ||||||||||||||
2. | Битирувчиларнинг барқарор бандлик даражаси |
Бунда: ББД — барқарор бандлик даражаси; ИБбар — ҳисобот йилининг сўнгги олти ойи давомида узлуксиз бандлиги таъминланган битирувчилар сони; ББ — бандлиги таъминланган битирувчилар сони. | ||||||||||||||
3. | Битирувчиларнинг ўртача ойлик даромади | 1) Битирувчиларнинг ўртача ойлик даромади индекси қуйидагича аниқланади:
Бунда: ЎрОД — ўртача ойлик даромад коэффициенти; ЎрОДмакс — энг юқори натижага эга олий таълим ташкилоти битирувчиларининг ўртача ойлик даромади; ЎрОДи — и-олий таълим ташкилоти битирувчиларининг ўртача ойлик даромади; 2) Олий таълим ташкилоти битирувчиларининг ўртача ойлик даромади қуйидагича аниқланади:
Бунда: ЎрОДи — и-олий таълим ташкилоти битирувчиларининг ўртача ойлик даромади; ББ — бандлиги таъминланган битирувчилар сони; Ки — и-битирувчининг ўртача ойлик даромадининг ўртача ойлик номинал иш ҳақи миқдорига нисбати; 3) Битирувчининг ўртача ойлик даромадининг ўртача ойлик номинал иш ҳақи миқдорига нисбати қуйидагича аниқланади:
Бунда: Ки — и-битирувчининг ўртача ойлик даромадининг ўртача ойлик номинал иш ҳақи миқдорига нисбати. ОДўри — и-битирувчининг ўртача ойлик даромади; ҲОўрж — битирувчининг яшаш жойи бўйича ўртача ойлик номинал иш ҳақи. | ||||||||||||||
4. | Битирувчиларнинг бандлик тоифаси |
Бунда: БТ — бандлик тоифаси; ББй.ш. — юридик шахснинг муассиси (таъсисчиси) бўлган битирувчилар ҳамда юридик шахс ҳисобланган ташкилотда ишлаётган битирувчилар сони; ББт. — таълимни кейинги босқичда давом эттираётган (фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун мустақил изланувчилар бундан мустасно) битирувчилар сони; ББх — ҳисобот йили давомида хорижга чиқиб, узлуксиз 90 календар кун мобайнида хорижда бўлган ҳамда ҳисобот йили якунига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қайтмаган битирувчилар сони; БИҲреестр — Ижтимоий реестрга киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож бандлиги таъминланган битирувчилар сони; ББЯТТ — якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган битирувчилар сони; Ббошқа — мазкур методиканинг 11-банди бешинчи хатбошисида назарда тутилган битирувчилар; БС — битирувчиларнинг умумий сони; ҲБ — ҳисобга олинмайдиган битирувчилар сони. |