29.09.2026 йилдаги 525-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.09.2026 йилдаги 525-сон
Дата вступления в силу
02.10.2026
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
қарори

Олий таълим ташкилотлари битирувчилари сифати индексини жорий этиш тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий таълим, фан ва инновациялар тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сон Фармони ижросини таъминлаш, олий таълим ташкилотлари битирувчилари бандлиги кўрсаткичлари асосида рағбатлантириш механизмларини татбиқ этиш орқали соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сон Фармонига мувофиқ, «Битирувчи сифати индекси»ни ишлаб чиқиш ҳамда ҳар йили энг юқори индексга эга 20 та олий таълим ташкилотининг Карьера марказларини Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 500 млн сўмдан молиявий рағбатлантиришни йўлга қўйиш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. 2026 йил 1 октябрдан бошлаб олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг бандлигини таъминлашнинг сифат даражасини баҳолашга қаратилган «Битирувчи сифати индекси» жорий этилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Битирувчи сифати индекси»ни шакллантириш ва унинг натижаларига кўра олий таълим ташкилотларини рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг меҳнат бозоридаги натижадорлигини комплекс баҳолашга қаратилган «Битирувчи сифати индекси»ни шакллантириш тартиби;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Битирувчи сифати индекси»ни давлат ахборот тизимлари билан интеграция қилинган рақамли платформа орқали шакллантириш, унинг натижаларини эълон қилиш ва рағбатлантириш тартиби.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги 2026 йил 10 ноябрга қадар Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан интеграциялашган «Битирувчи сифати индекси»нинг рақамли платформасини бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқиб, ишга тушириши маълумот учун қабул қилинсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. «Битирувчи сифати индекси» автоматлаштирилган рақамли платформасига идоралараро электрон тизим орқали интеграция қилинадиган ахборот тизимлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. «Киберхавфсизлик маркази» ДМ 2026 йил 1 ноябрга қадар «Битирувчи сифати индекси» рақамли платформасининг белгиланган тартибда киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан тегишли экспертизалардан ўтказилиши ҳамда «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» ДМ экспертиза жараёнлари якунидан сўнг платформанинг вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинишида кўмаклашсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Рақамли технологиялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2026 йил 1 декабрга қадар «Битирувчи сифати индекси»ни шакллантириш учун зарур бўладиган маълумотларнинг ўзаро тезкор алмашинувини таъминлаш бўйича ахборот тизимларини «Рақамли ҳукумат»нинг идоралараро интеграция платформаси орқали интеграция қилиш чораларини кўрсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Белгилаб қўйилсинки, «Битирувчилар сифати индекси»ни шакллантириш ва унинг натижаларига кўра олий таълим ташкилотларини рағбатлантириш учун маблағлар 2027 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида тасдиқланган бюджет параметрларига тегишли ўзгартириш киритган ҳолда ажратилади, 2028 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 22 ноябрдаги 612-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов ҳамда Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори Б.Г. Юлдашев зиммасига юклансин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Тошкент ш.,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2026 йил 29 сентябрь,
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
525-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 525-сон қарорига
1-ИЛОВА

«Битирувчи сифати индекси»ни шакллантириш ва унинг натижаларига кўра олий таълим ташкилотларини рағбатлантириш тартиби тўғрисида
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Ушбу Низом «Битирувчи сифати индекси»ни шакллантириш ва унинг натижаларига кўра олий таълим ташкилотларини рағбатлантириш тартибини белгилайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
битирувчи — ҳисобот йилида олий таълим ташкилотини тамомлаб, бакалавр ёки магистр дипломини олган шахс;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Битирувчи сифати индекси» (кейинги ўринларда — индекс) — олий таълим ташкилоти битирувчиларининг меҳнат бозоридаги натижадорлигини банд бўлиш тезлиги, барқарор бандлик даражаси, ўртача ойлик даромади ва бандлик тоифаси индикаторлари асосида комплекс баҳолаш кўрсаткичи;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Битирувчи сифати индекси»ни шакллантиришнинг автоматлаштирилган рақамли платформаси (кейинги ўринларда — рақамли платформа) — тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинган ҳолда, зарур ахборотларни автоматик равишда тўплаш, верификация қилиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш орқали индексни шакллантиришни таъминловчи ахборот тизими;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ижтимоий ҳимояга муҳтож битирувчи — етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган шахслар, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
индикатор — олий таълим ташкилоти битирувчиларининг таълимни тугатгандан кейинги фаолияти ва натижаларини баҳолаш учун қўлланадиган, аниқ ҳисоблаш тартиби ва формуласига эга бўлган кўрсаткич;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий таълим ташкилоти тоифаси — олий таълим ташкилотида талабалар сони устувор бўлган таълим йўналишидан келиб чиққан ҳолда, Олий таълим ташкилотлари миллий рейтинги доирасида Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан белгиланадиган тоифа;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳисобот йили — 1 июль санасидан бошланиб, кейинги йилнинг 30 июнь санасига қадар бўлган 12 ойлик давр.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3. Қуйидагилар индексни шакллантириш ва унинг натижаларига асосан рағбатлантиришнинг асосий мақсадлари ҳисобланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг таълимни тугатгандан кейинги фаолияти ва натижаларини тизимли баҳолаш ҳамда баҳолаш асосида олий таълим ташкилотларини рағбатлантириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
битирувчиларнинг бандлиги кўрсаткичлари асосида олий таълим ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
олий таълим ташкилотлари ўртасида битирувчиларнинг бандлигини таъминлашда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4. Индексни шакллантириш ва унинг натижаларига кўра олий таълим ташкилотларини рағбатлантириш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
2-боб. Индексни шакллантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
5. Индекс Агентлик томонидан ҳар йили идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, барча олий таълим ташкилотлари (олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари бундан мустасно) битирувчилари бўйича шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
6. Индекс олий таълим ташкилотларини «амалий фанлар», «тиббиёт фанлари», «ижтимоий-гуманитар фанлар» ва «ижод (спорт)» тоифаларига ажратган ҳолда шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида ҳисобот йилида 200 нафардан кам битирувчига эга олий таълим ташкилотларининг индекс натижалари алоҳида қайд этилади ва уларга нисбатан рағбатлантириш қўлланмайди, «ижод (спорт)» тоифасидаги олий таълим ташкилотлари бундан мустасно.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
7. Ҳисобот йили давомида фаолияти тугатилган олий таълим ташкилотлари индекснинг якуний натижаларига киритилмайди.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
8. Индекс битирувчиларнинг банд бўлиш тезлиги, барқарор бандлик даражаси, ўртача ойлик даромади ва бандлик тоифаси индикаторлари асосида шакллантирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
9. Индексни ҳисоблаш тартиби ва методикаси Агентлик томонидан белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
10. Индексни ҳисоблашда қуйидаги тоифадаги битирувчиларнинг кўрсаткичлари инобатга олинмайди:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
хорижий давлат фуқароси ҳисобланган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ҳарбий хизматни ўтаётган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
озодликдан маҳрум этилган;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
вафот этган.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
11. Индекс бўйича индикаторлари учун зарур бўладиган ахборотлар рақамли платформадан олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Зарур ҳолларда индикаторлар учун маълумотлар Агентликнинг сўровига кўра тегишли вазирлик ва идоралар томонидан тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
12. Олий таълим ташкилотларига индекс натижаларини рақамли платформадаги шахсий кабинет орқали кузатиб бориш имконияти яратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
13. Индекснинг индикаторларини белгилаб олишда фойдаланиладиган ахборотларнинг тўғрилиги ва ишончлилиги учун тегишли вазирлик ва идоралар масъул ҳисобланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда нотўғри ёки сохталаштирилган маълумотлар, шунингдек, олий таълим ташкилоти томонидан индикатор кўрсаткич(лар)ини сунъий оширишга уринишлар аниқланган тақдирда, Агентлик директорининг буйруғи билан олий таълим ташкилоти мазкур йилдаги индекс натижаларидан чиқарилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
3-боб. Индекс натижалари асосида рағбатлантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
14. Рағбатлантириладиган олий таълим ташкилотлари сони тегишли тоифаларга кирувчи олий таълим ташкилотлари сонига мутаносиб равишда тақсимланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда Индексда иштирок этадиган олий таълим ташкилотларининг тоифалар бўйича рўйхати Агентлик томонидан ҳар йили 15 июлга қадар белгиланади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
15. Агентлик ҳар йили 15 августга қадар индекснинг дастлабки натижаларини шакллантиради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
16. Агентлик индекснинг дастлабки натижалари шакллантирилганидан сўнг, ўн кун ичида ушбу натижаларни олий таълим ташкилотларига рақамли платформа орқали юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
17. Олий таълим ташкилотлари индекснинг дастлабки натижалари келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида ушбу натижаларни кўриб чиқади ва хатоликлар мавжуд бўлганда, бу ҳақида рақамли платформа орқали Агентликка бир иш кунида хабар беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда аниқланган хатолик тўғрисида батафсил маълумот кўрсатилиши лозим.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
18. Агентлик аниқланган хатоликларни ўн беш кун ичида кўриб чиқади ҳамда индекснинг дастлабки натижаларини ўзгаришсиз қолдиради ёки тегишли ўзгартиришлар киритади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзгартириш киритилган тақдирда, бу ҳақида беш иш куни ичида Агентлик томонидан олий таълим ташкилот(лар)ига хабар берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
19. Аниқланган хатоликлар маълумотлар манбалари билан боғлиқ бўлган тақдирда, индекснинг дастлабки натижалари ўзгаришсиз қолдирилиши мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Бунда Агентлик индикаторларни ҳисоблашда фойдаланилган ахборот манбаси бўлган вазирлик ва (ёки) идорага маълумотларни шакллантириш жараёнларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади ҳамда хатолик юзасидан хабар қилган олий таълим ташкилотига асослантирилган жавоб хатини юборади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20. Индекс натижалари ҳар йили 1 октябрга қадар жамоатчилик учун очиқ тарзда Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
21. Индекс натижаларини жамоатчилик учун тушунарли ва таққослама тарзда тақдим этиш мақсадида ҳар бир тоифадаги олий таълим ташкилотлари қуйидаги гуруҳларга ажратилади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«яшил» гуруҳ — энг юқори натижа қайд этган 30 фоиз;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«сариқ» гуруҳ — кейинги 30 фоиз;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«қизил» гуруҳ — қолган 40 фоиз олий таълим ташкилотлари.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
22. Ҳар бир тоифа бўйича рағбатлантириладиган олий таълим ташкилотлари сони қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
бунда:

С — тегишли тоифа бўйича рағбатлантириладиган олий таълим ташкилотлари сони;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Сtoifa — ушбу тоифага мансуб олий таълим ташкилотлари сони;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СOTT — индексда иштирок этадиган олий таълим ташкилотларининг умумий сони;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
20 — рағбатлантириладиган олий таълим ташкилотлари умумий сони.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ҳисобланган қийматлар бутун сонларга яхлитланади ҳамда яхлитлаш натижасида ажратилган ўринлар йиғиндиси 20 тани ташкил этмаган тақдирда, фарқ энг катта каср қисмига эга бўлган тоифаларга қўшиб берилади ёки камайтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
23. Индекс натижаларига кўра энг юқори кўрсаткичларга эришган 20 та олий таълим ташкилоти рағбатлантирилади ҳамда мазкур олий таълим ташкилотлари рўйхати индекснинг якуний натижалари билан бир вақтда эълон қилинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
24. Олий таълим ташкилотларининг индекс натижалари тенг бўлган тақдирда, устунлик ўртача ойлик даромад коэффициенти индикатори бўйича юқори натижа қайд этган олий таълим ташкилотига берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
25. Ўртача ойлик даромад коэффициенти индикатори бўйича натижалар ҳам тенг бўлган тақдирда, устунлик барқарор бандлик даражаси, бандлик тоифаси ва банд бўлиш тезлиги индикаторлари бўйича натижалар кетма-кетлиги асосида берилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
26. Рағбатлантириладиган олий таълим ташкилотларининг ҳар бирига Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 500 млн сўмдан ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
27. Рағбатлантириш тўловларини молиялаштириш билан боғлиқ харажатлар учун маблағлар ҳар йили марказлаштирилган тартибда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиси сифатида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига ажратилган маблағларнинг чекланган миқдорлари доирасида ажратилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
28. Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан индекс натижаларига кўра рағбатлантириш учун ажратилган маблағлар Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очиладиган алоҳида шахсий ҳисобварағида кўзда тутилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
29. Рағбатлантириладиган олий таълим ташкилотлари рўйхати эълон қилинганидан сўнг Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ўн иш куни муддатда тегишли маблағларни олий таълим ташкилотларининг шахсий ғазна ҳисобварағи ва банк ҳисобварағига ўтказиш юзасидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига сўровнома тақдим этади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
30. Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлигига рағбатлантириладиган олий таълим ташкилотлари тўғрисида сўровнома келиб тушган кундан эътиборан ўн иш куни ичида белгиланган тартибда маблағларни тегишли давлат олий таълим ташкилотларининг бюджет маблағлари бўйича шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
31. Рағбатлантириш тўловлари учун ажратиладиган бюджет маблағлари ҳажми бюджет тизими бюджетлари харажатларининг иқтисодий таснифи бўйича 48 21 190 — «Бошқа харажатлар» харажатлар моддасида бир сатрда, йилнинг чораклари ва ойлари бўйича режалаштирилган ҳолда акс эттирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
32. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан берилган рухсат асосида ўн иш куни муддатда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги рағбатлантириладиган нодавлат олий таълим ташкилотларининг банк ҳисобварағига маблағларни ўтказади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
33. Рағбатлантириш маблағлари Карьера марказлари ходимларини рағбатлантиришга ва (ёки) уларни битирувчилар бандлиги мониторинги, иш берувчилар билан ҳамкорлик, стажировка ва амалиёт дастурларида иштирок этиши билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга йўналтирилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
4-боб. Якунловчи қоидалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
34. Ахборот тизимидан фойдаланишда шахсга доир маълумотларни номуайян доирадаги шахсларга ошкор этиш, шу жумладан, шахсга доир маълумотларни оммавий ахборот воситаларида барчага маълум қилиш, Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштиришга ёки шахсга доир маълумотлардан бирор-бир бошқа усул билан фойдаланиш имконини беришга қаратилган ҳаракатлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
35. Индекс натижаларидан норози бўлган олий таълим ташкилотлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилишлари мумкин.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
36. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Битирувчи сифати индекси»ни шакллантириш ва унинг натижаларига биноан рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Битирувчи сифати индекси»ни шакллантириш ва унинг натижаларига кўра олий таълим ташкилотларини рағбатлантириш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Агентлик

«Битирувчи сифати индекси» (кейинги ўринларда — Индекс) бўйича индикаторларни ҳисоблаш учун зарур ахборотларни жамлайди.

Ҳар йили 1 июлдан бошлаб

2-босқич

Агентлик

Индексда иштирок этадиган олий таълим ташкилотларининг рўйхатини тоифалар кесимида шакллантиради.

Ҳар йили 1 июлдан 15 июлга қадар

3-босқич

Агентлик

Индекснинг дастлабки натижаларини шакллантиради.

Ҳар йили 15 августга қадар

4-босқич

Агентлик

Индекснинг дастлабки натижаларини олий таълим ташкилотларига рақамли платформа орқали юборади.

10 кун муддатда

5-босқич

Олий таълим ташкилоти

Индекснинг дастлабки натижаларини кўриб чиқиш ва хатоликлар мавжуд бўлганда бу ҳақида хабар беради.

15 кун муддатда

6-босқич

Агентлик

Индекс натижалари ва рағбатлантиришга танланган олий таълим ташкилотлари рўйхатини эълон қилади.

Ҳар йили 1 октябрга қадар

7-босқич

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Индекс натижалари асосида рағбатлантириш маблағларини олий таълим ташкилотларига ўтказиб беради.

10 иш кунида

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 525-сон қарорига
2-ИЛОВА

«Битирувчи сифати индекси» автоматлаштирилган рақамли платформасига идоралараро электрон тизим орқали интеграция қилинадиган ахборот тизимлари
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
РЎЙХАТИ

Т/р

Вазирлик ва идора номи

Маълумотлар тўплами таркиби

1.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

HEMIS — олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизимидан олий таълим ташкилотлари кесимида битирувчилар тўғрисида (диплом олган санаси, мутахассислиги, йўналиши, Ф.И.О., паспорт серияси ва рақами, ЖШШИР) маълумот.

2.

Солиқ қўмитаси

My.soliq.uz — солиқ органларининг электрон давлат хизматлари порталидан олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг даромади, юридик шахс ва ЯТТ ташкил этганлар битирувчилар ва ўзини ўзи банд қилган битирувчилар сони тўғрисида маълумот.

3.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

My.mehnat.uz — «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексидан олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг сони, иш жойи, лавозими, ишга қабул қилинган вақти ва меҳнат стажи тўғрисида маълумот.

4.

Мудофаа вазирлиги

Олий таълим ташкилотлари битирувчиларидан ҳарбий хизматга қабул қилинган ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар сони тўғрисида (Ф.И.О., паспорт серияси ва рақами, ЖШШИР, хизмат ўташ ҳудуди, хизматга қабул қилинган вақт ва лавозими) маълумот.

5.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

«Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» — ахборот тизимининг Ягона ижтимоий реестридан:

олий таълим ташкилотларининг ижтимоий ҳимояга муҳтож битирувчилари (етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва  ногиронлиги бўлган) сони тўғрисида (Ф.И.О., паспорт серияси ва рақами, ЖШШИР, ногиронлик тайинланган сана) тўғрисида;

«Ижтимоий реестр»да «давлат таъминотидаги оила», «камбағал оила» ва «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасида — ягона боқувчи тариқасида рўйхатга олинган олий таълим ташкилотлари битирувчилари сони тўғрисида (Ф.И.О., паспорт серияси ва рақами, ЖШШИР)

6.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

«Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизимидан олий таълим ташкилотларининг бола парвариши таътилида бўлган битирувчилари сони тўғрисида (Ф.И.О., паспорт серияси ва рақами, ЖШШИР, таътилга чиққан санаси) маълумот.

7.

Ички ишлар вазирлиги

«Ягона миграция базаси»дан объектив сабабларга кўра, Ўзбекистон Республикаси чегарасидан хорижга чиққан ва хориждан қайтган (кириш-чиқиш) битирувчилар сони тўғрисида (Ф.И.О., паспорт серияси ва рақами, ЖШШИР, чиққан хорижий давлати ва кетиш санаси) маълумот.

8.

Адлия вазирлиги

Давлат хизматлари марказидан — юридик шахс, ЯТТ ташкил этган битирувчилар сони тўғрисида маълумот.

«ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизимидан:

олий таълим ташкилотларининг вафот этган битирувчилари сони тўғрисида (Ф.И.О., паспорт серияси ва рақами, ЖШШИР, вафот этган санаси) маълумот.

9.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

«UzASBO» дастурий мажмуасидан:

олий таълим ташкилоти битирувчиси тўғрисида (Ф.И.О., паспорт серияси ва рақами, ЖШШИР, ойлик маоши ва даромади) маълумот.

10.

Вазирлик ва идоралар

Битирувчилар индексини аниқлаш учун зарур маълумотлар интеграция қилинмаган бошқа вазирлик ва идоралардан қонунчиликда белгиланган тартибда олиниши мумкин*.

Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Изоҳ: Ушбу жадвалда келтирилган барча кўрсаткичлар ҳамда индексни ҳисоблашда ҳисобга олинмайдиган битирувчилар тоифалари бўйича маълумотлар фақат тегишли давлат ахборот тизимлари ва расмий манбалар орқали тасдиқланган ҳолларда инобатга олинади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Олий таълим битирувчилари тўғрисидаги маълумот олишда бир календарь йилни қамраб олувчи маълумот тақдим этилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
* Вазирлик ва идоралардан олинган маълумотлар фақат заруратга кўра ва белгиланган мақсадларда фойдаланилади.
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 сентябрдаги 525-сон қарорига
3-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 22 ноябрдаги 612-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
1. Қарорга 1-илова билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентида:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
а) 1-банднинг учинчи хатбошисида «59» рақами «60» рақами билан алмаштирилсин;
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
б) қуйидаги мазмундаги 60-илова билан тўлдирилсин:
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
«Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламентига
60-ИЛОВА
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
Таълим ташкилотларига аккредитациядан ўтганлик тўғрисида маълумотнома бериш
Предложения по документуПрослушать аудиоПолучить ссылку из элемента документа
ПАСПОРТИ

Давлат хизмати номи

Таълим ташкилотларининг аккредитациядан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома

2.

Давлат хизматидан фойдаланувчилар тоифаси

Жисмоний ва юридик шахслар

3.

Давлат хизматини кўрсатувчи ваколатли орган(лар)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги

4.

Давлат хизматидан фойдаланиш учун талаб этиладиган маълумотлар

Сўровномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

а) жисмоний шахс учун:

фамилияси, исми ва отасининг исми;

биометрик паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (ЖШШИР маълумотлари);

маълумотнома тили (ўзбек/рус/инглиз);

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами.

б) юридик шахс учун:

тўлиқ номи;

электрон манзили (мавжуд бўлса) ва телефон рақами;

СТИРи.

5.

Давлат хизматини кўрсатганлик учун ундириладиган йиғим миқдори

Бепул

6.

Давлат хизматини кўрсатиш муддати

3 иш куни

7.

Изоҳ

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2026 й., 09/26/525/0993-сон)