1-ИЛОВА
ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Муддатлар | |||
1-босқич | «Спин-офф» корхоналари реестрига киришга талабгор корхона вакили | Янги ишланмаларга асосланган «спин-офф» корхоналари реестри юритиладиган Илмий ва инновацион фаолиятни юритувчи юридик шахсларнинг реестри ахборот тизимига (кейинги ўринларда — электрон платформа) онлайн ариза, хўжалик жамиятининг таъсисчилар йиғилиши қарори билан тасдиқланган таъсис ҳужжатларини, бизнес режа ва ишланма маълумотларини киритади. | Ўз хоҳишига кўра | |||
2-босқич | Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) | Электрон платформага киритилган маълумотларни техник экспертизадан ўтказади. | ||||
3-босқич | Талабгор корхонанинг топширган аризаси маълумотлари асосида реестрга киритиш ёки киритишни рад этиш юзасидан қарор қабул қиладиган кенгаш (кейинги ўринларда — Кенгаш) | «Спин-офф» корхонаси тақдимотини кенгаш йиғилишида очиқ муҳокамадан ўтказади. | ||||
4-босқич | Кенгаш | Тақдимот натижаларига кўра овоз бериш орқали корхонани реестрга киритиш ёки киритишни рад этиш бўйича тегишли қарор қабул қилади. | Йиғилиш кунида | |||
5-босқич | Агентлик | Реестрга киритилгани ёки киритиш рад этилгани тўғрисида талабгор корхонага электрон платформа орқали автоматик равишда маълум қилади. | Тегишли қарор қабул қилинган куни | |||
6-босқич | Агентлик | Корхонани реестрга киритиш тўғрисида кенгашнинг тегишли қарори асосида электрон платформада реестрга киритилгани тўғрисида гувоҳнома шакллантиради. | 3 иш кунида | |||
2-ИЛОВА
ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Муддатлар | |||
1-босқич | Тижоратлаштиришга тайёрлаш лойиҳалари танловларини ташкил этишга масъул бўлган Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги (кейинги ўринларда — ташкилотчи) | Ўз расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида танлов эълон қилади. | Ҳар йили бир маротаба | |||
2-босқич | Тижоратлаштиришга тайёрлаш лойиҳасининг ташаббускори ёки амалга оширувчи ҳисобланган олий таълим ташкилоти, илмий ташкилот ёхуд тадбиркорлик субъекти | Ишланмаларни тижоратлаштиришга тайёрлаш жараёнларини мувофиқлаштириш ахборот тизими (кейинги ўринларда — электрон платформа) орқали лойиҳа ҳужжатларини ташкилотчига тақдим этади. | Танлов эълон қилинган санадан бошлаб 30 иш кунида | |||
3-босқич | Ташкилотчи | Электрон платформага киритилган маълумотларни техник экспертизадан ўтказади. | 10 иш кунида | |||
4-босқич | Танлов комиссияси | Техник экспертизадан муваффақиятли ўтган лойиҳаларни илмий экспертларга юборади. | ||||
5-босқич | Илмий экспертлар | Лойиҳани баҳолайди ва ижобий баҳоланган лойиҳалар тақдимотини кўриб чиқиш учун электрон платформа орқали Танлов комиссиясига юборади. | 15 иш кунида | |||
6-босқич | Танлов комиссияси | Илмий экспертизадан ўтган лойиҳаларнинг тақдимотларини ўтказиш саналарини белгилайди. | 10 иш кунида | |||
7-босқич | Лойиҳа раҳбари | Танлов комиссиясининг йиғилишида лойиҳа бўйича очиқ муҳокамада ҳимоя қилади. | Белгиланган муддатда | |||
8-босқич | Танлов комиссияси | Тақдимот натижаларига кўра лойиҳа бўйича овоз бериш йўли билан уни молиялаштиришга тавсия этиш ёки рад этиш юзасидан тегишли қарор қабул қилади ва кўриб чиқиш учун Коллегиал органга киритади. | 5 иш кунида | |||
9-босқич | Коллегиал орган | Танлов комиссияси томонидан тавсия этилган лойиҳаларни молиялаштириш бўйича қарор қабул қилади. | Белгиланган муддатда | |||
10-босқич | Ташкилотчи | Лойиҳанинг ижрочи ташкилоти билан белгиланган тартибда шартнома расмийлаштиради. | Ўн беш иш кунида | |||