30.06.2017 йилдаги ПФ-5099-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 30.06.2017 йилдаги ПФ-5099-сон
Date of entry into force
03.07.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кейинги йилларда ахборот-коммуникация технологияларини (кейинги ўринларда АКТ деб аталади) давлат бошқаруви ва давлат хизматлари кўрсатишнинг барча соҳаларига жорий этиш бўйича босқичма-босқич ўтказилаётган ислоҳотлар ахборот хизматларини илгари суриш, «электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш ва амалга ошириш, халқ билан мулоқот қилиш ва аҳолининг кундалик муаммоларини жойларда ўз вақтида ҳал қилишнинг самарали механизмларини яратиш имконини берди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу борада эришилган натижаларга қарамасдан, ахборот технологиялари ривожланиши ва уларни иқтисодиёт соҳаларига жорий этишнинг ҳозирги ҳолати, шунингдек маҳаллий дастурий маҳсулотларнинг экспорт даражаси ҳали ҳам пастлигича қолмоқда. Ахборот технологияларининг рақобатдош ва юқори унумдорликка эга тармоғини шакллантириш учун мамлакатнинг фан ва таълим соҳасидаги салоҳиятидан етарлича фойдаланилмаяпти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикада амал қилаётган ташкилий-иқтисодий шароит АКТ соҳасида тез ўсишни намойиш этаётган хорижий мамлакатларда яратилган шароитларга нисбатан мамлакатнинг рақобатдошлиги пастлигини ҳисобга олган ҳолда ушбу соҳанинг янада ривожланишига етарли даражада ёрдам бермаяпти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АКТнинг жадал ривожланиши янги имкониятларни очиб берар экан, давлат томонидан кенг кўламли қўллаб-қувватлашни ҳамда республиканинг халқаро АКТ бозоридаги ўрнини кучайтиришни талаб қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АКТдан фойдаланишга асосланган иқтисодиётнинг юқори технологик тармоқларини шакллантириш ва фаол ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, ахборот технологиялари маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва буюртмачиларига қўшимча имтиёзлар ва преференциялар бериш ҳисобига ушбу тармоқда илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциялашувини янада чуқурлаштириш, АКТ маҳсулотлари экспортини кўпайтириш, шунингдек маҳаллий ва хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6268-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (кейинги ўринларда — Технопарк) ахборот технологиялари маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун энг қулай шароитларни яратиш мақсадида бутун республика ҳудудида Технопарк резидентларини жойлаштирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида экстерриториаллик принципи асосида ташкил қилинади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6268-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6268-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6268-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Технопарк резидентлари 2028 йил 1 январгача бўлган муддатга:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6268-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни, шунингдек ижтимоий солиқни тўлашдан;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6268-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, узеллар, технологик ҳужжатлар, дастурий таъминот воситалари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПФ-5428-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6268-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6268-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили берилган имтиёзлар ва преференцияларнинг АКТ миллий бозорининг ривожланишига таъсири, ички ва ташқи бозорларда дастурий маҳсулотлар ва АКТ хизматларининг рақобатдошлиги даражасини таҳлил қилсин ва таҳлил натижаларини кейинчалик Мувофиқлаштирувчи кенгашга киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 1 ноябргача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2013 йил 20 сентябрдаги ПҚ-2042-сон қарорига мувофиқ яратилган Дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчилари миллий реестрининг келгусида фаолият юритишининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифларни Мувофиқлаштирувчи кенгашга киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Технопарк резидентлари билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича ходимлар томонидан 2028 йил 1 январгача олинган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6268-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7,5 фоиз миқдордаги қатъий белгиланган ставка бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилиши;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6268-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ солиш мақсадида белгиланадиган жисмоний шахсларнинг умумий йиллик даромадлари ҳажмига киритилмаслиги белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Марказий банк билан биргаликда уч ой муддатда республикада товарлар ва хизматларга ҳақ тўлаш учун халқаро тўлов карталарини қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси резидентларининг банк ҳисоб рақамларига Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидаги онлайн дўконлар орқали товарлар ва хизматларни сотишдан олинган валюта тушумини ҳисобга олиш тизимининг мукаммал ишлашига доир зарур чоралар кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги доимий асосда Технопарк резидентлари ахборот технологиялари маҳсулотларининг хорижга кириб боришини таъминласин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6268-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Инновация маркази тўғрисидаги низомни тасдиқласин, унда қуйидаги тартиб назарда тутилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инновация маркази ва Мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахсларни резидент мақомини олишнинг аниқ мезонларини белгилашни ҳисобга олган ҳолда Инновация маркази резидентлари сифатида рўйхатга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инновация маркази резидентлари учун махсус валюта режимини қўллаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Технопарк фаолиятининг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил қилсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги ПФ-6268-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 30 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5099-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПФ-5547-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 26-сон, 576-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон, 05.07.2019 й., 06/19/5759/3385-сон; 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6268/0700-сон)