09.01.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3750
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи, 09.01.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3750
Date of entry into force
26.02.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Женерик дори воситаларининг фармакокинетик биоэквивалентлигини ўрганишга оид клиник тадқиқотларни ўтказиш ва натижаларини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 9 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3750]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 августдаги ПФ-137-сон «Дори воситалари ва тиббий жиҳозлар муомаласини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Женерик дори воситаларининг фармакокинетик биоэквивалентлигини ўрганишга оид клиник тадқиқотларни ўтказиш ва натижаларини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Савдо саноат палатаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу буйруқ 2026 йил 26 февралдан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир А. ХУДАЯРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 22 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишилди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Ж. УРУНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 10 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳ. ТУРАХУЖАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 9 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 28 ноябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 22 декабрдаги 26-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Женерик дори воситаларининг фармакокинетик биоэквивалентлигини ўрганишга оид клиник тадқиқотларни ўтказиш ва натижаларини баҳолаш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом женерик дори воситаларининг фармакокинетик биоэквивалентлигини ўрганишга оид клиник тадқиқотларни (бундан буён матнда клиник тадқиқотлар деб юритилади) ўтказиш ва натижаларини баҳолаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» давлат муассасасига (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) фармакологик воситалар ёки дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва гувоҳнома олиш учун мурожаат қилувчи ишлаб чиқувчи, ишлаб чиқарувчи, рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг эгаси ёки улар номидан ишончнома асосида ҳаракат қилувчи юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
женерик дори воситаси — оригинал (патентланган) дори воситасининг фаол моддаси билан сифат ва миқдорий жиҳатдан бир хил таркибга, дори шаклига эга бўлган, лекин патент муддати тугагандан сўнг ишлаб чиқарилган дори воситаси бўлиб, хавфсизлиги, таъсир кучи, хоссалари, қўлланилиш соҳаси ҳамда биоэквивалентлиги оригинал дори воситасига нисбатан тасдиқланган дори воситаси. Фаол модданинг турли тузлари, эфирлари, изомерлари, изомерлар аралашмалари, комплекслари ёки ҳосилалари хавфсизлиги ва самарадорлиги жиҳатидан сезиларли фарқ қилмаса, бир хил фаол модда сифатида эътироф этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фармакокинетик биоэквивалентлик — женерик дори воситасининг инсон организмида референт препарат билан бир хил фармокинетик параметрларга (қонга тушиш тезлиги, даражаси ва чиқарилиш тезлиги) эга эканлигини аниқлашга қаратилган тадқиқот усули;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
клиник тадқиқот субъекти — женерик дори воситасини фармакокинетик биоэквивалентлигини ўрганишга оид клиник тадқиқотларни ўтказишда ўзининг ёзма розилиги билан ихтиёрий асосда иштирок этувчи клиник тадқиқот ўтказилаётган вақтда 18 ёшга тўлган соғлом жисмоний шахс.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидаги женерик дори воситалари клиник тадқиқотлардан ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
референт препаратга нисбатан биоэквивалентлиги валидацияланган ин виво ёки ин витро тадқиқот усулларидан фойдаланганлиги исботланмаган, натижалари миқдорий кўрсаткичлар шаклида тақдим этилмаган перорал женерик дори воситалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биофармасевтик классификация тизими (БКТ) бўйича БКТ I ва III синфга мансуб биоэквивалентлиги биовейвер усули ёрдамида референт препарат билан қиёсланган ҳолда исботланмаган, қаттиқ дори шаклига эга перорал қўлланиладиган женерик дори воситалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тил остига ва милкка қўйиладиган ҳамда ажралиб чиқиши модификацияланган женерик дори воситалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биоэквивалентликни ўрганишга оид ин витро тадқиқот натижалари тақдим этилмаган сиртга қўллаш учун таъсир этувчи, қитиқловчи, яллиғланишга қарши ва маҳаллий оғриқсизлантирувчи, антисептик ва микробларга қарши таъсирга эга (инсон организмига резорбтив (умумий) таъсирга эга бўлмаган) женерик дори воситалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Женерик дори воситаларининг клиник тадқиқотлари битта клиник базада ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Клиник тадқиқотларни ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Клиник тадқиқотларни ўтказиш Фармакологик воситалар ҳамда дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 3745, 2026 йил 6 январь) белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган женерик дори воситаларининг клиник тадқиқотлари ҳар бир тадқиқот гуруҳига (асосий ва қиёсий гуруҳ) камида 12 нафар клиник тадқиқот субъекти жалб этилган ҳолда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Клиник база томонидан клиник тадқиқот бошланишидан бир ой олдин оммавий ахборот воситалари, клиник базанинг расмий веб-сайти ёки интернет тармоғи орқали ўтказилиши режалаштирилаётган клиник тадқиқотда ихтиёрий асосда иштирок этиш имконияти мавжудлиги тўғрисида эълон жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Клиник тадқиқотда ихтиёрий асосда иштирок этмоқчи бўлган шахс клиник базада бир иш куни ичида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ соғломлиги юзасидан клиник-лаборатор текширувлардан ўтказилади ҳамда соғломлиги тасдиқлангандан сўнг клиник тадқиқот субъекти сифатида клиник тадқиқотга жалб этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Клиник тадқиқотда клиник тадқиқот субъектининг иштироки ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилган унинг ёзма розилиги асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Клиник тадқиқот клиник тадқиқот субъекти ва клиник база ўртасидаги шартнома асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Клиник тадқиқот бошланишидан олдин тадқиқотни ўтказаётган клиник база ёхуд ариза берувчи клиник тадқиқот субъектининг ҳаётига, соғлиғига зарар етказганлик учун фуқаролик жавобгарлигига доир суғурта шартномасини суғурталовчи билан тузиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Женерик дори воситаси ҳамда референт препаратни қўллаш бўйича йўриқномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, клиник тадқиқот субъекти клиник тадқиқот бошланишидан аввалги 8 соат ичида овқат истеъмол қилмаган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Оғиз орқали қабул қилиш учун мўлжалланган ва таъсир этувчи моддаси тез ажраладиган турли женерик дори воситалари биокираолишликни ўрганиш доирасида бир хил дори шакли сифатида тан олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Клиник тадқиқотлар натижаларини баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Клиник база клиник тадқиқот натижасини женерик дори воситаси ҳамда референт препаратнинг бир марталик дозаси клиник тадқиқот субъекти томонидан қабул қилингандан сўнг 1 — 72 соат оралиғида қуйидаги фармакокинетик параметрлар асосида қиёсий баҳолайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
женерик дори воситаси ҳамда референт препаратнинг қондаги энг юқори концентрацияси (Cmax);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
женерик дори воситаси ҳамда референт препаратнинг қондаги энг юқори концентрациясига эришиш вақти (tmax);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
женерик дори воситаси ҳамда референт препаратнинг қабул қилинган вақтдан бошлаб охирги ўлчанадиган вақтгача бўлган даврда организмга кўрсатган умумий таъсири (AUC);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
женерик дори воситаси ҳамда референт препаратнинг қондаги концентрацияси 50 фоизга камайиши учун кетадиган вақт, яъни женерик дори воситаси ҳамда референт препаратнинг ярим чиқарилиш даври ();
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
женерик дори воситаси ҳамда референт препаратнинг қондан чиқарилиш тезлиги (kel).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу фармакокинетик параметрлар асосида клиник тадқиқот субъектларининг сонига мутаносиб равишда женерик дори воситаси ҳамда референт препаратнинг ўртача биоэквивалентлик даражаси аниқланади. Бунда женерик дори воситаси ҳамда референт препаратнинг биоэквивалентлик даражаси 80 — 125 фоиз оралиғида бўлса, женерик дори воситаси референт препаратга нисбатан биоэквивалент ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Женерик дори воситаларининг фармакокинетик биоэквивалентлигини ўрганишга оид клиник тадқиқотларни ўтказиш ва натижаларини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Клиник тадқиқот субъектининг соғломлиги юзасидан клиник-лаборатор текширув
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«______________________________» корхонаси томонидан ишлаб чиқарилган

«____________________________________» женерик дори воситасининг

ФАРМАКОКИНЕТИК БИОЭКВИВАЛЕНТЛИГИНИ ЎРГАНИШГА ОИД КЛИНИК ТАДҚИҚОТ

_____________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)

Клиник тадқиқот субъектининг рақами (№) ____

Клиник база:

___________________________________

 

 

Клиник база раҳбари:

___________________________________

 

 

Клиник тадқиқот раҳбари:

___________________________________

 

 

Шифокор-тадқиқотчи

___________________________________

 

 

Клиник тадқиқот монитори:

___________________________________

 

 

 

Клиник тадқиқотнинг бошланиш санаси:

 

________________________________________________________________________________________

 

Клиник тадқиқотнинг якунланиш санаси:

 

________________________________________________________________________________________

 

Клиник тадқиқот субъекти рақами ________;

Клиник тадқиқотга киритиш мезонлари Саволларга жавоблар «ҲА» бўлиши керак.

ҲА

ЙЎҚ

Маълумотнома асосида ёзма розилик мавжудлиги

Клиник тадқиқот субъектининг ёши 18 ёш ва ундан катта

Аёллар (ҳомиладорлик тести натижаси манфий)

Тана вазни индекси Кетле бўй-вазн индекси бўйича ±15% чегарасида

Соғлом

Клиник тадқиқотга киритиб бўлмаслик мезонлари Саволларга жавоблар «ЙЎҚ» бўлиши керак.

ҲА

ЙЎҚ

Мазкур клиник тадқиқотдан 30 кун олдин бошқа клиник тадқиқотда иштирок этганлиги

Текширилаётган женерик дори воситасининг қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлари аниқланганлиги:

1.

2.

• Ҳомиладорлик

• Эмизиш даври

• Текширилаётган женерик дори воситаси ёки унинг таркибий компонентларига юқори сезувчанлик мавжудлиги

юрак-қон томир, бронх-ўпка, нейроэндокрин тизимининг сурункали касалликлари, шунингдек меъда-ичак йўллари, жигар, буйрак, қон касалликлари ўтказган

меъда-ичак йўлларда жарроҳлик аралашувлари (аппендектомиядан ташқари) ўтказган

клиник тадқиқот бошланишидан 4 ҳафта олдин ўткир юқумли касалликлар билан хасталанган

клиник тадқиқот бошланишидан камида 14 кун олдин дори воситаларини мунтазам қабул қилган

гемодинамикага, жигар функциясига ва бошқаларга сезиларли таъсир кўрсатадиган дори воситаларини (барбитуратлар, омепразол, симетидин ва бошқалар) клиник тадқиқот бошланишидан 30 кун олдин қабул қилган

клиник тадқиқот бошланишидан камида 2 ой олдин донорлик (450 мл қон ёки плазма ва ундан кўп) қилган

Алкогол, тамаки (кунига 10 тадан ортиқ) маҳсулотлари истеъмоли

Сўнгги 3 ой давомида клиник тадқиқотлардаги иштироки

Жинси ______________ ёши _______________ тана вазни ___________________

Асосий ташхис — _____________

_________________________________________________________________________________________

 

Клиник тадқиқот субъектининг кўрик натижалари:

 

Умумий аҳволи _____________________________

 

Тери ва шиллиқ қаватлари _______________________________________________________________

 

Кўкрак қафаси __________________________________________________________________________

 

Палпация _______________________________________________________________________________

 

Перкуссия ______________________________________________________________________________

 

Аускултация ____________________________________________________________________________

 

Юрак тонлари __________________________________________________________________________

 

Тил ____________________________________________________________________________________

 

Қорин __________________________________________________________________________________

 

Жигар (палпация ва перкуссия) __________________________________________________________

 

 

Аввал қабул қилинган дори воситалари

 

Текширилаётган женерик дори воситасининг номи

 

________________________________________________________________________________________

 

 

Дори воситасини юбориш схемаси

 

________________________________________________________________________________________

 

 

 

Клиник тадқиқот субъектининг клиник текшируви натижалари

Чора-тадбирлар

Бошланғич ташриф

Кўрик

 

Скрининг

 

Маълумотнома асосида розилик олиш

 

 

 

Объектив текширув натижалари динамикаси

Кўрсаткичлар

Юборишдан олдин

Юборишдан кейин

Артериал босим

 

 

Юрак қисқаришлари сони

 

 

Тана ҳарорати

 

 

 

 

Клиник тадқиқот субъектининг соғломлиги юзасидан клиник-лаборатор кўрсаткичлар

Клиник текширувлар

Натижа

Норма

Қон умумий таҳлили

 

 

 

 

 

Биокимёвий қон таҳлиллари

 

 

 

 

 

Сийдик умумий таҳлили

 

 

 

 

 

Махсус текширувлар

 

 

ЭКГ

 

 

 

 

 

Жигар, ўт йўллари ва буйрак УТ текшируви

 

 

 

 

 

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Женерик дори воситаларининг фармакокинетик биоэквивалентлигини ўрганишга оид клиник тадқиқотларни ўтказиш ва натижаларини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Клиник тадқиқот субъектининг биоэквивалентлик клиник тадқиқотида ихтиёрий иштирок этишга
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЁЗМА РОЗИЛИГИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Мен, ___________________________________________________________________________________

(Ф.И.О)

 

________________________________________________________________________________________

(паспорт серияси ва рақами ёки идентификация ID-карта маълумотлари)

 

Берилган_________________________________ дори препаратининг биоэквивалентлигини яқин келажакда ўрганиш мақсадлари тўғрисидаги маълумотлар билан танишдим ва ушбу ҳужжатнинг нусхасини олдим. Мен тадқиқотчи-шифокор билан ўзимни қизиқтирган барча саволларни муҳокама қилиш имкониятига эга бўлдим ва қониқарли жавоблар олдим.

Дори воситасининг биоэквивалентлигини ўрганиш натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар ҳақида огоҳлантирилдим.

Мен юқорида келтирилган дори воситасининг биоэквивалентлигини ўрганишда иштирок этишга ўз ихтиёрим билан розилик бераман, ушбу тадқиқотда иштирок этишдан бош тортиш ёки исталган вақтда иштирок этишни тўхтатиш ҳуқуқига эга эканлигим ҳақида хабардор қилинганман ва бу менга кейинги тиббий хизмат кўрсатилишида акс этмайди.

Агар мен биоэквивалентлик тадқиқотида иштирок этишни тўхтатишга қарор қилсам, мен бу ҳақда тадқиқотчи-шифокорга хабар бериш мажбуриятини оламан, шунда у менинг ҳолатимни баҳолаши ва керакли тавсияларни бериши мумкин.

Мен тадқиқотчи-шифокор билан ҳамкорлик қилишга ва саломатлигимдаги ҳар қандай ўзгаришлар ҳақида унга дарҳол хабар беришга розиман.

Мен клиник тадқиқот натижаларини, клиник тадқиқот ўтказаётган клиник тадқиқот раҳбари томонидан клиник тадқиқотга масъул шахсларга ҳамда давлат органлари вакилларидан иборат текширувчиларга берилишига розиман.

Клиник тадқиқотда иштирок этишим билан боғлиқ ҳолда соғлиғимга зарар етказилса, суғурта ташкилоти менга товон пули тўлаши ҳақида хабардор қилинганман.

 

Клиник тадқиқот субъектининг Ф.И.О. _______________________________________________

Клиник тадқиқот субъектининг имзоси: ____________________________ Сана _____________

Тадқиқотчи-шифокорнинг Ф.И.О. _________________________________________________

Тадқиқотчи-шифокорнинг имзоси _________________________ Сана ___________________

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.01.2026 й., 10/26/3750/0031-сон)