2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг психиатрия ёрдами тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий равишда розилик бериш — ўз соғлиғининг ҳолати, руҳий ҳолати бузилганлигининг хусусияти ҳақидаги ҳамда касаллик ривожланишининг эҳтимолдаги прогнози, психиатрия ёрдами кўрсатиш мақсади, тартиби ва давом этиш муддати, ташхис қўйиш, даволаш усуллари ҳамда мазкур ёрдамни кўрсатиш жараёнида қўлланилиши мумкин бўлган дори воситалари, уларнинг ножўя таъсирлари ҳақида тушунарли тарзда тақдим этиладиган ахборотни англаб етишга лаёқатли бўлган шахс томонидан ёзма шаклда ифодаланган ихтиёрий розилик ёки унинг қонуний вакилининг ёзма розилиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
психиатрия ёрдами — шахсларнинг руҳий соғлиғи ҳолатини текширувдан ўтказишга, руҳий ҳолатнинг бузилишларини профилактика қилишга, уларга ташхис қўйишга, руҳий ҳолати бузилган шахсларни даволаш, парваришлаш ва тиббий-ижтимоий жиҳатдан реабилитация қилишга қаратилган махсус тадбирлар мажмуи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
психиатрия муассасаси — асосий вазифаси психиатрия ёрдами кўрсатишдан иборат бўлган тиббиёт муассасаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
руҳий ҳолатнинг бузилиши — шахс руҳий ҳолатининг Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган Халқаро касалликлар таснифига мувофиқ тан олинган ўзгариши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шифокор-психиатрлар комиссияси — соғлиқни сақлашни бошқариш органи томонидан тузилган, психиатрия ёрдами кўрсатиш билан боғлиқ масалалар юзасидан коллегиал равишда қарорлар қабул қилувчи уч нафар ёки ундан ортиқ шифокор-психиатрдан иборат бўлган комиссия;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонуний вакиллар — ота-оналар (фарзандликка олувчилар), васийлар ёки руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг манфаатларини ифода этишга, уларга психиатрия ёрдами кўрсатишда уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини амалга оширишга ваколатли бўлган бошқа шахслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Ушбу Қонуннинг қўлланилиш соҳаси
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.01.00 Умумий қоидалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси фуқароларига психиатрия ёрдами кўрсатишда уларга нисбатан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида психиатрия ёрдами кўрсатишда иштирок этувчи юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўзларига психиатрия ёрдами кўрсатилишида ушбу Қонунда белгиланган барча ҳуқуқлардан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари билан тенг равишда фойдаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Психиатрия ёрдами кўрсатишнинг асосий принциплари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психиатрия ёрдами кўрсатишнинг асосий принциплари қонунийлик, ижтимоий ҳимояланганлик, инсонпарварлик, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этиш, ахборотнинг махфийлигидан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Психиатрия ёрдами кўрсатиш ва ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат томонидан қуйидагилар кафолатланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тиббиёт муассасаларида бирламчи тиббий-санитария ёрдами, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам, тез ёрдам, шу жумладан ихтисослаштирилган тиббий тез ёрдам кўрсатиш чоғидаги бепул психиатрия ёрдами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка мувофиқ барча турдаги психиатрия экспертизаларини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббий-ижтимоий экспертиза комиссиясининг тегишли хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, руҳий ҳолати бузилган шахсларга ижтимоий-маиший ёрдам кўрсатиш ва уларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
психиатрия ёрдами кўрсатувчи тиббиёт муассасаларида, руҳий ҳолати бузилган шахслар учун мўлжалланган тиббий-ижтимоий муассасаларда ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар бериш ва юридик ёрдамнинг бошқа турлари;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Қонуни 11-моддасининг учинчи қисми.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фавқулодда вазиятлар чоғидаги психиатрия ёрдами.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Давлат-хусусий шериклик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Руҳий ҳолати бузилган шахсларни психиатрия ёрдами билан таъминлаш ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш учун давлат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
психиатрия ёрдами кўрсатувчи барча турдаги муассасаларни, имконияти борича, руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг яшаш жойида барпо этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
руҳий ҳолати бузилган вояга етмаган шахсларнинг давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларида, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларида таълим олишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
руҳий ҳолати бузилган шахсларни реабилитация қилиш ва жамиятга қайта интеграция қилиш мақсадида улар учун мослаштирилган ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этган ҳолда, психиатрия муассасалари ҳудудида меҳнат терапияси, янги касб-ҳунарларга ўқитиш ва руҳий ҳолати бузилган шахсларни, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун давлат-хусусий шериклик шартлари асосида даволаш-ишлаб чиқариш корхоналарини барпо этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
руҳий ҳолати бузилган шахсларни ишга жойлаштирувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун иқтисодий рағбатлантириш (имтиёзлар, преференциялар бериш ва бошқалар) усулларини қўллайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
руҳий ҳолати бузилган шахсларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш учун зарур бўлган бошқа чораларни кўради.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.05.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 01.16.00.00га қаранг) / 02.05.02.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Руҳий ҳолати бузилган шахсларни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан қонунчиликка мувофиқ уларга берилган ваколатлар доирасида амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психиатрия ёрдами кўрсатишни молиялаштириш «Соғлиқни сақлаш» соҳасига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, психиатрия ёрдами кўрсатиш учун давлат томонидан кафолатланган ҳажмда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психиатрия ёрдами шахс ихтиёрий равишда мурожаат этган ва унинг маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий розилиги мавжуд бўлган тақдирда кўрсатилади, бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.05.00 Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб тан олиш. Муомала лаёқатини чеклаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психиатрия ёрдами вояга етмаган шахсга ота-онасидан бирининг ёки бошқа қонуний вакилининг маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий розилиги мавжуд бўлган тақдирда, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсга эса унинг қонуний вакилининг маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий розилиги мавжуд бўлган тақдирда кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.01.00.00 Суверенитет. Конституция / 01.01.02.00 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Руҳий ҳолати бузилган шахслар Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, қонунларида назарда тутилган фуқароларнинг барча ҳуқуқлари ва эркинликларига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз шаъни ва қадр-қиммати камситилишини истисно этадиган тарзда ҳурмат билан ва инсоний муносабатда бўлинишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ҳуқуқлари тўғрисидаги ахборотни, шунингдек ўзининг руҳий ҳолати инобатга олинган ҳолда ўзида мавжуд бўлган руҳий ҳолати бузилишининг хусусияти ва қўлланилаётган даволаш усуллари ҳақидаги ахборотни ўзи учун тушунарли шаклда, ўз вақтида ҳамда тўлиқ олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стационар шароитларда психиатрия ёрдами кўрсатадиган тиббиёт муассасасида фақат психиатрия ёрдами кўрсатиш учун зарур бўлган муддат мобайнида бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббий кўрсатмалар бўйича даволашнинг барча турларидан фойдаланиш (шу жумладан санаторий-курортда даволаниш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
психиатрия ёрдамини санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган шароитларда олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профилактика, ташхис қўйиш, даволаш ва тиббий жиҳатдан реабилитация қилиш усулларининг, дори воситаларининг ҳамда тиббий буюмларнинг, махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотларининг, илмий тадқиқотларнинг ёки ўқувнинг синовлар объекти сифатида фойдаланилишга, шунингдек фото-, видео- ёки кинотасвирга олишга маълумотларни билган ҳолда ихтиёрий равишда розилик бериш ёки уларни рад этиш, шу жумладан тиббий аралашувнинг исталган босқичида рад этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонун билан тартибга солинадиган масалалар юзасидан исталган шифокор-психиатрни шифокор-психиатрлар комиссиясида ишлаш учун ўз розилиги билан таклиф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
адвокатдан ёки қонуний вакилдан ёрдам олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Руҳий ҳолати бузилган шахслар ўзига психиатрия ёрдами кўрсатилаётганида қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.05.00 Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб тан олиш. Муомала лаёқатини чеклаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклашга фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда йўл қўйилади. Руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини фақат психиатрия ташхисига, диспансер кузатувида, психиатрия стационарида ёхуд тиббий-ижтимоий муассасада ёки давлат ихтисослаштирилган таълим муассасасида турганлик фактига асосланиб чеклашга йўл қўйилмайди, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини қонунга хилоф равишда чеклаганликда айбдор бўлган мансабдор шахслар қонунга мувофиқ жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий психиатрия текширувидан ўтказиш натижаларига кўра шахс руҳий ҳолати бузилганлиги оқибатида касбга доир фаолиятнинг ва ўта хавфли манба билан боғлиқ фаолиятнинг айрим турларини бажаришга вақтинча (кўпи билан беш йил муддатга ва кейин қайта текширувдан ўтиш ҳуқуқи билан) яроқсиз деб топилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.06.00 Суд қарорлари устидан шикоят қилиш ва қайта кўриб чиқиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсни касбга доир фаолиятнинг ва ўта хавфли манба билан боғлиқ фаолиятнинг айрим турларини бажаришга вақтинча яроқсиз деб топиш тўғрисидаги қарор шахснинг руҳий соғлиғи ҳолатини тиббий қарши кўрсатмалар рўйхатига мувофиқ баҳолаш асосида шифокор-психиатрлар комиссияси томонидан қабул қилинади ва қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Касбга доир фаолиятнинг ва ўта хавфли манба билан боғлиқ фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш учун тиббий қарши кўрсатмалар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади ҳамда тўпланган тажриба ва илмий ютуқлар ҳисобга олинган ҳолда вақти-вақти билан қайта кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Психиатрия ёрдами кўрсатилаётган шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ифодалаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахс психиатрия ёрдами кўрсатилаётганда ўз ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўз хоҳишига кўра вакилни таклиф этишга ҳақли. Вакилликни расмийлаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.05.00 Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб тан олиш. Муомала лаёқатини чеклаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсга психиатрия ёрдами кўрсатишда унинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни васий, вояга етмаган шахснинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни эса ота-онасидан бири ёки бошқа қонуний вакили амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсга психиатрия ёрдами кўрсатишда унинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни бепул юридик ёрдам тарзида адвокат, шунингдек бепул юридик ёрдам кўрсатишга ваколатли бўлган бошқа шахс амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахслар психиатрия ёрдамини олаётганда «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга.
(10-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 27 февралдаги ЎРҚ-915-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.02.2024 й., 03/24/915/0160-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психиатрия муассасаси адвокат таклиф этиш имкониятини таъминлайди, бундан ушбу Қонун 24-моддасининг еттинчи қисмида ва 31-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Адвокатура тўғрисида»ги Қонуни, «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида»ги Қонуни 11-моддасининг учинчи қисми, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 ноябрдаги 774-сонли «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Шахснинг руҳий соғлиғи ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ҳақидаги талабни тақиқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахс ўз ҳуқуқлари ва эркинликларини рўёбга чиқараётганда унинг руҳий соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни учинчи шахслар томонидан тақдим этишни ёхуд унинг шифокор-психиатр текширувидан ўтишини талаб қилиш тақиқланади, бундан қонунда белгиланган ҳоллар мустасно.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 45-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсда руҳий ҳолатнинг бузилиши мавжудлиги, у психиатрия ёрдами учун мурожаат этганлиги фактлари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек унинг руҳий соғлиғининг ҳолати ҳақидаги бошқа маълумотлар қонун билан қўриқланадиган шифокор сири ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Руҳий ҳолати бузилган шахснинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш учун унинг илтимосига ёхуд қонуний вакилининг илтимосига биноан унга ва унинг қонуний вакилига мазкур шахс руҳий соғлиғининг ҳолати ҳақида ҳамда унга кўрсатилган психиатрия ёрдами тўғрисида тушунарли шаклда ва руҳий ҳолати бузилган шахснинг руҳий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда маълумотлар тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Руҳий ҳолати бузилган шахсларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ва реабилитация қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Руҳий ҳолатнинг бузилганлиги ташхиси умумэътироф этилган халқаро стандартлар ва таснифларга мувофиқ қўйилади ҳамда шахснинг жамиятда қабул қилинган ахлоқий, маданий, сиёсий ва диний қадриятларни рад этишига ёхуд унинг руҳий соғлиғи ҳолатига бевосита боғлиқ бўлмаган бошқа сабабларга асосланиши мумкин эмас.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Руҳий ҳолати бузилган шахсга ташхис қўйиш, уни даволаш ва реабилитация қилиш учун қонунчилик билан рухсат этилган усуллар, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар қўлланилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 ноябрдаги 738-сон «Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги ҳамда Тиббий жиҳозларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.04.00 Реабилитация (ижтимоий, тиббий, меҳнат ва ҳ.к.)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташхис қўйиш, даволаш ва реабилитация қилиш усуллари, шунингдек дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар хасталикнинг хусусиятига мувофиқ фақат ташхис қўйиш, даволаш ва реабилитация қилиш мақсадида қўлланилади ҳамда улардан руҳий ҳолати бузилган шахсни жазолаш ёки бошқа мақсадлар учун фойдаланилмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий равишда розилик бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Руҳий ҳолати бузилган шахсга нисбатан тиббий аралашув унинг маълумотларни билган ҳолда ихтиёрий розилиги мавжуд бўлганда амалга оширилади, бундан ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шифокор-психиатр руҳий ҳолати бузилган шахсга унинг руҳий ҳолатининг хусусияти, тавсия этилаётган даволашнинг мақсади, усуллари, шу жумладан муқобил усуллари ва даволашнинг давомийлиги ҳақида, шунингдек эҳтимол тутилган хавф, ножўя таъсирлар ва кутилаётган натижалар тўғрисида тушунарли шаклда ва унинг руҳий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда ахборот тақдим этиши шарт. Шифокор-психиатр тақдим этилган ахборот тўғрисида тиббий ҳужжатларга ёзиб қўяди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.05.00 Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб тан олиш. Муомала лаёқатини чеклаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаган шахсга нисбатан маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий розиликни ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган маълумотлар шундай розиликни берадиган шахсга маълум қилинганидан кейин ота-онасидан бири ёки бошқа қонуний вакили беради, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсга нисбатан эса унинг қонуний вакили розилик беради.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.05.00 Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб тан олиш. Муомала лаёқатини чеклаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахснинг қонуний вакили маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий равишда розилик берганлиги ҳақида васийлигидаги шахснинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органини хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Руҳий ҳолати бузилган шахснинг ёки унинг қонуний вакилининг маълумотларни билган ҳолда тиббий аралашувга ихтиёрий розилигисиз даволаш фақат тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш чоғида, шунингдек психиатрия муассасасига ғайриихтиёрий тартибда ётқизилганда амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган шахсларга нисбатан руҳий ҳолат бузилишларини даволаш учун асл ҳолига қайтариб бўлмайдиган оқибатларни келтириб чиқарадиган жарроҳлик усулларини ҳамда бошқа усулларни қўллашга, шунингдек уларда профилактика, ташхис қўйиш, даволаш ва тиббий реабилитация қилиш усуллари, тиббиёт учун мўлжалланган дори воситалари ва буюмлари, махсус шифобахш озиқ-овқат маҳсулотлари синовларини ўтказишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Даволанишни рад қилиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.05.00 Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб тан олиш. Муомала лаёқатини чеклаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Руҳий ҳолати бузилган шахс, руҳий ҳолати бузилган вояга етмаган шахснинг ота-онасидан бири ёки бошқа қонуний вакили, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахснинг қонуний вакили таклиф этилаётган даволанишни рад қилиш ёки уни тугатишни талаб қилиш ҳуқуқига эга, бундан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган ёхуд психиатрия муассасасига ғайриихтиёрий тартибда ётқизилган ҳоллар мустасно.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.05.00 Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб тан олиш. Муомала лаёқатини чеклаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахснинг қонуний вакили даволанишни рад қилиш ёки уни тугатиш тўғрисида даволаниш рад этилган ёхуд тугатилган куннинг эртасидан кечиктирмай ўз васийлиги остидаги шахснинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органини хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Даволанишни рад этган шахсга ёки унинг қонуний вакилига бундай рад этишнинг ёхуд даволанишни тугатишнинг эҳтимол тутилган оқибатлари тушунтирилиши керак. Даволанишни рад этиш, рад этиш кунида тиббий ҳужжатга эҳтимол тутилган оқибатлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда ёзиб қўйиш орқали ва даволанишни рад этган шахснинг ёки унинг қонуний вакилининг, шунингдек шифокор-психиатрнинг имзоси билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда. Тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Жиноят-ижроия кодексларида назарда тутилган асослар бўйича ҳамда тартибда суднинг қарорига кўра қўлланилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси XVII боби, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 33 боби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг психиатрия муассасалари томонидан, озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазога ҳукм қилинган шахсларга нисбатан эса ички ишлар органларининг жазони ўташ жойидаги тиббиёт муассасалари томонидан қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг психиатрия муассасаларида турган шахслар психиатрия стационарида турган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ҳуқуқларидан фойдаланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.05.00 Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб тан олиш. Муомала лаёқатини чеклаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг психиатрия муассасаларида турган шахслар мазкур муассасада бўладиган бутун даврда меҳнатга лаёқатсиз деб топилади ва шифокор-психиатр ҳузурида мажбурий амбулатория кузатувида ва даволанишда турган шахслар билан тенг равишда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа олиш ёки умумий асосларда пенсия олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиноят, фуқаролик ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд-психиатрия экспертизаси қонунчиликда назарда тутилган асосларга кўра ҳамда тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда. Шахснинг ҳарбий хизматга яроқлилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилиш чоғида психиатрия текширувини ўтказиш
3.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.03.00 Давлат хавфсизлик хизмати органлари;
4.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари;
5.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.07.00 Миллий гвардия органлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳарбий хизматчиси сифатида шахснинг, шу жумладан ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, хизмат фаолияти ҳақиқий ҳарбий хизматга тенглаштириладиган бошқа вазирликлар ва идораларнинг бошлиқлар ҳамда оддий аскарлар таркибидан бўлган шахсларнинг ўз руҳий соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматга яроқлилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилиш чоғида амбулатор ва стационар шароитларда психиатрия текширувидан ўтказиш асослари ҳамда тартиби ушбу Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом билан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардияси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 14 мартдаги 11, 8, 5, 6, 23 ққ, 37-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3147, 2019 йил 3 апрель).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Психиатрия ёрдами кўрсатувчи муассасалар ва шахслар. Тиббиёт ходимларининг ҳамда бошқа мутахассисларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психиатрия ёрдамини психиатрия муассасалари, давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари, руҳий ҳолати бузилган шахслар учун мўлжалланган тиббий-ижтимоий муассасалар кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Руҳий ҳолатнинг бузилишига ташхис қўйиш, уни даволаш ва реабилитация қилиш бўйича хусусий тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатиладиган хизматлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги ПҚ-2863-сон «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психиатрия ёрдамининг турлари юридик шахсларнинг таъсис ҳужжатларида кўрсатилади. Давлат ва хусусий тиббиёт муассасалари, руҳий ҳолати бузилган шахслар учун мўлжалланган тиббий-ижтимоий муассасалар томонидан кўрсатиладиган психиатрия ёрдамининг турлари ҳақидаги ахборот фуқаролар учун очиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда. Психиатрия ёрдами кўрсатиш бўйича фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус олий тиббий маълумотга эга бўлган тиббиёт ходимлари (шифокор-психиатр, тиббий психолог ва психотерапевт) психиатрия ёрдами кўрсатиш бўйича шифокорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Психиатрия ёрдами кўрсатишда иштирок этувчи тиббиёт ходимлари ва бошқа мутахассислар руҳий ҳолати бузилган шахслар билан ишлаш учун махсус тайёргарликдан ўтиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахсларга «Психиатрия ёрдами» ихтисослиги бўйича тиббий фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартиби қонунчиликда белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 27-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психиатрия ёрдами кўрсатишга ихтисослашган юридик шахслар томонидан кўрсатиладиган психиатрия ёрдамининг турлари таъсис ҳужжатларида ёки лицензия талаблари ва шартларида кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда. Тиббиёт ходимларининг ҳамда бошқа мутахассисларнинг психиатрия ёрдами кўрсатиш чоғидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Руҳий ҳолатнинг бузилиши ташхисини қўйиш фақат шифокор-психиатр томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ғайриихтиёрий тартибда психиатрия ёрдами кўрсатиш зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиш ёхуд бу масалани кўриб чиқиш учун хулоса бериш фақат шифокор-психиатрлар комиссияси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психиатрия ёрдами кўрсатишда иштирок этаётган тиббиёт ходимларининг ва бошқа мутахассисларнинг фаолияти касбга оид одоб-ахлоққа асосланади ҳамда қонунга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа ихтисосликдаги шифокорнинг шахснинг руҳий соғлиғи ҳолати тўғрисидаги хулосаси дастлабки хусусиятга эга бўлади ҳамда шахснинг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини чеклаш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун, шунингдек руҳий ҳолати бузилган шахслар учун қонунда назарда тутилган кафолатларни унга бериш учун асос бўлмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психиатрия ёрдами кўрсатиш чоғида шифокор-психиатр ўз қарорларини қабул қилишда мустақил бўлиб, у фақат тиббий кўрсатувларга, шифокорлик бурчига ва қонунга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шифокор-психиатрлар комиссияси қарорига ўз фикри мос келмаган шифокор-психиатр ўзининг хулосасини беришга ҳақли бўлиб, хулоса тиббий ҳужжатларга илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-модда. Психиатрия ёрдами кўрсатишда иштирок этувчи тиббиёт ходимларига ва бошқа ходимларга кафолатлар
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.25.00 Иш вақти / 05.02.25.02 Иш вақтининг қисқартирилган муддати;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.29.00 Таътиллар / 05.02.29.03 Йиллик қўшимча таътиллар. Таътиллар бериш тартиби, вақти ва навбати;
3.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.04.00 Зарарли ва оғир меҳнат шароитлари. Меҳнатнинг алоҳида ҳолатлари;
4.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.06.00.00 Пенсиялар / 06.06.07.00 Муддатидан илгари пенсиялар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психиатрия ёрдами кўрсатишда иштирок этувчи тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимлар қонунчиликка мувофиқ иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги, ҳар йилги қўшимча меҳнат таътили олиш, зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларида ишлаганлик учун умумий белгиланган ёши камайтирилган ҳолда пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психиатрия ёрдами кўрсатишда иштирок этувчи тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимлар иш вақтининг, ҳар йилги қўшимча меҳнат таътилининг давомийлиги, умумий белгиланган ёш камайтирилган ҳолда пенсияга чиқиш тартиби, шунингдек уларнинг махсус ҳар ойлик устамаси миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.02 Мажбурий суғурта]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психиатрия ёрдами кўрсатишда иштирок этувчи тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимлар ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалардан ҳамда касб касалликларидан қонунчиликда белгиланган тартибда давлат мажбурий ижтимоий суғуртаси қилиниши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 404-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 327-сон «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Психиатрия ёрдамининг турлари ва уларни кўрсатиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-модда. Психиатрия текширувидан ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психиатрия текширувидан ўтказиш текширилаётган шахсда руҳий ҳолати бузилишининг мавжудлигини, психиатрия ёрдами кўрсатишга бўлган заруриятни аниқлаш, шунингдек бундай ёрдам тури ҳақидаги масалани ҳал қилиш учун амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психиатрия текшируви текширилаётган шахснинг маълумотларни билган ҳолда текширув ўтказилишига ихтиёрий розилиги мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.05.00 Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб тан олиш. Муомала лаёқатини чеклаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаган шахсни психиатрия текширувидан ўтказиш ота-онасидан бирининг ёхуд бошқа қонуний вакилининг ушбу текширувни ўтказишга маълумотларни билган ҳолда ихтиёрий розилиги мавжуд бўлганда, суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсга нисбатан эса, бундай шахс қонуний вакилининг маълумотларни билган ҳолда психиатрия текшируви ўтказилишига ихтиёрий розилиги мавжуд бўлганда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-онасидан бири рози бўлмаган ёхуд ота-онаси ёки бошқа қонуний вакили мавжуд бўлмаган тақдирда вояга етмаган шахсни психиатрия текширувидан ўтказиш васийлик ва ҳомийлик органининг қарорига биноан амалга оширилади, қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.05.00 Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб тан олиш. Муомала лаёқатини чеклаш;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.06.00 Васийлик ва ҳомийлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахснинг қонуний вакили васийлигидаги шахсни психиатрия текширувидан ўтказиш учун маълумотларни билган ҳолда ихтиёрий равишда розилик берганлиги ҳақида васийлигидаги шахснинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органини хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психиатрия текширувини ўтказувчи шифокор-психиатр текширилаётган шахсга ва унинг қонуний вакилига ўзини психиатр сифатида таништириши шарт, бундан ушбу модда еттинчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мавжуд маълумотларга кўра, текширилаётган шахс унда оғир руҳий ҳолатнинг қуйидагилар билан боғлиқ бузилиши мавжуд деб тахмин қилиш учун асос бўладиган ҳаракатларни содир этган ҳолларда, шахсни психиатрия текширувидан ўтказиш ушбу шахснинг маълумотларни билган ҳолдаги ихтиёрий розилигисиз ёки қонуний вакилнинг маълумотларни билган ҳолдаги ихтиёрий розилигисиз амалга оширилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унинг ўзи учун ёки атрофдагилар учун бевосита хавф солиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унинг ёрдамга муҳтожлиги, яъни асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда қаноатлантиришга лаёқатсизлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар шахс психиатрия ёрдами кўрсатилмасдан қолдирилгудек бўлса, руҳий ҳолати ёмонлашуви туфайли унинг соғлиғига жиддий зарар етиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар текширилаётган шахс ушбу Қонун 28-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган асослар бўйича диспансер кузатувида турган бўлса, уни психиатрия текширувидан ўтказиш унинг маълумотларни билган ҳолдаги ихтиёрий розилигисиз ёки қонуний вакилининг маълумотларни билган ҳолдаги ихтиёрий розилигисиз амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психиатрия текширувидан ўтказишга оид маълумотлар ва текширилаётган шахснинг руҳий соғлиғи ҳолати тўғрисидаги хулоса тиббий ҳужжатларда қайд этилиб, уларда шифокор-психиатрга мурожаат қилиш сабаблари ҳамда тиббий тавсиялар кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-модда. Шахсни ўзининг розилигисиз ёки қонуний вакилининг розилигисиз психиатрия текширувидан ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун 24-моддасининг еттинчи қисми иккинчи хатбошисида ва саккизинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда шахсни психиатрия текширувидан ўтказиш тўғрисидаги қарор шифокор-психиатр томонидан ушбу шахснинг розилигисиз ёки қонуний вакилининг розилигисиз мустақил равишда, ушбу Қонуннинг 26-моддасида назарда тутилган тартибда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун 24-моддаси еттинчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда шахсни ўзининг розилигисиз ёки қонуний вакилининг розилигисиз психиатрия текширувидан ўтказиш тўғрисидаги қарор суд томонидан чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-модда. Шахсни ўзининг розилигисиз ёки қонуний вакилининг розилигисиз психиатрия текширувидан ўтказиш тўғрисида ариза бериш ва қарор қабул қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсни ўзининг розилигисиз ёки қонуний вакилининг розилигисиз психиатрия текширувидан ўтказиш тўғрисидаги қарор шундай текширув ўтказиш учун ушбу Қонун 24-моддасининг еттинчи қисмида санаб ўтилган асослар мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган ёзма аризага биноан шифокор-психиатр томонидан қабул қилинади, бундан ушбу Қонун 24-моддасининг саккизинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёзма ариза психиатрия текширувидан ўтказилиши лозим бўлган шахснинг қариндошлари, ҳар қандай тиббий ихтисосликдаги шифокор, мансабдор шахслар ва бошқа фуқаролар томонидан берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун 24-моддаси еттинчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда ариза оғзаки шаклда ҳам берилиши мумкин. Шахсни психиатрия текширувидан ўтказиш тўғрисидаги қарор шифокор-психиатр томонидан дарҳол қабул қилинади ва тиббий ҳужжатларга ёзиб қўйиш орқали расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахс ўзи учун ёки атрофидагилар учун бевосита хавф туғдирмаган тақдирда, психиатрия текшируви ўтказиш тўғрисидаги ариза ёзма шаклда берилиши, шундай текширув ўтказиш зарурлигини асословчи батафсил маълумотларни ва шахс ёки унинг қонуний вакили шифокор-психиатрга мурожаат этишни рад этганлигига доир кўрсатмани ўз ичига олган бўлиши керак. Шифокор-психиатр қарор қабул қилиш учун зарур бўлган қўшимча маълумотларни сўраб олишга ҳақли. Аризада ушбу Қонун 24-моддаси еттинчи қисмининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар мавжудлиги тўғрисида далолат берувчи маълумотлар мавжуд эмаслигини аниқлаб, шифокор-психиатр психиатрия текшируви ўтказишни ёзма равишда асослантирилган ҳолда рад этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсни ўзининг розилигисиз ёки қонуний вакилининг розилигисиз психиатрия текширувидан ўтказиш тўғрисидаги ариза асосли бўлганида шифокор-психиатрнинг бундай текширув ўтказиш зарурлиги ҳақидаги ёзма хулосаси, шунингдек шахсни текширувдан ўтказиш тўғрисидаги ариза ва бошқа мавжуд материаллар тегишли тиббиёт муассасаси томонидан шахснинг яшаш жойидаги судга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Руҳий ҳолати бузилган шахсга нисбатан тиббий кўрсатмаларга қараб амбулатория шароитларида профилактика, ташхис қўйиш, даволаш, тиббий жиҳатдан реабилитация қилиш ва диспансер кузатуви амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амбулатория шароитларидаги психиатрия ёрдами (бундан диспансер кузатуви мустасно) руҳий ҳолати бузилган шахс ушбу Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ ихтиёрий равишда мурожаат этганда кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-модда. Диспансер кузатуви
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диспансер кузатуви руҳий ҳолатнинг оғир барқарор ёки тез-тез зўрайиб турувчи касаллик белгилари бўлган сурункали ва узоқ давом этадиган бузилишига чалинган шахснинг розилигидан, шунингдек унинг қонуний вакилининг розилигидан қатъи назар, ўрнатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диспансер кузатувини ўрнатиш зарурлиги ҳақидаги ва уни тугатиш тўғрисидаги қарор шифокор-психиатрлар комиссияси томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар даволаш-профилактика муассасаси хизмат кўрсатадиган ҳудудда психиатрия ёрдами битта шифокор-психиатр томонидан кўрсатилса, диспансер кузатувини ўрнатиш зарурлиги тўғрисидаги қарорни у мустақил равишда уч ойдан ошмаган муддатга қабул қилади. Бу ҳолда диспансер кузатувини ўрнатиш зарурлиги тўғрисидаги ва уни тугатиш ҳақидаги масала шифокор-психиатрлар комиссияси томонидан уч ой ичида кўриб чиқилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шифокор-психиатрлар комиссиясининг асослантирилган қарори тиббий ҳужжатларга ёзиб қўйиш орқали ва Диспансер кузатувида турган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестрига тегишли ахборот киритилган ҳолда расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диспансер кузатуви шахс соғайиб кетганда ёки унинг руҳий ҳолати сезиларли ва турғун яхшиланганда тугатилади. Диспансер кузатуви тугатилганидан кейин амбулатория шароитларидаги психиатрия ёрдами ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган асослар бўйича ва тартибда мазкур шахснинг илтимосига кўра ёки розилиги билан ёхуд унинг қонуний вакилининг илтимосига кўра ёки розилиги билан кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Руҳий ҳолати бузилган шахснинг руҳий ҳолати ўзгарган тақдирда, у ушбу Қонуннинг 24 ва 25-моддаларида назарда тутилган асослар бўйича ҳамда тартибда ўзининг розилигисиз ёки қонуний вакилининг розилигисиз текширувдан ўтказилиши мумкин. Бундай ҳолларда диспансер кузатуви шифокор-психиатрлар комиссиясининг қарорига биноан қайтадан ўрнатилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-модда. Диспансер кузатувида турган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Диспансер кузатувида турган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ягона электрон реестри (бундан буён матнда Ягона реестр деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона реестр руҳий ҳолати бузилган шахслар ҳақидаги қуйидаги мажбурий ахборотни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона реестрни яратиш, унга техник хизмат кўрсатиш ва мунтазам равишда янгилаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари манбалари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ягона реестрдан фойдаланишга мазкур реестрдаги ахборотнинг махфийлиги таъминланган ҳолда, фақат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган шахсларга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-модда. Психиатрия стационарига ётқизиш учун асослар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психиатрия стационарига ётқизиш учун шахсда руҳий ҳолатнинг бузилиши мавжудлиги ва шифокор-психиатрнинг стационар шароитларида текширувдан ўтказиш ёки даволаш тўғрисидаги қарори ёхуд суднинг қарори асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчиликда белгиланган ҳолларда ва тартибда психиатрия экспертизасини ўтказиш зарурати ҳам психиатрия стационарига ётқизиш учун асос бўлиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят процессуал кодексининг 22 боб.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсни психиатрия стационарига ётқизиш ихтиёрий равишда унинг илтимосига биноан ёки розилиги билан амалга оширилади, бундан ушбу Қонуннинг 31-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаган шахсни психиатрия стационарига ётқизиш унинг ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилининг илтимосига биноан ёки розилиги билан амалга оширилади. Ота-онасидан бири рози бўлмаган тақдирда ёхуд ота-онаси ёки бошқа қонуний вакили мавжуд бўлмаганда, вояга етмаган шахсни психиатрия стационарига ётқизиш васийлик ва ҳомийлик органининг қарорига биноан амалга оширилади, бу қарор устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.05.00 Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб тан олиш. Муомала лаёқатини чеклаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахс унинг қонуний вакилининг илтимосига биноан ёки розилиги билан психиатрия стационарига ётқизилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Стационарга ётқизишга розилик тиббий ҳужжатларга ёзиб қўйиш орқали ва руҳий ҳолати бузилган шахснинг ёки унинг қонуний вакилининг, шунингдек шифокор-психиатрнинг имзоси билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-модда. Психиатрия стационарига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш учун асослар
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.07.00 Суд ва бошқа органларнинг қарорларини ижро қилиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ётқизиш суднинг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар руҳий ҳолати бузилган шахсни фақат стационар шароитларида текширувдан ўтказиш ёки даволаш мумкин бўлса, руҳий ҳолатнинг бузилиши эса оғир ҳамда қуйидагилар билан боғлиқ бўлса, бу шахс ўзининг розилигисиз ёки қонуний вакилининг розилигисиз суд қарори чиқарилмасиданоқ психиатрия стационарига ётқизилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унинг ўзи учун ёки атрофидагилар учун бевосита хавф солиш эҳтимоли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унинг ёрдамга муҳтожлиги, яъни асосий ҳаётий эҳтиёжларни мустақил равишда қаноатлантиришга лаёқатсизлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар шахс психиатрия ёрдами кўрсатилмасдан қолдирилгудек бўлса, руҳий ҳолати ёмонлашуви туфайли унинг соғлиғига жиддий зарар етиши.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг 32-боби, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 183-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32-модда. Психиатрия ёрдами кўрсатиш чоғида хавфсизликни таъминлаш чоралари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Стационар шароитлардаги психиатрия ёрдами стационарга ётқизилган шахснинг ва бошқа шахсларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган шароитларда, тиббиёт ходимлари томонидан унинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психиатрия стационарига ғайриихтиёрий равишда ётқизилганда ва бу ерда бўлганда жисмоний сиқувга олиш ва ажратиб қўйиш чоралари фақат шифокор-психиатрнинг хулосасига кўра, шахснинг ўзи учун ёки бошқа шахслар учун бевосита хавф туғдирувчи ҳаракатларини бошқа усуллар билан бартараф этиш мумкин бўлмаган ҳолларда ва даврда қўлланилади ҳамда тиббиёт ходимларининг доимий назорати остида амалга оширилади. Жисмоний сиқувга олиш ёки ажратиб қўйиш чораларини қўллаш шакллари ва вақти ҳақида тиббий ҳужжатларга ёзиб қўйилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар органларининг ходимлари стационарга ғайриихтиёрий равишда ётқизишни амалга ошириш чоғида тиббиёт ходимларига ёрдам кўрсатиши ҳамда стационарга ётқизилаётган шахс билан мулоқотда бўлиш ва уни кўздан кечириш учун хавфсиз шароитларни таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Стационарга ётқизилаётган шахснинг атрофдагилар ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи ҳаракатларини бартараф этиш зарур бўлган ҳолларда, шунингдек стационарга ётқизилиши лозим бўлган шахсни қидириш ҳамда ушлаш зарурати бўлганда ички ишлар органларининг ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда ҳаракат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33-модда. Ўз қонуний вакилларининг илтимосига биноан ёки розилиги билан психиатрия стационарига ётқизилган вояга етмаган шахсларни ва суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларни текширувдан ўтказиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.05.00 Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб тан олиш. Муомала лаёқатини чеклаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўз қонуний вакилларининг илтимосига биноан ёки розилиги билан психиатрия стационарига ётқизилган вояга етмаган шахс ва суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахс ушбу Қонун 34-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда шифокор-психиатрлар комиссияси томонидан мажбурий текширувдан ўтказилиши лозим. Дастлабки олти ой ичида бу шахслар стационарда ётишни узайтириш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун шифокор-психиатрлар комиссияси томонидан ҳар ойда камида бир марта текширувдан ўтказилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Стационарда ётиш олти ойдан ортиқ узайтирилган тақдирда, руҳий ҳолати бузилган шахсни текширувдан ўтказиш шифокор-психиатрлар комиссияси томонидан олти ойда камида бир марта амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.05.00 Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб тан олиш. Муомала лаёқатини чеклаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шифокор-психиатрлар комиссияси ёки психиатрия стационари маъмурияти вояга етмаган шахсни ёки суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсни стационарга ётқизишда йўл қўйилган суиистеъмолликларни аниқлаган тақдирда, психиатрия стационари маъмурияти бу ҳақда васийликдаги шахснинг турар жойидаги васийлик ва ҳомийлик органини хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг 31-моддасида назарда тутилган асослар бўйича психиатрия стационарига ётқизилган руҳий ҳолати бузилган шахс шифокор-психиатрлар комиссияси томонидан қирқ саккиз соатдан ошмаган муддатда мажбурий текширувдан ўтказилиши лозим, комиссия стационарга ётқизилганликнинг асосланганлиги тўғрисида қарор қабул қилади. Стационарга ётқизиш асоссиз деб топилган ва стационарга ётқизилган шахс психиатрия стационарида қолиш истагини билдирмаган ҳолларда, у дарҳол стационардан чиқарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар руҳий ҳолати бузилган шахсни стационарга ётқизиш асосли деб топилса, шахснинг у ерда бундан буён бўлиши тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун шифокор-психиатрлар комиссиясининг хулосаси йигирма тўрт соат ичида психиатрия стационари жойлашган ердаги судга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Руҳий ҳолати бузилган шахсни психиатрия стационарига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги ариза судга шахс ётган психиатрия стационари томонидан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суд руҳий ҳолати бузилган шахсни психиатрия стационарига ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш тўғрисидаги аризани мазмунан кўриб чиқиб, уни қаноатлантиради ёки рад этади.
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.05.00.00 Фуқаролик процессуал қонунчилиги / 17.05.06.00 Суд қарорлари устидан шикоят қилиш ва қайта кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзига нисбатан қарор чиқарилган шахс, унинг қонуний вакили, психиатрия стационари раҳбари суднинг қарори устидан шикоят қилиши ёки прокурор протест келтириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Руҳий ҳолати бузилган шахснинг психиатрия стационарида ғайриихтиёрий тартибда бўлиши фақат стационарга ётқизиш амалга оширилган асослар сақланиб турган вақт мобайнидагина давом этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психиатрия стационарига ғайриихтиёрий тартибда ётқизилган шахс шифокор-психиатрлар комиссияси томонидан стационарда ётишни узайтириш тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун дастлабки олти ой мобайнида ҳар ойда камида бир марта текширувдан ўтказилиши лозим.
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.06.00.00 Иқтисодий процессуал қонунчилик / 17.06.06.00 Суд ҳужжатларини ижро этиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Руҳий ҳолати бузилган шахс психиатрия стационарига ғайриихтиёрий тартибда ётқизилган пайтдан эътиборан олти ой ўтгач шифокор-психиатрлар комиссиясининг стационарда бундай ётишни узайтириш зарурлиги тўғрисидаги хулосаси психиатрия стационари маъмурияти томонидан психиатрия стационари жойлашган ердаги судга юборилади. Суд стационарда ётишни ушбу Қонуннинг 34 ва 35-моддаларида назарда тутилган тартибда узайтириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Руҳий ҳолати бузилган шахснинг психиатрия стационарида ётиши олти ойдан ортиқ муддатга узайтирилганда шифокор-психиатрлар комиссияси томонидан мазкур шахсни текширувдан ўтказиш олти ойда камида бир марта амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37-модда. Психиатрия стационарларида турган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ҳуқуқлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Руҳий ҳолати бузилган шахсга уни психиатрия стационарига ётқизиш асослари ва мақсадлари, унинг ҳуқуқлари ҳамда стационарда ўрнатилган қоидалар тушунтирилиши керак, бу ҳақда тиббий ҳужжатларга ёзиб қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психиатрия стационарида даволанаётган ёки текширувдан ўтаётган руҳий ҳолати бузилган шахслар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширувдан ўтказиш, даволаш, психиатрия стационаридан чиқариш ва ушбу Қонун билан берилган ҳуқуқларга риоя этиш масалалари юзасидан бевосита бош шифокорга ёки бўлим мудирига мурожаат этишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар беришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
адвокат ва дин пешвоси билан ёлғиз учрашишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббий қарши кўрсатмалар бўлмаганда диний расм-русумларни бажаришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
газеталар ва журналларга обуна бўлишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар руҳий ҳолати бузилган шахс ўн саккиз ёшга тўлмаган бўлса, умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларининг дастури бўйича таълим олишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар руҳий ҳолати бузилган шахс фойдали меҳнатда иштирок этаётган бўлса, меҳнати учун унинг миқдори ва сифатига мувофиқ бошқа фуқаролар билан тенг равишда ҳақ олишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёзишмалар олиб боришга, посилкалар, бандероллар ва пул жўнатмалари олиш ва жўнатишга, телефондан фойдаланишга, келувчиларни қабул қилишга, энг зарур нарсаларга эга бўлиш ва уларни сотиб олишга, ўз кийим-кечагидан фойдаланишга ҳақли. Бу ҳуқуқлар руҳий ҳолати бузилган шахснинг ва бошқа шахсларнинг соғлиғи ёки хавфсизлиги манфаатларини кўзлаб шифокор-психиаторнинг тавсиясига кўра чекланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Газеталар ва журналларга якка тартибда обуна бўлиш, телефонда сўзлашувлар ҳамда бошқа пулли хизматлар руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психиатрия стационарида даволанаётган ёки текширувдан ўтаётган руҳий ҳолати бузилган шахслар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38-модда. Психиатрия стационари маъмуриятининг ва тиббиёт ходимларининг мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психиатрия стационарининг маъмурияти ва тиббиёт ходимлари руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ҳамда уларнинг қонуний вакилларининг ушбу Қонунда назарда тутилган ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиши, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
психиатрия стационарига даволаниш ёки текширувдан ўтиш учун ётқизилган шахсларни зарур тиббий ёрдам билан таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонуннинг матни, мазкур психиатрия стационарининг ички тартиб-қоидалари билан, руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган тақдирда мурожаат этиш мумкин бўлган давлат органлари ҳамда бошқа органлар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахсларнинг манзиллари ҳамда телефон рақамлари билан танишиш имкониятини бериши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг ёзишмалари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига аризалар, таклифлар ва шикоятлар йўллаши учун шарт-шароитлар яратиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
руҳий ҳолати бузилган шахс психиатрия стационарига ғайриихтиёрий тартибда ётқизилган пайтдан эътиборан йигирма тўрт соат ичида унинг қонуний вакилини, қариндошларини ёки унинг кўрсатмасига кўра бошқа шахсни хабардор қилиш чораларини кўриши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
руҳий ҳолати бузилган шахснинг соғлиғи ҳолатидаги ўзгаришлар ва у билан боғлиқ фавқулодда ҳодисалар ҳақида унинг қонуний вакилини ёки қариндошларини, шунингдек унинг кўрсатмасига кўра бошқа шахсни хабардор қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
психиатрия стационарида турган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаши, посилкалар ва олиб келинган нарсалар таркибини назорат қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган, аммо қонуний вакилга эга бўлмаган руҳий ҳолати бузилган шахсларнинг қонуний вакили вазифасини бажариши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психиатрия стационари маъмуриятининг ва тиббиёт ходимларининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39-модда. Руҳий ҳолати бузилган шахсни психиатрия стационаридан чиқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Руҳий ҳолати бузилган шахсни психиатрия стационаридан чиқариш у соғайиб кетган ёки унинг руҳий ҳолати яхшиланиб, бундан буён стационарда даволаниши талаб этилмайдиган, шунингдек психиатрия стационарига ётқизиш учун асос бўлган текширувдан ўтиш ёки психиатрия экспертизаси ниҳоясига етказилган тақдирда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психиатрия стационарига даволаниш учун ихтиёрий равишда ётқизилган руҳий ҳолати бузилган шахсни чиқариш унинг аризасига, қонуний вакилининг аризасига ёки даволовчи шифокор-психиатрнинг қарорига биноан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психиатрия стационарига ғайриихтиёрий тартибда ётқизилган руҳий ҳолати бузилган шахсни чиқариш шифокор-психиатрлар комиссиясининг хулосасига ёки суднинг стационарда ётишни узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарорига биноан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.17.00.00.00 Одил судлов / 17.06.00.00 Иқтисодий процессуал қонунчилик / 17.06.06.00 Суд ҳужжатларини ижро этиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суднинг қарорига биноан ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилган руҳий ҳолати бузилган шахсни чиқариш фақат суднинг қарорига кўра амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психиатрия стационарига ихтиёрий равишда ётқизилган руҳий ҳолати бузилган шахсни чиқариш, агар ғайриихтиёрий тартибда ётқизиш учун ушбу Қонуннинг 31-моддасида назарда тутилган асослар шифокор-психиатрлар комиссияси томонидан аниқланадиган бўлса, рад этилиши мумкин. Бундай ҳолда психиатрия стационарида бўлиш, ётишни узайтириш ва стационардан чиқариш масалалари ушбу Қонуннинг 34 — 36-моддаларида, шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40-модда. Руҳий ҳолати бузилган шахслар учун мўлжалланган тиббий-ижтимоий муассасаларга жойлаштириш асослари ва тартиби
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.05.00 Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб тан олиш. Муомала лаёқатини чеклаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Руҳий ҳолати бузилган шахслар учун мўлжалланган тиббий-ижтимоий муассасаларга шахсларни жойлаштириш учун руҳий ҳолати бузилган шахснинг аризаси, шифокор-психиатр иштирокидаги тиббий комиссиянинг хулосаси, вояга етмаган шахс ёки суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахс учун эса васийлик ва ҳомийлик органининг мазкур тиббий комиссиянинг хулосасига асосан қабул қилинган қарори асос бўлади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.05.00 Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб тан олиш. Муомала лаёқатини чеклаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббий комиссиянинг хулосаси шахсда руҳий ҳолатнинг уни ихтисослаштирилмаган тиббий-ижтимоий муассасада туриш имкониятидан маҳрум этадиган тарзда бузилиши мавжудлиги ҳақидаги, муомалага лаёқатли шахсга нисбатан эса уни муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги масалани суд олдига қўйиш учун асослар мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотларни ҳам ўз ичига олиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Васийлик ва ҳомийлик органи руҳий ҳолати бузилган шахслар учун мўлжалланган тиббий-ижтимоий муассасаларга жойлаштирилган шахсларнинг мулкий манфаатларини ҳимоя қилиш чораларини кўриши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41-модда. Вояга етмаган шахсни руҳий ҳолати бузилган шахслар учун мўлжалланган давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ҳамда тиббий-ижтимоий муассасаларга жойлаштириш асослари ва тартиби
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаган, руҳий ҳолати бузилган шахсни руҳий ҳолати бузилган шахслар учун мўлжалланган давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ва тиббий-ижтимоий муассасаларга жойлаштириш учун унинг ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилининг аризаси ҳамда тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг мажбурий хулосаси асос бўлади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг хулосаси вояга етмаган шахснинг давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларида мослаштирилган таълим дастурини ўзлаштириши мумкинлиги ва (ёки) зарурлиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42-модда. Руҳий ҳолати бузилган шахслар учун мўлжалланган давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ёки тиббий-ижтимоий муассасаларда турган шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда мазкур муассасалар маъмуриятининг ва ходимларининг мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Руҳий ҳолати бузилган шахслар учун мўлжалланган давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ёки тиббий-ижтимоий муассасаларда турган шахслар ушбу Қонуннинг 37-моддасида назарда тутилган ҳуқуқлардан фойдаланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Руҳий ҳолати бузилган шахслар учун мўлжалланган давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари ёки тиббий-ижтимоий муассасалар маъмурияти ва ходимларининг ушбу муассасаларда турган шахсларнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитлар яратишга доир мажбуриятлари ушбу Қонуннинг 38-моддасида, шунингдек бошқа қонунчиликда белгиланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.05.00 Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб тан олиш. Муомала лаёқатини чеклаш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Руҳий ҳолати бузилган шахслар учун мўлжалланган давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари ёки тиббий-ижтимоий муассасалар ушбу муассасаларда турган шахсларни бир йилда камида бир марта тиббий текширувдан ўтказиши шарт. Тиббий текширув ушбу шахсларнинг мазкур муассасаларда бундан буён туриши тўғрисидаги, шунингдек уларнинг муомалага лаёқатсизлиги ҳақидаги қарорларни қайта кўриб чиқиш мумкинлиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш мақсадида шифокор-психиатр иштирокидаги тиббий комиссия томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43-модда. Руҳий ҳолати бузилган шахсларни кўчириш ва чиқариш асослари
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.05.00 Фуқарони муомалага лаёқатсиз деб тан олиш. Муомала лаёқатини чеклаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Руҳий ҳолати бузилган шахсни руҳий ҳолати бузилган шахслар учун мўлжалланган давлат ихтисослаштирилган таълим муассасасидан ёки тиббий-ижтимоий муассасадан умумий турдаги худди шундай муассасага кўчириш учун шифокор-психиатр иштирокидаги тиббий комиссиянинг мазкур шахсда ушбу муассасада туриш учун тиббий кўрсатмалар мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосаси асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Руҳий ҳолати бузилган шахсни руҳий ҳолати бузилган шахслар учун мўлжалланган давлат ихтисослаштирилган таълим муассасасидан ёки тиббий-ижтимоий муассасадан чиқариш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шифокор-психиатр иштирокидаги тиббий комиссиянинг руҳий ҳолати бузилган шахс соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил равишда яшашга лаёқатли эканлиги тўғрисидаги хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, ушбу шахснинг аризасига биноан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқарилаётган вояга етмаган шахсни парвариш қилиш мажбуриятини олаётган унинг ота-онасидан бирининг ёки бошқа қонуний вакилининг аризасига биноан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахс қонуний вакилининг аризаси бўйича, башарти унинг қонуний вакили ўз васийлигидаги шахсни шахсан парвариш қилиш ва (ёки) парвариш қилишни таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олаётган бўлса, амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психиатрия ёрдами тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги 123-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 7-8, 215-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 31 августда қабул қилинган «Психиатрия ёрдами тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 124-II-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, № 7-8, 216-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 21 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-311-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 йил, № 12/2, 363-модда) 7-моддаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-559-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 8, 470-модда) 7-моддаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 12 сентябрда қабул қилинган «Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-567-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 9, 592-модда) 8-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.01.00 Умумий масалалар. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 12 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element