10.06.2020 йилдаги 368-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 10.06.2020 йилдаги 368-сон
Date of entry into force
10.06.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи ваколатли органларнинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар, атом энергиясидан фойдаланиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган талаблар бузилишининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи ваколатли органлар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати ва текширувини режалаштириш, ташкил қилиш ва ўтказиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларнинг бузилиши аниқланганда, текширувлар ўтказилишини мувофиқлаштириш ва текширув натижаларини расмийлаштириш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат объектларида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари, вазифалари ва жавобгарлиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи ваколатли органлар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга ошириши жараёнида ушбу қарор талабларига қатъий риоя этилишини таъминласин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси Б.В. Гулямов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 10 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
368-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 июндаги 368-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи ваколатли органлар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом атом энергиясидан хавфсиз фойдаланишни давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган ва атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи алоҳида ваколатларга эга бўлган давлат органларининг (кейинги ўринларда — хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар) томонидан атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида давлат назорати ва текширувини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар — атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва мазкур соҳадаги фаолиятнинг хавфсизлик талабларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат объекти — атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият юритиш ҳуқуқини берадиган лицензия талаблари ва шартлари ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берадиган рухсатнома талаблари ва шартлари бажарилишини таъминлайдиган юридик шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат субъекти — давлат томонидан хавфсизликни тартибга солиш органларининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш жараёнида эксплуатация қилаётган ташкилот томонидан хавфсизликни таъминлаш учун зарур бўлган мажбурий талаблар ва лицензиянинг амал қилиш шартларига риоя қилиниши, атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ушбу соҳада белгиланган нормалар ва қоидаларга мувофиқлигини таъминлайдиган мансабдор шахслари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиация манбалари — таркибида радиоактив моддалар мавжуд бўлган ёки ионлаштирувчи нурланиш чиқарадиган, ядровий қурилмалар жумласига кирмайдиган мажмуалар, қурилмалар, аппаратлар, ускуналар ва буюмлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиоактив моддалар — ионлаштирувчи нурланишни тарқатадиган, ядровий материаллар жумласига кирмайдиган моддалар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиоактив чиқиндилар — кейинчалик фойдаланиш учун мўлжалланмаган, таркибидаги радионуклидларнинг активлик даражаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган кўрсаткичлардан юқори бўлган ҳар қандай агрегат ҳолатидаги моддалар;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сақлаш пунктлари — ядровий қурилмалар жумласига кирмайдиган ҳамда ядровий материалларни ва радиоактив моддаларни сақлаш, радиоактив чиқиндиларни сақлаш ёки кўмиб ташлаш учун мўлжалланган стационар объектлар ҳамда иншоотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширув (инспекция) — юридик шахслар томонидан хавфсизликни таъминлаш учун зарур бўлган мажбурий талаблар, лицензиянинг амал қилиш шартлари бажарилиши, атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида белгиланган нормалар ва қоидаларга мувофиқлиги бўйича хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар амалга оширадиган бир марталик назорат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ядровий материаллар — таркибида бўлинадиган (парчаланадиган) ядровий моддалар бўлган ёки уларни ҳосил қилишга қодир бўлган материаллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ядровий қурилмалар — атом электр станциялари, тадқиқот ядро реакторлари, критик ва субкритик ядровий стендлари бўлган иншоотлар ҳамда мажмуалар, ядровий ёқилғидан ва материаллардан фойдаланиш ҳамда уларни ташиш учун мўлжалланган қурилмалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати ва текшируви атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар (кейинги ўринларда — мажбурий талаблар) бузилишининг олдини олишга, уларни аниқлаш ва бартараф этишга қаратилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари учун ядровий, радиациявий, саноат, ёнғинга оид, санитария-эпидемиологик, экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича давлат назорати ва текширувини амалга оширадиган хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларнинг бевосита ядровий қурилмалардаги ва (ёки) сақлаш пунктларидаги доимий вакиллигини назарда тутувчи давлат назорати ва текшируви режими белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати ва текшируви ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Давлат назорати ва текширувини ташкил қилиш ва ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати ва текшируви:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат объектлари томонидан мажбурий талабларнинг бажарилишини, уларнинг атом энергиясидан тинчлик мақсадларда фойдаланиш соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия талаблари ва шартлари ҳамда атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасидаги ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома талаблари ва шартларига (кейинги ўринларида — лицензия ва рухсатнома талаблари ва шартлари) риоя қилишни, шунингдек, хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар кўрсатмаларининг ижросини қонунчиликда белгиланган тартибда текширишни (инспекцияни) ташкил қилиш ва ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбурий талаблар, шунингдек, лицензия ва рухсатнома талаблари ва шартлари бузилиши аниқланган ҳолатларда, уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат объектлари томонидан мажбурий талаблар ижроси, лицензия ва рухсатнома талаблари ва шартларига риоя этилишини тизимли кузатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида мажбурий талаблар ижроси ҳолатини таҳлил ва прогноз қилиш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати ва текшируви:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи махсус ваколатли орган (кейинги ўринларида — махсус ваколатли орган) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — атом энергиясидан фойдаланиш объектларида атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, атом энергиясидан фойдаланиш объектлари хавфсизлигининг таъминланиши, атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг жисман ҳимоя қилиниши, ядровий қурилмаларда ва (ёки) сақлаш пунктларида радиоактив моддалар, ядровий материаллар ҳамда радиоактив чиқиндиларнинг ҳисобига риоя этилиши бўйича;
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солиш бўйича алоҳида ваколатларга эга бўлган давлат органлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги — ифлослантириш манбалари мониторинги, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият юритаётган юридик шахслар томонидан экологик хавфсизлик талабларига риоя қилиниши, атроф табиий муҳит — ишлаб чиқариш мониторинги ҳамда табиатдан барқарор оқилона фойдаланиш бўйича;
(6-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги — тегишли давлат бошқаруви ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими воситасида аварияга оид ташқи ва ички режаларнинг бажарилиши, шунингдек, давлат бошқаруви органлари ва бошқа юридик шахсларнинг аварияга оид шайлиги ва атом энергиясидан фойдаланиш объектларида ёнғин хавфсизлиги талабларини таъминлаш бўйича давлат назорати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги — юридик ходимлар ва аҳолининг радиациявий ва ядровий хавфсизлиги, шунингдек фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасидаги қоида ва нормаларга риоя этилиши бўйича;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва фойдаланишдан чиқариш юзасидан давлат архитектура-қурилиш назорати;
(6-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги — ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини жойлаштириш учун ер қаърини геологик ўрганишда, тоғ ишларини геологик-маркшейдерлик таъминлашда, шунингдек, объектлар жойлашган зонадаги ер ости сувлари ишлаб чиқариш мониторингида юридик шахслар томонидан ер қаърини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларининг бажарилиши бўйича;
(6-банд «б» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси — ядровий материалларни, радиоактив моддаларни, радиация манбаларини, ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари учун ускуна ва технологияларни олиб кириш ҳамда олиб чиқишда божхона назорати;
(6-банд «б» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги — атмосфера ҳавоси, юза сувлар (табиий оқимлар) ифлосланиши мониторинги;
(6-банд «б» кичик бандининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги — атом энергиясидан фойдаланиш объектларига туташ ҳудудда жамоатчилик тартибини муҳофаза қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати — ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг хавфсизлигига таҳдид солувчи қўпоручилик ва террорчилик ҳаракатларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишга йўналтирилган ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг жисман ҳимоясини таъминлаш, шунингдек, киберхавфсизлик соҳасида тартибга солиш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги — ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари ҳудудига рухсатсиз кириш, радиоактив моддалардан, ядровий материаллардан ва радиоактив чиқиндилардан рухсатсиз фойдаланишнинг олдини олишга, шунингдек, уларнинг ўғирланиши ва зарарланишининг олдини олишга йўналтирилган ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг жисман ҳимоясини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси — радиоактив моддалар, ядровий материаллар ва радиоактив чиқиндиларнинг яхлитлиги ва сақланишига ҳар қандай тажовузни ўз вақтида аниқлаш ва уларга барҳам беришга йўналтирилган ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг жисман ҳимоясини таъминлаш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Текширув (инспекция) режалари «хавфни таҳлил этиш» тизими натижаларига асосан хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар томонидан ҳар йили 15 декабрга қадар ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ва махсус ваколатли орган билан келишган ҳолда тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Текширув (инспекция) ўтказиш муддати ўн календарь кунидан ошмаслиги керак. Текширув (инспекция) ўтказиш муддатларини тегишли асослар (назорат объекти раҳбарларининг, масъул шахсларининг йўқлиги, бошқа асосли сабаблар) мавжуд бўлганда ўзгартириш, ёки текширув ўтказиш имконияти йўқлиги туфайли унинг муддатини кечроққа кўчириш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили билан келишилган холда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солиш бўйича алоҳида ваколатларга эга бўлган давлат органлари текширув (инспекция) муддати ўзгаргани ва ўзгариш сабаблари тўғрисида махсус ваколатли органни хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Назорат объектлари томонидан мажбурий талаблар ижроси, лицензия ҳамда рухсатнома талаблари ва шартларига риоя қилинишини тизимли кузатиш, мажбурий талаблар, лицензия ва рухсатнома талаблари ва шартлари ижросининг ҳолатини таҳлил ва прогноз қилиш хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар томонидан улар ўтказган давлат текшируви ва назоратини амалга ошириш билан боғлиқ текширувлар (инспекциялар) ва бошқа тадбирлар натижалари асосида, шунингдек, назорат объектлари томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда тақдим этиладиган:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия ҳамда рухсатнома талаблари ва шартларига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергиясидан фойдаланганда хавфсизликни таъминлашга таъсир кўрсатадиган ҳодисалар ва уларнинг оқибатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат объекти ходимларининг ҳамда кузатув зонасида яшайдиган аҳолининг саломатлигини ёмонлаштирган ҳодисалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф-муҳитга кўрсатиладиган таъсир, ишлаб чиқариш экологик назорат натижалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ядровий материаллар, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларнинг мавжудлиги ва ҳаракатланиши, шунингдек уларнинг экспорти ва импорти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергиясидан фойдаланиш объектларида ускуналар тайёрланиши ва қўлланишининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар талабларига мувофиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергиясидан фойдаланиш объектларида содир бўлган нохуш ҳодиса ва авариялар сабабларини техник жиҳатдан ўрганиш натижалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ядровий қурилмалар, радиация манбалари ва сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолият юритиш ҳуқуқини берувчи лицензия ва ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатномани олиш босқичида тақдим этилган ҳамда тегишинча лицензиялаштирилаётган фаолият турлари ва иш турлари хавфсизлигига алоқадор бўлган маълумотларнинг янгиланиши ёки уларга ўзгартиришлар киритилиши тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Хавфсизликни давлат томондан тартибга солувчи органлар назорат объектидан олинган маълумотларни таҳлил қилиш натижалари бўйича қуйидагиларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказилган текширувларнинг натижаларини текширув тамомлангандан кейин уч кун мобайнида текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергиясидан фойдаланиш объектлари хавфсизлиги ҳолатини, шунингдек, мажбурий талабларнинг бажарилиши ҳамда лицензия ва рухсатнома талаблари ва шартларига риоя қилиш ҳолатини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини баҳолаш, мажбурий, лицензия ва рухсатнома талаблари ва шартларининг бузилишига, шунингдек, ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларида радиоактив моддалар, ядровий материаллар ва ридиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш ва назорат қилишда аномалияларга ва уларга нисбатан рухсат этилмаган ҳаракатларга олиб келган сабаблар ва шароитларни ўрганиш, «хавфни таҳлил этиш» тизими натижалари асосида келгусидаги текширувларни (инспекцияларни) режалаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат текшируви ва назоратини амалга ошириш билан боғлиқ тадқиқотлар, синовлар, экспертизалар, текширишлар ва бошқа тадбирлар ўтказиш (ўтказилишини тайинлаш), зарурат бўлганда, экспертлар ва эксперт ташкилотларини жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ядровий материалларни навбатдан ташқари жисмоний хатловдан ўтказиш ёки уларнинг параметрларини тасдиқловчи қўшимча ўлчовларни амалга ошириш радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни уларнинг йўқолиши мумкинлиги ёки рухсатсиз тўпланишини тасдиқловчи далиллар аниқланганда, хатловдан ўтказиш учун расмий талаб юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг жисман ҳимоя қилиш тизими самарадорлигини, унинг пасайиши мумкинлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланганда, навбатдан ташқари баҳолаш ўтказиш учун расмий талаб юбориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Режалаштирилган текширувлар (инспекциялар)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ташкил этадиган ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг текширувлар (инспекциялар) белгиланган тартибда Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида рўйхатга олинган режа асосида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Текширувнинг (инспекциянинг) мақсадлари, вазифалари ва предметини батафсил баён қилиш учун унинг ажралмас қисми бўлган режалаштирилган текширув (инспекция) дастури тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи орган текширув (инспекция) тайинлагани тўғрисида текширув бошланишидан 30 календар кунидан кам бўлмаган муддатда текширув (инспекция) ўтказилиши ҳақида билдиришнома (хат) юбориш орқали ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктлари раҳбарларини хабардор қилади, билдиришномада (хатда) қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширув (инспекция) тури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширув (инспекция) ўтказиш учун асос;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат объектининг номланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширувчининг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими (текширувчилар гуруҳининг таркиби, текширув (инспекция раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширув (инспекция) дастурида назарда тутилган текширув (инспекция) ўтказилиши керак бўлган масалалар (саволлар) рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
текширув (инспекция) ўтказиш муддати (текшириш бошланиш ва тугалланиш санаси);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа маълумотлар (зарурат бўлганда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объектининг раҳбари билдиришнома ҳужжатини олишдан бош тортиши текширувни (инспекция)ни бекор қилиш учун асос ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Текширув (инспекция) ўтказишда қуйидаги масалалар (саволлар) ўрганилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган мажбурий талаблар, лицензия ҳамда рухсатнома талаблари ва шартларининг бузилишини бартараф этиш тўғрисида аввал берилган кўрсатмаларнинг бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидалар талабларининг бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизаси хулосаси талабларининг ижроси, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларининг бажарилиши, шунингдек, атроф табиий муҳит — ишлаб чиқариш мониторингининг ўтказилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг ускуналар ва тизимлар ресурсини бошқариш тартибига риоя қилиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларининг ускуналари ва тизимларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини ўтказиш тартибига риоя қилиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ускуналари ва тизимларини синовдан ва кўрикдан ўтказиш ишлари даврийлиги ва ҳажми;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат объектининг унга атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари билан берилган атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг хавфсизлигини таъминлаш қисмидаги ваколатларининг тўлиқ амалга оширилиши;
(14-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ядровий қурилмалар, радиация манбалари ва сақлаш пунктларининг хавфсизлик ҳолати тўғрисида тақдим этилаётган маълумотнинг ишончлилиги;
(14-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назорат объектлари томонидан ядровий қурилмалар, радиация манбалари ва сақлаш пунктларини барпо этиш, улардан фойдаланиш ва фойдаланишдан чиқаришнинг барча босқичларида сифатни таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, ушбу дастурлар бажарилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ядровий қурилмалар ва (ёки) сақлаш пунктларини жисман ҳимоя қилишнинг ҳолати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ядровий материаллар, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш ҳолати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ядровий материаллар, радиоактив моддалар ва радиоактив чиқиндиларнинг факт бўйича мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг хавфсизлигини таъминлашга таъсир кўрсатувчи тизимлар ва уларнинг элементларининг зарур тавсифларини қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрларни танлаш ва тайёрлаш, ишчилар (ходимлар) билимини текшириш ва ишлашга рухсат бериш тизимини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланиш ва технологик ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лицензия ва рухсатнома талаблари ва шартларига, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш объектлари ходимларига бериладиган атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсатнома талаблари ва шартларига риоя қилиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аварияларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этишг учун назорат объектларининг шайлиги бўйича тадбирлар ўтказилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технологик жараёнларни амалга оширишда атом энергиясидан фойдаланиш объектлари хавфсизлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишлар тартибига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбурий талаблар ижроси билан боғлиқ бошқа масалалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Текширувлар (инспекциялар) ўтказилишини мувофиқлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Давлат текшируви ва назоратини амалга ошириш доирасида алоҳида ваколатларга эга давлат органлари томонидан текширувлар (инспекциялар) ўтказилишини махсус ваколатли орган ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўтказилган текширувлар (инспекциялар) тўғрисидаги маълумот ҳар чоракда кейинги ойнинг 10 кунигача алоҳида ваколатларга эга бўлган давлат органлари томонидан махсус ваколатли органга келгусида умумлаштириш ва якуний маълумотни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун тақдим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Текширувлар (инспекциялар) натижаларини расмийлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларнинг бузилиши аниқланган текширув натижалари бўйича текширув (инспекция) далолатномаси тузилади. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларнинг бузилиши аниқланмаган текширув натижалари маълумотнома тарзида расмийлаштирилади. Текширув (инспекция) далолатномаси (маълумотномаси) уч иш куни давомида икки нусхада расмийлаштирилади ҳамда имзо қўйилган санани кўрсатган ҳолда, назорат субъектининг текширув (инспекция) ўтказиш учун ваколатли шахси ёки текширувга жалб қилинган бошқа шахслар томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Далолатнома (маълумотнома) имзо қўйилган кундан бошлаб бир иш куни давомида назорат объекти ёки унинг вакилига имзо қўйдириб топширилади (топшириш тўғрисида билдиришнома буюртма хат билан юборилади)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Текширилаётган назорат объекти текширув натижалари тўғрисидаги далолатномани (маълумотномани) олишдан бош тортса, хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органнинг мансабдор шахси бу ҳақда текширув натижалари тўғрисидаги далолатномага (маълумотномага) тегишли қайд киритади ва шу вақтдан бошлаб текширув (инспекция) тугалланган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Назорат объекти текширув далолатномаси (маълумотномаси) асосида текширув далолатномасида (маълумотномасида) кўрсатилган муддатда аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Назорат объекти хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органга тадбирлар режасининг ҳар бир банди ижроси тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиб ёзма равишда маълумот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қоидабузарликлар бартараф этилганини тасдиқловчи тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги учун назорат объекти раҳбари масъулдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Аҳоли ҳаёти ва саломатлигига, атроф-муҳитга ҳақиқий зарар етказиш хавфини юзага келтирувчи нормалар ва қоидалар талабларининг бузилиш ҳолатлари аниқланганда, қоидабузарлик аниқланган кунда назорат объектининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўлиқ ёки қисман тўхтатиш тўғрисида кўрсатма чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Назорат объектининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги кўрсатмани назорат объекти текширувини (инспекциясини) ўтказган хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органнинг мансабдор шахси имзолайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Назорат объектининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги имзоланган кўрсатма қоидабузарлик аниқланган кундан кейин бир иш кунидан кеч бўлмаган муддатда назорат объектига топширилади ёки топшириш тўғрисидаги билдиришнома буюртма хат орқали юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Назорат объектини текширувдан (инспекциядан) ўтказган алоҳида ваколатларга эга бўлган давлат органнинг мансабдор шахси томонидан имзоланган атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги назорат объекти фаолиятининг тўхтатилиши тўғрисидаги кўрсатма нусхаси хабарнома сифатида махсус ваколатли органга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Назорат объекти хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органни атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни тўхтатишга олиб келган қоидабузарликлар бартараф этилгани тўғрисида тегишли ҳужжатларни тақдим этган ҳолда ёзма равишда хабардор қилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар тақдим этилган материалларни кўриб чиқади ва билдиришнома олган кундан бошлаб 2 иш кунидан кечиктирмасдан, назорат объектининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ўтказилган текширувлар натижаларига рози бўлмаган назорат объектлари хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи юқори органларга низоли масалаларни аниқлаштириш учун ёзма равишда мурожаат қилишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи ҳар бир орган кўрсатма шаклини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатма бланкаси белгиланган тартибда ҳисобга олинади ва сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Текширув (инспекция) ўтказаётган назорат субъектлари текширув (инспекция) ўтказиш давомида атом энергиясидан фойдаланиш объектларига хизмат гувоҳномасини ва хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар раҳбарининг (раҳбарлар ўринбосарларининг) текшириш (инспекция) тайинлаш тўғрисидаги буйруғининг кўчирма нусхасини тақдим этгач, қаршиликсиз кириш ҳуқуқига эгалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Текширув (инспекция) ўтказишда назорат субъектлари техник воситалардан ва фойдаланишни назорат қилиш воситаларидан (шу жумладан, ядровий материаллар ва радиоактив моддалар таркибини текшириш ва назорат қилиш воситалари, аудио, фото ва видео қайд этиш воситалари, пломбаловчи қурилмалардан) фойдаланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Давлат назоратини амалга оширишда назорат субъектлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқлардан фойдаланади, тақиқ ва чекловларга риоя қилади ҳамда ўз мажбуриятларини бажармаганликлари ёки етарлича бажармаганликлари учун жавобгар бўлади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Назорат субъектининг ҳаракатлари юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар ва уларнинг мансабдор шахслари қарорлари ва ҳаракатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш мумкин.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи ваколатли органларнинг томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати ва Текширув (инспекция)ини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атом энергиясидан фойдаланиш хавфсизлигини давлат томонидан тартибга солувчи ваколатли органларнинг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати ва Текширув (инспекция)ини амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар

(Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Экология вазирлиги, ФВВ, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Божхона қўмитаси, Гидрометеорология хизмати агентлиги)

1. Келгуси йил учун «Хавфни таҳлил этиш» текширув (инспекция) режасини тузади, уни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ва махсус ваколатли орган билан келишади ва тасдиқлайди.

2. Текширув (инспекция) ўтказилиши тўғрисида билдиришнома (хат) юборади ва текширув (инспекция)ни ўтказади.

3. Текширув (инспекция) натижалари бўйича далолатнома ёки маълумотнома тузади ва Текширув (инспекция)ларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимига киритади.

4. Назорат объекти ёки унинг вакилига текширув (инспекция) далолатномасини имзо қўйдириб топширади.

Ҳар йили 15 декабргача



10 календарь кунидан ошмаслиги керак

3 иш куни мобайнида.


1 иш куни мобайнида

Назорат объекти

1. Аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқади ва махсус ваколатли орган ва (ёки) бошқа ваколатли органларга тақдим этади.

2. Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларга тадбирлар режасининг ҳар бир банди ижроси тўғрисида тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилиб ёзма равишда маълумот беради.

Далолатномасида кўрсатилган муддатда


Тадбирлар режасида кўрсатилган муддатда

Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар

1. Аҳоли ҳаёти ва саломатлиги, атроф-муҳитга зарар етказиш хавфини юзага келтирган норма ва қоидалар талаблари бузилиши аниқланганда, атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасидаги назорат объекти фаолиятининг тўлиқ ёки қисман тўхтатилиши тўғрисида кўрсатма беради.

2. Назорат объекти фаолиятининг тўхтатилиши тўғрисида имзоланган кўрсатмани назорат объектига топширади ёки топшириш тўғрисида билдиришномани буюртма хат орқалиюборади.

3. Назорат объектини текширув (инспекция)дан ўтказган назорат субъекти томонидан имзоланган атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасидаги назорат объекти фаолиятининг тўхтатилиши тўғрисидаги кўрсатма нусхасини хабарнома сифатида махсус ваколатли органга юборади.

Қоидабузарлик аниқланган

кунда


1 иш кунидан кечиктирмасдан


1 кун муддатда

Назорат объекти

Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органларни атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни тўхтатишга олиб келган қоидабузарликлар бартараф этилгани тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.

Қоидабузарликлар бартараф этилгандан сўнг

Хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар

Тақдим этилган материалларни кўриб чиқади ҳамда назорат объектининг атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади.

Билдириш қоғози олган кундан бошлаб
2 иш кунидан кечиктирмасдан

Алоҳида ваколатларга эга бўлган давлат органлари

Ўтказилган текширувлар (инспекциялар) тўғрисидаги маълумот махсус ваколатли органга келгусида умумлаштириш ва якуний маълумотни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун тақдим қилинади.

Ҳар чоракда кейинги ойнинг
10 санасигача

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 майдаги 289-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 09/20/368/0742-сон; 12.04.2021 й., 09/21/200/0318-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон)