Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
21.12.2019
22.10.2019
10.08.2019
01.04.2019 01
29.01.2019
12.10.2018
03.07.2018 01
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 21.12.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли «Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги ПҚ-3677-сон қарори ва 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси дастурини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга ошириш бўйича Давлат дастурини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги ПҚ-3677-сон қарорига мувофиқ 2018 йил 1 июлдан бошлаб шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаларини бериш бўйича материалларни йиғиш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда фақат электрон шаклда амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўш ер участкаларининг рўйхати кейинчалик уларни тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга бериш учун ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан тузилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаларини бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишиш «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда «YERELEKTRON» ААТ деб аталади) орқали электрон шаклда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«YERELEKTRON» ААТни яратиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда «Давергеодезкадастр» қўмитаси деб аталади) «YERELEKTRON» ААТ оператори ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«E-IJRO AUKSION»нинг ягона электрон савдо майдончасида ўтказиладиган электрон аукционларда ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси қошидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси томонидан амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон аукционга қўйиладиган бўш ер участкаларининг рўйхати туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкалари рўйхатларини ўз вақтида шакллантириш ва тасдиқлаш ҳамда уларни электрон аукционга қўйишни мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан таъминланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга ажратиш тўғрисида электрон аукцион натижалари асосида қабул қилинган қарорларнинг бекор қилинишига йўл қўйилмайди, электрон аукцион ғолиблари томонидан қабул қилинган мажбуриятларга риоя этмаслик ва ер участкаларининг давлат ҳамда жамоат эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда олиб қўйилиши бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ер участкаларини бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишишда «YERELEKTRON» ААТ билан параллел равишда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялар ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ДУКнинг «Unicon.uz» «Е-ХАТ» ягона хавфсиз электрон почтасидан фойдаланишга 2018 йилнинг 1 ноябригача рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимига уланадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу қарорга 2-иловада қайд этилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 30 июнгача бўлган муддатда Интернет тармоғига уланганлик ҳамда «YERELEKTRON» ААТга уланиш имконини берадиган компьютер ва бошқа технологик ускуналар билан жиҳозланиш ҳолатини хатловдан ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Давергеодезкадастр» қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, хатлов натижалари бўйича тегишли компьютер ва бошқа технологик ускуналарни сотиб олиш ва ушбу қарорга 2-иловада кўрсатилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлинмаларини Интернет тармоғига улаш сарф-харажатларини қуйидагилар ҳисобидан молиялаштириш манбаларини белгилаш бўйича асосланган таклифларни 2018 йил 5 июлигача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу ташкилотларнинг бюджетдан ташқари ва ўз маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари (юқорида қайд қилинган ташкилотлар бюджетдан ташқари ва ўз маблағларининг етишмаётган қисмида).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва ҳудудий бўлинмалари бўш ер участкалари рўйхатини келишиш ҳамда улар бўйича хулосалар беришда иштирок этадиган бошқа вазирлик ҳамда идораларга энг яхши таклифларни танлаш асосида етказиб берувчилар ёки ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича тегишли компьютер ва бошқа технологик ускуналарни харид қилишга рухсат этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Давергеодезкадастр» қўмитаси ва Қурилиш вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 1 июлгача бўлган муддатда ер ресурсларидан фойдаланишни пухта таҳлил қилиш натижалари бўйича фойдаланилмаётган ерлар аниқланишини ва кейинчалик уларнинг бўш ер участкалари рўйхатига киритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Давергеодезкадастр» қўмитаси ва Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли ташкилотларнинг мутахассислари учун «YERELEKTRON» ААТдан фойдаланиш тартибини тушунтириш бўйича ҳар йили семинар-тренинглар ташкил этилиши ва ўтказилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ушбу қарорнинг моҳияти ҳамда аҳамияти тўғрисида хабардорлигини ошириш учун оммавий ахборот воситаларида кенг кўламли тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман ва шаҳарлар ҳокимликларининг қарорларида назарда тутилган давлат ҳамда жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2018 йил 1 июлдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Бош вазир ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 30 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
493-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низом талаблари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида» 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон қарорига мувофиқ намунавий лойиҳалар асосида якка тартибдаги уй-жойлар қурилаётган массивларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидагилар учун мўлжалланган ер участкалари берилган ҳолатларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг қарорларида назарда тутилган давлат ҳамда жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини бериш тартибига биноан барпо этилаётган муайян турдаги объектларни қуришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкалари белгиланган тартибда олиб қўйилган жисмоний ва юридик шахсларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 январдаги 29-сон қарорига мувофиқ эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат улуши 100 фоиз бўлган акциядорлик жамиятларига.
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 августдаги 653-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2019 й., 09/19/653/3535-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан аниқланган ижтимоий-иқтисодий ривожланишда орқада қолаётган туманлар ва шаҳарларда ер участкалари ажратишда татбиқ этилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 августдаги 653-сонли қарорига асосан «в» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2019 й., 09/19/653/3535-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг илтимосномасига кўра 80 — 100 метр квадрат ўлчамда намунавий лойиҳалар бўйича, шу жумладан, тармоқли замонавий санитария-гигиена узелларини қуриш учун тадбиркорлик субъектларига бериладиган ер участкаларига.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 885-сонли қарорига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/885/3940-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизими (кейинги ўринларда «YERELEKTRON» ААТ деб аталади) — ер участкалари бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш тартиботларини амалга ошириш учун автоматлаштирилган ахборот тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасининг минимал қиймати — ер участкасини аукционга қўйиш учун ундан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончаси (кейинги ўринларда савдо майдончаси деб аталади) — аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг электрон аукционлар жараёнларидан оператор веб-портали орқали бевосита фойдаланиш имкониятини таъминлайдиган ахборот тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оператор — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси қошидаги савдо майдончасида аукционларни ташкил этадиган ва ўтказадиган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органлар ва ташкилотлар (кейинги ўринларда ваколатли ташкилотлар деб аталади) қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ер участкасини танлаш бўйича хулоса берадиган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари, Тошкент шаҳрида Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) ёнғин хавфсизлиги бўлимлари, Тошкент шаҳрида — Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари, Тошкент шаҳрида — Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ер участкасини танлаш материалларини келишадиган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб-чиқариш бош бошқармасининг ҳудудлараро (ҳудудий) давлат инспекциялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳудудлар ва иншоотларидан режим асосида фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган ташкилотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг ҳудудий органлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион иштирокчиси — аукционда иштирок этиш учун буюртманома берган ва унда иштирок этишга рухсат этилган жисмоний ёки юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон аукцион (кейинги ўринларда аукцион деб аталади) — савдо майдончаси орқали ер учкасткасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи реализация қилинадиган аукцион.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бўш ер участкалари тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аукцион орқали доимий фойдаланишга ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схемаси бўйича берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда «Давергеодезкадастр» қўмитаси деб аталади) органлари бўш ер участкаларининг рўйхатини тузади ва ер участкасини танлаш материалларини тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давергеодезкадастр» қўмитаси органларининг ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш, шу жумладан ер участкасининг топографик харитасини тайёрлаш ҳамда ер участкаси чегараларини натурада белгилаш ишларининг қиймати қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси майдони 0,01 гектар бўлганда, энг кам иш ҳақининг икки баравари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси майдони 0,01 гектардан 0,05 гектаргача бўлганда, энг кам иш ҳақининг уч баравари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси майдони 0,05 гектардан 0,1 гектаргача бўлганда, энг кам иш ҳақининг тўрт баравари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси майдони 0,1 ва ундан кўп гектар бўлганда, энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкасини танлаш материаларини тайёрлаш ишларининг ушбу банд билан белгиланган қиймати аукционда ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг ушбу Низомнинг 87-бандида белгиланган тартибда реализация қилишдан тушадиган маблағлар ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг тақдимномасига кўра, ваколатли органлар ер участкасини танлаш материалларини «YERELEKTRON» ААТ орқали фақат электрон шаклда келишади ва улар бўйича хулосалар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли органлар томонидан ер участкасини танлаш материлларини келишиш ва (ёки) улар бўйича хулосалар бериш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси органларининг экологик экспертизадан ўтказиладиган объектларни қуришга ер участкасини танлаш материаллари бўйича хулоса бериши учун тўлов ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг «YERELEKTRON» ААТ орқали берилган буюртманомалари бўйича оператор томонидан аукционга қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оператор оператор ва тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ўртасида тузилган шартномага мувофиқ аукционни ташкил этиш хизматларини кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукционни ташкил этиш шартномасининг намунавий шакли Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи аукционга ушбу Низомга мувофиқ ер участкасини танлаш материалларини ваколатли ташкилотлар билан келишувга асосан ҳар бир ер участкаси бўйича алоҳида қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Аукционларда реализация қилиш учун ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Бўш ер участкалари рўйхатини шакллантириш ва ер участкаларини танлаш материалларини қурилиш органлари билан келишиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиаллари ерларни хатловдан ўтказиш натижаларига кўра, бўш ер участкалари рўйхатини тузади ва ҳар ойнинг биринчи санасигача «YERELEKTRON» ААТ орқали туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига ҳар ойда юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ҳар бир ер участкаси бўйича рўйхатга қуйидагилар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси, жумладан, майдони (гектарда), ер участкасининг ер фонди тоифаси, мавжуд мажбуриятлар, қайси мақсадда мўлжалланаётганлиги, балл бонитет ва бошқалар ҳақида қисқача маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасини топографик харитада (координатали нуқталари билан), бундай харита бўлмаган тақдирда — Google харитада ер участкасининг чегаралари ва манзилларини (аҳоли пункти ва кўчалар, кўча бўлмаганда эса мавжуд объектдан метр ҳисобидаги масофа кўрсатилади) М 1:500 дан М 1:1000 ча бўлган катталикда кўрсатилган ҳолда жойлаштириш режаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан фотосурати (15х20 см).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир ер участкасига ўзига хос рақам берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Рўйхатга иловаларда ушбу Низомнинг 9-бандида қайд этилган барча материаллар мавжуд бўлмаса ёки улар тегишли сифатда (бошқа катталикда, ноаниқ тасвирда) тақдим этилмаса, туман (шаҳар) ҳокимлиги ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиалига келгуси иш кунидан кечиктирмасдан тегишли ер участкасига оид материалларни бартараф этилиши лозим бўлган камчиликларни кўрсатилган ҳолда, қайта тайёрлаш учун электрон шаклда юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали туман (шаҳар) ҳокимлиги кўрсатган барча камчиликларни беш иш кунида бартараф этади ва материалларни туман (шаҳар) ҳокимлигига «YERELEKTRON» ААТ орқали такроран юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Туман (шаҳар) ҳокимлиги ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган барча материаллар билан бирга рўйхатни олгандан сўнг беш иш кунида ер участкаларидан мақсадли фойдаланишни белгилайди ва улар бўйича материалларни ушбу Низомнинг 13-14 бандларига биноан ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг хулосасини ёки қарорини олиш учун туман (шаҳар) қурилиш бўлимига, Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармасига юборади, ушбу Низомнинг 12-бандида қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Рўйхатга киритилган айрим бўш ер участкалари туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан улардан мақсадли фойдаланишдан келиб чиққан ҳолда бўлиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда туман (шаҳар) ҳокимлиги ер участкалари рўйхати олингандан сўнг уч иш куни мобайнида ер участкасини бўлади ва материалларни ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиалига бўлинган ер участкалари бўйича ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган янги материалларни тайёрлаш учун юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали икки иш куни давомида бўлинган ер участкалари бўйича янги материалларни тайёрлайди, бўлинган ер участкаларига ўзига хос рақамлар беради ва материалларни туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) ҳокимлиги бўлинган ер участкалари бўйича материалларни олгандан сўнг кейинги кундан кечиктирмасдан уларни ушбу Низомнинг 13-14-бандларига мувофиқ ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг хулосасини ёки қарорини олиш учун туман (шаҳар) қурилиш бўлими (бошқармаси)га юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Шаҳарсозлик ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда туман (шаҳар) қурилиш бўлими, Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармаси уч иш куни давомида ҳар бир ер участкаси бўйича хулоса тузади ва уни туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хулосада шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этиш талаблари баён этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда туман (шаҳар) қурилиш бўлими туман (шаҳар) ҳокимлигидан материалларни олгандан сўнг келгуси иш кунидан кечиктирмасдан уларни Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар қурилиш бош бошқармасига ҳудудий архитектура шаҳарсозлик кенгашида (кейинги ўринларда кенгаш деб аталади) кўриб чиқиш учун юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш беш иш кунидан кечиктирмасдан навбатдаги мажлисда ҳар бир ер участкаси бўйича материалларни кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш қарори (мажлис баёни) у қабул қилингандан сўнг кейинги кундан кечиктирмасдан туман (шаҳар) қурилиш бўлимига, Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармасига юборилади ва у шу куни кенгаш қарори билан туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг, Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармасининг электрон рақамли имзо билан тасдиқланган хулосаси ва кенгаш қарори (баёни) туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига «YERELEKTRON» ААТ орқали электрон шаклда ёки нусхаси кўчирилган шаклда юборилади. Бунда хулоса (қарор) ижобий ёки салбий сифатида берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижобий хулосада (қарорда) ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи эгасига нисбатан шаҳарсозлик ва бошқа нормалар ҳамда қоидаларга риоя этиш талаблари баён этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Салбий хулосада (қарорда) қонунчиликнинг муайян нормаларига таянган ҳолда бўш ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Бўш ер участкасини танлаш материаллари бўйича кенгаш хулосаси ёки қарори ушбу Низомнинг 13-14-бандларида белгиланган муддатларда тақдим этилмаган тақдирда ер участкасини танлаш материаллари маъқулланган ҳисобланади, улар бўйича хулоса ва қарорлар эса ижобий деб топилади. Бунда туман (шаҳар) қурилиш бўлими, Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармаси ва кенгаш раиси бўш ер участкасини танлаш материалларининг ўз вақтида кўриб чиқилиши учун, шунингдек, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилмаслиги учун шахсан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Туман (шаҳар) қурилиш бўлими, Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси салбий хулоса ёки кенгаш салбий қарор чиқарган тақдирда, туман (шаҳар) ҳокимлиги бўш ер участкаси материалларига ишлов бериш, шу жумладан берилган хулосага (кенгаш қарорига) мувофиқ бўш ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартириш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгашнинг берилган салбий хулосаси ёки қарорида бўш ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартириш назарда тутилган бўлса, туман (шаҳар) ҳокимлиги уч иш кунидан кечиктирмасдан бўш ер участкасининг белгиланган мақсадини қайта кўриб чиқади ва бўш ер участкасини танлаш бўйича янгиланган материалларни ушбу Низомнинг 13-14-бандларида белгиланган тартибда кенгашнинг хулосаси ёки қарорини олиш учун туман (шаҳар) қурилиш бўлимига, Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармасига такроран юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агарда, кенгашнинг салбий хулосаси ёки қарорида бўш ер участкасининг бошқа параметрларини (контурни ўзгартириш, бўлиш, муҳофаза этиладиган ҳудуд ва бошқалар) ўзгартириш тўғрисида талаблар назарда тутилган бўлса, туман (шаҳар) ҳокимлиги хулоса ёки қарор олинган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан бўш ер участкасини танлаш материалларини ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси туман (шаҳар) филиалига қайта ишлаш учун юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали уч иш куни давомида бўш ер участкасини танлаш материалига ишлов беради ва уларни туман (шаҳар) ҳокимлигига такроран юборади. Ер участкасини танлаш материалларига ишлов бериш ва янги материаллар тайёрлаш ишлари учун тўлов ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайта ишлаган материаллар олингандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан туман (шаҳар) ҳокимлиги бўш ер участкасини танлаш материалларини ушбу Низомнинг 13-14-бандларида белгиланган тартибда кенгашнинг хулосаси ёки қарорини олиш учун туман (шаҳар) қурилиш бўлими, Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармасига такроран юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Бўш ер участкасини танлаш материалларини ваколатли ташкилотлар билан келишиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Туман (шаҳар) ҳокимлиги туман (шаҳар) қурилиш бўлими, Тошкент шаҳар қурилиш Бош бошқармаси ижобий хулоса берганда ёки кенгаш ижобий қарор қабул қилган тақдирда, бўш ер участкалари бўйича материалларни қуйидаги ваколатли органларга юборади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) хулоса олиш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига, Тошкент шаҳрида — Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) ички ишлар бошқармасининг (бўлимининг) ёнғин хавфсизлиги бўлимига, Тошкент шаҳрида — Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг ёнғин хавфсизлиги бошқармасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) давлат санитария-эпидемиология назорати марказларига, Тошкент шаҳрида — Давлат санитария-эпидемиология назорати марказига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) келишиш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданий мерос бошқармаларига;
(18-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2019 й., 09/19/265/2858-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳудудлар ва иншоотларидан режим асосида фойдаланадиган ҳамда уларни эксплуатация қиладиган ташкилотларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматининг ҳудудий органларига.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳоли пунктларида объектлар қуриш учун бўш ер участкаларини танлаш материаллари бўйича Давлат санитария-эпидемиология назорати хизматининг ҳамда туман ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлимининг (бошқармасининг) хулосасини олиш талаб этилмайди. Зеро, уларнинг жойлашуви бош режасида, шунингдек, батафсил режалаштириш лойиҳаларида белгиланган бўлади ҳамда шаҳарсозлик ҳужжати экспликациясида назарда тутилган функционал мақсадига мос келади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ваколатли ташкилотлар бўш ер участкалари бўйича тақдим этилган материалларни беш иш куни мобайнида келишади ёки тегишли хулосалар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ваколатли ташкилотларнинг хулосалари «YERELEKTRON» ААТ орқали ваколатли ташкилотнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган ҳолда электрон шаклда ёки нусхаси туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хулосалар ижобий ёки салбий бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижобий хулосада ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи эгасига нисбатан шаҳарсозлик, санитария, табиатни муҳофаза қилиш, ёнғинга қарши ва бошқа норма ҳамда қоидаларга риоя этиш талаблари баён этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Салбий хулосада қонунчиликнинг муайян нормаларига таянган ҳолда бўш ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг хулосаси бўш ер участкаси жойлашган ҳудуд, унинг тоифаси, бонитети ва бошқа параметрлардан келиб чиққан ҳолда, қонунчиликда юридик шахслар учун белгиланган ер солиғи йиллик ставкасининг ҳисоб-китобини ўз ичига олиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. «YERELEKTRON» ААТда материаллар тегишли ер участкаси бўйича ваколатли ташкилотнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаш орқали келишилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишув ҳеч қандай эътироз ва шартларсиз амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишув рад этилган ҳолатда туман (шаҳар) ҳокимлигига «YERELEKTRON» ААТ орқали қонунчиликнинг муайян нормаларига таянган ҳолда, бўш ер участкасини ажратиш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилган хат юборилади. Келишув рад этилган хат туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига «YERELEKTRON» ААТ орқали ваколатли ташкилотнинг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланган электрон шаклда ёки унинг кўчирилган нусхаси юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Бўш ер участкасини танлаш материаллари келишилмаганда (ёки келишишни рад этиш тақдим этилмаганда) ёки улар бўйича хулосалар тақдим этилмаганда, ушбу Низомнинг 19-бандида белгиланган муддат давомида бўш ер участкасини танлаш материаллари келишилган, улар юзасидан хулосалар эса ижобий ҳисобланади. Ваколатли ташкилотлар раҳбарлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимларидан бўш ер участкалари бўйича олинган материалларнинг ўз вақтида кўриб чиқилиши ҳамда ўз вақтида кўриб чиқилмаслиги учун шахсан жавобгарлик юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ваколатли орган билан келишилмаганда ёки салбий хулоса олинмаганда, туман (шаҳар) ҳокимлиги бўш ер участкасини танлаш материалини қайта ишлаб, уларни ушбу Низомнинг 24-25-бандларида белгиланган тартибда такроран келишиш (улар бўйича хулоса олиш) ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ваколатли ташкилотлар салбий хулоса берган тақдирда ёки келишувни рад этиш тўғрисида хат йўллаган тақдирда, туман (шаҳар) ҳокимлиги ваколатли ташкилотларнинг эътирозларидан келиб чиққан ҳолда уч иш куни давомида бўш ер участкасининг белгилаган мақсадини ва уни танлаш материалларини қайта кўриб чиқиб, ваколатли ташкилотларнинг хулоса ва хатларини илова қилган ҳолда уларни ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиалига қайта ишлаш учун юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай ҳолатларда ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали уч иш куни давомида бўш ер участкасини танлаш материалларини қайта ишлайди ва туман (шаҳар) ҳокимлигига такроран юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўш ер участкасини танлаш материалларини қайта ишлаш ва янги материаллар тайёрлаш ишлари учун тўлов ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Туман (шаҳар) ҳокимлиги бўш ер участкасининг белгиланган мақсади қайта кўриб чиқилгандан сўнг ёки қайта ишланган материаллар олингач, кейинги иш кунидан кечиктирмасдан бўш ер участкасини танлаш материалларини ушбу Низомнинг 11 — 22-бандларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун ваколатли ташкилотларга такроран юборади. Такроран юборилган материаллар икки иш кунида кўриб чиқилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Бўш ер участкаларини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш туман (шаҳар) ҳокимининг ваколатига кирмайдиган бўш ер участкалари бўйича материалларни келишиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ушбу Низомнинг 28 — 30-бандларига мувофиқ рўйхатда назарда тутилган бўш ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш туман (шаҳар) ҳокими ваколатига кирмаган тақдирда туман (шаҳар) ҳокимлиги ваколатли ташкилотларнинг ижобий келишув ёки ижобий хулосаси олингандан сўнг кейинги иш кунидан кечикмасдан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш орқали ер участкаси ажратиш учун тақдимнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Тақдимномага қуйидагилар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган бўш ер участкасини танлаш материаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг, Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси хулосаси ёки кенгаш қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли ташкилотларнинг хулосалари ва ваколатли ташкилотлар билан ижобий келишув тўғрисидаги ахборот.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тақдимнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар «YERELEKTRON» ААТ орқали электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон шаклда ёки уларнинг кўчирилган нусхалари юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) захира ерлардан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) бир нафар ердан фойдаланувчига қуйидаги ерлардан 10 гектаргача ер участкаси ажратиш киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун мўлжалланган ерлардан, тубдан яхшилаш ишлари амалга оширилган суғориладиган ерлар, пичанзорлар ва яйловлар бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон фонди ерларидан, ўрмон ўсимликлари билан қопланган ерлар бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсаддаги ерлардан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув фонди ерларидан.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколатига қуйидаги ерларни ажратиш киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадастр қиймати ўртача туман бонитетидан 20 фоиздан ортиқ алоҳида қийматга эга унумдор суғориладиган ерлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳофаза этиладиган ҳудудлар (табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекрацион мақсадлардаги) эгаллаган ва тарихий-маданий аҳамиятга эга ерлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳар атрофидаги ва шаҳарнинг яшил ҳудудларидаги ерлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий тадқиқот ташкилотлари ва ўқув юртларининг тажриба ерлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон ўсимлиги билан қопланган ерлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ваколатига ушбу Низомнинг 28-29-бандларида назарда тутилмаган ер участкаларини ажратиш киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Тақдимномада қайд этилган бўш ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ваколатига кирган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тақдимнома ва унга илова қилинган ҳужжатлар келиб тушгандан сўнг уч иш кунида уларни кўриб чиқади ва қуйидагилар ҳақида қарор қабул қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тегишли бўш ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг аукционга қўйилишига розилиги тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тегишли бўш ер участкаларининг белгиланган мақсади ўзгартирилгандан сўнг улардан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг аукционга қўйилишига розилиги тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли бўш ер участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи аукционга қўйилишини асосланган сабаблар кўрсатилган ҳолда рад этиш тўғрисида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарори кейинги иш кунидан кечиктирмасдан «YERELEKTRON» ААТ орқали тегишли тақдимнома киритган туман (шаҳар) ҳокимлигига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Тақдимномада қайд этилган бўш ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тақдимнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни олгандан сўнг кейинги кундан кечиктирмасдан «YERELEKTRON» ААТ орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тегишли бўш ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқларини аукционга қўйиш имкониятини кўриб чиқиш ҳақида хат юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хатга туман (шаҳар) ҳокимлигининг тақдимномаси ва ушбу Низомнинг 27-бандида назарда тутилган ҳужжатлар илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидан хат олингандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан тегишли материалларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура ва шаҳарсозлик кенгашига кўриб чиқиш учун юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши кўриб чиқиш натижалари бўйича беш иш куни давомида Вазирлар Маҳкамасига қуйидагилар ҳақида протокол қарор (хулоса) юборади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тегишли бўш ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи аукционга қўйилиши мумкинлиги тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тегишли бўш ер участкаларининг белгиланган мақсадлари ўзгартирилгандан сўнг улардан доимий фойдаланиш ҳуқуқи аукционга қўйилиши мумкинлиги тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли бўш ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини асосланган сабаблар кўрсатилган ҳолда аукционга қўйишни рад этиш тўғрисида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан бўш ер участкалари аукционга қўйилиши мумкинлиги тўғрисидаги протокол қарорга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан тегишли бўш ер участкаларининг белгиланган мақсадлари ўзгартирилгандан сўнг улардан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қўйилиши мумкинлиги тўғрисидаги протокол қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси беш иш куни давомида туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан аукционга қўйилишига розилиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори кейинги кундан кечиктирмасдан «YERELEKTRON» ААТ орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек, тегишли тақдимнома киритган туман (шаҳар) ҳокимлигига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши томонидан ушбу Низом 33-бандининг тўртинчи, бешинчи хатбошиларида назарда тутилган қарорлар қабул қилинган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уларни кейинги иш кунидан кечиктирмасдан «YERELEKTRON» ААТ орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, шунингдек, тегишли тақдимнома киритган туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ушбу Низом 31-бандининг учинчи хатбошида назарда тутилган қарорни ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ушбу Низом 33-бандининг тўртинчи хатбошида назарда тутилган протокол қарорини чиқарганда, туман (шаҳар) ҳокимлиги уч иш куни давомида бўш ер участкасининг белгиланган мақсадини қайта кўриб чиқади ҳамда бўш ер участкасини танлаш материалларини ваколатли ташкилотлар билан ушбу Низомнинг 11 — 25-бандларида белгиланган тартибда келишиш (хулоса олиш) учун такроран юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўш ер участкасини танлаш бўйича такроран юборилган материаллар ваколатли ташкилотлар томонидан икки иш кунида кўриб чиқилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли ташкилотлар билан бўш ер участкасини танлаш материаллари келишилгандан (хулоса олингандан) сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ушбу Низомнинг 26 — 34-бандларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун такроран юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционга реализация қилиш учун қўйиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Барча ваколатли ташкилотлар билан келишилгач ёки уларнинг ижобий хулосалари олингач, тегишли бўш ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш туман (шаҳар) ҳокими ваколатига кирмайдиган ҳолатда — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи аукционга қўйилишига розилик тўғрисидаги қарори олингандан сўнг туман (шаҳар) ҳокимлиги икки иш куни давомида бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционга реализация қилиш учун қўйишга доир материаллар тайёрланишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун қўйишга доир материаллар ушбу Низомнинг 38 — 40-бандларида белгиланган тартибда тайёрланади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўш ер участкасининг минимал қийматини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион шаклини (очиқ ёки ёпиқ) белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун қўйиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўш ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини ушбу Низомга мувофиқ аукционга реализация қилишга қўйиш учун зарур бошқа ҳужжатларни тайёрлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ер участкасининг минимал қиймати туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг хулосасида кўрсатилган ер солиғи йиллик ставкасининг миқдорини ва ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ белгиланадиган бўш ер участкасини танлаш материалларини тайёрлашга доир ишлар қийматини ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкасининг минимал қиймати бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қўйишда бошланғич нарх ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёпиқ аукционларда аукционга қўйиладиган ер участкаси жойлашган туманда (шаҳарда) рўйхатга олинган (доимий яшайдиган) юридик ва жисмоний шахслар иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукционни ўтказиш шакли тўғрисидаги қарор туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан ушбу банд талаблари инобатга олинган ҳолда, аукционга қўйиладиган ҳар бир бўш ер участкаси бўйича қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қўйиш тўғрисидаги қарор туман (шаҳар) ҳокими томонидан қабул қилинади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўш ер участкасининг ўзига хос рақами ва жойлашган жойи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўш ер участкаси кирадиган ерлар тоифаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўш ер участкасининг майдони (гектарда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўш ер участкасининг белгиланган мақсади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қарорларига биноан аукционга қўйиладиган ер участкалари бўйича — бўш ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қўйиш учун асос;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўш ер участкасининг минимал қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион шакли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи эгасининг мажбуриятлари, шу жумладан ваколатли ташкилотлар хулосаларида қайд этилган мажбуриятлар, шунингдек, ажратилган ер участкасида объектлар ва иншоотларни қуриш муддатларига оид талаблар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси бўйича мавжуд чекловлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар;
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли Фармонига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 06/18/5552/2038-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасидан фойдаланиш шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа ахборот.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Туман (шаҳар) ҳокимининг бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун қўйиш тўғрисидаги қарори қабул қилингандан сўнг туман (шаҳар) ҳокимлиги кейинги иш кунидан кечикмасдан операторга ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини сотиш бўйича аукцион ташкил қилиш ҳақидаги электрон буюртманомани ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртманома туман (шаҳар) ҳокимининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади ва «YERELEKTRON» ААТ орқали операторга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Буюртманомага қуйидагилар электрон (кўчирилган) шаклда илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) туман (шаҳар) ҳокимининг бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун қўйиш тўғрисидаги қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ушбу Низомнинг 29-30-бандларида назарда тутилган бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилишда — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг тегишли қарорлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) бўш ер участкаси тўғрисида қисқа ахборот, шу жумладан унинг ўзига хос рақами, майдони (гектарда), белгилаган мақсади, бўш ер участкаси кирадиган ер фонди тоифаси, мавжуд чегаралари, балл бонитети ва бошқалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) бўш ер участкасининг чегаралари ва манзили (аҳоли пункти ва кўчалар, кўчалар мавжуд бўлмаганда эса мавжуд объектдан масофа метрда кўрсатилади) кўрсатилган бўш ер участкасини жойлаштириш режаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) бўш ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан фотосурати (15х20 см);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) ваколатли ташкилотларнинг хулосалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) бўш ер участкасини ифодалайдиган бошқа ҳужжатлар, шунингдек, ер участкасидан фойдаланиш шартлари ва тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Буюртманомага ушбу Низомнинг 42-бандида назарда тутилган барча ҳужжатлар илова қилинмаганда ёки улар тегишли равишда расмийлаштирилмаганда, оператор электрон шаклдаги буюртманомани олгандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан буюртманомани туман (шаҳар) ҳокимлигига бартараф этилиши лозим бўлган камчиликларни кўрсатган ҳолда қайтаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) ҳокимлиги оператор томонидан қайд этилган барча камчиликларни бир ҳафта муддатда бартараф этиб, электрон буюртманомани ушбу Низомнинг 42-банди талабларига мувофиқ такроран юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Туман (шаҳар) ҳокимлиги буюртманомани тақдим этиш билан бир вақтнинг ўзида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи аукционга қўйилиши тўғрисидаги ахборотни тарқатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«YERELEKTRON» ААТ орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигига бўш ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи аукционга қўйилиши ҳақидаги ахборотни ушбу Низомнинг 42-бандида назарда тутилган ҳужжатларни илова қилган ҳолда юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги жисмоний ва юридик шахсларни аукционда иштирок этишга кенг жалб қилишга доир чораларни кўради, шу жумладан туман (шаҳар) ҳокимлигидан олинган ҳужжатлар ва ахборотни аукционда иштирок этиш учун буюртманома жойлаштириладиган Интернет портал манзилига таянган ҳолда ўз расмий веб-сайтларида мажбурий тартибда жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Аукционни ташкил қилиш ва ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Аукционни ташкил қилиш ва ўтказишнинг умумий шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Бўш ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича аукцион савдолари фақат савдо майдонида аукцион шаклида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукционлар уларда Интернет тармоғи орқали иштирок этиш имконини берадиган ва буюртманомаларни қабул қилиш ҳамда ғолибларни аниқлаш жараёнларига аралашиш имкониятларини истисно қилувчи махсус дастурий маҳсулотдан фойдаланган ҳолда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Аукционларни ўтказиш тўғрисидаги хабар ва лот ҳақидаги ахборот улар бошланишидан аввал 30 календарь кунидан кечиктирмасдан операторнинг веб-порталида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Аукционларда электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон буюртманомани тақдим этиш ва закалат киритиш орқали иштирок этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Очиқ аукционларда барча юридик ва жисмоний шахслар иштирок этишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёпиқ аукционларда электрон аукционга қўйиладиган ер участкаси жойлашган туманда (шаҳарда) доимий яшовчи (рўйхатга олинган) жисмоний ва юридик шахслар иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Аукцион нархларни ошириш принципи бўйича ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи аукционга ер участкасининг туман (шаҳар) ҳокими қарорида (буюртманомасида) кўрсатилган минимал қиймат бўйича қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низомда назарда тутилган ҳолатлар ва тартибда электрон аукцион ўтказилмаган деб эътироф этилганда бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи аукционга пасайтирилган нархда қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Оператор аукционни ташкил қилиш хизматлари учун шартномада белгиланадиган миқдорда, аммо бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини сотиш суммасининг беш фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда мукофот олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Аукционни ўтказиш тўғрисидаги хабарномани жойлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Оператор туман (шаҳар) ҳокимлигидан буюртманома ва унга белгиланган талабларга мос келадиган ҳужжатларни олгандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан ўз веб-порталида аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома оператор веб-порталида у ўтказилишидан камида 30 календарь кун аввал жойлаштирилиши ва веб-порталда аукцион бошланишидан олдин жойлаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли лот бўйича аукцион бошлангач, веб-порталда автоматик режимда аукцион бошлангани тўғрисидаги ахборот қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукцион ниҳоясига етгандан сўнг веб-порталда автоматик режимда аукционнинг тугаш вақти ва унинг натижалари ҳақидаги ахборот қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Хабар қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши зарур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) аукцион ўтказиладиган сана, жумладан, унинг бошланиш ва тугаш вақти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) лот рақами ва номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) аукционда иштирок этиш учун буюртманомаларни қабул қилиш санаси ва тугаш вақти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) аукцион шакли (очиқ ёки ёпиқ);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) аукцион объекти ҳақида ахборот, яъни айнан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасининг ўзига хос рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўш ер участкасини жойлаштириш режасига мувофиқ чегара ва манзил кўрсатилган ҳолда, бўш ер участкасининг майдони (гектарда) ва жойлашган жойи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўш ер участкаси кирадиган ерлар тоифаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқига эга шахснинг мажбуриятлари, шу жумладан ваколатли ташкилотлар хулосаларида қайд этилган мажбуриятлар, шунингдек, ажратилган ер участкасида объектлар ва иншоотларни қуриш муддатларига тааллуқли мажбуриятлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси бўйича мавжуд чекловлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасидан фойдаланиш шартлари ва тартибига оид бошқа ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ер участкасининг белгиланган мақсади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) ер участкасининг минимал қиймати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) бошланғич нарх;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) закалат пулининг бошланғич нархдан фоиз кўринишида ва қатъий суммада ифодаланган миқдори, закалат пули ўтказилиши лозим бўлган операторнинг банк ҳисобварағи реквизитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини аукционга қўйишга асос бўлган қарорни чиқарган туман (шаҳар) ҳокимлигининг номи, манзили ва телефон рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) туман (шаҳар) ҳокимининг қарори бўйича қўшимча ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Операторнинг веб-порталида барча хоҳловчиларга хабарнома ва лот бўйича батафсил маълумот, шунингдек, ушбу Низомнинг 42-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан эркин танишиш имконияти таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, операторнинг веб-порталида электрон аукционни ўтказиш қоидалари билан танишиш имконияти яратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оператор аҳолини оммавий ахборот воситалари орқали, шунингдек, бошқа усулларда электрон аукционларда иштирок этиш тартиби ҳақида мунтазам таништириб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Аукционда иштирок этиш шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Электрон аукционда иштирок этишга буюртманомалар хабарнома жойлаштирилган кундан бошлаб операторнинг веб-порталида автоматик тарзда қабул қилинади ва аукционни ўтказиш кунидан икки иш куни олдин (соат 13-00 да) якунланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қабул қилиш учун белгиланган муддат ўтгандан кейин келиб тушган буюртмалар қабул қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Буюртманомалар электрон кўринишда мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртманома электрон рақамли имзо билан имзоланади. Буюртманомада закалат пули тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг реквизитлари албатта кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи буюртманомага закалат пули тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг электрон (сканер қилинган) нусхасини илова қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тўлов ҳужжатининг тўлов мақсадида закалат пули тўланаётган лот рақами кўрсатилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир нечта аукцион объектлари бўйича закалат пули уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида тўлов ҳужжатлари билан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон аукционни ўтказиш қоидаларида аукцион иштирокчисига шахсий кабинетда киритилган закалат пули ва закалат киритиладиган лотнинг тўлиқ нархи тўланганинг ҳисоби юритиладиган шахсий ҳисобрақам очиш назарда тутилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Электрон аукционда иштирок этиш учун закалат ер участкаси минимал қийматининг 20 фоизи миқдорида белгиланади ва операторнинг банк ҳисобрақамига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Буюртмачи буюртманома қабул қилиш муддатидан кечиктирмасдан мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклдаги ва электрон рақамли имзо билан имзоланган хабарномани операторга юбориш орқали аукционда иштирок этиш буюртманомасини ўзгартириш ёки чақириб олишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукционда иштирок этишга буюртманома чақириб олинган ҳолларда оператор тўланган закалат пулини буюртманома чақириб олинган кундан бошлаб, уч иш кунидан кечиктирмай иштирокчига қайтаради. Закалат пули буюртмачининг аукционда иштирок этишга берган буюртманомасида кўрсатилган банк ҳисоб рақамига қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачига қайтарилган закалат пули буюртмачи томонидан банк ҳисоб рақами реквизитлари нотўғри кўрсатилгани ёки бошқа сабабларга кўра операторнинг банк ҳисоб рақамига қайта келиб тушган тақдирда, оператор банк реквизитлари тўғрисидаги аниқ маълумотлар сўровномасини юбориб, иштирокчини бу ҳақда хабардор қилади. Мазкур ҳолатда закалат пули буюртмачига ўзининг банкдаги ҳисоб рақами реквизитларини аниқ кўрсатиб, мурожаат қилган кундан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмай қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Иштирок этиш учун буюртма қабул қилингандан кейин у қуйидаги талабларга риоя этилганлиги юзасидан текширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртманома белгиланган талабларга мувофиқ тўлдирилганлиги, шунингдек, электрон рақамли имзонинг буюртманома берган шахсга тегишлилиги ва ҳақиқийлиги (шу жумладан амал қилиши тўхтатилиши, бекор қилиниши);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
закалат пулининг оператор ҳисоб рақамига тушиши, шунингдек, закалат киритилганини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжати реквизитлари, ундаги тўлов мақсадида кўрсатилган лот рақамининг буюртманомада кўрсатилган тўлов ҳужжати реквизитлари ва лот рақамига мувофиқлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртманомани хабарномада кўрсатилган буюртманома бериш муддати тугагунига қадар бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртманома дастур ёрдамида автоматик тарзда текширилади. Текширув натижалари ва қабул қилинган қарор ҳақида буюртмачига зудлик билан хабар қилинади, ушбу банднинг еттинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар, дастур ёрдамидаги текширувлар натижаларига кўра буюртманинг барча талабларга мувофиқлиги, бироқ операторнинг банкдаги ҳисоб рақамига закалат пули келиб тушмаганлиги аниқланса, оператор бу ҳақда буюртмачини зудлик билан хабардор қилади ва буюртманома бўйича икки иш кунидан кечиктирмай якуний қарор қабул қилиниши кераклигини маълум қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Буюртма мазкур Низомнинг 59-банди иккинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган талабларга мувофиқ келган тақдирда оператор зудлик билан буюртмачига аукционда иштирок этишига рухсат беради, шунингдек, электрон почта орқали буюртмачини аукцион иштирокчиси мақомини олганлиги ҳақида қўшимча равишда хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукцион иштирокчиларига аукционда иштирок этишда фойдаланиш учун шахсий тартиб рақамлар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Буюртманома мазкур Низомнинг 59-банди иккинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган талабларга мувофиқ келмаган тақдирда, оператор зудлик билан (буюртма берилган пайтда закалат пули операторнинг банкдаги ҳисобрақамига келиб тушмаган ҳолларда икки иш куни давомида) буюртмачининг аукционда иштирок этиш учун буюртманомасини рад этади ва бу ҳақда унга электрон хат билан билдиришнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда буюртмачи камчиликларни бартараф қилгандан сўнг хабарномада кўрсатилган буюртманома қабул қилиш вақти якунлангунига қадар аукционда иштирок этишга буюртманомани такроран юборишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Оператор буюртмалар ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг сақланишини, шунингдек, улар сир тутилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртманомаларни қабул қилиш даврида, шунингдек, аукционни ўтказиш давомида операторнинг веб-порталида аукцион иштирокчилари ҳақидаги маълумотларни (жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили, юридик шахснинг номи ва почта манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами, иштирокчини аниқлаш имконини берадиган бошқа маълумотларни) акс эттиришга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Аукционда иштирок этиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Аукцион операторнинг веб-порталидаги хабарномада кўрсатилган кунда ва вақтда бошланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Аукцион унга қўйилган икки ва ундан ортиқ иштирокчи мавжуд бўлганда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Аукцион иш куни мобайнида соат 9.00 дан соат 18.00 гача ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Бошланғич нарх билан бўш ер участкасининг минимал қийматига тенг нарх белгиланади, ушбу Низомнинг 76-банди учинчи хатбошида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Аукцион қадами аукцион объектининг бошланғич нархининг беш фоизни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Аукцион унинг иштирокчиларидан лотни бошланғич нархдан битта қадамга оширилган нархда сотиб олиш бўйича таклифни тасдиқлашни сўрашдан бошланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Агар таклиф берилгандан кейин 10 дақиқа давомида аукцион иштирокчиларидан бири белгиланган қадамга оширилган лот нархини тасдиқласа, кейинги таклифни тасдиқлаш учун вақт яна 10 дақиқага узайтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Агар, тасдиқланган охирги таклифдан сўнг 10 дақиқа давомида кейинги оширилган лот нархи бўйича таклиф аукцион иштирокчиларининг биронтаси томонидан тасдиқланмаса, аукцион аукцион натижалари ҳақидаги баённомани автоматик тарзда шакллантирган ҳолда якунланади. Лот нархи бўйича таклифни охирги тасдиқлаган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
701. Аукцион иштирокчиларига навбатдаги ставкани дастлаб белгиланган қадамдан 5, 10 ёки 20 баравар миқдорда мустақил белгилаш имконияти берилади.
(701-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.01.2019 й., 09/19/63/2541-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Агар, лот нархини ошириш бўйича таклифни охирги тасдиқлаган аукцион иштирокчиси буни электрон онлайн-аукционни ўтказиш вақти якунлангунга ўн дақиқадан кам қолганда амалга оширган бўлса, аукционни ўтказиш вақти охирги таклиф тасдиқланган пайтдан бошлаб кейинги ўн дақиқага узайтирилади. Кейинги ҳар бир таклиф электрон онлайн-аукционни ўтказиш вақтини ўн дақиқадан узайтириб боради. Бироқ, бунда электрон онлайн аукционни ўтказиш вақти 3 соатдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин ва аукцион 21-00 соатга қадар якунланиши лозим. Лот нархи бўйича охирги таклифни соат 21-00 га қадар билдирган иштирокчи аукцион ғолиби деб топилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Аукционни ўтказишга тўсқинлик қиладиган ягона электрон савдо майдончасида техник узилиш содир бўлган ҳолларда, аукцион ўтказиш санаси ва вақти ҳақида аукцион иштирокчиларига хабар берилган ҳолда аукцион техник узилиш бартараф қилинган кундан кейинги кунда давом эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Электрон онлайн-аукцион якунланганда операторнинг веб-порталида автоматик тарзда қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лотнинг бошланғич нархи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
охирги ва охиргидан олдин тасдиқланган таклифлар (охирги ва охиргидан олдинги қадамларни ҳисобга олган ҳолда аукцион иштирокчилари томонидан тасдиқланган таклифлар бўйича шаклланган нархлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион ғолибининг ҳамда охиргидан олдин таклифни тасдиқлаган иштирокчининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки номи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Аукцион қуйидаги ҳолларда ўтказилмаган деб топилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукционда иштирок этиш учун унинг бирорта ҳам иштирокчиси қўйилмаган бўлса, шу жумладан унда иштирок этиш учун биронта ариза келиб тушмаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукционда иштирок этишга фақат бир нафар иштирокчи қўйилган бўлиб, у аукцион объектини мазкур Низомнинг 77-бандида белгиланган тартибда сотиб олишдан бош тортган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион иштирокчиларидан ҳеч қайси бири ер участксидан фойдаланиш ҳуқуқини аукцион жараёнидан таклиф этилган нархда сотиб олиш истагини билдирмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукцион ғолиби ва мазкур Низомнинг 53-бандида белгиланган тартибда ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини сотиб олиш таклиф этилган охиридан олдинги таклифни билдирган иштирокчи унинг баҳосини белгиланган муддатда тўлиқ тўламаса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75. Аукцион ўтказилмаган деб топилганда, операторнинг веб-порталида бу ҳақида унинг сабаблари, шунингдек, лотнинг бошланғич нархи кўрсатилган маълумот акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
76. Аукцион ўтказилмаган деб топилганда, бўш ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи мазкур Низомнинг 51 — 77-бандларида белгиланган тартибда ўтказиладиган аукционга такроран қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи очиқ аукцион ушбу Низом 74-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган асосларга кўра ўтказилмаган деб топилиши сабабли реализация қилинмаса, такрорий аукционларда аукцион объектининг бошланғич нархи 10 фоизга, аммо ер участкаси минимал қийматининг 50 фоизидан камайтирилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи очиқ аукцион ушбу Низом 74-бандининг бешинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган асосларга кўра ўтказилмаган деб топилиши сабабли реализация қилинмаса, шунингдек, ёпиқ аукцион ҳам ўтказилмаган деб топилганда, аукцион объекти такрорий аукционга бўш ер участкасининг минимал қийматига тенг бошланғич нархда қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёпиқ аукцион ушбу Низом 74-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида назарда тутилган асосларга кўра икки марта ўтказилмаган деб топилган ҳолларда, кейинги такрорий аукцион очиқ аукцион шаклида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
77. Агар, буюртма бериш муддати тамом бўлиши пайтига келиб буюртманома фақат битта иштирокчи томонидан берилган бўлса, оператор аукцион ўтказиладиган кунда ушбу иштирокчига электрон шаклда аукцион объектини баҳолаш қиймати бўйича сотиб олиш ва беш иш куни мобайнида унинг ҳақини тўлаш тўғрисида таклифни юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агарда, иштирокчи беш иш куни мобайнида аукцион объекти қийматини тўлиқ тўласа, у аукцион ғолиби деб топилади ва унга ушбу Низомнинг 79-80-бандларида белгиланган тартибда аукцион натижалари ҳақида баённома расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукцион иштирокчиси таклиф юборилган пайтдан бошлаб, беш иш куни мобайнида операторни аукцион объектини сотиб олиш истаги йўқлиги тўғрисида хабардор қилса ёки шу муддат мобайнида ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг қийматини тўлиқ тўламаса, аукцион объектини сотиб олишни рад этган деб топилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Ҳисоб-китоб қилиш ва аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани расмийлаштириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78. Аукцион ғолиби аукцион якунланган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмай, аукцион объектининг қийматини тўлиқ тўлаши ва операторга пул маблағлари ўтказилганини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг электрон (сканер қилинган) нусхасини жўнатиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ушбу лот бўйича аввал тўланган закалат пули мол-мулк қийматига қўшиб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
79. Ғолиб аукцион объекти қийматини тўлиқ тўлагандан сўнг оператор кейинги иш кунидан кечиктирмасдан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус бланкада аукцион натижалари ҳақидаги баённомани расмийлаштиради, уни муҳр билан тасдиқлайди ва бир нусхасини аукцион ғолибига топширади (ёки аукцион ғолибининг розилигига кўра почта жўнатмаси билан юборади). Бир вақтнинг ўзида баённоманинг электрон нусхаси ғолибнинг шахсий кабинетига ва туман (шаҳар) ҳокимлигига «YER ELEKTRON» ААТ ёки ягона ҳимояланган «Е-ХАТ» электрон почтаси орқали юборилади;
(79-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.01.2019 й., 09/19/63/2541-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус бланкада аукцион натижалари ҳақидаги баённомани расмийлаштиради, уни муҳр билан тасдиқлайди ва бир нусхасини аукцион ғолибига топширади (ёки аукцион ғолибининг розилигига кўра почта жўнатмаси билан юборади). Баённоманинг яна бир нусхаси аукцион натижалари ҳақида хабардор қилган ҳолда, туман (шаҳар) ҳокимлигига белгиланган тартибда юборилади, иккинчи нусхаси операторда қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ўтказилган аукцион санаси тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) туман (шаҳар) ҳокимлигининг мол-мулк аукционга қўйишга асос бўлган қарори тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) аукцион ғолиби тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) аукцион объекти тўғрисида, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасининг ўзига хос рақами, майдони ва жойлашган жойи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасининг белгиланган мақсади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасида бино ва иншоотларни қуриш муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар;
(80-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли Фармонига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 06/18/5552/2038-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган юкламалар ва бошқа шартлар тўғрисида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Аукцион натижалари ҳақидаги баённома олди-сотди шартномаси кучига эга бўлиб, ер участкасини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш ва ушбу ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини ғолиб номига рўйхатдан ўтказиш учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Агар, аукцион натижаларига кўра, аукцион ғолиби беш иш куни ичида аукцион объекти қийматини тўлиқ тўламаса ва тўлов тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхасини тақдим этмаса, оператор кейинги календарь кундан кечиктирмай охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчисига электрон шаклда у аукцион давомида таклиф этган нархда аукцион объектини қийматини беш иш куни ичида тўлашни таклиф қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёпиқ аукцион натижалари ҳақидаги баённома расмийлаштирилгунига қадар операторга аукцион ғолиби аукционга қўйилган ер участкаси жойлашган туманда (шаҳарда) доимий яшамаслиги (рўйхатга олинмагани) маълум бўлса, охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчисига ҳам шу мазмундаги хат юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар, охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчиси беш иш куни ичида аукцион объектининг қийматини тўлиқ тўласа, у аукцион ғолиби деб топилади ва унга мазкур Низомнинг 79-80-бандларида белгиланган тартибда аукцион натижалари ҳақидаги баённома расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар, аукцион иштирокчиси беш иш куни ичида аукцион объектини сотиб олиш истаги йўқлиги тўғрисида операторни хабардор қилса ёки ушбу муддат ичида унинг қийматини тўлиқ тўламаса, аукцион объектини сотиб олишдан бош тортган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Закалат пулини қайтариш тартиби ва шартлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Ушбу Низомнинг 84 ва 85-бандларида кўрсатилган ҳоллардан ташқари, аукцион якунланганидан ёки ўтказилмаган деб топилганидан сўнг закалат пули қуйидагиларга қайтарилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
охиргидан олдинги таклифни билдирган аукцион иштирокчисига — аукцион якунланган кундан бошлаб 12 иш куни ичида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аукционда иштирок этишга қўйилган ягона иштирокчига — хабарномада кўрсатилган аукцион ўтказиш кунидан бошлаб 6 иш куни ичида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа иштирокчиларга — аукцион якунланган ёки ўтказилмаган деб топилган кундан бошлаб 3 иш куни ичида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда закалат пули аукцион иштирокчисининг аризасига асосан айнан шу лот бўйича такрорий аукционда қатнашиш учун операторнинг банк ҳисоб рақамида қолдирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
84. Аукцион объектининг қийматини мазкур Низомнинг 77, 78 ва 82-бандларида белгиланган тартибда тўлиқ тўлаган аукцион иштирокчиларига закалат пули қайтарилмайди ва мол-мулк қийматига қўшиб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85. Аукцион объектининг қийматини мазкур Низомнинг 78 ва 82-бандларида белгиланган тартибда тўлиқ тўламаган аукцион иштирокларига, шунингдек, мазкур Низомнинг 74-банди учинчи хатбошида назарда тутилган аукцион иштирокчиларига закалат пули қайтарилмайди ва операторнинг тасарруфида қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Ер участкасини ажратиш ва ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилишдан тушадиган маблағларни тақсимлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
86. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари оператордан аукцион натижалари ҳақидаги баённомани олгандан сўнг ва ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилишдан пул маблағлари тушгач уч иш куни давомида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тушган пул маблағларини ушбу Низомнинг 87-бандида белгиланган тартибда тақсимлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ғолибга ушбу Низомнинг 88-бандига мувофиқ доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор чиқаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳокимият веб-сайтида аукцион ғолибига ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорни эълон қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87. Туман (шаҳар) ҳокимлиги, ер участкасини реализация қилишдан маблағлар келиб тушгандан сўнг бир иш куни мобайнида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағларини (ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш бўйича хизматлар учун тўлов суммасини чегирган ҳолда) Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг ва тегишли маҳаллий бюджетларнинг махсус ғазначилик ҳисобварақларига ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш бўйича хизматлар учун тўлов суммасини тегишли ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг банк ҳисоб рақамига ўтказади, уларнинг 20 фоизи «Давергеодезкадастр» қўмитасининг Ер муносабатлари ва давлат кадастрини ривожлантириш жамғармасининг махсус ғазначилик ҳисоб рақамига (4001) йўналтирилади.
(87-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги 63-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.01.2019 й., 09/19/63/2541-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
88. Ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарорда ер участкасини доимий фойдаланишга тақдим этиш шартлари, шу жумладан аукцион ғолибининг ер участкасидан белгиланган мақсадда фойдаланиш, ажратилган ер участкасида бино ва иншоотларни белгиланган муддатларда барпо этиш, ваколатли ташкилотлар томонидан тузилган хулосаларда назарда тутилган талабларга риоя этиш тўғрисидаги мажбуриятлари, шунингдек, ушбу мажбуриятларни бажармаслик оқибатлари албатта кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарорга инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш тармоқ графиги илова қилинади.
(88-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 06/18/5552/2038-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорга аукционни ўтказиш ҳақидаги хабарномада аввал назарда тутилмаган талаблар ва мажбуриятларни киритишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аукцион ғолиби ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган мажбуриятларга риоя этмаган ҳолатларда, ушбу ер участкаси қонунчиликда белгиланган тартибда аукцион ғолибининг харажатларини қопламасдан олиб қўйилади.
(88-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 06/18/5552/2038-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
89. Ер участкасини ажратиш тўғрисида ер участкасини танлаш материаллари илова қилинган қарор у қабул қилингандан сўнг кейинги иш кунидан кечиктирмасдан ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиалига аукцион ғолибининг номига ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхатига олиш учун юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
90. Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорни олгандан сўнг икки иш куни давомида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади ва ғолибга ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш ҳақидаги гувоҳномани белгиланган тартибда беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимларнинг давлат реестрига аукцион ғолибининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари тўғрисидаги ёзувни киритади.
(90-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 06/18/5552/2038-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
91. Аукцион ғолибининг ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарорда қайд этилган мажбуриятларни бажаришини туман (шаҳар) ҳокимликлари назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
911. Агар ер участкасига бўлган ҳуқуқ инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар билан сотилган тақдирда, ер участкаларини, шу жумладан унда қурилган бино ва иншоотларни инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилгунига қадар бегоналаштириш, гаровга қўйиш, юридик шахсларнинг устав фондларига киритиш ёки бошқача тарзда тасарруф этилишига йўл қўйилмайди.
(911-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги ПФ-5552-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 06/18/5552/2038-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
93. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш ер участкаларини электрон аукцион орқали бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича электрон аукцион ташкил этиш учун
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЭЛЕКТРОН БУЮРТМАНОМА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20__ йил «____» __________ да ___________туман (шаҳар) ҳокимлиги ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси қошидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК ўртасида тузилган ____-сон шартномага мувофиқ, шунингдек, ____________ туман (шаҳар) ҳокимининг 20__ йил «____» __________ даги қарорига биноан ___________ туман (шаҳар) ҳокимлиги қуйидаги ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини электрон аукционда реализация қилиш учун ушбу буюртманомани тақдим этади: 1. Ер участкасининг ўзига хос рақами ______; 2. Ер участкасининг майдони _______га; 3. Ер участкаси жойлашган жой ___________________________________; _____________________________________________________________; 4. Белгиланган мақсади ___________________________________________; 5. Ернинг тоифаси ______________________________________________; 6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорининг рақами ва санаси (ер участкаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорига биноан аукционга қўйилганда) __________________________________________________________________; 7. Электрон аукцион шакли ____________________________; 8. Ер участкасининг минимал қиймати (сўмда) _____________; 9. Электрон аукцион ғолибининг мажбуриятлари: 9.1. Бино ва иншоотларни барпо этиш муддати ___________________________; 9.2. Доимий фойдаланиш ҳуқуқи эгасига ваколатли ташкилотларнинг хулосаларига мувофиқ қўйиладиган талаблар:_______________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________ . 9.3. Ер участкасидан фойдаланиш шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа талаблар _______________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________. 10. Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилишдан тушган маблағлар ўтказилиши мумкин бўлган банк ҳисоб рақамининг реквизитлари: Банк номи ____________________________________________ Банк МФО ____________________________________________________ Банк ҳисоб рақами ______________________________________. 12. Туман (шаҳар) ҳокимлигининг манзили ва боғланиш учун маълумотлари (телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқалар) _______________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________.
Буюртманома 20____ йил «_______» ______________ да тақдим этилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон аукционда иштирок этиш учун
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЭЛЕКТРОН БУЮРТМАНОМА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. ___________________________________________________________________________ (юридик шахс учун — тўлиқ номи, юридик манзили, банк
_____________________________________________________________________________ реквизитлари; жисмоний шахс учун — Ф.И.О., яшаш жойи) (кейинги ўринларда иштирокчи деб аталади), сотиш тўғрисида электрон аукцион ўтказилиши ҳақидаги хабарнома билан танишдим:
ҳужжат бўйича электрон аукционда иштирок этиш учун закалат пулини тўлаб ____________________________________________________________________________, (тўлов ҳужжатининг реквизитлари)
Ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича электрон аукцион ўтказиш қоидалари (кейинги ўринларда Қоидалар деб аталади) билан танишиб, 20__ йил «____» _______________ соат ____ ____ дақиқада ____________веб-сайтида ўтказиладиган электрон аукционда иштирок этиш учун ушбу буюртманомани қабул қилишингизни сўрайди.
2. Иштирокчи электрон аукционда иштирок этиш учун ушбу буюртманомани тақдим этиб, электрон аукционни ўтказиш бўйича Қоидаларда келтирилган шартларга розилик беради.
3. Иштирокчи электрон аукцион ғолиби деб топилганда, у аукционда шакллантирилган лот баҳосини тўлиқ тўлашни ва тўлов ҳужжатининг нусхасини аукцион якунлангандан сўнг беш иш кунидан кечиктирмасдан тақдим этишни зиммасига олади.
Шунингдек, агар иштирокчининг ставкаси охиргидан олдинги бўлса, бошқа ғолиб аукцион объекти учун тўловни белгиланган муддатларда тўламаса ёки аукционда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлмаганда, иштирокчи беш иш куни давомида иштирокчи таклиф қилган нархда лот баҳосини тўлиқ тўлашни ва тўлов ҳужжатининг нусхасини тақдим этишни зиммасига олади.
4. Иштирокчи аукционга қўйилаётган объект жойлашган туманда (шаҳарда) доимий яшашини (рўйхатга қўйилганини) тасдиқлайди (жисмоний шахс ёпиқ аукционда қатнашишга буюртманома берганда).
Иштирокчи иштирокчининг юридик манзили аукционга қўйилаётган объект жойлашган туманда (шаҳарда) рўйхатга олинганини тасдиқлайди (жисмоний шахс ёпиқ аукционда қатнашишга буюртманома берганда).
Иштирокчи унинг маълумотлари нотўғри бўлган тақдирда, аукцион натижалари ҳақиқий эмас деб топилиши ва закалат пули қайтариб берилмаслиги ҳақида огоҳлантирилди.
5. Иштирокчи электрон аукционга қўйилган ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига асосан реализация қилинаётгани тўғрисида хабардор қилинди ва иштирокчи аукцион ғолиби деб топилганда унга юкланадиган талаб ҳамда мажбуриятларга риоя этишни зиммасига олди.
6. Иштирокчи «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдони операторидан ҳар қандай билдиришномани иштирокчи электрон почтасининг қуйидаги манзилида олишини расман тасдиқлади ____________________________________________________________________________.
(электрон почта манзили)
Иштирокчи «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдони оператори ушбу электрон почта манзилига юборган билдиришномалар жўнатилган вақтда расман олинган деб ҳисобланишини ва «E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдони иштирокчи ушбу билдиришномаларни ўз вақтида ўқимагани учун жавоб бермаслигини тасдиқлайди.
7. Закалат пулини қайтаириш учун иштирокчининг банк реквизитлари:
Илова: 1. Иштирокчи электрон аукцион ўтказилиши ҳақидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат пулини ўтказганини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг электрон (сканер қилинган) нусхаси.
Тўлдирилган сана _______________________
Иштирокчининг ЭРИ________________________
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон аукционда иштирок этиш учун буюртманомани чиқариб олиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БИЛДИРИШНОМА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
____________ га (электрон аукцион ўтказиладиган сана) белгиланган _____-сон лот бўйича электрон аукционда иштирок этиш учун ўз буюртманомасини чақириб олади.
Сана ___________________
Иштирокчининг ЭРИ_________
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«YERELEKTRON» ААТ автоматлаштирилган ахборот тизимига уланадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой-коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий давлат санитария-эпидемиология марказлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси қошидаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» ДУК.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. «Ўзтрансгаз» АЖ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. «Ўзбекэнерго» АЖ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бошқармасининг минтақалараро (минтақавий) давлат инспекциялари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сон қарорига 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2018 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида ер участкалари ажратиш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш чора- тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 22 августдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 34-сон, 335-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик ва жисмоний шахсларга Тошкент шаҳрида шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ ер участкалари бериш амалиётини ўрганиш комиссияси томонидан Тошкент шаҳрида ер участкаси бериш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» 2008 йил 31 декабрдаги 292-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилоятида юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари ажратиш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 20 январдаги 16-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., N 4, 24-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик ва жисмоний шахсларга Тошкент вилоятида шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ ер участкалари бериш амалиётини ўрганиш комиссияси томонидан Тошкент шаҳрида ер участкаси бериш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида» 2009 йил 18 февралдаги 45-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 8-сон, 78- модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервисини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 22 октябрдаги 277-сон қарорининг 2-банди ва қарорга 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2009 й., 43-сон, 458-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланиши лозим бўлган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича ҳукумат комиссияси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 7 февралдаги 31-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 7-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳисоб-китоб (смета) қиймати ошириб юборилган объектлар бўйича хулосалар тайёрлаш ва уларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 7 февралдаги 32-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 8-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора- тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 2-сон, 13-модда)*.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлар Маҳкамасининг Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2013 йил 30 майдаги 150-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 5-сон, 33-модда) 2-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 4 июндаги 154-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 6-сон, 35-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)» 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига 1-илованинг 60, 64 ва 87-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 64-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори) 2014 йил 3 июндаги 138-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 56-модда) илованинг 20-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарори)» 2014 йил 6 ноябрдаги 309-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 46-сон, 551- модда) илованинг 4-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 31 декабрдаги 377-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 1-сон, 9- модда) 43-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида ер участкалари бериш тартиботларини ва қурилиш учун рухсатномалар олиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 7 октябрдаги 285-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сон, 89-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолияти ва қишлоқ хўжалигидан бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари беришнинг, бино ва иншоотларнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадини таъмирлашни) келишишнинг, шунингдек объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказишга рухсатномалар беришнинг умумий белгиланган тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 9 мартдаги 70-сон қарорига 4-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 3-сон, 17- модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини лойиҳалаштириш ишларини ва экспертизадан ўтказишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 22 январдаги 15-сон қарори)» 2016 йил 23 майдаги 166-сон қарорига илованинг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 5-сон, 41-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сон Фармони)» 2017 йил 25 мартдаги 155-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 3-сон, 33- модда) 1-илованинг 1, 3 ва 15-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 15 февралдаги ПҚ-2778-сон қарори)» 2017 йил 11 майдаги 270-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 19-сон, 345-модда) 1-илованинг 33 ва 34-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ер участкалари ажратиш амалиётини ўрганиш комиссиялари таркибларини такомиллаштиришга йўналтирилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2017 йил 19 июлдаги 523-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 704-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ва унинг тизимидаги таркибий бўлинмалар ҳамда республика ва ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 1 августдаги 571-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 781-модда) 11-илованинг 10-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон Фармони)» 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда) 1-илованинг 56-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ерларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида назоратни кучайтириш, геодезия ва картография фаолиятини такомиллаштириш, давлат кадастрлари юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПФ-5065-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3024-сон қарори)» 2017 йил 29 августдаги 679-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931- модда) илованинг 19-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПФ-5024-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 апрелдаги ПҚ-2915-сон қарори)» 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 46- сон, 1134-модда) 1-илованинг 48-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига Тошкент вилоятида тадбиркорлик субъектларига ер участкалари ажратиш тартиботларини соддалаштиришга йўналтирилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2018 йил 10 январдаги 20-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 1-сон, 8-модда) илованинг 1 — 3-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг қарорларида назарда тутилган давлат ҳамда жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини бериш тартибига биноан барпо этилаётган муайян турдаги объектларни қуришга оид қисми 2018 йил 10 сентябргача бўлган муддатга узайтирилади.