Ҳужжат кучини йўқотган 01.07.2018 04.06.2013 йилдаги 154-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.06.2013 йилдаги 154-сон
Date of entry into force
10.06.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 01.07.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги 493-сонли «Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш соҳасида рухсатномалар беришда ер участкаларини бериш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатномалар бериш тартиботларини замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, шу жумладан Интернет тармоғи орқали интерактив давлат хизматлари кўрсатиш йўли билан соддалаштириш, шунингдек рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишда давлат органларининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишда ахборот тизимининг фаолияти тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш гуруҳи тўғрисидаги Намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишда ахборот тизимининг фаолияти тартиби тўғрисидаги Низом Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри ва вилоят маркази бўлган шаҳарлар учун 2014 йил 1 июлдан, бошқа шаҳарлар ва туманлар учун эса 2015 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги 2014 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети лойиҳасини шакллантиришда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини сақлаш харажатлари доирасида Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларида, туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш бўлимларида (бошқармаларида) ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишда ахборот тизими (кейинги ўринларда ахборот тизими деб аталади) самарали фаолият кўрсатиши учун тегишли компьютер асбоб-ускуналари сотиб олишга зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси 2014 йил 1 апрелгача ахборот тизими лойиҳаси ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 августдаги 571-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 781-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирликлар ва идоралар икки ой муддатда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2013 йил 4 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
154-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 июндаги 154-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишда ахборот тизимининг фаолияти тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарорига мувофиқ ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишнинг ахборот тизими фаолияти тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон ҳужжат — электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳамда электрон ҳужжатнинг уни идентификациялаш имконини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон ҳужжатни жўнатувчилар — қурилиш учун рухсатномалар бериш тўғрисида ариза берган юридик ва жисмоний шахслар, ер участкаларини танлаш материалларини ваколатли органлар билан келишиб оладиган туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари), Ўзбекистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туман (шаҳар)даги филиали (кейинги ўринларда филиаллар деб аталади), шунингдек объектлар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини (кейинги ўринларда қурилиш лойиҳаси деб аталади) ишлаб чиқувчи ва ушбу ҳужжатларни ваколатли ташкилотлар билан келишувчи лойиҳа ташкилотлари;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон ҳужжатни олувчилар — ер участкаларини танлаш материалларини ва қурилиш лойиҳасини келишувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек қурилиш соҳасида рухсат бериш тусидаги ҳужжатларни бериш функцияси зиммасига юкланган органлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон рақамли имзо — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартиришлар натижасида олинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификациялаш имконини берадиган имзо.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Электрон ҳужжатни жўнатувчилар ер участкаларини танлаш материалларини ваколатли ташкилотлар билан келишишни, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар беришни расмийлаштиришни белгиланган тартибда, қоғозли ҳужжатлар ёрдамида ёки мазкур Низомга мувофиқ, телекоммуникация воситалари орқали электрон ҳужжат тарзида амалга оширишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳоли пунктларида ва аҳоли пунктларидан ташқарида ер участкаси ажратишда ер участкасини танлаш материалларини электрон тизимни қўллаган ҳолда ваколатли ташкилотлар билан келишиш схемалари ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларда келтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш тартиботларини амалга оширишда ахборот тизимидан фойдаланиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш учун туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари), Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳамда филиаллар аризани (хатни) электрон ҳужжат тарзида телекоммуникация каналлари орқали жўнатиш ҳуқуқига эга.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари), Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳамда филиаллар томонидан ер участкаларини танлаш материаллари электрон ҳужжат шаклда қуйидаги таркибда тайёрланади:
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 августдаги 679-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 35-сон, 931-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўриб чиқилаётган ер участкасини жойлаштириш режаси (тегишли аҳоли пунктининг 1:2000 масштабли навбатчи режасидан (мавжуд бўлганда) ёки кўриб чиқилаётган ҳудуднинг вазият режаси акс эттирилган 1:10000 масштабли қишлоқ хўжалиги харитасидан нусха);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектнинг архитектура-режалаштириш нуқтаи назаридан баҳолаш имконини берадиган эркин масштабдаги фасадлари эскизи ва бош режаси (электрон варианти юридик ёки жисмоний шахс томонидан ер участкасини танлаш ва ажратиш материалларини тайёрлаш юзасидан шартнома тузилаётганда тақдим этилади), аҳоли пунктларидан ташқарида ёки икки ва ундан кўп туманлар (шаҳарлар) ёки вилоятлар ҳудудидаги ер участкаларида қуриладиган объектлар бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасининг камида икки томондан ўраб турган объектлар билан боғлиқ ҳолдаги (15 х 20 см ўлчамли) фотосурати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари), Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси ҳамда хўжалик ҳисобидаги корхоналар «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ёки «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тегишли расмий веб-сайтлари орқали электрон ҳужжатни келишиш учун қуйидаги электрон ҳужжат олувчиларга жўнатади:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) ҳокимига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимига ёки туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимига (бошқармасига);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинишидан олдин, атроф муҳитга таъсири тўғрисидаги ариза лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2001 йил 31 декабрдаги 491-сон қарорида назарда тутилган объектлар бўйича давлат экология экспертизаси хулосасини олиш шарти билан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органига;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) санитария - эпидемиология хизматига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ёнғин назорати ҳудудий органига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маданий мерос ёдгорликларини қўриқлаш зонасида объект қуриш учун ер участкаси танлашда — маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш ҳудудий инспекциясига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўриқланадиган табиий ҳудудлар, магистрал қувурлар, темир йўл ва автомобиль йўллари, электр қуввати узатиш ва алоқа линияларининг қўриқланадиган, сув муҳофазаси ва санитария-ҳимоя зоналарида, шунингдек аэродромлар ҳамда чиқиндилар ва бошқа заҳарли моддаларни кўмиш жойлари яқинида ер участкаларини танлашда — тегишли режимли ҳудудлар ва иншоотлардан фойдаланувчи ташкилотларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улардан ер участкалари олинаётган юридик ва жисмоний шахсларга (юридик шахсларнинг юқори бошқарув органлари мавжуд бўлган тақдирда ер участкасини жойлаштириш режаси юқори органлар билан келишилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси қишлоқ хўжалиги ерларидан ажратилган ҳолатларда — қишлоқ ва сув хўжалиги органларига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси автомобилларнинг тўхтаб туриш жойлари ва йўл ҳаракати хавфсизлигига таъсир кўрсатадиган бошқа объектлар учун ажратилган ҳолатларда — давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий органларига.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари) ҳамда давлат корхоналари туман (шаҳар) ваколатли ташкилотлари билан келишиш тугаллангандан кейин электрон ҳужжатни тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасига ҳамда вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига жўнатадилар.
(5-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Электрон ҳужжатни олувчи томонидан кўрсатилган манзил бўйича электрон ҳужжат келиб тушган вақт ахборот тизими орқали электрон ҳужжат олинган вақт деб ҳисобланади. Ушбу вақтдан бошлаб уч кунгача бўлган муддатда электрон ҳужжатни олувчи электрон ҳужжатни жўнатувчига тақдим этилган ҳужжатлар келишилганлиги тўғрисида маълумот жўнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мураккабликнинг (хавфлиликнинг) II ва III тоифасидаги объектларни қуриш назарда тутилаётган ҳолларда ер участкасини танлаш ҳужжатларини ваколатли органлар билан келишиш муддати икки кунгача узайтирилиши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 майдаги 166-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 21-сон, 233-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Кейинги босқичда Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари томонидан электрон ҳужжат тўрт кун мобайнида персонал кабинетлар орқали белгиланган тартибда келишиш учун тегишли равишда «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК, «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК ва «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ лойиҳа-тадқиқот ташкилотларига жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатлар «ЎзшаҳарсозликЛИТИ» ДУК, «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК ва «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ лойиҳа-тадқиқот ташкилотлари томонидан етти кун мобайнида кўриб чиқилади ва улар келишилганлик тўғрисида қарор чиқаради ёки келишув тўғрисида асосланган рад жавоби беришади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Электрон ҳужжатни олувчи электрон ҳужжатни олгандан кейин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон ҳужжатлар олинганлиги ҳақида электрон рақамли имзо билан тасдиқланган тасдиқномани юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон ҳужжатни жўнатувчи томонидан тақдим этилган электрон ҳужжатларнинг тўлиқлигини ва тўғри расмийлаштирилганлигини текширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объект қурилиши учун ер участкалари танлаш ҳужжатларини электрон рақамли имзо билан келишади (имзолайди).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Қурилиш лойиҳасини келишиш, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар беришни амалга оширишнинг ахборот тизимидан фойдаланиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қурилиш лойиҳасини келишиш учун лойиҳалаш ташкилоти жисмоний ёки юридик шахс билан тузилган шартномага биноан, «бир ойна» тамойилига мувофиқ персонал кабинет орқали қурилиш лойиҳаси архитектура қисмининг электрон вариантини Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик кенгаши (кейинги ўринларда архитектура-шаҳарсозлик кенгаши деб аталади) билан келишиш учун юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объектлар қурилишини лойиҳалаштириш, қурилишга рухсатномалар бериш ва уларни фойдаланишга қабул қилишда ахборот тизимини қўллаган ҳолда қурилиш лойиҳасини келишиш, шунингдек қурилишга рухсатномалар бериш схемаси ушбу Низомга 3-иловада келтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаси қурилиш лойиҳасини архитектура-шаҳарсозлик кенгаши билан келишиш учун етти кун мобайнида қуйидаги ишларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон ҳужжатларнинг олинганлиги тўғрисидаги электрон рақамли имзо қўйилган тасдиқномани лойиҳа ташкилотига юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул қилинган электрон ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг электрон архивида сақлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа ташкилоти тақдим этган электрон ҳужжатларнинг тўлиқлигини ва тўғри расмийлаштирилганлигини текширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
архитектура-шаҳарсозлик кенгаши ўтказиладиган сана ва вақт тўғрисидаги билдиришномани унда лойиҳа ташкилотининг ваколатли вакили қатнашиши учун лойиҳа ташкилотига юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш лойиҳаси келишилган тақдирда лойиҳа ташкилотига архитектура-шаҳарсозлик кенгаши мажлисининг электрон тарздаги тегишли протоколини юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Юридик ва жисмоний шахслар қурилиш учун рухсат олиш, яъни қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш учун ўз хоҳишига кўра ҳужжатларни телекоммуникация каналлари орқали электрон шаклда тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Юридик ва жисмоний шахслар қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш учун Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциясига (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси расмий веб-сайтининг юридик ва жисмоний шахслар учун персонал кабинети орқали қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) лойиҳа ҳужжатлари бўйича экспертиза органларининг ижобий йиғма эксперт хулосаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ қурилаётган объектлар учун — лойиҳанинг тасдиқланаётган босқичи юзасидан экспертиза органларининг ижобий йиғма эксперт хулосаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) объектни лойиҳалаш билан бир вақтнинг ўзида қуришда — Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони билан келишган ҳолда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) архитектура ва қурилиш органлари билан келишилган объект режаси ва фасадининг эскизи ёки узун объектлар учун — трассанинг бош режаси (схемаси);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва давлат бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган мукаммал қуриш ва (ёки) мукаммал таъмирлаш объектларининг манзилли рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) танлов савдолари натижалари тўғрисидаги протокол (мавжуд бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) хавфли ишлаб чиқариш объектлари бўйича — лойиҳа ҳужжатларининг саноат хавфсизлиги бўйича экспертизасининг ижобий хулосаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) қурилишни танлов савдолари ўтказмасдан, молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига амалга оширишда — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг объектларни қуриш ёки мукаммал таъмирлаш масаласи бўйича қарори нусхаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
131. Инспекция қурилиш объектларини рўйхатга олиш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
(131-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Инспекция қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш учун қуйидагиларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларга электрон ҳужжатларни олганлиги ҳақида электрон рақамли имзоланган тасдиқномани юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул қилинган электрон ҳужжатларни инспекциянинг электрон архивида сақлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахслар томонидан тақдим этилган электрон ҳужжатларнинг тўлиқлигини ва тўғри расмийлаштирилганлигини текширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Инспекция бир кун мобайнида объектни бепул рўйхатдан ўтказади ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга қурилиш-монтаж ишларини бажаришга қурилишнинг бутун муддати учун рухсатнома беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун юридик ва жисмоний шахсларга рухсатнома белгиланган намунада қоғозли манбада ёки буюртмачининг хоҳишига кўра электрон тарзда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Инспекция қурилиш объектини рўйхатдан ўтказишни қуйидаги асослар бўйича рад этиш ҳуқуқига эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатлар ва материаллар регламент бузилган ёки тўлиқ бўлмаган ҳолда тақдим этилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки бузилган маълумотлар мавжуд бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқиш давомида қонунчилик нормалари бузилишлари аниқланганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аниқланган камчиликлар юридик ва жисмоний шахслар томонидан бартараф этилгандан кейин улар такрорий мурожаат қилишган тақдирда қурилиш объектини рўйхатдан ўтказиш бир иш куни мобайнида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш объектини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги буюртманомани такрорий кўриб чиқишда ушбу объектни рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рўйхатдан ўтказишнинг рад этилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Электрон ҳужжатлар электрон ҳужжат айланиши иштирокчилари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишда ахборот тизимининг фаолияти тартиби тўғрисидаги Низомга

Аҳоли пунктларида ер участкаси беришда ахборот тизимларини қўллаган ҳолда ер участкасини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш
СХЕМАСИ
(шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда*)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлганда (аҳоли пунктининг бош режаси, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғини ҳудудининг архитектура-режалаштириш ташкилоти лойиҳаси, кўриб чиқиладиган ҳудуднинг батафсил жойлашуви лойиҳаси) ер участкасини танлаш материалларини вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ва бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан келишиш шарт эмас.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишда ахборот тизимининг фаолияти тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА

Аҳоли пунктларидан ташқарида ер участкасини беришда ахборот тизимларини қўллаган ҳолда ер участкасини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш
СХЕМАСИ
(шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда*)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлганда (аҳоли пунктининг бош режаси, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғини ҳудудининг архитектура-режалаштириш ташкилоти лойиҳаси, кўриб чиқиладиган ҳудуднинг батафсил жойлашуви лойиҳаси) ер участкасини танлаш материалларини вилоятлар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ва бош лойиҳа-қидирув ташкилотлари билан келишиш шарт эмас.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаларини танлаш бўйича материалларни ваколатли ташкилотлар билан келишиш, шунингдек қурилиш соҳасида рухсатномалар бериш тартиботларини амалга оширишда ахборот тизимининг фаолияти тартиби тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объектлар қурилишини лойиҳалаштириш, қурилишга рухсатномалар бериш ва уларни фойдаланишга қабул қилишда ахборот тизимини қўллаган ҳолда қурилиш лойиҳасини келишиш, шунингдек қурилишга рухсатномалар бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 138-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 23-сон, 269-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 июндаги 154-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш гуруҳи тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ НИЗОМ

I.Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси тизимига кирувчи туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари) ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш гуруҳларининг (кейинги ўринларда хўжалик ҳисобидаги гуруҳ деб юритилади) мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатлари ва жавобгарлигини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ўз фаолиятида ўзининг ваколатлари доирасида барча масалалар бўйича туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимига (бошқармасига) бўйсунади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳ юридик шахс ҳисобланмайди ва ўз фаолиятини туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими таркибида юритади. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг ишлаб чиқариш фаолияти натижасидан олинган барча даромад (пул маблағлари) туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимининг ҳисоб рақамига тушади ва ушбу бўлим (бошқарма) тасарруфида бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳ туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) харажатларини (бюджетдан ташқари эҳтиёжларини) қоплаш, шу жумладан туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) бошлиғи — туман (шаҳар) бош архитектори иш ҳақининг устама қисмини шакллантириш, шаҳарсозлик соҳасидаги мутахассислар учун янги қўшимча иш ўринлари яратиш учун ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг асосий вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимига (бошқармасига) шаҳарсозлик соҳасида ягона илмий-техник сиёсатни амалга оширишда кўмаклашиш, тегишли маълумотлар базасини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳудудни ривожлантириш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш, муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш юзасидан таклифлар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар белгиланган вазифаларига мувофиқ хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг асосий функциялари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолият минтақаси учун шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ҳамда муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажратилган ер участкаларининг чегараларини натурага кўчириш, қурилиш объектлари ва коммуникация тармоқлари жойлашувини қизил чизиқларга мувофиқ харитага тушириш билан боғлиқ топография ва геодезия ишларида, шунингдек муҳандислик — геология ишларини рўйхатдан ўтказишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахслар билан туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ўртасида тузилган шартномалар асосида аҳоли пунктлари ҳудудида ер участкаларини танлаш ва ажратиш ҳужжатларини тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчаларнинг, бино ва иншоотларнинг архитектуравий кўринишини яхшилаш, атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, бадиий-эстетик жиҳатдан безаш, ҳудуднинг кичик меъморий шакллар ва ландшафт архитектураси бўйича лойиҳа таклифларини шартнома асосида белгиланган тартибда тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ёки жисмоний шахслар билан туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ўртасида тузилган шартномалар асосида қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензия талаб қилинмайдиган шаҳарсозлик фаолияти билан боғлиқ бўлган ишларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) орқали қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан, юридик ва жисмоний шахслардан ўз ваколатлари доирасида зарур ахборот ва маълумотнома материалларини белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачидан буюртмани бажариш учун зарурий ҳужжатларни тақдим этишни, шунингдек бажарилган иш учун белгиланган тартибда тўловларни амалга оширишни талаб этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ушбу Низомга ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, зиммасига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилишини таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳни бошқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳга туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) бошлиғи — туман (шаҳар) бош архитектори раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) бошлиғи — туман (шаҳар) бош архитектори ўз лавозим ваколатларини бажариши мумкин бўлмаган ҳолларда (меҳнат таътилида, касаллик даврида, лавозим бўш бўлганда) хўжалик ҳисобидаги гуруҳга гуруҳ муҳандиси вақтинча раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) бошлиғи — туман (шаҳар) бош архитектори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ҳузурида хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ташкил этилгандан сўнг банкларда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси)нинг ҳисоб рақамларини очади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ходимларининг штат жадвалини тузади, фаолият турлари ва алоҳида йўналишлар бўйича ходимларнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди, хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ходимларига нисбатан рағбатлантириш ва интизомий жазо чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг бутун фаолиятига раҳбарлик қилади ва унинг ишларини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси ҳамда вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи томонидан ҳар йили тасдиқланадиган смета доирасида хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг ишлаб чиқариш фаолияти натижасида олинган даромадларни тасарруф этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳ фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ишлаб чиқариш фаолияти натижасида олинган даромад хўжалик ҳисобидаги гуруҳни ҳар томонлама ривожлантириш ва иш ҳақи тўлашни молиялаштириш манбаи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг ишлаб чиқариш фаолияти натижасида олинган даромадлардан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ҳамда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими фаолияти билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи — туман (шаҳар) бош архитектори иш ҳақига устамани шакллантириш ҳамда хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ходимларига иш ҳақи тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ҳамда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими фаолиятини ривожлантириш, моддий-техника базасини яхшилаш, замонавий техника ва асбоб-ускуналар, архитектура ва шаҳарсозликка оид адабиётлар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи — туман (шаҳар) бош архитектори ва хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ходимларининг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва мукофотлаш, шунингдек ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ходимлари учун соғломлаштириш, маданий-оммавий ва байрам тадбирларини ўтказиш, учрашувлар ва қабуллар ташкил этиш, туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимининг фаолияти билан боғлиқ ташрифлар давомида бошқа ташкилотлар вакиллари учун иш ҳамда яшаш шароитлари яратиш, шунингдек бошқа ижтимоий эҳтиёжлар учун фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳ ходимларининг штат жадвали
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг ташкилий тузилмаси ва ходимларининг штат жадвали туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими бошлиғи — туман (шаҳар) бош архитектори томонидан ишлаб чиқилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси «Даварихитектқурилиш» қўмитаси раиси, вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш гуруҳининг намунавий тузилмаси ушбу Намунавий низомга иловада келтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳ таркибига туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) бошлиғи — туман (шаҳар) бош архитектори буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган ходимлар киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳда меҳнатни ташкил этиш ҳамда иш ҳақи тўлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Хўжалик ҳисобидаги гуруҳнинг бухгалтерия ҳисоботларини юритиш шартнома асосида ишга қабул қилинадиган бухгалтер томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш гуруҳи тўғрисида Намунавий низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлими (бошқармаси) ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш гуруҳининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш гуруҳи ходимлари сонини кўпайтиришда ходимларнинг чекланган умумий сони бажариладиган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармаси билан келишган ҳолда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 августдаги 571-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 31-сон, 781-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 303-модда; 2014 й., 23-сон, 269-модда; 2015 й., 1-сон, 9-модда; 2016 й., 21-сон, 233-модда; 2017 й., 7-сон, 89-модда, 31-сон, 781-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)