Ҳужжат кучини йўқотган 17.07.2024 27.04.2018 йилдаги 315-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.04.2018 йилдаги 315-сон
Date of entry into force
30.04.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 17.07.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 433-сонли «Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси ўринбосарлари ўртасида функционал вазифалар тақсимланишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимига кирувчи идоравий мансуб ташкилотларнинг уставлари ва тузилмалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари тасдиқланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги янгиланган Низомни тасдиқлаш ва геология соҳаси ходимларини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 июлдаги 494-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 28-сон, 644-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султанов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 27 апреля,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
315-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 апрелдаги 315-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериши тартибини, шунингдек, Давлат геология қўмитаси раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарликларини белгилаб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат геология қўмитаси ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек, кон муносабатларини бошқариш соҳасида давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат геология қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) бўйсунади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 1 мартдаги ПҚ-3578-сон қарорига мувофиқ амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат геология қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат геология қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Давлат геология қўмитаси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисоб рақамларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги банк ҳисоб рақамларига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Давлат геология қўмитасининг расмий номи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) давлат тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, қисқартмаси — Давлат геология қўмитаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) рус тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — Государственный комитет Республики Узбекистан по геологии и минералным ресурсам, қисқартмаси — Госкомгеологии;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) инглиз тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — State Committee of the Republic of Uzbekistan on geology and mineral resources, қисқартмаси — State Committee on geology.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Давлат геология қўмитасининг тузилиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Давлат геология қўмитаси тизимига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитасининг марказий аппарати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбек геология қидирув» АЖ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекгеофизика» АЖ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси» ДМ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат геология ахборот маркази» ДК;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Регионалгеология» ДК;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекгидрогеология» ДУК;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Китоб геология миллий табиат боғи» ДМ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Геология фанлари университети» ДМ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Геология-маркшейдерлик хизмати» ДК.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 декабрдаги ПҚ-439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2022 й., 07/22/439/1081-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Давлат геология қўмитасининг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Давлат геология қўмитасининг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қуйидагилар Давлат геология қўмитасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек, кончилик муносабатларини бошқариш борасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг минерал-хом ашё базасини, биринчи навбатда ер ости сувлари, қимматбаҳо, рангли, нодир, камёб металлар ва ураннинг шунингдек, углеводород хом ашёсининг минерал-хом ашё базасини жадал ривожлантириш, минерал хом ашёнинг янги турларини ва уларнинг конларини тезкор излаш;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/209/0411-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геология-қидирув ишларининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, фойдали қазилмалар захираси ўсишини таъминлаш ва жойларда саноатнинг янги қувватлари яратилишини инобатга олиб иқтисодиёт тармоқларининг минерал-хом ашё базасини қайта тўлдириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геологик ўрганиш ва фойдали қазилмалар конларини саноат йўли билан ўзлаштириш соҳасида фаол инвестиция сиёсатини юритиш ва қулай инвестиция иқлими яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рақобатбардош маҳсулотлар бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун биринчи навбатда республика ҳудудларида саноатда фаолият кўрсатаётган тармоқларнинг хом ашё манбаларини диверсификациялаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг узоқ муддатли, ўртача муддатли ва йиллик давлат дастурлари мониторинги олиб борилишини ва назорат қилинишини таъминлаш, ер қаърини геологик ўрганиш методикасини ўрганиш натижалари ҳажми, сифати ва ишончлилигини холисона баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаърини геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш (шу жумладан, минерал, термал, саноат ер ости сувлари), минерал хом ашёни қайта ишлаш, шунингдек, кончилик ишларини геологик-маркшейдерлик таъминлашда юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унумдорлиги юқори бўлган замонавий геология-қидирув асбоб-ускуналарини тезкор жорий қилиш, илғор техника ва инновацион технологиялар билан таъминлаш ҳисобига геология тармоғини модернизациялаш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геология соҳаси учун олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар маълумотига эга бўлган юқори малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш юзасидан тизимли чораларни амалга ошириш, шунингдек, меҳнатини рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Юкланган вазифаларга мувофиқ Давлат геология қўмитаси қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек, кончилик муносабатларини бошқариш борасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудларининг геологик ўрганилганлиги ва иқтисодиёт тармоқларининг фойдали қазилмалар билан таъминланганлигини таҳлил қилади ва унинг асосида вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда минерал-хом ашё базадан фойдаланиш стратегияси, қайта тўлдириш суръатлари, уларни янада кенгайтириш, мустаҳкамлаш ва сифат жиҳатидан яхшилаш, оқилона ва комплекс тарзда фойдаланиш ҳамда бунинг учун зарур бўлган давлат инвестициялари ва бошқа инвестициялар ҳажмлари тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш прогнозларини, ер қаърини геологик ўрганиш ва муҳофаза қилиш бўйича халқаро дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда фойдаланиш учун берилган ер қаъри участкаларининг давлат ҳисобини, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилишини ва ер қаърини геологик ўрганиш ишларининг давлат ҳисоби юритилишини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулк эгасининг минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурларини амалга ошириш доирасида олинган ер қаъри тўғрисидаги геологик ва бошқа маълумотларга ҳуқуқи ва мажбуриятларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобига ўтказилган геология-қидирув ишлари натижасида аниқланган фойдали қазилмаларнинг барча турлари бўйича ер қаъри ҳақидаги барча геологик ва бошқа маълумотларни ҳисобга олади, сақлайди ва тизимлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаърини геологик ўрганиш ишларини бажаришга лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини ташкил этади ва таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости бойликлари тўғрисидаги геологик ва бошқа маълумотларнинг давлат фондини, тошларга оид геологик материалларнинг давлат фондини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
конлар ва фойдали қазилмалар конларини аниқлаш учун истиқболли бўлган ер қаъри участкалари давлат реестрини (ўз ваколатлари доирасида), фойдали қазилмалар захиралари давлат балансини, конлар, фойдали қазилмалар ҳосил бўлиши ва техноген минерал ҳосилалар давлат кадастрини, давлат сув кадастрини (ер ости сувлари), табиий хавф юқори бўлган зоналар (хавфли геологик жараёнлар намоён бўлган зоналар) давлат кадастрини юритади, шунингдек, қўриқланаётган табиий ҳудудларнинг давлат кадастри бўйича чучук ер ости сувлари конларининг шаклланиши зоналари бўйича маълумотларни тузади ва тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ўзаро ҳамкорликда ер ости сувлари мониторингини ҳам ўз ичига олган ер қаъри давлат мониторингини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш зарур тарзда назорат қилинишини ва ҳисобга олинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшни давлатларнинг геологик хизматлари билан биргаликда трансчегаравий ҳудудлар доирасида радиоактив ва заҳарли элементлар билан ифлосланиш ўчоқларини аниқлаш ва ўрганишни амалга оширади, қўшни ҳудудларнинг экологик ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ўта хавфли зоналарни ва участкаларни акс эттирган ҳолда геологик харита ва атласлар тузади ҳамда Вазирлар Маҳкамасига, манфаатдор вазирликлар ва идораларга тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идоралар билан биргаликда сув ресурсларидан (ер ости сувларидан) фойдаланиш ва ҳудудларни техноген ва хавфли геологик жараёнлар таъсири тарқалишидан ҳимоя қилиш схемаларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда геологик ва минералогик объектлар муҳофазаси юзасидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат ва хўжалик қурилишлари объектларини истиқболли жойлаштириш учун муҳандислик-геологик, гидрогеологик ва экологик-геологик асосларни тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилаётган бино ва иншоотлар остида фойдали қазилмалар мавжуд эмаслиги ҳақида хулосалар берилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат йўли билан ўзлаштиришга жалб қилинмаган конлар (кенг тарқалган фойдали қазилма конларидан ташқари) жойлашган майдонларда иморатлар қуриш, шунингдек, улар жойлашган ерларда фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини жойлаштириш имкониятларини келишади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек, кончилик муносабатларини бошқариш соҳасида ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш стратегияси ҳақида таклифлар ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотларда меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича ишларни мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг минерал-хом ашё базасининг ҳолати тўғрисидаги ахборот тизимлари мавжуд бўлишини ва ривожланишини таъминлайди, ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, шунингдек, кончилик муносабатларини бошқариш соҳасида белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон алоқа орқали тақдим этилаётган давлат хизматлари доирасини кенгайтириш йўли билан халқ билан бевосита мулоқот қилишнинг самарали механизмларини жорий қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) республиканинг минерал-хом ашё базасини, биринчи навбатда ер ости сувлари, қимматбаҳо, рангли, нодир, камёб металлар ва ураннинг шунингдек, углеводород хом ашёсининг минерал хом ашё базасини жадал ривожлантириш, минерал хом ашё нинг янги турларини ва уларнинг конларини тезкор излаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг узоқ муддатли (5 йил ва ундан ортиқ даврга) ва ўртача муддатли (5 йилгача даврга) давлат дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг узоқ муддатли ва ўртача муддатли давлат дастурларини амалга ошириш доирасида минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдириш йиллик давлат дастурларини Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органлар ва манфаатдор ташкилотлар билан келишган ҳолда минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг узоқ муддатли, ўртача муддатли ва йиллик давлат дастурларини ишлаб чиқишда фойдали қазилмалар захиралари ўсиши бўйича давлат буюртмаси лойиҳалари шакллантирилишини таъминлайди;
(11-банд «б» кичик бандининг биринчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/209/0411-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг йиллик дастури доирасида геология-қидирув, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб бориш учун давлат буюртмаларини идоравий мансуб ташкилотлар ўртасида жойлаштиради, уларнинг бажарилишини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, «Навоий КМК» ДК, «Олмалиқ КМК» АЖнинг маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг йиллик дастури доирасида ер қаърини геологик ўрганиш ишларини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслар учун бажарилиши мажбурий бўлган ер қаърини геологик ўрганиш бўйича ишларни лойиҳалаш ва олиб бориш соҳасида ўз ваколатлари доирасида меъёрлар ва қоидаларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг йиллик дастури доирасида идоравий мансуб ташкилотларнинг геологик ўрганиш учун ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқининг юзага келишига асос бўлиб ҳисобланувчи ер қаърини геологик ўрганишга оид лойиҳа-смета ҳужжатларига давлат экспертизаси хулосасини беради;
(11-банд «б» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон — 2022 йил 1 мартдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли геологик жараёнлар (кўчкилар, қулашлар, чўкишлар, суффозия, карст)ни ўрганиш, шунингдек, уларнинг тоғли туманларда ҳосил бўлиши ва ривожланишини кузатиш ишларини олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудларининг шўрланишига ва чўлланишига таъсир кўрсатувчи минтақавий экзоген геологик жараёнларни ўрганиш ишларини олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) геология-қидирув ишларининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, фойдали қазилмалар захираси ўсишини таъминлаш ва жойларда саноатнинг янги қувватлари яратилишини инобатга олиб иқтисодиёт тармоқларининг минерал-хом ашё базасини қайта тўлдириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили биринчи чорак якунига қадар ер ости чучук сув ресурслари камайиб кетаётган ҳудудларнинг рўйхатини тасдиқлайди;
(11-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 сентябрдаги 496-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.09.2022 й., 09/22/496/0799-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости сувлари, қимматбаҳо, рангли, ноёб, камёб металлар уран ва углеводород хом ашё конларини, шунингдек, бошқа турдаги фойдали қазилма конларини аниқлашга истиқболли бўлган ҳудудларни белгилайди ва жойларда саноатни ривожлантириш учун ушбу ҳудудларда геология-қидирув ишларининг устувор ривожланишини таъминлайди;
(11-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/209/0411-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавзули ва тажриба-конструкторлик ишларини, маъдан ва тоғ жинсларини технологик тадқиқ қилиш, шунингдек, ер қаърини геологик ўрганиш соҳасидаги бошқа ишларнинг устувор йўналишларини ҳамда фундаментал ва амалий фанларнинг илғор ютуқлари асосида минерал хом ашёдан фойдаланишни асослаб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг қайта ишлаб чиқариш қувватлари фойдали қазилмалар захиралари ва ресурслари билан узоқ истиқболга таъминланишини таҳлил қилади ва иқтисодиёт тармоқларининг минерал-хом ашё базаси тўлдирилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нефть ва газ геология-қидирув ишларини олиб бораётган ер қаъри фойдаланувчилари учун умуман республика минерал-хом ашё базасини мутаносиб ривожлантириш ва қайта тиклашни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, углеводород хом ашё захираларини кўпайтириш бўйича вазифаларни белгилайди;
(11-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 209-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/209/0411-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаърини геологик ўрганиш методикасини, улар натижаларининг ҳажмлари, сифати ва ишончлилигини ҳисобга олган ҳолда фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий ва кам учрайдиган қимматли компонентларни максимал даражада ажратиб олишни ҳисобга олган ҳолда минерал хом ашёни қазиш технологияси ва комплекс тарзда қайта ишлаш соҳасида амалий ва инновацион илмий-тадқиқот ишларини олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий хом ашё негизида янги саноат қувватларини яратиш бўйича таклифларни тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) геологик ўрганиш ва фойдали қазилмалар конларини саноат йўли билан ўзлаштириш соҳасида фаол инвестиция сиёсатини юритиш ва қулай инвестиция иқлими яратиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвестицияларни жалб этиш ишларини олиб боради, хорижий инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб боради ва уларга ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини бериш бўйича (ўз ваколатлари доирасида) Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳалардан ташқари салоҳиятли хорижий инвесторлар иштирокида нефть ва газ истиқболли тузилмаларини геологик ўрганиш соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга оширади ва мувофиқлаштиради;
(11-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 209-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/209/0411-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ҳамкорликни амалга оширади, конференциялар, симпозиумлар, кўргазмалар ўтказади, Давлат геология қўмитаси ваколатига кирувчи масалалар бўйича белгиланган тартибда халқаро ташкилотлар, бошқа мамлакатларнинг геологик хизматлари билан муносабатларни қўллаб-қувватлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотларда аъзолигидан келиб чиқувчи мажбуриятлари бажарилишини ташкил қилади ва мувофиқлаштиради ҳамда ер қаърини геологик ўрганиш ва фойдаланиш, кончилик муносабатларини бошқариш, минерал-хом ашё салоҳиятини ривожлантириш ва қайта тўлдириш соҳасидаги халқаро шартномаларда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда геология-қидирув ишларига (минерал-хом ашё базани қайта тўлдириш) харажатлар ўрнини тўлдириш ставкалари миқдорларини, геология-қидирув ишларини молиялаштириш ва кредитлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) рақобатбардош маҳсулотлар бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун биринчи навбатда республика ҳудудларида саноатда фаолият кўрсатаётган тармоқларнинг хом ашё манбаларини диверсификациялаш бўйича таклифлар тайёрлаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимли асосда минерал хом ашёдан фойдаланишнинг умумжаҳон тенденцияларини ва улар асосида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар номенклатурасини ўрганади ва минерал хом ашёнинг янги турларини ўзлаштириш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хорижий мамлакатларда янги турдаги минерал хом ашёдан фойдаланишнинг истиқболли йўналишларини аниқлайди ва уларни республикада маҳаллий хом ашё негизида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётнинг қайта ишловчи тармоқлари хом ашё манбаларини диверсификациялаш бўйича таклифлар тайёрлайди ва манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг узоқ муддатли, ўртача муддатли ва йиллик давлат дастурлари мониторинги олиб борилишини ва назорат қилинишини таъминлаш, ер қаърини геологик ўрганиш методикасини ўрганиш натижалари ҳажми, сифати ва ишончлилигини холисона баҳолаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг тасдиқланган давлат дастурларига мувофиқ ер қаърини геологик ўрганишга доир ишлар олиб борилишини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотлар томонидан асосий турдаги фойдали қазилмалар захиралари ўсиши бўйича давлат буюртмалари ва республика минерал-хом ашё базасини (углеводородлардан ташқари) шакллантириш, мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга доир геологик вазифалар ва республика ҳудудини геологик ўрганиш соҳасидаги бошқа ишлар ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотлар томонидан минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг давлат дастурлари амалга оширилиши, фойдали қазилмалар захиралари ўсиши бўйича давлат буюртмаси бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб боради ва назоратни амалга оширади;
(11-банд «е» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/209/0411-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудида геология-экология ва гидрогеология-мелиоратив тадқиқотлар дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотлар томонидан ер қаърини геологик ўрганишга доир олиб бориладиган ишларга ажратиладиган молиявий маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратилган маблағларнинг ишлатилганлиги ҳамда эришилган натижалар тўғрисидаги ҳисоботни ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этади.
(11-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 209-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/209/0411-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) ер қаърини геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш (шу жумладан, минерал, термал, саноат ер ости сувлари), минерал хом ашёни қайта ишлаш, шунингдек, кончилик ишларини геологик-маркшейдерлик таъминлашда юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости бойликлари давлат фондини тасарруф этади, қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик таваккалчилиги шартларида геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш, муҳофаза этиладиган геологик объектларни ташкил этиш ва қўриқланадиган геологик объектларни барпо қилиш ва ярқираматош хом ашёлари, палеонтологик қолдиқлар ва бошқа коллекцион геологик намуналарни тўплаш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномалар беради (фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномалар бундан мустасно);
(11-банднинг «ж» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилма конларини қазиб олиш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ кон ажратмаларига оид далолатномаларни беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномаларда белгиланган шартларга, ер қаърини геологик ўрганиш бўйича ишларни лойиҳалаштириш соҳасидаги меъёрлар ва қоидаларга риоя этилишини назорат қилади;
(11-банднинг «ж» кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геология-қидирув ишлари ва кончилик ишларининг геологик-маркшейдерлик таъминотини олиб боришда қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан фойдаланиш учун рухсатнома бериладиган ер участкаларини дастлабки текширувдан ўтказади, шунингдек, конларни эксплуатация қилиш тартиби ва келишилган ҳажмдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишни назорат қилади;
(11-банднинг «ж» кичик банди олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кенг тарқалган фойдали қазилмаларнинг рўйхатини тасдиқлайди;
(11-банд «ж» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/209/0411-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кенг тарқалган фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш тартибини белгилайди;
(11-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 209-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/209/0411-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссиясининг захираларни тасдиқлашда қабул қилган қарор ва хулосалари фойдаланувчилар томонидан бажарилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қазиб олинган ва фойдали қазилмаларни қазиш жараёнида йўқотилган захираларни қазиб чиқарувчи корхоналар ҳисобидан чиқаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кон қазиб чиқарувчи ва қайта ишловчи корхоналарнинг геология-қидирув ишлари лойиҳаларини, техник лойиҳаларини, фойдали қазилмаларни қидириш ва қазиб олиш чоғида ишларни бехатар олиб бориш бўйича техник ечимлар борасидаги кончилик ишлари режаларини, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва минерал хом ашёни қайта ишлаш чоғидаги йўқотилиш ва камайиш меъёрларини келишади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда гидрогеологик ташкилотлар томонидан сув учун қудуқларни бурғулашга ўз вақтида гидрогеологик хулосалар берилиши устидан назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сув учун қудуқларни бурғулашга ва сувдан махсус фойдаланишга (ер ости сувлари бўйича) рухсатномалар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) унумдорлиги юқори бўлган замонавий геология-қидирув асбоб-ускуналарини тезкор жорий қилиш, илғор техника ва инновацион технологиялар билан таъминлаш ҳисобига геология тармоғини модернизациялаш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геология-қидирув ишлаб чиқаришига замонавий усуллар, илм-фанни кўп талаб этадиган замонавий технологиялар ва асбоб-ускуналарни тизимли асосда жорий қилишни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотларини, улар балансига асосий воситаларни бериш йўли билан уларни модернизациялаш ва техник жиҳозлаш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий кончилик-бурғулаш, геологик-геофизик ва лаборатория-таҳлилий асбоб-ускуналардан самарали фойдаланилишини таҳлил қилади ва улардан оқилона фойдаланиш бўйича идоравий мансуб ташкилотларга методик ёрдам кўрсатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) геология соҳаси учун олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар маълумотига эга бўлган юқори малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш борасида тизимли чораларни амалга ошириш, шунингдек, меҳнатини рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий салоҳиятини амалиётга татбиқ қилиб уни янада оширишни ва ривожлантиришни ҳамда геология-қидирув ишларини олиб бориш ва ишлаб чиқариш жараёнлари билан узвий боғланган ҳолда геология соҳаси учун малакали, замонавий фикрлайдиган олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар маълумотига эга кадрларни тайёрлашни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаърини геологик ўрганиш соҳасида жаҳон ютуқларини ва янгиликларини геология-қидирув ташкилотларининг муҳандис-техник ходимларигача етказиш ҳамда геология соҳаси учун тизимли асосда кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қуйидагилар Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари билан биргаликда Давлат геология қўмитасига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Давлат геология қўмитаси ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари томонидан қуйидагилар бўйича чора-тадбирлар ўз вақтида ва самарали бажарилиши мувофиқлаштирилишини таъминлаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг минерал-хом ашё базасини, биринчи навбатда ер ости сувлари, қимматбаҳо, рангли, нодир, камёб металлар ва ураннинг шунингдек, углеводород хом ашёсининг минерал-хом ашё базасини жадал ривожлантириш, минерал хом ашёнинг янги турларини ва уларнинг конларини тезкор излаш;
(12-банд 2-кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 209-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/209/0411-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геология-қидирув ишларининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, фойдали қазилмалар захираси ўсишини таъминлаш ва жойларда саноатнинг янги қувватлари яратилишини инобатга олиб иқтисодиёт тармоқларининг минерал-хом ашё базасини қайта тўлдириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилмалар конлари саноат йўли билан ўзлаштириш учун берилишини тезлаштириш ҳисобига фаол инвестиция сиёсатини юритиш, улардан, шу жумладан, хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда оқилона фойдаланиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун биринчи навбатда республика ҳудудларида саноат йўналишида фаолият кўрсатаётган тармоқларнинг хом ашё манбаларини диверсификациялаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг узоқ муддатли, ўртача муддатли ва йиллик давлат дастурлари мониторинги олиб борилишини ва назорат қилинишини таъминлаш, ер қаърини геологик ўрганиш методикасини, ҳажми, сифати ва улар натижалари ишончлилигини холисона баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаърини геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш (шу жумладан, тоза, минерал, термал ва саноат ер ости сувлари ҳам), минерал-хом ашёни қайта ишлаш, шунингдек, кончилик ишларини геологик-маркшейдерлик таъминлашда юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унумдорлиги юқори бўлган замонавий геология-қидирув асбоб-ускуналарини тезкор жорий қилиш, илғор техника ва инновацион технологиялар билан таъминлаш ҳисобига геология тармоғини модернизациялаш бўйича самарали чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
геология соҳаси учун олий, ўрта махсус ва касб-ҳунар маълумотига эга бўлган малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича тизимли чораларни амалга ошириш, меҳнатни рағбатлантириш механизмлари самарадорлигини такомиллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Давлат геология қўмитаси марказий аппарати унга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Давлат геология қўмитаси ва унинг раҳбарияти фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари томонидан бажарилиши устидан тизимли назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Давлат геология қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган ҳужжатлар сифатли ва ўз вақтида пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади;
(13-банднинг 3-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига раҳбарлик қилади, мувофиқлаштиради ва фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) Давлат геология қўмитаси фаолиятини, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш соҳасида ҳуқуқий таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) оператив, ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжалик масалалари ва Давлат геология қўмитасининг ваколатларига тегишли бўлган бошқа масалалар ҳал этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотларининг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қуйидагилар Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотларининг вазифалари ва функциялари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотларига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизматининг ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар деб аталади) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) минерал-хом ашё базани ўз фаолияти соҳаси ва ҳудудида жадал ривожлантириш, минерал хом ашёнинг янги турлари ва уларнинг конларини жадал излаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) геология-қидирув ишлари самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, фойдали қазилмалар захираларини кўпайтириш ва иқтисодиёт тармоқларининг минерал-хом ашё базасини тўлдириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) ўз фаолияти доирасида минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг узоқ муддатли, ўртача муддатли ва йиллик давлат дастурлари ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, ер қаърини геологик ўрганиш методикаси, ҳажми, сифатининг холисона баҳоланишини ва улар натижаларининг ишончлилигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) юридик ва жисмоний шахслар томонидан ер қаърини геологик ўрганишда, фойдали қазилмаларни қазиб олиш (шу жумладан, минерал, термал ва саноат ер ости сувлари ҳам), минерал хом ашёни қайта ишлаш, шунингдек, кончилик ишларини геологик-маркшейдерлик таъминлаш соҳасида ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш чоғида қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) геология-қидирув ишлаб чиқаришига замонавий юқори унумли асбоб-ускуналарни жорий қилиш, илғор техника ва инновацион технологиялардан фойдаланишнинг самарали чора-тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) кадрларнинг касбий даражасини ошириш чора-тадбирларини амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Давлат геология қўмитасининг асосий вазифалари ва функцияларига мувофиқ самарали фаолият кўрсатишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари, Давлат геология қўмитаси қарорлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) оператив, ташкилий, кадрлар, молия, ишлаб чиқариш-хўжаликка оид ва бошқа масалалар ҳал этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан боғлиқ ишлар ҳолатини таҳлил қилади, «қайта боғланиш» ва «виртуал қабулхона» интерактив механизмини жорий қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг 5-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 апрелдаги 209-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2020 й., 09/20/209/0411-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) белгиланган тартибда сув учун қудуқларни бурғулаш ва сувдан махсус фойдаланиш ва сув истеъмоли учун рухсат беради (ер ости сувлари бўйича).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Давлат геология қўмитаси ва унга идоравий мансуб ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Давлат геология қўмитасининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Давлат геология қўмитаси унга юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Давлат геология қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш;
(16-банднинг 1-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатларни чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан Давлат геология қўмитаси ваколатига тегишли масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) Давлат геология қўмитаси ваколатига тегишли масалалар бўйича зарур статистика маълумотларини давлат статистика органларидан бепул олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) Давлат геология қўмитаси ва унинг идоравий мансуб ташкилотларининг давлат мулкини, ўзининг ташкилий тузилиши доирасида, белгиланган тартибда бир бўлинмадан бошқасига бепул ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) Давлат геология қўмитаси ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини уларнинг тегишли соҳадаги фаолиятларининг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрларни бажарганликларини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартиби, миқдори ва шартларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) Давлат геология қўмитаси ваколатларига кирувчи масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тўхтатиш ҳақида белгиланган тартибда қарор қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) хавфсизлик талабларини, ер қаъридан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш талабларини бузганлиги учун мансабдор шахслар ва фуқароларни ўз ваколати доирасида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, бошқа ташкилотларга ва фуқароларга ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек, кончилик муносабатларини бошқариш доирасидаги қоида бузилишларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар йўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан келишган ҳолда уларнинг мутахассисларини геологик материаллар экспертизасини ўтказиш учун жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) Давлат геология қўмитаси ваколатларига тегишли масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда имзолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) Давлат геология қўмитаси ваколатларига кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда халқаро даражада ифодалаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) Давлат геология қўмитаси марказий аппарати ва идоравий мансуб ташкилотлар мутахассисларини тажриба орттириш, малака ошириш, халқаро конференцияларда қатнашиш, бизнес-форумлар ва бошқаларда иштирок этиш учун белгиланган тартибда хорижий мамлакатларга юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек, кончилик муносабатларини бошқариш соҳасида белгиланган тартибда чет эллик етакчи мутахассисларни Давлат геология қўмитаси марказий аппаратида ва идоравий мансуб ташкилотларда ишлаш учун шартнома асосида жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) Давлат геология қўмитаси ваколатларига тегишли масалалар бўйича хорижий давлатларнинг ихтисосли вазирликлари (идоралари), халқаро молия ва иқтисодиёт ташкилотлари, илмий-тадқиқот институтлари, чет эл фирмалари ва компаниялари билан, шунингдек, хорижий давлатларнинг элчихоналари ва миссиялари, Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган халқаро ва хорижий ташкилотлар билан белгиланган тартибда кенгашлар ва видеоконференциялар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17) ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш, шунингдек, кончилик муносабатларини бошқариш соҳасида ҳукуматлараро қўмиталар, хорижий давлатлар билан иқтисодий ва илмий-техник ҳамкорлик қилиш бўйича кенгашлар ва комиссиялар ишида қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18) зарурат бўлганда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун геология соҳаси олимлари ва мутахассисларидан иборат вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш, бошқа вазирликлар ва идоралардан мутахассислар ва экспертларни ушбу ишга шартномалар асосида жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19) ўз ваколатлари доирасида конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш, шунингдек, бошқа ташкилотлар, шу жумладан, хорижий ташкилотлар томонидан ўтказиладиган шу каби тадбирларда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобига олинган ер қаъри тўғрисидаги геологик ва бошқа ахборотларни шартномалар асосида белгиланган тартибда реализация қилиш (бериш, айирбошлаш, сотиш).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Давлат геология қўмитаси қуйидагилар учун жавоб беради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Давлат геология қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш, шунингдек, ер қаърини геологик ўрганиш, ундан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатини самарали амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Давлат геология қўмитаси фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларига эришилишини сўзсиз таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, Давлат геология қўмитаси томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;
(17-банднинг 3-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) узоқ муддатли ва йиллик дастурларни, чора-тадбирлар режаларини, «йўл хариталари»ни ва соҳани ривожлантиришга доир бошқа дастурий ҳужжатларни, шунингдек, тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва муаммоли масалаларни ҳал қилишни самарали амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя ва ҳимоя қилишни таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Давлат геология қўмитасининг марказий аппарати унга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотларидан Давлат геология қўмитасининг марказий аппаратида кўриб чиқиладиган, таҳлил қилиш ва ишлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва бошқа ҳужжатларни сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Давлат геология қўмитасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаш, ахборот ва таҳлилий материалларни тайёрлаш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун зарур бўлганда Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ва вакилларини жалб қилиш, ушбу мақсадлар учун эксперт ва ишчи гуруҳларни ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотларидан улар киритган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини қайта ишлаб чиқишни талаб қилиш, зарур бўлса уларни қайта кўриб чиқишга қайтариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) тезкор ҳал этилиши лозим бўлган ва Давлат геология қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларига белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотларининг қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари, шунингдек, Давлат геология қўмитаси ва унинг раҳбариятининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишига оид фаолиятини ўрганиш ва белгиланган тартибда текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси марказий аппарати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Давлат геология қўмитаси марказий аппарати қуйидагилар учун жавоб беради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) идоравий мансуб ташкилотлар билан биргаликда Давлат геология қўмитасига юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Давлат геология қўмитаси марказий аппарати бўлинмаларининг Давлат геология қўмитаси фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлашга доир ишини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Давлат геология қўмитаси томонидан кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларни, шунингдек, Давлат геология қўмитаси қабул қиладиган қарорларни сифатли тайёрлаш ва экспертизадан ўтказиш;
(19-банднинг 3-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) идоравий мансуб ташкилотлар томонидан дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва тармоқни, шунингдек, тегишли тармоқда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича бошқа дастурий ҳужжатлар амалга оширилишини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя қилинишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотларининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари уларга юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Давлат геология қўмитаси билан келишган ҳолда геология-қидирув ишлари ҳажмлари ва ажратилган маблағларни бириктирилган барча кон-руда районлари бўйича фойдали қазилмалар захиралари ўсишини таъминловчи долзарб лойиҳаларга йўналтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Давлат геология қўмитасига киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари қуйидагилар учун жавоб беради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) ўз ваколатларига тегишли вазифалар ва функциялар сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ўз фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларига эришишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) геология-қидирув ишлари лойиҳалари ва Давлат геология қўмитасига киритилаётган таклифларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиш оқибатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) туманлар (шаҳарлар)да аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш ва умумлаштириш асосида тармоқни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тармоқни ривожлантириш, муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича дастурлар, чора-тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар самарали амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини ҳамда ҳимоя қилинишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Давлат геология қўмитаси раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Қуйидагилар Давлат геология қўмитаси раисининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Давлат геология қўмитаси фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Давлат геология қўмитасига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Давлат геология қўмитасининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирларнинг бажарилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) Давлат геология қўмитаси ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига тегишли прогноз кўрсаткичларига сўзсиз эришишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) Давлат геология қўмитаси фаолияти доирасига тегишли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамаси билан ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати йиғилишларида масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш;
(22-банднинг 5-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқларини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли ижро этиш;
(22-банднинг 6-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 июндаги 411-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Давлат геология қўмитасининг бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг Давлат геология қўмитаси фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиши учун шахсан масъулияти даражасини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) Давлат геология қўмитаси фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, Давлат геология қўмитаси ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторинг олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Давлат геология қўмитаси фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ таркибий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) Давлат геология қўмитаси ходимларини тизимли қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) Давлат геология қўмитаси тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Давлат геология қўмитасининг кадрлар захирасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Давлат геология қўмитасига ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
(22-банднинг 12-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) фаолият соҳаси масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
(22-банднинг 13-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаси фаолиятининг Намунавий регламентига мувофиқ Давлат геология қўмитасининг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) Давлат геология қўмитаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур бўлганда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорларни қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) Давлат геология қўмитасига тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий экспертизадан ва бошқа экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда уларни келишиш (виза қўйиш);
(22-банднинг 16-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17) Давлат геология қўмитаси раҳбарлари ва ходимлари хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш ва ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18) ўз ўринбосарлари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Давлат геология қўмитаси ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19) Давлат геология қўмитаси ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолишининг мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий масъулиятини оширишга доир тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20) Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг ташаббускор ва юқори малакали ходимлари лавозим маошларига белгиланган тартибда устамалар (тариф ставкаси бўйича) белгилаш ҳақидаги масалаларни ҳал этиш ва идоравий мансуб ташкилотларда устамаларни тайинлаш тартибини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21) Давлат геология қўмитаси ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Давлат геология қўмитаси ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Давлат геология қўмитаси тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23) Давлат геология қўмитаси марказий аппарати ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ишини ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24) аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорлик қилишда, шу жумладан, «ягона дарча» принципини жорий этиш орқали давлат хизматлари сифати ва самарадорлигини ҳамда улардан эркин фойдаланишни ошириш ҳамда «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишга доир самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Давлат геология қўмитаси ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирок этишини ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28) марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомни ва Давлат геология қўмитаси тизимига кирадиган идоравий мансуб ташкилотларнинг уставларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29) Давлат геология қўмитаси марказий аппарати ходимларини ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30) Давлат геология қўмитаси марказий аппарати ва идоравий мансуб ташкилотлар мансабдор шахслари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг ижросини белгиланган тартибда назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31) Давлат геология қўмитаси марказий аппарати ва идоравий мансуб ташкилотлар тузилмаси ва штат жадвалини Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган ходимларнинг сони доирасида тасдиқлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Қуйидагилар Давлат геология қўмитаси раиси ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Давлат геология қўмитаси раиси вақтинча бўлмаганда тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Давлат геология қўмитасининг мутасаддилик қилинадиган идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) Давлат геология қўмитаси фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Давлат геология қўмитаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва комплекс тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) мутасаддилик қилинадиган идоравий мансуб ташкилотлар томонидан прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларини кўриш, ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) мутасаддилик қилинадиган идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ҳар чораклик режаларини тасдиқлаш, улар бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Давлат геология қўмитасининг мутасаддилик қилинадиган идоравий мансуб ташкилотларида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли ижро этилиши учун идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) Давлат геология қўмитаси ҳайъати қарорлари, Давлат геология қўмитасининг раиси буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) идоравий мансуб ташкилотларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Давлат геология қўмитаси раисига таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини кўриш, мутасаддилик қилинадиган идоравий мансуб ташкилотларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мутасаддилик қилинадиган идоравий мансуб ташкилотлар томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Давлат геология қўмитасининг мутасаддилик қилинадиган идоравий мансуб ташкилотларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва улар кейинчалик Давлат геология қўмитаси раиси томонидан кўриб чиқилиши, имзоланиши (виза қўйилиши) учун виза қўйиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Давлат геология қўмитаси раисининг топшириғига биноан иштирок этиш;
(23-банднинг 10-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) Давлат геология қўмитасига тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий экспертизадан ва бошқа экспертизадан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) мутасаддилик қилинадиган идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ва ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Давлат геология қўмитаси ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) фаолият соҳасига тегишли масалалар бўйича Давлат геология қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни Давлат геология қўмитаси раисига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) мутасаддилик қилинадиган идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни Давлат геология қўмитаси раисига киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) Давлат геология қўмитаси ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Давлат геология қўмитаси ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан кўрсатиб ўтилган қоидаларга риоя қилинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Давлат геология қўмитаси тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18) давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Давлат геология қўмитаси раисига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19) «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган барча мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Қуйидагилар Давлат геология қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига бевосита умумий раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Давлат геология қўмитаси раисининг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Давлат геология қўмитаси идоравий мансуб ташкилотлари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори талабларига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб ташкилотлар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) Давлат геология қўмитаси ҳайъати қарорлари, раис ва унинг ўринбосарлари буйруқлари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) идоравий мансуб ташкилотларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмаларига юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига амалий ва методик ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари фаолиятига оид масалалар юзасидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Давлат геология қўмитаси раҳбариятига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Давлат геология қўмитаси раиси ўринбосарларига таклифлар тақдим этиш, профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касб малакасини ошириш чораларини кўриш, Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмаларида кадрлар захирасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари томонидан сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Давлат геология қўмитасининг марказий аппарати таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик Давлат геология қўмитаси раиси томонидан кўриб чиқиш, имзолаш (виза қўйиш) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти талабларига қатъий мувофиқ равишда Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш, Давлат геология қўмитаси раҳбарлари топшириғи бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлаб чиқишда иштирок этиш;
(24-банднинг 11-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) Давлат геология қўмитасига тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий экспертизадан ва бошқа экспертизадан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) Давлат геология қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмалари ходимлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) Давлат геология қўмитаси ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг Одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Давлат геология қўмитаси ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этиш, Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари ходимлари томонидан кўрсатиб ўтилган қоидаларга риоя қилинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Давлат геология қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмаларида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17) давлат хизматларининг самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни оширишга доир таклифларни Давлат геология қўмитаси раҳбариятига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20) давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Қуйидагилар Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари ва Давлат геология қўмитасининг ҳужжатлари билан ушбу ташкилотларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) Давлат геология қўмитаси ҳайъати қарорлари, Давлат геология қўмитаси раиси ва унинг ўринбосарларининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) Давлат геология қўмитаси фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилаш, улар ўртасида вазифаларни тақсимлаш, Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари бошқа мансабдор шахслари ваколатларини белгилаш, Давлат геология қўмитаси идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлик қилиш учун ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари ва ўз ўринбосарларининг ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари кадрлар захирасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) Давлат геология қўмитасининг раиси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотларига ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионал, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишлаш хусусиятларига ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича мунтазам чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари ходимлари томонидан Давлат геология қўмитаси ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) Давлат геология қўмитаси тизимида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) прогноз кўрсаткичларининг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари томонидан ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар кўриш бўйича таклифларни Давлат геология қўмитаси раисининг мутасаддилик қиладиган ўринбосарларига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва улардан эркин фойдаланишни ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда уларни кўриб чиқиш учун Давлат геология қўмитаси раҳбариятига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатларда ва тартибда аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари ходимлари лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифларни Давлат геология қўмитасига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20) давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Давлат геология қўмитаси раҳбарларининг жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Давлат геология қўмитаси раиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Давлат геология қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган Давлат геология қўмитасининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ушбу Низомнинг 22-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Давлат геология қўмитаси раисининг ўринбосарлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Давлат геология қўмитасининг мутасаддилик қилинадиган идоравий мансуб ташкилотларида Давлат геология қўмитасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган Давлат геология қўмитасининг мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган Давлат геология қўмитаси марказий аппарати жавобгарлик соҳалари бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ушбу Низомнинг 24-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) идоравий мансуб ташкилотларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) ушбу Низомнинг 21-бандида назарда тутилган Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотларининг жавобгарлик соҳалари бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Давлат геология қўмитаси фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Давлат геология қўмитаси раҳбарияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Давлат геология қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимидан озод этиладиган раис бошчилик қилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 234-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2020 й., 09/20/234/0453-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Давлат геология қўмитаси раиси ўз мақомига кўра Вазирлар Маҳкамаси аъзоси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Давлат геология қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган уч нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси раиси моддий, маиший, транспорт ва тиббий хизмат кўрсатиш шартлари бўйича вазирга, унинг биринчи ўринбосари — вазирнинг биринчи ўринбосарига, унинг ўринбосарлари эса — вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Давлат геология қўмитаси раиси бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига биноан унинг ўринбосарлари томонидан бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари раҳбарлари Давлат геология қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари уставлари Давлат геология қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Давлат геология қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Давлат геология қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари идоравий мансуб ташкилотлар билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) топшириқларни идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотларига марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари фаолияти амалиётини текширади ва ўрганади, натижаларни умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотлар ўрганилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотларидан тушган таклифларни кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари иштирокини ташкил этади, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари Давлат геология қўмитаси марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Давлат геология қўмитаси раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) фаолиятнинг белгиланган соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида Давлат геология қўмитаси марказий аппаратига ахборот тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида аниқланган ишдаги камчиликларни ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) ўз иши натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган тартибда ва муддатларда Давлат геология қўмитасининг марказий аппаратига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) ташкилотни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш муаммоларини ҳал қилишга қаратилган таклифларни Давлат геология қўмитасининг марказий аппаратига юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида маълумот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида хабар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Давлат геология қўмитаси марказий аппарати таркибий бўлинмалари ҳамда унинг идоравий мансуб ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Давлат геология қўмитаси раисининг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар кўрсатиб ўтилган кўриб чиқишдан кейин келишмовчиликлар тартибга солинмаса, у бўйича қарор бевосита Давлат геология қўмитаси раиси томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Давлат геология қўмитасининг бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Давлат геология қўмитаси ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотлари ўз ваколатлари доирасида бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Давлат геология қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари департаментига бириктирилган ташкилотлар рўйхатига киради.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 ноябрдаги 674-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2022 й., 09/22/674/1041-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Давлат геология қўмитасининг ҳайъати, бошқа маслаҳат, консультатив ва эксперт органлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Давлат геология қўмитасида ҳайъат раиси, лавозими бўйича унинг ўринбосарлари, шунингдек, фаолиятнинг асосий йўналишларига мутасаддилик қилувчи марказий аппарат таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби Давлат геология қўмитаси раисининг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низом билан белгиланган Давлат геология қўмитаси фаолиятининг асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларида белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Давлат геология қўмитаси тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чораларни қабул қилган ҳолда таркибий бўлинмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини тизимли асосда эшитишни ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар чоракда ва тизимли тарзда Давлат геология қўмитаси фаолияти доирасида ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилиши натижадорлигини кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси фаолияти доирасидаги долзарб масалаларни жойларда муҳокама қилишни таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган сайёр мажлисларини ўтказишни ташкил қилиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф қилиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси номенклатурасига кирувчи лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш бўйича масалаларни кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Давлат геология қўмитаси раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси улар бўйича масъул ижрочи бўлган Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат Давлат геология қўмитаси ваколатига тегишли бўлган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Давлат геология қўмитаси ваколатларига кирувчи масалалар бўйича ҳайъат йиғилишларига бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотларнинг раҳбарлари ҳам таклиф қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Ҳайъат, агар унинг йиғилишида ҳайъат аъзолари таркибининг ярмидан ортиғи иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарор оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Ҳайъат қарорлари Давлат геология қўмитасининг қарорлари ва раиснинг буйруқлари билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ҳайъат раиси ва аъзолари ўртасида келишмовчилик юзага келган тақдирда раис мустақил равишда қарор қабул қилади ва юзага келган келишмовчилик тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига маълум қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз навбатида Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрларини маълум қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Ҳайъатнинг фаолият юритиш тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган унинг регламенти билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Энг муҳим йўналишларни, иш натижаларини ва ер қаърини геологик ўрганиш билан боғлиқ бошқа масалаларни кўриб чиқиш учун Давлат геология қўмитаси ҳузурида илмий-техник кенгаш тузилади. Илмий-техник кенгаш таркиби ва у тўғрисидаги низом Давлат геология қўмитаси ҳайъати томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Давлат геология қўмитаси фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Давлат геология қўмитаси самарадорлиги доимий баҳоланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Давлат геология қўмитаси фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилик қилувчи комплекси раҳбари томонидан тасдиқланадиган Давлат геология қўмитаси фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Давлат геология қўмитаси фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича қуйидаги чоралар кўрилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жазо чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Давлат геология қўмитаси фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Давлат геология қўмитасини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Давлат геология қўмитасининг идоравий мансуб ташкилотларини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Давлат геология қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги махсус мақсадли ҳисоб рақамлари маблағлари, бюджетдан ташқари фондлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Давлат геология қўмитаси ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, иш ҳақига туман (ҳудудий) коэффициентлар, мукофотлар, устамалар, қўшимча ҳақлар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа рағбатлантирувчи тўловлардан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Давлат геология қўмитаси ходимларига Давлат геология қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган ва республиканинг тегишли тармоқ касаба уюшмаси билан келишиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ходимларига узлуксиз иш стажи (узоқ муддат узлуксиз хизмати) учун устамалар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳар ойда узлуксиз иш стажи (узоқ муддат узлуксиз хизмати) учун устама тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Узлуксиз иш стажи (узоқ муддат узлуксиз хизмати) учун ҳар ойлик устама фақат асосий иш жойи бўйича ҳар ойда ва ходимнинг лавозим маошига белгиланган разряд тариф ставкасига нисбатан қуйидаги фоизларда ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Иш стажи бўйича гуруҳ

Узлуксиз стаж учун устама миқдори

1 йилдан 3 йилгача

30 %

3 йилдан 5 йилгача

60 %

5 йилдан 10 йилгача

75 %

10 йилдан 15 йилгача

100 %

15 йил ва ундан ортиқ

150 %

(58-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 декабрдаги ПҚ-439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2022 й., 07/22/439/1081-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Давлат геология қўмитасининг минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурларини амалга оширишда бевосита иштирок этаётган (ишлаб чиқаришда қатнашувчи ходимлар) ҳамда ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш юзасидан давлат назорати бўйича ишларни бажарувчи ходимларига (Кон-геология фаолияти устидан назорат қилиш инспекцияси ходимларига) узлуксиз иш стажи (узоқ муддат узлуксиз хизмати) учун устамалар тўлаш бюджет маблағлари, «Навоий КМК» ДК ва «Олмалиқ КМК» АЖнинг ажратмалари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитасининг минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурларини амалга оширишда бевосита иштирок этаётган ходимлари тоифаларининг (ишлаб чиқаришда қатнашувчи ходимлар) рўйхати ушбу Низомга иловада келтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Давлат геология қўмитасининг минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурларини амалга оширишда бевосита иштирок этмайдиган ходимларига (хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлар), шу жумладан, унинг марказий аппарати ходимларига узлуксиз иш стажи (узоқ муддат узлуксиз хизмати) учун устамаларни тўлаш Давлат геология қўмитаси олган фойда ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ажратмалари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Давлат геология қўмитасининг минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурларини амалга оширишда бевосита иштирок этаётган ходимларининг узлуксиз иш стажи (узоқ муддат узлуксиз хизмати) учун устамаларни тўлашга мўлжалланган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳамда «Навоий КМК» ДК ва «Олмалиқ КМК» АЖнинг ажратмалари миқдори Давлат геология қўмитасининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ҳар йили дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан белгиланади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Давлат геология қўмитаси тизимида минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари доирасида геология-қидирув, гидрогеология, геофизика, илмий-тадқиқот, лаборатория, мавзули ва бошқа ишларни бажарувчи ходимларнинг узлуксиз иш стажи (узоқ муддат узлуксиз хизмати) учун устамаларни тўлаш харажатлари ишларнинг ишлаб-чиқариш таннархига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобига, хўжалик фаолиятидан олинадиган маблағлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар Давлат геология қўмитаси ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш манбалари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Давлат геология қўмитаси ходимларига қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорларда иш ҳақига туман (ҳудудий) коэффициентлар тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Давлат геология қўмитаси ходимлари иш ҳақига туман (ҳудудий) коэффициентларни ҳисоблаш учун чекланган сумма Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,11 бараварини ташкил этади.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Давлат геология қўмитаси ходимлари иш ҳақига туман (ҳудудий) коэффициентларни белгилаш билан боғлиқ харажатлар минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдиришнинг ҳар йилги давлат дастурлари доирасида бажариладиган ишлар таннархига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-боб. Давлат геология қўмитасининг Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида ҳисобот бериши
(10-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Давлат геология қўмитаси раҳбарлари Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида Давлат геология қўмитаси фаолияти тўғрисида мунтазам равишда ҳисобот бериб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг геология, кон-металлургия соҳалари ва саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Давлат геология қўмитаси раҳбарларининг уларга юкланган вазифаларни самарали бажариши бўйича фаолиятининг доимий мониторингини олиб боради, Давлат геология қўмитаси фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.
(68-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 ноябрдаги 674-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2022 й., 09/22/674/1041-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Давлат геология қўмитасининг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилишгача жавобгарликка тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Давлат геология қўмитасини қайта ташкил қилиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурларини амалга оширишда бевосита иштирок этадиган Давлат геология қўмитаси ходимлари тоифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Минерал-хом ашё базани ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари доирасида тегишли лойиҳаларни (ёки уларнинг қисмларини) амалга оширувчи қуйи ташкилотларнинг директорлари ва директор ўринбосарлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бош геологлар, бош геолог ўринбосарлари, барча тоифадаги геологлар, техник-геологлар, геология ихтисослигининг барча техниклари, барча тоифадаги гидрогеологлар, геодезистлар, геофизиклар, маркшейдерлар, топографлар, харита тузувчилар, петрографлар, минералоглар, палеонтологлар, геокимёгарлар, кимёгарлар, геобиокимёгарлар ва экологлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Геология экспедициялари, партиялари, бўлимлар, марказлар, инспекциялар, гидрогеология станциялари, хавфли геологик жараёнларни кузатиш станциялари, секторлар, отрядлар, шахталар, ускуналар, участкалар ва гуруҳлар бошлиқлари (мудирлари) ва уларнинг ўринбосарлари, кадрлар бўлими, моддий-техник таъминот, автотранстпорт парклари ва механик-таъмирлаш цехлари бошлиқлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бош муҳандислар ва уларнинг ўринбосарлари, барча тоифадаги муҳандислар, муҳандис-қурувчилар, бош технологлар ва барча тоифали технологлар, бош геофизиклар ва барча тоифадаги геофизиклар, бош маркшейдерлар ва барча тоифали маркшейдерлар, бош механиклар ва барча тоифадаги механиклар, бош энергетиклар ва барча тоифали энергетиклар, алоқачилар, барча тоифадаги лаборантлар, ЭҲМ операторлари, мутахассислар, моддий-техник таъминот вакиллари, автотранстпорт парклари диспетчерлари, иссиқхона ва ёқилғи қуйиш шахобчалари операторлари, автотранспортларнинг профилактик кўриги бўйича назоратчилар (ҳамширалар, фельдшерлар), барча тоифадаги корректорлар ва муҳаррирлар, иш юритувчилар, таржимонлар, матбуот котиблари, дастурловчилар, чизмачилар ва геологик ҳужжатларни муқоваловчилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бош мутахассислар ва барча тоифадаги илмий ходимлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Иқтисодий ва бухгалтерия хизматларининг барча тоифадаги мутахассислари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Лабораториялар, бўлимлар, марказлар, гуруҳлар, геология фондлари, илмий-техник кутубхоналар, архивлар, канцеляриялар, хўжаликлар, товар-моддий, ёқилғи-мойлаш омборхоналари, участкалардаги портловчи моддалар омборхоналари ва гилли қоришмалар станциялари мудирлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Бурғулаш усталари, тегирмон, бурғилаш, компрессорлар ва бошқа ускуналар машинистлари ва машинист ёрдамчилари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Кон усталари, кон ишчилари, мустаҳкамловчилар, ер ости тоғ лаҳмлари ўтувчилари, чироқчилар, люковиклар, майдаловчилар, тоғ жинсларини силлиқловчилар, электр-газ пайвандловчилар, электриклар ва электромонтёрлар, мотор тузатувчилар, аккумулятор тузувчилар, барча тоифадаги чилангарлар, токарлар, фрезерловчилар, барча тоифадаги темирчилар, аппаратчилар, йўналтирувчилар, дозиметристлар, реагентларни дозаловчилар, топографик ва маркшейдерлик ишларда ўлчовчилар, радиометристлар, бўёқчилар, тош йўнувчилар, сувоқчилар, ер усти лаҳм ўтувчилар, омборчилар, йўлланма тарқатувчилар, отувчилар, ошпазлар, ҳар хил ишларни бажарувчилар ва дала базалари қўриқчилари, табиат боғининг ўрмончилари ва отбоқарлари, геология участкалари, партиялар ва майдаловчи цехлар ишчилари, транспорт воситалари ва каротаж станциялари ҳайдовчилари (машинистлари), бульдозерчилар, экскаваторчилар, тракторчилар ва геология-қидирув ишларини бевосита бажаришда қатнашувчи бошқа мутахассислар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 534-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.09.2020 й., 09/20/534/1246-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 09/18/315/1136-сон; 12.02.2019 й., 09/19/112/2597-сон; 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон, 22.09.2019 й., 09/19/791/3795-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 10.04.2020 й., 09/20/209/0411-сон; 17.04.2020 й., 09/20/234/0453-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон, 25.08.2020 й., 09/20/509/1213-сон, 03.09.2020 й., 09/20/534/1246-сон; 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон; 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон, 06.09.2022 й., 09/22/496/0799-сон; 26.11.2022 й., 09/22/674/1041-сон, 12.12.2022 й., 07/22/439/1081-сон)